Антибиотики – это химические соединения биологического происхождения, оказывающие избирательное бактерицидное или бактериостатическое действие на микроорганизмы. Их свойства были открыты в 1928 году английским бактериологом Александром Флемингом, который впервые выделил пенициллин в чистом виде из плесневого гриба. Антибиотики спасли много жизней во время Второй мировой войны. Несомненно, не будет преувеличением сказать, что открытие антибиотиков во многом способствовало продлению жизни человека.
Ўткир респираторли инфекция (ЎРИ) фонида ривожланган бронхопневмония (БП) бутун дунё шифокорлари дуч келадиган кенг тарқалган клиник муаммо ҳисобланади. Ҳомиладор аёлларда ЎРИ фонида ривожланган бронхопневмониянинг ўзига хос хусусияти клиниканинг атипиклигидир. Шунга асосланиб биз ўз олдимизга мақсад қўйдик: касалликнинг оғирлиги ва ҳомиладорлик ёшига қараб, акушерлик асоратларини ривожланишида бронхопневмониянинг ролини аниқлаш. Aкушерлик ва перинатал асоратларнинг структураси ва частотаси бронхопневмония ўтказган ҳомиладорлик муддатига боғлиқ бўлди.
Темир танқислиги камқонлигининг турли даражалари билан хасталанган241 нафар эмизикли аёллар текширилди.
Улар кўкрак сутидаги озуқа ингредиентлари (оқсиллар, ёғлар ва карбон сувлар) ҳамда энергия қиймати оналарнинг ёши, туғишлар сони, лактация муддати ва касалликнинг даражасига боғлик равишда ўзгаришлари аниқланди. I – даражали шундай тоифали камқонли эмизувлиаёллар борки, уларнинг кўкрак сути таркибидаги оқсил, ёғлар ва карбон сувлари ва калориялари паст бўлади. Камқонликни II даражаси бор аёлларда кўкрак сути таркибидаги овқат ингредиентлари ва калориялари анча пасаяди. Ёши 30 дан ўтган аёлларда эса ундан ҳам кўпроқ камаяди, ундан ташқари, 3 ва ундан кўп туққан ва 6 ойдан кўпроқ эмизадиган аёллар лактацияси эса ундан ҳам кўп пасаяди. Кўкрак сутини энергетик қиммати карбон сувлар хисобига ушланиб турилади. III оғирлик даражасидаги камқонликнинг ҳамма гурухларида кўкрак сутидаги овқат ингредиентлари ва калориялари билинадиган даражада “пасайиши” ва овқат моддалари ва уларнинг болаларида ҳам энергия кимматининг ўзлашиши пасайиши, яъни алиментар – танқисликни ривожланишида асосий холат бўлиб хисобланади.
Репродуктив ёшдаги 300 та аёлларни жинсий йўл билан юқадиган касалликларга ва инсон папиллома вирусига полимераза занжирли реакцияси билан аниқлашда текширилди. 300 аёлдан 61тасида ўтказилган тахлил натижаларига кўра, инсон папиллома вируси ижобий бўлган, шундан 24 нафар аёлларда бошқа турдаги жинсий йўл билан юқадиган инфекциялар хам аниқланди. 159 беморда кольпоскопик текширувда бачадон бўйнининг кўп қаватли ясси эпителиясида турли хилдаги шикастланишлар аниқланди. Бачадон бўйин кўп қаватли ясси эпителияси дисплазияси аниқланган беморларда биопсия, коагуляция ва конизация ўтказилди.
Каламушларда меъда ярасининг тажриба модслида ярага карши терапия компотентлари омепразол, мстронидазолнинг меъда шиллик каватида Мохосил булишига турлича таъсир этиши ва сут кислотаси микдорини оириши аникланди. Ярага варши тсрапияда дс-нол ва ребамипид самарали таъсир курсатиши аникланди.
Иссиқ иқлим шароитида гипертония касаллигининг бошланғич босқичларида гемореологик бузилишларни эрта ташхислаш. Қуруқ ва иссиқ иқлим шароити табиий равишда қон реологияси ёмонлашуви, қон ёпишқоқлик даражасининг ошиши ва шаклли элементлар агрегацияси кучайишига олиб келади. Бу эса микро ва макрореологик бузилишлар ва агрегатлар ҳосил бўлиши ва тромбоэмболия хавфини оширади.
Бронхиал обструкция синдроми педиатрия амалиётда жуда кенг тарқалган. Бронхиал обструкциянинг муҳим кўринишларидан бири бу педиатр кундалик амалиётда учрайдиган йўтал ва бронхоспазмдир. Ҳозирги кунда йўталнинг кўплаб сабаблари маълум бўлганлиги сабабли, педиатрдан патологик жараённинг бошланиши, ривожланиши ва механизмларининг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, кейинчалик тўғри талқин қилиш ва оптимал терапияни танлаш билан унинг хусусиятларини аниқ ажратиш талаб этилади.
Ушбу мақолада инглиз тилини чет тили сифатида ўқитишда видео материаллардан фойдаланишнинг баъзи жиҳатлари кўриб чиқилган. Амалий машғулотларнинг ҳар бир босқичида талабаларнинг чет тилини муваффақиятли қабул қилишини таъминлайдиган муҳим вазифалар тўплами мавжуд бўлиб, бу уларнинг чет тилини ўрганиш мотивациясини оширади. Видео материаллар қизиқишни уйғотади, нутқ намунаси бўлиб хизмат қилади, ўқувчиларнинг таржима қилинадиган тилнинг лингвистик ва маданий хусусиятлари ҳақидаги билимларини кенгайтиради, шунингдек, кейинги мунозаралар учун амалий материалларни тақдим этади. Чет тилини ўқитишда видеодан фойдаланиш ўқитувчилар ва талабалар учун чет тили маданиятини пухта эгаллаш учун катта имкониятлар очиб беради. Видео манбалар аудио ва босма нашрларга нисбатан кўпроқ маълумот узатиш ҳусусиятига эга эканлиги ёритилиб берилган.
Визуал маълумот нутқнинг аниқ маълумотларини ва тил хусусиятларини яхшироқ тушуниш ва мустаҳкамлашга имкон беради, чунки визуал қўллаб-қувватлаш маънони тўлиқ ва аниқ тушунишга ёрдам беради, диққат ва хотирани фаоллаштиради ва тинглаш ва нутқ қобилиятларини ривожлантиришга ёрдам беради.
В данной статье даны рекомендации по совершенствованию ведения бухгалтерского учета и внутреннего аудита в деятельности предприятий железнодорожного транспорта в условиях новых информационных технологий.
Ушбу мақола 88 нафар беморларнинг ўткир холецистит бўйича ўтказилган операция натижаларини ўрганишга бағишланган. Назорат гурухида 45 нафар бемор бўлиб, уларда амалиётни амалга ошириш пайтида ўт қопи ўрнига гемостаз мақсадида юқори частотли электрокоагуляциядан фойдаланилган. Асосий гурухда 43 нафар бемор бўлиб, уларда амалиёт вақтида ўт қопи ўрни гемостази мақсадида янги махалий гемостатик «Гемогубка» кукуни қўлланилган. Олинган маълумотларга асосланиб «Гемогубка» кукунини қўлланилиши анъанавий холецистэктомиядан сўнг юқори частотли электроэнергияга нисбатан жуда яхши натижаларни кўрсата олди, «Гемогубка» кукунини ўт қопи ўрнига юқори адгезив хусусияти, қон кетишини тез тўхтатиши, тўқималарнинг умуман зарарламаслиги, хамда чуқур жойлашган томирлар ва ўт йўлларини шикастламаслигини кузатиш мумкин.
Mazkur maqolada o`liy ta’lim muasassasida vaziyatli sport turlari bo`yicha ta’lim oluvchi talabalarda tepping testi hamda modifikatsiyalashtirilgan tepping testi orqali koordinatsion qobiliyati va “o‘naqay-chapaqay” harakatlar asimmetriyasi ko’rsatkichilari aniqlananib neyrodinamik jarayonlarining xususiyatlarini o’rganilgan.