Адабиётда мифологик образ, сюжетларга янгича ижодий ёндашув жараёнида, албатта, диний дунёқараш ва халқ оғзаки ижоди ётади. Адабий жараёнда мифларга ижодий ёндашув ҳар бир даврда ўзига хос тарзда кечган. Замонавий араб насрида (ХХ асрнинг иккинчи ярми ва охирлари), хусусан ҳикоянависликда мифологик образлар ва сюжетлар, диний муқаддас манбалардаги ривоятлар, пайғамбарлар ҳаётига доир ҳикоятларга ижодий ёндошувларда ҳам янги бадиий изланишлар юзага келди. Миср адабиётида бу йўналиш “ رايت ةيروطسلأا ” “мифологик оқим” деб ҳам номланди. Мазкур оқимдаги ҳикояларда фантастик, сирли, ғаройиб унсурлар асар матнига кириб, ҳақиқий воқелик билан уйғунлашиб кетади. Замонавий араб адабиётида Нажиб Маҳфуз, Юсуф Идрис, Дийа аш-Шарқовий, Жўрж Салим, Мунир Утейба, Закарийа Тамер, Абдураҳмон Мажид ар-Рубейи, Муҳаммад Шаълан, Иброҳим Аслон ва бошқа бир қатор ёзувчилар мифологик сюжет ва образларга, диний муқаддас китоблардаги ривоятларга ижодий ёндашув натижасида ўзига хос, бетакрор услубга эга асарларини яратдилар. Мазкур мақолада мисрлик ёзувчи Мунир Утейбанинг “Огоҳлантириш” ҳикоясида ҳинд халқининг қадимий мифларидан бугунги замон, бугунги инсон қиёфасини, ундаги ахлоқий, маънавий камчилик ва иллатларни ёритишда истифода этгани, интертекстуалликнинг ўзига хос хусусиятлари таҳлил қилинган.
Мақолада мифологик жанрнинг ривожланиш ва тасвирлардаги жараёни ҳақида фикр юритилган. Рангтасвирда мифологик жанр, ижодкорлар асарларида ҳақиқатда содир бўлган ҳодисалар эмас, балки маълум бир халқнинг мифологик тизими асос бўлган афсоналар, характерли хусусиятлар, шунингдек, ҳақиқий ҳикояларни ажойиб, мифологик тафсилотлар билан тасвирланиши тенденциясидир.
This article covers theories of Uzbek and English mythology and demonology, as well as "Comparative study of demonological and mythological characters in Uzbek and English."
Табиат – бу, энг аввало, уйғунлик тимсоли, турғун дунёдир.У инсон ва жамиятга қарши қўйилган, яъни тартибсизлик, ўзгарувчан ҳаётга қарши қўйилган собит дунёдир. Ёзувчи табиатга мурожаат қилар экан, унинг асардаги тасвирини беришда табиатнинг инсонга таъсири, унинг поэтик тимсоли, у ҳақда шунчаки оний эслаш, жонзотларни инсон фазилатлари билан тасвирлаш, қаҳрамон истиқомат қиладиган жой, унинг қадрдон уйи, Ватанини тасвирлашда ўсимлик ва пейзаж лавҳалари кабилардан фойдаланади. Корейс халқи фольклорида табиатнинг мифологик кучи устунлик қилган, кичик бир пейзаж лавҳаси аниқ тасвирда берилган ва бу лавҳа ўқувчи онгига тез таъсир кўрсатган, унинг дунёқараши, ҳатто, ҳаёт йўлини тубдан ўзгартира олган. Инсон ва табиатнинг пайдо бўлиши, инсоннинг табиатга жонли муносабати предметлар қиёсида кузатилади. Корейс адабиётида табиат тасвирида анъанавий образлар: тоғ, қарағай, ой, йил фаслларидан фойдаланилади. Жумладан, қарағай ва тоғ ёлғизлик рамзи сифатида берилади. Шунингдек, вақтни тасвирлаш ҳам ўзига хос характерга эга. Рамзлар табиат ва инсон ўртасидаги бундай боғликликни кўрсатиб, уйғунликка асос бўлди. XVII–XVIII асрлар корейс насрида ёзувчилар табиатни энг майда деталларигача тасвирлай бошлади. Табиат динамикасининг тасвири барқарорлашди, яъни асарларда пейзаж тавсифига кенг ўрин берилди. Баъзи ҳолларда пейзаж қаҳрамонлар кайфиятини акс эттириш билан бирга образлар характеридаги ўзига хослик ёки ҳаётида рўй берадиган ўзгаришларга ишора вазифасиниўтади. Кўриб чиқилаётган давр адабиёти инсонни янгича тасвирлаш тамойиллари аввалгидан фарқли равишда табиатни энг майда деталларигача ҳисобга олишни тақозо этди. Баъзи ҳолларда пейзаж қаҳрамонлар кайфиятини акс эттирибгина қолмасдан, балки китобхонларга персонажларнинг характеридаги ўзига хосликлар ёки ҳаётида рўй берадиган ўзгаришларга ишора қиладиган бўлди. Натижада асардаги атроф-муҳит деталлаштирилди, уларнинг ифодасидаги муболаға йўқолди. Табиатни тасвирлашнинг бош тамойили бўлган «шартли гўзаллик» йўқолиб, табиат тасвири нисбатан моддийлашди. Шундай қилиб, образларни тавсифлаш ва тасвирлашда табиат манзараларидан кенг фойдаланиш инсоннинг табиатдаги ўрнини аниқлаш масаласини аниқ очиб берди. Умуман, XVII – XVIII асрлар корейс насри таркибида келган табиат ҳодисаларининг тасвири маълум даражада қаҳрамонни ҳам, китобхонни ҳам кейинги воқеаларга тайёрлаш учун хизмат қилган. XVII – XVIII асрлар корейс насри поэтикасида, хусусан, сюжет чизиғи учун космологик ғояларнинг табиатга алоқадорлиги хос эканлиги, унинг пайдо бўлиши ва алоҳида ҳиссиётлар, қонунлар ишонарли тарзда тасвирланганини кузатиш мумкин.
Мақолада Марказий Осиёда яшаган қадимги аждодларимизнинг осмон ёритқичлари ва юлдузлар тўғрисидаги астраль мифларининг ўзига хос хусусиятлари, генетик асослари ва қадимги моддий маданият ёдгорликларидаги рамзий талқинлари хусусида сўз юритилади.
Мақолада таниқли афғон классик шоири Абдураҳмон Мўманд (Раҳмон бобо) ҳаёти ва ижоди атрофлича ёритилган. Унда шоир ижодининг моҳияти ва унинг афғон мумтоз адабиёти тарихида тутган ўрни ҳақида адабиётшунос олимлар фикрлари келтирилиши билан бир қаторда, адиб асарларининг ғоявий мазмуни, бадиияти конкрет мисоллар таҳлили орқали ёритиб берилган. Шунингдек, мақолада шоирнинг тасаввуфга бўлган муносабати, ўз замонаси воқелиги ҳақидаги қарашлари, унинг асарларида ифодаланган инсонпарварлик, халқчиллик моҳияти очиб берилган. Мақоланинг илмий салмоғи унда ўзбек шарқшунослигида биринчи бор шоир ҳаёти ва ижодий мероси мумкин қадар кенг ва ҳар тарафлама тадқиқ этилгани ва шоир шеърияти бўйича бевосита унинг асарлари таҳлили асосида хулосалар чиқарилгани билан белгиланади
Ushbu maqola jahon adabiyotida Faust mavzusida yaratilgan asarlar va ular o'rtasidagi dialektik, tarixiy, madaniy farqlar va o'xshashliklarni toppish, adabiy jihatdan tahlil qilish masalalarini o'z ichiga oladi. Maqolada ingliz, fransuz, rus, nemis adabiyoti vakillarining faustchilik mavzusida yaratgan nodir asarlariga to'xtalib o'tildi.
Proverbs were first employed verbally without any supporting evidence in recorded literature, according to their origins. They have their origins in a country’s oral traditions. Folk literature known as proverbs condenses the nation’s knowledge into a few sentences. Proverbs, like other forms of folk literature like jokes and riddles, do not just appear out of thin air or are the creations of mythological beings; rather, they are always the products of human invention, whether done knowingly or unknowingly. The national mentality and national symbols of spiritual culture, etc., which have a direct relationship to socio cultural characters, are among the macro-components of the content structure of proverbs and sayings. These also include the social psychology of the language community’s members, the myriad contradictions and aspects of life, relationships between individuals and the community, and national mentality.