Ҳазрат Алишер Навоий асарлари – миллат бадиий-эстетик тафаккурининг чўққиси. Наинки ўзбек ёки бошқа туркий халқлар адабиётида, ҳатто жаҳон адабиётида ҳам ижодий камолотнинг бунчалик юксак даражасига эришган мутафаккирни топиш қийин. Шунинг учун ҳам халафлари орасида бирор шоир ёки адиб йўқки, ҳазрат Навоий санъатхонасидан сабоқ олмаган бўлсин. Лекин буюк шоир назмий анъаналарини, муайян поэтик образ ёки рамзлар воситасида бўлса ҳам, такомилга етказган, ривожлантирган ижодкор кўп эмас. Зокиржон Холмуҳаммад ўғли Фурқат лирикаси ана шундай ноёб ижод намуналари сирасига кириши билан алоҳида аҳамиятга эга.
Ҳомиладорлик даврида SARS-CoV-2 инфекциясининг таъсири ҳали тўлиқ ўрганилмаган. Бироқ, бутун дунё бўйлаб она ва ҳомила учун ёмон натижалар ҳақида бир қатор илмий тадқиқотлар мавжуд. Ушбу мақолада SARS CoV-2 инфекциясининг ҳомила ўсиш нуқсонларига, фетоплацентар тизим кон айланишига таъсири тўғрисида 35 ҳафталикгача бўлган ҳомиладор ва соғлом аёллар текшириш натижалари келтирилган.