Мазкур мақола Ўзбекистон Республикасида жамоат хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини олиб борувчи ҳуқуқ-тартибот органларнинг ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва бартараф этишда куч ишлатиш, хусусан ўқотар қуролдан фойдаланиш ва қўллаш борасидаги амалиётини ўз ичига олади. Бундан ташқари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қилмишнинг жиноийлигини истисно қиладиган ҳолатлар ҳақидаги жиноят-ҳуқуқий институтнинг фундаментал қоидаларини мустаҳкамлайди.
Мақоладаўқотар қурол тушунчасининг халқаро ва миллий қонунчилигимизда қўлланилиши, ҳуқуқ-тартибот органларини ўқотар қуролдан фойдаланиш ва қўллаш амалиёти, ўқотар қуролдан фойдаланган ҳолда профилактик чора-тадбирларни амалга ошириш, ҳуқуқбузарликка қарши чора сифатида ўқотар қуролдан фойдаланиш ва қўллаш тартиби, шартлари, шунингдек мажбурлов чораларини ўқотар қурол воситасида амалга ошириш, жамоат хавсизлигини таъминлашни амалга оширувчи органларнинг ўқотар қуролдан фойдаланиш ва қўллашга оид ҳуқуқий нормаларини такомиллаштиришни назарда тутади.
Тадқиқотда бухгалтерия ҳисобининг ижтимоий табиатига оид муаммолар ва қарама-қаршиликлар хорижий тажриба асосида ўрганилган. Иқтисодчи олимларнинг ижтимоий ҳисобга оид тадқиқотларини ўрганиш натижасида муаллифлик ёндашуви шакллантирилган. Бухгалтерия ҳисоби илмий мактабининг социологик йўналиши вакилларининиг қарашлари батафсил таҳлил қилинган. Шунингдек, иқтисодий адабиётларни тадқиқи асосида бухгалтерия ҳисобининг ижтимоий табиати моҳиятини очиб берувчи илмий асосланган хулосалар келтирилган.