Информационные технологии сегодня используются во всех сферах общественной и государственной жизни, включая уголовное судопроизводство и являясь одним из приоритетных направлений модернизации последнего63 64. Возможности использования цифровых технологий в уголовном судопроизводстве многообразны: от электронного документооборота до сопровождения следственных и судебных действий при фиксации их результатов, осуществления контроля за применением мер процессуального принуждения и доказывания обстоятельств совершенного преступления
Мақолада норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни шарҳлаш тушунчаси, моҳияти ва унинг принциплари ҳақида сўз юритилган.Бу борада қатор олимларнинг қарашлари юзасидан илмий муҳокамага киришилган. Муҳокама жараёнида ҳуқуқ нормаларининг мазмунини тўғри англаб олиш ва уларни шарҳлаш, ижтимоий муносабатларга уларни қўллашга оид масалалар кўриб чиқилган. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни шарҳлаш усулларикўрсатиб берилган. Бунда ҳуқуқ нормаларини шарҳлашнинг субъектлари, турларига алоҳида тўхталиб, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги айрим нормаларнинг ноаниқлигига, ҳуқуқдаги бўшлиқларга олиб келувчи омиллар чуқур тадқиқ этилиб, уларни самарали бартараф этишга қаратилган таклифлар ишлаб чиқилган. Шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни шарҳлашда миллий ва хорижий тажриба ўзаро қиёсий таҳлил қилиниб, турли ҳуқуқ оилаларидаги ўзига хос жиҳатлар кўрсатилган.Мақола сўнггида муаллиф томонидан амалдаги қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини шарҳлаш билан боғлиқ тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича тегишли таклифлар илгари сурилган
Мазкур мақола Ўзбекистон Республиксининг сайлов тизими ва қонунчилигининг шакллантирилиши, унинг босқичлари, сайлов жараёнининг такомиллаштирилиб бориши ёритилган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва мамлакат қонунчилигига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар миллий сайлов тизимининг демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти барпо этиш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар тизимли
равишда таҳлил қилинган.
Мақолада жиноят-процессуал қонунчилигига кириталаётган жиноят ишини суд мажлисида дастлабки эшитиш босқичини киритиш масаласи муҳокама қилинмоқда, ушбу мавзу бўйича айрим хорижий давлат тажрибалари таҳлил қилинади, ушбу институтнинг моҳияти ва вазифалари аниқланади, дастлабки эшитиш институтини ҳуқуқий тартибга солишнинг баъзи хусусиятлари ўрганилмоқда, уни самарали амалга ошириш учун айрим тавсиялар берилган.
Мақола ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни аниқлаш асослари ва тартибига бағишланган. Унда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни аниқлаш ва ҳисобга олишга доир миллий қонун ҳужжатлари – Оила кодекси, Васийлик ва ҳомийлик тўғрисидаги қонун, Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик тўғрисидаги низом, шунингдек, халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар, хорижий мамлакатлар қонунчилиги ва тажрибаси таҳлил қилинган. Қонун ҳужжатларини
такомиллаштириш юзасидан таклифлар берилган.
Бугунги кунда интеллектуал мулк объектларини белгиланган тартибда муҳофазага олиш ва тижоратлаштириш ҳар томонлама долзарб аҳамият
касб этади. Шундан келиб чиққан ҳолда юртимизда интеллектуал мулк тизимини ҳар томонлама ислоҳ қилиш, унинг ҳуқуқий муҳофазасини таъминлаш ва
тижоратлаштиришга қаратилган салмоқли ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Олиб борилаётган самарали ва салмоқли ишларга қарамасдан интеллектуал мулк объектларини тижоратлаштириш ва уларнинг яратилишини хусусий сектор томонидан молиялаштириш даражаси.Юртимизда пастлигича қолмоқда. Муаллиф шу ва шу каби бошқа муаммоларга ечим топиш мақсадида интеллектуал мулк объектларини тижоратлаштириш усулларидан бири бўлган саноат кооперацияси (стратегик альянс)ни ташкил этиш ва фаолиятини ташкилий-ҳуқуқий ҳамда фуқаролик ҳуқуқий асосларини таҳлил қилган Юртимизда мазкур кооперация тури фаолияти қандай йўлга қўйилаётганлиги юзасидан ҳам амалий мисол келтириб ўтилган. Муаллиф миллий ва хорижий олимларнинг илмий-назарий қарашлари, миллий ва хорижий давлатларнинг амалий тажрибасига асосланган ҳолда тегишли хулосаларга келган ҳамда уларни асослаб ўтган. Мақола сўнгида миллий қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан бир нечта умумий ва махсус таклифлар келтирилган бўлиб, мақолада келтирилган фикрлардан амалдаги фуқаролик қонунчилигини такомиллаштиришда фойдаланиш бўлган
Мақолада дам олиш ҳуқуқининг умум эътироф этилган халқаро-ҳуқуқий ҳужжатларида назарда тутилган асосий халқаро стандартлар кўриб чиқилган. Дам олиш ҳуқуқига оид бўлган халқаро стандартларнинг миллий қонунчиликка имплементация қилиш масалалариг алоҳида эътибор қаратилган.
Today there is no consensus of opinion about the legal nature of domain names, domain name’s legal relationships in national doctrine. The place of domain names in the system of civil legal relationships is not also determined. Some
authors contend that domain name is the selfdependent means of individualization; the others believe that domain name is just one of the way how to put traditional means of individualization into economic circulation.
Мақолада судьяларга нисбатан интизомий жавобгарлик ишларини қўзғатишга оид халқаро стандартлар ва соҳага оид хорижий давлатлар тажрибаси ўрганилган. Судьяларнинг интизомий жавобгарлигига оид халқаро стандартларни Ўзбекистон миллий қонунчилигига имплементация қилиш масалалари таҳлил қилинган.
Мақолада Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг тадбиркорлик билан шуғулланиш ҳуқуқининг қонунчилик асослари тушунчаси ва мазмун моҳияти ҳақида таҳлилий мулоҳазалар олиб борилган. Миллий қонунчилик тизимда фуқароларнинг тадбиркорлик билан шуғулланиш ҳуқуқига алоқадор элементларни ўзида акс эттирган қонун ҳужжатларида ушбу тушунчага келтирилган таърифлар баён қилинган. Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари тизимида фуқароларнинг тадбиркорлик билан шуғулланишга бўлган конституциявий ҳуқуқи консепцияси тушунчаси бу ҳуқуққа оид хусусиятларни умумлаштириш орқали ҳуқуқий жиҳатдан шарҳлаб берилган. Асосий эътибор қаратилиши лозим бўлган масала сифатида бугунги кунда ушбу ҳуқуқнинг ижтимоий ҳаётнинг қайси субъектлари томонидан амалга оширилиши, унинг ўзига хос хусусиятлари ва фундаментал асослари баён этилган.
Ривожланаётган замонавий дунёда ахборот, хусусан махфий, жамият ривожланишининг муҳим таркибий қисмидир. Ҳозирги фуқаролик жамияти аста-секин ахборотлашган жамиятдан ахборот жамиятига айланиб бормоқда, шунинг учун ХХИ аср ҳақли равишда ахборот асри деб ҳисобланмоқда. Ахборот инсон, жамият ва давлатнинг жамоат, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий соҳалардаги ҳар қандай фаолиятининг жуда муҳим ва зарурий элементидир.
Мақолада таъкидланишича, кўплаб мамлакатларда тадбиркорлар учун оғриқли масалалар қонунчилик турли хил текширувлар пайтида давлат органларига кенг ваколатлар бериши билан боғлиқ бўлиб, улар корхоналарнинг иқтисодий фаолиятига давлат аралашувининг аниқ чегаралари аниқланмаганлиги сабабли корхоналарнинг махфий манфаатларига таъсир қилиши мумкин.
Хулоса қилинишича, махфий маълумотлар ҳар бир корхонанинг турли хил ишлаб чиқариш, савдо ва молиявий операцияларни, шунингдек тегишли ҳужжатларни сир тутиш ҳуқуқидир. Қандай маълумотни тижорат сирига киритиш кераклиги, бизнес учун салбий оқибатларга олиб келмаслик учун шериклар, рақобатчилар, давлат идоралари учун парда қай даражада очилиши мумкинлиги билан боғлиқ кўплаб муаммоларни ҳал қилишда катта қизиқиш уйғотмоқда.
Хорижий тажриба ва илмий-назарий қарашларни органиш асосида махфий ахборотни тартибга солиш соҳасида қонунчиликни такомиллаштириш ёллари тадқиқ қилинган. Таҳлил асосида тегишли хулосалар қилинган ва амалдаги қонунчиликка таклифлар ишлаб чиқилган
Муайян шахсга айб элон қилиш жиноят ишларини юритишнинг фақат дастлабки терговда амалга ошириладиган, айбланувчи тариқасида жалб қилинган шахс ва жиноий таъқибни амалга ошираётган давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг ўртасида бўладиган процессуал муносабатдир. Айб эълон қилиш шахснинг қандай жиноят содир этганликда айбланаётганлигини
расман маълум қилиш ҳисобланади. Айбланувчига айб эълон қилишга, яъни унинг нимада айбланаётганлигини кўрсатишга, ҳимоя ҳуқуқи нуқтаи назаридан зарурат
сифатида қаралади.
Современные процессы глобализации наряду с положительными аспектами несут в себе и отрицательные моменты. Глобализация послужила объединению разрозненных информационных сетей и появлению всемирной виртуальной информационной сети Интернет, ставшего одним из наиболее значительных достижений человечества. С его помощью люди, организации и государства могут в реальном времени обмениваться информацией, данными, включая аудио и видеозаписи. Таким образом, Интернет явился значительным прорывом в информационной сфере.