Патоморфологическая диагностика ларинготрахеита птиц

inLibrary
Google Scholar
Журнал:
Выпуск:
CC BY f
0
0
Поделиться
Элмуродов, Б., Муродов, Х., & Киямова, З. (2024). Патоморфологическая диагностика ларинготрахеита птиц. in Library, 21(4). извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/31459
Бозорбой Элмуродов, Ветеринарный научно-исследовательский институт

Директор Научно-исследовательского ветеринарного института, профессор, доктор ветеринарных наук

Х Муродов, Ветеринарный научно-исследовательский институт
докторант
З Киямова, Ветеринарный научно-исследовательский институт
Исследователь
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье описывается течение, клинические признаки и патоморфологические изменения ларинготрахеита у птиц. Приведены патологические изменения в организме птиц и их дифференциальный диагноз от других болезней.

Похожие статьи


background image

14

#10 (167) 2021

VETERINARIYA

MEDITSINASI

ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАР

Кириш.

Паррандачиликда, айниқса, товуқлар ора-

сида турли касалликларнинг кенг тарқалганлиги жуда

кўп паррандачилик билан шуғулланувчи фермерларга

катта зарар келтирмоқда. Ларинготрахеит билан ка-

салланган паррандаларнинг ўлиш даражаси 80-85%

ни ташкил этади. Адабий манбаларда ЮЛТ билан

касалланган паррандаларнинг ўлиш даражаси ўртача

15 фоизни ташкил этиб, 30-80 фоизгача кўтарилади.

Асосан касалликнинг конюнктивал шакли 5-87 фоиз-

гача учрайди. Касал паррандаларни даволаш ва касал-

ликка қарши курашиш тадбирлари учун катта маблағ

сарфланади. Касалланиб тузалган жўжалар ўсиш ва

ривожланишда тенгқурларига нисбатан ортда қолади

ҳамда касаллик қўзғатувчисининг ташувчиси бўлиб

қолади. Мазкур касалликка ташхис қўйиш, даволаш

ва олдини олиш тадбирлари учун махсус комплексли

усул ва воситалар ишлаб чиқилмаган. Чунки, ҳозирги

вақтда республикамизда паррандачиликка жуда катта

эътибор берилмоқда. Улар касаллик ларининг олдини

олиш ва даволаш учун замонавий комплекс воситалар

ишлаб чиқилмаган. Хорижий мамлакатларда ишлаб

чиқарилган биопрепаратларни қўллаш учун кўп вақт

ва валюта сарфланиши лозим.

Материал ва методлар.

Тадқиқотлар ветеринария

илмий-тадқиқот институтининг микробиология лабо-

раторияси ва ВИТИнинг Қашқадарё тажриба станци-

ясида ҳамда паррандачилик фермер хўжаликларида

амалга оширилди.

Паррандаларда юқумли лоренготрахеит касалли-

гининг тарқалиши, патоморфологик ўзгаришларни

аниқлаш ҳамда касалликка ташхис қўйиш услублари

қуйидаги тажрибалар асосида ўтказилди. Парранда-

ларда лоринготрахеит касаллигининг олдини олиш

чора-тадбирларини ишлаб чиқиш мақсадида 20 бош

товуқлар 2 гуруҳга 10 бошдан бўлинди. Ҳар бир гуруҳ

паррандалар ларинготрахеит касаллигига қарши Ави-

вак ИЛТ вакцинаси билан эмланди. Сўнгра ҳар 21, 30,

УДК 619.616.989.2.75

Б.А.Элмурадов,

в.ф.д

Х.У.Муродов,

докторант,

З.Н. Киямова,

илмий ходим,

Ветеринария илмий-тадқиқот институти

ПАРРАНДАЛАР ЛАРИНГОТРАХЕИТ КАСАЛЛИГИНИНГ

ПАТОМОРФОЛОГИК ДИАГНОСТИКАСИ

Аннотация

В статье описывается течение, клинические при-

знаки и патоморфологические изменения ларинготрахе-

ита у птиц. Приведены патологические изменения в ор-

ганизме птиц и их дифференциальный диагноз от других

болезней.

Калит сўзлар:

паррандалар, ларинготрахеит, патоморфлогия, ташхис қўйиш, дистрофия, неротик жараёнлар, яллиғланиш.

60 ва 90 кунлигида қон олиниб, қон зардобида им-

мунофермент таҳлили (ИФТ)да антителолар титри

ўрганилди. Назорат гуруҳи вакцина билан эмланмади.

Тадқиқотлар натижасида вакцинанинг самарадорлиги

аниқланди (2-жадвал).

Тажрибадаги товуқларнинг клиник белгилари па-

тологоанатомик ўзгаришлари ва бактериологик тек-

шириш усуллари умумий қабул қилинган усуллар

бўйича бажарилди. Ички аьзоларни патологоанатомик

текширганда, қон томирлари ва паренхиматоз аъзолар

– жигар, буйраклар, ўпка, юрак, талоқ, тухумдонларга

алоҳида аҳамият берилади.

Организмда бўладиган ўзгаришларни кузатганда,

асосий диққат аьзоларнинг ҳажмига, зичлигига, ранги-

га ва юзасидаги ўзгаришларга, кесиб кўрилганда эса,

тўқималарнинг ҳолатига, тўлақонлигига ва букканли-

гига қаратилади. Ошқозон-ичак бўлимининг сероз ва

шиллиқ пардаларига, ингичка ва йўғон ичакларнинг

ҳолатига, геморрагик яллиғланишлар, дистрофия,

атрофия ва некротик ўчоқларга эьтибор берилди.

Натижалар ва уларнинг таҳлили.

Тад қи қот-

ларимизда Қарши туман “Улуғбек Нозима ҳамкор”

МЧЖ га қарашли паррандачилик фабрикасида ка-

салланган товуқлар организмида касалликнинг кли-

ник белгилари ва патологоанатомик ўзгаришлари

ўрганилди. Касаллик асосан 5-6 ойлик товуқлар ора-

сида кузатилди, касал товуқларнинг озуқадан бош тор-

тиши, холсизланиш, хириллаш, ҳар хил овоз чиқариш,

тана ҳароратининг кўтарилиши, нафас олиш, юрак

уришининг тезлашиши, ич кетиш, шиллиқ парда-

ларининг оқариши кузатилди. Шунингдек, баъзи

товуқларда қонли ич кетиш ҳолати кузатилиб, тез

ўлим бўлиши аниқланди.

Касалланиб ўлган товуқларнинг аъзолари тек-

шириб кўрилганда, конъюнктивит, ҳиқилдоқ ва тра-

хеияда творогсимон модда тўплангани аниқланди.

Шунингдек трахиеа, кўз конъюктивасида йиринг-

Annotation

This article descrbes the course, clinical signs, and path-

omorphological changes of laryngotracheitis in birds. Patho-

logical changes in the div of birds and their diff erential di-

agnosis from other diseases are given.


background image

15

#10 (167) 2021

VETERINARIYA

MEDITSINASI

ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАР

ли яллиғланишлар мавжудлиги кузатилади. Бундан

ташқари, ички аъзолари текширилганда, ўпкада, жи-

гарда бироз нуқтали қон қуйилишлар ҳамда қон то-

мирларининг турғунлиги аниқланди. Паррандалар-

да ларинготрахеит касалликлари патологоанатомик

ўзгаришлари бироз мураккаб ва доимийлиги билан

фарқ қилди. Бунда гавдаларнинг жуда ориқланиши,

қотмаганлиги, оғиз ва бурун бўшлиқларидан кўпикли

суюқлик оққанлиги, айримларида бу суюқлик қон ара-

лаш бўлиши, шиллиқ пардаларда, айниқса, коньюкти-

вада гиперимия ҳосил бўлганлиги, клоака атрофлари

суюқ сариқ рангли ахлат билан ифлосланганлиги, пат-

ларининг рангсизланганлиги кўзга ташланади. Асосан

тери ости клетчаткаларида ва ошқозон-ичакларида қон

томирларнинг тўлақонлиги кузатилди. Сероз пардала-

рида нуқтали қон қуйилишлар, қон томирларининг

қон билан тўлганлиги барча касалланган товукларда

кузатилди.

Юракнинг катталашгани ва нуқтали қон қуйилиш-

ларнинг кучайганлиги, ўпкада эса бронх ва альвео-

лалар бўшлиқларида кўпикли шилимшиқ модданинг

тўпланганлиги, шунингдек, бир неча ателиктатик

ўчоқларнинг мавжудлиги кўзга ташланади.

Асосий ва доимий ўзгаришлар талоқда бўлиб,

унинг ҳажми катталашган, юзасида нуқтали ва

доғсимон қон қуйилишлар қайд этилиб, асосий

ўзгаришлар ошқозон-ичакларда кузатилди. Ёриб

кўрилганда, барча товуқларнинг ўпка ва ошқозон-

ичакларида қон томирларнинг тўлақонлиги, сероз

пардаларида нуқтали ва доғли қон қуйилишлар кенг

тарқалган. Ўпканинг ҳажми катталашган, оч қизил

рангда, юзасида нуқтали қон қуйилишлар, жигар

анча катталашган, юзасида нуқтали ва доғли қон

қуйилишлар, гиперимия ҳолатлари ва буйракларда ге-

моррагик жараёнлар кузатилди.

Мускулли

ошқозон

шиллиқ

пардаларида

шилимшиқ аралаш қорамтир модда йиғилган, майда

нуқтали қон қуйилишлар, эрозия ва яралар мавжудли-

ги билан ифодаланади. Талоқ ҳажми бироз катталаш-

ган, юзасида майда қон қуйилишлар бўлиб, кесганда

пульпаси тўқ қизил рангда кўринади.

Шундай қилиб, паррандаларда учрайдиган кли-

ник белгилар ва патологоанатомик ўзгаришлар жуда

мураккаб, бошқа касалликлардан тубдан фарқ қилади.

Аммо яхши эътибор билан таҳлил этилса, вақтида

тўғри диагноз қўйилиб, касалликларга қарши ўз

вақтида олдини олиш чора-тадбирларини кўриш им-

конияти яратилади.

Хулосалар.

Республиканинг жанубий ҳудуди

Қашқадарё вилоятидаги паррандачилик хўжалик-

ларида текширилган 14 та хўжаликдан 5 тасида

паррандаларнинг юқумли лоренготрахеит касалли-

ги билан касалланиши аниқланди. Касалликнинг

ўртача 12,9 % ини, умумий касал ҳайвонлар сони-

дан ўлим даражаси эса ўртача 8,1 % ни ташкил эти-

ши аниқланди. Товуқларнинг ўпка тўқималари, на-

фас олиш йўлларининг яллиғланиши, ҳиқилдоқ ва

трахеяда творогсимон модда тўпланганлиги, ўпка ва

жигарда нуқтали қон қуюлишлар, қон томирларнинг

турғунлиги, конъюктивада гепермия ҳолатлари ҳамда

ошқозон-ичакларидаги чуқур ва мураккаб патоморфо-

логик ўзгаришлар катта ёшдаги товуқларда ҳам кичик

ёшдаги товуқларга нисбатан бироз фарқ қилмаса-да,

касалликнинг вирулентлиги ва оқимига боғлиқ ҳолда

ўзгариши аниқланди.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1. Ниязов Ф.А., Ахмедов Б.Н. Ашуров С.А., Действие

иммуностимулятора кавилона на цыплят. // Ветеринария. –
М. 2001.-№9. – С.22-23.

2. Ниязов Ф.А., Дурдиев Ш.К., Алимарданов А.Ш. Заслон

распространению заболеваний // O’zbekiston qishloq xo’jaligi.
2008. N6. C.26.

3. Ниязов Ф.А., Ибодуллаев Ф.И., Юсупов М.Г. Патомор-

фологические изменения в организме кур при пуллорозе. // Зо-
оветеринария – 2008 – N6 - 7. С.18.

4. Кисленко, В. Н. Ветеринарная микробиология и имму-

нология. Ч 3. Частная микробиология / В. Н. Кисленко, Н. М.
Колычев, О. С. Суворина. -М. : Колос С, 2007. 215с.

5. Ахмедов Б.Н. Жужа ўстиришнинг асосий омиллари.//

Қашқадарё фермери газетаси. 27 –феврал.- 2009.

6. С.Мавлонов., Б.Н. Ахмедов. Коракўлчиликда юкори

самарадорликка эришмокчимиз. // Қашқадарё газетаси. 8 –
янв. -2010.

2-жадвал.

Товуқларнинг ларинготрахеит касаллигига қарши вакцинанинг самарадолигини ўрганиш.

Т.Р

Гуруҳлар номи

Товуқлар сони

(бош)

Эмлаш

миқдори

Эмлаш

усули

Антителолар титри

натижаси

21 кун

30 кун

60 кун

90 кун

1

I

10

1 мл

Тери ости

1:32

1:64

1:128

1:64

2

II

10

-

-

1:4

1:2

1:4

1:2

Библиографические ссылки

Ниязов Ф.А., Ахмедов Б.Н. Ашуров С.А., Действие иммуностимулятора кавилона на цыплят. // Ветеринария. – М. 2001.-№9. – С.22-23.

Ниязов Ф.А., Дурдиев Ш.К., Алимарданов А.Ш. Заслон распространению заболеваний // O’zbekiston qishloq xo’jaligi. 2008. N6. C.26.

Ниязов Ф.А., Ибодуллаев Ф.И., Юсупов М.Г. Патомор-фологические изменения в организме кур при пуллорозе. // Зооветеринария – 2008 – N6 - 7. С.18.

Кисленко, В. Н. Ветеринарная микробиология и иммунология. Ч 3. Частная микробиология / В. Н. Кисленко, Н. М. Колычев, О. С. Суворина. -М. : Колос С, 2007. 215с.

Ахмедов Б.Н. Жужа ўстиришнинг асосий омиллари.// Қашқадарё фермери газетаси. 27 –феврал.- 2009.

С.Мавлонов., Б.Н. Ахмедов. Коракўлчиликда юкори самарадорликка эришмокчимиз. // Қашқадарё газетаси. 8 – янв. -2010.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов