Проявление культурного трансфера в художественном переводе

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
91-96
3
0
Поделиться
Шамсиева, Б. (2016). Проявление культурного трансфера в художественном переводе. Востоковедения, 3(3), 91–96. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/oriental-studies/article/view/15603
Барнохон Шамсиева, Ташкентский государственный институт востоковедения

Преподаватель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье раскрываются передача культурных знаков оригинала в тексте  перевода,  отражения  национальной  культуры  в  художественных  произ-ведениях,  а  также  особенностей,  связанных  с  их  ассоциацией  на  примере  переводенного на узбекский язык романа «Душа» японского писателя Нацумэ Сосеки.

Похожие статьи


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2016,

3

91

ШАМСИЕВА БАРНОХОН

Ўқитувчи, ТошДШИ

Бадиий таржимада маданият трансферининг намоён бўлиши

Аннотация. Мақолада япон адиби Нацумэ Сосекининг “Қалб” романининг ўзбек

тилига таржимаси мисолида аслиятдаги маданият белгиларининг таржима
матнига кўчиши, бадиий асарда миллий маданиятнинг акс этиши ва унинг
таржима матнидаги тасаввур (ассоциация) билан боғлиқ хусусиятлари ёритилган.

Таянч сўз ва иборалар: маданият трансфери, ассоциация, маънонинг силжиши, реалия.
Аннотация. В статье раскрываются передача культурных знаков оригинала в

тексте перевода, отражения национальной культуры в художественных произ-
ведениях, а также особенностей, связанных с их ассоциацией на примере пере-
воденного на узбекский язык романа «Душа» японского писателя Нацумэ Сосеки.

Опорные слова и выражения: культурный трансфер, ассоциация, переход

значении, релия.

Abstract. The article describes the transfer of cultural signs in the original text’s

translation, reflection of national culture in literature, as well as features associated with
the novel "Soul" by Japanese writer Natsume Soseki which was translated into Uzbek
language.

Keywords and expressions: cultural transfer, association, moving the meaning, realia.

“XXI асрга келиб, тил нафақат мулоқот ва дунёни билиш қуроли, балки

миллат маданиятининг калити(коди)”

1

сифатида олимларни қизиқтира бош-

лади. Одатда, бир тилдан бошқасига таржима қилганда, икки тил ўртасидаги
жиддий лексик-грамматик фарқлар билан биргаликда, ўша тилларда сўз-
лашувчи халқлар яшаётган табиий, иқтисодий ва сиёсий шарт-шароитлар
ҳамда кишилар онгида шу омиллар тақазоси билан туғилган тасаввур,
тушунча, эътиқодлар ўртасидагн катта тафовутларга дуч келиниши куза-
тилади. Айнан шу ҳолатда таржимашунослик фанига янги киритилган атама
“маданият трансфери” содир бўлади. “Маданият трансфери” назарияси ас-
лиятдаги маданият белгиларининг таржима матнига кўчиши, бадиий асарда
миллий маданиятнинг акс этиши ва унинг таржима матнида қандай тасаввур
(ассоциация) билан қабул қилиниш хусусиятларини ўрганади. Унда асос
бўлган маданият элементларининг таржима қилинган асар маданияти то-
монидан қандай қабул қилиниши, унинг янги маданиятда қандай қурилгани,
қабул қилувчи маданиятга мослашиши қизиқтиради ва ўрганилади.
Е. Е. Бразговскаянинг таъкидлашича, бошқа маданият матнидаги ҳар қандай
белги албатта изоҳни ва семантик кодни талаб қилади

2

.

1

Маслова В.А. Лингвокультурология. – М: Академия, 2001. – С. 3.

2

Бразговская Е. Е. Текст в пространстве культуры: Sny.Ogrody.Serenite. Ярослава

Ивашкевича / Перм.гос. пед. Ун-т. – Пермь, 2001. – С. 6.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2016,

3

92

Бадиий матннинг трансфер бўлиши – маълум бир ғояларнинг бегона

маданият майдонига “кўчиши” ёки “силжиши”, бадиий матннинг янги ҳаёти,
янги муҳит шароитидан келиб чиқиб мослашишини ва шунда ҳам ўзининг
ўзлигини сақлаб қолиши таржимашуносликда маданият трансфери
назариясининг асосини ташкил қилади.

Бадиий асарда маданият трансферини таҳлил қилишда фойдаланилган

Нацумэ Сосекининг ўзбек тилига таржима қилинган “Қалб” асарида ҳам
ўзбек миллати маданиятига оид бирикмалар қўлланилганининг гувоҳи
бўлишимиз мумкин:

ああ帰ったかい。そうか、それでも卒業ができてまあ結構だっ

た。ちょっと御待ち、今顔を洗って来るから。」

(88-б.)

Сўзма-сўз таржимаси:

“Ҳа, келдингми? Шундай қилиб, ўқишни битир-

ганинг жуда яхши бўлибди. Бироз кутиб тур, ҳозир юзимни ювиб келай”.

“Келдингми, болам? Ўқишни битирдингми? Балли! Ўтира тур, мен

бундоқ юз-қўлимни чайиб олай”. (

Жаҳон адабиёти

1

, июнь 2013, 115-б.)

Сўзма-сўз таржимани асл таржима билан солиштирганда, манба сифа-

тида олинган таржимада ҳақиқий ўзбеклар оиласида ота-оналар томонидан
тез-тез ишлатиладиган “болам”, “балли” сўзлари қўлланилиб, китобхон асар
ўқиш жараёнида ўзбекларга хос турмуш тарзи тасаввури ҳам гавдаланишига
сабаб бўлади. “Ўқишни битирганинг яхши бўлибди” жумласининг ўрнига
“балли” сўзининг қўлланилишида маънонинг силжишини кузатамиз. Яъни,
асл матнда ота ўзининг касаллиги ва ҳаётлигида ўғлининг қайтганига “битир-
ганинг яхши бўлибди” дейилган бўлса, ўзбек тилига қилинган таржимада
“балли” сўзида маъно ўсишини кузатамиз. Зеро, “балли” сўзи концепт бўлиб,
мақтов, таҳсин, хурсанд бўлиш, ғурур каби маънолар йиғиндисидан
иборатдир. Шу жиҳатдан олиб қаралса, таржима китобхон дунёқарашини,
миллатини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилган деган хулосага келамиз.

Япон тили матнида кўпроқ абстракт, имплицит, яъни яширин хусу-

сиятга эга сўз, иборалар жуда кўп учрайди. Албатта, булар миллатнинг
фикрлаши, ташқи оламга бўлган муносабати орқали шаклланади. Қуйидаги
мисолда япон дунёқараши тилда акс этган кўриниши таржима матнида
ўзбеклар дунёқарашига мослаштирилганининг гувоҳи бўламиз.

先生の生活に近づきつつありながら、近づくことのできない私は、先

生の頭の中にある命の断片として、その墓を私の頭の中にも受け入れた。

(38–39-б.)

“Устознинг ҳаётига қанчалик чуқур кириб бормайин, бу боғлиқлик

тагига етмаган бўлсам-да, ҳартугул қабр билан боғлиқ хотиралар
ҳаётининг бир қисми эканлигига имон келтирдим”

1

. (ЖА, май 2013, 21-б.)

1

Кейинги мисолларда “Жаҳон адабиёти” журнали ЖА сифатида қисқартирилган ҳолда

берилади.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2016,

3

93

Мазкур жумлада япон тилига оид бир қанча иборалар қўлланилган.

Масалан,

私の頭の中にも受け入れた

[watashi no atama no naka ni mo

ukeireta] ибораси сўзма-сўз таржима қилинганда “менинг бошимнинг ичига
ҳам кириб борди” шаклида бўлиб, “диққатимни, эътиборимни тортди”
маъноси тушунилади.

先生の頭の中にある命の断片として、その墓を私の頭の中にも受け入

れた

жумласидаги

頭の中にある

[atama no nakan ni aru] ибораси “бошининг

ичида бўлган” шаклида сўзма-сўз таржима қилиниб, “фикри-хаёлида бўлган”
маъносини англатади.

Аслиятда жумланинг иккинчи қисмида берилган

[haka] “қабр”,

таржима матнида “қабр билан боғлиқ хотиралар” шаклида берилиб, маъно
ўсишини кузатамиз. Бу ҳам ўз навбатида, ўзбек тилида назарда тутилган
объект билан боғлиқ тасаввурлар ва руҳий ҳолатларнинг муҳимлигидан
келиб чиқиб ягона сўз ўрнига у билан боғлиқ сўз бирикмаси қўлланилган.
Ва, албатта, булар китобхонга тушунарлироқ бўлиши учун амалга
оширилган таржимада шаклан сўз→сўз бирикмаси ҳолида трансферни
кузатишимиз мумкин.

“Қалб” асарида ҳам меҳмондўстлик, дастурхон атрофи ва овқатланиш

маданияти элементларининг бир қанчаси намоён бўлади. Гарчи икки
халқнинг ҳам меҳмондўстлиги, маданиятлари бир-бирига ўхшашлиги ҳақида
бир қанча асарларда таъкидланган бўлса ҳам, бадиий матнни таҳлил қилиш
жараёнида маданият трансферининг содир бўлиши кузатилади.

その内はいつの間にか先生の食卓で飯を食うようになった

.

(22-б.)

“Бир марта унинг дастурхонидан овқатланганман ҳам

” (ЖА, май 2013,

14-б.)

先生の食卓で飯を食うようになった

[sensei no shokutaku de hanwo kuu

youni natta] жумласи ўзбек тилига сўзма-сўз “устозимнинг столида овқат
ейишга мушарраф бўлганман” деб таржима қилиниб, таржима матнида
“дастурхонидан овқатланганман” дея аъло эквивалент танланган. Япон
маданиятида стол устида дастурхон ва унга ўхшаш буюм ишлатилмаса-да,
ўзбек тилида “дастурхон” концепти жуда кўп маъноларни англатиб, айнан
“стол” маъносида ҳам қўлланилади. “Столида овқат еганман” жумласини
“дастурхонидан овқатланганман” деб таржима қилинганида аслиятдаги
барча маънолар сақлаб қолинган бўлса-да, ўзбек тилида ушбу жумлада
маъно ўсганини кузатишимиз мумкин. Чунки юқорида таъкидлаганимиздек,
“дастурхон” концептида предметнинг ўзи, стол усти, унинг тўкин-
сочинлиги, мезбоннинг меҳмондўстлиги кабилар англашилади.

1

Фикримизча, бу ерда “имон келтирдим” ибораси ўрнига “амин бўлдим” қўлланилганда

тўғрироқ бўларди.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2016,

3

94

“Дастурхон” сўзи кўчма маъноларда ҳам қўлланилиши асар

таржимасида ҳам ўз аксини топган:

そのきょくあなたは私の過去を絵巻物のように、あなたの前に展開し

てくれと逼った

.

(132-б.)

“Боз устига, сиз ўтмишимни “дастурхон қилиб” ёзишимни талаб қила

бошладингиз”.

( ЖА, июнь 2013, 121-б.)


Ўзбек тилидаги “Дастурхон қилмоқ” ибораси япон тилидаги

絵巻物

[emakimono] сўзига эквивалент сифатида берилган. “Бирор гапни ҳар
қаерларда, ҳар кимларга гапириб, достон қилиб юрмоқ”

1

маъносида

қўлланиладиган ушбу ибора, юқоридаги мисолда қаҳрамоннинг ҳеч кимга
айтмай юрган сирларини, ўтмишини тўкиб солиши назарда тутилади.

絵巻物

[emakimono] – япон миллий санъат тури бўлиб, асосан XI–

XVI асрларда машҳур бўлган. Бадиий асар мазмунини шойи ёки қоғозли
ўрамга расм қилиб чизилган ушбу санъат дурдонаси ўрамининг кенглиги
30 см атрофида, узунлиги эса 9–12 метргача етган.

“Қалб” романи асл матнида берилган жумлани сўзма-сўз таржима

қилганда “лекин сиз ўтмишимни худди эмакимоно сингари олдингизга
ёйишимни хоҳладингиз” дейилган. Яъни, аслиятда ҳам “эмакимоно” сўзи
ўхшатма мисолида келган бўлиб, қаҳрамон ўз ўтмишини, сақлаб юрган
сирларини унга очиқ-ойдин худди расмдагидек “намойиш” этиши билан
бирга, ўтмиши турли саргузаштларга бой эканига ишора қилади. Таржимон
“эмакимоно” реалиясининг ўзини қўллаганида, балки жумланинг таъсир-
чанлигини таъминламаган бўларди. Моддий маданиятга оид тушунчаларни
таржима қилиш жараёнида баъзи хос сўзларнинг реалия шаклида берилиши
китобхон дунёқарашининг кенгайишига, эстетик таъсирнинг ортишига
туртки бўлади. Бошқа томондан қарайдиган бўлсак, дардини, сирларини
батафсил айтиш маъносидаги ушбу тушунча таржимада “дастурхон қилиб
ёзиш” ибораси воситасида таржима қилингани ўзбек китобхонлари жумлани
тез “ҳазм” қилишига туртки бўлади. Таржимон бу жумлани таржима
қилишда коммуникатив мақсадни сақлаб қолишга ҳаракат қилган.

Турмушда кенг қўлланиладиган ўлчов бирликлари ҳудудий жиҳатдан

узоқда жойлашган халқлар тилида нафақат номланиши, балки ифодалаган
тушунчаси орқали ҳам бир-биридан кескин фарқ қилади. Аслиятда берилган
маълумотни тўғри қабул қилиб олиш учун таржима китобхони қўлланилган
ўлчов бирликлари хусусида керакли даражада тушунча ва тасаввурга эга
бўлиши керак. Тушунча ва тасаввурни асар ёзилган халқ воқелигига зид
келтирмай тўғри, ҳаққоний яратиш учун таржимондан ўлчов бирликлари
таржимасининг ўзига хос томонлари, мураккабликлари, чигалликлари

1

Ўзбек тилининг изоҳли луғати. Икки жилдлик. 1-жилд. – М., 1981. 214-б.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2016,

3

95

мавжуд бўлиб, таржимоннинг эквивалент сифатида берган бирлиги асар
ўқувчисида тўғри тасаввур уйғотиши муҳим. Шунингдек, таржимон ҳам
тилдаги барча имкониятларини ишга солгани ҳолда, асл матндаги ҳар бир
бирликнинг таржимада равон ва бежирим, бинобарин, барчага тушунарли
бўлишига эришиши зарур. Зеро, китобхонни асарнинг асл нусха ёки таржима
эканидан ҳам кўра, қўлига олган асардан эстетик завқ ва маънавий озуқа
олиш масаласи қизиқтиради.

“Татами” Японияда хонадонлар полига гилам ўрнига ёзиладиган тўшак

бўлиб, асосан похолдан тўқилади ва тўлдирилади. Қалинлиги 3 см дан
6 см ни ташкил этувчи ушбу татамиларни деярли барча хонадонларда
учратиш мумкин. Татамининг тарихи Хейан даври (794–1191)га тақалиб, у
фақатгина император ёки мансабдор инсонларнинг уйларида безак сифатида
ишлатилган. Татами нотўғри тўшалса, хонадонга бахтсизлик олиб келади
деган қарашлар мавжуд. Татамининг аниқ ўлчамлари мавжуд бўлиб, уй
ўлчамларида, хоналарни ўлчашда ҳам “татами” ўлчов бирлигидан
фойдаланишади.

“Қалб” асарида ҳам уй катта-кичиклигини билдириш учун

татами

япон

ўлчов бирлиги ишлатилган бўлиб, таржимон унинг эквиваленти сифатида
“бўйра” сўзини ишлатган. Яъни,

玄関を上って私のいる所へ通ろうとするには、是非この四畳を横切ら

なければならないのだから、実用の点からみると、至極不便な室でした。
尤最初は同じ八畳に二つ机を並べて、

K

は狭苦しくっても一人で居る方が

いいと伝って、自分で居る方を択んだのです。

(175-б.)

“Хонамнинг ёнида тўрт бўйра келадиган яна бир хона бор эди. Аввалига

уни ўзим билан ўша саккиз бўйрали хонага жойлаштирмоқчи бўлгандим,
лекин унинг ўзи шу хонани танлади, тор бўлса ҳам ёлғиз туришимга қулай,
деди”.

(ЖА, июль 2013, 94-б.)


“Бўйра” сўзи Ўзбекистон миллий энциклопедиясида қуйидагича

таърифланади: “Бўйра – пишган қамиш пўстини тозалаб тўқиладиган
тўшама. Уй-жойларда намат (кигиз), гилам, палос тагидан тўшалади. Бўйра
палосларни тупроқ ва захдан сақлаган; иморат томини ёпишда васса устидан
қўйилган, меваларни ёйиб қуритишда, қуритилган меваларни қишда
сақлашда бўйрани чоклаб, қоп ўрнида ишлатадилар”

1

.

“Татами” ва “бўйра” сўзлари табиий хом-ашёдан тайёрланиши,

уларнинг ерга, полга тўшалиши каби маънолари бирлаштириб турса-да,
хусусиятлари турличадир. Татами асосан гилам ўрнида тўшалса, хозирда
бўйра асосан томларда васса устидан ёпишга ишлатилади ва унинг татамига
ўхшаб маълум белгиланган ўлчамлари мавжуд эмас. Бўйранинг тупроқ ва

1

Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси. 2-жилд. – Т., 2001. 342-б.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2016,

3

96

захдан сақловчи мослама эканлигини ҳисобга олсак, унинг ўзбек
хонадонлари, айниқса, замонавий уйларда деярли учратмаймиз. Демак, бу
ерда маданият трансфери маъно торайгани ҳисобига силжиш амалга
ошганининг гувоҳи бўламиз.

Ҳозирда татами кўпгина спорт турлари (каратэ, дзюдо)да курашиш

тўшаги сифатида ишлатилиб, бу сўз дунё лексикасига кирган деб айта
оламиз. Шу нуқтаи назардан, “татами” реалияси ўз ҳолича берилиб, унга
изоҳ келтирилганида китобхон япон маданиятидан янада яқинроқ танишиш
имкониятига эга бўлган бўлар эди.

Моддий маданият белгилари таржима матнига трансфер бўлганда

миллийлик ҳусусияти, шаклан ўзгарган ҳолда тасаввур ҳосил бўлишини
кузатдик. У ёки бу предметни аташда таржимада асосан шу предметнинг
ўзига хос хусусиятларига асосланган ҳолда, мустақил равишда турлича
тасаввурдан келиб чиқиб ёндашиши кузатилди. Бунда моддий маданият
белгилари таржима матнига трансфер бўлганда миллийлик хусусияти
ўзгарган ҳолда тасаввур ҳосил қилинади.

Бадиий асар таржима қилинганда, албатта ундаги ғоялар, миллатнинг

дунёқарашини акс эттирувчи омиллар ҳам таржима матнида ўзига хос акс
этади. Таржима содир бўлар экан, ўзи билан бирга трансферни ҳам
“эргаштириб” боради. Аслиятнинг мазмунини, ғоясини тўлиқ етказиб бериш
эса, таржимоннинг масъулиятли вазифаларидандир. Таржима моҳир таржимон
томонидан амалга оширилганда ҳам маълум маънодаги трансфер кузатилади.
Бироқ, юқорида қайд этиб таҳлил қилган мисолларимиз орасида хато таржима
орқали содир бўлган трансферларни ҳам кузатдик. Бадиий асар бир миллатнинг
дунёқараши, ғоялари, мақсадлари ифода этиладиган манба сифатида
қарайдиган бўлсак, таржимага масъулият билан ёндашиш талаб қилинади.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов