Мақолада ўзбек этногенези ва этник тарихига доир фикр ва қарашларнинг тадрижий ривожи акс эттирилган. Ўзбек халқи этногенези ва этник тарихи мавзусида тарихчи, этнограф, археолог, антрополог, лингвист олимлар яратган илмий адабиётлар, улардаги концепциялар, тарихчи олимларнинг бу хусусдаги олиб борган методологияси изчил ва бир бутун яхлит тарзда ўрганилмаган. Ушбу илмий мақола мавзу бўйича чуқур ўрганиб таҳлил этиш ҳамда илмий мулоҳаза юритишга чорловчи илмий тадқиқот изланишидир. Мақолада Республикамизнинг турли нашрларида ва матбуот марказларида чоп этилган монографиялар, мақолалар, етук олимларимизнинг ижодий йўлига бағишланган очерк ва рисолалар муайян бир даражада ўз аксини топган. Жумладан, тарихчи олимлар А. Ю. Якубовский, С. П. Толстов, А. А. Семёнов, Б. А. Литвинский, К. Ш. Шониёзов, А. А. Асқаров, Рахим Масов ва бошқа олимларнинг олиб борган илмий тадқиқотлари ва қарашлари ҳамда бу фикрлар қайси асарларда келтирилганлиги мазкур мақолада илмий тил негизида шакллантирилган. Мустақиллик йилларида ўзбек халқи этногенези ва этник тарихи масалалари, унинг тадрижий равишда чуқурлашуви ва равнақ топиши борасида бир қатор олимлар илмий тадқиқот олиб борди. К. Ш. Шониёзов, Б. А. Аҳмедов, И. Жабборов асарларида ёзма манбалар ва қисман археологик топилмалар асосида ўзбек халқи этногенези ва этник тарихи ҳақида янги хулосалар қилинган бўлса, А. А. Асқаров, Т. К. Ходжаев ва бошқа тадқиқотларда нафақат этногенез, балки этник тарих масалалари ҳам археологик ва антропологик тадқиқотлар асосида чуқур ўрганилди. Ўзбек антропологларининг изланишлари ўзбеклар этногенезини янада бойитди ва тарихчи, этнограф, археологларнинг тадқиқотларидаги хулосаларнинг ҳаққонийлигини исботлади. Мустақиллигимиз шарофати билан маънавий ҳаётимизда бошланган янгиланиш Ўзбекистон тарихида бўлганидек, ўзбек халқи этногенези ва этник тарихи соҳасида ҳам анча юксак даражада тараққий этди. Ушбу мақола орқали ўзбек халқи этногенези масаласини ёритишда объэктив ёндашув қай шаклда ривож топганлигини яққол кўриш мумкин ҳамда уларнинг таҳлилини англашга ёрдам беради.
Ўзбек халқи этногенези ва этник тарихи масаласини ўрганиш XIX аср сўнгги чорагидан бошланди. XX асрда масалага оид кўплаб илмий изланишлар олиб борилди. Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг, ушбу мавзуни ўрганиш долзарб масала сифатида кўтарилди. Этнографик, археологик, антропологик, лингвистик тадқиқотлар билан бир қаторда манбашунослик соҳасида ҳам муаммо тадқиқ этилди. Мустақиллик дастлабки йилларида ўзбек халқи этногенези ва этник тарихи масаласини ўрганишда турли хил илмий ёндашувлар вужудга келди. Тадқиқотчилар совет даврида ҳукм сурган мафкуравий қолипларидан воз кечиб илмий изланишлар олиб бордилар. Тарихий асарлар ёзиш назарий-методологик жиҳатдан ўзгариб, халқ тарихини холис ёзиш бошланди. Совет даврида пайдо бўлган назарий-услубий ёндашув ва нашр этилган адабиётлардан фойдаланиш ҳам давом этди. Манбашунослик тадқиқотларда туркий халқлар тарихи, уларнинг тарихий шаклланиши, географик жойлашуви, этник жараёнлар, давлат бошқарувида туркий халқларнинг ўрни, ўрта асрларда туркий халқларнинг идтимоий-иқтисодий муносабатлари каби масалалар ўрганилди. Туркий халқларнинг тарихда тутган ўрнини ёритишга кўпроқ эътибор берилди. Араб-форс тилли қадимги манбаларда Марказий Осиё минтақасидаги этник ва этносиёсий жараёнлар тадқиқ этилди. Мустақиллик йилларида қадимги хитой манбаларини ўрганиш ривожланди. Қадимги хитой манбаларида Марказий Осиё халқларига оид маълумотлар тўпланди. Номаълум бўлган туркий уруғлар номлари, жойлашуви
масалаларига аниқлик киритилди. Манбашунос олим Аблат Хўжаев томонидан нашр этилган адабиётлар қадимги хитой манбаларида Марказий Осиё халқлари тарихига оид янги маълумотларни тақдим этди. Тадқиқотчи Х.М.Мамадалиев араб тили манбалари асосида Ўрта Осиё ҳудудида IX – XII асрларда содир бўлган минтақа халқлари, этник жараёнлар, хусусан ўзбек халқи этногенезининг шаклланиши, давлатчилик қуриш жараёнлари тадқиқ этди. Кейинги йилларда Шамсиддин Камолиддин томонидан
қадимги араб-форс тилли манбаларда “ўзбек”, “Ўзбекистон” атамаларини шарҳлаб берилди. Ўзбек уруғлари ҳақида ҳам мақолалар чиқди.
Мустақиллик йилларида манбашунослик изланишлар натижасида, ўзбек халқи
этногенези ва этник тарихи масаласини ўрганишга доир бир қатор илмий асарлар, кам
сонли диссертациялар, кўплаб мақолалар чоп этилди. Мавзуга оид қатор масалалар очиқ
қолди. Мақолада ушбу муаммонинг манбашунослик тадқиқотларда ўрганилиши тизимли таҳлил қилинган. Ўзбек халқи этногенези ва этник тарихига доир манбашунос олимларнинг қарашлари, илмий ёндашувлари ёритилган.
Замонавий дунёда глобаллашув жараёнлари билан бир қаторда, постиндустриал жамиятнинг интеграцияси ва алоқа жараёнларининг ўтказувчанлиги ошиб бориши билан бир қаторда миллий идентикликни ўрганиш муаммоси тобора ортиб бормоқда. Глобал ўзгаришлар маданиятлар ва халқларнинг ажралиши, миллий идентикликка салбий таъсир кучайиши билан бирга келади, бу маданий ўзини ўзи тасдиқлаш истаги, миллий қадриятлар ва давлат манфаатларини сақлаб қолиш истагини келтириб чиқаради. Одамларнинг идентиклигини йўқолиб қолиш хавфи туфайли миллий ўзига хосликни сақлаш ва намойиш этиш учун янгиланган ёндашувни излаш керак бўлади. Шу муносабат билан миллий идентиклик хусусиятларини аниқлашга қаратилган фалсафий ва услубий тадқиқотларга эҳтиёж тобора ортиб бормоқда. Илмий мақолада япон ва ўзбек халқларининг маданий анъаналари доирасида услубий база ва фалсафий тоифаларнинг шаклланиши кўриб чиқилган. Тадқиқот мавзусининг аҳамияти замонавий глобал оламнинг ривожланиш динамикаси, интеграция жараёнлари, турли мамлакатлар ва минтақалар ўртасидаги ўзаро таъсир ва ҳамкорликнинг ўсиши билан белгиланади, бундай шароитда миллий идентикликнинг тез ўзгариши содир бўлмоқда. Миллий идентиклик ҳодисаси, миллий менталитет ва характернинг шаклланиши замонавий дунёнинг энг долзарб ва мунозарали мавзуларидан бири бўлиб, унинг келиб чиқиши асрларга бориб тақалади.
Россия ва Хитойни нафақат уч ярим минг километрлик масофа, балки ўзаро манфаатли сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳамкорлик ҳам боғлайди. Ҳар йили хитой тилига ва шунга кўра хитой маданиятига қизиқиш ортиб бормоқда. Претседент ҳодиса ҳар қандай мамлакат маданиятининг ажралмас қисми бўлиб, у характер ёки вазиятнинг экспресив характеристикасини яратади. Претседент ҳодисаларни билиш тилшунос шахс саводхонлигининг кўрсаткичидир. Ушбу мақолада биз претседент ҳодиса нима ва унинг маълум бир мамлакатнинг лингвистик маданиятида аҳамияти қандай деган саволга жавоб қидирамиз. Хитой эртакларини кўриб чиқсак, бу Хитойнинг беш минг йиллик маданияти ҳақидаги билимларни янгилашга ёрдам берадиган манбадир. Шунингдек, замонавий хитойликлар томонидан оғзаки нутқда ишлатилган (ҳазиллар) ни таҳлил қиламиз, унда 故事дан олдинги (эртаклар, афсоналар, анъаналар) мавжуд. Эртакларни, қаҳрамонларни ва вазиятларни тушуниш одамларнинг фикрлаш тарзини, эътиқодини, қадриятларини тушунишга ёрдам беради. Эртак одамларнинг миллий хусусиятларини акс эттиради. Эртакнинг қадр-қиммати шундаки, эртак миллий хотиранинг ташувчиси ҳисобланади. Хитой маданиятининг олдинги ҳодисаларини англаш хитой маданиятини чуқурроқ ўрганишга ёрдам беради; алоқани осонлаштиради. Мақолада биз Хитой ҳалқига хос бўлган миллий хусусиятни акс эттирувчи претседент ҳодисаларга мисоллар келтирамиз. Ўтказилган таҳлил Хитой маданиятини ўрганишда ҳам, маҳаллий хитой тилида сўзлашувчилар ва чет элликлар ўртасидаги мулоқотни яхшилашда, шунингдек, хитой тилини ўрганиш принципиал ҳодисалари ва улардан фойдаланиш усуллари тўғрисида тушунчани ривожлантириш орқали фойдали бўлиши мумкин. Бу каби масалаларни ўрганиш орқали хитой миллатининг анъанавий маданиятини англаш хитой тили ва хорижий талабалар учун хитой маданиятини билиш ва тушунишни такомиллаштириш учун жуда қўл келади.
Обобщение и анализ опыта проведения ПД у детей, родившихся доношенными и недоношенными с ОПП, поступивших в НДМЦ.
Афғон (паштун) халқи оғзаки лирик шеъриятининг ўзига хос ва энг оммабоп тури, маиший қўшиқларнинг энг типик намунаси ландэй ҳисобланади. Бу шеър тури халқ орасида шунчалик кенг тарқалганки, паштунларнинг оғзаки ижодини ландэйсиз тасаввур қилиш мумкин эмас. Бу икки мисралик қофиясиз шеър ҳажман ниҳоятда қисқа бўлишига қарамай, муайян фикр ва кечинмани ёрқин, ажойиб бадиий чизгиларда ифодалаб бера олиши билан машҳур. Ландэй атамаси пашту (паштў, пахтў) тилидаги " ﺪﻨﻟ " (“ланд”) – “қисқа, лўнда” маъноларини англатувчи сўздан ясалган бўлиб, таржимада “қисқагина, кичик шеър” маъносини беради. Халқ ландэйлари аноним асар бўлиб, ўз шеърий тузилиши, композицияси ихчам, бор йўғи қофияланмаган икки мисрадан иборат бўлиши билан бирга, кенг мавзу қамрови, рўй бераётган воқеаларга, ҳаёт тарзига муносабатини бетакрорлик билан ифодалашини сақлаб қолган. Омманинг жамоавий ижод намунаси бўлган ландэй, аксарият ҳолларда, ҳеч бир тайёргарчиликсиз инсон қалбининг тубидан чиқиши, омма орасида пайдо бўлиб, омма орасига сингиб кетиши, омма орасида ниҳоятда тез тарқалиши, тезкорлик билан узоқ туманларга етиб бориши ва қисқа вақтда умумпаштун миллий қадриятига айланиши билан характерли ва у паштун фольклорининг авж нуқтаси бўлиб, бу фольклорнинг ҳеч бир бошқа жанри оддий халқ учун ландэйчалик тушунарли ва ниҳоятда кенг истеъмолда эмас. Паштунлар орасида тарқалган ландэйларнинг умумий сонини аниқлаш мушкул. Фольклоршунослар томонидан ҳозирги кунгача буларнинг салмоқли қисми ёзиб олинган ва эълон қилинган. Аммо тадқиқотчиларнинг фикрича, халқ хотирасида яна ўн минглаб бундай шеърий миниатюралар яшаб келмоқда. Ландэйларнинг нисбатан тўлароқ тўплами бўлган “Паштун қўшиқлари” 1 да 7 мингдан зиёдроқ ландэй жамланган. Улар, кўпинча, қўшиқлар ижроси чоғида оғзаки ижоднинг бадиҳа (экспромт) усули натижасида юзага келади. Баъзан бундай ландэйлар икки суҳбатдош ва гуруҳлар орасида ўзига хос ақлий ва топқирлик беллашуви чоғида, қиз ва йигит ўз туйғулари хусусида гаплашганида ёки севишганларнинг ҳислари қўшиқда ўз ифодасини топганда, дил изҳорида тўқилади.
Тадқиқот объекти: инглиз ва ўзбек тилларидаги инсоннинг ташки кўринишини тасвирловчи қўшма сўзлар.
Тадқиқотнинг максади: инглиз ва ўзбек бадиий матнларидаги инсон ташқи кўринишини тасвирловчи қўшма сўзларнинг лингвокультуралогик ва гендер хусусиятларини тадқик қилиш.
Тадқиқот методлари: компонент таҳлил методи, контекстуал таҳлил методи, статистик метод ва лингвокультуралогик тахдил методи.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги. Ишда: 1) инсон ташки кўринишини тасвирловчи кўшма сўзлар хар томонлама ва комплекс равишда тавсифланди; 2) инсон ташки кўринишини характерловчи кўшма сўзларнинг лингвокультуралогик ва гендер жиҳатларига кўра моҳияти очиб берилди; 3) инсон ташки кўринишини характерловчи кўшма сўзларнинг миллий-маданий ўзига хослиги кўриб чиқилди; 4) қўшма сўзлар лингвокультурема сифатида кўриб чиқилди; 5) инсон ташқи кўринишини тасвирловчи кўшма сўзларда стилистик услублар ва метафорик номинацияларнинг тутган ўрни ўрганилди ва б.
Амалий ахамияти: тадкиқот натижаларидан инглиз тили лексикологияси, стилистикаси, шунингдек, тилларнинг қиёсий типолоогияси, лингвокультуралогия фан ва курслари бўйича маърузаларни ўқишда, диссертация, дарслик ва ўкув кўлланмаларини ёзишда фойдаланиш мумкин.
Татбиқ этиш даражаси: тадқиқот натижалари ЎзДЖТУ таржимонлик ва инглиз филологияси факультетларида ўқитиладиган қиёсий стилистика, матн интерпретацияси, қиёсий типология, лекискология каби фан ва курслар бўйича маъруза ва амалий машғулотлар жараёнига татбиқ қилинган.
Қўлланиш сохаси: умумий тилшунослик, стилистика, қиёсий тилшунослик, когнитив тилшунослик, лингвокультуралогия, матн интерпретацияси, гендершунослик.
Статья раскрывает вопросы международных экономических отношений Республики Узбекистан, политику Узбекистана по развитию международного торгово-экономического сотрудничества, а также, экономические отношения Узбекистана и стран СНГ. Рассматриваются перспективы развития в долгосрочном периоде.
Показана рациональность использования ГИС-технологий в электроэнергетических системах. Приведены проблемы, задачи и обозначены пути взаимосвязанного развития ГИС-технологий и электроэнергетики. Обосновано использование ресурсосберегающих без механических передач электроприводов с линейным асинхронным двигателем технологического оборудования ГИС-технологий. Приведена упрощённая методика расчёта линейного асинхронного двигателя.
Асл зиёлилар ҳар қачон ўз халқининг маънавий ҳаётида чуқур из қолдиришган. Ҳатто бу йўлда ўз бошларини кундага ҳам қўйишган. Айниқса, тоталитар тузум ҳукм сурган собиқ совет давлатида ана шундай миллатсевар, ҳақиқатпарвар зиёлилар аёвсиз қатағон қилинган. Бутун бошли халқ тарихи қайтадан ёзиб берилган. Машҳур олмон файласуфи К.Ясперс ибораси билан айтганда, ХХ аср ,, инсоният тарихида энг маърифатли ва энг қонли аср“ эди. Қатағон сиёсати, айниқса ижтимоий фанлар соҳасига чуқур таъсирини ўтказди. Компартия диктатураси ,,асосланган“, партия съездларининг қарорлари берилган ,, ВКП(б)нинг қисқача тарихи “ курси тарих фани учун асосий методологик кўрсатма вазифасини ўтади. Сал бошқачароқ, эркинроқ фикрлайдиганлар ,, халқ душмани “ тамғаси билан ГУЛАГларга сургун қилинди ёки отиб ташланди. Ўзбек зиёлиларининг гуллари бўлмиш Абдурауф Фитрат, Абдулла Қодирий, Мунаввар Қори, Отажон Ҳошим, Бўлат Солиев Чўлпон, Усмон Носир ва бошқалар турли сиёсий айблар ва бўҳтонлар билан ,, халқ душмани “ деб эълон қилиниб, қатағон маҳкамаси тегирмонига ташландилар. Миллатпарвар асл зиёлилар ,, халқ душманлари“га айлантирилди . Жамиятда қўрқув ва ҳадик хукм сурди. Якка мафкура ҳукмронлиги илм – фан ва адабиётни бир қолипга солди. ,, Великорус “ шовинизми, даҳрийлик авж олди. ,, Худосизлар жамияти “ аъзолари кўпайиб, коммунистлар динсизлиги билан фахрланар эдилар. Сохта ,,байналминаллик – пролетар интернационализми ниқоби остида Ўзбекистон районларига ва кўчаларига Киров, Куйбишев, Оржаникивзе, Фрунзе номлари берилди. Ўша даврда рўй берган қатағонларнинг даҳшатли фожеаларнинг туб илдизларига назар ташланса, Тоталитар режим анатомиясининг турли қирралари очилиб қолади. Бу режимда демократия эмас, диктатура, репрессия, террор ҳукмрон эди.