Ushbu tesizda deviant xulq-atvorni shakllanishdagi ijtimoiy ta‘sirlar, oila dinamikasi, ijtimoiy normalarning o‘rni, ommaviy axborot vositalarining deviant xulq shakllanishiga ta‘siri.
Тадқиқот объектлари: 1-ТошДавТИ марказий илмий-текшириш лабо-раторияси моделлаштириш, экспериментал терапия ва биохимия булимида 24 та кучукда краниоцеребрал гипотермиянинг турли усуллари самарадорлиги ўрганиб чиқилди, РНХИМда 286та беморда гипервентиляциянинг турли режимлари ва КЦГнинг усулларининг самарадорлиги урганиб чикилди.
Ишнинг мақсади: бу ишнинг асосий мақсади - бош мия огир жарохатлари билан булган беморларда гипервентиляциянинг турли режимларини ишлатишга дифференциал ёндашиш ва КЦГнинг самадор усулларини яратиш ёрдамида мия химоясиии отималлаштириш.
Тадқиқот усули: транскраниал доплерография ёрдамида бош миядаги қон айланишини бахолаш, артериал ва веноз қоннинг кислород билан тўйинишини, қондаги ва ликвордаги лактат микдорини, липидлар перекис оксидланишини, антиоксидант системаси ферментларининг фаоллигини ва эритроцитларнинг перекисли гемолизини аниқлаш.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: ўтказилган таҳлил оғир бош мия жарохати кислород балансининг бузилиши ва липидлар перекис оксидланиши жараёнининг кучайишига олиб келишини кўрсатади. Бош мияни музли халталар ёрдамида старли даражада совута олмаслиги ва бунинг натижасида уни гипоксиядан самарали химоя қилаолмаслиги аниқланди. Таклиф этилаётган перфузион краниоцеребрал гипотермияни қўллаш бош мия хароратиии оз вакт ичида, тана хароратига кўп таъсир этмаган холда, исталган тезликда ва даражада пасайтириш имконини беради. Тана харора-тини 32°С дан туширмаган холда мияни 27°С гача совутиш мумкин. Бу эса ўз навбатида кислород баланси бузилиши ва липидлар перекис оксидланиши жараёнини камайтириб, бош мияни иккиламчи гипоксик ва ишемик шикатланишининг олдини олади .
Амалий ахамияти: бош миянинг огир жарохатларида қўлланиладиган самарали усул - перфузион краниоцеребрал гипотермия усули ихтиро этилди. Бу усулнинг амалиётга тадбиқ этилиши бош миянинг огир жарохатларида унинг иккиламчи гипоксик ва ишсмик асоратларининг олдини олишда самарали восита бўлиб хизмат килади. Бош мия огир жарохатларида ГВни дифференциал тадбик этиш алгоритми ишлаб чикилди.
Татбиқэтиш даражаси ва унинг иқтисодий самарадорлиги: тадқиқот натижалари Республика нейрохирургия илмий маркази ва Тошкент тиббиёт академиясининг 2-клиник шифохонаси анестезиология ва реаниматология бўлимларининг амалий фаолиятида кснг қўлланилмокда.
Қўлланиш сохаси: реанимация ва нейрохирургияда.