Виртуал таҳдидларга қарши курашда диний қадриятлардан фойдаланишнинг сиёсий аҳамияти

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
245-252
5
0
Поделиться
Абулхасан, Н. (2020). Виртуал таҳдидларга қарши курашда диний қадриятлардан фойдаланишнинг сиёсий аҳамияти. Востоковедения, 1(1), 245–252. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/oriental-studies/article/view/16654
Нуриман Абулхасан, Национальный университет Узбекистана

независимый исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ушбу мақолада турли ғаразли кучларнинг глобал тармоқ орқали ўз мафкуравий  майдонларини  яратиб,  интернетда  кенг  қамровли ахборий террор  – "электрон жиҳод"олиб бораётгани, глобал ва минтақавий хавфсизликка нисбатан янги таҳдидлар, муаммолар пайдо қилаётганлиги шароитида дунё мамлакатлари олдида виртуал таҳдидларни олдини олиш ва бартараф этиш зарурати асосланиб, жамият  сиёсий  барқарорлигига  диний  мазмундаги  виртуал  таҳдидларнинг таъсири  таҳлил  қилинади.  Ҳозирги  мураккаб  кескин  ғоявий  курашлар  ва  турли мафкуралар тўқнашувлар, «демократия» ёки турли диний таьлимотлар шиорлари билан  ниқобланган  ёвуз  ғояларни  сингдиришга  интилиш  кучайиб  бораётган  бир шароитда    дунёвий  бошқарув  тамойилларига  оқилона  муносабатда  бўлиш,  илмфан,  техника  ва  технологиялар  ютуқларидан  самарали  фойдаланиш  борасидаги конструктив ёндашувлар мазмуни очиб берилади. Шу билан бирга мақолада виртуал тизимдан олинаётган ахборотларга танқидий ёндашиш ва унинг фойдали манбалари асосида ўз дунёқарашини кенгайтириш, ғаразли  маълумотларни  инкор  эта  билиш  идрокини,  мафкуравий  иммунитетни ҳосил  қилиш  ҳам  тобора  долзарб  аҳамият  касб  этиши,  шу  боисдан  ҳар  бир  ёш маьлум бир кўникма ва билимларга, диний ва дунёвий илмларни моҳиятини тушуна олиш қобилиятига эга бўлиши, дунёда кечаётган сиёсий ва иқтисодий жарёнларга бефарқ бўлмаслиги талаб этилаётганлиги масалалари муҳокама қилинади.  Жамият  сиёсий  барқарорлигини  таъминлашда  ҳaр  бир  эътиқодли  инсоннинг ибодaтгa бўлгaн эҳтиёжини қондириш устувор аҳамият касб этиши, ҳaр бир мaмлaкaтдa  диний  ғоялар  тарғиботи  дaвлaт  мaнфaaти  юзaсидaн  тўғри  йўнaлтирилиши лозимлиги ғояси қўллаб-қувватланиб, ўз ғоя ва мафкурасини омма орасида тарқатиш билан  бирга  интернет  фойдаланувчиларига  ахборот-психологик  таъсир  кўрсатиш технологиялардан  фойдаланиш  оқибатлари,  унга  қарши  курашишнинг    сиёсий  ва маърифий асослари илмий адабиётлар таҳлили асосида ёритилиб берилган.

Похожие статьи


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

1

245

АБУЛҲАСАН НУРИЙМОН

мустақил тадқиқотчи, ЎзМУ

Виртуал таҳдидларга қарши курашда диний

қадриятлардан фойдаланишнинг сиёсий аҳамияти

Аннотация. Ушбу мақолада турли ғаразли кучларнинг глобал тармоқ орқали ўз

мафкуравий майдонларини яратиб, интернетда кенг қамровли ахборий террор –
"электрон жиҳод"олиб бораётгани, глобал ва минтақавий хавфсизликка нисбатан
янги таҳдидлар, муаммолар пайдо қилаётганлиги шароитида дунё мамлакатлари
олдида виртуал таҳдидларни олдини олиш ва бартараф этиш зарурати асосланиб,
жамият сиёсий барқарорлигига диний мазмундаги виртуал таҳдидларнинг
таъсири таҳлил қилинади. Ҳозирги мураккаб кескин ғоявий курашлар ва турли
мафкуралар тўқнашувлар, «демократия» ёки турли диний таьлимотлар шиорлари
билан ниқобланган ёвуз ғояларни сингдиришга интилиш кучайиб бораётган бир
шароитда дунёвий бошқарув тамойилларига оқилона муносабатда бўлиш, илм-
фан, техника ва технологиялар ютуқларидан самарали фойдаланиш борасидаги
конструктив ёндашувлар мазмуни очиб берилади.

Шу билан бирга мақолада виртуал тизимдан олинаётган ахборотларга танқи-

дий ёндашиш ва унинг фойдали манбалари асосида ўз дунёқарашини кенгайтириш,
ғаразли маълумотларни инкор эта билиш идрокини, мафкуравий иммунитетни
ҳосил қилиш ҳам тобора долзарб аҳамият касб этиши, шу боисдан ҳар бир ёш
маьлум бир кўникма ва билимларга, диний ва дунёвий илмларни моҳиятини тушуна
олиш қобилиятига эга бўлиши, дунёда кечаётган сиёсий ва иқтисодий жарёнларга
бефарқ бўлмаслиги талаб этилаётганлиги масалалари муҳокама қилинади.

Жамият сиёсий барқарорлигини таъминлашда ҳaр бир эътиқодли инсоннинг

ибодaтгa бўлгaн эҳтиёжини қондириш устувор аҳамият касб этиши, ҳaр бир мaмлa-
кaтдa диний ғоялар тарғиботи дaвлaт мaнфaaти юзaсидaн тўғри йўнaлтирилиши
лозимлиги ғояси қўллаб-қувватланиб, ўз ғоя ва мафкурасини омма орасида тарқатиш
билан бирга интернет фойдаланувчиларига ахборот-психологик таъсир кўрсатиш
технологиялардан фойдаланиш оқибатлари, унга қарши курашишнинг сиёсий ва
маърифий асослари илмий адабиётлар таҳлили асосида ёритилиб берилган.

Таянч сўз ва иборалар: виртуал таҳдид, сиёсий барқарорлик, диний қадрият,

виртуал технологиялар, ахборот хавфсизлиги, мафкура, интернет.

Кириш.

Диний-маърифий қадриятларимизни ўрганиш, асраш ва ҳимоя

қилиш асосида ёшларимиз қалби ва онгига эзгу ғояларни сингдириш орқали
виртуал таҳдидларига қарши тура олишига эришиш бизнинг асосий мақсадла-
римиздан ҳисобланади. Диний экстремизм тарғиботи ва унинг шиори –
Халифалик «улкан ёлғон», яъни ўзбек ёшларини овлашнинг бош тузоғидир. Бу
тузоқ кўп йиллар давомида ғанимларимизнинг «мафкура бўлимлари» ишлаб
чиққан ёлғон ва уйдирмалардан тўқилган. Ўз даврида фашизм ҳам диний ни-
қобга ўраниб, катта ёлғоннинг кўп қайтарилишига суянган эди. «Халифалик»
деб аталган «катта ёлғон» ҳам айнан шунга мўлжалланган. Шундай экан, айрим
ёшларимизнинг виртуал тармоқлари орқали берилаётган ҳар хил ёт ғояларни
холис ахборот манбаи сифатида қабул қилаётганларини ҳам назардан қочир-


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

1

246

маслик керак. Ёт мафкураларни кўр-кўрона қабул қилишнинг қулай замини –
бу маиший қулайликка ортиқча интилиш, ташқи гўзалликка ҳаддан ташқари
берилиш, буюмпарастлик, боқимандалик ва миллий турмуш тарзида одатий
ҳол бўлиб қолган афзалликлар ва неъматлардан онгсиз равишда фойдаланиш,
уларни маънавий қадрият сифатида тўла англай билмасликдир. Шу маънода,
«Дин ва этноснинг ўзаро алоқадорлиги этнос (миллат) ва диннинг параллел
ривожланишида, диний ва миллий ўзига хосликнинг айнанлаштирилишида яқ-
қол намоён бўлади»

1

, -деган фикр асослидир.

Мақсад ва вазифа:

Бугунги кунда мавжуд мураккаб мафкуравий вазият

ёшларимизда мафкуравий иммунитетини тарбиялаш ишларини янада фаоллаш-
тириш долзарб аҳамиятга эга. Ҳозирги куннинг вазифаси ёшларимизда кела-
жагимизга бўлган ишончни, мустақил, ижодий фикрлашни шакллантириш,
Ватаннинг тақдирига масъуллик ҳиссини янада юксалтириш кабилардан
иборатдир. Шунингдек, бизга ёт бўлган одатлар ва қарашларга нисбатан собит
эътиқодни, иммунитетни яратиш ҳамда жамиятда ижтимоий-сиёсий барқарор-
ликни таъминлаш заруратидан келиб чиқиб виртуал таҳдидлар, диний мазмун-
даги ахборотларни тарқатаётган сиёсий кучлар таъсирини баҳолаш асносида
илмий хулосалар беришни ўз олдимизга вазифа қилиб қўйганмиз.

Усуллар:

илмий мақолани ёзишда илмий билишнинг объективлик, тизим-

лилик, ворисийлик, анализ ва синтез, умумлаштириш, тарихийлик ва манти-
қийлик каби методларига таянилди.

Натижалар ва мулоҳаза:

Бугунги кунда “электрон дунё” турли сиёсий

кучлар учун ўзларининг террористик, экстремистик ташвиқотлар ва ғоялари, ўз
қарашларини оммага тарғиб қилиш, ҳар хил жиноий тўдалар фаолиятларини
амалга ошириш йўлида асосий қурол сифатида фойдаланишга ҳаракат қилмоқ-
далар. Бундай салбий кучларнинг глобал тармоқда ўзларининг мафкуравий
майдонларини яратиб, интернетда кенг қамровли ахборий террор – "электрон
жиҳод"олиб бораётгани, глобал ва минтақавий хавфсизликка нисбатан янги
таҳдидлар, муаммолар пайдо қилаётганлари дунё мамлакатлари олдида виртуал
таҳдидларни олдини олиш ва бартараф этиш заруратини юзага келтирмоқда.
Жиноят қонунчилиги бўйича диний экстремизим, сепаратизим ва ақидапараст-
лик ғояларини билан йўғрилган материалларни намоий этиш мақсадида сақлаш,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 244

1

-моддаси 1-қисми билан, уларнинг хар

қандай кўринишда тарқатиш мазкур модданинг 2-қисми билан, Интернет жахон
ахборат тармоғидан фойдаланган ҳолда тарқатилса, ушбу модданинг 3-қисми
билан оғирроқ жиноят сифатида жавобгарликга тортилади

2

.

1

Xo‘jamurodov I.R. Problema formirovaniya natsionalnogo (etnicheskogo) somosoznaniya

uzbekskogo naroda i vliyanie na nego Islama. Avtoref. diss. doktora filos. nauk [The problem of
forming the national (ethnic) identity of the Uzbek people and the influence of Islam on it.
Abstract. Diss. Dr. filos. sciences]. Tashkent, 1994. 21-22 р

2

Diniy ekstrimizim va terrorizim bilan bog‘liq jinoyatlarni oldini olish hammaning burchi [It is everyone’s

duty to prevent crimes related to religious extremism and terrorism]. Available at:http://auz.uz/news/diniy-
ekstrimizim-va-terrorizim-bilan-boglik-zhinoyatlarni-oldini-olish.
(accessed 24.12.2019)


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

1

247

Ўзбекистоннинг хорижий давлатлар билан стратегик ҳамкорлиги, бир

томондан, минтақавий муаммоларни ҳал қилишга, мамлакатнинг глобал жа-
раёнларда фаол иштирок этишига кўмаклашмоқда. Иккинчи томондан эса,
ички ва ташқи сиёсатни либераллаштириш муаммоларини юзага келтирди. Шу
билан бирга,Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатини, айниқса минтақавий хавфсиз-
ликни таъминлаш борасида кечаётган жараёнлардаги дадил ҳатти-ҳаракатлари,
мамлакатда ички сиёсий ҳаётнинг фаоллашувини намоён этмоқда. Бундай
шароитда турли йўналишда фаолият олиб бораётган йирик трансмиллий
корпорaциялар, алоҳида ташкилот, ҳатто террористик гуруҳларнинг виртуал
ахборот имкониятларидан ғаразли мақсадлардан фойдаланишга бўлган ури-
ниши тобора кучайиб бормоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ

4947-сон Фармони билан тасдиқланган ―2017-2021 йилларда “Ўзбекистон
Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳара-
катлар стратегияси”нинг ―Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний
бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий
ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлар деб номланган бешинчи устувор
йўналишида ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва ахборотни ҳимоя қилиш
тизимини такомиллаштириш, ахборот соҳасидаги таҳдидларга ўз вақтида ва
муносиб қаршилик кўрсатиш масаласи алоҳида йўналиш сифатида белгиланиб,
бунда ёшлар онгига таъсир кўрсатувчи виртуал таҳдидларнинг олдини олиш,
ёшларда ахборот маданиятини юксалтиришга қаратилган давлат сиёсатини
олиб бориш мақсадга мувофиқ.

Сиёсий жараёнлар ва институтлар нуқтаи-назардан жамият сиёсий барқа-

рорлигига диний мазмундаги виртуал таҳдидларнинг таъсирини олдини олиш
борасида турли сиёсий тадқиқот марказлари ишини мувофиқлаштириш, дав-
латлар ўртасида ўзаро сиёсий ахборотлар алмашиш, ўзаро мустаҳкам алоқага
эга бўлиш долзарб аҳамиятга эга. Шу боисдан ҳам ҳозирги мураккаб кескин
ғоявий курашлар ва турли мафкуралар тўқнашувлар, «демократия» ёки турли
диний таьлимотлар шиорлари билан ниқобланган ёвуз ғояларни сингдиришга
интилиш кучайиб бораётган бир шароитда дунёвий бошқарув тамойилларига
оқилона муносабатда бўлиш, илм-фан, техника ва технологиялар ютуқларидан
самарали фойдаланиш муҳим ҳисобланади.

Жаҳон миқёсида виртуал технологияларни самарали жорий этилиши эркин-

лик, демократия, халқ ҳокимияти ва ўз-ўзини бошқаришни чуқурлаштириш ва
кенгайтиришга кенг имконият ва шароит яратиб, аста-секинлик билан ахборот-
лашган жамиятни стратегик йўналишларини белгилаб олишда фундаментал
аҳамият касб этмоқда. Ўз навбатида виртуал тизимдан олинаётган ахборотлар-
га танқидий ёндашиш ва унинг фойдали манбалари асосида ўз дунёқарашини
кенгайтириш, ғаразли маълумотларни инкор эта билиш идрокини, мафкуравий
иммунитетни ҳосил қилиш ҳам тобора долзарб аҳамият касб этмоқда. Шу
боисдан ҳам ҳар бир ёш маьлум бир кўникма ва билимларга, диний ва дунёвий


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

1

248

илмларни моҳиятини тушуна олиш қобилиятига эга бўлиши, дунёда кечаётган
сиёсий ва иқтисодий жарёнларга бефарқ бўлмаслиги талаб этилмоқда. Бундай
муаммоларга дуч келмаслиги учун ҳар бир фуқаро айниқса ёшлар, ўзининг
тақдири, келажаги олдидаги маьсулиятни чуқур ҳис қилиши, иккинчидан,
Ватани ва халқи олдидаги бурчи унутмаслиги керак.

Маълумки, ҳар бир жамият ва давлат барқарор тараққиётининг муҳим

омилларидан бири диний бағрикенглик тамойилининг фуқаролар онги ва
қалбидан мустаҳкам ўрин олганлиги, конфессиялараро соғлом муносабатлар
қарор топганлиги ҳисобланади. Айниқса, ушбу омил полиэтник давлатлар,
жумладан, Ўзбекистон Республикаси учун муҳим аҳамият касб этади. Чунки
конфессиялараро муносабатлар жамиятимиздаги миллатлараро муносабатлар
характерига, жамиятимизнинг «таҳдидбардошлик салоҳияти»га жиддий таъсир
қилувчи омилдир. Зеро, «полиэтник бирликларнинг таҳдидбардошлик салоҳия-
ти жамиятда миллий тотувликнинг таъминланганлик даражасига боғлиқдир»

1

.

Миллий тотувликнинг қарор топиши эса диний бағрикенглик тамойилининг
жамият аъзолари қалбида чуқур илдиз отишига алоқадор.

Ҳозирги даврда республикамиздаги турли миллат вакилларининг миллий

ўзлигини англаши айрим ҳолатларда диний ўзликни англаш жараёни билан
чамбарчас боғланиб кетаётганлигини эътиборга олиш муҳим. Шу ўринда «Дин
ва этноснинг ўзаро алоқадорлиги этнос (миллат) ва диннинг параллел ривож-
ланишида, диний ва миллий ўзига хосликнинг айнанлаштирилишида яққол
намоён бўлади»

2

, -деган фикрни асослидир.

Диний мазмундаги ахборотларни тарқатаётган сиёсий кучлар томонидан

асосан иқтисодий қийинчиликлар, аҳоли моддий аҳволининг оғирлашуви,
сиёсий кучларнинг қутблашуви каби муаммолардан фойдаланиш, инсониятни
тўғри йўлдан чалғитишда эътиқодсизликка йўналтириш, маънавий қашшоқ-
лашув ва руҳий инқирозни ҳосил қилишга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги
бу масалани ўрганиш қанчалик долзарб эканлигини кўрсатиб турибди. Шу
боис жаҳон миқёсидаги халқаро тажовуз, таҳдид ва хуружларга нисбатан
пассив кузатувчи бўлиб туриш мумкин эмас ва унга қарши илмий, амалий-
ташкилий, маънавий-маърифий, тарғибот ишларини фаол олиб бориш ва бу
курашда ҳар бир фуқаро, айниқса, ёшларни фаол иштирок этишга чақириш
бугунги куннинг зарурий шарти бўлиб, фуқаролик жамиятини барпо этиш ва
унинг келгуси тараққиёт йўналишини белгилаш учун жуда муҳим аҳамият
касб этади. Чунки ҳозирги даврда жамият сиёсий барқарорлигига таҳдид
солаётган террорчилар яширин ҳолда фаолият юритмоқда ва ўз қароргоҳлари

1

Paxrutdinov Sh, Nazarov N. Milliy totuvlik – tahdidbardoshlik omili [National harmony is a

threat factor]. Jamiyat va Boshqaruv, 2005, no 3, p.10.

2

Xo‘jamurodov I.R. Problema formirovaniya natsionalnogo (etnicheskogo) somosoznaniya

uzbekskogo naroda i vliyanie na nego Islama. Avtoref. diss. doktora filos. nauk [The problem of
forming the national (ethnic) identity of the Uzbek people and the influence of Islam on it.
Abstract. Diss. Dr. filos. sciences]. Tashkent, 1994. 21-22 р.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

1

249

жойлашган муайян давлат ҳудуди билан чегараланиб қолмасдан, улар алла-
қачон кибер оламга ҳам таъсир кўрсатмоқда.

Жамият сиёсий барқарорлигини таъминлашда ҳaр бир эътиқодли инсон-

нинг ибодaтгa бўлгaн эҳтиёжини қондириш устувор аҳамият касб этади вa буни
дaвлaт тeгишли диний тaшкилотлaр - мaсжид, мaдрaсa, чeрков, ҳудудий диний
нaзорaт бўлимлaри фaолиятини йўлгa қўйиш орқaли тaртибгa солaди, нaзорaт
қилaди. Aгaр ҳaр бир мaмлaкaтдa диний ғоялар тарғиботи дaвлaт мaнфaaти
юзaсидaн тўғри йўнaлтирилмaс экaн, aйни улaр воситaсидa жaмиятдa ёт унсур-
лaр пaйдо бўлиши, бузғунчи ғоялaр кириб кeлиши, хaтто хaос ёқaсигaчa олиб
кeлиши мумкин бўлaди. Чунки дин ўзига хос сиёсий институт ҳисоблaнaди. Бу
мaмлaкaт миллий хaвфсизлигини таъминлаш нуқтaи-нaзaридaн ҳам муҳим.
Шунинг билан бир қаторда виртуал таҳдидлар авж олаётган ҳозирги шароитда
нафақат диний эътиқод балки шахснинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи
ёлғон маълумотларни тарқатиш, туҳмат қилиш, ҳақорат қилиш, жамоат хавф-
сизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган диний экстремизм, сепаратизм
ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган материалларни тарқатиш ҳамда
вирус ва бошқа зарарли дастурлар, қонунга зид ахборотлар тайёрлаш ва
тарқатиш, электрон хатларни оммавий тарқатиш (спам), хакерлик ҳужуми, веб-
сайтларга ноқонуний кириш, фирибгарлик, муаллифлик ҳуқуқини бузиш,
кредит карточкалари рақами ва банк реквизитларини ўғирлаш (фишинг ва
фарминг) ҳамда бошқа турли ҳуқуқбузарликлар тобора ошиб бормоқда.

2001 йил 11 сентябрь воқеаларидан кейин, дунё сиёсатида туб ўзгаришлар

содир бўлмоқда. Бугунги кунда дунё мамлакатлари янги жўғрофий-сиёсий
вазиятларда, глобаллашув, халқаро терроризм ва экстеримизм, наркобизнес,
кескин ахборот курашлари шароитларида ривожланмоқда. Америкадаги
“Symantec” компаниясининг ахборот хавфсизлиги тўғрисидаги “Norton Report”
ҳисоботига кўра, ҳар йили дунё бўйича 400 миллиондан ортиқ интернет
фойдаланувчиси кибержиноятчилар ўлжасига айланмоқда. Виртуал жиноятчи-
лар ўзларининг бундай хатти-ҳаракати билан 110 миллиард доллардан зиёд
молиявий зарар етказмоқда. Айни шу йўналишдаги муаммоларнинг олдини
олиш учун йилига 270 миллиард доллардан ортиқ маблағ сарфланмоқда.
Бугунги кунда интернетда тарқатилаётган бу каби маълумотларнинг 80% Яқин
Шарқ ҳудудларида фаолият юритаётган террорчи ташкилотларга тегишлидир.
ОАВ маълумотлари таҳлили ҳамда жабрланувчиларнинг иқрорларига кўра,
радикал ғояларнинг тарқатилиши ва ташкилотга ёллаш ҳаракатларининг акса-
рияти Facebook, ВКонтакте, Twitter, Youtubе каби ижтимоий тармоқларда амал-
га ошрилмоқда. Бу эса турли ривожланган давлатлар фуқароларида исломофо-
бияни шаклланишига олиб келмоқда.

«Исламофобия» термини 1997 йили британиянинг Раннимейд Траст

(RunnymedeTrust) тадқиқот маркази профессори Гордон Конуэй (Gordon
Conway)нинг «Исламофобия – ҳамма учун таҳдид» номли маърузасидан кейин
кенг ишлатиладиган бўлди. Бундай ғаразли виртуал таҳдиддан кўзда тутилган


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

1

250

асл мақсад аён: биринчидан, давлат ва унинг раҳбариятини, мамлакатда ўтка-
зилаётган ислоҳотларни обрўсизлантиришга уриниш; иккинчидан, ўтказилаёт-
ган ислоҳотларнинг самарадорлиги борасида аҳолида шубҳа туғдириш, ҳоки-
миятга нисбатан ишончсизликни пайдо қилиш ва ҳатто “аҳолисининг асосий
қисми ислом динига эътиқод қилувчи давлатда демократик жамият қуриб
бўлмаслиги ва бу борадаги уринишлар ёмон оқибатларга олиб келиши” билан
одамларни қўрқитиш; учинчидан, мамлакатдан инвесторларни чўчитиш,
мамлакатда гўё демократик тамойилларга зид ҳатти-ҳаракатларга йўл қўйи-
лаётгани ҳақида сафсата сотиш билан дунё сиёсий ва ишбилармон доираларида
Ўзбекистонни салбий бўёқларда кўрсатиш ва бошқалар шулар жумласидандир.
Шу боисдан ҳам жамият сиёсий барқарорлигини таъминлаш мақсадида сўз
эркинлиги ва плюрализм тамойилларини бузмаган ҳолда, виртуал таҳдидларни
олдини олишнинг инновaцион механизмларини ишлаб чиқиш доимо устувор
аҳамият касб этади. Айниқса, ҳозирданоқ келажак авлоднинг маънавий-ахло-
қий ва ахборот маданиятини юксалтириш долзарб масалалардан ҳисобланади.

Жамиятимизда шахснинг ҳар томонлама камол топиши учун авваломбор,

тарихан шаклланиб келган диний ва дунёвий билимларнинг асосини ташкил
этувчи анаъаналар, миллий қадриятлар, удум ва маросимларга алоҳида эъти-
борни қаратишимиз даркор. Бу эса, ҳар бир шахснинг жамиятдаги объектив ва
субъектив омилларга таянишини тақозо этиб келади. Бу омиллар ҳамиша шуни
талаб этадики, “ўз халқи миллий қадриятини бошқа миллат қадриятларига
тескари қўймаган ҳолда ва, аксинча, бошқа миллат маънавиятини чуқур ҳис
қилиш даражасига ўсиб чиқса ва ўз миллий қадриятини бемалол ва беминнат
намойиш этиш имкониятига эга бўлса, миллий муносабатларда дўстона иқти-
содий ва маънавий мулоқотдан ўзга ният бўлмаса, ана шунда турли миллатлар-
нинг маънавиятини ифодаловчи умумбашарий қадриятлар ўсиб бораверади”

1

.

Жамият сиёсий ҳаётига таъсир кўрсатаётган виртуал таҳдидларнинг энг

хавфлиси – давлат сиёсатини таъминлашга халақит бераётганларидир. Чунки
агар шахсга салбий таьсир тор доирадаги одамларни қамраб олса, давлат ва
жамиятга таъсир кўрсатувчи виртуал таҳдид бутун бир мамлакат, халқ тинчли-
гини хавф остига қўяди. Бу жуда катта ва жиддий муаммодир, шунинг учун
ахборий таҳдидларни турли талқинларга қараб тадқиқ қилиш талаб этилади.
Бундай таҳдидларга қарши курашнинг яхши йўлларидан бири – мамлакат
ўзини ўзи ахборот билан таъминлашидир. Албатта, бундай ахборот тўлиқ,
сифатли ва ҳаққоний бўлиши шарт, акс ҳолда жамият аъзолари янада хорижий
манбаларга мурожаат этадилар ва бунга ҳеч ким тўсиқлик қилолмайди. Аслида
ички худудни ахборот билан етарли даражада таъминлаш унча ҳам қийин эмас,
чунки бугунги кунда ахборот технологиялари жуда кенг ишлатилмоқда ва
ахборот тарқатадиган субъектлар мамлакатнинг ҳамда дунёнинг турли

1 Maxmudov T. Mustaqillik va ma’naviyat (Independence and spirituality) Тashkent, “Sharq”,
2001. 116 p.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

1

251

бурчакларидан хоҳлаган маълумотларни олиб мамлакат ичида оқилона
баҳолаган ҳолатда тарқатиши мумкин. Фақат ушбу ишда лоқайдлик ва ўзибў-
ларчиликка йўл қўймаслик зарур. Бизга маълумки, дастлаб 1990 йилларнинг
бошларида жамиятни бошқаришнинг марказлашган тизимидан демократия ва
бозор иқтисодиётига ўтиш йўлига ўтган собиқ Совет Республикалари, Шарқий
Европанинг кўплаб давлатлари жиддий қийинчиликларга дуч келдилар. Ижти-
моий-иқтисодий ўзгаришлар суръатларининг ортиши натижасида ички сиёсий
беқарорликнинг кучайиши, шунингдек, мавжуд конституциявий нормаларни
янги воқеликка мослаштириш билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш долзарб
аҳамият касб этган.

Алоҳида қайд қилиш керакки, етарли билим, малака, хаётий тажрибага эга

бўлмаган, ўз тарихи, аждодларининг кимлигидан беҳабар, соддадил, ишонув-
чан ёшларнинг бугунги кунда бузғунчи ғоялар тузоғига тушиб қолаётганини
алоҳида эътироф этишимиз мумкин. Ҳозирда дунёнинг айрим ҳудудларида ана
шундай ҳаракатлар натижасида диний қадриятларнинг ҳамда турмуш тарзини
издан чиқаётганлигини кузатишимиз мумкин бўлади. Энг ёмони бундай
харакатлар натижасида одам ватанпарварлик, инсонпарварлик туйғуларидан
йироқлашиб лоқайд ва манқуртга айланиб бормоқда. Бунинг учун аввало барча
динларнинг объектив мавжудлигини, барча жамиятга таҳдид солмайдиган
динларнинг яшашга хаққи борлигини, кимлар учундир кераклигини тан олиш,
ўзаро бир-бирларини инкор қилмасликлари лозим. Аммо бундай сифатлардан
маҳрум ягона диндаги турли радикал ҳаракатлар жамият муаммоларни фақат
муайян диний тафаккур воситасида, ўз манфаатларидан келиб чиқиб, бошқа
барча кучларни инкор қилган ҳолда ҳал қилмоқчи бўладилар.

Умуман олганда, жаҳондаги замонавий миллий давлатчилик моделларининг

ўзига хослиги энг аввало, биринчидан, жамиятда хукмрон бўлган диний дунё-
қараш меъёрларининг жамият сиёсий, ижтимоий ва маданий ҳаётига таъсири
билан, иккинчидан, уларнинг техника иқтисодий тараққиёт даражасининг юк-
саклиги билан ва учинчидан, иқтисодий ва ижтимоий жараёнларнинг жадал
тараққий этиб бориши билан белгиланади. Шунингдек, бугунги кунда ахборот
оқимининг тезлашуви, турли сиёсий кучларнинг ҳар хил мафкуравий воситалар
орқали дунёда ўз таъсир доирасини кенгайтиришга уринишлари Марказий
Осиё минтақаси ва жаҳондаги тичлик барқарорликка таҳдид солиб келмоқда
ҳамда миссионерлик, прозелитизм, диний экстремизм ва фундаментализм каби
зарарли ғоя ва мафкураларнинг амалий фаолияти ҳамда хатти-ҳаракатларида
намоён бўлмоқда. Натижада Ўзбекистон ва Марказий Осиё худудида турли хил
дунёвий ҳамда диний ғоя ва мафкураларга таянган давлатлар ва сиёсий
кучларнинг манфаатлари ўзаро тўқнашиб, давлатчилигимиз, хавфсизлигимиз
тинчлик- барқарорлигимизга таҳдид туғдирди. Кейинги йилларда Ўзбекистон
ва Марказий Осиёдаги тинчлик-тотувлик, барқарорликка таҳдид солган омил-
лардан бири бу миссионерлик ва прозелитизм ҳаракатлари бўлиб, бу ҳаракат-
лар муайян сиёсий кучларнинг стратегик геополитик мақсад ва манфаатларини


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

1

252

ўзида ифодалаган ҳолда пайдо бўлиб, фаолият олиб боришга ҳаракат қилди.
Миссионерлар ва прозелитларнинг асосий мақсади диний эътиқод эмас, балки
сиёсий мақсадлар бўлиб, бу мақсадлар стратегик сиёсий манфаатлар билан
уйғун тарзда боғланиб кетади. Айни пайтда буюк давлатчилик шовинизми,
агрессив миллатчилик, ирқчилик, миссионерлик, прозелитизм, диний экстре-
мизм, фундаментализм каби зарарли ғоялар бугунги кунда халқаро майдонда
муайян сиёсий, диний гуруҳлар, ташкилотлар томонидан геосиёсий, геостра-
тегик мақсадларни амалга ошириш, ғоявий, мафкуравий таъсир ўтказиш воси-
тасига айлантириб борилмоқда.

Хулоса.

Биринчидан, динлар асл моҳиятига кўра, эзгулик ғоясига асосла-

нади ва тинчлик, яхшилик, дўстлик каби хусусиятларга таянади. Одамларни
поклик, ҳалоллик, меҳр-шафкат, биродарлик ва бағрикенгликка даъват этади.
Инсон ҳаётининг асл мақсади инсон ва табиатига нисбатан одилона, оқилона
муносабатда бўлиш, доимо яхши, савобли ишларни амалга оширишдан иборат-
лигини кўрсатиб ўтади. Хилма-хил диний эътиқодда бўлган кишиларнинг
олижаноб ғоя ва ниятлар йўлида ҳамкор ва ҳамжиҳат бўлиб яшаши, кишилик
жамияти равнақи йўлида хизмат қилишларининг замирида юртимиз халқлари-
нинг диний бағрикенглик борасида катта тажрибалари ётади. Ҳар бир диннинг
моҳияти турлича изоҳланса-да, унинг асосида ишонч, эътиқод, адолат, тинчлик
ва яхшилик туйғуси ётиши деярли барча жамият аъзолари томонидан тан
олинади. Иккинчидан, бугунги кунда мавжуд мураккаб мафкуравий вазият
ёшларимизда мафкуравий иммунитетини тарбиялаш ишларини янада фаоллаш-
тириш долзарб аҳамиятга эга. Ҳозирги куннинг вазифаси ёшларимизда
келажагимизга бўлган ишончни, мустақил, ижодий фикрлашни шакллантириш,
Ватаннинг тақдирига масъуллик ҳиссини янада юксалтириш кабилардан
иборатдир. Шунингдек, бизга ёт бўлган одатлар ва қарашларга нисбатан собит
эътиқодни, иммунитетни яратишдир. Турли анъаналарга, миллий қадриятларга,
диний ва сиёсий мезонларга эга бўлган одамлар, миллатлар, давлатлар ўрта-
сидаги конструктив ўзаро ҳамкорликнинг қарор топиши жамият барқарорли-
гига ва тараққиётига хизмат қилади.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов