Мазкур мақолада XIX аср биринчи ярмида инглизларнинг Ост-Индия компанияси томонидан Афғонистон ҳудудига юборилган жосуслари, элчилари ва миссияларининг мақсадлари, уларнинг минтақада амалга оширган геосиёсий мақсадлардаги фаолиятлари, Афғонистоннинг давлат тузими, бошқарув шакли, қўшни давлатлар билан муносабатлари, Афғонистоннинг топографияси, афғон халқининг иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий аҳволи, уларнинг, урф-одатлари, анъаналари, турмуш тарзи, миллатлар ранг-баранглиги, бу даврнинг ўзига хос хусусиятлари таҳлил этилади. XIX асрнинг энг муҳим халқаро муаммоларидан бири бўлган “Марказий Осиё” масаласи, шу асрнинг ўттизинчи йиллари охирида Британия Афғонистонга бостириб кириш учун олиб борган ҳарбий-сиёсий ва дипломатик тайёргарликларини, Ост-Индия компанияси Афғонистоннинг иқтисодий ва сиёсий ҳолатини, ҳудуд орқали ўтган барча йўлларни аниқлаши, муҳим географик нуқтада жойлашган ҳар қандай объектларни ўрганиши, аҳолининг ижтимоий-сиёсий қатламини тадқиқ қилиш кўриб чиқилади. Афғонистонга тадқиқотчиларнинг турли қиёфада, асосан, савдогар, дарвеш, сайёҳ, муқаддас жойларни зиёрат қилувчилар ниқоби остида юборилганлиги, улар минтақанинг энг хилват жойларигача кириб, ҳудуд жойлашувини мукаммал ўрганишганлиги ва эҳтиёткорлик билан тўпланган маьлумотларни қайд этиб боришганлиги масалалари таҳлил қилинади. Буюк Британиянинг махфий хизмат тармоқлари, уларнинг фаолияти тизимли ва узлуксиз олиб борилиши, бу йўналишда ҳар қандай воситалардан фойдаланиши, биринчи инглиз-афғон урушига (1838-42) инглизларнинг узоқ йиллик тайёргарлик жараёни бўйича маълумотлар таҳлилий ёритилади.
Ушбу мақолада олий ўқув юртлари (кейинги ўринларда ОЎЮ деб юритилади) инсон капиталининг бошқарув тизимини иқтисодий баҳолаш вазифалари ва унга тегишли ёндашувлар аниқланган. Бундан ташқари, олий ўқув юртларининг барча тоифадаги ходимлари инсон капиталига инвестицияларнинг умумий самарадорлигини
баҳолаш имкониятини берадиган ёндашуви баён қилинган. Олий ўқув юртларида инсон капиталини баҳолаш вазифаларининг расмий баёни, олий ўқув юртларининг ал оҳида бўлимлари ва ходимлари инсон капиталини тавсифловчи кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
Илмий мақолада маҳаллий бюджет даромадларини шакллантиришда солиқларнинг аҳамиятини ошириш ва ҳокимият органларининг бюджет салоҳиятини
мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилган. Маҳаллий бюджет даромадларининг концептуал асосларини чуқур ўрганиш ва уларнинг барқарорлигини таъминлаш бўйича
амалий тавсиялар ишлаб чиқиш зарурлиги асосланди. Солиқларнинг маҳаллий бюджетлар даромадларини шакллантиришдаги аҳамияти ва маҳаллий бюджет даромадларини ошириш ҳамда маҳаллий солиқлар рўйхатини кенгайтириш юзасидан амалий таклиф ва
тавсиялар таклиф этилди.
Мақолада Ўзбекистоннинг хусусий секторда коррупцияни олдини олиш бўйича тажрибаси ўрганилган. Корхоналар ўртасида коррупция тарқалишининг салбий омиллари миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлиги, давлат бошқаруви сифатининг пасайишига олиб келиши, эркин рақобат асосларига путур этказиши, мамлакатнинг сиёсий барқарорлиги ва хавфсизлигига таҳдидлар туғдириши таҳлил қилинган.
Коррупциянинг тарқалиши билан ишбилармонлик муҳити ва корпоратив бошқарув сифати ёмонлашиши, компаниялар обрўси пасайиши ва уларнинг инвестициявий жозибадорлиги пасайиши ҳулоса қилинган. Товарлар, ишлар, хизматлар бозорларида салбий танлов амалга оширилганда монополия ва протекционизм кучайиши айтиб ўтилган.
Хусусий сектордаги коррупция демократик қадриятларни қадрсизлантиради, ҳуқуқий нигилизм, жазосиз қолиш ҳисси ва ҳоказоларнинг тарқалишига ҳисса қўшиши, ҳам жамият, ҳам давлат манфаатлари ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқларига катта зарар етказиши аниқланди.
Хусусий секторда коррупциянинг олдини олишнинг энг самарали воситаси коррупцияга қарши мувофиқлик тизимларини ва уларни сертификатлашнинг тегишли усулларини унинг субъектларига жорий этиш эканлиги мақолада тасдиқланган.
Қиёсий тадқиқот усуллари асосида корхона тузилмаларида, шунингдек давлат иштирокидаги хўжалик юритувчи субъектларда коррупцияга қарши мувофиқликни жорий этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.
Халқаро универсал, минтақавий ва махсус стандартлар (БМТ, ИҲТТ, GRECO, ISO ва бошқалар) ушбу соҳадаги миллий қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини ривожлантиришга сезиларли таъсир кўрсатиши аниқланди. Коррупцияга қарши мувофиқлик тизимининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш зарурлиги, Ўзбекистонда юридик шахсларнинг жавобгарлик институтларини жорий этиш, лоббичиликнинг ноқонуний фаолиятининг олдини олиш ва бошқалар тўғрисида мақолада атрофлича тўхталиб ўтилган..
Мақолада муаллиф томонидан тижорат банкларининг иқтисодиётдаги ўрни ва роли очиб берилди, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси банк тизимидаги давлатнинг улуши тўғрисида маълумот келтирилди. Корпоратив бошқарувнинг умумий тушунчаси аниқланди ва банкларда корпоратив бошқарувнинг ўзига хос томонлари ўрганилди.Банклар фаолиятини самарали ташкил этишда корпоратив бошқарувнинг ўрни аниқланди. Шу билан биргаликда, тижорат банклари корпоратив бошқарувида Марказий банкнинг таъсир кучи баҳоланди. Муаллиф томонидан тижорат банкларида корпоратив бошқарувда давлатнинг ўрни манфаатдор томонлардан бири сифатида эътироф этилди. Ўрганишлар асосида банк корпоратив бошқарувида унинг алоҳида хусусиятлари аниқланди. Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида корпоратив бошқарувнинг асосий тенденциялари тавсифланди ва улар асосида хулосалар шакллантирилди.
Мазкур мақолада араб адабий тилининг ривожи ва унинг омма орасида тарқалишида оммавий ахборот воситалари – вақтли матбуот, телевидениенинг ўрни жуда беқиёс эканлиги борасида баъзи фикр-мулоҳазалар баён этилган. Бунда араб адабий тилининг халқаро мулоқот тили, бадиий адабиёт тили сифатида қўлланилиши билан бир қаторда, араб адабий тилининг бошқарув ва давлат муассасалари иш юритиш ҳужжатларида, мактаб ва ўқув муассасаларида таълим тили сифатида, ижтимоий-сиёсий, ўқув ва илмий адабиётларда ҳам акс этишини кўришимиз мумкин. Араб давлатлари кўп бўлганлиги сабабли ҳар бир араб давлатида ўзининг ҳудудий адабий тил вариантлари мавжудлиги ҳақида ҳам сўз боради.
Мақолада бошқарувнинг кластер тизимига ўтган корхоналарнинг сегментар ҳисоби ва ҳисоботини ташкил этиш муаммолари атрофлича ўрганилган. Унда тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини ривожлантиришнинг мақсадли параметрлари таҳлил қилинган. Шунингдек, корхонада ички хўжалик ҳисобининг турлари ва улар ўртасидаги алоқадорлик туркумланган. Хўжалик субъектининг сегментлари
бўйича ишлатилаётган тўқув дастгоҳларининг самарадорлигини техник-иқтисодий кўрсаткичларини таҳлил қилиш асосида тегишли хулоса ва таклифлар берилган.
XIX аср охири - XX аср бошларида Туркистоннинг иқтисодий ҳаёти қишлоқ хўжалигига хусусан, суғорма деҳқончиликка асосланганди. Ўрта Осиё ҳудудлари Россия империяси томонидан забт этилгач, маҳаллий хўжаликнинг ўзига хослигини ҳисобга олиб, рус ҳукумати янги эгалланган Туркистон ўлкасининг ички айниқса иқтисодий ҳаётига бевосита аралашмаслик йўлини тутди. Мустамлакачилик сиёсатининг илк даврларида қабул қилинган бундай қарор Россия вазирлар қўмитасининг Туркистон ўлкасини бошқариш бўйича чиқарган кўрсатмалари, подшоҳ томонидан тасдиқланган 1867 йил 11 июлдаги низомда акс этди. Қабул қилинган ушбу низом қуйидаги тамойилларга асосланди: а) сиёсий хусусиятга эга бўлмаган барча масалаларда ички бошқарувни маҳаллий аҳоли томонидан сайланган шахсларга бериш; б) шариатнинг маҳаллий ёзма қонунларини, қирғизлар учуй рус қонуни билан аниқлаштирилмаган ҳуқуқий муносабатлари учун одатни сақлаб қолиш; в) маҳаллий бошқарув тизимида, унинг қонун ва одатларида давлат манфаатларига зид бўлган ҳолатларни бартараф этиш.
Мақолада расмий ҳужжатлар, статистик маълумотлар асосида ҳозирги даврда Ўзбекистон Республикасининг жаҳон миграция жараёнларида иштироки очиб берилган. Ўзбекистонликларнинг меҳнат миграциясида Россияни ўрни, иккала давлатлар ўртасидаги ҳамкорлиги янги чора-тадбирлар белгиланганлиги кўрсатилган. Меҳнат миграциясининг ижобий ва салбий томонлари асослаб берилган. Мақолада муаллиф миграциясидаги феминизациялашуви жараёнига ўз муносабатини билдирган. Ўзбекистон жаҳон ҳамжамиятининг ажралмас қисми сифатида меҳнат миграциясида фаол иштирок этаётганлиги таҳлил этилган.
Шу билан бир қаторда республикада аҳоли бандлигини таъминлаш борасида тизим яратилганлиги қайд этилган ва бу борада қабул қилинган қарорлар келтирилган.
Маълумки, XXI асрни ахборот жамияти деб аташ одат тусига кирган бўлиб, унинг ўзига хос хусусияти ахборот ва телекоммуникация технологияларининг жамият ҳаётининг барча жабҳаларига, шу жумладан, жиноий одил судлов соҳасига жорий этилиши ҳисобланади180. Бугунги глобаллашув шароитида IT ривожланиши мамлакатларнинг иқтисодий ўсиш суръатларига кескин таъсир ўтказмоқда. Ҳозирги кунда “Digital Economy” (рақамли иқтисодиёт), “Blockchain” (блокчейн), “Internet of things” (автоматлаштирилган интернет тизим) “Artificial intelligence” (сунъий интеллект), “Big Data” (катта маълумотлар) каби кўплаб иборалар замонавий инсон ҳаётининг ажралмас бўлагига айланди. IT кундалик ҳаётимизнинг барча соҳасини қамраб олмоқда1
.