Описание среднеазиатских философов в «Кашф аз-зуннун» Хаджи Халифы

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
  • Центр восточных рукописей имени Абу Райхана Беруни при Ташкентском государственном институте востоковедения
CC BY f
248-255
3
10
Поделиться
Махкамова, Д. (2015). Описание среднеазиатских философов в «Кашф аз-зуннун» Хаджи Халифы. Востоковедения, 2(2-3), 248–255. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/oriental-studies/article/view/15570
Дилёра Махкамова, Центр восточных рукописей имени Абу Райхана Беруни при Ташкентском государственном институте востоковедения

Ведущий специалист

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Книга Хаджи Халифы “Кашф аз-зунун” является произведением биобиблиографического характера, содержит в себе материалы о  научной и культурной жизни Центральной Азии. В данной статье, написанной на основе “Кашф аз-зунун”, освещается научная деятельность некоторых философов из Центральной Азии. Приведенные сведения из “Кашф аз-зунун” были изучены и освещены другими источниками.

Похожие статьи


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

248

Ибн Сино фалсафасидаги ақидага доир асарлар ҳанузгача тўлиқ ўрга-

нилмаган. Уларни тадқиқ қилиш эса алломанинг борлиқ, ҳаёт ва мамот, ях-
шилигу ёмонлик, мукофот ва жазо, Тангри ва тақдир тўғрисидаги фикр-
ларини билиш учун катта аҳамиятга молик.

Абу Али Ибн Сино каби бутун борлиғини илмга бағишлаган буюк олим-

ларнинг асарлари кўп асрлардан бери инсоният учун битмас-туганмас билим
манбаи вазифасини ўтаб келиши билан бирга ҳозир ҳам маънавият ҳамда
илм-фан тараққиётига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Мана шунинг учун ҳам
орадан шунча вақт ўтган бўлишига қарамасдан уларнинг номи барча халқ-
лар тилида катта эҳтиром билан зикр этилмоқда ва асарлари қайта-қайта
нашр қилинмоқда.

МАҲКАМОВА ДИЛЁРА

ТошДШИ ҳузуридаги Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқ қўлёзмалари

маркази етакчи мутахассиси

Ҳожи Халифанинг “Кашф аз-зуннун” асарида Марказий

Осиёлик файласуфлар тавсифи

Аннотация.

Ҳожи Халифанинг “Кашф аз-зунун” асари биобиблиографик манба бўлиб,

унда Марказий Осиё минтақаси фани ва маданияти тарихини ёритувчи материаллар
жамланган. Мазкур мақолада “Кашф аз-зунун”га таянган ҳолда айрим Марказий осиёлик
файласуфларнинг илмий фаолиятлари ёритилади. “Кашф аз-зунун”даги маълумотлар
бошқа манбалар билан қиёслаган ва тўлдирган ҳолда келтирилади.

Таянч сўз ва иборалар:

биобиблиографик, манба, файласуфлар, Марказий Осиё,

маълумотлар, илмий мерос.

Аннотация.

Книга Хаджи Халифы “Кашф аз-зунун” является произведением биобиб-

лиографического характера, содержит в себе материалы о научной и культурной жизни
Центральной Азии. В данной статье, написанной на основе “Кашф аз-зунун”, освещается
научная деятельность некоторых философов из Центральной Азии. Приведенные сведения
из “Кашф аз-зунун” были изучены и освещены другими источниками.

Опорные слова и выражения:

биобиблиографический, источник, философы, Централь-

ная Азия, информация, научное наследие.

Summary.

The book of Haji Khalifa "Kashf az-zunun" is the wrok of bio-bibliographical

character, contains materials about the scientific and cultural life of Central Asia. This article,
written on the basis of "Kashf az-zunun" highlights the scientific activity of some philosophers
from Central Asia. The given statements from the "Kashf al-zunun" have been studied and
enlightened with the usef of other sources.

Keywords and expressions:

bio-bibliographic, the source, philosophers, Central Asia,

information, scientific heritage.

IX–XVII асрларда Шарқ халқлари илм-фани ва маданиятида катта ўзга-

ришлар рўй бериб, Мовароунннаҳр ва Хуросон олимларининг ижодий фао-


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

249

лияти билан узвий боғлиқдир

1

. Бу даврларда бошқа илмлар қаторида фалса-

фа

2

соҳасида эришилган ютуқларни мазкур минтақа олимларининг хизма-

тисиз тасаввур қилиш мумкин эмас. Яъни, Муҳаммад ибн Мусо Хоразмий
(783–850), Абу Наср Фаробий (870–950), Абу Али ибн Сино (980–1037), Абу

Райҳон Беруний (973–1048), Юсуф Хос Ҳожиб (XI аср), Маҳмуд Чағминий
(XII–XIII аср) каби қомусий олимлар, мутафаккирлар етишиб чиққанлигини

қайд қиламиз. Улар ўз фаолиятлари билан нафақат Марказий Осиёда, балки

бутун дунё тарихида ўчмас из қолдирдилар, яратиган ноёб асарлари эса

жаҳон маданияти хазинасига қўшилган дурдоналардир.

Марказий Осиёнинг маданий тарихини ёритишда ўнлаб библиографик

манбалар мавжуддир

3

. Улар ичида Ҳожи Халифанинг

4

“Кашф аз-зунун”

5

асари ҳажми жиҳатдан ажралиб туради

6

. Айтиш жоизки, “Кашф аз-зунун”

био-библиографик асар бўлсада, унда муаллиф эътиборни кўпроқ олим-

ларнинг ижодларига қаратган.

Ҳожи Халифа асарининг ўзига хос жиҳатларидан бири, унда муаллиф илмий

мерослари кўп ўрганилган, адабиётларда номлари танилган олимлар билан бир

қаторда ҳаёти ва фаолияти кам ҳамда етарлича ўрганилмаган шахсларни зикр

этган. Шунингдек, айрим олимларнинг номларини ва асарларини фақатгина

1

Маълумки, ҳозирги Марказий Осиёнинг талайгина қисми ўрта асрларда йирик илмий ва

маданий марказлар – Мовароуннаҳр ва Хуросон таркибига мансуб эди.

2

Бу ерда “фалсафа” кенг маънода қўлланилган бўлиб, унга мантиқшунослик, диалектика

(бахс ва мунозара илми), калом илми, тасаввуф соҳалари киради.

3

Ибн ан-Надимнинг (ваф. 385/995–996) “Ал-Фиҳрист” (“Кўрсаткич”), Тошкўпри-зоданинг

(ваф. 969/1561) “Мифтах ас-саъада” (“Бахт калити”), Абу Саъд ас-Самъонийнинг
(ваф. 562/1167) “Ал-Ансаб” (“Насаблар”), Абу-л-Ҳасан ал-Байҳақийнинг (ваф. 565/1169–
1170) “Татиммат сиван ал-ҳикма” (“Ҳикмат жавонига қўшимча”), Абу Наср ас-
Саолибийнинг (ваф. 429/1038) “Йатимат ад-даҳр фи маҳасин аҳл ал-аср” (“Аср аҳлининг
фозиллари ҳақидаги замонасининг дурдонаси”), Ёқут ал-Ҳамавийнинг (ваф. 626/1229)
“Муъжам ал-удаба” (“Адиблар луғати”), Ибн ал-Қифтийнинг (ваф. 646/1248) “Ихбар ал-
улама би-ахбар ал-ҳукама” (“Олимларни ҳакимлар ҳақидаги маълумотлар билан
таништириш”), Ибн Халликоннинг(ваф. 681/1282) “Вафайат ал-аъян фи анба абна аз-заман”
(“Машҳур кишилар вафотлари ва замондошлари ҳақида маълумотлар”) шулар
жумласидандир.

4

Ҳожи Халифа ва Котиб Чалабий номлари билан танилган турк олими Мустафо ибн

Абдуллоҳ (1609–1658) қарийб йигирма йил мобайнида (1635–1657) “Кашф аз-зунун” асари
учун дунёнинг турли кутубхоналаридан маълумотлар жамлаган.

5

Араб тилида ёзилган ушбу асарнинг тўлиқ номи “Кашф аз-зунун ан асами ал-кутуб ва-л-

фунун” (“Китоблар ва фанларнинг номлари ҳақидаги фикрларни ёритувчи китоб”) бўлиб,
жуда кенг маълумотларни ўзида мужассам этган био-библиографик манба ҳисобланади.

6

Ҳожи Халифа ўз китобида тўққиз аср мобайнида (VIII–XVII) яшаб, фаннинг турли

соҳаларида ижод этган сал кам 10000 та муаллиф ва уларнинг 15000 га яқин асарлари
ҳақида маълумотлар тўплади. Асарда фаннинг тарих, тилшунослик, фалсафа, табобат,
риёзиёт, фалакиёт, тафсир, ҳадисшунослик, фиқҳ, калом соҳаларида ижод қилган
олимларнинг китоблари ҳақида қимматли маълумотларнинг борлиги тадқиқотчилар
томонидан унга бўлган қизиқишни орттиради – Абдуҳалимов Б. А. «Кашф аз-зунун» Хаджи
Халифы как источник по истории точных наук Мавераннҳра и Хорасана. Автореф. канд.
дисс. – Т.: Институт востоковедения АН РУз, 1994.


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

250

Ҳожи Халифа зикр этгани учун кейинги асрларда ёзилган биобиблиографик

манбаларда улар ҳақида сўз юритилганда “Кашф аз-зунун”га ишора қилинади

1

.

Абу-л-Музаффар Абдуллоҳ

2

ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ан-

Насафий

3

, Абу-л-фазл, Бурхониддин Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад

ан-Насафий

4

, Алоуддин Али ибн Муҳаммад ал-Бухорий

5

лар ва уларнинг асар-

лари ҳақидаги маълумотлар юқоридаги фикримизга далил бўла олади.

Албатта бир мақола ҳажмида “Кашф аз-зунун”да қайд этилган барча

файласуфларнинг илмий мерослари ҳақидаги маълумотларни тақдим этиб
бўлмайди. Уларнинг айримларини бошқа манбалар билан қиёслаган ва тўл-
дирган ҳолда келтириб ўтамиз:

Абу-л-Фатҳ Муҳаммад ибн Абдулкарим аш-Шаҳрастоний – бошқа ман-

баларда унинг тўлиқ исми Абу-л-Фатҳ Муҳаммад ибн Абу-л-Қосим ибн

Абдулкарим ибн Абу Бакр Аҳмад аш-Шаҳрастоний

6

. Машҳур мутакаллим,

файласуф, фақиҳ ва адиб

7

. У дин ва диний таълимотлар тарихчиси бўлган.

Олим асли хуросонлик бўлиб, умри давомида Урганч, Нишопур, Бағдод ша-

ҳарларида машҳур олимлардан илм ўрганган. Абу-л-Фатҳ аш-Шаҳрастоний

467/1075 йили туғилиб, 548/1135 йилда вафот этган.

“Кашф аз-зунун”да унинг фалсафа, фиқҳ ва калом илмига оид бир қатор

асарлари кетирилган:

1.

“Ал-милал ва-н-нихал” (“Динлар ва фалсафий йўналишлар”). Фалсафага

оид китоб. Унда араб қавмларининг диний фалсафий қарашлари ва таъли-
мотлари баён этилган. Шунингдек юнон файласуфи Арастудан то Шарқ мута-
факкирларининг исмлари рўйхати келтирилган (Кашф аз-зунун. Ж.III. 98-б.).
“Кашф аз-зунун”да Ҳожи Халифа ҳам аш-Шаҳрастоний китобида қайд этган
мутафаккирларнинг имслари рўйхатини такрорлаб келтиради.

1

“Кашф аз-зунун”нинг ўрганилишида Г. Флюгельнинг хизматлари беқиёс. У 1835–1858

йилларда асарнинг лотин тилидаги таржимасини арабча матни билан биргаликда 7 жилдда
нашр қилган: Haji Khalifa. Lexicon bibliographicum et encyclopaedicum. Primum edidit Latine
vertit et commentario indicibusque instruxit Gustavus Fluegel. V. I-II. – Leipzig, 1835–1842; V.
III–IV. – London, 1842–1848; V. V–VI. – London, 1850–1858. Тадқиқотларимизда “Кашф аз-
зунун”нинг мазкур нашридан фойдаланилади ва қисқартирилган ҳолда ушбу кўринишда
келтирилади: (Кашф аз-зунун. Ж. II. 368-б.).

2

Г. Флюгель “Абдуллоҳ”ни “Умар” деб тузатиш киритган – (Кашф аз-зунун. Ж. VII. 647-

б.).

3

Олим тахминан XI асрда яшаган.

4

Ҳожи Халифанинг ёзишича у тахминан 600/1204 йили таваллуд топган ва 687/1288

йилнинг 22 куни Бағдодда вафот этган (Кашф аз-зунун. Ж. IV. 442-б.).

5

Ҳожи Халифа олимнинг 823/1420чи йиллларда ҳаёт бўлганлиги ҳақида хабар беради

(Кашф аз-зунун. Ж. II. 14-б.).

6

Шаҳрастон – Нисо яқинидаги Хуросоннинг кичик шаҳарчаси.

7

Олим

ҳақида қаранг: Шамсиддин аз-Заҳабий. Ал- аълам би

-ва ибрат ал-йақзан. –

Ҳайдаробод: Дор ал-маориф, 1920.

225-б.; Умар Ридо Каҳҳола. Муъжам ал-муаллифин.

Дамашқ: Ат-тара

ққий, 1957. Ж. 10. 187-б. (Бундан кейин: Каҳҳола. Муъжам ал-

муаллифин); Яминов А. Ибн Халликон, унинг “Вафайат ал-аъйан асари” ва ундаги
хуросонлик мутакаллимлар // Шарқшунослик. – 2000. № 10. 69–70-б.


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

251

Бу асарнинг тўлиқ номи “Китаб ал-милал ва-н-нихал ва-л-манахидж ва-л-

байан” (“Миллатлар, эътиқодлар, йўналишлар ва чақириқлар ҳақида китоб”). У
дин тарихига оид бўлиб, диний ва фалсафий йўналишлар бўйича ўзига хос
қомус ҳисобланади. Муаллиф китобни 521/1127йилда ёзиб, Санжарнинг вазири
Маҳмуд ибн Музаффар ал-Хоразмийга (521/1127–526/1132) туҳфа этган

1

.

Асар 1845 йили Мисрда, 1846 йили Лондонда нашр қилиниб, форс, турк

ва немис тилларига таржима қилинган

2

.

Китобнинг Афзал ибн Садр Исфаҳоний томонидан форс тилига ўги-

рилган нусхаси ЎзР ФА ШИ қўлёзмалар фондида “Тавдих ал-милал” номи
остида сақланади

3

.

2.

“Тарих ал-ҳукама” (“Ҳакимлар [файласуфлар] тарихи”) (Кашф аз-зунун.

Ж.II. 125-б.). Ҳожи Халифа мазкур асарга бошқа жойда шундай таъриф
беради: “Табақат ал-ҳукама” китоби “Сиван ал-ҳикма” номи билан ҳам
маълум бўлиб, Ибн Саъдга тегишлидир. Шу каби асар Муҳаммад аш-
Шаҳрастонийда ҳам бўлган. Асар файласуфларнинг тарихи, уларнинг таба-
қалари ва насл-насаблари ҳақидадир. Шунингдек, унинг қисқартмаси ҳам
бўлган (Кашф аз-зунун. Ж.IV. 135-б.). Асар ҳақидаги маълумот бошқа ман-
баларда учрамайди. Ҳожи Халифанинг тавсифига таянган ҳолда, аш-Шаҳрас-
тонийнинг мазкур асарини био-библиографик асарлар туркумига қўшиш
мумкин бўлади. Шунингдек, “Тарих ал-ҳукама”ни муаллифнинг “Китаб ал-
милал ва-н-нихал” китобининг бир қисми деб, тахмин қилиш ҳам мумкин.

3.

“Нихайат ал-иқдам фи илм ал-калом” (“Калом илмига киришиш чега-

раси”). Муаллиф ушбу асарида калом илмининг барча масалаларини қамраб

олувчи йигирмата қоида ҳақида сўз боришини маълум қилган (Кашф аз-

зунун. Ж.II. 396-б.). “Китаб нихайат ал-иқдам” номи остида бу асарнинг бир

қўлёзмаси Нью Жерсида сақланмоқда

4

. “Талхис ал-ақсам ли-мазахиб ал-

анам” (“Одамларнинг маслакларидаги жиҳатларни қисқача баён этиш”),

каломга оид китоб “Мусараъат” (“Бахс”). асарлари ҳам “Кашф аз-зунун”да

зикр этилади (Кашф аз-зунун. Ж.II. 400-б.; Ж.V. 574-б.).

Ҳожи Халифа олимнинг айрим бизгача етиб келган асарлари ҳақида

маълумот бермайди

5

: “Китаб ғайат ал-марам фи илм ал-калам” (“Калом ил-

мига интилиш ғояси китоби”), “Китаб дақаиқ ал-авхам” (“Ўй-хаёлларнинг

нозик жиҳатлари ҳақидаги китоб”), “Китаб ал-ишрад ила ақаид ал-ибад”

1

Ислам Энциклопедический словарь. – М., 1991. – С. 297.

2

Rieu Ch. Catalogue of the Persian manuscripts in the British Museum. – London: Oxford

University Press, 1894. V. I. – Р. 139; Шу асар. Suplement. V. I. – Р.111.

3

Собрание восточных рукописей Академии наук Республики Узбекистан. – Т., 1967. Т.

VIII. – С. 338. № 5893.(Бундай кейин: СВР).

4

Mach. R. Catalogue оf Arabic manuscripts (Yahuda section) in the Garrett Collection, Princetion

University Library. – New Jersey: Princetion, 1977. – P. 515. № 3033.

5

Brockelmann C. Geschichte der arabishen Litteratur. Bd. I. – Weimar: E. Felber, 1898; – S. 428–429;

Brockelmann. C. Geschichte der arabishen Litteratur. Supplementband. – Leiden: E. J. Brill, 1937. Bd.
I. – S.194–206. (Бундан кейин: Brockelmann. GAL., қўшимча жилди: Brockelmann. GAL. Sup.).
Шу асар. Suplement. Bd. I. – S.762–763; Ислам Энциклопедический словарь. – С. 298.


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

252

(“Халқни тўғри йўлга бошлаш китоби”), “Китаб шархи сура Юсуф” (“Юсуф”

сурасининг тафсири китоби”). Муаллиф ушбу сурани фалсафий латиф ибо-

ралар орқали шарҳлаган, “Китаб ал-мабдаъ ва-л-мийъад” (“Тамойил ва муд-

дат ҳақида китоб”), “Китаб ал-автар фи-л-усул аш-шайба” (“Анъанавий усул-

да тамонларни аниқ китоби”), “Манахиж ва-л-байан” (“Дастурлар ва баён”).

Имомиддин

1

Абу-л-Қосим ва Абу-л-Маҳомид Маҳмуд ибн Аҳмад ибн

Абу-л-Ҳасан ал-Фарийабий

2

– Ҳожи Халифа бу олимнинг кунясини бир ерда

Абу-л-Қосим, бошқа жойда Абу-л-Маҳомид деб, зикр этади. Унинг нисбаси

эса “Кашф аз-зунун”да Фаробий

3

деб, қайд этилади (Кашф аз-зунун. Ж.III.10-

б.). Иликхонлар

4

давридан то мўғиллар босқинига қадар яшаган, асли туркис-

тонлик, ўз замонасида диний илмларни ўрганган олим, файласуф

5

. Баъзи

адабиётларда унинг ханафий фақиҳлардан бўлганлиги эътироф этилади

6

.

Ҳожи Халифа Маҳмуд ал-Фарийабийнинг вафот этган санасини 607/1210

ва 609/1212 йиллар деб, кўрсатади (Кашф аз-зунун. Ж.I. 296-б.; Ж.III. 128-б.).

“Кашф аз-зунун”дан унинг қуйидаги фалсафий – диний асарлари жой олган:
1. “Халисат ал-хақаиқ лима фихи мин асалиб ад-дақаиқ” (“Нозик услуб-

лардан (дақиқалардан) ҳақиқатлар хулосалари”). Ҳожи Халифа шундай ёзади:

«Бир жилддан иборат тўплам. 50 бобдан иборат. Бу китобда кўплаб ахборат

ва далиллар жамланган. Унга буюк шоирлар ва файласуфларнинг фикрлари

киритилган. Китоб 597/1200 йили ёзиб тугатилган. Бу асарга Али ибн Маҳмуд

ибн Муҳаммад Раиз ал-Бадахшоний “Ихлас ал-халисат” (“Холис ёндашув

(ихлос)”) номли қисқартма ёзган (Кашф аз-зунун. Ж.III. 128-б.).

Мазкур китоб “Халисат ал-хақаиқ ва нисаб ғаисат ад-дақаиқ” (“Хақи-

қатлар хулосаси ва услублардаги мураккабликлар”) номи остида мавжуд бў-

либ, унга ёзилган қисқартма ҳам бизгача етиб келган

7

.

2. “Сахифа ал-фасаха” (“Чиройли саҳифа”). “Кашф аз-зунун”да ёзилишича,

китоб алифбо тартибида ёзилган ва уч фаслга бўлинган: 1. Ҳадис; 2. Масалалар

ва ҳикматлар; 3. Араб тилидаги байтлар. Муаллиф ўз китобини Султон Маҳмуд

учун форс тилига таржима қилиб берган (Кашф аз-зунун. Ж.IV. 100-б.).

1

Олимнинг тўлиқ исми В. Альвард тахрири остида тузилган каталогда келтирилади –

Ahlwardt W. Verzeichniss der arabischen Handschriften. Bd. VII. – Berlin: L. Schade, 1897; – S.
660. № 8771.

2

Фарийабга нисбатдир. У Балх вилоятидаги қишлоқлардан бири.

3

Фаробга нисбатдир. У Сайҳун дарёси орқасидаги вилоят, Боласоғун шаҳарчасига мансуб.

4

Иликхонлар (аниқроғи – илиг) деб, Қорахонийлар сулоласини аташган. Илиг – сўзи тўрт

қуйи ҳоқонлардан иккитасига талуқли бўлган: Арслон –илиг; Буғо –илиг; (Бартольд В. В.
Туркестан в эпоху монгольского нашествия // Соченение Т. I.

М., 1963; В. В. Бартольд,

II/2. – С. 520.).

5

Олим ҳақида қаранг: Rieu Ch. V. III. – Р. 1030; СВР. Т. VI. – С. 423. № 4793; СВР. Т. VIII. –

С. 246. № 5829.

6

Умар Ризо Каҳҳола олимнинг исмини Аҳмад ал-Фаробий деб, зикр этади – Каҳҳола.

Муъжам ал-муаллиф

и

н. Ж.2. 40-б.

7

Brockelmann. GAL. Bd.I. S.379; Ahlwardt. VAH. Bd. VII. – S. 660. № 8771. Умар Ридо

Каҳҳоланинг фикрича, “Халисат ал-хақаиқ” фиқҳга оид асар ҳисобланади – Каҳҳола.
Муъжам ал-муаллифин. Ж. 2. 40-б.


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

253

3. “Мисбаҳ ал-жинан ва мифтах ал-жинан” (“Жаннат боғларининг чироғи

ва калити”) (Кашф аз-зунун. Ж.V. 577-б.). Бу китоб шу ном остида бизгача

етиб келган

1

. Айрим адабиётларда “Михсбаҳ ал-жинан” ва “Мифтаҳ ал-

жинан” кўринишида, яъни муаллифнинг иккита алоҳида-алоҳида китоблари

бўлган деб, эътироф этилади

2

.

4. “Силк ал-жавахир ва нашр аз-завахир” (“Дурдоналар йўли ва

равнақнинг юксалиши”);

5. “ал-Авсилат ал-ламиъат ва ал-ажвабат ал-жамиъат” (“Саволлар ёғдуси

ва жавоблар мажмуаси”);

6. “Хуласат ал-мақамат” (“Олий даражаларда хулосалар”) мазкур асар хозирда

бизгача етиб келган

3

(Кашф аз-зунун. Ж. III. 608-б.; Ж. I. 296-б.; Ж. III. 167-б.).

Булардан ташқари ТошДШИ ҳузуридаги Абу Райҳон Беруний номидаги

Шарқ қўлёзмалари маркази фондида Маҳмуд ал-Фарийабийнинг Ҳожи

Халифа “Кашф аз-зунун”да қайд этмаган иккита китоби сақланади: “Унван

ал-маваиз” (“Маърузалар намуналари”) (Инв. № 2425/III). Бу асар ҳар бири

“Мажлис” деб номланган 48 та бобларга тартибланган насиҳатномуз рисола-

лардан ташкил топган

4

. “Мақамад авлиё фи маҳасин ал-анбиа” (“Пайғамбар-

ларнинг гўзал [амалларида] авлиёларнинг мақсадлари”) (Инв. № 2661).

Алигача бўлган халифалар ва пайғамбарлар тарихи ёриилган тарихий асар

5

.

Асириддин Муфаддал ибн Умар ибн ал-Муфаддал ал-Абхарий

6

– фай-

ласуф, мантиқшунос ва фалаккиётшунос олим бўлган

7

. Олимнинг ҳаёти

ҳақида маълумотлар деярли йўқ. Асириддин ал-Абҳарий 663/1264 йили
вафот этган

8

.

Аммо “Кашф аз-зунун”да унинг вафоти ҳусусида тахминан икки ҳил са-

на кўрсатилади 660/1262 ва 700/1300 йиллар. Шунингдек, Ҳожи Халифанинг
хабар беришича, муаллиф мантиққа оид шарҳини 665/1266 йилнинг муҳар-
рам/октябрь ойида ёзиб тугатган.

1

Ahlwardt. VAH. Bd. VII. – S. 660. № 8771.

2

Абдуллоҳ Абдулҳамид Саад. Ал-Бағавий // Ўрта Осиё олимлари қомуси. – Т.: Имом

Бухорий республика илмий-маърифий маркази, 2007. 271-б. (Бундан кейин: Ўрта Осиё
олимлари қомуси).

3

Китобнинг нусхаси Берлиндаги қўлёзмалар фондида сақланади – Ahlwardt. VAH. Bd. VII.

– S. 660. № 8771.

4

СВР. Т. VI. – С. 423. № 4793.

5

СВР. Т. VIII. – С. 246. № 5829.

6

“Абҳар”дан ясалган нисба. У Қазвин, Занжон ва Ҳамадон оралиғидаги шаҳар – Ўрта Осиё

олимлари қомуси. 14-б.

7

Матвиевская Г. П. ва Розенфельд Б. А.лар олимни фалаккиётшунос деб эътироф этадилар

ва уларнинг фикрича у 670/1262 йили вафот этган. Олимнинг исмини қуйидагича зикр
этадилар: Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Муфаддал ал-Абҳарий; бошқа манбаларда: Абу
Саид Абдуррахмон ибн Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ал-Абҳарий. /Математики и
астрономы мусульманского средневековья и их труды. – М., 1983. Кн. 2. – С. 400.

8

Мазкур манбаларда Асириддин ал-Абҳрийнинг асарлари ҳақида малумотлар қайд этилади:

Ўрта Осиё олимлари қомуси. 14-б.; Каҳҳола. Му

ъ

жам ал-муаллифин. Ж. 12. 315-б.;

Brockelmann. GAL. Bd. I. – S.464–465; Шу асар. Sup. Bd. I. – S.839–844.


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

254

Ҳожи Халифа олимнинг ўз замонасининг машҳур мантиқшунос олим-

ларидан бўлганлигини таъкидлаб (Кашф аз-зунун. Ж. I. 502-б.), унинг фал-
сафа ва мантиққа оид қуйидаги китобларини қайд этади:

1. “Исағужи”. Юнонларнинг мантиққа оид асарига ёзилган шарҳ. Бу

шарҳга кўплаб олимлар шарҳ ёзганлар (Кашф аз-зунун. Ж. I. 502-б.).

Ҳожи Халифа ёзганидек, Асириддин ал-Абҳарий Арастунинг мантиққа

доир “Исағужи” асарини араб тилига таржима қилиб, шарҳлаб берган.
Мазкур шарҳ “Исағужи ал-мантиқ” (“Мантиққа доир қўлланма”), “Рисала
Асириҝа фи-л-мантиқ” (“Асирийнинг мантиққа оид рисоласи”) номлари ос-
тида бизгача етиб келган

1

. Шунингдек, бу шарҳга Ҳожи Халифа эътироф

этган Аҳмад ибн Маҳмуд Харавий ал-Хоризмиёний

2

ва Ҳисомиддин Ҳасан

ал-Котийлар томонидан битилган шарҳ ҳам ҳозирда мавжуд

3

.

2. “Хидайа ал-хикмат” (“Ҳикмат илмидаги тўғри йўл”). Ҳожи Халифа

Мантиқ ва фалсафага (ҳикматга) оид ушбу рисолага ёзилган шарҳлар ва
уларнинг муаллифлари исмларини келтиради (Кашф аз-зунун. Ж. VI. 473-
б.). Улар орасида Аҳмад ибн Маҳмуд ал-Ҳаравий ал-Хоразмиёнийнинг шрҳи
ҳам эслатилади. Мазкур шарҳ ТошДШИ ҳузуридаи Абу Райҳон Беруний но-
мидаги арқ қўлёзмалари маркази фондида “Шарх хидайа ал-ҳикмат” номи
остида сақланади (Инв. № 7862/III)

4

.

3. “Танзил ал-афкар фи таъдил ал-асрар” (“Сирларни ўзгартириш [ҳақи-

даги] фикрларнинг нозил бўлиши”). Ҳожи Халифанинг ёзишича, муаллиф
бу китобида фалсафа ва мантиққа доир қонун-қоидаларни ўзи тўғри деб
билган фикрларни ёзишни мақсад қилган бўлиб, ушбу қонун қодалардаги
баъзи жиҳатларни ёритишга харакат қилган. Асардаги баъзи билдирган
фикрларига ойдинлик киритиш учун муаллиф китобни уламоларга шарҳлаб
берди. Баъзи инкор этилган ва қабул қилинган мантиққа доир саволларга
изоҳ берилган бу шарҳини муаллиф “Таъдил ал-миъйар фи нақд танзил ал-
афкар” (“Фикрларнинг нозил бўлишини ўзгартириш меъёри [ҳақида] муло-
ҳаза юритиш”) деб номлади. Мантиқ илмига оид бу асар 665/1266 йилнинг
муҳаррам/октябрь ойида ёзиб тугалланган (Кашф аз-зунун. Ж. II. 440-б.).
Ҳожи Халифа хабар берган бу асар ҳақида маълумотлар сақланмаган.

4. “Кашф ал-хақаиқ” (“Ҳақиқатларнинг кашф этилиши”). Ҳожи Халифанинг

ёзишича, бу мантиққа оид, мухтасар асар бўлган. (Кашф аз-зунун. Ж. V. 206-б.).
Адабиётларда ал-Абҳарийнинг бу китоби “Кашф ал-хақаиқ фи тахрири ад-

1

Ahlwardt. VAH. Bd. IV. – S. 498. № 5228–5229;

Беляев В. И.

Материалы по истории, науке

и культуре народов Средней Азии в арабских рукописях Института востоковедения
Академии наук СССР. Материалы первой всесоюзной конференции востоковедов в
г.Ташкенте. Изд-во АН УзССР, 1958.

Т.

5. – С. 121–124.

2

Brockelmann. GAL. Sup. Bd. I. – S. 839–844.

3

ТошДШИ ҳузуридаги Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқ қўлёзмалари маркази фондида

“Шар

х

Исағужи

” номи остида сақланади (Инв. № 3049/II).

4

СВР. Т. XI. – С. 53. № 7035.


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

255

дақаиқ” (“Нозик масалаларни таҳрир қилишга оид ҳақиқатларнинг кашф
этилиши”) номида зикр этилади

1

.

“Муғни фи илм ал-жадал” (“Жадал илмига оид етарли [китоб]”) ал–

Абҳарийнинг бу асари бошқа манбаларда қайд этилмайди (Кашф аз-зунун.
Ж. I. 307-б.). Манба ва адабиётларда олимнинг фалаккиёт илмига оид
асарлари ҳақида малумотлар қайд этилади. Аммо бу китоблар “Кашф аз-
зунун”дан ўрин олмаган.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, файласуф олимлар ва уларнинг фао-

лиятлари ҳақида тарихчи-шарқшунослар томонидан кўплаб илмий тадқи-
қотлар амалга оширилиб, бир қатор китоблар нашр этилган. Шуни айтиш
лозим, “Кашф аз-зунун”да номлари илмий адабиётларда ўз аксини топган
машҳур олимлар билан бир қаторда, номлари у қадар маълум бўлмаган
муаллифларнинг асарлари ҳақида ҳам кўплаб маълумотлар қайд этилган.
Ҳожи Халифа келтирган материаллар айнан шундай олимларнинг илмий
меросини кенгроқ ёритишда ва хазиналарда сақланаётган айрим қўлёз-
маларга аниқлик киритишда ёрдам беради.












1

Ўрта Осиё олимлари қомуси. 14-б.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов