Постепенное развитие арабской науки о сновидениях

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
34-49
4
1
Поделиться
Худжанова, Д. (2020). Постепенное развитие арабской науки о сновидениях. Востоковедения, 2(2), 34–49. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/oriental-studies/article/view/16705
Дилдора Худжанова, Ташкентский государственный институт востоковедения

базовый докторант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В  статье  приводится  хронологический  анализ  исследований арабских  ученых  Средневековья,  посвященных  науке  аруда.  Описываются  труды, начиная с системы, созданной основателем науки аруда Халил ибн Ахмадом, до его последователей, развивших его теорию. Первыми трудами о теории аруда, созданными  после  Халила  ибн  Ахмада,  являются  сочинения  Абул  Хасана  аль-Ахфаша  и Абу  Исхака  аз-Зужажа.  Большую  ценность  представляют  глубокие  объяснения теоретических  основ  аруда,  разделы  аруда  в  энциклопедических  произведениях, написанных в Х веке, Ибн Абду Раббихи, Абу Абдуллохом аль-Хорезми, Ибн Рашиком  аль-Кайровани,  Юсуфом  ас-Саккаки.  Среди  авторов,  определенным  образом обогативших  аруд  своим  новыми  подходами  и  интерпретацией,  можно  указать таких  филологов,  как  Ибн  ас-Саррадж,  Сахиб  ибн  ‘Аббад,  Ибн  Джинни  и  Махмуд Замахшари. Особое место в арудоведении принадлежит ученому из Мавераннахра Абу Насру ибн Хаммаду Жавхари, который отдельно отмечается во всех исследованиях по  аруду  и  рассматривается  как  реформатор  этой  науки.  Начиная  с  XIII  века, встречаются стихотворные изложения аруда. В том числе такие знаменитые касыды классического периода как “Ар-рисала аль-андалусиа”, “Касыда аль-Хазраджиа”, “Касыда аль-Хусна”, освещающие в краткой и удобной форме теоретические основы науки. Они предназначены для заучивания  и запоминания аруда.  В  основном  посредством  этих  источников,  упомянутых  в  статье  исследователя, посвященных теории аруда, можно получить достаточно полное представление о системе классического  арабского стихосложения.

Похожие статьи


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

2

34

квартала Шалакат, сетующий, что происходящие в стране изменения ведут к
непопулярности его профессионального занятия.

Ибрахим ан-Насер известен не только как писатель-новеллист, творчество

которого привержено реалистическому методу повествования, но и как один из
основоположников жанра романа в современной саудовской литературе.

ХУДЖАНОВА ДИЛДОРА

таянч докторант, ТДШУ

Араб арузшунослигининг тадрижий тараққиёти

Аннотация. Мақолада Ўрта асрлардаги араб ва арабийнавис олимларнинг аруз

илмига бағишланган тадқиқотларининг тадрижий таҳлили берилади. Жумладан,
аруз илмининг асосчиси Халил ибн Аҳмад яратган аруз тизимидан бошлаб, унинг
издошлари томонидан арузшуносликни шакллантириш ва такомиллаштириш
тамойиллари кўрсатиб берилган. Халил ибн Аҳмаддан сўнг яратилган аруз назария-
сига оид илк манбалар Абул Ҳасан ал-Ахфаш ва Абу Исҳоқ аз-Зужаж асарлари
ҳисобланади. Х асрдан бошлаб ёзилган Ибн ‘Абду Раббиҳий, Абу Абдуллоҳ Хоразмий,
Ибн Рашийқ Қайрований, Юсуф Саккокийларнинг машҳур энциклопедик асарларидан
жой олган арузга оид қисмларида арузнинг назарий асослари чуқур ва батафсил
тарзда баён қилинганлиги билан аҳамиятга эга. Аруз тизимини ўз ёндашувлари ва
қарашлари билан муайян тарзда бойитган муаллифлардан Ибн ас-Саррож, Соҳиб ибн
‘Аббод, Ибн Жинний ва Маҳмуд Замахшарий каби филологларни аташ мумкин.
Мавароуннаҳрлик аллома Абу Наср ибн Ҳаммод Жавҳарийнинг арузшуносликдаги ўрни
барча арузга оид тадқиқотларда алоҳида қайд этилади ва олимга аруз илмининг
ислоҳотчиси сифатида қаралади. XIII асрга келиб, арузни назмда баён этиш урфи
бошланганлиги кузатилади. Шу жумладан, мумтоз даврнинг энг машҳур қасида-
ларидан “Ар-рисала ал-андалусийя”, “Қасида ал-Хазражийя”, “Қасида ал-Ҳусна” ка-
биларда аруз илмининг назарий асослари моҳияти қисқа ва қулай усулда ёритилган
бўлиб, улар ушбу илмни яхши ўзлаштириш ва ёд олиш учун мўлжалланган эди.

Мақолада таҳлилга тортилган Ўрта асрлар араб арузи назариясини тўлиқ қамраб

олган манбалар орқали классик араб арузи тўғрисида тасаввур ҳосил қилиш мумкин.

Таянч сўз ва иборалар: араб шеърияти, “Аруз илми қомуси”,“Китаб ал-‘аруд”,

“ал-‘Иқд ал-фарид”, “Мухтасар фи ал-‘Аруд”, “ал-‘Умда”, “Қасида ал-Хазра-
жийя”, “‘Аруд ал-Варақати”, “ал-Қистос”.

Аннотация.

В статье приводится хронологический анализ исследований

арабских ученых Средневековья, посвященных науке аруда. Описываются труды,
начиная с системы, созданной основателем науки аруда Халил ибн Ахмадом, до его
последователей, развивших его теорию. Первыми трудами о теории аруда, создан-
ными после Халила ибн Ахмада, являются сочинения Абул Хасана аль-Ахфаша и
Абу Исхака аз-Зужажа. Большую ценность представляют глубокие объяснения
теоретических основ аруда, разделы аруда в энциклопедических произведениях,
написанных в Х веке, Ибн Абду Раббихи, Абу Абдуллохом аль-Хорезми, Ибн Раши-
ком аль-Кайровани, Юсуфом ас-Саккаки. Среди авторов, определенным образом


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

2

35

обогативших аруд своим новыми подходами и интерпретацией, можно указать
таких филологов, как Ибн ас-Саррадж, Сахиб ибн ‘Аббад, Ибн Джинни и Махмуд
Замахшари. Особое место в арудоведении принадлежит ученому из Мавераннахра Абу
Насру ибн Хаммаду Жавхари, который отдельно отмечается во всех исследованиях
по аруду и рассматривается как реформатор этой науки. Начиная с XIII века,
встречаются стихотворные изложения аруда. В том числе такие знаменитые касы-
ды классического периода как “Ар-рисала аль-андалусиа”, “Касыда аль-Хазраджиа”,
“Касыда аль-Хусна”, освещающие в краткой и удобной форме теоретические основы
науки. Они предназначены для заучивания и запоминания аруда.

В основном посредством этих источников, упомянутых в статье исследова-

теля, посвященных теории аруда, можно получить достаточно полное представ-
ление о системе классического арабского стихосложения.

Опорные слова и выражения: а

рабская поэзия, «Китаб аль-Комус», «Китаб

аль-Аруд», «Аль-Икд аль-фарид», «Мухтасар фи аль-Аруд», «Аль-Умда», «Касыда
аль-Хазраджиа», «Аруд аль-Варакати», «Аль-Кистас».

Abstract.

The present article dwells upon the chronological significance of the studies

of Arab scholars of the Middle Ages on the science of `arū

. Including, there is a

description ranging from the system created by the founder of the `Arū

science, Khalīl

ibn Ahmad, to the principles of formation and development from his followers. The first
sources about the `arū

theory, created after Khalīl ibn Ahmad, are the works of Abul

Hassan al-Ahfash and Abu Ishāq al-Zujāzh. With their deep and complete explanations of
the theoretical foundations of `arū

, the sections on `arū

in encyclopedic works written

since the 10th century are written by Ibn Abdu Rabbihī, Abu Abdullаh al-Khwarizmī, Ibn
Rashīk al-Kairovanī, Yūsuf al-Sakkākī. Among the authors who have enriched `arū

in a

certain way with their approach and look, one can list philologists such as Ibn al-Sarrāj,
Sāhib ibn ‘Abbād, Ibn Jinnī and Ma

mūd al-Zamakhsharī. A scientist from Mā warā’ al-

nahr Abu Nasr ibn Hammād Jawharī, who is separately noted in all studies on `arū

as

the reformer of `arū

science, has a special place in scholarship. Starting from the 13th

century, the poetic style of aruda is encountered. In particular, the most famous poems
(qasīdah) of the classical period, such as Ar-Risala al-Andalusia, Qasīdah al-Khazrajiya,
Qasīdah al-Khusna, briefly and conveniently illuminate the theoretical foundations of
science, and are designed to memorize and memorizing `arū

.

Through sources that fully embrace the theory of Arabic `arū

of the Middle Ages, which is

included in the analysis in the article, one can get the impression of classical Arabic `arū

.

Keywords and expressions:

Arabic poetry, "The main book of `arū

", "Kitab al-

`arū

", "al-'Iqd al-Farid", "Mukhtasar fi al-`arū

"al-'Umda", " Qasīdah al-Khaz-

rajiyya", “`Arū

al-Waqarati', al-Qistās.

Кириш.

Маълумки, ўрта асрларда араблар шеърни “вазнга туширилган

маъно ифода этувчи қофияли нутқ” деб таърифлашган. Араб шеърияти эса уч
таркибий қисмга ажратилади:

1. Аруз билими ( ضورعلا ملع), яъни арузнинг ўзи: у шеър битишда қўлла-

ниладиган вазн турлари ва улардан фойдаланишда зарурияти сезиладиган
қонун-қоидалар билан шуғилланади.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

2

36

2. Қофия билими )يفاوقلا ملع(: қофияланиш тартиби, қофияланиш усуллари,

қофияларни саралаш ва уларни тўғри ишлатиш, қофия турлари ҳамда шеър
битишдаги вазн қолипларидан фойдаланилади.

3. Бадиий воситалар ҳақида билим )عيدبلا ملع(. Шеърнинг бадиий етук бўли-

шини таъминловчи тасвир воситалари ва улардан тўлиқ фойдаланиш
йўриқлари. Бу шеърнинг мазмундор ва бадиий етук бўлишида аҳамиятлидир.

Араб шеъриятининг асоси бўлмиш аруз нафақат арабларда, балки бутун

Шарқ мумтоз шеьриятида энг кўп қўлланилган ягона шеър вазни ҳисобланади.
Аруз вазни илк бора араб шеъриятида вужудга келади, кейинчалик у форс-
тожик ва туркий халқлар мумтоз шеъриятининг ҳам асосий вазн тури сифатида
шаклланди ва такомиллашди.

Шунингдек, аруз илми Шарқ адабиётшунослигида қадимдан бизнинг

замонимизгача асосан икки маънода ишлатилади: маълум шеърий система
сифатида ҳамда шу система ҳақидаги таълимот.

Афсуски, ҳозирги даврга келиб, мумтоз шеъриятнинг асосий вазн тури

бўлган аруз илмини билиш даражаси анча сустлашган. Бунинг натижасида
мумтоз адабиёт намуналари бўлган қасида ва ғазалларни ўқишда ноқисликлар
кузатиляпти. Ўрта аср араб олимлари ва Моварауннаҳрлик олимларнинг аруз
илмига бағишланган асарларини янада чуқур ўрганиб, тадқиқ қилиб, амалиётда
қўлланса, ушбу муаммони бартараф этишда ёрдам бўлади.

Рус олими Д.Фроловнинг “Классический арабский стих. История и теория

аруда” номли монографиясининг кириш қисмида араб арузшунослиги тарихига
оид маълумотларни қисман келтиради. Монографиянинг илова қисмида олим
Хатиб Табризийнинг “Ал-Вафи фи ал-аруд ва ал-қовафи” асарини Ўрта асрлар-
даги арузга оид бир неча манбалар билан қиёслаб, асар шарҳини келтиради

1

.

Шунингдек, ўзбек олими Э.Талабов ҳам араб арузига бағишланган тадқиқотида
араб арузига оид манбаларни санаб ўтган. Лекин, бу маълумотлар араб аруз-
шунослигининг тадрижий такомили ҳақида тўлиқ ва аниқ тасаввурга эга бўлишга
етарли эмас деб ҳисоблаймиз. Чунки, бу тадқиқотларнинг мақсади ва вазифаси бу
йўналишга қаратилмаган эди. Биз ушбу мақоламизда юқоридаги икки тадқиқотда
берилган маълумотларни тўлдириб, янгиликлар киритиб шу мавзуни янада
мукаммал қилиб, айрим ноаниқликларга ойдинлик киритишни мақсад қилиб
олдик. Шу нуқтаи назардан, мазкур мақолада VIII асрдан то XIII аср оралиғида
соф араб арузига бағишланган манбалар тадрижий таҳлил қилинади.

Асосий қисм.

Арузшуносликка оид илк тадқиқот VIII асрда араб олими Халил

ибн Аҳмад (719-795) томонидан ихтиро қилинган бўлиб, «Аруз илми қомуси»
(“ ورعلا ملع يف مجعم

ض

”) деб аталади. Халил ибн Аҳмад Исломдан илгариги V – VII ва

ўз давригача бўлган VII – VIII асрлардаги шоирларнинг асарларини ўқиб, ўрганиб,
таҳлил этиб, аруз баҳрлари ҳақида ўз шеърий назариясига асос солди.

Ривоятларга кўра, Ал-Халил ибн Аҳмад ҳажга бориб, зам-зам сувидан ичиб

шундай дуо қилган:

1

Фролов Д.В.Классический арабский стих. История и теория аруда. –М.: Наука. – 1991


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

2

37

«Эй раббим, менга шундай илм бергинки, менгача ҳеч ким у илмни бил-

маган ва мендан кейин ҳам ҳеч ким билмайдиган бўлсин»

1

. Айни шу воқеа

сабаб, Аллоҳ Таолонинг инояти билан Халил ибн Аҳмад «аруз илми»ни
яратишга сабабчи бўлган.

Халил ибн Аҳмад халқ орасидан йиғилган шеърларни ўқиб, таҳлил этади.

Натижада, ёзилган қасидалар ҳар хил оҳангдалиги маълум бўлади. Шеър оҳанг-
ларини туяларнинг енгил елишига, от дупурининг бир маромда эшитилишига,
темирчилар дакдасига ўхшатган. Уларни бирма – бир тасниф этиб, ўзининг
шеърий назариясини яратди.

Ушбу аруз системасини яратган вақтдан олдин аруз, умуман шеърий

система ҳақида ҳеч қандай тушунчага эга бўлмаган шоирлар томонидан
исломгача бўлган араб шеъриятида бир қанча асарлар яратилган ёки ёзилаётган
эди. Бу шеърларнинг кўпчилиги Халил яшаган даврга қадар яратилгани учун
уларга тарихий нуқтаи назардан ёндашувга имкон беради

2

. Шунга қарамай,

Халил ибн Аҳмад ўрта асрга хос таснифчи олим сифатида араб шеърияти
санъатининг тарихий ривожини кўрсатишга ҳаракат қилиб кўрмади.

Олим 15 та баҳр (

тавил, мадид, басит, вафир, комил, ҳазаж, ражаз, рамал,

сари‘, мунсариҳ, ҳафиф, мудори‘, муқтадаб, мужтасс,

мутақориб

)ни яратди

ва уларни 5 та доира (

мухталифа, му‘талифа, мужталиба, муштабиҳа, мут-

тафиқа

)га жамлади.

Халил ибн Аҳмад ўзининг «Аруз илми қомуси» номли асари пайдо

бўлгунига қадар араб шеърияти назарияси, таҳлилига оид бирорта илмий
тадқиқот бўлмаган. Лекин, афсуски, ушбу асарнинг асл нусхаси бизгача етиб
келмаган. Халилнинг шогирдлари томонидан кўчирилган айрим қисмлари мав-
жуд. Бироқ, сўнги йилларда ушбу асарнинг нусхасини тиклашга араб арузшу-
нослари ҳаракат қилишяпти. 1980 йилда олимлардан Муҳаммад Саид Асбар ва
Муҳаммад Абу Али асарнинг замонавий тилдаги деярли тўлиқ вариантини
яратишди

3

. Бундан ташқари, Маҳмуд Мустофонинг Халил ибн Аҳмаднинг

арузга оид асарига бағишланган “Аҳда сабил фи ‘илм ал-Халил” (“Халил
илмида ягона йўл”) номли асари Қоҳирада чоп этилган

4

.

Шубҳасиз, Халил ибн Аҳмаднинг хизмати фақатгина араб шеъриятидаги

барча вазнларни классификация қилганлигида эмас, балки баҳрларнинг бир-
бирига боғлиқлигини назарий жиҳатдан кўрсатиб бериш учун уларни беш
доирага жамлаганлигидадир.

Янги яратилган илм шу даврнинг ўзида барча олимларнинг катта қизиқи-

шини уйғотди. Олимларнинг қайд этишича, VIII-IX асарларни ўзида арузга оид
турли хил муаллифларга тегишли 20 га яқин асарлар яратилган. X асрдан

1

1971 ،ةرهاقلا ،ةيفاقلا و ضورعلا ،ليلخلا يملع ىلإ ليبس ىدها ،ىفطصم دومحم

2

Зиёвуддинова М. Абу Абдуллоҳ ал-Хоразмийнинг “Мафотиҳ ал-улум” асарида поэтика. –

Т.: ТошДШИ,2001. –Б.7.

3

1980 ،توريب ،ضورعلا ملع يف مجعم ،ليلخلا ،يلع وبأ دمحم ،ربسأ ديعس دمحم

4

1971 ،ةرهاقلا ،ةيفاقلا و ضورعلا ،ليلخلا يملع ىلإ ليبس ىدها ،ىفطصم دومحم


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

2

38

бошлаб эса, арузшунослик ёзма шаклда намоён бўлди

1

. Қуйида ўрта аср

олимларининг аруз илмига бағишланган асарларига асос вазифасини ўтаган
манбаларни санаб ўтмоқчимиз.

Халил ибн Аҳмаддан сўнг яратилган илк манба

Абул Ҳасан ал-Ахфаш

(830 в.)нинг “Китаб ал-‘аруд” асаридир. У ўз даврининг машҳур наҳвшунос,
филолог олими эди. Абулаббос ас-Саолибий маълумот беришича, ал-Ахфаш-
нинг наҳв, аруз ва қофия илмига бағишланган асарлари кўп бўлган

2

. Бизга маъ-

лум бўлган шеършуносликка оид асарлари “Китаб ал-‘аруд”, “Китаб ал-
Қавафий”(“Қофия илми”), “Китаб ма‘аний аш-шеър”(“Шеър маънолари”). Ал-
Ахфаш ўзининг “Китаб ал-‘аруд” асарида Халил ибн Аҳмаднинг барча қараш-
ларини тўлиқ қабул қилган. Фақатгина аруз баҳрлари сонини ўн олтитага етказ-
ди ва у баҳрни “Мутадорак” деб номлади. Ал-Ахфаш асарда бошқа арузга оид
манбалардан фарқли ўлароқ, “Байтлар тақтеъси” мавзусини тадқиқ қилмаган.
Мазкур асар 1998 йили Саййид ал-Баҳровий томонидан тадқиқ қилинган

3

.

Абу Исҳоқ аз-Зужаж

(890 в.) нинг аруз илмига оид «Китаб ал-‘аруд» номли

асари мавжуд. Ушбу асар Халил ибн Аҳмад ва ал-Ахфашдан сўнг арузга доир

энг қадимги манбалар доирасида учинчи ўринда туради. Асарнинг ягона

қўлёзмаси Истанбулдаги Жаруллоҳ Афанди кутубхонасида №1834 рақами

остида сақланади. 1978 йили ушбу қўлёзма ҳақида илк маълумотни доктор

Ниҳад Муҳаммад Жаттан беради

4

. Сўнг 1980 йилда доктор Рамазон Шишнинг

“Туркия кутубхоналарида сақланувчи араб тилидаги нодир қўлёзмалар”

каталогида мазкур қўлёзманинг қисқача таърифи берилади. Шу ўринда

таъкидлаш жоизки, Броккелманн ва Фуад Сезгиннинг машҳур каталогларида

эса қўлёзма тўғрисида маълумот мавжуд эмас. 2004 йилда доктор Сулаймон

Абу Ситта томонидан тадқиқ этилган. Аз-Зужаж асарида баҳрлар мавзусини

ёритишда Халил ибн Аҳмадга эргашса, зиҳоф мавзусида эса, ал-Ахфашнинг

изидан боради, лекин, мутадорак баҳрини рад этади. Асарда нафақат аруз илми

қоидалари баён этилади, балки араб шеърияти назарияси жуда чуқур

ёритилган. Шунингдек, шеър, маъоний, калом илмларини таҳлил қилишда

устози Сибавайҳининг сўзларини, Қуръон оятларидан мисол қилиб келтиради.

Аз-Зужажнинг «Китаб ал-‘аруд» асаридан бошқа “Китаб маъаний ал-

Қур’ан”(“Қуръон маънолари”), “Шарҳ абйат Сибавайҳи” (“Сибавайҳи байт-

ларининг шарҳи”), “Иштиқоқ” (“Этимология”) каби асарлари ҳам мавжуд

5

.

Исҳоқ ал-Жаримий ал-Басрий

(840 в.)нинг «Китаб ал-‘аруд» асари. Ал-

Мубарраднинг замондоши ал-Жаримий наҳв, фиқҳ, ҳадис, адаб илмларини

мукаммал билган. Абу Муҳаммад ал-Тузиний, Абу ал-‘Аббос ал-Мубаррад,

Абу Усмон ал-Мазинийлар эса унинг энг машҳур шогирдлари бўлган. У ал-

1

Фролов Д.В.Классический арабский стих. История и теория аруда. –М.: Наука. – 1991. С. –7.

2

32 ص .1980 فجنلا يف عبط.ضورعلا ملع يف ساطسقلا .ىنسحلا رفاب ةجيهب

3

،عيزوتلاو رشنلل تايقرش راد ،1 ط ، يوارحبلا ديس : ةساردو قيقحت ، شفخلأا ةدعسم نب ديعس نسحلا يبلأ ضورعلا باتك

، ةرهاقلا

1998

م

4

م 1978 ، 1 ددعلا ، لصوملا ، ةعماجلا ةلجم

5

2004.ةيدوعسلا ةيبرعلا ةكلمم،ضايرلا،ةيوغللا تاساردلا ةلجم .جاجزلل ضورعلا ب اتك .ةتس وبأ ناميلس


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

2

39

Ахфаш, ал-Асмаий каби машҳур олимларнинг шогирди бўлган. Унинг “Мух-

тасар фи ан-наҳв”(“Наҳвга оид кичик китоб”), “Абния” (“Архаик сўзлар илми”)

номли асарлари бизгача етиб келган

1

.

Абу ал-

Аббос ал-Мубаррад

(

825- 899)нинг арузга оид “ал-‘Аруд” номли

асари мавжуд. Басралик ал-Мубаррад наҳв, балоға, фасоҳат илмларининг маш-
ҳур билимдони эди. У Абу Усмон ал-Мазиний ва Абу Ҳатим ал-Сижисто-
нийларнинг шогирди бўлган. Ал-Мубарраднинг

“ал-Камил”, “ал-Музаккар ва

ал-муаннас”,“ ‘Ироб ал-Қура’н”(“Қуръон иъроби”), “Шарҳ шаваҳид ал-китаб”
(“Шаваҳидлар шарҳи”) номли асарлари мавжуд. Олимнинг “ал-‘Аруд” асарида
шеър илми, аруз назариясининг асослари, ҳамда араб шоирларнинг шеърла-
ридан жуда кўплаб намуналар келтирилган

2

.

Абу Бакр Ибн ас-Саррож

(928 в.)нинг “ал-‘Аруд” номли асари. Боғдодлик

аллома Ибн ал-Саррож Басралик олимлардан ал-Мубаррад ва ал-Зужажнинг
шогирди бўлган. Ибн ал-Саррож наҳв, сарф, фиқҳ, шеър илмлари бўйича
замонасининг кўзга кўринган олимларидан эди. Унинг “Усул фи ан-наҳв”
(“Наҳв асослари), “Илал ан-Наҳв” (“Наҳвдаги ноқисликлар”), “аш-Шеър ва аш-
Шуаъро” (Шеър ва шоирлар”), “ал-Иштиқоқ” (“Этимология”) каби асарлари
мавжуд. “Ал-‘Аруд” асарининг ҳозирча ягона нусхаси Мағриб мамлакатининг
миллий кутубхонасида сақланади (№127)

3

. Асарнинг муқаддима қисми аввал

сабаб, ватад ва фосилалар таърифидан бошланади, сўнг асл тафиълалар ва
доиралар ҳақида қисқа маълумот берилади. “Тақтиъ аш-шеър” бобида 15 та
баҳрга берилган анъанавий шеърий байтларни тақтиъси билан келтирилган, ҳар
бир баҳрнинг зиҳофларини таърифлар билан баён қилинган. Ибн ал-Саррож
аруз илмини ёритишда

Халил ибн Аҳмад изидан боради.

Абу ал-Ҳасан ал-

Арудий

(921 в.)нинг “ал-Жами‘ фи ал-‘аруд ва ал-

қавафий” (“Аруз ва қофия илмининг мажмуъи”) асари. Асарнинг ягона қўлёз-
маси Тунис кутубхонасининг қўлёзмалар фондида сақланади. Ал-‘Арудий
ушбу асарнинг муқаддимасида Абу Исҳоқ ал-Зужажнинг шогирди эканлигини
қайд этади. Асарда аруз илмининг барча мавзулари тўлиқ ёритилган, бошқа
асарлардан ўзига хослиги эса, асарда аруз элементларини таҳлил қилишда
муаллиф лингвистик усулда моҳирона ёндашган ҳамда Халил ибн Аҳмад ва
Ал-Ахфашнинг қарашларини мулоҳаза қилиб, ўз фикрларини баён қилади.
Ушбу асар Байрутда профессор Зуҳайр Ғамазий Зоҳид ва Ҳилал Нажиб томо-
нидан тадқиқ қилинган

4

. Ал-‘Арудийнинг мазкур асаридан ташқари “Ғорийб

ал-Қур’ан” (“Қуръондаги ноёб сўзлар”) ва “ал-Аллафат ал-қат‘ ва ал-васл”
(“Тақтиъ ва васлдаги атамалар”) номли асарлари ҳам мавжуд.

1

ةيلوحل نوثلاثلاو يداحلا ددعلا نم عساتلا دلجملا .شيعي نبا فقومو لصفملا حرش يف يمرجلا ءارآ .قزارلادبع دمحم يلع هط

و ةيملاسلإا تاساردلا ةيلك

يبرعلا

انبلل ة

.ةيردنكسلإاب ت

2

THE KAMIL OF EL-MUBARRAD. Edited by W.Wright. Leipzig, 1864.

3

1972،دادغب،15.ع،بدلأا ةيلك ةلجم.يلتفلا نيسحلا دبعروتكدلا قيقحت .جا

ّرسلا نب ركب يبلأ ضورعلا باتك

4

1996 توريب ،ليجلا راد.بيجان للاه و دهاز ريهز روركدلا قيقحت .يضورعلا نسحلا وبأ .يفاوقلا و ضورعلا يف عماجلا


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

2

40

Ибн

Абду Раббиҳи

(860-940)

“ал-‘Иқд ал-фарид” (“Ноёб маржон”) асари

“Араб адабиётига оид китобларнинг оналаридан бири” деб қадрланади. Ибн
‘Абду Раббиҳ Андалусиянинг илм ва маданият маркази Кордова шаҳрида
туғилган бўлиб, Андалусиянинг энг машҳур олимларидан эди. Устозлари Ибн
Ваддоҳ, Яҳё ибн Яҳё, Зиряблар бўлишган.“Ал-‘Иқд ал-фарид” асари катта
ҳажмдаги антология бўлиб, 25 та бобдан иборат. Ҳар бир боб қимматбаҳо
тошлар номи билан (дур, марварид, гавҳар) аталган

1

. Унда VII-VIII асрлардаги

араб халифалиги тарихи ва адабиётига оид қимматли маълумотлар берилади

2

.

Антологиянинг аруз илмига оид бўлими ундан кейин ёзилган кўплаб арузга оид
асарларга асос бўлиб хизмат қилган.

“Ал-‘Иқд ал-фарид”нинг аруз илмига бағишланган боби يف ةيناثلا ةرهوجلا باتك”

لا ضيراعأ

رعش

"

(“Шеър арузлари ҳақида иккинчи гавҳар”) деб номланади. Ибн

‘Абду Раббиҳ‘ аруз таълимотини икки қисмга ажратган ҳолда: аввал назарий
қисм ( شرف) сўнг мисоллар )لاثمأ( бериш орқали ўрганишни маъқул кўрган.

Аруз асосларини эслаб қолишга осон бўлиши учун назарий қисмни

“Уржуза” жанрида (ражаз баҳрида ёзилган шеър) тақдим қилади ва уни бешта
фаслга ажратади. Биринчи фаслда мутаҳаррик ва сокин ҳарфлар ҳақида фикр
юритади. Иккинчи фаслда сабаб ва ватадларни таърифлайди. Унда муаллиф 8
та асл рукнларни санаб, ушбу рукнлар сабаб ва ватадлардан ҳосил бўлишини
таъкидлайди. Лекин, анъанавий арузшуносликда мавжуд фосилага тўхталиб
ўтмайди. Учинчи фасл, зиҳофларга бағишланган. Тўртинчи фаслда эса, аруз ва
дарбларнинг иллалари ҳақида фикр юритилади. Бешинчи фаслда бешта арузий
доираларнинг номлари ва уларга кирувчи баҳрлар ҳақида маълумот берилади.

Амалий қисмни эса яхши англаш учун насрда баён қилади. Ушбу қисмни

аруз дарблари 63 та бўлгани учун 63 та бўлакга ажратган. Унда, ўн бешта баҳр
доира қоидасига мувофиқ тартибда таърифланиб, ҳар бир баҳрнинг зиҳофларига
алоҳида мисралар мисол қилиб берилади. Ушбу шеърий мисолларни тақдим
қилишда Халил ибн Аҳмад танлаган шеърий байтларни келтиради.

Соҳиб ибн ‘Аббод

(936-995) “Иқна‘ фи-л-‘аруд ва қавафих” (“Арузга ва

қофияга оид тавсия”) асари. Асарнинг 2 та қўлёзма нусхаси аниқланган бўлиб,
унинг қадимий нусхаси Париж миллий кутубхонасида (№6047) сақланади, яна
бир нусхаси Қоҳирадаги Қўлёзмалар институтида мавжуд

3

. Манбаларда

ёзилишича, у аруз илмидан ҳижрий IV асрдаги катта олимлардан бўлган
Абулфадил ибн ал-Умайд (ҳиж. 360 в.) ва Абу Саид ас-Сийрафий (ҳиж.368
в.)дан дарс олган. Асарда муаллиф Халил ибн Аҳмад изидан бориб ўз асарида
мутадорик баҳрини тан олмайди ҳамда Халил келтирган шеърий байтларни
мисол қилиб беради. Лекин, зиҳофларни таърифлашда мустақил ёндашади.
Мазкур асар Ўрта асрлар араб аруз назарияси бўйича атрофлича ва тўлиқ
маълумот бериб, классик араб арузи тўғрисида тасаввур ҳосил қилади.

1

1983،توريب .ةيملعلا بتكلا راد .نايرعلا ديعس دم حم روتكدلا قيقحت .يسلدنلأا هّبر دبع نب د

ّمحمل ديرفلا دقعلا

2

Исламская цивилизация. История и современность.Коллектив авторов. Мовква, 2016.

3

.ةيمظاكلا.نيساي لآ نسح د

َمحم خيشلا قيقحت .داَبع نبا بحاصلل ضورعلا يف عانقلاا


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

2

41

Ибн Жинний

(1002 в.)нинг “Мухтасар фи ал-‘Аруд” асари. Тўлиқ исми

Абу ал-Фатҳ Усмон ибн Жинний ал-Мўсулий. Унинг устозлари Абулфараж ал-
Исфаҳоний, Абул Аббос ан-Наҳвий, Абу Али ал-Фарисийлар бўлишган, ҳамда
ал-Мутанаббий ва аш-Шариф ар-Радийлар унинг дўстлари бўлишган. Манба-
ларда ёзилишича, унинг 67 та асарлари мавжуд бўлиб, улардан бизга маълум
бўлганлари “Сирру сина‘ат ал-‘ироб” (“Иъроб санъатининг сири”), “ат-Талқин”
(“Талқин”), “ат-Та‘ақиб” (“Изоҳлар”), “ал-Кафий” кабилардир. У адаб илмида
серқирра ижод этган олимлардан ҳисобланади. “Мухтасар фи ал-‘Аруд” аса-
рининг қўлёзмалари Британия музейида, Берлин (№7108), Вена (№222), Туркия
ҳамда Тунис (№18610) миллий кутубхоналарида сақланади. Рус шарқшуноси
Д.Фроловнинг 1991 йилда нашр қилинган “Классический арабский стих. Исто-
рия и теория аруда” номли монографиясида қуйидаги маълумотни келтиради: “Х
асрнинг энг йирик филологларидан бири бўлган Ибн Жиннийнинг арузга ба-
ғишланган асарини ҳали ҳануз нашр қилинмаганлиги арузшуносликнинг жиддий
муоммоси ҳисобланади”

1

. Лекин, изланишлар натижасида мазкур асарни илк

маротоба 1972 йилда доктор Ҳасан Шазилий Фарҳуд илмий истефодага олиб
кирганлиги

2

, 1989 йилда эса доктор Аҳмад Фузий ал-Ҳайб асарнинг бир неча

қўлёзмаларини топиб, қиёсий-текстологик тадқиқ қилганлиги маълум бўлди

3

.

Ибн Жинний арузга оид асарида араб шеърияти ҳақида, аруз илми ҳақида,

баҳрлар сонида, доиралар таркибини таърифлашда Халил ибн Аҳмаднинг йўли-
дан боради. Асарнинг таркибий қисми қуйидагича: аруз таърифи, шеър таърифи,
жузвлар (сабаб, ватад, фосила), тақтиъ мавзуси, асл рукнлар (8 та рукнлар иккига
ажралган, бири беш ҳарфлилар, иккинчиси етти ҳарфлилар), аруз ва дарбларнинг
сони, доиралар таърифи, баҳрлар таркиби (зиҳоф ва иллалари билан)дан иборат.

Ибн Рашийқ ал-Қайрований

(1071 в.) “ал-‘Умда фи маҳасин аш-шеър ва

адабиҳи” (“Шеърият гўзалликлари ва одоби ҳақида таянч асар”) асари. Ибн
Рашийқ Мағрибда туғилган бўлиб, устозлари Ибн Жаъфар ал-Қазаз ва Ибн
Иброҳим ан-Наҳшилийлар бўлишган. Унинг адаб илмига оид энциклопедик
асари “ал-‘Умда” 30 та қисмдан иборат бўлиб, шеъриятга оид 59 та фасл
мавжуд.

4

Асарнинг қўлёзма нусхалари Мисрда 2 та нусхаси, Тунисда 1 та

нусхаси сақланади. Асар аруз илмига махсус бағишланмаган бўлса-да, арузга
оид бобининг ўзидаёқ араб арузи, вазн, рукнлар, арузий доиралар, баҳрлар ва
уларнинг зиҳоф ва иллаларига муносабат муаллифнинг арузшуносликда ўз
ўрнини қолдириши учун асос бўлди.

Абу ал-Жайш ал-Ансорий ал-Андалусий

(1229 в.)нинг “Ар-рисала ал-

андалусийя” асари

5

. Ушбу асарнинг қўлёзма нусхаси Саудия Қироллиги уни-

верситетида № 82 рақами остида сақланади. Айрим манбаларда асар номи

1

Фролов Д.В.Классический арабский стих. История и теория аруда. –М.: Наука. – 1991. С. –8.

2

1972 ،توريب .دوهرف يلذاش نسح روتكدلا قيقحت .يّنج نبلا .ضورعلا

3

1989 ،تيوكلا.بيهلا يزوف دمحأ قيقحت .يوحنلا يّنج نب نامثع حتفلا يبلأ ضورعلا باتك

4

1981 ،ايروس ،ليجلا راد .ديمحلا دبع نيدلا يحم دمحم .يناوريقلا قيشر نبلا هبادآ و رعشلا نساحم يف ةدمعلا

5

.1957 .دوعس كلملا ةعماج .يسلدنلاا يراصنلاا شيجلا وبأ .ةيسلدنلاا ةلاسرلا


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

2

42

“Илал ал-а‘арийд” (“Арузларнинг иллалари”) деб ҳам ёзилган

1

. Рисола мух-

тасар шаклда, назмда ёзилган бўлиб, унда араб арузидаги 16 шеър баҳрлари
ҳамда уларнинг аруз ва дарблари ҳақида маълумот келтирилади. Қасида 65
байтдан иборат бўлиб, ал-Андалусий арузий баҳрларга мисол келтиришда
анъанавий такрорланиб келадиган қадимги араб шоирлари қасидаларидан
олинган шеърий байтлардан фойдаланмасдан, ўзи яратган оригинал байтларни
тақдим қилади. Бу байтларнинг ўзига хослиги баҳрга мисол қилиб берилган
байтнинг биринчи сўзи ўша баҳрнинг номи ёки ўзагидан олинган сўз билан
бошланади. Муаллиф ушбу баҳрларни арузи ва дарблари сонини ва кетма-
кетлигини аён қилиш учун абжад ҳисобидан моҳирона фойдаланган. Шунинг-
дек, олимнинг яна бир аруз вазнига бағишланган назмий асари мавжуд. Асар
“Қасида ал-Хазражийя” ёки “Ар-Рамиза аш-Шафийя илм ал-аруз ва ал-қофия”
деб номланади ва у 100 байтдан иборат бўлиб, тавил баҳрида ёзилган. Асар-
нинг қўлёзма нусхалари Токио университетида №1243

2

, Ал-Азҳар ал-Шариф

университетида № 2212 рақами остида сақланади. Маълумот ўрнида шуни қайд
этиш керакки, Абу ал-Жайш ал-Андалусийнинг “Ар-рисала ал-андалусийя”
асари Ўрта Осиёлик олимларнинг ҳам эътиборини қозонган. Чунончи, Шайх
Аҳмад Тарозийнинг шеършуносликка оид туркий тилдаги “Фунун ал-балоға”
асарига назарий асос вазифасини ўтаган манбалардан бири Абу ал-Жайш ал-
Андалусийнинг “Ар-рисала ал-андалусийя” асари эканлигини баён қилади

3

.

Садриддин Усман ас-Савий

(658 в.)нинг “Қасида ал-Ҳусна” номли

қасидаси. Ушбу асар “

Аруд ас-Савийя” номи билан ҳам машҳур. Қасида 306

байтдан иборат бўлиб, тавил баҳрида ёзилган. Мазкур асарга бағишланган
шарҳлар, таълиқотлар жуда кўп. Қасида анъанавий муқаддимадан кейин, мута-
ҳаррик ва сокин ҳарфлар, уларнинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида фикр юрити-
лади. Сўнг, жузвлар, рукнлар ва баҳрлар таърифи баён этилади.

“Қасида ал-Ҳусна”нинг қўлёзма нусхалари Саудиядаги Умм ал-Қуроъ

университетида, Британия музейида, Боғдоднинг Авқоф кутубхонасида ва
Германиянинг Лейпцик университети фондида сақланади

4

.

‘Абд ал-Ваҳҳоб аз-Занжаний (

1262 в.)нинг

“Ми‘йар ан-наззор фи ‘улум ал-

аш‘ар” (

مولع يف راظنلا رايعم

يناجنزلا باهولا دبعل راعشلأا

“Шеър илмларининг ўлчами”)

асари. ‘Абд ал-Ваҳҳоб аз-Занжоний Озарбайжонда туғилган бўлиб, олимнинг
тўлиқ исми манбаларда ‘Абд ал-Ваҳҳоб ибн Иброҳим ибн ‘Абд ал-Ваҳҳоб ибн
Абу ал-Ма‘алий ал-Хазражий ал-Мосулий ан-Наҳвий аз-Занжаний деб келади.
Энг машҳур асарлари: “Тасриф ал-‘иззи”, “Шарҳ ал-ҳади”, “Шарҳ аш-шафийа”.
Унинг “Ми‘йар ан-наззор” асари услубан мухтасар йўсинда уч қисмга бўлин-
ган: аруз илми, қофия илми ва бади‘ илми. Асарнинг қўлёзмалари Қоҳирада (Дар

1

"ضيراعلأا للع" باتكو يراصنلأا شيجلا وبأ http://www.habous.gov.ma/daouat-alhaq/item/2712

2

http://ricasdb.ioc.u-tokyo.ac.jp/daiber/fra_daiber_I.php?vol=1&ms=45&txtno=1243

3

Юсупова Д. Темурийлар давридаги арузга доир рисолаларнинг қиёсий таҳлили.

Монография. – Т.: “TA’LIM-MEDIA”, 2019. – Б. 46

4

2016 .دّمحم يفطسم اهب ىنتعا .ّيواّسلا نامثع نيدلا ردصل ءانسحلا ةديصقلا


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

2

43

ал-кутуб ал-Мисрийя фонди №136), Истанбулда (Куприйли кутубхонаси фонди
№1392), Дублинда (Честер Битти кутубхонаси фонди) ва Боғдодда (Ал-Авқоф
кутубхонаси фонди №1722) сақланади

1

. 1991 йили Ризқ ал-Хафажи томонидан

Қоҳирада нашр қилинган. Ушбу асардаги адаб илмларининг баён қилиш услуби
Хатиб Табризийнинг “Ал-Вафи фи ал-аруд ва ал-қовафи” асари билан қиёс-
ланади. Лекин, шуниси қизиқки, “Ми‘йар ан-наззор фи ‘улум ал-аш‘ар” асари-
нинг манбалари орасида Рашид ад-Дин Ватвот (1182–1183 в.)нинг “Хадо'иқ ас-
сиҳр фи дақо'иқ аш-ши'р”(“Шеъриятнинг сеҳр боғлари”) асари мавжуд

2

. Бу эса

аз-Занжанийнинг форс тилини ҳам мукаммал билишидан далолат беради.

Араб шеършунослигининг ривожланишида хизматлари беқиёс бўлган,

Мавароуннаҳрлик бир қанча алломалар ҳам аруз илмига оид асарлар ёзишган.
Улардан Абу Наср Фаробий, Ибн Сино, Абу Абдуллоҳ ал-Хоразмий, Исмоил
ал-Жавҳарий, Абу Хафс Насафий, Маҳмуд Замахшарий ва Юсуф Саккокий-
нинг асарлари жуда аҳамиятли.

IX аср иккинчи ярмида яшаб ижод этган, “иккинчи муаллим” номини олган

файласуф аллома

Абу Наср Форобий

(879-950)нинг “Калом фи-ш-шеър ва-л-

қафови” (“Шеър ва қофиялар ҳақида сўз”), “Китоб аш-шеър” (“Шеър китоби”),
“Рисола фи қавонийн синоати аш-шуъаро” (“Шоирлар санъати қонунлари ҳақида
рисола”) номли асарлари мавжуд бўлиб, уларда муаллиф шеъриятдаги баҳрларнинг
турлари, уларнинг вазн билан алоқаси, шеърнинг таъсир кучи доираси хусусида сўз
юритди. Шеърнинг мусиқа билан боғлиқлиги ҳақида салмоқли фикрлар айтган

3

.

Табобатга оид китоблари билан машҳур бўлган

Абу Али ибн Сино

(980-

1037) “Фанну-ш-шиър” (“Шеър санъати”) асарида: “Шеър – бу такрорланувчи,
вазн ва урғуга эга бўлган, бир – бирига қофиядош байтлардан ташкил топган,
кишининг энг нозик туйғуларига таъсир этувчи нутқдир”, - деган экан

4

. Аруз-

нинг ражаз баҳрида ёзилган табобатга оид “ал-Уржуза фи ат-тиб” (“Тиббиётга
оид уржуза ) номли асар унинг қаламига мансубдир.

Абу Наср ибн Ҳаммод Жавҳарий

(940-1007)нинг “

Аруд ал-Варақати”

(«Аруз саҳифалари») асари. Айрим манбаларда ушбу асарининг ягона қўлёз-
маси Истанбулдаги Атиф Афанди кутубхонасида сақланади, (№1991) деб
ёзилади

5

. Лекин, Мағриблик олим Муҳаммад Аламининг “

Аруд ал-Варақати”

бағишланган тадқиқотида асарнинг Робот давлат хазинасида сақланувчи №930
рақамли қўлёзмадан фойдаланганлигини айтади

6

. Натижада Жавҳарийнинг

1

1996. ةيملاسلإا دوعس نب دَمحم ماملإا ةعماج .ملاعلأا.لاجف فسوي دومحم.هتافناصم و هتايح ،يناجنزلا

2

The Encyclopaedia of Islam. (New edition) suppl. Vol.12, Brill, Leiden 2004. P-841

3

Аристотель. Поэтика. Масъул муҳаррир И. Султон. Русчадан М.Маҳмудов таржимаси.

Тошкент: Адабиёт ва санъат нашриёти, 1980. Б. 127

4

1953 ةرهاقلا .يودب نمحرلا دبع ققحم .دشر نبأ و انيس نبا و يبار افلا حورس و ةميدقلا ةيبرعلا ةمجرتلا ةمجرت عمرعشلا نف

سيلاطوطسرأ

.

5

Қаранг: Калиева Ш.С. Творчество Исмаила ал-Джаухари и его место в арабской филологии, АКД, -

Т., 2002;

سلا دمحم : قيقحت ، يرهوجلا دامح نب ليعامسإ رصن يبلأ ةقرولا ضورع

يدع

وج

.يلنك

.مورضرأ

1994

6

، ءاضيبلا رادلا _ ةفاقثلا راد ، 1ط يملعلا دمحم : قيقحت ، ـه 393 ت يرهوجلا دامح نب ليعامسإ رصن يبلأ ةقرولا ضورع

1404

/ ـه

1984


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

2

44

Аруд ал-Варақати” асарининг икки қўлёзмаси мавжуд бўлиб, бири Истанбул-

да, бири Робот шаҳрида сақланиши маълум бўлди. Атиф Афанди кутуб-
хонасида сақланувчи қўлёзма ҳақидаги илк маълумот турк олими Ниҳад
Четиннинг 1978 йилда ёзилган мақоласида берилган

1

. 1994 йилда унинг

шогирди Муҳаммад Саъди Чугунли асарни нашр қилган

2

.

У ўзининг арузга доир асарида аруз фанини ислоҳ қилиб, 16 баҳрни 12

баҳрга келтиради. Шу боис тарихда уни “аруз илмининг ислоҳотчиси” деб
аташган. Кўпгина арузга доир рисолалар ёки қомусий асарларнинг арузга оид
бобларида аруз баҳрлари ҳақида тўхталганда, фақат биринчи кўринишигагина
мисол келтириб, нуқсонли тармоқ рукнлардан ташкил топган вазнлар қандай
кўринишда бўлиши айтилади. Мисоллар билан таъминланмайди. Ал-Жавҳарий
эса қадимги ва ўзига замондош шоирлар асарларидан ҳар бир кўринишга
намуналар бериб, қайси зихоф таъсир қилганини ҳам кўрсатиб ўтади. Унинг
фикрича, аруз шеърнинг мезони бўлиб унинг фойдалари учта:

1.

Шеърни маълум бир мусиқий оҳангда ўқилганда завқ бағишлайди.

2.

Аруз вазни туфайли Қуръонни шеърдан фарқ қилиш мумкин.

3.

У шеърда нима керак ва нима керак эмаслигини маълум қилади. Унинг

иллатлари ҳам кўрсатиб ўтилади.

Муқаддима қисмида 7 та мавзу ҳақида сўз боради. Улар сабаб ватад, фосила,

жузвлар, тақтеъ, зиҳоф ва баҳрлардир. Муаллиф ёзишича асл рукнлар 7 тадир:

نلوعف نلعاف نلعافتم نتلعافم نلعفتسم نليعافم نتلعاف
Унинг фикрича تلاوعفم тўғри рукн эмас. Агар тўғри рукн бўлганда ундан

содда баҳр таркиб топарди, - дейилади.

Жавҳарий аруз вазнини бироз бўлса ҳам соддалаштириш мақсадида 16 та

баҳрни 12 та баҳрга туширади. Таҳлил этилган шеърий парчалар ҳам кўпроқ
мусаддас, мураббаъ шаклларидадир. У баҳрни “боб” деб атайди. Шулардан
еттитаси содда, бештаси мураккабдир. Баҳрлар ҳақидаги маълумотни бериш-
дан олдин қуйидаги осонлаштирувчи маълумотларни беради. Унинг ёзишича:

1.

Мутакориб ва ҳазаж рукнларидан

тавил

баҳри ясалган.

م

ف

نليعا نلوعف
2.

Ҳазаж ва рамал рукнларидан

мудориъ

пайдо бўлган

نتلاعاف نليعافم

3.

Рамал ва ражаз рукнларидан

хафиф

баҳри ташкил топган

نلعفتسم

نتلعاف

4.

Ражаз, мутадорик рукнларидан

басит

яралган.

نلعاف

نلعفتسم

5.

Рамал, мутадорик рукнларидан

мадид

баҳри ҳосил бўлган.

نلعاف نتلاعاف

1

Nihad M. Çetin. “Aruz”, Türkiye Diyanet Vakfı İslam Ansiklopedisi, III, İstanbul,1991.

2

1994.مورضرأ .يلنكوج يدعسلا دمحم : قيقحت ، يرهوجلا دامح نب ليعامسإ رصن يبلأ ةقرولا ضورع


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

2

45

Ал-Жавҳарий тушуриб қолдирган баҳрлар ҳақида шундай изоҳ беради:

Сариъ баҳри баситдан олинган, мунсарих ва муқтазоб баҳрлари эса ражаз

баҳридан олинган. Мужтас эса, хафифдан олинган

”.

Мазкур фикрларини исбот қилиш мақсадида ҳар бир баҳр унинг тармоқ

кўринишлари ҳақида сўз кетганда, албатта Халил ибн Аҳмад фикрларини эслаб,

мана шу кўринишни Халил сариъ

деб атаган

” деган мулоҳазани билдириб ўтади.

Жавҳарий тавил баҳрига 7 та, мадид баҳрига эса 14 та, басит баҳрига хам

14 та, вафир баҳрига 11та, комил баҳрига 22та, ҳазаж баҳрига 10 та, ражаз
баҳрига 12 та байт мисол қилиб келтирган. Рамалда 8 та, хафифда 21 та,
мудориъда 7 та, мутақорибда 12 та, мутадорикда 4 та шеърий мисол келтиради,
бироқ байтлар қайси шоирга тегишли эканлигини қайд этмайди. Ушбу байтлар
юқорида санаб ўтилган арузга оид манбаларнинг деярли барчасида такрорла-
надиган шеърий мисоллари билан бир хил.

Одатда аруз назариясига махсус ёзилган асарларда арузий доиралар

келтирилган (Масалан: Абу Ҳафс Насафий ва Маҳмуд Замахшарий асарла-
рида). Бироқ Жавҳарийнинг мазкур асарида доира ҳақида сўз ҳам бормайди.
Бу билан олим арузни яна ҳам осонлаштиради.

Яна арабларда Жавҳарий ва Халил ибн Аҳмаднинг аруз назарияси ҳақида

қуйидагича фикр мавжуд: “

هعضو امنا

و لبلخلا

يرهوجلا هبذه

” (

Халил уни (аруз илмини)

асосини яратди, Жавҳарий эса уни бир тизимга солди

.) Бу жумладан кўриниб

турибдики, Жавҳарий аруз илмининг ривожланишида катта рол ўйнаган.

Шундай қилиб, Абу Наср ибн Ҳаммод Ал-Жавҳарий аруз назариясининг

яккаю ягона ислоҳ қилган олимдир. Ўрта асрлардаги арузга оид рисолаларнинг
аксарияти Жавҳарийнинг “Аруд ал-Варақати” асарига мурожаат этилади.
Чунончи, Ибн Рашийқ ўзининг машҳур “ал-‘Умда” мажмуаъсида мазкур
асарни 11 марта тилга олади. Мазкур аруз назариясига оид асар мумтоз шеър
вазнларини аниқлашда манба вазифасини ўташи мумкин.

Абу Абдуллоҳ ал-Хоразмий

(997 в.)нинг

“Мафāтиҳ ал-‘улум” (“Илмларнинг

калитлари”) номли қомусий мажмуаси биринчи бўлим бешинчи бобини аруз
илмига бағишланган

.

Ушбу энциклопедик асар

Х асрда Сомонийларнинг учинчи

вакили Нуҳ ибн Мансур ҳукмронлиги даври (975 – 997) да ёзилган. “Мафāтиҳ ал-
‘улум”нинг танқидий матни 1895 йилда голланд шарқшуноси Ван Флотен
томонидан Лейден, Берлин ва Лондон шаҳарларидаги қўлёзмалар фондида сақ-
ланаётган бешта қўлёзма асосида тайёрланиб, нашр қилинган

1

. Ўзбек олимла-

ридан М.Хайруллаев, Р.Баҳодиров ушбу энциклопедик асарнинг турли қирра-
ларини таҳлил қилди

2

. Шунингдек, олима Мухлисахон Зиёвуддинова томонидан

1

Van Vloten. Mafatih al-olum. Abu Abdullah Mohammed ibn Ahmed ibn Yousof al-Katib al –

Khowarezmi. Luqduni – Batavorum, 1985; C.E. Bosuvorth . A Pioneer Arabic Encyclopedia of
the Sciences al – Khowarezmi. Keys of the Sciences . Isis.vol. 54.part I, n175. March 1963.p.100;
G.Sartun. Introduction to the history of Sciences, vol.I. Corneige institution of Washington.
1927.p.659;

2

Хайруллаев М., Баҳадиров Р. Абу Абдуллаҳ ал-Хорезми Х век. – М: Наука, 1988. – 144 с


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

2

46

Хоразмийнинг “Мафāтиҳ ал-‘улум” асарининг биринчи бўлим бешинчи боби
илмий тадқиқ этилган

1

. Унда олима аруз вазни, қофия илми, бадиятшуносликка

оид қисмларини таржима ва таҳлил этиб илмий истифодага киритган.

Хоразмий 8 та асл рукнларни келтиради, 15 та баҳрлар изоҳини беради ва

баҳрларни “жинс” деб таърифлайди. Ҳар бир баҳрни фақат бир кўринишига
шеърий мисол билан таъминлаган. Мазкур шеърий мисоллар анъанавий шава-
ҳидлар бўлиб, Жоҳилия давридаги шоирларга тегишлидир. Шу билан бирга
қофия, унинг турлари, истилоҳларнинг келиб чиқиши, қўлланилиши ҳақида
ҳам маълумотлар бериб ўтган

2

.

Маҳмуд Замахшарий

(1075-1144)нинг

“Ал-Қистос фи ‘илм ал-‘аруд” асари.

Асарнинг тўлиқ номи “Ал-Қистос ал-мустақим фи ‘илм ал-‘аруз” (“Аруз илмида
аниқ мезон”) бўлиб, рисола ўттиз уч бетдан иборат. “Ал-Қистос”нинг турли
даврларда кўчирилган қўлёзмалари ҳозирда дунёнинг йирик кутубхоналари ва
қўлёзма фондларида сақланмоқда. Унинг қўлёзмалари Берлин (Мс.ор.қуарт.
118), Лейден (№654), Афина (№191:1), Халаб (№146), Ар-Риёд (№1242), Қоҳи-
рада эса, учта (№60, 2, 1584) қўлёзма нусхалари мавжуд. Шунингдек, Анқара
Миллий кутубхонасининг “Бурдур” фондида (№ 124-01), Истанбулдаги Сулай-
мония кутубхонасининг “Раис ал-куттаб” (№ 990), “Рашид Афанди” (№1117),
“Лалели” (№1984), “Лала Исмоил” (№740), “Ҳолид Афанди” (№213), “Аё
София” (№4525) фондларида, ҳамда Беязит давлат кутубхонасининг “Валиюд-
дин Афанди” (№2934) фондида асарнинг қўлёзма нусхаси сақланади.

“Ал-Қистос” таркибий тузилиши “Янги яратилган вазнда араб шеърияти-

нинг қурилиши”, “Шеър асослари”, “Шеър баҳрлари таркиби”, “Байтлар
тақтиъси”, “Байт қурилиши”, “Арузий доиралар” каби фасллардан иборат.

Замахшарий ушбу рисолани ёзишда аруз илмини асосчиси Халил ибн

Аҳмад ва унинг издошлари кетидан борди. Аммо улардан фарқли ўлароқ “Ал-
Қистос”да

рукнларда содир бўлувчи ўзгаришлар зиҳоф ва иллаларга ажратил-

маган. Ҳар бир асл рукндан нечта тармоқ рукнлар ясалиши ҳамда шу тармоқ
рукнлар қайси қоидага мувофиқ ҳосил бўлганлиги ёритилган. Шунингдек,
асарнинг байтлар тақтиъсига ажратилган қисмида баҳрларга берилган мисол-
ларни ва аруз доираларини ичида келтирилган шеърий байтларни Замахшарий
ўзи яратган бўлиб, байтлар баҳр номи билан бошланган. Бундай маҳорат билан
ёзилган байтлар ҳеч қаерда берилмаган.

Абу Хафс ан-Насафий

(1068 – 1142)нинг “Мухтасар ал-‘аруд ‘ала усул ал-

ма‘руд” (“Арузга оид қисқа рисола”) рисоласи. XI – XII асрларда яшаб ижод
этган насафлик аллома Абу Хафс Умар ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ан-Наса-
фийнинг ЎзФА Шарқшунослик институтида сақланаётган “Матла’ ан-нужум
ва мажма’ ал-‘улум” (“Юлдузларнинг чиқиши ва илмларнинг жам бўлиши”)

1

Зиявиддинова М. Поэтика в “Мафатих ул улум” Абу Абдаллаха ал–Хорезми”, АКД. –

Ташкент, 1990.

2

Зиёвуддинова М. Абу Абдуллоҳ ал-Хоразмийнинг “Мафотиҳ ал-улум” асарида поэтика. –

Т.: ТошДШИ, 2001. –Б.5.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

2

47

номли қомусий мажмуасида 50 дан ортиқ асари жамланган. У ердаги арузга
оид асари “Мухтасар ал-‘аруд ‘ала усул ал-ма‘руд” деб номланиб, у қўлёз-
манинг 302 а – 307 б саҳифаларини ўз ичига олган. Асарда 15 та баҳр берилган,
ва ҳар бир баҳрга қадимги араб шоирларининг шеърларидан намуна келтирган.
Ушбу шеърлар бошқа арузга доир асарларда ҳам кузатилади. Асар қисқа
бўлишига қарамай, асарда 5 та доира мукаммал тарзда чизилган бўлиб, ҳар бир
доираларга мисоллар берилган, шунингдек, асар сўнгида доиралар яна алоҳида
бошқа мисоллар билан яхлит ҳолда берилган. Бироқ ундаги шеърий мисоллар
форс тилида. Бундан ташқари, Насафийнинг “Ихтилофлар ҳақида китоб” ном-
ли асари шеърий йўл билан ражаз баҳрида ёзилган бўлиб, 2666 байтни ўз ичига
олган. У ислом ҳуқуқшунослиги бўйича буюк имомларнинг фикрлари ўртаси-
даги ихтилофларга оид асардир.

Юсуф ас-Саккокий

(1160-1229)нинг

“Мифтāҳ ал-‘улум” (“Илмлар

калити”) асари

.

XII аср охири XIII аср биринчи чорагида яшаб ижод этган

хоразмлик аллома Абу Ёқуб Юсуф ибн Абу Бакр Муҳаммад ибн Али ас-
Саккокий томонидан “Мифтоҳ ал-улум” (“Илмларнинг калити”) асари ёзилди.
Мазкур асарнинг I ва II бобларида муаллиф араб тили грамматикасини мукам-
мал ишлаб чиқиб, унинг мантиқий давоми сифатида III бобни “маъоний” ва
“баён” илмларига бағишлади. Мазкур илмлар таркибига “Илм ал-истидлол”
(“Далил келтирувчи илм”), “илм ал-бадеъ” (“Бадиият илми”), “Илм аш-шеър”,
“Илм ал-қавофи”ларни ҳам киргизган. “Мифтоҳ ал-‘улум” асари шуҳрат топиб,
унга Ҳожи Халифа (1606-1657)нинг “Кашф аз-зунун” асарида келтирилишича
70 дан ортиқ шарҳ, талҳис ҳошия ва таълиқотлар ёзилган

1

. Араб ва ажам

олимларининг таъкидлашларича, Юсуф ас-Саккокий бу асарида бадиият илми
ҳақидаги кўп асрлик таълимотга илмий якун ясаган.

Муаллиф асар муқаддимасида шундай изоҳ беради: “Мен ўз китобимга

тилшунослик фанининг луғатшуносликдан ташқари зарур бўлган соҳаларини
киритдим. Бутун морфология, тўлиқ синтаксисдан сўнг маъоний ва баён илм-
ларининг ишлатилиш доирасини аниқ тушунтириб беришни зарур деб ҳисоб-
ладим. Уларни эгаллаш учун назм ва насрни таҳлил эта билиш кераклигини
тушундим, айни вақтда, шоир аруз ва қофия илмларини билишга муҳтож
эканлигига ишонч ҳосил қилдим”.

“Мифтоҳ ал-‘улум”нинг араб шеъриятига бағишланган боби 5 та қисмга

бўлинади: “Шеър баёни” ( رعشلا نم دارملا نايب), “Вазнлар тадқиқи” ( نازولاا عبتت يف),
“Араб шеърияти вазнлари Халил нигоҳида” ( ليلحلا دنع برعلا راعشأ نازولاا يف),
“Зиҳофлар” ( فاحز) ва “Аруз илми хотимаси” ( ضورعلا ملع ةمتاخ).

Юсуф ас-Саккокий аруз илмини тадқиқ этишда, ўзидан олдинги олимлар-

нинг арузга оид машҳур таърифларини зикр этади, айниқса, Халил ибн Аҳмад
қарашларини ҳурмат билан тилга олади. Шу жумладан, Абу Исҳоқ аз-Зужаж-
нинг фикрларини ҳам кўп ўринларда қайд этади, лекин у фикрларга

1

1133 ص.2ج 1941.يناثلا دلجملا ،توريب .نونظلا فشك .ةفيلخ ىجاح


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

2

48

эргашмайди. Асарни биринчилардан бўлиб тадқиқ қилган олим Акром Усман
Юсуфнинг хулосасига кўра, Юсуф ас-Саккокий “Мифтоҳ ал-‘улум”нинг аруз
ва қофия илмига оид қисмини баён этишда Хатиб Табризийнинг “Ал-Вафи фи
ал-аруд ва ал-қовафи” асаридан кенг фойдаланган ва айрим ўринларда ундан
иқтибослар келтирган

1

.

Асарда 10 та асл тафъилаларни бирма-бир баён қилади, аруз баҳрларидан

эса 15 баҳрни таҳлил қилади. Баҳрларнинг ҳар бир кўринишига араб шоирлари
шеърларидан намуналар келтириб, ҳар бир рукнга мослаб мисоллар тақте’ини
беради. Бу эса шеърларни вазнга тўғри солиб ўқишга ёрдам беради.

“Мифтоҳ ал-‘улум” қўлёзмасининг 10 та нусхаси Ироқ давлат музейида

сақланади (№8861, №28252, №3010,№767, №21239, №4417, №8780, №8704,
№18803, №6795). Шунингдек, Қоҳирада яна бир нусхаси (№889) ва Ўзбекистон
ФА Шарқшунослик институтида №7843 рақамли нусхалари ҳам мавжуд.
Қўлёзма нусхаларининг ичида энг қадимгиси Ироқ давлат музейидаги №8861
рақами остидаги нусха бўлиб, у ҳиж. 703 йилда кўчирилган

2

.

Хулоса.

Аруз илмига оид ўрта асрларда яратилган манбаларни тадрижий

таҳлил қилиш асносида қуйидаги хулосаларга келинди:

1.

Аруз илми бошқа араб илмларидан ривожланиш жиҳатидан кескин фарқ

қилади. Наҳв, сарф, балоғат ва луғат илмлари бир бутунлик, мукаммаллик
даражасига етишда йиллар, асрлар давомида ривожланиб, шаклланиб борган.
Бироқ, аруз илми эса, Халил ибн Аҳмад ихтиро қилган вақтнинг ўзида мукаммал
илм даражасида бўлган. Халил ибн Аҳмаддан кейин ҳеч бир арузшунослар унинг
аруз илми назариясини инкор этмаган ва ўз тадқиқотлари учун асос қилиб олганлар.

2.

Халил ибн Аҳмаддан сўнг яратилган илк манбалар Абул Ҳасан ал-

Ахфаш ва Абу Исҳоқ аз-Зужажларнинг аруз илмига оид рисолаларидир. Абул
Ҳасан ал-Ахфаш ўзининг “Китаб ал-‘аруд” номли тадқиқотида Халил ибн
Аҳмад назариясига таянади, фақатгина баҳрлар сонини яна биттага оширади.
Абу Исҳоқ аз-Зужаж эса, ўн бешта баҳрни келтиради, зихофлар мавзусида ўз
ёндашув ва қарашларини баён қилади. Жавҳарий эса, арузшунослик тарихида
алоҳида ном қолдирган олимлардан ҳисобланиб, аруз илмини биринчи ислоҳ
қилган олим сифатида эътироф этилади.

3.

Х асрларга келиб, арузнинг назарий асослари маълум антологияларда,

энциклопедик асарларнинг шеър илмига оид бўлимларида намоён бўлди.
Бундай мажмуъалар қаторига “ал-‘Иқд ал-фарид”, “ал-‘Умда фи маҳасин аш-
шеър ва адабиҳи”, “Мафāтиҳ ал-‘улум” ҳамда “Мифтаҳ ал-‘улум” каби машҳур
асарларни киритиш мумкин.

4.

Машҳур филологлардан Ибн ас-Саррож, Соҳиб ибн ‘Аббод, Ибн Жинний

ва Маҳмуд Замахшарийлар аруз назариясини янада такомиллаштирган, ўз
ёндашув ва мустақил қарашлари билан майдонга чиққан олимлар ҳисобланади.

1

8ص.م1981 دادغب ةعماج .فسوي نامثع مركأ هرشن .يكاّكسلا فسوي بوقعي يبلا مولعلا حاتفم

2

1987،توريب ،ةيملعلا بتكلا راد .روزرز ميعن ققحملا .يكاّكسلا فسويل مولعلا حاتفم


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

2

49

Умуман олганда, юқорида санаб ўтилган араб арузига бағишланган

манбаларнинг барчасида Халил ибн Аҳмад назариясига таянилган. Уларнинг
барчасида аруз баҳрларига Халил ибн Аҳмад келтирган қадимги араб шоирла-
рининг байтлари мисол қилиб берилган. Шу билан бирга, ҳар бир асар
муаллифи арузшунослик ривожига, аруз илмининг назарий жиҳатдан му-
каммаллашишига муайян тарзда ўз ҳиссаларини қўшдилар. Ушбу манбалар
кейинги даврларда ёзилган аруз илмига доир арабий, форсий, туркий тиллар-
даги асарларга назарий асос вазифасини ўтаганлиги кузатилади. Шу нуқтаи
назардан, юқорида номи зикр этилган асарларни монографик планда тадқиқ
этиш бугунги кун арузшунослигининг долзарб масаласидир.

ДЖУРАЕВА ФЕРУЗА

ўқитувчи, ТДШУ

Уммавийлар ҳукмронлиги давридаги сиёсий

воқеликнинг адабиётга таъсири

Аннотация. Мақола қадим араблар тарихи, хусусан, халифалик ва уммавийлар

асри сиёсий ҳаёти билан ушбу аср адабиёти ўртасидаги мутаносиблик масалаларини
тадқиқ этади. Муаллиф жамият ва адабиётнинг ўзаро чамбарчас эканлигига оид
асосли фикрлар беради ва тўрт одил халифалардан сўнг, деярли бир аср ҳукмронлик
қилган уммавийлар давридаги сиёсий- ижтимоий ҳаёт манзаралари қанчалик адабий
ҳаётга таъсир этганини ёритади. Маълумки, уммавийлар асри араблар тарихидаги
энг кўп жангларга, низо, беқарорлик ва зиддиятларга бой давр бўлган, ва айни пайтда
ислом динини кенг тарқатиш авжига олган фатҳлар асри деб ҳам эътироф этилади.
Ана шундай мамлакат ички ҳаётидаги нотинчликлар энг авжига чиққан, араблар
тарихидаги жаҳоншумул улкан ишлар амалга оширилган ушбу даврда араб
ҳукмдорларининг ўзи ҳам етук нотиқлар сифатида турли хил нутқлар айтишган.
Мақола муаллифи уммавийлар асри харитасидаги кўплаб фирқалар, гуруҳлар партия-
лар ва бошқа жамоаларнинг пайдо бўлиши, улар ўртасидаги тўхтовсиз урушлар,
келишмовчиликлар - муқаррар нотиқлик санъати-хитобаларга улкан эҳтиёж туғдир-
ганини асослайди. Муаллиф мақола якунида уммавийлар асридаги волийлардан (вилоят
ҳокими) бири Убайдуллоҳ бин Зияднинг хитобасини нотиқлик санъати намунаси
сифатида , ҳам бадиият қонунлари асосида чуқур таҳлил қилади.

Таянч сўз ва иборалар: уммавийлар асри, нотиқлар, хитоба, сиёсий кураш,

балоғат, бадиий тасвир воситалари, сажъ, кучли таъсир, эшитувчилар.

Аннотация. В статье исследуется взаимосвязь древней арабской истории, в

частности, политической жизни халифата и Омейядов с литературой того века.
Автор освещает насколько политическая картина омейядской эпохи повлияла на
литературную жизнь. Хорошо известно, что период правления омейядских хали-
фов был полон бесконечных войн, конфликтов, нестабильности, но несмотря на
это данная эпоха – эпоха великих завоеваний в истории арабов.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов