Проблемы гносеологии в трудах восточного Аристотеля

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
114-120
0
0
Поделиться
Юлдашев, Ф. (2016). Проблемы гносеологии в трудах восточного Аристотеля. Востоковедения, 3(3), 114–120. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/oriental-studies/article/view/15607
Фахриддин Юлдашев, Ферганский государственный университет

Старший преподаватель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье сделан анализ философского мышления и влияния этого аспекта на развитие личности и общества.

Похожие статьи


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2016,

3

114

ФАЛСАФА // ФИЛОСОФИЯ // PHILOSOPHY

ЮЛДАШЕВ ФАХРИДДИН

Катта ўқитувчи, ФарДУ

Шарқ Аристотели асарларида гносеология масалалри

Аннотация. Мақолада фалсафий билиш ҳамда ушбу аспектнинг шахс ка-

молоти ва жамият фаровонлиги тараққиётидаги ўрни илмий-фалсафий жиҳатдан
таҳлил қилинган.

Таянч сўз ва иборалар: билиш, ақл, интеллект, интуиция, пантеизм, ислом

тафаккури.

Аннотация. В данной статье сделан анализ философского мышления и влияния

этого аспекта на развитие личности и общества.

Опорные слова и выражения: гносеология, интеллект, интуиция, пантеизм,

исламское мышление.

Abstract. This article deals with analysis of philosophical thinking and influence of

this process to the development of personality and society.

Keywords and expressions: cognition, intellect, intuition, panteism, perceive of Islam.


Мустақиллик шарофати билан халқимизнинг бой маънавий-фалсафий

мероси чуқур ўрганилмоқда. Бу борада ал-Форобийнинг илмий-фалсафий
таълимоти, айниқса, ақл тўғрисидаги қарашлари ёш авлодни тарбиялаш,
уларнинг тафаккурини шакллантиришда муҳим омиллардан бири ҳисоб-
ланади. Зеро, Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти
И. Каримов Абу Наср Форобий ҳақида фикр юритар экан, “Тарихимизда
бундай беназир сиймоларнинг мавжудлиги ўзига хос бир феномен, яъни ўта
ноёб ҳодисадир. Бу эса нафақат бугунги, айни пайтда эртанги авлод-
ларимизнинг ҳам маънавий бойлигига айланиб, халқимизга ҳеч нарса билан
ўлчаб, қиёслаб бўлмайдиган руҳий куч-қувват ва мадад бериши муқаррар”,

1

– деб таъкидлайди. Илк Уйғониш даврининг қомусий олими, антик юнон
фалсафасини қайтадан жонлантирган, янги фалсафий назария ва хулосалар
билан бойитган, Шарқ мусулмон фалсафасини яратган даҳо Абу Наср
Форобий эди. У мантиқан тугалланган етук фалсафий тафаккурни яратди.
Унинг негизига, асосига инсон, унинг яратувчилик фаолиятини қўйди.
Инсон Аллоҳ томонидан яратилган барча жонзотларнинг гултожиси, сабаби
унинг хатти-ҳаракати бошқа мавжудотларга ато этилмаган сифатда – Ақлда
деб кўрсатди.

1

Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч.

Т.: Маънавият, 2008. 50-б.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2016,

3

115

Академик М. М. Хайруллаев Абу Наср Форобий меросига бағишланган

кўплаб асарларида уни Ўрта Осиё ва бутун араб мусулмон Шарқининг буюк
мутафаккири,

Шарқ

аристотелизмини

яратган

атоқли

файласуф-

энциклопедист, илк ўрта асрлар даври ўртага қўйган муаммоларга фалсафий
жавоб берган аллома эканлигини кўрсатиб берган

1

.

Ижтимоий-тарихий даврга муносиб тарзда, буюк донишманд дин ва

фалсафа ўртасидаги муносабат муаммосининг ечимида ўзининг ақл ма-
саласини бир бутун фалсафий тизимнинг тамал тоши сифатида қўйдики,
натижада унинг “Фусус ул-ҳикам” (Ҳикмат жавҳари) асарида баён этилган
рационалистик таълимотини ашаддий мухолифлари ҳам эътироф этишга
мажбур бўлдилар. Унинг фалсафий тизимида рационал муҳокама зарурий
тамойилдир.

Форобий фалсафасида билиш назарияси диалектик тарзда талқин

этилади, “назарий ақл”, “амалий ақл”, “воқеий ақл”, “фаол ақл” каби билиш
жараёнининг босқичлари ўзаро бир-бирини тақозо этган ҳолда юксакликка
эришиб боради. Форобий таълимотига кўра, инсондаги ақл-заковат (“ақлий
қувват”) борлиқнинг турли-туман кўринишларининг инъикосидир. Инсон
ўзидаги ўша ақл-заковат ёрдамида аввал ерда содир бўлаётган воқеа-
ҳодисаларнинг, ўзгаришларнинг сабабларини, сўнгра эса осмон жисмлари-
нинг сир-асрорини билади. Инсоннинг одам ва олам тўғрисидаги тўплаган
билимлари, яъни ақл воситасида яратган маънавий бойликлари ҳеч қачон
йўқ бўлиб кетмайди, балки “дунёвийлик”ни ташкил этади. Инсон ақли олам
сирларини билишда энг юксак чўққига кўтарилганда “кайҳоний ақл”,
“кайҳоний руҳ” билан қўшилади, яъни илоҳийлик касб этади. Буюк даҳонинг
фикрича, ҳақиқатга муҳокама ва ақл орқали борилади, аммо бу мақсадга
эришиш учун фақат ақлнинг ўзи кифоя эмас, бунинг учун ички оламни
поклаб бориш керак.

Форобий ақлни икки аспектда – ҳар бир инсоннинг табиий хислати

сифатида мавжуд бўлган ақлий қувват нуқтаи назаридан ҳамда умумий

инсониятга хос бўлган ақлий билишнинг умумий тараққиёти, ривожи нуқтаи

назаридан таҳлил қилади. “Ақлий қувватни инсоннинг ажралмас хислати

сифатида талқин этар экан, Форобий уни аввало иккига, назарий ва амалий

ақлга ажратади. Арасту ақлнинг камолотга эришмоғи учун табиий ва руҳий

кучларнинг ўзлари етарлими, деган масалани ўрганади ва улар етарли эмас,

деб жавоб қилади. Хуллас, инсон энг олий камолотга эришуви учун унга

(яна) инсон табиати ва фаолиятига қўшимча иккита: амалий ва назарий

фикрий қувватлар зарурдир”

2

, – деб таъкидлайди.

Мутафаккир ўз давридаги ижтимоий-сиёсий ва мафкуравий вазиятдан

келиб чиқиб, илмий рационалистик тафаккурни сақлаб қолишга, илмий

1

Хайруллаев М. Мировоззрение Фараби и его значение в истории философии.

Т.: Фан,

1967. 76

77-б.

2

Аль Фараби. Философские трактаты.

С. 78.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2016,

3

116

тушунчаларни диний эътиқод билан мувофиқлаштиришга интилди. Шуни
айтиш зарурки, Форобий фалсафасида гарчи ақл Аллоҳ яратган маҳсул
сифатида қаралса-да, аммо ақл Аллоҳ билан ўзаро сабабий-оқибат муно-
сабатида бўлади. Демак, Аллоҳ ақлни ўз эрки, хоҳиши ёки талаби билан,
тасодифий эмас, балки қатъий зарурият натижасида яратган. Ушбу хулоса
ҳукмрон ислом идеологияси билан сиғиша олмас эди. Шу туфайли
файласуфлар, айниқса, ислом фалсафасининг асосчиси ал-Форобий бу
ўринда жуда нозик йўналиш ва ёндашувни топа билди. У замондош
файласуфлар каби фалсафий хулосалар ва Қуръон ўртасида ҳеч қандай
зиддият бўлиши мумкин эмас, деб ҳисоблайди. Ақл ёрдамида ўрганиш
Қуръонда асослаб берилган нарсаларга зид хулосаларга олиб келмаслиги
керак

1

, – деб ёзади.

Форобий ўзининг “Давлат арбобининг афоризмлари”да “амалий ақл”

воситасида инсон нимани устун ҳисобласа ва нимадан ўзини четга олишни
истаса, ана шунга эришиши мумкин”, – деб ёзади

2

. Амалий ақлий қувват

билимни эгаллашнинг йўл-йўриқлари, хоҳиши, қобилиятларига бирдир.
Амалий ақлий қувват, ўз навбатида, тайёрловчи ва муҳокама юритувчи
қувватларга бўлинади. Амалий ақлнинг хусусияти ва вазифаларини
шарҳлашда Форобийнинг пантеистик карашлари намоён булади. Амалий
ақлий қувват кўпроқ инсон ҳаёт кечираётган муҳит билан боғлиқ бўлади
ва воқелик касб этади. “Табиатан инсон ўзи қандай зот, унда руҳдан
нималар мавжуд. У (инсон) ушбу сабабларнинг, агар улар модда томонидан
ёки қурол-восита томонидан тайёрловчи бўлса, мавжудлик шарт-
шароитларини кўрсатиб ўтади, токи ақлнинг амалий кучлари назарий
ақлга эришишда улардан имкони борича тўла фойдалана олсинлар”

3

, –

дейди Форобий.

Мутафаккирнинг амалий ақл тўғрисидаги қарашлари унинг индукция

тўғрисидаги концепцияси билан боғланиб кетади. Маълумки, Форобий
билиш жараёнида сезгиларнинг ролига алоҳида эътибор берган, уни
билимларнинг манбаи деб изоҳлаган. У Аристотелнинг “2-Аналитика”
асарига ёзган шарҳларида “кимки сезгилар орқали идрок қилиш
қобилиятига эга бўлмаса, у билимдан маҳрумдир”

4

, дейди.

Сезгилар

ёрдамида амалий ақл моддий мавжудлик ҳақида маълумот олади, улардан
назарий ақл фойдаланиб, фаол ақл шаклланиб боради. Кўриниб турибдики,
мутафаккир амалий ақл ҳақида мулоҳаза юритганда моддий
мавжудликни амалий ақл воситасида билиш масаласига эътибор
берган. Форобий амалий ақлни назарий ақлга тайёрловчи қувват сифатида

1

Аль Фараби. О разуме и науке.

Алма-Ата: Наука, 1975.

– С

. 11.

2

Там же. – С. 78.

3

Там же. – С. 79.

4

Там же. – С. 13.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2016,

3

117

таърифлайди. Тайёрловчи қувват ёрдамида инсон санъат ва ҳунар -
ларни эгаллайди, муҳокама юритувчи қувват ёрдамида нимани
бажариш, амалга ошириш лозим ва нима бажармаслик кераклиги
устида фикр юритади. Ақлий қувватнинг бу турлари ақлнинг инсондан
ажралмас табиий хислати эканлигидан келиб чиқади ва бу табиий хислатни
турли томонлардан характерлаб беради. Форобий талқинида ақл биргина
моддий борлиқни билиш билан тўхтаб қолувчи феномен эмас. У ақлни
инсоният билимининг узлуксиз ривожланиб бориши нуқтаи назаридан
таҳлил қилиб, уни моддий бўлмаган ва шаклга эга бўлмаган мавжудот
сифатида ҳам талқин этади. Айни шу хулосаларда файласуфнинг
пантеистик йўналишдаги фикрлари

ифодаланади.

Форобий амалий ва назарий ақлни фарқлаб, назарий ақл инсоннинг

рационал билиш қобилиятини абстрактлашган, умумлашган ҳолда
ўзида ифодалаб, нарсаларнинг моҳиятини билиш учун чуқурлашиб
бориши жараёнида турли босқичларга эришади, деган хулосага келади.

Форобийнинг ақлий билиш ҳақидаги қарашлари моҳият ва шакл

тўғрисидаги таълимотида мужассамлашган. Шу таълимотнинг мазмуни
доирасида ақл босқичлари тўғрисидаги ғояларни ишлаб чиққан.
Форобийнинг ақл бил қувват имкониятли ақл тўғрисидаги назариясида ҳам
пантеистик мазмундаги фикрлар юзага чиқади. Нарсалар, предметларни
инсон билиб олиш, тушуниб олиш имкониятларига эга, уларнинг моҳиятини
тушуниб етиш мумкин, деб ҳисоблайди файласуф. Ана шу қобилият
потенциал, имконий, салоҳиятли билим қувват ақлни ташкил этади.
Имконий ақл билишнинг биринчи босқичи бўлиб, воқеий, актуал ёки
фаолиятдаги ақлга йўл очади. Мутаффакир “Ақл ва фан ҳақида” номли
трактатида мавжуд нарсалар моҳиятини билиб олишни таъминловчи
имконий ақлни воқеликка олиб

чиқувчи ақл – воқеий ёки фаолиятдаги

ақлдир, деб таърифлайди

1

.

Форобий Аристотелнинг “Руҳ тўғрисида” номли асаридаги ақлнинг

турлари

ҳақидаги

назариясига

асосланиб,

уларнинг

фалсафий-

эпистемологик моҳиятини таҳлил қилади. Форобий устозининг ақл
турлари тўғрисидаги қарашларини қабул қилган ҳолда, уларни босқичма-
босқич биридан-бирига ўтиб бориши жараёнида ақл турларининг билиш
даражаси ва моҳиятининг тобора юқорилаб, чуқурлашиб ва абстрактлашиб
умумлашиб боришини тушунтириб беради. Ақл ривожининг босқичларини
таърифлаганда Форобий фалсафанинг имконият ва воқелик
категорияларига асосланади ва уларнинг ўзаро муносабатидан
келиб чиқади.

Форобийнинг фаол ақл (таъсир этувчи сабаб) тўғрисидаги

қарашларида ақл ва моддий нарсалар ўртасидаги алоқадорликни ўзига

1

Аль Фараби. О разуме и науке. Казахстан. – Алма-Ата: Наука, 1975. – С. 11–12.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2016,

3

118

хос тарзда таҳлил этганлиги намоён бўлади. Фикримизча, шу ерда ҳам
мутафаккирнинг пантеистик фалсафаси кўринади. Мутафаккир фаол
ақлнинг босқичма-босқич иерархик ривожланишини шарҳлар экан, унда
таъсир этувчи сабаб (феъл)нинг Абу Наср Форобий аҳамиятини
таъкидлайди. “Баъзан Арасту, авваллари ўзига тушунарсиз бўлган
масалаларга ёки инкор этган кўп нарсаларга қайтади, – дейди Форобий.
Сўнгра у фаол ақлни кўриб чиқади. Бу ақл табиат ва pyҳ, (нафс), табиий
ва руҳий моҳиятлар сабабими–йўқми, деган саволга жавоб излайди.
Натижада у, унсурлар бошқа нарсаларнинг ҳаракатига (ҳаракатланишига)
мойил этувчи асослардир, деган фикрни маъқул топади

.

Ушбу фикрдан

келиб чиқадики, инсон ердаги нарсаларнинг моҳиятларини, моддий
асосларини билиб олган ақл (имконий, воқеий-актуал, фойдаланувчи) энди
осмон жисмларини, уларнинг шаклларини билишга томон чуқурлаша
боради. Ўзининг сўнгги (баркамоллик) босқичида ақл фаол ақлга
айланади, бир бутун ҳамма нарсаларга, инсонга ўз таъсирини ўтказиб,
дунёвий, самовий ақл билан қўшилиб кетади ва абадийликка айланади,
мангулик хислатига эга бўлади”

1

. Ушбу фикрдан келиб чиқадики, инсон

ердаги нарсаларнинг моҳиятларини, моддий асосларини билиб олган ақл
(имконий, воқеий-актуал, фойдаланилган) энди осмон жисмларини,
уларнинг шаклларини билишга томон чуқурлаша боради. Бу узоқ
жараённинг ҳаммаси – ақлнинг имконий шаклдан воқеликка айланиши
самовий фаол ақлнинг бевосита таъсирида вужудга келади.

Шундай қилиб, охирги, энг юқори ақл – бу самовий ақл, у

самовий ҳаракатларда иштирок этмайди, чунки келиб чиқиши ер
оламига тааллуқли бўлади. Унинг (фаол ақлнинг) номоддий моҳияти
доимий таъсир қилиб, имконий ақлни фаоллаштиради, бунинг натижасида
унинг воқеликдаги ақлга айланишига шароит яратади, имконий ақлда қўлга
киритилган, яъни фойдаланилган ақлни воқеий ақл моҳиятига айлантиради.
Мутафаккир самовий фаол ақлнинг имконий ақлга муносабатини қуёш
нурларининг кўзга нисбатан муносабатига таққослайди. Кўз қоронғиликда
кўриш хислатига ёки кўриш имкониятига эга бўлади. Қоронғилик – бу
имкониятдаги ёруғлик айни бир вақтда, кўринмас воқеликдир. Ёруғлик
қарама-қарши жойлаштирилган нур манбаидан ёритилишдир. Қачонки нур
кўзда, ҳавода ёки қандайдир нарсада акс этганда, кўз ёритиш имконига
эга бўлганда у актуал воқеий кўришга айланади

2

. Қуёш нури атрофдаги

барча предмет, нарсаларни ёритса, шундагина биз уларни кўра
бошлаймиз. Мутлоқ қоронғиликда кўзимиз ҳеч

нарсани кўра олмайди, нур

ёрдамида эса бундай имкониятга эга бўлади. Бу жараёнда фаол ақл ҳал

1

Аль Фараби. Философские трактаты.

С. 104.

2

Юлдашев Ф. Абу Наср Форобийнинг “Фи маъоний ал-ақл асарида гносеологик масалалар”.

Т.: Тамаддун, 2012. 65-б.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2016,

3

119

қилувчи аҳамиятга эга бўлади, яъни фаол ақл имконий ақлни актуал ақлга
айлантиришга ёрдам беради. Бу ерда ҳам Форобийнинг материалистик ва
идеалистик қарашлари ягона бирликда омихталашиб кетган. Унинг таъ-
лимотига кўра, индивидуал ақл дунёвий ақл ёрдамида нарса-ҳодисаларнинг
моҳиятларини билиб боришда аста-секин у билан қўшилиб, мангу (самовий)
ақл бўлиб қолади. Бу – мавжудотларнинг энг биринчи асослари ҳақидаги
Форобийнинг фалсафий таълимотидаги фикрларига мос келади.

Мутафаккирнинг фаол ақл тўғрисидаги қарашлари, унинг бутун фал-

сафий тизими билан узвий боғланиб кетади. Юқорида имкониятдаги ақл
(бил қувват); воқеий ақл (актуал); қўлга киритилган ёки фойдаланилган ақл
(ал-мустафид) каби шаклларини кўриб чиқдик. Улар асосан моддий
асосларга эга бўлган ва аста-секин ўз моҳиятига эга бўлиб борадиган ақл
ривожининг босқичлари тарзида талқин қилинган. Улар ҳаракатидаги
(бил фаол) фаол ақлнинг вужудга келишида асосий таянч бўлади, нарса-
ҳодисаларнинг моҳиятини англаш давомида ақлга айланади. Ақл
моҳиятини Форобий қуйидагича тушунтиради. Ақлнинг фаолияти ақлли
жонивор (инсон – Ф. Ю.) ҳақида ғамхўрлик қилиш ва уни инсон эришуви
мумкин бўлган сўнгги олий даража – бахт-саодатга олиб чиқишга инти-
лишдир. Бу, инсон фаол ақл даражасига кўтарилди демакдир. Бу кўта-
рилиш инсон тандан ажралганда, у (билишнинг) пастки даражасида
турувчи материя ва акциденцияга муҳтож бўлмаганда юзага келади ва бу
даражада мангу қолади. Фаол ақл фазовий жисмларга ҳаракат бахш
этади ва ушбу фазовий жисмлар ёрдамида табиат ва руҳиятни ҳаракатга
келтиради. Кўп, руҳий моҳиятлар ўзларига муносиб моддаларга эри-
шадилар, бу моддалар эса, ақлни қайта яратиш учун уларда мавжуд бўлган
табиатни тайёрлайдилар, бу ҳам худди одам ўзидан олдинги одамдай,
униси эса олдингисидан туғилганга ўхшайди

1

.

Форобийнинг фаол ақл тўғрисидаги таълимоти Ибн Сино, Ибн Рушд ва

бошқа мутафаккирлар томонидан зўр қониқиш ва қизиқиш билан қабул
қилинган. Фаол ақл назарияси биринчи қараганда, бошдан-охиригача,
бутун-мазмуни билан диний-мистик ҳеч қандай рационал маънога эга
бўлмагандек кўринади. Лекин аслида бу жуда буюк кашфиёт: Шарқ
арастучилари перипатетикларининг катта ғалабасидир. Бу мутазила
асосини ташкил этади. Уни ислом догматикаси таълимоти билан қиёслаб
кўрган, унинг ўрта аср Шарқи ва Европасида прогрессга хизмат қилганлиги,
ҳурфикрларнинг ривожига ижобий таъсир кўрсатганлиги ва илғор
мутафаккирлар асарларида кенг фойдаланган сирларини очиб беради.

Хулоса қилиб айтганда, инсон ўзининг ақлий хатти-ҳаракати билан улкан

моддий ва маънавий бойликларни яратди, уларни замонларнинг оғир,

1

Абу Наср Форобий. Фозил одамлар шаҳри.

Т.: Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси

нашриёти, 1993. 106-б.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2016,

3

120

машаққатли, айни бир вақтда шарафли синовларидан эсон-омон олиб ўтди.
Буюк донишманд Абу Наср Форобий инсон ақл-заковатини биринчи ўринга
қўйганлиги бежиз эмас. Зеро, жаҳон тарихи инсониятнинг табиат билан
уйғун ҳолда яшаб қолиш, моддий ва маданий бойликларни онг-ақл воси-
тасида яратиш тарихидан иборат эканлиги ҳамда ёш авлодни тарбиялашда
қуйидаги жиҳатларга эътиборни қаратишимиз лозим эканлигини уқтиради.

Биринчидан, фалсафий таълимот тизимида билиш назарияси, яъни онто-

логик мақомнинг ўрни ва аҳамиятига эътибор бериш зарурлигини Абу Наср
Форобий инсон моҳиятини айнан ақл мезони билан белгилаган. “Инсон
моҳияти ақлда, ақлнинг моҳияти хатти-ҳаракатда билинади”, – дейди Форобий.

Иккинчидан, ақл тушунчаси инсоннинг туб моҳиятини, қадриятини,

хотирасини, бир сўз билан инсонийлигини билдирувчи асосий мезон сифатида

талқин этилади. Инсоннинг инсонлиги унинг ақл-идрок, ақлий мушоҳада,

тафаккур асосида фаолият кўрсатишида намоён бўлади. Форобий фикрича,

ақлнинг даражаси, ақл-идрокнинг миқёси, тафаккурнинг кўлами инсон хатти-

ҳаракати орқали кўзга ташланади. Инсоннинг энг олижаноб хусусияти ҳам ана

шунда. Чунки одамзот ўз ҳаётий фаолиятини ақлий имконияти доирасида,

билими, тушунчаси ва маънавий-руҳий мезонлари чегарасида қуради.

Учинчидан, Абу Наср Форобийнинг билиш назарияси асрлар оша Шарқ ва

Ғарб оламида фалсафий тафаккур ривожланишидаги илмий методологик
аҳамиятни очиб бериш ва бу борада мавжуд бўлган ютуқ ҳамда қийин-
чиликларни кўрсатиш, уларни ҳал этиш йўлларини тадқиқ этишни кўзда тутган.
Шунингдек, Абу Наср Форобийнинг асарларида асослаб берилган ақлнинг
оламни билиш тўғрисидаги назариясини фалсафий ўрганиш ва талқин қилиш
тарихий меросимизнинг оламшумул аҳамиятини янада кенгроқ ёритиш ва
маънавий-тарбиявий моҳиятини янада чуқурлаштириш имкониятини яратади.

МАМАЮСУПОВ УМИД

Катта илмий ходим-изланувчи, ТДПУ

Марказий Осиё мутафаккирлари ижодида келажакка назар

ташлаш масалалари

Аннотация. Мақолада Марказий Осиё мутафаккирлари ижодида келажакка

назар ташлаш масалалари баён қилинган. Ушбу бой илмий мероснинг улкан илмий
ва амалий аҳамияти, уларнинг илмий башорат борасида қилинаётган илмий
тадқиқотлар учун долзарб муаммоларни ҳал этишда методологик асос бўлиб
хизмат қилиши ҳақидаги фикрлар билдирилган.

Таянч сўз ва иборалар: билиш, башорат, ижтимоий башорат.

Аннотация. В статье рассматриваются некоторые вопросы прогнозирования

будущего в творчестве просветителей Центральной Азии. Также в статье

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов