Современные стратегические направления развития идей и ценностей демократии в Узбекистане

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
163-178
7
2
Поделиться
Сайфуллаев, Д. (2021). Современные стратегические направления развития идей и ценностей демократии в Узбекистане. Востоковедения, 2(2), 163–178. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/oriental-studies/article/view/15939
Дурбек Сайфуллаев, Ташкентский государственный институт востоковедения

доктор исторических наук, доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В  данной  статье  проанализированы  понятия  «теория  и  парадигма культурной дипломатии», «международные отношения», «мягкая силы», теоретические  и  концептуальные  основы  истории  дипломатии,  особенности  модели культурной дипломатии  ведущих  зарубежных  стран  и  процессы  их  внедрения  в  практику Узбекистана.  На  этой  основе  были  предложены  методологические  подходы  к исследованию истории культурной дипломатии.

Похожие статьи


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

2

163

Ҳ

АЛЈАРО МУНОСАБАТЛАР // МЕЖДУНАРОДНЫЕ

ОТНОШЕНИЯ //

INTERNATIONAL RELATIONS

САЙФУЛЛАЕВ ДУРБЕК

тарих фанлар доктори, доцент, ТДШУ

Ўзбекистонда демократия ғоялари ва қадриятларини

ривожлантиришнинг замонавий стратегик йўналишлари

Аннотация. Мазкур мақолада маданий дипломатиянинг моҳияти, таърифи, назария-

си ва парадигмалари, халқаро муносабатлар, «юмшоқ куч», дипломатия тарихига оид
назарий ва концептуал асослар, етакчи хорижий мамлакатлар маданий дипломатияси
моделларининг хусусиятлари ва уни Ўзбекистонда амалга ошириш жараёнлари таҳлил
этилган. Шулар асосида маданий дипломатия тарихини тадқиқ этишга методологик
ёндашувлар кўриб чиқилган.

Таянч сўз ва иборалар: Маданий дипломатия, оммавий дипломатия, рақамли

дипломатия, халқаро муносабатлар, “юмшоқ куч”, ташқи сиёсат, геосиёсат, Марка-
зий Осиё, ташқи маданий сиёсат, халқ дипломатияси.

Аннотация. В данной статье проанализированы понятия «теория и парадигма

культурной дипломатии», «международные отношения», «мягкая силы», теоретичес-

кие и концептуальные основы истории дипломатии, особенности модели культурной

дипломатии ведущих зарубежных стран и процессы их внедрения в практику

Узбекистана. На этой основе были предложены методологические подходы к

исследованию истории культурной дипломатии.

Опорные слова и выражения: Культурная дипломатия, публичная дипломатия,

цифровая дипломатия, международные отношения, «мягкая силы», внешняя политика,

геополитика, Центральная Азия, внешняя культурная политика, народная дипломатия.

Abstract. The article analyzes the essence, definition, theory and paradigms of cultural

diplomacy, international relations, "soft power", theoretical and conceptual foundations of
the history of diplomacy, features of models of cultural diplomacy of leading foreign countries
and its implementation in Uzbekistan. On this basis, methodological approaches to the study
of the history of cultural diplomacy are discussed.

Keywords and expressions: Cultural diplomacy, public diplomacy, digital diplomacy,

international relations, «soft power», foreign policy, geopolitics, Central Asia, foreign
cultural policy, public diplomacy.

Кириш.

Ўзбекистон Республикаси 1991 йилда мустақилликка эришгач

тарихий тараққиётида янги босқичга қадам қўйди. Ҳозирги глобаллашув
шароитида мамлакатимиз халқаро ҳуқуқнинг мустақил субъекти сифатида
жаҳон ҳамжамиятига қўшилиб, сифат жиҳатидан янгича халқаро муносабат-
лар ўрната бошлади. Ушбу мураккаб шароитларда Ўзбекистоннинг ташқи
сиёсати, энг аввало, минтақа даражасида ҳам, дунё миқёсида ҳам тинчлик ва


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

2

164

хавфсизликни сақлаш, миллий давлатчиликни ривожлантириш, иқтисодиёт,
фан ва маданиятни ўзгартиришга қаратилди.

Республикамизнинг ташқи сиёсати мамлакатимизнинг миллий манфаат-

лари билан боғлиқ бўлиб, Ўзбекистон халқининг жаҳондаги барча халқлар
билан алоқалар ўрнатишга ва уларни чуқурлаштиришга интилишларини
ифодаламоқда.

Ўзбекистоннинг геосиёсий мақоми ва миллий-тарихий анъаналари боис,

давлат ташқи сиёсатининг устувор йўналишларидан бири маданий алоқа-
ларни, яъни маданий дипломатия деб аталувчи феномен асосидаги муноса-
батларни йўлга қўйиш ва ривожлантиришдир. Маданий дипломатия, бир
томондан, бугунги ўзаро боғлиқ дунёнинг глобаллашуви, унда оммавий
мулоқот технологиясининг тарқалиши шароитларида турли мамлакатлар
аҳолисининг мулоқоти жадаллашиб боришини таъминлайди, тинчлик ва
барқарорликни сақлашнинг муҳим жиҳати ҳисобланади. Аммо, бошқа
томондан, миллий хусусиятларнинг ҳеч бири маданиятчалик муҳим эмас.
Бундай маданият дипломатия доирасида муваффақиятли амалга оширилга-
нида эса давлатга жаҳон майдонида ўз миллий манфаатларини ҳимоя қилиш
ва ёйиш имконини берувчи мустаҳкам пойдевор яратиб, жаҳондаги
ижтимоий фикр ҳамда инсонлар, ҳамжамиятлар, маданиятлар ёки халқлар
мафкурасига таъсир кўрсатиш учун беқиёс салоҳиятга эга бўлади.

Шу ўринда Совет Иттифоқи тарқалганидан кейинги маконда маданий

дипломатия илмий тадқиқотларнинг ҳали кам ўрганилган соҳаси эканлигини
таъкидлаб ўтиш жоиз. Бу мавзуга анчагина илмий ишлар ва бошқа нашрлар
бағишланган бўлса-да, маданий дипломатиянинг дастурлари, лойиҳалари,
ҳаракатларини оқилона тизимга солиш борасидаги илмий-назарий уринишлар
ҳозирча поёнига етгани йўқ. СССР маконидан чиққан аксарият мамлакатлар,
шу жумладан Ўзбекистон ҳам (хусусан, мустақил ривожланишининг дастлабки
босқичида) маданий дипломатиянинг фаол иштирокчилари сифатида эмас,
балки унинг натижаларидан пассив фойдаланувчилари бўлган эди, деб айтиш
мумкин. Шуни ҳисобга олган ҳолда маданий дипломатиянинг тушунчалар
аппарати ва умумий парадигмаларига тўхталиб ўтамиз.

Мақсад ва вазифа:

Тадқиқотнинг мақсади маданий дипломатия

тушунчаси унинг назарий-концептуал асослари ва устувор тамойиллари
тарихий жиҳатдан тизимли равишда ўрганишдан иборат.

Тадқиқотнинг вазифаси эса хорижий манбалар таҳлилларига таянган

ҳолда “оммавий дипломатия”дан фарқи асослаб беришдан иборат.

Усуллар:

Мақолада тарихийлик, тизимлаштириш, қиёсий, муаммовий-

хронологик ҳамда фанлараро ёндашув каби илмий тадқиқот усулларидан
фойдаланилди.

Натижа ва мулоҳазалар.

Барчага маълумки, маданий дипломатия бугун

пайдо бўлмаган, балки бутун инсоният тамаддунининг ривожланиши
давомида мавжуд бўлган. Инсоният азалдан, қабиласи ва миллатидан қатъи


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

2

165

назар, одамлар гуруҳлари маданий шаклларда ўзларини ифода этишган ва ўз
қадриятлари, қобилиятлари ва билимларини маданий намойиш қилиш ва
совғалар алмашиш орқали бошқаларга намойиш этишга интилишган. Гарчи
«маданий дипломатия» иборасининг ўзи инсониятнинг бутун тарихи даво-
мида қўлланиб келган бўлса-да, нисбатан яқинда илмий ва сиёсий тус олди.
Тадқиқотчилар, сайёҳлар, савдогарлар, ўқитувчилар ва рассомларнинг
фаолияти ана шундан далолат бермоқда. Шу боис уларни бемалол «норас-
мий элчилар» ёки «маданий дипломатлар» деб ҳисоблаш мумкин (масалан,
доимий савдо йўлларининг очилиши савдогарлар ва ҳукуматлар вакиллари
ўртасида ахборот алмашувига имкон беради). Маданий алмашувнинг ана шу
каби шаклларини маданий дипломатиянинг илк мисоллари сифатида
келтириш мумкин.

Шу маънода, Ўзбекистон ҳам бой тарихи ва маданиятига эга мамлакатдир.

Марказий Осиё минтақасининг муҳим таркибий қисми бўлмиш Ўзбекистон
жаҳон тамаддуни тарихида алоҳида ўрин тутади. Бу, энг аввало, ушбу маконда
қадим замонлардан буён давлатчилик анъаналари, шаҳар маданияти, инсон
ҳаёти ва фаолияти учун зарур аниқ ва табиий фанлар бўйича бой амалий
билимлар мажмуи, ўз ёзуви, меъморчилиги ва санъати бўлганлиги билан
боғлиқ

1

. Тарихий маълумотларнинг далолат беришича, Буюк ипак йўлидан

фойдаланилган даврларда халқлар ўртасида сиёсий ва маданий алоқалар кескин
кучайган, улар серқирра ва ҳар томонлама бўлган.

Хусусан, Марказий Осиёдаги уйғониш даврида (бу давр икки марта, яъни

IX–XII ҳамда ва XIV–XV асрларда кузатилган) маданиятнинг жадал юксалиши
– фан, таълим, тиббиёт, адабиёт, санъат ва меъморчиликнинг ривожланиши,
илмий мактаблар юзага келиши, истеъдодли шахсларнинг жамланиши – асосан
иқтисодиётнинг, қишлоқ ва шаҳар хўжалигининг жадал тараққий этиши,
ҳунармандчилик ва тижоратнинг юксак даражада ривожланиши, йўл қурилиши
ва янги карвон йўллари очилиши, энг муҳими, нисбий барқарорликнинг
сақланиб туриши сингари омиллардан келиб чиққан.

Ислом дини билан кириб келган янги маданият юксак ривожланган

тамаддун муҳитига тушгач минтақада ўрта асрлардаги маданий юксалиш
жараёни жадаллашишига имкон яралди. Уйғониш даврининг энг ривожлан-
ган палласи мустақил давлатлар, фан ва таълим, савдо ва ҳунармандчилик
марказлари пайдо бўлиши, олимлару шоирлар, буюк мутафаккирлар
жамланиши, меъморий ёдгорликлар бунёд этилиши кучайган шаҳарларнинг
сифат ва сон жиҳатидан кўпайиши даврига тўғри келади. Ўрта асрларда
Марказий Осиёнинг Бухоро, Самарқанд, Насаф, Урганч ва бошқа шаҳарлари
бутун ислом оламида фан ва маънавий қадриятлар маркази сифатида жуда

1

Tekushiy arxiv ministerstva kulturi Uzbekistana. Proyekt Konsepsii provedeniya pod egidoy

YUNESKO mejdunarodnoy nauchnoy konferensii “Sentralno-aziatskiy Renessans v istorii
mirovoy sivilizatsii”[ Central Asian Renaissance in the history of world civilization]. Samarkand,
28-30 avgusta 2017g. ( Uzbekistan).


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

2

166

машҳур бўлиб кетди. Кўп асрлар давомида Ўзбекистоннинг қадимий замини
маърифат ва фан ўчоғи, дунё тамаддунининг энг муҳим марказларидан бири
бўлиб қолди

1

.

Бугунги шароитда маданий дипломатиянинг тарихий мазмуни ва дол-

зарблиги унинг илмий тадқиқотларнинг жадал ривожланаётган инновацион
соҳасига айланишига сабаб бўлди. Ўзбекистондаги ижтимоий фан мазкур
атама ва унга боғлиқ концепцияларнинг қўлланиши ва жорий этилиши
даражасида турганлиги боис ушбу тушунчанинг ўзи ва талқинларига
алоҳида тўхталиб ўтишимиз зарур.

«Маданий дипломатия» атамасининг мазмунини чуқур англамай туриб,

унинг назарий асосларини тўлиқ таҳлил қилиб бўлмайди. Мазкур атамани
илмий ва сиёсий муомалага олиб киришнинг асосий ташаббускори ғарб
мамлакатлари бўлгани боис ана шу мамлакатлардаги илмий ёндашувларга
тўхталиб ўтамиз. Масалан, Францияда «action culturelle exterieure» (ташқи
маданий фаолият), «politique culturelle exterieure» (ташқи маданий сиёсат),
«рolitique culturelle internationale» (халқаро маданий сиёсат), «diplomatie
culturelle» (маданий дипломатия) каби бир қанча иборалар қўлланади.
Англо-саксон сиёсатчилари ва олимлари ўз илмий асарларида «маданий
дипломатия» ёки «оммавий дипломатия» атамаларидан фойдаланадилар
(уларни биргаликда қўллайдилар). Немис олимлари «маданий дипломатия»
атамасини бутунлай рад этадилар, чунки уларнинг фикрига кўра, сиёсий
масалаларни ҳал қилиш ва тарғибот мақсадларига фақат ташқи маданий
сиёсат йўналтирилиши мумкин.

Ўтган аср охирларидан бошлаб ушбу ибора ривожланаётган мамлакат-

ларнинг илмий-сиёсий тилига жадал кириб кела бошлади. Масалан, «халқ
дипломатияси» иборасини қўллаш кўпроқ Хитойга хос

2

.

МДҲ мамлакатларида биз тадқиқ этаётган ҳодисанинг хусусиятида из

қолдирган ўзига хос сиёсий иборалар шаклланган. Хусусан, маданий дипло-
матия ҳақида сўз юритганда Қозоғистонда – «ташқи сиёсатнинг маданий-
гуманитар мезони», «маънавий дипломатия»

3

, Туркманистонда «ижтимоий

институт», «самарали ташқи сиёсий механизм», «дипломатик фаолият соҳаси»,
«халқ дипломатияси шакли» каби иборалар қўлланилади

4

. Беларусь,

Арманистон, Тожикистон ва Озарбайжоннинг расмий ёндашувларида муайян

1

Shu joyda.

2

Bogolyubova N. M., Nikolayeva Y. V. Teoreticheskiye aspekti problemi vneshney kulturnoy

politiki [Theoretical aspects of the problem of foreign cultural policy] // Amerika i mir: istoriya i
sovremennost: sb. Statey. 2006. – pp. 277–279.( Pod red. Y. G. Akimova, V. G. Burkova. – SPb.)

3

Nazarbayev N. A. Vstrecha s glavami zarubejnix diplomaticheskix missiy, akkreditovannix v

Kazaxstane.[ Meeting with the heads of foreign diplomatic missions accredited in Kazakhstan.].
Available at: Veb-sayt Prezidenta Respubliki Kazaxstan –www.akorda.kz. (accessed 20.09.2021)

4

Gurbangeldiyev Dj. Kulturnaya diplomatiya – yazik mejnatsionalnogo dialoga. 21 marta 2012 g.[

Cultural diplomacy is the language of interethnic dialogue. March 21, 2012]. Available
at:Turkmenistan: zolotoy vek - www.turkmenistan.gov.tm. (accessed 2.09.2021)


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

2

167

фарқлар мавжуд. Россия фанида «маданий дипломатия» ва «ташқи маданий
сиёсат» тушунчаларининг нисбатан ўхшашлиги ҳақида мунозаралар бормоқда.
Россиялик экспертлар таъкидлаб ўтганларидек, «бунга ўхшаш ноаниқ вазият
кўп жиҳатдан мазкур иборалар Россия қонунчилигида белгиланмаганлиги ёки
чегараланмаганлигидан келиб чиқмоқда»

1

.

Шу ўринда русча «культура» ва ўзбекча «маданият» атамаларининг

келиб чиқишидаги фарқни ҳисобга олиб, унинг мазмунини қиёсий таҳлил
қилиш жоиз деб ҳисоблаймиз. Агар ўзбек тилида қўлланиладиган «мада-
ният» сўзи арабча «мадина» сўзининг «ият» қўшимчаси билан бирикишидан
ҳосил бўлиб, шаҳар тамаддунига мансубликни англатса

2

, русча «культура»

сўзининг илдизи Европада қўлланиладиган ва аслида, «тупроққа ишлов
бериш» маъносини англатадиган «cultura» сўзига тақалади

3

. Бироқ ушбу

атама ҳозирги вақтда тарбия, таълим, ҳурматлаш ёки ривожланиш сифатида
кенг талқин этиладиган бўлган.

Умуман олганда, иккала ибора таржимаси бўйича фарқ қилса-да, тушун-

часининг маъно-мазмуни бўйича ўхшашдир. Маданият, «ўз-ўзини англаш,
ўзини намоён этиш ва малака ҳамда кўникмалардан иборат инсоний ҳаёт
фаолиятининг намоён бўлиши натижасидир. Шунингдек маданият жамиятнинг
ҳар бир аъзосига хатти-ҳаракат меъёр ва қоидалари сифатида буюриладиган
яширин кўрсатмалар (кодлар)нинг муайян мажмуидан иборат. Шу боис унинг
асосий вазифаси бошқарув эканлигини айтиш мумкин»

4

.

Тадқиқотимизнинг асосий мавзусидан келиб чиқиб, бизни кўпроқ

«миллий маданият» иборасининг эволюцияси қизиқтирмоқда. Ушбу иборанинг
луғатдан олинган таржимаси саволимизга жавоб бўлиши мумкин. Миллий
маданият – халқ вакиллари томонидан минг йиллар давомида яратиладиган
маданиятдир. «У тегишли жамият, миллатнинг турли ижтимоий қатлам ва
гуруҳлари маданиятининг мажмуи сифатида юзага чиқади. Ҳудуд, давлатчи-
лик, иқтисодий ҳаёт мажмуи ҳисобланади. Миллий жамоа маданиятининг
кундалик ва ихтисослашган соҳалари мажмуидан иборат бўлиб, инсонларнинг
ижтимоий, ҳудудий, иқтисодий, тилга мансуб жамоасини намоён этади,

1

Bogolyubova N. M., Nikolayeva Y. V. Teoreticheskiye aspekti problemi vneshney kulturnoy

politiki [Theoretical aspects of the problem of foreign cultural policy] // Amerika i mir: istoriya i
sovremennost: sb. Statey. 2006. – pp. 277–279.( Pod red. Y. G. Akimova, V. G. Burkova. – SPb.)

2

Umarov A, Bekmurodov M. Madaniyat va san’at atamalarining izohli lug‘ati. [Glossary of

culture and art terms] / О‘zbekiston Davlat San’at va madaniyat instituti. – T.: G‘afur G‘ulom ,
NSHMIU, 2015. – pp. 91. .

3

Qarang: Bolshoy tolkoviy slovari po kulturologii. Kultura.[ The Big Explanatory Dictionary of

Cultural

Studies.

Culture].

Available

at:

http://cult-lib.ru/doc/dictionary/culturology-

dictionary/articles/144/kultura.htm. (accessed 11.09.2021)

4

Chto takoye kultura – opredeleniye, vidi kulturi i primeri [What is culture - definition, types of

culture and examples]. Available at: https://ktonanovenkogo.ru/voprosy-i-otvety/kultura-chto-
ehto-takoe.html.
(accessed 15.09.2021)


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

2

168

мураккаб ижтимоий тузилма ҳамда сиёсий шаклига эга»

1

. Бинобарин, ҳар бир

давлат ўзининг ташқи сиёсий, ташқи иқтисодий фаолиятида ва халқаро
маданий алоқаларида, энг аввало, унга таянади.

Айни вақтда, маданият халқаро муносабатлар тизимида «универсал»

хусусиятга эга бўлгани ҳолда ҳар бир тадқиқотчининг ёндашувига кўра
турли-туман «тус»га киради. Масалан, ўтган асрнинг 60-йилларида француз
эксперти А.Моль ўзига хос ва кенг қамровли тушунча сифатидаги маданият
250 дан ортиқ маъноларга эгалигини таъкидлаган

2

. Шу билан бирга, ҳар бир

маданият беқиёс эканлигини, чунки муайян жамиятга мос бўлган маънавий
ва маданий қадриятларнинг ички маданий унсурлари тизимини қамраб
олишини таъкидлаш жоиз. Маданиятнинг негизи (анъаналар, урф-одатлар)
ўта консерватив бўлиб, асрлар ва ҳатто минг йиллар давомида ўзгармаслиги
мумкин. Масалан, меҳмондўстлик, катталарга ҳурмат, кичикларга иззат,
патриархал оила тузуми, жамоавийлик каби фазилатлар Шарқ халқларига
хосдир. Бинобарин, ҳар бир мамлакатнинг маданий дипломатияси, аввало,
миллий тусга эга бўлади.

Россиялик тадқиқотчи Т.Алексееванинг фикрига кўра, бугунги босқичда

«халқаро муносабатлар назариясида тамаддунсиз маданият бўлиши мумкин
эмаслиги, зеро маданият чекланган тарзда бошдан кечириладиган тажриба
сифатида доимо тамаддун орқали намоён бўлиши; тамаддун эса фақат
маданият орқали ифодаланиши соф мавҳум умумийлик эканлиги борасидаги
тушунчаларнинг инглизча-америкача талқини устуворлик қилмоқда»

3

.

Ҳар бир давлат янги ва энг янги даврда ташқи сиёсатда ўз маданиятига

асосланган ўз брендини илгари сургани ҳолда маданий дипломатия
жараёнида хорижликларга юксак маданияти (адабиёти, санъати, таълими ва
шу кабилар)ни ҳам, анъанавий маданияти (аҳоли орасида кенг тарқалган
маданияти)ни ҳам кўрсатишга интилади.

Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, маданий дипломатия оммавий дипло-

матиянинг таркибий қисми бўлиб, халқаро жамоатчиликни бохабар қилиш,
таълим ва маданият соҳасида бошқа халқлар билан муносабатларга
киришиш ва уларни ривожлантириш асосида хорижда мамлакатнинг жози-
бадор қиёфасини яратишни англатади.

Оммавий дипломатия иштирокчилари сифатида профессионал дипломат-

лар ҳам, ноҳукумат ташкилотлар ҳам фаолият кўрсатиши мумкин. Турли
мамлакатлар аҳолисининг мулоқоти осонлашишини таъминловчи оммавий
коммуникация технологиялари тарқалган ўзаро боғлиқ дунё глобаллашиб

1

Natsionalnaya kultura [National culture]. Available at: https://dic.academic.ru/dic.nsf

/enc_culture. (accessed 15.09.2021)

2

Moli Abram. Sotsiodinamika kulturi (Sociodynamics of culture). М., 2008. – pp. 39.

3

Alekseyeva T. Ximeri strani OZ: «kulturniy povorot» v teorii mejdunarodnix otnosheniy

[Chimeras of the OZ Country: "Cultural Turn" in the Theory of International Relations]. Available
at: http://intertrends.ru/old/thirtieth/Alekseeva.pdf. – pp 8. (accessed 19.09.2021)


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

2

169

бораётган ҳозирги вақтда маданий дипломатия тинчлик ва барқарорликни
таъминлашнинг муҳим жиҳатидир. Маданий дипломатия муваффақиятли
амалга ошириладиган бўлса, жаҳон саҳнида давлатга ўз миллий манфаатларини
ҳимоя қилиш ва илгари суришга имкон берувчи пухта пойдевор яратган ҳолда,
жаҳондаги ижтимоий фикрга, инсонлар, ҳамжамиятлар, маданиятлар ёки
халқлар мафкурасига таъсир кўрсатишда беқиёс салоҳиятга эгадир.

Шу билан бирга, гап ташқи сиёсат тўғрисида кетганида маданий

дипломатиянинг муҳим бир жиҳати – даромад келтириш ҳисобга олинмайди,
бу эса миллий брендни илгари суришда ўта муҳим роль ўйнайди.

Англо-саксон адабиётида маданий дипломатия ва унинг асосий мақсад-

лари анча батафсил ёритилган. Масалан, Майкл Валдер таҳрири остида
чиққан асарда маданий дипломатиянинг мақсади хорижий мамлакатлар
билан алоқаларнинг даражаси ва хусусиятига ҳамда умуман халқаро муно-
сабатлар тизимига таъсир кўрсатиш эканлиги таъкидланади. Маданий
дипломатиядан кўзланадиган мақсад қуйидагилардир:

хорижликларда мамлакат аҳолиси, маданияти ва сиёсатига ижобий

қарашни шакллантириш;

мамлакатлар ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш;

мамлакатнинг сиёсий муҳитига таъсир кўрсатиш;

миллий манфаатларни ҳимоя қилиш;

мамлакатлар ўртасидаги можароларнинг олдини олиш, уларни бартараф

этиш ва оқибатларини юмшатишда маданият унсурларидан фойдаланиш

1

.

Ўз навбатида, маданий дипломатия мамлакатларга бошқа халқни яхшироқ

англашида ёрдам беради. Бу эса ҳамжиҳатликнинг мустаҳкамланишига олиб
келади. Маданий алмашув дастурлари маданий қадриятларни бошқа халқларга
етказиш, шунингдек маданий мулоқотлар орқали хорижда мамлакатнинг
ижобий қиёфасини шакллантиришга имкон яратади.

Маданий дипломатия миллий маданиятнинг барча воситаларидан

фойдаланиши мумкин. Буларга қуйидагилар киради:

санъат, жумладан кино, мусиқа, рассомлик ва ҳ.к.;

маданиятнинг кўп сонли объектларини намойиш этиш имконини

берадиган кўргазмалар;

таълим, шунингдек хорижда тил ўрганиш дастурлари;

илм-фан ва бошқа соҳаларда тажриба алмашиш;

адабиёт (машҳур асарларни таржима қилиш);

янгиликлар ва маданий дастурларни оммага етказиш;

дин, жумладан динлараро мулоқот;

ижтимоий сиёсат ғояларини тарғиб қилиш

2

.

1

Cultural Diplomacy, Political Influence, and Integrated Strategy // Strategic Influence: Public

Diplomacy, Counterpropaganda, and Political Warfare, ed. Michael J. Waller. – Washington, DC:
Institute of World Politics Press, 2009. – pp. 77.

2

Shu manba. pp. 82–87.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

2

170

Инглиз сиёсатшуноси Марк Леонарднинг фикрига кўра, ушбу воситалар-

нинг барчаси мамлакатнинг миллий маданиятини хорижликлар тушуниши
ҳамда халқаро маданий ҳамкорликни ривожлантириш орқали давлатнинг
ташқи сиёсий мақсадларига эришиш имконини беради. Булардан нодавлат
нотижорат ташкилотлари, хориждаги диаспоралар ва сиёсий партиялар ҳам
фойдаланиши мумкин

1

. Ушбу воситалар одатда давлат томонидан яратил-

майди, балки маданиятдан вужудга келади. Шундай бўлса-да, айнан
ҳукуматлар хорижда маданий ютуқларнинг оммалашишига шароит яратади.

Илмий адабиётларда маданий дипломатия турлича талқин этилишини

қатъий ишонч билан айтиш мумкин. Айни вақтда у оммавий дипломатия билан
узвий ҳолда кечади. Масалан, М.Валлернинг фикрига кўра, бу «оммавий
дипломатиянинг бир кўриниши бўлгани ҳолда ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш
мақсадида давлатлар ва уларда истиқомат қилаётган халқлар ўртасида ғоялар,
ахборот, санъат асарлари ва маданиятнинг бошқа бўғинлари билан
алмашиш»ни қамраб олувчи «юмшоқ куч» сиёсатининг ажралмас қисмидир»

2

.

Унга халқаро муносабатларни мустаҳкамлаш, ижтимоий-маданий ҳамкорликни
юксалтириш, миллий манфаатларни ҳимоя қилиш вазифалари юкланади.

Бинобарин, маданий дипломатиянинг замонавий парадигмаси оммавий

дипломатия билан узвийдир. Маданий дипломатия оммавий дипломатиянинг
муҳим ва ажралмас қисми эканлигини инобатга олиб, унинг ривожланиши,
мақсад ва вазифалари, шунингдек ижтимоий, рақамли ва бошқа диплома-
тияларнинг муҳим бўғинларини алоҳида-алоҳида кўриб чиқиш зарур.

Кўплаб хорижий ҳамда маҳаллий илмий адабиёт ва нашрларда «Рublic

diplomacy» тушунчасининг шаклланишини Тафтс университети қошидаги
Флетчер номли ҳуқуқ ва дипломатия мактабининг декани Эдмунд Галлион
билан боғлашади

3

. Дарҳақиқат, у мазкур иборани илк бор 1965 йилда илмий

муомалага киритган ҳамда уни халқаро муносабатлар субъектлари
томонидан хорижий жамоатчиликка таъсир ўтказиш орқали ташқи сиёсий
мақсадларга эришиш жараёни, деб тушунтирган

4

.

1

Mark Leonard. Diplomacy by Other Means // Foreign Policy 132. – 2002. –

September/October. – pp. 51.

2

Cultural Diplomacy, Political Influence, and Integrated Strategy... – pp. 74.

3

Nicholas J. Cull «Public diplomacy» Before Gullion: The evolution of a phrase. Available at:

https://www.uscpublicdiplomacy.org/blog/public-diplomacy-gullion-evolution-phrase.

(accessed

21.09.2021) ; Fisher G.H. Public Diplomacy and the Behavioral Sciences. – Bloomington, 1972.;
Saturyan S. A. [US Public Diplomacy in the New Information Age]. Obshestvennaya diplomatiya
SSHA v novom informatsionnom stoletii // AQSH i Kanada: ekonomika, politika, kultura. – M.,
2010. – № 8.; Abdullayeva M. Uzbekistan v SHOS: vremya narodnoy diplomatii [Uzbekistan in
the ShCO: the time of public diplomacy]. // Xalqaro munosabatlar. 2018, № 2. - pp. 20.
Fayzullayev A. Publichnaya diplomatiya na slujbe natsionalnix interesov [Public diplomacy in the
service of national interests]. Available at: https://www.gazeta.uz/ru/2017/08/05/public-
diplomacy/. (accessed 20.09.2021)

4

Edward R. What is Public Diplomacy? Murrow Center of Public Diplomacy. The Fletcher

School.

Tufts

University.

Available

at:


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

2

171

Ўз навбатида, нега айнан XX асрнинг иккинчи ярмига келиб

дипломатиянинг янги турлари, шу жумладан, оммавий дипломатия халқаро
муносабатларда муҳим ўрин тута бошлади, деган савол туғилиши табиий.
Бунинг жавоби оддий: агар илгари жаҳондаги давлатлар куч қўллаш таҳдиди
билан халқаро соҳада таъсир ўтказа олган бўлсалар, ядро қуроли пайдо
бўлганидан кейин бунинг иложи қолмади. Оқибатда, ўз миллий
манфаатларини илгари суриш учун бошқача усулларни излашга тўғри келди.

Россиялик тадқиқотчи И.Ш. Шамугия мафкуравий қарама-қаршилик

тўхтаб, совуқ уруш ниҳоясига етганидан сўнг оммавий дипломатиянинг
роли анчагина камайганлигини таъкидлайди. У буни кўп жиҳатдан 1990
йилда «оммавий дипломатия» ўрнига «юмшоқ куч» («soft power») деган
янги атама пайдо бўлганлиги билан боғлайди.

Дарҳақиқат, давлатнинг ҳарбий қудрат ва иқтисодиётга таянадиган

«қаттиқ куч»дан «юмшоқ куч»ни ажратувчи бутун бир концепцияни ишлаб
чиққан америкалик сиёсатшунос, Гарвард университетининг профессори
Жозеф Най

1

оммавий дипломатия, жумладан маданий дипломатия «юмшоқ

куч» салоҳиятини ривожлантиришнинг асосий усулларидан бири эканлиги
ҳақида фикр билдиради. У оммавий дипломатиянинг уч воситасини кўриб
чиқишни таклиф этади: биринчиси – ички ва ташқи сиёсатни ҳар куни
ёритиб бориш ҳамда ҳукумат қабул қилаётган қарорларни аудиторияга
изоҳлаб бериш; иккинчиси – «стратегик мулоқот», яъни давлат учун энг
муҳим сиёсий масалаларни мақсадга йўналтирилган ҳолда муҳокама қилиш;
учинчиси – чет эл фуқароларига мамлакатнинг маданияти ва ҳаёт тарзи
билан танишиш имконини берувчи алмашув дастурлари, стипендиялар,
илмий анжуманлар ёрдамида хорижий жамоатчилик билан бевосита
мулоқотни ривожлантириш

2

. Шу тариқа Ж. Най оммавий дипломатия

тушунчасининг эволюциясига муносиб ҳисса қўшди.

Россиялик олима Т.В.Зонова оммавий дипломатиянинг кейинги тарақ-

қиётига 2001 йил 11 сентябрдаги террорчилик ҳаракатлари туртки бўлган,
деб ҳисоблайди. Унинг фикрича, ахборот жамияти ва ахборот техноло-
гиялари ривожланиши оқибатида оммавий дипломатия янада каттароқ
сиёсий роль ўйнай бошлади ҳамда оддий шиорлар ва бошқа оммавий
коммуникация воситалари узоқ вақт давомида тарғибот ёки ташвиқот (пиар)
кўринишида қўлланиб келган доиралардан чиқа бошлади

3

.

https://publicdiplomacy.wikia.org/wiki/The_Edward_R._Murrow_Center_of_Public_Diplomacy.
(accessed 20.09.2021)

1

Nye J.S. Soft Power: The Means to Success in World Politics. – N.Y., 2005. – pp. 63.

2

Nye J.S. Public Diplomacy and Soft Power // The Annals of the American Academy of Political

and Social Science. – 2008. – Vol. 616. – pp. 101-102.

3

Zonova T.V. Sovremennaya model diplomatii: istoki stanovleniya i perspektivi razvitiy [The

modern model of diplomacy: the origins of the formation and development prospects]. – Moscow,
2003. – pp. 129.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

2

172

Умуман олганда, замонавий халқаро муносабатларда кўплаб давлатлар

учун оммавий дипломатия нафақат иқтисодий, балки, айни вақтда, барча
дипломатик фаолият турларининг ҳам энг олдинги поғонасига кўтарилди.
Бу, авваламбор, замонавий халқаро муносабатларнинг ўзгарувчан табиати,
ташқи сиёсатни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда жамоатчилик фикрининг
тобора ортиб бораётгани, глобал миқёсда маълумот тарқатиш кўлами, ахбо-
рот технологиялари, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқ-
ларнинг дунёдаги сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий жараёнларга таъсири
сезиларли даражада ўсиши билан боғлиқ.

Ян Мелиссен янги оммавий дипломатияга таъриф бераркан, оммавий

дипломатия дипломатик мулоқот қолдиқларидан бири, деб ҳисобланадиган
дунё жадал йўқолиб бораётганини таъкидлайди. Унинг фикрича, бугунги
оммани тушуниш учун дипломатия ўзининг ўтмишдаги (кўплаб дипломатик
тадқиқотлар бўйича адабиётларда ҳанузгача устувор бўлиб турган) қиёфала-
ридан воз кечиши лозим. Масалан, бошқа икки томонлама муносабатлар
сингари оммавий дипломатия ҳам «кўплаб дипломатларнинг тирикчилигига
айланиб қолди» ҳамда эндиликда анъанавий дипломатияда топиш мумкин
бўлмаган бошқача кўникма, усул ва ёндашувларни кўпроқ талаб қилмоқда

1

.

Замонавий оммавий дипломатия давлатларнинг анъанавий ташқи сиёсати

доирасидан чиқиб улгурди. Жаҳон бозорида иш олиб бораётган айрим
халқаро трансмиллий компаниялар ўзларининг ҳам, ўзлари ишлаб турган
давлатларнинг ҳам ижтимоий ва маънавий мажбуриятларига тўқнаш келиб,
уларнинг дипломатия сиёсати аста-секин, бироқ аниқ мураккаблашиб
бораётганлигини ҳис этмоқда. Улардан айримлари бошқаларга, ҳатто бошқа
мамлакатларга нисбатан катта муваффақиятга эриша бошлади. Ян Мелиссен
ҳатто кўпгина мамлакатлар «айрим трансмиллий корпорацияларнинг касбий
маҳорати ва оммавий дипломатиясининг қудратига ҳасад билан қарай
бошладилар»

2

, деб ҳисоблайди.

Россияда нашр этилган «Современные международные отношения»

дарслигининг муаллифлари оммавий дипломатия мақсадларига, энг аввало,
хорижий ижтимоий фикрдаги кайфиятларни ўрганиш, уларга ахборот
етказиш ҳамда «stakeholders» деб аталувчиларга, яъни ушбу фикрни
шакллантирувчиларга албатта таъсир кўрсатиш йўли билан эришилади, деб
ҳисоблайди. Бунда гап сиёсатчилар, журналистлар, таҳлилчилар, тадбиркор-
лар, санъаткорлар ва бошқалар ҳақида бормоқдаки, улар билан мулоқот,
учрашувлар ўтказиш ва ўзаро фикр алмашиш талаб этилади. Шундан келиб
чиққан ҳолда оммавий дипломатиянинг энг муҳим мақсади шаклланди, бу –
экстремизм мафкурасининг илдизини қуритиш бўйича саъй-ҳаракатлар
ҳамда мамлакатларнинг ўзаро тўқнашувига олиб келиши мумкин бўладиган

1

The New Public Diplomacy Soft Power in International Relations. Edited by Jan Melissen. Printed

and bound in Great Britain by Antony Rowe Ltd, Chippenham and Eastbourne, 2005. –pp. 11.

2

Shu manba. – pp. 13.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

2

173

вазиятга йўл қўймасликдир. Бинобарин, дипломатлар диний ёки этник
ҳодисаларни талқин этишга эҳтиёткорлик билан ёндашишлари зарур

1

.

Шундай қилиб, оммавий дипломатия ташқи сиёсатнинг техник восита-

сига нисбатан анча катта ҳодисадир. У амалда халқаро алоқаларнинг ўзгариб
турувчи воситасига айланиб бўлди. Глобал геосиёсий актор бўлган Қўшма
Штатлардан тортиб миқёсига кўра миттигина бўлган Лихтенштейнгача
бўлган кичик ва улкан мамлакатлар, шунингдек Хитой ва Сингапур сингари
авторитар ёки демократик тартиботлар, шу жумладан, аҳоли жон бошига энг
бой ҳисобланадиган Норвегия ва жаҳондаги энг қашшоқ мамлакатлардан
бири ҳисобланадиган Эфиопия ҳам сўнгги йилларда оммавий дипломатияга
ва бинобарин, маданий дипломатияни жадаллаштиришга катта қизиқиш
билдирмоқда.

Хорижий ва маҳаллий тадқиқотчиларнинг ишларида ҳамда айрим

мамлакатларнинг илмий луғатларида «public diplomacy» атамасига яқин
бўлган турли ибораларни, хусусан, оммавий дипломатияга маъно жиҳатидан
яқин бўлган «жамоатчилик дипломатияси» ёки «халқ дипломатияси» каби
тушунчаларни учратиш мумкин

2

. Жумладан, халқ дипломатияси ҳукуматга

бевосита боғлиқ бўлмаган жисмоний ва юридик шахслар, турли институт ва
ҳаракатларнинг норасмий фаолиятидан иборат бўлиб, улар давлатлараро
муносабатлар яхшиланишига ва халқлар ўртасида ҳамкорлик йўлга
қўйилишига имкон яратиши мумкин. Жамоатчилик дипломатияси деганда
ноҳукумат ташкилотлари, экспертлар ҳамжамиятлари даражасидаги
дипломатия тушунилади.

А.Бобров, А.Долинский, Д.Бурлинова каби россиялик тадқиқотчилар-

нинг ишларида

3

«оммавий дипломатия», «жамоатчилик дипломатияси» ёки

«халқ дипломатияси» каби тушунчаларнинг талқини борасида турли
ёндашувлар мавжудлигини аниқлаган олима М.Абдуллаева халқ диплома-
тияси оммавий дипломатиянинг йўналишларидан бири бўлиб, айни вақтда
оммавий дипломатия ва жамоатчилик дипломатияси йўналишларида фао-
лият кўрсатиши мумкинлигини таъкидлайди

4

.

Айни вақтда оммавий дипломатия фаолиятнинг бир мунча кенгроқ

доирасини ўз ичига олади. Шунга кўра, бир давлат бошқа давлат аудиториясига
таъсир кўрсатиш мақсадида қўллайдиган воситаларни «оммавий дипломатия»
атамаси билан ифодалаш тўғрироқ бўлади, чунки бу ибора орқали биз ҳукумат

1

Torkunova A.V., A.V. Maligina. Sovremenniye mejdunarodniye otnosheniya [Contemporary

international relations]. Moscow, 2017. – pp. 33.

2

Zonova T.V. Sovremennaya model diplomatii: istoki stanovleniya i perspektivi razvitiya [The

modern model of diplomacy: the origins of the formation and development prospects]. Moscow.,
2003. – pp. 129.

3

Burlinova N., Ivanchenko V., Gribkova D. Rossiyskaya publichnaya diplomatiya 2017 g

[Russian public diplomacy 2017]. // Kreativnaya diplomatiY. Moscow., 2018. – pp. 4

.

4

Abdullayeva M. Uzbekistan v SHOS: vremya narodnoy diplomatii [Uzbekistan in the ShCO: the

time of public diplomacy]. // Xalqaro munosabatlar. 2018, № 2. – pp. 20.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

2

174

ва ноҳукумат уюшмаларининг хорижий жамоатчилик билан ҳамкорлиги, ўзаро
алоқаси тизимини ифодалаймиз. Бинобарин, «жамоатчилик дипломатияси» ва
«халқ дипломатияси» тушунчалари оммавий дипломатиянинг синоними эмас,
балки йўналишларидир.

Шу ўринда, оммавий ва анъанавий дипломатия ўртасида боғлиқлик мав-

жудлигини таъкидлаш жоиз, чунки иккаласининг ҳам асосий мақсади давлат
ташқи сиёсатининг мақсадларини ўзга давлатларда амалга оширишдир. Шу
билан бирга, анъанавий ва оммавий дипломатия ўртасида ҳам фарқ мавжуд
бўлиб, оммавий дипломатия бошқа мамлакатлар фуқароларига ва муайян
мақсадли гуруҳларига, ташкилотлари ва шахсларига қаратилгандир. Бунда энг
муҳими – расмий вакиллар иштирокисиз ҳамжиҳатликка эришиш ва узоқ
муддатли истиқболга ва ташаббусларни амалга оширишга қаратилган муноса-
батлар ўрнатишга қаратилган. Бунга фақат ўзаро ишонч ва очиқ ҳамкорлик
орқали эришиш мумкин. Бундан ташқари, оммавий дипломатия турли
форматлардаги халқаро учрашувлар кун тартибида турган глобаллашув
жараёнларининг талаблари ва асосий муаммоларига аниқ жавоб беради.

Оммавий дипломатиянинг навбатдаги йўналиши – рақамли дипломатия

(digital diplomacy) бўлиб, у дастлаб тараққий этган мамлакатлар томонидан
қўлланила бошлади. Унинг вужудга келишига миллий чегараларни бефойда
қилувчи ва у ёки бу жамиятнинг бутун ҳаётий соҳасига глобал таъсир
кўрсатиш имконини берувчи ахборот-коммуникация технологияларининг
жадал ривожланиши сабаб бўлди.

Рақамли дипломатиянинг яна бир номи – «оммавий дипломатия 2.0». Бу

Интернет Web 2.0 технологиялари (ижтимоий тармоқлар, блоглар, видео-
хостлар ва ҳоказолар) орқали хорижий аудиторияга коммуникатив таъсир
кўрсатишдан иборат янги йўналишдир. Бу замонавий жаҳон сиёсатида
тобора улкан аҳамият касб этмоқда, чунки Интернет тармоғидан фойда-
ланувчилар сони тобора кўпайиб, унинг тезлиги бугунга келиб 5G ни
ташкил қилди

1

. Анъанавий оммавий ахборот воситаларининг оммавийлиги

пасайди, янги оммавий ахборот воситалари тез тарқалди, Интернет фаол
сиёсий алоқалар платформасига айланди.

Қайд этиш жоизки, 1990-йилларда асос солинган «Оммавий дипломатия 1.0»

2004 йилда Web 2.0. информацион технологияси ишга туширилганидан бошлаб
«Оммавий дипломатия 2.0» деб номлана бошлади. Халқаро муносабатлар
назариясига рақамли дипломатиянинг синонимлари сифатида «электрон дипло-
матия» (e-diplomacy), «интернет дипломатия» каби тушунчалар

2

кириб келди.

1

5G (inglizchadan. fifth generation – «beshinchi avlod») – mavjud . 4G/IMT-Advanced

standartlariga mos keladigan telekommunikatsiya standartlari asosida ishlaydigan beshinchi avlod
telekommunikatsiya standarti.

2

Marchukov A.N. «Publichnaya diplomatiya 2.0» kak instrument vneshnepoliticheskoy

deyatelnosti [Public diplomacy 2.0 "as a tool of foreign policy activity]. // Vestnik
Volgogradskogo gosudarstvennogo universiteta. Ser. 4, Ist. 2014. № 4 -pp. 106.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

2

175

Юқорида таъкидланганидек, дипломатиянинг ушбу туридан фойдала-

нишда АҚШ пешқадамлик қилмоқда. Жорж Буш президентлиги даврида,
яъни 1990-йиллар бошларида АҚШ Давлат котибининг оммавий
дипломатия ва ижтимоий ишлар бўйича ўринбосари Жеймс К. Глассман-
нинг ташаббусига кўра, Президент маъмурияти Давлат департаментида
Оммавий дипломатия 1.0 (PublicDiplomacy 1.0) дастури ишга туширилган
эди

1

. Унинг принципал ғояси мулоқотни илгари суриш учун Америка

Қўшма Штатлари ўз қарашларини етказиши мумкин бўлган технология ва
ижтимоий медиалардан фойдаланиш эди.

Интернет технологияларнинг сиёсатга таъсири алоҳида аҳамиятга эга.

Жамиятнинг энг кичик гуруҳларига қадар бевосита таъсир ўтказиш
имконияти кун тартибидаги аввалги келишув устуворликларини йўққа
чиқарди, бу билан жамиятнинг аниқ масалалари ва интилишларини кўтариб
чиқишга имкон яратиб берди.

Генри Киссинжер «The Atlantic» журналида ёзганидек, «рақамлар олами-

даги тезликка таяниш мулоҳаза юритишга тўсқинлик қилмоқда... бу ерда
қадриятлар ўзини ўзи таҳлил қилиш асосида эмас, балки гуруҳдаги келишув
асосида шаклланмоқда. Унинг (рақамли оламнинг) барча афзалликлари
қошида тескари самара хатари мавжуд, чунки унинг шартлари афзаллик-
ларидан устун келмоқда»

2

.

Жумладан, айрим маълумотларига қараганда, 2006 йил ноябрь ойида ишга

туширилган «YouTube» сайтига 2013 йилга келиб ҳар дақиқада 72 соатлик
видео юкланган. Бу АҚШнинг атиги 30 фоиз трафиги бўлиб, ҳар ойда бир
миллиарддан ортиқ ноёб ташриф буюрувчилар мавжуд

3

. 2020 йилга келиб

Интернет тармоғи янада оммалашганини ҳисобга оладиган бўлсак, рақамли
дипломатия деярли давлат кўмагисиз, бозор иқтисодиёти қонуниятлари
асосида чексиз имкониятларини кўрсатганлигини кузатиш мумкин.

Шундай қилиб, рақамли дипломатия таъсирида замонавий оммавий дип-

ломатиянинг қуйидаги ўзига хосликлари шаклланди: замонавий коммуника-
цион технологиялар ижтимоий тармоқлар ва интернет-ҳамжамиятлар
доираларида ўзаро алоқалар ўрнатишни осонлаштирди; бугунги кунда
омманинг кайфияти кўп жиҳатдан фойдаланувчилар яратадиган контентлар-
га, яъни ижтимоий тармоқлар ва блоглардаги шарҳлар ҳамда киритилаётган
видеороликларга боғлиқ; оммавий дипломатия, анъанавий оммавий

1

James K. Glassman. «Public Diplomacy 2.0: A New Approach to Global Engagement», Under

Secretary for Public Diplomacy and Public Affairs, Washington, DC; December 1, 2008.
Available at: https://2001-2009.state.gov/r/us/2008/112605.htm. (accessed 23.09.2021)

2

Henry A.Kissinger. How the Enlightenment Ends // The Atlantic magazine. – 2018. – June issue.

Available at: https://www.theatlantic.com/magazine/archive/2018/06/henry-kissinger-ai-could-
mean-the-end-of-human-history/559124/.
(accessed 13.08.2021)

3

Holden J. Influence and attractIon. Culture and the race for soft power in the 21st century. British

council 2013. Available at : www.britishcouncil.org). (accessed 13.09.2021)


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

2

176

дипломатия замонидаги вертикал тармоқларга хос бўлган юқоридан пастга
ахборот узатиш эмас, балки ахборот алмашуви учун яратилган горизонтал
тармоқлар доираларида фаолият юрита бошлади. Буларнинг бари оммавий
дипломатия қаторида маданий дипломатияни ҳам илгари суришда муҳим
роль ўйнайди.

Хитой томонидан амалга оширилаётган «панда дипломатияси»ни омма-

вий дипломатиянинг яна бир шакли деб аташ мумкин. Панданинг диплома-
тик «каръераси» расман 1950-йилларда бошланган. 1957–1983 йилларда
Хитой 23 та пандани тўққизта мамлакатга совға тарзида юборган

1

.

Кейинчалик панда айиқлари ноёблиги боис, фақат ижарага берила
бошланган. Хитой ҳукумати ўз мамлакатининг миллий рамзи бўлган панда
айиқларини ўзига яқин деб билган мамлакатларга совға қилган ва бу билан
ўз миннатдорчилиги ва ҳурматини, мамлакатлар ёки ҳукуматлар ўртасидаги
яқин дўстона муносабатларни ифодалаган

2

.

Шундай қилиб, оммавий дипломатия (public diplomacy) – «юмшоқ куч»

воситаларидан бири бўлиб, бирор мамлакат фуқаролари ва хорижий
шериклар ўртасидаги мулоқотни кенгайтиришга қаратилган. Бу фаол
халқаро алмашинув, ахборот дастурларини яратиш, ўз маданиятини тарғиб
қилишни назарда тутади. Т.В. Зонованинг фикрича, унинг шаклларидан
қатъи назар, «оммавий дипломатия», «маданий дипломатия» ва «оммавий
ахборот воситалари дипломатияси», «рақамли дипломатия» каби атамалар
кўпинча бир-бирини тўлдиради

3

.

Маданий дипломатияни давлат оммавий дипломатиясининг ўзига хос

негизи деб аташ мумкин, чунки миллат айнан маданият орқали ўзини,
қадрият ва ғояларини жаҳонга намойиш этади. Бу XXI асрда янада долзарб
аҳамият касб этди. Британиялик олим Жон Холден унинг эволюциясига
тўхталиб, «маданий алоқа дастлаб элитадан – элитага (қироллик институт-
лари ва элчилари орқали), кейин эса элитадан – кўпларга (телекўрсатувлар
ва кино орқали) кирган ва энди одамлардан – одамларга (саёҳат, миграция,
Интернет ва бошқалар орқали) босқичига кирди»

4

, деб таъкидлайди.

Ташқи сиёсат устуворликлари, ижобий қиёфани шакллантириш, мамла-

кат тарихи, сиёсий маданият захиралари ва уни молиялаштириш, жаҳонда
мамлакатнинг давлат тилини тарқатиш ва оммалаштириш, давлатнинг

1

Panda Diplomacy . Available at: https://www.travelchinaguide.com/tour/panda/diplomacy.htm.

(accessed 23.09.2021)

2

Kitayskaya

panda-diplomatiya

[Chinese

panda

diplomacy].

Available

at:

https://sindzidaisya.livejournal.com/566290.html. (accessed 23.09.2021)

3

Zonova T.V. Sovremennaya model diplomatii: istoki stanovleniya i perspektivi razvitiya [The

modern model of diplomacy: the origins of the formation and development prospects]. Moscow.,
2017. – pp. 176.

4

Holden J. Influence and attractIon. Culture and the race for soft power in the 21st century. British

council 2013. Available at : www.britishcouncil.org). (accessed 13.09.2021)


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

2

177

тижорат манфаатларини мамлакатнинг маданий дипломатиясига таъсир
кўрсатувчи омиллар сифатида тилга олиш мумкин.

Маданий дипломатия ташаббуслари доирасида қуйидагилардан

фойдаланиш мумкин:

санъат, шу жумладан театр, кинематография, мусиқа, рақс, рассом-

лик, ҳайкалтарошлик;

кўргазмалар, шу жумладан ЭКСПО халқаро кўргазмалари;

таълим дастурлари ва академик ҳамда илмий алмашув дастурлари,

хорижда тил ўрганиш дастурлари;

адабиёт, хорижда кутубхоналар яратиш ва миллий асарларни

хорижий тилларга таржима қилиш;

янгиликлар ва маданий дастурларни хорижга узатиш;

диний дипломатия, шу жумладан динлараро мулоқот ташаббуслари.

Маданий дипломатиянинг асосий йўналишларидан бири маданий ва

академик алмашувлар дастурлари, грант ва стипендиялар, тренинглар,
анжуманлар, шунингдек ахборот етказиш каналларига кириш орқали оддий
одамлар билан узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйишдир

1

.

Маданий дипломатия давлат олдига бир қатор мислсиз муаммоларни

қўймоқда. Ҳукуматлар кўпинча хорижий аудиторияга мўлжалланган фильм-
лар, китоблар, мусиқа, теледастурларни чиқармайди. Мамлакатнинг
маданий қадриятларини хориждаги оммавий аудиторияга етказиб бериш
учун кўприк яратиш давлат бажара оладиган энг катта иш бўлиши мумкин

2

.

Самарали маданий дипломатияни амалга ошириш учун маданиятлараро
мулоқотга тайёр бўлиш, шунингдек бошқа маданиятлар вакилларига
бағрикенг бўлиш лозим.

Глобаллашув даврида мамлакатлар халқаро майдонда ўз манфаатларини

ҳимоя қила олишлари учун ахборот ва коммуникацион технологиялар
оқимларини назорат қилишлари зарур. Эркин бозорга мўлжалланган
ҳозирги жамиятда давлатлар учун ахборот оқимларининг асосий қисмини
назорат қилиш қийин кечади. Аммо маданий экспортни ҳимоя қилиш учун
мамлакатлар савдо битимларидан ёки хорижий телекоммуникация
тармоқларига кириш йўлларидан фойдаланиши мумкин

3

.

Хулоса.

Шундай қилиб, «маданий дипломатия» тушунчаси давлат

оммавий дипломатиясининг самарали воситасига айланиши ва мамлакат-
нинг мақбул қиёфасини шакллантиришга ҳисса қўшиши мумкин. Бу
кишиларнинг «қалби ва онгига» таъсир кўрсатишга интилаётган жаҳондаги

1

Bound K., Briggs R., Holden J., Jones S. Cultural Diplomacy. – London: Demos, 2007. – pp.

Available at: www.demos.co.uk. (accessed 13.09.2021)

2

Mark Leonard. Diplomacy by Other Means // Foreign Policy. Available at:

https://foreignpolicy.com/2009/11/09/diplomacy-by-other-means/. (accessed 14.09.2021)

3

Louis Belanger. Redefining Cultural Diplomacy: Cultural Security and Foreign Policy in Canada,

" Political Psychology 20, no. 4 (December 1999): 678, doi:10.1111/0162-895X.00164.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

2

178

давлатларнинг ташқи сиёсатида маданий дипломатияни қўллаш зарурлигини
белгилаб беради.

Бундан ўзаро боғлиқ дунёда бир давлат сиёсатининг бошқа мамлакатлар

ижтимоий фикри томонидан англаниши катта роль ўйнаши келиб чиқади.
Ушбу омил ХХ аср ўрталарига келиб маданий дипломатия номини олган
ҳодисанинг шаклланишига олиб келди. Анъанавий дипломатия ҳукуматлар
ўртасидаги мулоқот йўли бўлган бир вақтда маданий дипломатия, энг
аввало, кенг аудиторияга мўлжаллангандир. Амалда, маданий дипломатия –
турли халқлар ўртасидаги мулоқотнинг очиқ йўли. Айнан у мамлакатнинг
ўта кўп турли қиёфаси яратилишини назарда тутади. Ҳукуматдан ташқарида
у ёки бу мамлакат жамоатчилигига бевосита мурожаат қилиш маданий
дипломатиянинг кундалик усулларидан бирига айланиб бормоқда.

УБАЙДУЛАЕВА САОДАТ

Сиёсий фанлар номзоди, ТДШУ

Пандемия шароитида Ўзбекистоннинг

халқаро ҳамкорлиги

Аннотация. Ушбу мақолада COVID-19 пандемиясининг халқаро алоқаларга, жаҳон

иқтисодиётига таъсирининг айрим асосий масалалари кўриб чиқилади.

Муаллифнинг фикрича, жаҳон иқтисодиётида хўжалик алоқаларининг заифлашуви,

ички ялпи маҳсулотнинг пасайиб кетиши кўп миллий иқтисодиётларга ва умуман жаҳон

иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатди. Ушбу нуқтаи назардан шуни таъкидлаш

зарурки, мазкур масала мамлакатлар ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларга ҳам

салбий таъсир кўрсатади, ва бу пандемиядан кейинги даврда халқаро муносабатларда

ҳам акс этиб, уларнинг ривожланиш суръатини секинлаштиради. Дунёда пандемия

туфайли шаклланган вазият шундан далолат берадики, бирон бир касаллик,

эпидемиянинг пайдо бўлиши унинг миллионлаб аҳоли ўртасида тарқалиши хавфини

уйғотади, ва бундан бирон бир мамлакат, бирон бир давлат ҳимояланмаган, айни

пайтда уларнинг оқибати инсон ҳаётининг мутлақо барча соҳаларига таъсир

кўрсатади. Ҳозирги пайтда кўплаб давлатлар учун кечиктирмасдан ҳал қилиниши лозим

бўлган сиёсий ва иқтисодий муаммолар билан бир қаторда касалхоналарни қуриш,

уларни жиҳозлаш ва ҳозирги глобал эпидемия пайтида уларнинг етишмовчилиги айниқса

яққол сезилаётган тиббиёт ходимлари билан таъминланиши айниқса устувор аҳамият

касб этмоқда. Ва бундай шароитларда кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш,

устувор муаммоларни ҳал қилишда ўзаро ҳамкорлик тамойилларидан келиб чиқиб,

биргаликда ҳаракат қилиш зарурияти яққол сезилади

Мақолада қуйидаги масалалар кўриб чиқилган: ҳозирги пайтда дунёда коронавирус-

нинг тарқалиши билан боғлиқ бўлган вазиятни, пандемиянинг халқаро муносабатларга

таъсирини ўрганиш; ҳукуматлар томонидан пандемия шароитида қабул қилинаётган

чоралар ва уларнинг самарадорлиги; Ўзбекистоннинг пандемияга қарши кураш бўйича

тажрибаси; минтақавий ҳамкорликни кучайтириш; пандемияга қарши курашда

Ўзбекистоннинг ташаббуслари.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов