Замонавий энергетика тизими асосан қазиб олинадиган ёқилғилардан фойдаланишга асосланган, бу жаҳон энергия истеъмоли тузилмасида деярли 90% ни ташкил этади. Хомашёнинг жадал суръатларда ишлаб чиқарилиши атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатмай қолмайди. Бу ўз навбатида экологик муаммоларни вужудга келтиради. Асосий энергия ресурслари – нефть, газ, кўмир, маъданлар ва бошқа фойдали қазилмаларнинг мавжуд бўлган захираларининг тугаб бориши энергетика муносабатларини глобал миқёсда кескинлаштиради. Бугунги кунда кўпгина мамлакатларнинг импорт қилинадиган энергия ресурсларига бўлган қарамлигининг ортиши, иқлим ўзгариши ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш муаммолари, жадал иқтисодий ривожланиш ва аҳоли сонининг ортиши туфайли энергия ресурсларига бўлган талабнинг тобора ўсиб бориши қайта тикланадиган энергия манбаларига қизиқиш уйғотмоқда. Қайта тикланадиган энергия манбаларидан кенгроқ фойдаланиш ижтимоий ва экологик жиҳатдан мақбул энергия тузилмаларига эришиш имконини беради. Шу боисдан ҳам, ҳозирги кунда муқобил энергия технологиялари – гибрид автомобиллар ва электр транспорт воситалари, қуёш, шамол, геотермик энергия, биоэнергия юқори даражаларда ривожланмоқда. Мазкур мақолада бугунги кунда қайта тикланадиган энергия манбалари ривожланишининг замонавий тенденциялари, Японияда муқобил энергетика соҳаси ҳамда қуёш энергиясининг ривожланиш босқичлари, қуёш энергияси ривожланишининг ўзига хос жиҳатлари, қайта тикланадиган энергия манбалари замонавий технологияларини ишлаб чиқаришдаги ютуқлар, шунингдек, қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантириш олдида турган муаммолар ўрганилган. Шунингдек, Япониянинг янги энергетика сиёсати ҳамда стратегияси, мамлакат энергетика хавфсизлигини таъминлашга қаратилган қонун ҳужжатлари, дастур ҳамда стратегик режалар, мамлакат энергетика сиёсатидаги ўзгаришлар, энергия ресурслари манбаларини диверсификациялаш масалалари, бугунги кунда энергетика хавфсизлиги олдида турган долзарб масалалар таҳлил қилинган. Японияда қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантириш истиқболлари, Қуёш энергиясининг янги лойиҳалари ва уларни амалга ошириш механизмлари ёритилган. Японияда қайта тикланадиган энергия манбалари ривожланишининг замонавий тенденциялари таҳлили юзасидан илмий хулосаларга келинган.
XVIII асрнинг иккинчи ярмида юзага келган Бухоро амирлигининг маъмурий тузилиши ва ижтимоий-иқтисодий тарихи ўтган асрдан буён хорижлик сайёҳларни ва ўртаосиёшунос мутахассисларнинг эътиборини тортиб келган. Аксарият тадқиқотчилар муаммони ўрганишда европалик элчилар ва Россия империяси маъмурларининг кундаликлари ҳамда расмий ахборотларига таянганлар. Бундай ёндашувнинг таъсири бугунги кундаги тадқиқотларда ҳам сезилади. Албатта маҳаллий нарратив ва тарихий манбаларга асосланган фикр-мулоҳазалар ҳам кам эмас. Умуман олганда, амалга оширилган тадқиқотларда Бухоро амирлигининг маъмурий ҳудудий тузилиши ҳақида асосий тушунча ва хулосалар шаклланиб бўлган. Масалан, тадқиқотларда билдирилган хулосаларни умумлаштирганда амирликнинг вилоят ва туман мақомидаги маъмурий бирликлардан, қишлоқлардаги амлок ва оқсақоллик бошқарув тизими каби муаммолар яхши ёритилган. Лекин билдирилган фикрлар умумий бўлиб, яхлит бир микроҳудуд бўйича махсус таҳлилий тадқиқот амалга оширилмаган. Тақдим этилаётган мақолада амирликнинг маъмурий-ҳудудий тузилиши, бошқарув ва ундаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларни Вобкент тумани мисолида очиб беришга ҳаракат қилинган. Бухоро амирлиги туманлари ҳақида гап кетганда, энг аввало туман мақомига эга бўлган ҳудудларни ўзига оид мажбуриятлари ва ўлчов бирликларига қараб номланиши, масалани долзарб томонларидан биридир. Маъмурий-ҳудудлар қория , туман, ҳазора, обхўрларга бўлиниши мақоладаги асосий этиборга олинган жихатларини биридир. Албатта бу бежиз эмас. Биринчидан, Вобкент ёки Комот номи билан юритилган ушбу маъмурий бирлик мамлакатдаги тўққизта тумандан бири, минтақадаги қадимий аҳоли масканларини ўз ичига олган қишлоқ хўжалиги ривожланган муҳим иқтисодий ҳудуд эди. Иккинчидан, муаммони конкрет бир ҳудуд мисолидаги таҳлилини амалга ошириш амирликнинг маъмурий-ҳудудий бошқарувининг минтақавий хусусиятлари, қуйи тизимдаги муаммолари, ижтимоий-иқтисодий тараққиёти асослари билан боғлиқ хос жиҳатларини кўриш имконини беради. Шунингдек туманнинг вақф мулклари акс этган ҳужжатлар ҳам талайгина бўлиб, уларга ҳам тўхтаб ўтилган. Туманда ирригатция сохасининг ривожлангани ушбу ҳудуднинг деҳқончиликда илғор бўлиб, амирлик ҳаётида алоҳида ўрин тутган.
This study is an analysis of the educational
curriculum of teaching English language in
medical high schools. In the beginning of 21st
century, English has become as integral part
of educational curriculum in the medical high
schools in the Republic of Uzbekistan. Generally
speaking, the process of teaching and learning
English as a foreign language in the Republic of
Uzbekistan has get high levels. But there are still
some problems and different local specificities that
involved in this process. The researcher in the aim
makes a contrastive view of the possibly existing
problems of teaching English in the medical
institutes to elicit possible factors and to suggests
that learning problems provided to students are
influenced by a teacher’s short-term pedagogical
experience, his or her evolving more theoretical
than practical approach, routinized behaviors.
В связи с возрастающим количеством сведений о способах и средствах, направленных на лечение деструктивных форм апикального периодонтита, стало необходимым провести обзор доступной литературы, который бы сформировал общее представление о существовавших методахлечения и осветил современные подходы к разрешению указанной проблемы. В данном обзоре описаны методики консервативного лечения апикального периодонтита, их преимущества и недостатки. Актуальность проблемы побуждает ученых разных стран разрабатывать инновационные материалы, способствующие восстановлению деструктивных процессов в костной ткани, а так-же методики, снижающие травматичность и риски инвазивного лечения.
Ushbu maqolada zamonaviy o‘qitish usullari muhokama qilinadi. oliy o‘quv yurtlarida ta’limning rolining xususiyatlari. Zamonaviy o‘qitish usullari o‘qitishning barcha darajalarini qo‘llash imkonini beradi. Ijodiy va kognitiv faoliyat, agar undan oldin qayta ishlab chiqarish va o‘zgartirish faoliyati bo‘lsa, samaraliroq bo‘ladi, bunda talabalar o‘qitish usullarini muvaffaqiyatli o‘zlashtiradilar.
Мазкур мақола сўнгги йилларда жаҳон ҳамжамиятини ташвишга солаётган миграция муаммоси, унинг юзага келиш сабаблари ҳамда мавжуд муаммонинг бевосита давлатимиз тараққиёти ва ижтимоий-сиёсий ҳаётига таъсири, шунингдек, ташқи меҳнат миграциясини тартибга солишга қаратилган давлат сиёсати ва истиқболлари таҳлилига бағишланган. Мақолада сўнгги йилларда бу борада олиб борилаётган ислоҳотлар, хусусан, қонунчилик базасининг такомиллаштирилиши ва давлатлараро муносабатлар доирасида унинг ечимига қаратилган саъй-ҳаракатлар ва уларнинг истиқболлари хусусида фикр юритилган.