Исторические корни и источники арабской прозы

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
15-23
9
3
Поделиться
Абдуллаев, С., & Тухтаев, Н. (2021). Исторические корни и источники арабской прозы. Востоковедения, 3(3), 15–23. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/oriental-studies/article/view/15786
Сарвар Абдуллаев, Ташкентский государственный институт востоковедения

кандидат философских наук, доцент

Насрулло Тухтаев, Ташкентский государственный институт востоковедения

аспирант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье были изучены источники, послужившие зарождению арабской прозы. Их влияние на появление нового современного арабского романа было научно  проанализировано.  Научная  оценка  места  арабской  прозы  в  мировой  литературе. Известно, что на месте государства халифата Аббасидов, пришедшего в упадок в  результате  монгольского  нашествия,  начали  формироваться  новые  государства. Среди  них,  сельджуков,  османы  начали  завоевывать  все  больший  авторитет.  Османский период продолжался старыми традициями в арабской литературе. В основном это был жанр поэзии, боевых искусств, сказок и рассказов. С 16-17 веков, когда начался упадок  Османской  империи,  набирали  обороты  в  Европе,  начали  новые  реформы. Естественно, это также принесло новости в литературу европейских народов. В то время  проза  послужила  толчком  к  появлению  романтических  или  приключенческих произведений – жанра романов. А это, в силу ряда причин, в свою очередь, повлияло на Восток, в частности на арабскую литературу. Существует исчерпывающее мнение об источниках, которые мотивируют возникновение школы романов в арабской литературе. Еще одно такое изменение заключается в том, что молодые люди из арабских стран  учились  в  европейских  университетах  и  знакомились  с  произведениями  европейской  литературы.  В  статье  рассматриваются  эти  вопросы,  а  также  жизнь  и творчество  мастера  исторических  произведений  Джурджи  Зайдона  как  одного  из основателей школы  романов  в  современной  арабской  литературе.  Изучена  его  роль  в арабском  романе  нового  периода,  в  статье  рассматриваются  исследования  на  эту тему и объясняется научный анализ школы арабского романа.

Похожие статьи


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

3

15

АБДУЛЛАЕВ САРВАР

Фалсафа фанлари номзоди, доцент, ТДШУ

ТЎХТАЕВ НАСРУЛЛО

магистрант, ТДШУ

Араб насрининг тарихий илдизлари ва манбалари

Аннотация. Ушбу мақолада араб насрининг келиб чиқишига хизмат қилган манба-

лар ўрганилган. Уларнинг янги замон араб романчилиги вужудга келишига кўрсатган
таъсири илмий таҳлил қилинган. Араб насрининг жаҳон адабиётидаги ўрнига илмий
баҳо бериб ўтилган. Маълумки, мўғуллар босқини оқибатида таназзулга юз тутган
аббосийлар халифалиги давлати ўрнида янги давлатлар шакллана борди. Улар орасида
салжуқийлар, усмонийлар ортиқ даражада нуфузга эга бўла бошладилар. Усмонийлар
даври араб адабиётида эски анъаналар давом этди. Асосан шеърият, жангнома, эртак
ва қиссалар жанри мавжуд эди. Усмонийлар таназзули бошланган 16-17 асрлардан
бошлаб, Европада кенг қулоч ёзган реннесанс янги ислоҳотларни бошлаб берди. Табиий-
ки, бу Европа халқлари адабиётига ҳам янгилик олиб кирди. Айни шу даврда насрий
ишқий ёки саргузашт асарлар – роман жанри пайдо бўлишига туртки бўлган. Бу эса
бир неча сабаблар ортида ўз навбатида шарқ, хусусан араб адабиётига ҳам ўз таъсири-
ни ўтказди. Араб адабиётида романчилик мактабининг юзага келишига туртки бўлган
манбалар ҳақида атрофлича фикр юритилган. Бундай ўзгаришлардан яна бири араб
мамлакатлари ёшлари Европа университетларида таълим олиб, Европа адабиётига
мансуб асарлар билан танишганлар. Мақолада ана шу масалалар ва замонавий араб
адабиётида романчилик мактаби асосчиларидан бири сифатида тарихий асарлар ус-
таси Журжи Зайдон ҳаёти ва ижоди тилга олинади. Унинг янги давр араб роман-
чилигида тутган ўрни тадқиқ этилган, мақолада бу борадаги изланишлар ўрганилиб
араб романчилиги мактаби ҳақида илмий таҳлиллар баён қилинган.

Таянч сўз ва иборалар: Арабистон, мусулмон-араб, бадиий безак, Муаллақот.
Аннотация. В данной статье были изучены источники, послужившие зарождению

арабской прозы. Их влияние на появление нового современного арабского романа было
научно проанализировано. Научная оценка места арабской прозы в мировой литера-
туре. Известно, что на месте государства халифата Аббасидов, пришедшего в упадок
в результате монгольского нашествия, начали формироваться новые государства.
Среди них, сельджуков, османы начали завоевывать все больший авторитет. Ос-
манский период продолжался старыми традициями в арабской литературе. В основном
это был жанр поэзии, боевых искусств, сказок и рассказов. С 16-17 веков, когда начался
упадок Османской империи, набирали обороты в Европе, начали новые реформы.
Естественно, это также принесло новости в литературу европейских народов. В то
время проза послужила толчком к появлению романтических или приключенческих
произведений – жанра романов. А это, в силу ряда причин, в свою очередь, повлияло на
Восток, в частности на арабскую литературу. Существует исчерпывающее мнение об
источниках, которые мотивируют возникновение школы романов в арабской литера-
туре. Еще одно такое изменение заключается в том, что молодые люди из арабских
стран учились в европейских университетах и знакомились с произведениями евро-
пейской литературы. В статье рассматриваются эти вопросы, а также жизнь и
творчество мастера исторических произведений Джурджи Зайдона как одного из


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

3

16

основателей школы романов в современной арабской литературе. Изучена его роль в
арабском романе нового периода, в статье рассматриваются исследования на эту
тему и объясняется научный анализ школы арабского романа.

Опорные слова и выражения: Аравия, мусульман-араб, художественный украшение,

муаллакат.

Abstract. In this article, the sources that served as the origin of Arabic prose were

studied. Their influence on the emergence of a new modern Arabic novel has been scientific-
cally analyzed. Scientific place of Arabic prose in world literature was evaluated. It is known
that in place of the state of the Abbasid caliphate, which fell into decline as a result of the
Mongol invasion, new states began to form. Among them, the Seljuks, the Ottomans began to
gain more and more authority. The Ottoman period continued with old traditions in Arabic
literature. It was mainly a genre of poetry, martial arts, fairy tales and short stories. Since the
16th and 17th centuries, when the decline of the Ottoman Empire began, Renaissance was
gaining momentum in Europe being a trigger for new reforms. Naturally, it also brought
news to the literature of European nations. At that time, prose served as the impetus for the
emergence of romantic or adventure works - the genre of novels. And this, for a number of
reasons, in turn, influenced the East, in particular Arabic literature. There is an exhaustive
opinion about the sources that motivate the emergence of the school of novels in Arabic
literature. Another change is that young people from Arab countries studied at European
universities and got acquainted with the works of European literature. The article examines
these issues, as well as the life and work of the master of historical works Djurji Zaidon as
one of the founders of the school of novels in modern Arabic literature. His role in the Arabic
novel of the new period is studied, the article discusses research on this topic and explains the
scientific analysis of the school of the Arabic novel.

Keywords and expressions: Arabia, Muslim Arab, artistic decoration, muallakat.

Арабларнинг жаҳон цивилизацияси тараққиётида тутган ўрнини аксар

манбаларда Ислом дини вужудга келиб, юксалиши ва тарқалиши ҳамда
халифалик давлатчилигининг ташкил топиши билан боғлиқ асосда белгила-
нади. Бироқ таъкидлаш муҳимки, Арабистон Ярим оролининг исломгача
бўлган тарихи ҳақида маълумот нисбатан камроқ ва энг муҳими мусулмон-
арабларнинг ўзи исломгача даврга мафкуравий жиҳатдан танқидий қараш-
лари сабаб тортишуви жиҳатлар талайгина. Лекин шунга қарамай, жаҳон
адабиётида ўзига хос ўрнига эга замонавий араб адабиёти вужудга келиши
илдизлари исломдан олдинги даврларга бориб тақалади.

Бадавийлар лексик жиҳатдан жуда бой ва грамматик қурилиши бўйича

мукаммал тилда сўзлашганлар. Кейинчалик тилшуносларнинг саъй-ҳаракатлари
туфайли арабларнинг балоғат ва фасоҳат билан йўғрилган доно нутқлари ва
тарихий ривоятларидан олинган намуналар бу тилнинг бошқа тилларда учрамай-
диган мукаммал хусусиятларидан дарак берувчи унсурларга эга эканлиги ва бу
унсурлар исломгача бўлган даврда ҳам истеъмолда бўлгани аниқланди.

Шуни ҳам айтиш мумкинки, исломгача бўлган шеъриятнинг руҳида

бадиий безаклар, сўзловчи ва тингловчи ҳолатидан келиб чиқувчи восита-
ларни қўлланиши жуда гўзал тарзда ифодалаган бўлса-да, исломдан кейинги
даврда унинг даражаси кейинги ўринга ўтиб қолди.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

3

17

Зеро, жоҳилият даври сатрларининг асосий қисми ўз-ўзини ёки

қабиласини мақташдан ўзгаларни эса, ҳақоратлаш ва менсимасликдан
иборат эди. Албатта севги, нафрат, қайғу кабилар ифодасига бағишланган
асарлар ҳам бўлганлигини инкор қилиб бўлмайди. Уларда, соф муҳаббат,
жасорат, ўктамлик ва тантилик каби фазилатлар гўзал ифодасини топган.
Тасвир воситаларининг ранг баранг ва ўз ўрнида қўлланилиши бадавий
араблар тилининг ёрқин ифтихори десак хато бўлмайди.

Араб шеъриятининг энг қадимги намуналари милодий 6-аср бошларига

тўғри келади, яъни уларни Ислом туғилишидан фақат бир аср ажратиб туради.
Албатта, улар анча олдин шеърлар ёза бошлаганлар, лекин бу вақтга келиб,
“мумтоз” услуб юксак даражада шаклланган бўлиб, ҳислар нозиклиги ва
маълум қатъий қоидаларга бўйсунадиган ўлчамлар тизими асосида шеърлар
битилган. Айтаётганимиз классик араб, кейинчалик форс ва туркий шеърият-
даги аруз санъати ўша даврдан араб орасида мукаммал даражага кўтарилди ва
айни мана шу услуб ўз хусусияти билан бошқаларидан ажралиб туради.

Кейинги давр филологлари узоқ ўтмишда бўлиб ўтган Араб шеърияти-

нинг олтин даврига мансуб асарларни тўплашга жиддий киришдилар.
Асрлар оша оғзаки тарзда етиб келган қасидаларга бир бутун “девон”
тартибланди. Мазкур асарларга умумий тарзда баҳо бериб ипга терилган
дуру жавоҳирларни англатувчи “Муаллақот”

1

номини бердилар. “Муалла-

қот” таркибига алоҳида ҳар бир уруғ ёки шу қабилага мансуб
муаллифларнинг асарлари, ёки бошқача айтганда антологиялар шаклида
териб чиқилган. Мазкур тўпламлар орасида “Муаллақот”дан ташқари
“Асмаият”, “Муфаддалият”, “Музаҳҳабат” деб ном олган девонлар ҳам бор.
Шоирлардан энг машҳури оташин жангчи-шоир Антара, ал-Мутанаббий,
улардан ташқари Сурия ва Месопотамиянинг христианлашган подшоҳ-
ларини мадҳ этган, Имру-ул-Қайс каби муаллифлар асарларини алоҳида
тилга олиш мумкин.

VII аср бошидан нозил бўла бошлаган Аллоҳнинг каломи – Қуръони

карим араб шеърияти даҳосининг ҳар қандай намунасини ортда қолдирди.
Қуръон шаклан ҳам мазмунан ҳам ўзидан олдинги ва кейинги давр
сўзларидан устунлигини нафақат араблар балки бутун башариятга маълум
қилди. Унинг нафақат мазмуни балки бетакрор бадиияти, фасоҳат ва
балоғати ҳар қандай инсонни таслим этади. Зеро, Қуръон бу борада
инсониятни очиқдан очиқ мусобақага чақирди:

َيَفََمَتَنَكََنَإَو

ََ ََ َ َ َ ََ َ َ َ

اَنَدَبَعَىَلَعَاَنَلَزَنَاَمَمََبَيَر

ََ َ َ َ َ ََ َ َ ََ َ َ َ َََ َ َ َ َ َ َ

ََ

1

تاقلعم (муаллақот) жоҳилия – исломгача бўлган давр шеърий сатрлар намуналари

жамланган девон номи. Уларни 8-асрда ровий Ҳамид томонидан тўплангани маълум.
Муаллақот сўзи этимологияси борасида турли вариантлар бор. Жумладан, ўша давр
Маккада шоирлар мусобақаси ўтиб турар ва ғолиб сатрлар каъба деворига осилар эди.
“Муаллақ” – “осиғлиқ” маъносида, яна айрим мутахассислар мазкур шеърий сатрларнинг
гўзал дур жавоҳирлар иборат тақинчоқ маъноси билан атаганлар деган фикрни илгари
сурадилар (Энциклопедический словарь Брокгауза и Ефрона).


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

3

18

ََعَداَوََهَلَثَمََنَمََةَروَسَبَ اوَتَأَف

َ ََ َ َ َ َ َ َ َ َ َ َ َ َ َ َ ََ ََ َ َ َ

ََنَإَََاللَََّنوَدََنَمََمَكَءاَدَهَشَ او

َ َ ََ َ َ َ َ ََ َ َ َ َ َ َ َ َ َ َ َ ََ

َ

ََقَداَصََمَتَنَك

َ َ ََ َ َ َ َ َ َ

ََني

َ َ َ

– “Агар бандамизга

(Муҳаммадга) туширган нарсамиздан (Қуръондан) шубҳада бўлсангиз, бас,
сиз ҳам унга ўхшаш (биргина) сура (ёзиб) келтиринг ва Аллоҳдан ўзга
гувоҳларингизни чақиринг – агар ростгўй бўлсангиз” (Бақара: 23)

1

. Оят

мазмунидан кўринадики, илоҳий калом ҳар жиҳатдан араб бадиий асар-
ларидан ортиқдир.

Эътироф этиш лозимки, Қуръон бенуқсондир. Уни ислом таълимоти

жиҳатидан қабул қилинганда ҳам, ё бўлмаса танқидий асосда ўрганилганда ҳам
бундан бошқа хулоса бериш мумкин эмас. Қуръоннинг бенуқсон ва
бетакрорлигини инкор этмоқчи бўлганлар тарихда ўз ақли қосирлари ортидан
азият чекканлар. Улар орасида Ибн Ал-Муқаффа ва Абу Ала Ал-Мааррий

2

каби жоҳилият шоирларини эслашнинг ўзи кифоя. Улар куфр ва бидъатчи деб
эълон қилинди. Диний туйғунинг энг юқори чўққиси бўлган тавҳид ва
Аллоҳнинг буюклиги масаласи Қуръони карим бош мавзуси ҳисобланади.

Қуръоннинг нафақат маънавий устунлиги балки шаклан бетакрорлиги

ҳам арабларни шошириб қўйган десак, муболаға бўлмайди. Сажъ (қофия-
ланган наср) усули арабларда у кезлар маълум эмасди. Қуръон кейинги Араб
услуби ривожига катта таъсир қилди ва бу манба нафақат араб, балки
Византия, Форс, Ўрта Осиё ва бошқа ҳудудларда нафақат дин, балки
адабиёт ривожига тамал тоши қўйди. Қуръон сюжетлари турли тилларда
ўзининг бадиий талқинини топди. Араблардан ташқари, форслар, туркий
халқлар ўз дидактик асарлари мундарижасига Қуръон оятларидан олинган
ҳикматларни маҳорат билан киритиб улкан ютуқларга эришдилар. Биргина
форсий ва туркий тилларда битилган “Хамса” достонлар тўплами қатига
яширинган ахлоқ ҳамда комил инсон тарбиясига оид фикрлар айни Қуръон
таъсири десак хато бўлмайди.

Араблардаги бадиий маҳорат ва сўз санъати қоидаларининг ўзига яраша

чуқур илдизлари бор. У ҳам бўлса, табиат билан ҳамоҳанглик. Арабларнинг
аксар қисми саҳровий бадавий кўчманчилар бўлиб, улар табиатан ҳассос
бўладилар. Уларнинг фикр ўйлари, сўзлари ҳам шеъриятдир. Шу сабаб
арабларда образ яратиш ҳамда уни ифодалаш усуллари хилма хиллиги барча
тиллардан бир неча карра устун бўлган. Баъзан оддий чўл ҳаётини
тасвирлаш билан шоирлар маъно серқирралиги туфайли юксак эътирофга
эришганлар, жумладан шундай шоирлар орасида – Умар ибн Абу Рабиё
(в.711)

3

шеърларини эътироф этиш мумкин.

1

Қуръон оятлари мазмуни таржимаси Абдулазиз Мансурнинг “Қуръони карим оятлари

мазмуни таржимаси” китобидан олинди.

2

Абу Амр (Абу Муҳаммад) Абдуллоҳ ибн ал-Муқофаъ тахминан 721-757 йилларда яшаган

араб ва форс тилида ижод қилган шоир; Абу ал-Аъла Аҳмад ибн абдуллоҳ ат-Танухий Ал-
Маарий 973-1058 йилларда яшаган машҳур шоирлардан. Зоҳидлик ҳаётини кечирган.
Умидсизлик, скептик рационал дунёқарашга эга бўлган. Манба: Крачковский И.
Ю.
Избранные сочинения, т. 1—2. М.-Л., 1955—1956.

3

Умар ибн Абу Робиа 644-712. Араб шоири. Шеъриятда умарийлик йўналишига асос солган.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

3

19

Аббосийлар сулоласининг дастлабки йилларида, Араблардаги қизиққон

сахровийлик хусусияти ўрнини анчайин босиқ янгича тамаддун эгаллади.
Баъзи шоирлар исломгача мавжуд бўлган анъаналарга содиқ қолишса (Абу-
Таммам., вафоти 845), ал-Букҳтурий (в. 897), ал-Мутанабби (в. 965)), баъзилари
замон тақозоси билан янги таассуротларни ифодалаш учун янги воситаларни
излаб топишар, айримлари эса, антик шеърият уфқларидан мутлақо
йироқлашиб, ахлоқ, дин, фалсафа соҳаларига мансуб бўлган бадиий шакл
масалалари билан шуғулланишга киритишдилар. Янги услубнинг типик
вакиллари сифатида Абу Нувасни (в. 813) тилга олиш мумкин. У асосан хирсий
муҳаббат қувончлари, шароб ва ов ҳақида ёзган. Башар ибн Бурда (в. 784)
шеъриятида Ислом ва насронийлик, эзгу ва ёвуз тамойиллар ўртасидаги абадий
кураш тушунчаларини тараннум этган. Шунингдек, самимий кўтаринки
кайфият, фалсафа ва диний туйғуларни ифодалашга муваффақ бўлган адиб
сифатида Абу Атоҳияни

1

(в. 825) келтириш мумкин. Анча кейин эса кўр шоир

Абу Ала ал-Маъаррий (в. 1057) жуда мураккаб тарзда барча динлар ҳақидаги
қарашларини ифодалаган. Унинг барча жонзотларга бўлган эҳтиромидан
фикрлари Ҳиндуийликдан таъсирлангани сезилади.

Бироқ бир неча асрлар давомида араб адабиёти стилистик анъананинг

қадимий шаклларга ғайри ихтиёрий равишда кўр-кўрона тақлид қилиш
даврини бошидан кечирди. Кейинги асрлар мобайнида Испаниядан Эрон,
Туркия ҳатто Марказий Осиёгача бўлган улкан заминда яратилган сон-
саноқсиз “девонлар” ушбу анъанани сақлаб қолган. Аммо соф муҳаббат
туйғуси ҳақидаги суфиёна (тасаввуфий) шеърлар ва халқ қўшиқларида
жўшқинлик ҳаётийлик унсурлари ўз ифодасини топган. Таниқли суфий
шоир Умар ибн ал-Фарид

2

(в. 1235) руҳиятнинг илоҳий ишқ билан сармаст-

лигига муваффақ бўлиш борасида ёзган. Айни у яшаган даврдан адабиётда
бир мунча янги мезон, анъанавий арузнинг бир қадар жўшқин баҳрлари
пайдо бўла бошлади. Улар орасида нисбатан кенгроқ тарқалгани ғазал -
нақорат билан тўрт мисра бандига асосланган шеърий шаклдан фойда-
ланилди ва бу муҳаббат изтироблари ва қувончларини, оддий халқ нутқига
яқин услубда ифодалашни осон ва содда қилиб кўрсатди. Испан шоири Ибн
Кузман (в. 1160) “девони” кундалик ҳаётнинг севги ҳақидаги асарлари,
сатирик ва реалистик тасвирлари билан бирга ўз ичига олган тўпламдир.
Испанияда ҳам гуллаб-яшнаган платоник севги назарияси билан бир қаторда
ғазалнинг поэтикаси, эҳтимол, прованс (оддий маъносида) шеърият
ривожланишини рағбатлантирди десак муболаға бўлмас.

1

Абу Исҳоқ Исмоил ибн ал-Қосим ал-Атоҳия 748 йил туғилган. Биринчи араб файласуф-

шоирларидан. Шеъриятнинг фалсафий зоҳидлик йўналишига асос солганлардан бири.
Зуҳдият жанрида қилган ижоди орқали инсонни камолот сари юксалишини талғиб қилган.

2

Умар ибн Али ибн ал-Фарид — араб сўфий-шоирларидан, тасаввуфнинг ғарбий

сулукларига мансуб. 22 марта 1181 йилда Мисрнинг Қоҳира шаҳрида туғилган. Отаси Абу
ао-Ҳасан Алий ибн ал-Муршид ибн Али ҳам суфийлардан бўлган. 1234 йилда Қоҳирадаги
Азҳар университетида вафот этган.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

3

20

Арабларнинг муболаға, ташбеҳ, киноя каби бадиий жиҳатдан мураккаб

нутқ услублари асосида янгича насрий услубнинг шаклланиши ва унда
мазмунни қисқа ҳамда тез англашиладиган услубдан фойдаланиш жараёни
ўз ўзидан юқори баҳоланади. Халифалик вужудга келишининг биринчи
асрида сиёсий масалалар ҳамон очиқ муҳокама қилиниб, сиёсий нотиқлик
гуллаб-яшнади. Автократиянинг ўсиши билан у бутунлай йўқолди ва барча
диний, ахлоқий ва адабий нотиқлик фақат воизлик (хутба) ва насиҳат
(мавъиза) кўринишидаги жанрларда акс этди. Шунингдек, турли мавзулар-
даги ҳар хил таълимотларда ривожланди. Ҳокимиятнинг юқори даражада
марказлашуви расмий қоғозлар ёзган амалдорлар ва уламоларнинг
ижтимоий мавқейини оширди ва улар қомусий маданиятнинг асосий
ташувчиларига айландилар. Даврнинг энг йирик маркази бўлган Боғдоднинг
зиёли доираларида Амр ибн-Баҳр ал-Жоҳизнинг

1

адабий очерк жанрини

ривожлантирадиган кўплаб кичик рисолалари, латифалар билан бой, турли
хил қизиқишларни ифодалашга қулай кўринди.

Жаҳон динига айланган Ислом байроғи остида узоқ йиллар башарият

тафаккурига таъсир этган юнон илм-фани ва фалсафаси ҳамда форс ҳикмат-
лари ва бошқа халқларнинг маданий мерослари қунт билан ўрганилди. Бу
ўринда унутмаслик керакки, ўрганилган ва таржима қилинган ҳар бир бошқа
таълимотларга ислом фалсафасидан келиб чиққан тарзда Бағдоддаги Байтул-
ҳикмада (Академия) муносабат билдирилган ва шарҳлар ёзилган. Лекин
шунга қарамай, мазкур таржималардан таъсирланган айрим оқимлар
фаолияти тарихда ўз фаолиятига эга бўлган. Бу эса, ўз ўрнида қайсидир
маънода адабий муҳитга ҳам таъсирини ўтказади. Жуда оз сонда бўлса ҳам
адолатни куйловчи шеърлар омма орасида тарқалди.

Шеъриятдан ташқари дидактик мавзудаги латифалар жанри вужудга

келди. Турли мавзулардаги латифалар ва афоризмлар тўпламлари пайдо
бўлди. Бу борадаги энг ёрқин мисоллар сирасига Ал-Жоҳизнинг “

َباتك

نيكاسملا

(Мискинлар ҳақидаги китоби), Ибн Қутайба ҳақидаги (в. 884)

қиссалари, Андалусилик Ибн Абд Раббиҳийнинг

2

(в. 940) “

ديرفلاَ دقعلا

” (“Якто

1

Жаҳиз Абу Усмон Амр ибн Бахр (куняси ал-Жаҳиз, сўзма-сўз маъноси қисиқ кўз) – араб

носири, олим. Келиб чиқиши эфиопиялик оилада туғилган. Ўспирин ёшида тижорат билан
шуғулланган. Боғдод ва Басра шаҳарларида илоҳиёт, адабиёт, тарих ва бошқа табиий
фанлар қаторида фалсафани ҳам ўрганган. Бизгача тахминан 30 та асари сақланиб қолган
бўлса ҳам манбалага кўра 200 дан ортиқ, аксарияти фалсафага оид рисолалар ёзган.
Муътазилия оқими таъсирида бўлган. Машҳур асарлари орасида «Китаб ал-бухала»
(Бахиллик ҳақида китоб), «Китаб ал-байан ва-т-табийин» (Баён ва ойдинлик китоби), «Ки-
таб ал-ҳайаван» (Жониворлар ҳақида китоб). Манба: Pellat Ch. Le milieu basrien et la forma-
tion de Gahiz. P., 1953. Pellat Ch. Keilani Ibrahim al Gahiz fi al-Basrah wa-Bagdad wa-Samira.
Damasq, 1985.

2

Абу Умар Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Абд Раббиҳи — араб шоири, адиб, тарихчи. 860 йили

Қуртубда Андалуси (Испания) туғилган. Бадиий адабиётнинг кенг антологиясини тузиб
чиққан - «ал-Иқд ал-фарид». Унда олим VII—VIII асрларда халифалик ҳудудидаги адиблар


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

3

21

маржон”) киради. Ибн Қутайба котибнинг саркарда топшириғига кўра ёзган
унинг жанглари ҳақидаги жангнома асари нафақат, ўша замон китобхонлари
учун балки бугунги кунда ҳам қизиқарли бўлган маълумотларни ўзида
жамлаган бўлиб, ундан кейинги асрларда тарихчилар ҳам фойдаланганлар.

Араб адабиётининг расман камолоти 10-асрга келиб ўзига ортиқ даражада

киши эътиборини жалб этувчи Қуръоннинг сажъ услубига монанд яратилган
асарлар билан бўлди. Қуръони каримда қўлланилган каби ритмик наср
услубида ёзиш бир мунча осон бўлмаса-да, бироқ қатор ривоят ва ҳикоятлар
шу услубда битилди. Бундан ташқари, араб тилини ўрганишга мўлжалланган
китоблар, амалий фиқҳга оид рисолаларда ҳам мана шу услубга мурожаат
қилинди. Бу услуб ўз мақомларида юқори поғоналарга кўтарилди. Юсуф Ал-
Ҳамадоний

1

(в. 1008) бундай мақомларнинг илк бор пайдо бўлишига сабаб

бўлган. Кейинроқ Ал-Ҳаририй

2

(в. 1122) ўзининг “Мақомат” китобини ёзди.

Унинг асарлари нафақат араб тилида, балки бошқа тилларда, жумладан,
иброний тилида ҳам ёзилган. Бу асар одоб-ахлоқ масаласига оид ҳикоятлардан
иборатлиги билан ҳарактерланади. Эътироф этиш керакки 10-12 асрларда араб
тилида битилган бадиий асарлар мавзуси 15-16 асрга келиб Европа уйғониш
даври адабиётига таъсир қилган.

Араб адабиётида эпик, бадиий ва драма жанрлари тараққиётида яна бир

ўзига хос босқич бўлиб, унда реал ҳаётдаги очиқ айтиб бўлмас фикрларни
эртаклар асосида ифодалаш имконияти берувчи “1001 кеча” ривоятлари
юзага келди. Мазкур жанрнинг илк муаллифи номаълум. Бунинг сабаби
оддий. Аббосийлар халифалиги даври сиёсати мутлақ ҳукмдорнинг шахси
ва шахсий ҳаёти мутлақо дахлсиз ҳисобланиб, унинг фаолиятини ошкора
танқид қилиш таъқиқланган эди. Шу сабаб бу жанр ҳам анъанавий Халқ
оғзаки ижоди каби ривож топди. Бу давр ижтимоий-маънавий муҳитига
бошқа халқлар маданияти ва қадриятлари таъсир қилгани ҳақида юқорида
айтиб ўтдик. Айни “1001 кеча” эртаклари қайсидир маънода ҳинд эпоси
“Калила ва Димна”дан

3

таъсирланган бўлиши мумкин.

ва уларнинг асарлари ҳақида фикрлар берган. 940 йилда Қуртубда вафот этган. Отаси Умар
Ибн Ал-Валид.
Манба:

Arabic Andalusian Casidas translated by Joan Penelope Cope, Peter

Russell The Pound Press 1953.

1

Абу Ёқуб Юсуф ибн Айюб ибн Юсуф ибн Ҳусайн Бузанжарди Ҳамадоний 440/1048-49

йилда Ҳамадон шаҳрида туғилган. Аждодлари форслардан бўлган. У ўз шаҳрида таълим
олиб жуда ёш таҳсилини камолига етказган. 18 ёшида Боғдодга бориб шофеий мазҳаби
олими Иброҳим ал-Фирузабад ва Абу Исҳоқ аш-Шерозийдан илм ўрганган. Суфийлик
таълимоти муршидларидан бўлган. Ундан машҳур суфийлар Аҳмад Яссавий ва Абду-л-
Халиқ Ғидждуваний
таълим олган. Яссавий ва хўжагон тариқатларининг бошланиши унга
тақалади. Манба:

Omar Ali Shah.

The Rules or Secrets of the Naqshbandi Order (англ.). —

Tractus Books, 1998. — ISBN 2-909347-09-5.

2

Абу Муҳаммад Муҳаммад ибн ал-Қасим ал-Басрий ал-Ҳаририй — араб адиби, шоир ва

тилшунос. 1054 Басрада туғилган, 9 сентября 1122 йилда вафот этган.

3

Қадимий ҳинд оғзаки ижоди замирида вужудга келган, унинг аниқ, ёзилган вақти маълум

эмас. Асар шаҳзодаларга таълим-тарбия беришга мўлжалланган бўлиб, насиҳат руҳида


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

3

22

Араб адабиётида насрий асарлар яратишда асос бўлган муҳим

манбалардан бири бу “Сийрат”

1

китобларидир. Маълумки, сийрат китоблари

асосан насрда битилган бўлиб, бундай манбаларнинг айримлари ўқувчи
эътиборини ўз бадиий маҳорати билан ҳам жалб қилиб келади. Бундан
ташқари, турли даврларда ҳукмронлик қилган мусулмон халифалар, подшо
ва амирлар, саркардалар ҳаётига оид солнома ва жангномалар ҳам араб
насри тараққиётида муҳим ўрин тутади. Мазкур асарлар ҳам бадиий
жиҳатдан бой манбалардандир. Араб ҳукмдорларининг ёзишмалари,
олимларнинг ваъз ва хутбалари ҳам араб насри асосларидан ҳисобланади.

Тарих, грамматика, география, тиббиёт, кимё каби фанларга оид ўрта

асрларда араб тилида битилган асарлар услуби илмийликка асосланган
бўлишига қарамай, қайсидир маънода араб бадиий насри унсурлари вужудга
келишида ўзига хос манба вазифасини ўтаган дея олишимиз мумкин. Жум-
ладан, тарихчи, файласуф олим Ибн Халдуннинг (в. 1406) “Муқаддима”

2

асари гарчи тарих, сиёсат, жамият тараққиётининг табиий жараёнларига
бағишланган асар бўлса-да, асарнинг бадиий савияси юксакдир.

Мўғуллар босқини оқибатида таназзулга юз тутган аббосийлар

халифалиги давлати ўрнида янги давлатлар шакллана борди. Улар орасида
салжуқийлар, усмонийлар ортиқ даражада нуфузга эга бўла бошладилар.
Салиб юришларига қарши курашларда тобланган усмоний давлати Византия
ерларини эгаллаб қудратли давлат тузди. Улар бир кетин Ўрта ер денгизи
қирғоқларидаги барча мусулмон ерларини ўз ҳудудларига қўшиб олдилар.
Усмонийлар даври араб адабиётида эски анъаналар давом этди. Асосан
шеърият, жангнома, эртак ва қиссалар жанри мавжуд эди. Усмонийлар
таназзули бошланган 16-17 асрлардан бошлаб, Европада кенг қулоч ёзган
реннесанс янги ислоҳотларни бошлаб берди. Табиийки, бу Европа халқлари
адабиётига ҳам янгилик олиб кирди. Айни шу даврда насрий ишқий ёки
саргузашт асарлар роман жанри пайдо бўлишига туртки бўлган.

Бироқ тарихдан маълумки, дастлабки романлар Европада ҳам зиёлилар

қатлами томонидан илиқ қабул қилинмаган. Роман жанри шакллангунига
қадар ишқий қиссалар ёки жангномалар, подшолар ҳақидаги ҳикояларни
шеърий ритмларда битиш анъана ҳисобланган. Биргина Шекспир ижоди
фикримиз далилидир. Зеро, Шекспиргача ҳам талайгина бундай қисса-
достонлар Европа адабиётида мавжуд бўлган. Гомер, Софокл ва бошқа
файласуф-ёзувчилар асарлари шулар жумласидандир. Адабиётшунослар шу
сабабдан ҳам роман жанри вужудга келиши тарихини антик даврларга хос
деб белгилайдилар. Мавзуимиз бевосита бу масалага алоқадор бўлмагани

ёзилган. Унда ижтимоий, сиёсий, ахлоқий ва маиший масалалар, асосан, мажозий йўл
билан баён этилади.

1

Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётларига оид китоблар.

2

Араь файласуфи ва тарихчи Ибн Халдуннинг (1332-1406) уч жилддан иборат «Китаб ал-

ибар» асарининг 1-қисми «Муқаддима» деб аталади.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

3

23

учун Европада муваффақият қозонган насрий романлар орасида биринчи
галда араб тилига таржима қилинган асарларни эслаб ўтамиз.

Араб тилига дастлабки таржима қилинган роман муаллифлари орасида

Даниэл Дефо, Марк Твен, Александр Дюма, Жьюл Верн, Мори Корелли
кабиларни санаб ўтишимиз мумкин. Бундан ташқари, араб тилига бир қатор
рус адиблари асарлари ҳам таржима қилинган. Масалан: Криловнинг масал-
лари, Пушкиндан “Каптиан қизи”, Гоголдан “Тарас Бульба”, Толстойдан
“Кумуш княз”, Достоевкийдан “Жиноят ва жазо” кабиларни келтириш мумкин.

Шубҳасиз, бу асарлар араб адабиётида романчилик мактабининг юзага

келишига туртки бўлган. Бундан ташқари 17-18 асрлардан бошлаб, турли
араб мамлакатлари ёшлари Европа университетларида таълим олиб, Европа
адабиётига мансуб асарлар билан танишганлари аниқ.

Замонавий араб адабиётида романчилик мактаби асосчиларидан бири

сифатида тарихий асарлар устаси Журжи Зайдон тилга олинади. Олим,
тарихчи ва адиб Журжи Зайдон ўзининг камтарона таъкидлашича: “Мен
асли тарихчиман, фақат халқ қуруқ тарихни ўқигандан кўра, қизиқиб ўқиши
учун, тарихий воқеликларни бадиийлаштирдим”

1

.

Адибнинг “Карбало фожиаси”, “Ғассонлик қиз”, “Мусулмон тамаддуни

тарихи”, “Араб тили тарихи” каби кўплаб илмий ва бадиий асарлари маълум
ва машҳурлик топган. Уларнинг деярли барчаси бошқа тилларга таржима
қилинган. Улар орасида “Ҳорун ар-Рашидининг синглиси”, “Фарғона
келини” асарлари ўзбек таржимонлари томонидан маҳорат билан таржима
қилиниб китобхонлар диққатига тортиқ қилингани маълум.

АРИПОВ МУХАМАДЖОН

преподователь, ТГУВ

Тилак, олқиш, дуоларда антонимларнинг

бадиий вазифалари

Аннотация. Тилак/олқиш/дуолар матнида намоён бўладиган поэтик ҳодисалар-

нинг моҳияти, уларнинг ўзаро маъно муносабатларини ўрганиш, лисоний бирлик-
ларнинг халқ эстетик тафаккурига таъсирини аниқлашда лингвопоэтик таҳлил усули
бирламчи аҳамият касб этади. Тилак матнидаги ҳар бир сўз мақсад ва маҳоратга
кўра маълум поэтик мавқега эга бўлади.

Туркча тилак/олқиш/дуолар таркибидаги қарама-қарши лексемалар матнда

контраст ҳосил қилинишида лексик бирликларнинг имкониятлари жуда кенг ва у
антонимлар қаторида бадиий матнда контраст ҳосил қилувчи лисоний восита
вазифасини бажаради. Қарама-қаршиликнинг бир туркум доирасида олиниши бадиий
матн шароитида ҳам одатга айланиб қолган. Қилинган ишларнинг деярли барчасидаги

1

.1970 .ةرهاقلا .ناديز يجرج .نسح ينغلا دبع دمحم

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов