Терроризм билан боғлиқ жиноятларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш самарадорлигини ошириш ҳар қандай давлатнинг энг муҳим вазифаларидан бири бўлиб қолмоқда. Мазкур мақолада бевосита ушбу жиноятларни олдини олиш ва профилактика қилиш масалалари ёритиб ўтилган.
Мазкур мақола пенитенциар жиноятчилик тушунчаси, унинг моҳияти, сабаблари, ўзига хос хусусиятлари ҳамда озодликдан маҳрум қилиш жойларида содир этиладиган жиноятларни профилактика қилиш чоратадбирларига бағишланган. Шулар билан бир қаторда мақолада озодликдан маҳрум қилиш жазосини ижро этиш муассасалари фаолиятини яхшилаш юзасидан амалга оширилиши мумкин бўлган чора-тадбирлар баён этилган.
Темир танқислиги камқонлигининг турли даражалари билан хасталанган241 нафар эмизикли аёллар текширилди.
Улар кўкрак сутидаги озуқа ингредиентлари (оқсиллар, ёғлар ва карбон сувлар) ҳамда энергия қиймати оналарнинг ёши, туғишлар сони, лактация муддати ва касалликнинг даражасига боғлик равишда ўзгаришлари аниқланди. I – даражали шундай тоифали камқонли эмизувлиаёллар борки, уларнинг кўкрак сути таркибидаги оқсил, ёғлар ва карбон сувлари ва калориялари паст бўлади. Камқонликни II даражаси бор аёлларда кўкрак сути таркибидаги овқат ингредиентлари ва калориялари анча пасаяди. Ёши 30 дан ўтган аёлларда эса ундан ҳам кўпроқ камаяди, ундан ташқари, 3 ва ундан кўп туққан ва 6 ойдан кўпроқ эмизадиган аёллар лактацияси эса ундан ҳам кўп пасаяди. Кўкрак сутини энергетик қиммати карбон сувлар хисобига ушланиб турилади. III оғирлик даражасидаги камқонликнинг ҳамма гурухларида кўкрак сутидаги овқат ингредиентлари ва калориялари билинадиган даражада “пасайиши” ва овқат моддалари ва уларнинг болаларида ҳам энергия кимматининг ўзлашиши пасайиши, яъни алиментар – танқисликни ривожланишида асосий холат бўлиб хисобланади.