Мақолада миллий иқтисодиётда инновацияларнинг ўрни, инновацион фаолиятни ривожлантириш истиқболлари, миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигини оширишда инновацион инфратузилмани шакллантириш ва ривожлантириш масалалари кўриб чиқилган. Ўтиш иқтисодиёти мамлакатларида инновацион сиёсатда хорижий технологияларни фаол ўзлаштириш муҳимлиги асосланилган. Миллий инновация тизимини шакллантиришнинг устувор йўналишлари таҳлил этилиб, инновацион инфрузилмани ривожлантириш ва самарали бошқариш юзасидан таклифлар берилган.
Мақолада инновация тушунчаси ва унинг моҳияти хусусида хорижий ва маҳаллий олимларнинг фикрлари келтирилган. Инновацион жараёнларни ташкил қилиш
шакллари ва инновацион жараёнларнинг асосий босқичларининг батафсил назарий тахлили келтириб ўтилган. Амалга оширилган таҳлиллар натижасида “инновация” атамасига муаллифлик таърифи берилган. Инновацион жараёнларни самарали ташкил этишнинг Ўзбекисон Республикасида қўллаш мумкин бўлган стратегик йўналишлари келтирилган.
Глобал пандемиядан сўнг қатор давлатлар учраган иқтисодий инқироз корхоналар маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизматлардаги пул оқимлари ҳаракатининг чеклангани
мамлакат миллий иқтисодиётида инновацион-инвестицион фаолликни таъминлаш заруриятини туғдирди. Ҳар қандай давлатнинг иқтисодий таназзулдан чиқиши ва иқтисодий тараққиётга эришишининг ҳамда замонавий инновацион иқтисодиётни барпо этиши аввало самарали йўналтирилган инвестицияларга бевосита боғлиқ. Ҳозирги жаҳон ҳамжамиятида ҳали ҳануз давом этаётган глобал пандемия шароитида корхоналар инвестицион-инновацион фаолликни
таъминлашнинг молиявий механизмини такомиллаштириш анча тадқиқ этилиши лозим бўлган
муаммолар сирасига киради. Мақола корхоналарда инвестицион-инновацион фаолликни
таъминлашнинг молиявий механизмини такомиллаштиришнинг эконометрик
моделлаштиришига бағишланган.