Создание электронной учебной литературы – как важный фактор формирования инновационной системы образования в Узбекистане

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
135-141
2
1
Поделиться
Алимов, А. (2016). Создание электронной учебной литературы – как важный фактор формирования инновационной системы образования в Узбекистане. Востоковедения, 3(3), 135–141. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/oriental-studies/article/view/15610
Аваз Алимов, Ташкентский государственный институт востоковедения

кандидат экономических наук, доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В  данной  статье  обоснована  важность  создания  электронного учебника как передового инструмента в использовании инновационных технологий в процессе  обучения  и  рассмотрены  основные  принципы  его  формирования.  Так  же рассмотрены  цели,  задачи  и  этапы  инновационного  проекта  по  созданию электронного учебника «Основы внешнеэкономической деятельности».

Похожие статьи


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2016,

3

135

ИЈТИСОД

ТАЪЛИМИ ВА ХАЛЈАРО

МУНОСАБАТЛАР

//

ЭКОНОМИЧЕСКОЕ ОБРАЗОВАНИЕ

И

МЕЖДУНАРОДНЫЕ ОТНОШЕНИЯ

// ECONOMIC

EDUCATION AND INTERNATIONAL RELATIONS

АЛИМОВ АВАЗ

Иқтисод фанлари номзоди, доцент, ТошДШИ

Электрон ўқув адабиёти яратиш

Ўзбекистонда инновацион

таълим тизимини шакллантиришнинг муҳим омили

сифатида

Аннотация. Ушбу мақолада иқтисодиёт бўйича электрон дарслик яратиш

ўқитиш жарёнида инновацион технологиялардан фойдаланишнинг энг илғор воси-

таларидан бири эканлиги асослаб берилган, уни шакллантиришнинг асосий

тамойиллари ёритилган. Айни пайтда “Ташқи иқтисодий фаолият асослари” номли

электрон дарслик яратиш бўйича инновацион лойиҳанинг мақсад, вазифалари ва

босқичлари тўғрисида маълумот берилган.

Таянч сўз ва иборалар: янги иқтисодиёт, инновацион таълим, ахборот

технологиялар, электрон ўқув адабиёти, анъанавий дарслик, мустақил таълим,

ташқи иқтисодий фаолият.

Аннотация. В данной статье обоснована важность создания электронного

учебника как передового инструмента в использовании инновационных технологий в

процессе обучения и рассмотрены основные принципы его формирования. Так же

рассмотрены цели, задачи и этапы инновационного проекта по созданию

электронного учебника «Основы внешнеэкономической деятельности».

Опорные слова и выражения: новая экономика, инновационное образование,

информационные технологии, электронная учебная литература, традиционный

учебник, сомастоятельное образование, внешнеэкономическая деятельность.

Abstract.

This article proves the importance of creating an electronic textbook as the

best tool in using innovative technologies in the learning process and the basic principles
of its formation. It consideres the goals, objectives and stages of the innovative project on
creation of the electronic textbook “The basis of foreign economic activity”

.

Keywords and expressions: t

he new economy, innovative education, information

technology, e-educational literature, traditional textbook self study, foreign economic activity

.

Ҳозирги ҳажм ва сифат жиҳатдан кундан-кунга ўсиб борувчи инфор-

мацион иқтисодиёт даврида, талабаларга кенг қамровли билимларни

самарали етказиб беришда, уларнинг ўрганаётган назарий материалларини

амалиёт билан мустаҳкам боғланишининг юқори савияда таъминлаб

берилиши муҳим аҳамият касб этади. Бу эса, ўз навбатида, таълимни реал


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2016,

3

136

ҳаётга юқори даражада яқинлаштирилган вазиятда амалга оширишни

таъминловчи, назарий маълумотларни амалий фаолият билан боғлаш ва

талабаларни фаол мустақил билиш жараёнига жалб этиш имконини берувчи,

уларда касбий ва таянч лаёқатларни шакллантириш ва ривожлантиришни

таъминловчи ўқув адабиётлари яратилишини тақозо этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва

технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг
2016 йил 9 мартда ўтказилган 1-сон мажлиси қарори ва 2015 йил 16 мартдаги
112-сонли буйруғи билан тасдиқланган инновацион дастурлари доирасида
бажарилиши 2016–2017 йилларда мўлжалланган лойиҳалар қаторидан ўрин
олган ИОТ-2016-1-47 “Ташқи иқтисодий фаолият асослари” номли электрон
дарслик тайёрлаш вазифаси Тошкент давлат шарқшунослик институти
“Хорижий мамлакатлар иқтисодиёти ва мамлакатшунослик” факультети
“Осиё–Тинч Океан минтақаси ва Жанубий Осиё мамлакатлари иқтисодиёти
ва мамлакатшунослиги”

кафедраси ёш иқтидорли ўқитувчиларидан таркиб

топган илмий жамоа зиммасига юклатилган. Мазкур лойиҳа вазифалари ва
уни тайёрлаш босқичлари хусусида сўз юритишдан олдин иқтисодиёт таълим
йўналишида электрон дарслик яратишнинг умумий жиҳатларини кўриб
чиқиш мақсадга мувофиқдир.

Глобаллашув шароитида ахборот-коммуникация технологияларининг тез-

кор ривожланиши, ахборот оқимларининг мисли кўрилмаган даражада
шиддатлашуви барча соҳалар кесимида тўпланган билимларни ўқитиш
жарёнига узатиш масаласини тўлиқ ҳал этишга имкон бермайди. Шу ўринда
ахборот технологиялари гиперматнлар, гипермедиа, маълумотлар банклари
кўринишида тақдим этилаётган билимларнинг турлича туркумланишига
имконият яратиб, ўқитиш сифатининг кўтарилишига олиб келади.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон таълим тизимида содир бўлаётган ижтимоий-

иқтисодий ва ташкилий жараёнларнинг янги воқеликлари билан боғлиқ ўзга-
ришлар олий ўқув юртлари педагогларини анъанавий ўқитиш доирасидан
ташқарига чиқиш, таълим соҳасини илғор хориж тажрибаси асосида ривож-
лантиришга янгича ёндашувларни топиш йўллари ҳақида ўйлашга мажбур
қилмоқда. Замонавий коммуникатив технологиялардан фойдаланиб, электрон
дарслик воситасида ўқитиш шундай йўналишлардан биридир.

Электрон дарсликларни яратиш ўқитиш жараёнида ахборот технология-

ларидан фойдаланишнинг энг илғор воситаларидан бири ҳисобланади.

Ҳозирги вақтда бу муаммо В. М. Вимятин, Н. Р. Семин, Е. С. Полат каби

муаллифларнинг электрон дарсликларнинг яратилиши ва мазмунининг ҳар хил
жиҳатларига бағишланган тадқиқотларида жиддий ишлаб чиқилган.
Электрон дарслик билим беришнинг сифатан янги даражасига ўтишга
имкон беради, бунда дарсликнинг ўқитиш жараёнидаги анъанавий роли ва
ўрни ўзгаради. Шунинг учун ҳам электрон дарсликларни яратишга қўйила-
диган талаблар ўзига хос бўлиб, анъанавий ўқув адабиётларидан сезиларли


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2016,

3

137

даражада фарқланади. Агар анъанавий дарслик, қоидага кўра, ўқув мате-
риалини мавзулар бўйича ўрганишга мўлжалланган бўлса, электрон дарслик
ўқитиш тизимига кўп вариантли ёндашувни, ўқув материалини ўрганишнинг
ҳар хил изчиллигини кўзда тутади, талабанинг индивидуал билим олиш
фаоллигини рағбатлантиради.

Иқтисодиёт бўйича электрон курсни ишлаб чиқиш анча мураккаб бўлиб,

унинг воситасида талаба нафақат назарий материаллар билан, балки асосий
ва қўшимча манбалар, визуал материаллар, ўз-ўзини назорат қилиш учун
мустақил вазифалар, курс ва назорат ишлари ҳамда ижодий топшириқларни
бажариш бўйича кўрсатмалар билан таъминланиши керак.

Амалиётдан маълумки, кўриш органларимиз эшитиш органларига нис-

батан 5 марта кўпроқ мияга келиб тушувчи ахборотни “ўтказади”, катта қайта
кодлаштиришни талаб қилмайди ва бу ахборот инсон хотирасига осон, тез ва
мустаҳкам ўрнашиб олади.

Электрон дарслик анъанавий дарсликка нисбатан кўргазмалилик тамо-

йилини амалга ошириш учун кўпроқ имкониятларга эга. Кўргазмалиликка
иқтисодиёт бўйича дарсликнинг намойиш қилинувчи материалининг
имконияти ҳисобига эришилади. Унда дидактик тамойиллар туркумлаш-
тирилган бўлиб, бу дарсни ўзлаштиришни, унинг мазмун-моҳиятини ва
мантиғини тушинишни сезиларли даражада енгиллаштиради.

Иқтисодиёт бўйича электрон дарсликда ҳар бир талабани унга тақдим

этилаётган билимни мустақил эгаллаш фаол жараёнига имкон қадар
тортишга ҳаракат қилиниши талаб этилади.

Электрон дарсликни шундай яратиш керакки, унда билимлар тайёр

ҳолда берилмасин, талаба керакли ахборотни фаол қидиришни мунтазам
олиб борсин (масалан, бирламчи манбалар, Internet серверларига мурожаат
қилиш орқали).

Иқтисодиёт бўйича электрон дарслик муаллифларига ўқитишни

табақалаштириш ва якка тартибга келтириш каби муҳим масалаларни амалга
ошириш керак бўлади. Талаба ўзининг руҳий-физиологик ҳусусиятларига
кўра хар ҳил фазилатлар, қобилиятларга эга, шунинг учун ҳам ҳар хил
талабалар томонидан ўқув материалини ўзлаштириш учун турлича вақт,
турли мураккаблик даражасидаги машқлар талаб қилинади. Электрон
дарслик талабанинг тайёргарлик даражасини ҳисобга олган ҳолда оддий,
илгари сурилган ва чуқурлаштирилган босқичларда яратилиши мумкин.

Иқтисодиёт соҳасидаги электрон дарслик узлуксиз таълим (бакалаврият –

магистратура – докторантура) доирасида мутахассисларни кенг кўламда
тайёрлаш вазифасини самарали амалга оширишга имкон беради. Электрон
дарслик ўқувчига бошланғич таълимда йўл қўйилган камчиликлар ўрнини
тўлдиришга қаратилган бўлиб, ундан фойдаланиш талабага баъзи бир
бўлимларни дастурда кўзга тутилганига қараганда чуқурроқ ўрганишга
имкон туғдиради.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2016,

3

138

Электрон дарслик ёрдамида ўқитиш мустақил таълимнинг ролини

оширади, яъни унинг воситасида талаба ўқитувчи билан “жонли” мулоқотда
бўлмай туриб, билим олиш имкониятига эга бўлади. Бу масалани талабани
мустақил ўқишга рағбатлантириши керак бўлган компьютер интерфейси
воситасида ҳал этиш мумкин. Талаба ниманидир тушунмаган бўлса, унга
дастурдаги қандайдир мавзу мураккаблик қилган бўлса, буларнинг барчаси
курс мавзулари бўйича тегишли компьютер дастурларида тақдим этилади.

Иқтисодиёт бўйича электрон дарслик ҳар қандай бошқа ўқув қўлланмаси

каби чуқур билим бериш мақсадига эришмоқ учун қўйилган барча талабларга
жавоб бериши ҳамда турли ҳилдаги дидактик ўз-ўзини назорат қилиш, ўз
ўзини баҳолаш, ўқув жараёнини тартибга солиш ва тузатиш имкониятини
берувчи масалалар ечими учун ҳар хил муқобилларни тақдим этиши керак.

Электрон дарслик ўқитиш жараёнида ахборотлиштириш вазифасини

сифатлироқ бажаради, яъни мазкур вазиятда ўқитувчи талабанинг сўрови
бўйича етишмаётган ахборотни тўлдириш имкониятига эга бўлади.
Иқтисодиёт бўйича электрон дарслик билим олишга майл уйғотиш вазифасини
ҳам амалга оширади. Бу эса талабаларни ўрганаётган курс материалларини
пухта ўрганишга ундовчи, қизиқишни шакллантирувчи рағбатлардан
фойдаланишни тақозо этади. Умуман олганда, электрон дарслик бўйича ўқиш
талабалар учун қизиқарли ва ёқимли бўлиши керак.

Майл уйғотиш

электрон дарсликни яратишда жуда муҳим эле-

ментдир. Майл уйғотиш муаммосини самарали ҳал қилиш учун ҳар хил
воситалар ва усуллардан фойдаланилади. Курснинг модулли конструкцияси
бу масалани муваффақиятли ҳал этиш имконини беради. Ўқитиш бу
шаклининг асосий жиҳати унинг интерактивлиги, яъни бевосита талабалар
ўртасида ҳамда ўқитувчи ва талаба мулоқатида электрон почта, Internet,
телеанжуманлар ва бошқа замонавий ахборот воситаларидан унумли
фойдаланиш орқали маълумот алмаштириш йўли билан эришиладиган ўзаро
ҳамкорликдан иборатдир.

Электрон дарсликни яратишда барча электрон нашрларнинг олдига

қўйиладиган эргономик, эстетик, гигиеник, тиббий-руҳий талабларга ҳам
эътибор қаратилиши лозим. “Анъанавий” дарслик воситасида таълим беришда
ахборот манбаининг етакчи роли ўқитувчига берилади, электрон дарслик
орқали ўқитишда эса бу вазифани компьютер бажаради.

Аммо электрон ахборотни идрок қилиш, ўзлаштириш, тушуниш ўзига хос

хусусиятларга эга. Шундан келиб чиқувчи руҳий тўсиқ мавжуд бўлиб, барча
талабалар ҳам ахборотни компьютер экранида ўзлаштиришга тайёр эмаслар.

Ўзлаштириш жараёнига нафақат мазмун, балки ҳарфларнинг ўлчами ва

формати, уларнинг ранги, тасвирларнинг ҳаракатчанлиги каби омиллар ҳам
таъсир кўрсатади. Шунинг учун электрон дарсликнинг матни ўзининг
хусусиятларига эга бўлиши керак. Ўзлаштиришни енгиллаштириш учун катта
абзацлар қилиш керак эмас. Ўзлаштиришга липиллаб туриш, ранг билан


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2016,

3

139

ажратилиш, тагига чизиш, товушли сонорлар каби ўзига хос самаралар ҳам
таъсир кўрсатади. Аммо бу ўринда шуни ҳам эсда тутиш керакки, улардан
керагидан кўп фойдаланиш инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши
мумкин. Электрон дарсликнинг самарадорлиги берилаётган ўқув мате-
риалининг мазмуни ва туркумлашувига ҳам боғлиқ, ҳамиша бирхиллик,
сийқаси чиққанлик, соддалик ёки ғоятда мураккаблик фикрлаш қобилиятининг
пасайишига, эътиборнинг четлашишига олиб келиши мумкин.

Электрон дарсликни яратишдаги асосий муаммо, уни мақбул даражада

ахборот билан юклашдир. Ушбу масала хусусида, шуни таъкидлаш жоизки,
янги ахборотларнинг ортиқчалиги талабани уйқу босиш ҳолатига, унинг
эътибори маълум қадар йўқолишига олиб келиши мумкин. Бу муаммони
тақдим этилаётган ахборотнинг сифатини ошириб ҳал қилиш мақсадга
мувофиқдир. Шу ўринда яна бир бор электрон дарслик кўпгина имкониятларга
эга эканлигини эслатиш лозим, яъни талабанинг ўзи тасвирнинг кўпгина
параметрларини созлаши (асосий ранг, ёруғлик, контрастни, ҳарфларнинг
ўлчами ва бошқаларни ўзгартириши) мумкин.

Шундай қилиб, электрон дарсликни яратиш ва ўқув жараёнига татбиқ

этишнинг ҳозирги босқичида педагогик (дидактик) тамойилларга риоя
қилиш билан бир қаторда руҳий, эргономик ва гигиеник талабларга риоя
этилиши зарур. Бу – электрон дарсликнинг сифатини оширишга, унинг
олдига қўйилаётган бир қатор вазифаларни ҳал қилишга ва талабаларнинг
юқори фаоллигини оширишга ва ақлий қобилиятларидан унумли
фойдаланишга кўмаклашади.

XXI аср халқаро майдонда давлатларнинг ўзаро муносабатлари, биринчи

навбатда, иқтисодий ҳамкорликлари кучайган бир давр бўлиб тарихга
кираётир. Шу нуқтаи назардан, ташқи иқтисодий фаолият механизмини,
унинг ташкилий ҳуқуқий асослари ҳамда ривожланиш тенденциялари ва
манбаларини ўрганиш долзарб масалалардан бири бўлиб саналади.

Бугунги кунда ташқи иқтисодий фаолият билан юзлаб корхоналар, бир

неча минглаб тадбиркорлар ва давлат хизматчилари бевосита шуғуллан-
моқдалар. Афсуски, ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиларининг кўп-
чилиги ташқи иқтисодий фаолият асослари, айниқса, унинг нозик томонлари
билан ҳанузгача яхши таниш эмаслар.

Ташқи иқтисодий алоқалар моддий, молиявий ва заковат бойликларининг

мамлакатлар ўртасида алмашинишининг турли йўналишлари, шакллари ва
воситаларини ифодаловчи яхлит тизимдир. Бу ҳар қандай мамлакат
иқтисодиётидаги энг мураккаб соҳалардан бири бўлиб, самарали ривож-
ланиши учун атрофлича ёндашувни талаб қилади.

Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамияти доирасида қатор жабҳаларда тутган

ўрни ва нуфузи тобора ортиб бораётганлиги, миллий иқтисодиётни модер-
низациялаш заруратининг ҳозирги босқичида ташқи иқтисодий алоқалар
омилининг миқдор ва сифат жиҳатидан ўсиши бу жараёнларни ҳар


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2016,

3

140

томонлама чуқур ўрганишга, бу соҳада самарали фаолият кўрсатишга тайёр
бўлган кадрлар тайёрлаш масаласига юксак талаблар қўяди. Ҳозирги кундаги
зарурият ва муҳимлик жиҳатидан келиб чиқиб, ўқув жараёнларида янги
педагогик технология ва интерактив усуллардан фойдаланган ҳолда, “Ташқи
иқтисодий фаолият” фанидан маъруза ва амалий машғулотларни олиб
боришда замонавий ўқитиш технологияларини ишлаб чиқиш долзарб
аҳамият касб этади. “Ташқи иқтисодий фаолият асослари” электрон
дарслигининг мақсади фанни ўқитиш жараёнида талабаларга ташқи иқти-
содий фаолият моҳияти, уни амалга ошириш ва ташкил этишнинг
асосларини ҳамда мулкчилик шаклидан қатъи назар, мамлакатнинг барча
хўжалик субъектлари ташқи иқтисодий операцияларининг самарали
усулларининг амалда қўлланилишини ўргатишдир.

“Ташқи иқтисодий фаолият асослари” электрон дарслигининг асосий

вазифаси талабаларга ташқи иқтисодий фаолият моҳияти ва мазмунини,
Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг муҳим
йўналиши сифатида ташқи иқтисодий фаолиятни ислоҳ қилишнинг ўзига ҳос
хусусиятларини, ТИФ (Ташқи иқтисодий фаолият)ни бошқариш ва тартибга
солиш усулларини, ташқи савдо операциялари, уларни амалга ошириш
механизмини, ташқи савдо шартномаларининг ўзига хос хусусиятларини,
ТИФнинг транспорт таъминотини ташкил этишни, ТИФда инвестиция-
ларнинг аҳамияти ва хусусиятлдарини, ТИФнинг молиявий ва ҳисоб-китоб
асосларини, ТИФни суғурталашнинг ўзига хос хусусиятларини, ТИФ дои-
расида эркин иқтисодий ва туристик зоналарни ташкил этиш масалаларини,
ташқи иқтисодий алоқалар самараси ва самарадорлигини баҳолаш
услубларини ўргатишдан иборат.

Лойиҳа бажарилишининг асосий босқичлари қуйидагилардан иборат:
– жаҳон хўжалиги глобаллашувнинг замонавий босқичида, глобал

молиявий инқироз шароитида ва ундан кейинги даврда мамлакатлар ташқи
иқтисодий алоқалари ривожланишидаги янги тенденцияларни таҳлил этиш;

– 2000–2015 йилларда Ўзбекистон ташқи иқтисодий фаолияти турли

шакллари бўйича статистик маълумотлар, аналитик материаллар тўплаш,
таҳлил этиш;

– мамлакат ташқи иқтисодий фаолиятини ривожлантириш соҳасида

мавжуд муаммоларни ўрганиш, уларни ҳал этиш бўйича таклиф ва тавсиялар
ишлаб чиқиш;

– Ўзбекистон ташқи иқтисодий фаолияти соҳасидаги қонуний-меъёрий

ҳужжатларни жамлаш, тизимлаштириш ва шарҳлаш.

Лойиҳа хусусида яна шуни таъкидлаш жоизки, биринчидан, лойиҳа

натижаси сифатида мамлакатимизда илк бор “Ташқи иқтисодий фаолият
асослари” электрон дарслиги ўзбек тилида (лотин алифбосида) яратилади.

Иккинчидан, Ўзбекистон олий ўқув юртларида, шу жумладан Тошкент

давлат шарқшунослик институти, Ўзбекистон миллий университети,


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2016,

3

141

Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент ислом университети,
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида “Жаҳон иқтисодиёти ва
халқаро иқтисодий муносабатлар”, “Ташқи иқтисодий фаолият” фанларини
ўқитиш технологиялари замонавий талаблар даражасига кўтарилади.

ТОХТИЕВ ШУҲРАТ

Катта ўқитувчи, ТИУ

Эрон Ислом Республикаси ички ва ташқи сиёсатида диний

уламоларнинг роли

Аннотация. Мақолада Ислом инқилоби ва монархия тузуми ағдарилганидан

сўнг Эрондаги ижтимоий-сиёсий ҳаётда ислом динининг ўрни ёритилган. Зеро, шиа
уламолари давлат тепасига келганида ислом динининг сиёсий ва мафкуравий
соҳаларга таъсири ошди.

Таянч сўз ва иборалар: Ислом инқилоби, Руҳулло Мусави Ҳумайни, шиа

уламолари, Ислом инқилоби экспорти, ички ва ташқи сиёсат, Форс кўрфази.

Аннотация. В статье рассматривается роль ислама в общественно-полити-

ческой жизни Ирана после Исламской революции и свержения монархии. Когда к
власти пришла новая социальная сила – шиитское духовенство, это привело к
тому, что влияние ислама в области политики и идеологии стало преобладающим.

Опорные слова и выражения: Исламская революция, Рухалла Мусави Хумейни,

шиитское духовенство, экспорт исламской революции, внутренняя и внешняя
политика, Персидский залив.

Abstract. The paper investigates the role of Islam in the social and political life of

Iran after Islamic revolution and over the monarchy. The Islam influenced in the political
and ideological spheres, when Shia clergy came to power. Where was at the head Imam
Khumeyni worked contrary to former regime in the home and foreign policy. This is
forced the some countries to revise the foreign policy about of IRI.

Keywords and expressions: Islamic revolution, Rukhalla Musavi Khumeyni, Shia

clergy, export of Islamic revolution, Nаvuhodonosor, home and foreign policy, Persian gulf.

1978–1979 йиллардаги Эрон ислом инқилоби ҳозирги даврда исломнинг

сиёсий роли фаоллашувининг ёрқин исботи бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Бу инқилоб тўлқинида руҳонийлар табақаси ҳукумат тепасига келади.

1979 йил декабрь ойида умумхалқ референдуми натижасида машҳур

ислом фақиҳлари томонидан ишлаб чиқилган Эрон Конституцияси қабул
қилинди. Янги конституцияга инқилобнинг руҳий раҳнамоси имом Руҳулло
Мусави Ҳумайни (1979–1889 йиллар оятуллоҳ –

маржа ат-тақлид

1

) ва

1

Оятуллоҳ (араб.

Аллоҳ мўъжизаси

) – шиаликда мустақил фатво бериш ҳуқуқига эга бўлган

руҳоний (мужтаҳид)ларнинг унвони. Оятуллоҳлар диндорлар орасида катта обрўга, шиалик

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов