SHARQSHUNOSLIK /
ВОСТОКОВЕДЕНИЕ
/ ORIENTAL STUDIES 2018,
№
3
74
ЭРНАЗАРОВ
ОДИЛЖОН
Таянч
докторант
,
Ўзбекистон
халқаро
ислом
академияси
Ўрта
аср
мусулмон
манбаларида
Кореядаги
ислом
тарихига
оид
маълумотлар
Аннотация
:
Мақолада
Корея
яриморолида
ислом
динининг
тарқалишига
доир
илк
тарихий
жараёнлар
ёритилган
.
Бунда
яриморолнинг
ижтимоий
-
сиёсий
,
мада
-
ний
ва
географик
муҳити
тавсифланган
ўрта
аср
мусулмон
манбалари
ва
,
қолавер
-
са
,
кўҳна
корейс
солномаларининг
замонавий
инглиз
тилига
таржима
қилинган
версияларидан
фойдаланилган
.
Таянч
сўз
ва
иборалар
:
“
Фан
-
Фанг
”,
Бирлашган
Силла
,
Ибн
Хурдазбиҳ
,
Ибн
Рустаҳ
,
Ибн
ал
-
Надим
,
Абул
Фидо
,
Ибн
ал
-
Бакувий
, “
Китаб
ал
-
масалик
вал
-
мамалик
”,
“
Билим
ва
умумий
кузатувлар
”,
Цюаньчжоу
,
Ханчжоу
.
Аннотация
:
В
статье
рассматриваются
первые
исторические
процессы
рас
-
пространения
ислама
на
Корейском
полуострове
.
Для
этой
цели
использовались
средневековые
мусульманские
источники
,
описывающие
социально
-
политическую
,
культурную
и
географическую
среду
полуострова
и
современные
корейские
версии
древних
корейских
династий
.
Опорные
слова
и
выражения
:
“
Фан
-
Фанг
”,
Объединённое
Силла
,
Ибн
Хурдаз
-
бих
,
Ибн
Рустаҳ
,
Ибн
аль
-
Надим
,
Абул
Фид
a,
Ибн
аль
-
Бакуви
,
общий
обзор
дорог
и
королевства
,
обучение
и
общее
обследование
,
Цюаньчжоу
,
Ханчжоу
.
Abstract:
The article deals with the first historical processe on the spread of Islam in
the Korean peninsula. It were used the medieval Muslim sources described the socio-
political, cultural and geographical environment of the peninsula and the modern English
versions of ancient Korean chronicles.
Keywords and expressions:
Fan-Fang, Unified Shilla, Ibn Khurdadbih, Ibn Rustah,
Ibn al-Nadim, Abu'l Fida, Ibn al-Bakuwi, General Survey of Roads and Kingdom,
Learnings and General Survey, Quanzhou, Hangzhou.
Мусулмонларнинг
Корея
яримороли
билан
дастлабки
алоқалари
санаси
ҳақида
аниқ
маълумот
бўлмаса
-
да
,
бу
хусусда
айрим
корейс
манбаларида
Корея
яримороли
ва
мусулмонлар
ўртасидаги
алоқалар
XI
асрдан
бош
-
ланганлиги
таъкидланган
,
араб
манбаларида
эса
мусулмонларнинг
ушбу
яриморол
билан
муносабатлари
Бирлашган
Силла
(661–935)
подшолиги
даврида
бошланганлиги
қайд
этилган
.
Денгизчиликка
доир
солномалардан
маълум
бўлишича
,
мусулмонлар
шар
-
қий
денгизларда
эркин
сузиб
, VIII
асрдаёқ
Хитойда
“
хорижликлар
тураргоҳи
” –
“
Фан
-
Фанг
”
номли
ўз
жамоаларини
таъсис
қилишган
.
Фан
-
Фангда
қози
ва
шайхлар
юқори
нуфузга
эга
бўлиб
,
уларнинг
мавқеини
ҳисобга
олган
ҳолда
,
Хитой
ҳукумати
уларга
жамоани
ислом
таълимоти
ва
урф
-
одатлари
бўйича
бошқариш
имкониятини
берган
.
Хитой
хотин
-
қизларига
уйланиш
орқали
улар
аста
-
секин
ўлкага
ўрнашиб
боришган
. IX
аср
ўрталарида
Хитойга
ташриф
буюрган
Сулаймон
ал
-
Тожир
ва
Абу
Зайид
каби
араб
саёҳатчилари
қолдирган
SHARQSHUNOSLIK /
ВОСТОКОВЕДЕНИЕ
/ ORIENTAL STUDIES 2018,
№
3
75
маълумотларга
кўра
,
ўша
даврда
Хитойнинг
жануби
-
шарқий
қирғоқ
бўйи
ҳудудларида
100
мингдан
ортиқ
мусулмон
яшаган
1
.
Шунингдек
,
Корея
ҳам
айни
пайтда
Тан
Хитойи
билан
яқин
алоқаларни
йўлга
қўйган
бўлиб
,
Силла
қироллиги
ўзининг
узоқ
кутилган
яриморолни
марказий
ҳукумат
остида
бирлаштириш
режасини
Тан
империяси
ёрдами
асосида
амалга
оширган
эди
.
Натижада
,
кенг
қамровли
сиёсий
,
иқтисодий
ва
маданий
алоқалар
сабабли
мамлакат
гуллаб
-
яшнади
.
Юқорида
зикр
қилин
-
ган
мусулмон
жамоалари
ташкил
топган
Хитойнинг
жануби
-
шарқий
қисми
Корея
яриморолидан
бир
неча
кунлик
масофада
жойлашган
эди
.
Шу
жиҳат
-
дан
,
савдо
мақсадида
Хитойга
келган
корейс
тижоратчилари
иш
юзасидан
мусулмонлар
билан
муомалада
бўлишган
.
Ўз
навбатида
,
мусулмон
савдогар
-
лари
Хитойдаги
корейс
ҳамкасблари
кўмагида
Корея
яриморолида
ўз
савдо
йўналишларини
кенгайтиришга
эришишган
.
Албатта
,
икки
томон
ўртасида
-
ги
алоқаларда
тижорат
асосий
омил
бўлса
-
да
,
айни
пайтда
,
исломий
мада
-
ният
белгиларидан
баъзилари
Корея
яриморолига
кириб
келган
.
Ушбу
давр
-
га
оид
маълумотларни
IX–XVI
асрларда
ҳаёт
кечирган
мусулмон
олимла
-
рининг
тарих
ва
география
бўйича
битган
асарларида
учратиш
мумкин
бўлиб
,
уларда
Ибн
Хурдазбиҳ
,
Абул
Фазл
ва
бошқалар
Силланинг
географик
жойлашуви
ва
маданий
муҳити
ҳақида
ёзиб
қолдиришган
.
Бу
борада
мусулмонларнинг
Корея
яримороли
билан
илк
алоқалари
тарихи
хусусида
араб
ва
форс
тилларида
Силла
тўғрисида
ёзилган
библио
-
график
2
манбаларни
алоҳида
қайд
этиш
жоиз
.
Шуни
таъкидлаш
керакки
,
ўрта
асрларда
Ҳиндистон
ва
Эрон
ҳақидаги
географик
билимларни
қамраб
олган
ҳолда
мусулмон
дунёсида
география
фани
энг
илғор
соҳалардан
бирига
айланган
эди
.
Зотан
,
янги
ҳудудларни
кенгайтириш
,
қуруқлик
ва
ден
-
гиз
орқали
мавжуд
савдо
йўлларини
тартибга
солиш
ҳамда
ибодат
хусусида
Маккаи
Мукаррама
жойлашган
йўналишни
аниқлаш
зарурати
мусулмон
-
ларга
мазкур
соҳа
бўйича
изланишни
тақозо
этган
.
Айтиб
ўтиш
жоизки
,
мусулмон
олимлари
томонидан
берилган
Шимолий
Африка
,
Марказий
Осиё
ва
Ҳиндистон
тўғрисидаги
географик
маълумот
ва
тавсифларнинг
аниқлиги
замонавий
география
ютуқлари
асосида
тасдиқланмоқда
.
Айни
пайтда
,
му
-
сулмон
географлари
тарафидан
ислом
дунёсига
қўшни
бўлган
ҳамда
маданий
ва
иқтисодий
алоқаларга
эга
Хитойни
географик
жиҳатдан
ўрганиш
фаол
амалга
оширилган
бўлса
,
бунга
параллел
равишда
,
Корея
яриморолида
кечаётган
воқеалар
ҳам
эътибордан
четда
қолмаган
.
Мусулмон
географларининг
Корея
яримороли
(
Силла
)
ҳақидаги
маълу
-
мотларида
у
ерни
“
Хитойнинг
шарқи
”
деб
тавсифлаб
,
Чин
юртидаги
мусул
-
монлар
ўрнашиб
қолган
Гуанчжоу
,
Цюаньчжоу
,
Ханчжоу
ва
Янчжоу
каби
шаҳарлар
билан
бир
параллелда
жойлашганлигини
қайд
этишган
.
Ибн
1
Lee Hee-Soo, History of Korea-Islamic Relations (Korean). – Seoul: Mundeoksa Press, 1991. – P. 79–80.
2
Библиография
–
босма
асарларнинг
илмий
тавсифи
ва
батартиб
кўрсаткичларини
тузиш
,
улар
ҳақида
ахборот
тайёрлаш
,
уларни
тарғиб
қилиш
билан
шуғулланувчи
соҳа
.
SHARQSHUNOSLIK /
ВОСТОКОВЕДЕНИЕ
/ ORIENTAL STUDIES 2018,
№
3
76
Хурдазбиҳ
,
Ибн
Рустаҳ
,
Ибн
ал
-
Надим
,
Абул
Фидо
,
Ибн
ал
-
Бакувий
каби
олимлар
эса
Силлани
умумий
шаклда
Хитой
шарқидаги
юрт
эканлиги
тўғри
-
сида
хабар
қолдиришган
.
Масалан
,
Ибн
Хурдазбиҳ
(
ваф
. 886
й
.)
1
“
Китаб
ал
-
масалик
вал
-
мамалик
” (
Йўллар
ва
подшоҳликлар
ҳақида
китоб
)
асарида
қуйидагиларни
ёзган
: “
Силла
Қансу
2
дан
Хитойнинг
энг
чекка
нуқтасига
қадар
бўлган
ҳудудда
жойлашган
заминдир
”
3
.
Ибн
Рустаҳ
(
ваф
. 913
й
.)
4
“
Ки
-
таб
ал
-
аълақ
ал
-
нафисаҳ
” (“
Қимматбаҳо
нарсалар
китоби
”)
асарида
қуйида
-
гиларни
келтирган
: “
Хитойнинг
энг
чекка
қисмида
олтинга
тўлиб
-
тошган
Силла
номли
ўлка
мавжуд
”
5
.
Абул
Фидо
(1273–1331)
6
“
Китаб
ал
-
мухтасар
фи
ахбар
ал
-
башар
” (“
Инсоният
жамияти
хусусидаги
умумий
маълумотлар
”)
асарида
қуйидаги
маълумотни
берган
: “
Хитой
жанубида
“
Хитой
хитойи
”
ёки
қисқача
“
Силла
”
дея
аталган
жой
бор
.
У
орқали
Тинч
океанига
чиқиш
мумкин
ва
у
улкан
шаҳардир
”
7
.
Дастлабки
босқичда
мусулмон
географлари
қадимги
юнон
,
жумладан
,
Птолемей
қарашлари
таъсирида
фикр
билдирган
бўлишса
, XII
асрдан
кейин
ислом
дунёсининг
машҳур
олими
Беруний
фикрлари
бўйича
иш
кўрдилар
.
Натижада
,
улар
Силлани
етти
иқлим
минтақасидан
экваторнинг
юқорисида
-
ги
биринчи
иқлимда
жойлашган
,
дея
фикр
билдирадилар
.
Бундан
ташқари
,
Шарққа
қатнаган
мусулмон
савдогарлари
ўзларининг
Цюаньчжоу
ёки
Ханч
-
жоудаги
савдо
нуқталаридан
шарқда
беш
кунлик
масофада
Силлани
кўрган
-
ликлари
ҳақида
хабар
қолдиришган
8
.
Ўрта
асрларда
яшаган
мусулмон
олимларнинг
Корея
яримороли
ҳақи
-
даги
билимлари
нисбатан
чекланганлигига
қарамай
,
улардан
баъзилар
ярим
-
1
Асл
келиб
чиқиши
Форс
заминидан
бўлган
Абу
Қосим
Муҳаммад
ибн
Хурдазбиҳ
Дажла
дарёси
яқинидаги
Самара
шаҳри
маҳаллий
почта
идорасининг
директори
бўлиб
хизмат
қилган
.
2
Қансунинг
географик
жойлашуви
ҳақида
олимлар
турли
фикрларни
билдирганлар
.
Қуйидаги
моделга
кўра
(
Ибн
Баттута
),
Қансу
номи
Янцзе
дарёсининг
юқори
қисмидаги
Ханчжоунинг
илк
шакли
ҳисобланади
:
Қансу
–
Кхансу
–
Кханса
–
Ханчжоу
.
Агар
биз
Қансуни
Кхансу
деб
қарайдиган
бўлсак
,
унда
Ибн
Хурдазбиҳ
келтирган
ном
замонавий
денгиз
порти
Ханчжоуни
ифодалаши
маълум
бўлади
.
3
Абу
Қосим
Муҳаммад
ибн
Хурдазбиҳ
.
Китаб
ал
-
масалик
ва
мамалик
. –
Лэйден
, 1882. –
Б
. 70.
4
Ибн
Рустаҳ
келиб
чиқиши
форс
миллатига
мансуб
бўлган
.
Унинг
география
фанига
оид
асарлари
астрономик
ёндашувларга
эга
бўлса
-
да
,
унинг
қарашларидан
Ер
ўлчами
,
Макка
ва
Мадина
жойлашуви
,
денгиз
,
дарё
,
иқлим
,
йўллар
ўлчамини
аниқлашда
фойдаланилган
.
5
Абу
Али
Аҳмад
ибн
Умар
ал
-
Форсий
ал
-
Исфаҳоний
ибн
Рустаҳ
.
Китаб
ал
аълақ
ал
-
нафисаҳ
. –
Лэйден
, 1892. –
Б
. 82–83.
6
Абул
Фидонинг
насл
-
насаби
айюбийлар
хонадонига
бориб
тақалади
.
У
ёшлигидан
адабиёт
ва
ҳарбий
санъат
соҳасига
қизиқиш
билдирган
.
Кейинчалик
у
тарих
ва
география
фанлари
бўйича
олиб
борган
илмий
изланишлари
натижасида
мазкур
йўналишдаги
атоқли
мусулмон
шахслардан
бири
сифатида
ном
қозонган
.
7
Имодиддин
Исмоил
Абу
Фидо
.
Китаб
ал
-
мухтасар
фи
ахбар
ал
-
башар
(1-
жилд
). –
Қоҳира
:
Ал
-
матбааҳ
ал
-
ҳусайнияҳ
ал
-
мисрияҳ
, 1956. –
Б
. 14.
8
Hee-Soo Lee. The Maritime Spread of Islam in Korea and Its Growth //
Р
aper for international
seminar of the contribution of islamic culture for the maritime silk route (21–27 Feb., 1994,
Quanzhou, China).
SHARQSHUNOSLIK /
ВОСТОКОВЕДЕНИЕ
/ ORIENTAL STUDIES 2018,
№
3
77
оролнинг
ташқи
ҳолатидан
ташқари
унинг
ички
тузилиши
ҳақида
ҳам
ўзларининг
ҳисоботларида
муайян
қимматбаҳо
маълумотларни
қолдирган
-
лар
.
Хусусан
,
Ибн
Хурдазбиҳ
бу
тўғрисида
қисқача
қуйидаги
маълумот
бер
-
ган
: “
Силла
тоғли
ўлка
бўлиб
,
кўплаб
ҳукмдорлар
тарафидан
идора
қилина
-
ди
...”
1
.
Мазкур
иқтибосдан
Силланинг
тоғли
ўлка
эканлиги
аниқ
бўлиб
,
“
кўплаб
подшоҳлар
”
тушунчаси
эса
ўша
даврдаги
ҳукмронлик
тизимини
ифодалаш
учун
қўлланилган
.
Қирол
Вонсун
(King Wonsong)
ҳукмронли
-
гидан
бошлаб
Бирлашган
Силла
қироллиги
Пэкчэ
ва
Когурё
давлатларини
тўққиз
провинцияга
ажратиб
,
уларнинг
ҳар
бирига
алоҳида
ҳокимлар
танланган
ва
улар
“
чонгван
” – “
бошлиқ
”
ёки
“
тодок
” – “
ҳоким
”
деб
аталган
.
Мусулмон
олимлар
Корея
яриморолининг
географик
ўрни
ва
тузилиши
ҳақида
ҳабар
бериш
билан
бир
қаторда
,
корейс
халқининг
келиб
чиқиш
тарихига
алоҳида
эътибор
қаратганлар
.
Корейс
ирқининг
келиб
чиқишига
оид
манбалар
орасида
851
йил
Сулаймон
ал
-
Тожир
томонидан
ёзилган
“
Хитой
ва
Ҳиндистонга
йўлланма
”
ва
Масъудийнинг
“
Билим
ва
умумий
кузатувлар
”
асарлари
учрайди
.
Икки
муаллиф
ҳам
Силла
халқини
оқ
ирққа
мансублигини
таъкидлашган
: “
Силла
халқи
Хитой
ва
унинг
атрофидаги
миллатлар
билан
биргаликда
еттинчи
жамоатга
тегишлидир
.
Улар
Нуҳнинг
ўғли
Ёфас
,
Ёфас
ўғли
Амур
авлодларидандир
.
Улар
бир
подшоҳга
буйсунган
ҳолда
ягона
тилдан
фойдаланадилар
”
2
.
Сулаймон
Силла
халқини
оқ
ирққа
мансуб
таснифлайдики
,
чунки
у
даврда
оқ
ва
қора
иқрдан
бўлак
оралиқ
ёки
ортиқча
ирқ
мавжудлиги
назарда
тутилмас
эди
.
Масъудий
эса
ўзидан
аввалги
олимлар
фикрларидан
таъсир
-
ланган
ҳолда
,
корейс
миллатини
Амур
авлодларидан
эканлигини
таъкидлай
-
ди
.
Амур
Европа
тилларидаги
Гомер
исмининг
эквиваленти
бўлиб
,
Эски
Аҳдга
кўра
,
у
Нуҳ
фарзанди
Ёфаснинг
тўнғич
ўғлидир
.
Масъудий
дунё
халқларини
етти
гуруҳга
ажратиб
,
шундан
Силла
халқини
хитойликлар
билан
бирга
еттинчи
гуруҳга
киритади
.
Шунингдек
,
мусулмон
манбалари
орасида
Корея
яриморолидаги
асосий
маҳсулотлар
ва
минерал
ресурслар
ҳақида
хабар
берувчи
асарлар
ҳам
учрайди
.
Бу
борада
энг
муҳим
манба
Ибн
Хурдазбиҳнинг
“
Йўллар
ва
под
-
шоҳликлар
ҳақидаги
умумий
кузатувлар
”
асари
бўлиб
,
унда
муаллиф
Силла
-
дан
хорижга
экспорт
қилинадиган
маҳсулотлар
рўйхатини
келтирган
.
Жумладан
,
рўйхатда
ипак
,
ханжар
,
мушк
,
алой
,
эгар
,
сопол
,
парус
каби
маҳсулотлар
санаб
ўтилган
3
.
Қолаверса
,
Корея
яримороли
ҳақида
маълумот
қолдирган
барча
мусулмон
олимлари
Силлани
олтинга
бойлигини
қайд
этиб
ўтишган
.
Масалан
,
ал
-
Мақдисий
(946
йил
туғилган
)
ўзининг
“
Китаб
ал
-
бадъ
1
Абу
Қосим
Муҳаммад
ибн
Хурдазбиҳ
.
Китаб
ал
-
масалик
ва
мамалик
. -
Лэиден
, 1882. –
Б
. 70.
2
Абул
Ҳасан
Али
ал
-
Масъудий
.
Китаб
ал
-
танбийҳ
ва
ал
-
ишраф
. –
Қоҳира
:
Мактабат
ал
-
шарқ
ал
-
исламият
, 1938. –
Б
. 24.
3
Hee-Soo Lee. The Maritime Spread of Islam in Korea and Its Growth //
Р
aper for international
seminar of the contribution of islamic culture for the maritime silk route (21–27 Feb., 1994,
Quanzhou, China). –
Р
. 10.
SHARQSHUNOSLIK /
ВОСТОКОВЕДЕНИЕ
/ ORIENTAL STUDIES 2018,
№
3
78
ват
-
тарих
” (“
Ибтидо
ва
тарих
китоби
”)
номли
асарида
Силла
ипак
ва
тиллага
бой
ўлка
эканлигини
зикр
қилиб
,
корейслар
кийим
-
кечак
,
ҳатто
дастур
-
хонларни
ҳам
тилла
иплардан
тўқишларини
айтиб
ўтган
1
.
Димашқий
эса
Силла
архипелаги
турли
фойдали
қазилмалар
ва
қимматбаҳо
тошлар
қазиб
олинадиган
серунум
замин
эгалигини
ёзиб
қолдирган
2
.
Баъзи
мусулмон
олимлар
Корея
ва
Хитой
алоқаларига
алоҳида
эътибор
қаратишган
.
Хусусан
,
Сулаймон
Тан
ва
Силла
ўртасида
совға
алмашиниш
ҳодисасига
урғу
бериб
ўтган
.
Унинг
ёзишича
, “
Силла
халқи
мунтазам
Хитой
императорига
туҳфа
улашиб
туради
.
Акс
ҳолда
,
уларга
ёмғир
ёғмай
қоли
-
шига
қаттиқ
ишонишади
”
3
.
Бундан
кўринадики
,
Тан
ва
Силла
ўртасидаги
кенг
тармоқли
савдо
алоқалари
икки
томонлама
сиёсий
барқарорликнинг
воситасига
айланган
.
Шунингдек
,
совғалар
орқали
Силла
халқи
Хитой
императорининг
“
Ван
” – “
осмон
ўғли
”
эканлигига
эътиқод
қилишларини
кўрсатганлар
.
Масъудий
“
Муруж
ал
-
заҳаб
ва
маодин
ал
-
жавҳар
” (“
Олтин
чўл
ва
қимматбаҳо
тошлар
”)
асарида
ёзишича
,
Силла
халқи
хитойликлар
билан
мунтазам
равишда
барқарор
ва
икки
томонлама
манфаатга
асосланган
савдо
муносабатларини
олиб
борганлар
. “
Билимлар
ва
умумий
кузатувлар
”
асарида
келтирилишича
,
корейс
ва
хитойликлар
ягона
ҳукмдор
қўл
остида
бир
тилдан
фойдаланганлар
.
Мусулмон
географларининг
қатор
асарларида
Корея
яримороли
ҳақида
лўнда
ва
аниқ
тавсифлар
ишлатилган
бўлиб
,
бунда
улардан
баъзилари
у
ерда
денгиз
саёҳатларида
иштирок
этганликлари
,
баъзилари
эса
Силлани
Хитой
-
нинг
бир
қисми
сифатида
қабул
қилганликлари
катта
ўрин
тутган
.
Бошқа
бир
фикрга
кўра
,
уларнинг
Корея
яриморолига
алоқадор
билимлари
шахсий
тажрибадан
келиб
чиқмаган
,
балки
хитойликлар
,
Хитойда
яшаган
силлалик
-
лар
,
Кореяга
ташриф
буюрган
мусулмонлар
ҳамда
қадимги
библиографик
манбалардаги
изоҳларга
асосланган
.
Шу
нуқтаи
назардан
,
Корея
яримороли
ҳақидаги
нафақат
биринчи
геог
-
рафик
билимлар
,
балки
яриморолдаги
дастлабки
мусулмон
тураргоҳлари
бўйича
маълумот
берувчи
энг
кўҳна
манба
Ибн
Хурдазбиҳнинг
“
Йўллар
ва
қиролликлар
хусусидаги
умумий
кузатувлар
”
асари
саналади
.
Бу
китоб
846–
847
ва
885
йилларда
нашр
қилиниб
,
ўз
даври
учун
география
фани
бўйича
расмий
ўқув
қўлланма
вазифасини
бажарган
.
Ушбу
китобда
дунёнинг
кўплаб
мамлакатлари
,
жумладан
,
Шарқий
Осиё
,
аниқроғи
Хитой
,
Корея
ва
Япониядаги
савдо
-
сотиқ
йўллари
,
масканлари
ва
моллари
ҳақида
батафсил
маълумот
берилган
.
Қуйида
баъзи
мисолларни
келтирамиз
: “
Хитой
ҳудуди
-
1
Мутаҳҳар
ибн
Тоҳир
ал
-
Мақдисий
.
Китаб
ал
-
бадъи
ват
-
тарих
(4-
жуз
). –
Бур
Саъид
:
Мактабат
ас
-
сақофати
ад
-
дийният
. –
Б
. 61–62.
2
Шамсуддин
Абу
Абдуллоҳ
Муҳаммад
Абу
Толиб
ал
-
Ансорий
ас
-
Суфий
ал
-
Димашқий
.
Китаб
нухбат
ад
-
даҳр
фий
аъжоиб
ал
-
бирр
вал
-
баҳр
. –
Петерсбург
:
Матбаат
ал
-
академият
ал
-
импираторият
, 1865. –
Б
. 130–131.
3
Юсуф
аш
-
Шоруний
Сулаймон
ат
-
Тожир
.
Ахбар
ас
-
сийн
вал
-
ҳинд
. –
Қоҳира
:
Дар
ул
-
мисрия
ал
-
лубнония
, 1948. –
С
. 73.
SHARQSHUNOSLIK /
ВОСТОКОВЕДЕНИЕ
/ ORIENTAL STUDIES 2018,
№
3
79
дан
ўтиб
,
Қансу
бўйлаб
юрилса
,
Силла
номли
кўплаб
тоғлар
жойлашган
ва
олтин
билан
тўлиб
-
тошган
мамлакат
мавжуд
.
У
ерга
борган
мусулмонлар
қулай
муҳитни
кўриб
ҳайратда
қолганлар
ва
уларда
у
ерда
қолиш
истаги
пайдо
бўлган
.
Бу
ўлканинг
ортидан
яна
қандай
мамлакатлар
борлиги
ҳозирча
бизга
қоронғу
...”
1
.
Масъудий
Силлада
истиқомат
қилган
баъзи
мусулмон
хорижликлар
,
хусусан
,
ироқликлардан
у
ерни
тавсифи
ҳақида
эшитганларини
батафсил
ва
аниқ
равишда
ёзиб
қолдирган
: “
Хитой
соҳилларидан
ўтилса
,
Силла
номи
билан
танилган
ороллар
мажмуи
мавжуд
.
У
ерда
ироқлик
ва
бошқа
хориж
-
ликлар
муқим
туриб
,
ўзларининг
ватани
сифатида
қабул
қилганлар
.
Улар
Силлани
тоза
ҳавоси
,
мусаффо
суви
,
серунум
тупроғи
,
минерал
ва
қиммат
-
баҳо
тошларга
бойлиги
сабабли
тарк
этишни
ҳеч
қачон
ўйламай
,
баъзиларни
истисно
этмаганда
,
у
ерда
кўпчилик
доимий
яшаб
қолишган
”
2
.
Ўрта
асрлар
машҳур
мусулмон
географларидан
яна
бири
ал
-
Идрисий
(1058–1154)
бўлиб
,
Нормандия
қироли
Рожэр
II (1101–1154)
ҳомийлиги
ос
-
тида
“
Узоқ
минтақалар
бўйлаб
кутилган
саёҳатлар
”
номли
асарни
таълиф
этган
.
Муаллиф
ушбу
асарда
Силланинг
жозибадор
табиати
таъсирида
у
ернинг
ҳеч
бир
саёҳатчи
тарк
этишни
истамаслиги
ҳақида
ёзиб
қолдирган
.
Идрисий
мазкур
китобни
таълиф
этиш
даврида
Корё
империяси
ҳудудига
келган
бўлса
-
да
,
баъзи
мусулмон
географлари
сингари
у
ҳам
Корея
ярим
-
оролини
Силла
дея
зикр
қилиб
ўтган
.
Бундан
англаш
мумкинки
,
кейинги
олимлар
ўз
асарларини
таълиф
этишда
Корея
яримороли
ҳақидаги
янги
маълумотлар
эмас
,
балки
эски
манбаларга
мурожаат
қилишган
.
Димашқий
,
ал
-
Нувайрий
ва
ал
-
Мақризий
каби
муаллифларнинг
асарлари
ҳам
алоҳида
эътиборга
лойиқ
.
Зотан
,
ажабланарлиси
шундаки
,
улар
ёзиши
-
ча
,
умавийлар
таъқибидан
қочган
алавий
3
лардан
бир
гуруҳ
айнан
Корея
яриморолидан
паноҳ
топган
.
Шамсуддин
Димашқий
бу
ҳақида
“
Қуруқлик
ва
денгиз
ажойиботларида
замон
руҳи
”
асарида
қуйидаги
маълумотни
қолдир
-
ган
: “
Аммониа
(Ammonia)
архипелаги
шарқида
,
Хитой
денгизи
остида
олти
1
Абу
Қосим
Муҳаммад
ибн
Хурдазбиҳ
.
Китаб
ал
-
масалик
ва
мамалик
. –
Лэйден
, 1882. –
Б
. 70.
2
Абул
Ҳасан
ибн
Али
ал
-
Масъудий
.
Муруж
аз
-
заҳаб
ва
маъодин
ал
-
жавҳар
. –
Байрут
:
Ал
-
мактабат
ал
-
асрият
, 2005. –
Б
. l55–156.
3
Ўрта
асрларда
аҳли
сунна
вал
жамоанинг
анъанавий
йўлидан
четга
чиққан
оқимлар
,
хусусан
,
Абу
Бакр
(
р
.
а
.)
ва
Умар
(
р
.
а
.)
ларни
халифалик
ҳуқуқини
рад
этганлар
– “
шиа
рофизийлар
”
деб
аталган
.
Ўз
навбатида
,
ушбу
оқим
кичик
гуруҳларга
бўлиниб
кетган
.
Рофизийлардан
пайдо
бўлган
фирқалардан
биринчиси
алавий
рофизийларидир
.
Алавийлар
эътиқодига
кўра
,
пайғамбарлик
аслида
Аллоҳ
таоло
томонидан
Али
ибн
Абу
Толиб
(
р
.
а
.)
га
юборилган
бўлиб
,
Жаброил
(
а
.
с
.)
хато
қилган
.
Шунингдек
,
улар
Алига
нисбатан
“
Алини
Аллоҳ
раҳмат
қилсин
”
жумласини
қўлламасдан
,
аксинча
, “
Аллоҳнинг
саловати
бўлсин
”,
деб
айтадилар
.
Зеро
,
улар
“
Али
,
албатта
,
Аллоҳнинг
элчисидир
”,
деб
таъкидлайдилар
.
Алавийлар
Муҳаммад
пайғамбар
(
с
.
а
.
в
.)
ни
инкор
қилганлари
сабабли
у
зотдан
бирорта
ҳам
ҳадис
келтирмаганлар
.
Шу
билан
бирга
,
улар
Муҳаммад
пайғамбар
(
с
.
а
.
в
.)
нинг
суннатини
ҳам
инкор
қиладилар
.
Аҳли
сунна
уламолари
юқоридаги
каби
фикрларидан
келиб
чиқиб
алавийларни
динда
ғулувга
кетган
деб
ҳисоблайдилар
.
SHARQSHUNOSLIK /
ВОСТОКОВЕДЕНИЕ
/ ORIENTAL STUDIES 2018,
№
3
80
катта
оролдан
иборат
мамлакат
мавжуд
.
Алавийлар
умавийлар
таъқибидан
қочиб
,
айни
шу
ердан
бошпана
топишган
ва
мураккаб
яшаш
шароитига
қарамай
,
у
ерни
ҳеч
тарк
этишни
истамаганлар
”
1
.
Юқорида
таъкидлангани
каби
,
умавийлар
таъқиби
сабабли
алавийлардан
бир
гуруҳ
Хитойнинг
жануби
-
шарқий
қирғоқларига
қадар
қочиб
келишга
мажбур
бўлган
.
Нуриддин
Муҳаммад
ал
-
Авфийнинг
ёзишича
,
умавийлар
су
-
лоласи
ҳокимиятга
келган
вақтда
Али
тарафдорлари
бўлган
шиалар
Хитой
жанубидаги
Хайнань
(Hainan)
оролида
ўз
жамоаларини
тузиб
,
якдил
ҳолда
яшай
бошлаганлар
2
.
Демак
,
Корея
яриморолидаги
ислом
тарихига
доир
илк
маълумотларни
тақдим
қилувчи
манбалар
IX–XVI
асрларда
ҳаёт
кечирган
мусулмон
олим
-
ларининг
тарих
ва
географияга
оид
асарлари
бўлиб
,
ушбу
мавзу
бўйича
қуйидаги
хулосаларни
келтириш
мумкин
:
1.
Мусулмонлар
IX
аср
ва
ундан
олдинроқ
Корея
яриморолига
кириб
келишган
,
у
ернинг
географик
жойлашуви
ва
табиий
шароитлари
ҳақида
маълумотга
эга
бўлишган
ҳамда
улардан
муайян
гуруҳ
яриморол
ҳудудида
дастлабки
манзилгоҳларга
асос
солган
.
2.
Корея
яриморолида
яшаб
қолган
дастлабки
мусулмон
жамоалари
тўғ
-
рисида
гап
кетганда
,
манбаларда
улар
ироқлик
ва
алавийлардан
иборат
экан
-
лиги
зикр
қилинган
.
3.
Улардан
кўпчилик
у
ерга
жойлашиб
олгач
,
Корея
жамиятига
арала
-
шиб
кетган
.
Қолаверса
,
улар
яриморолдаги
қулай
табиий
ва
ижтимоий
ша
-
роитларда
ҳаёт
кечиришган
.
4.
XV
асрга
қадар
бўлган
ва
асосан
Бирлашган
Силла
қироллиги
даврида
Корея
яримороли
ҳақида
маълумот
берувчи
мусулмон
манбалари
жуда
кўпчи
-
ликни
ташкил
этишига
қарамай
,
улардан
аксариятида
яриморолга
хос
географик
жойлашув
ва
яшаш
шароитини
зикр
қилиш
билан
кифояланилган
.
1
Шамсуддин
Абу
Абдуллоҳ
Муҳаммад
Абу
Толиб
ал
-
Ансорий
ас
-
Суфий
ал
-
Димашқий
.
Китаб
нухбат
ад
-
даҳр
фий
аъжоиб
ал
-
бирр
вал
-
баҳр
. –
Петерсбург
:
Матбаат
ал
-
академият
ал
-
импираторият
, 1865. –
Б
. 130–131.
2
Nureddin M. al-Awfi. Jami al-hikayat. Ayasofya. No.3167(old Turkish edition).