This article is devoted to investigation of the aspects of science fiction. The investigation is done on science fiction sources and analogy of unrealistic portraying
Мазкур мақолада реактив артритнинг этиология, патогенез, классификация, клиник манзара ва диагностикасига оид замонавий маълумотлар берилган. Реактив артритнинг медикаментоз даволаш усуллари, мавжуд муаммолар, хал қилинмаган вазифалар ёритилган
Тадқиқот мақсади: хроник стабил астма ва астма хуружлари билан беморларда электролит бузилишларни аниқлаш, хамда қондаги электролитлар даражаси, ўпка фаолияти параметрлари ва қабул қилинаётган дори воситалар ўзаро таъсирини аниқлаш. Тадқиқот методологияси: ТТА 1-клиникаси, пульмонология бўлими базасида проспектив кроссовертадқиқот. Ҳулоса: гипомагниемия ва гипокальциемия стабил астма ва астма хуружи бўлган беморларда энг тарқалган электролит бузилиши деб аниқланди. Шу билан бирга қабул қилинадиган даво воситалари электролитлар миқдорига таъсир кўрсатиши хам аниқланди
Экспериментал тадқиқотларда сассиқ каврак ўсимлигининг илдиз поясидан ажратилган ширанинг (хилхит) гепатопротекторлик хоссаси парацетамол воситасида яратилган гепатитда Легалон препарати билан қиёсий ўрганилган. Олинган натижалар сассиқ каврак шираси цитолиз ва холестаз синдромларни, ҳамда гипербилирубинемия ва гипопротеинемияни ривожланишига тўсқинлик қилишини кўсатган. Тадқиқотларни янги гепатопротектор воситаси ва унинг тайёр дори шаклини яратиш мақсадида давом эттириш лозим топилган
Тадқиқот давомида бачадон бўйни саратони тарқалишини баҳолашда эластография техникаси ёрдамида ултратовуш диагностикасининг мураккаб усуллари самарадорлиги ўрганилди. Ушбу мақолада 42 нафар, 32-73 йошдаги (ўртача ёш-52,1 ёш) аёлларда эластография ёрдамида кенг қамровли ултратовуш текшируви натижалари келтирилган. Кичик тос органлари трансабдоминал (В режим) ўрганишни ўз ичига камраб олди. Компресион эластография техникаси ёрдамида ўрганилди.