Англия во внутренней политике и международных отношениях Афганистана во второй половине XIX в.

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
145-158
2
0
Поделиться
Рискулов, Ш. (2021). Англия во внутренней политике и международных отношениях Афганистана во второй половине XIX в. Востоковедения, 4(4), 145–158. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/oriental-studies/article/view/16698
Шохжахон Рискулов, Ташкентский государственный университет востоковедения

поддержка докторанта

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье описываются внутренняя и внешняя политика Афганистана во второй половине XIX века, тяжелое социально-политическое положение страны после Первой англо-афганской войны, политические отношения между Англией и Афганистаном и различные переговоры между ними, попытки Дуст Мухаммеда, вернувшегося к власти, провести политику объединения страны, его стремление с самого начала начать все политические действия по превращению Афганистана в централизованное государство, перестройке власти и ее реформированию, освещается тот факт, что последствия нескольких лет ожесточенной войны привели к многочисленным человеческим жертвам и серьезно подорвали экономическую жизнь страны, Шер Алихан,пришедший к власти после Дуст Мухаммеда, пытался установить мир и спокойствие внутри страны, провел обширные реформы внутри страны.

Похожие статьи


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

4

145

никогда не знает, как будет выглядеть картина. Он может только догады-
ваться, основываясь на своем опыте. Когда он делает свою работу, он с
нетерпением ожидает результата с «Таваккуль», то есть с большой верой.
(Значение «Таваккуль» по-арабски - опора на Аллаха или «вера в Божий
план»). Он после каждого творения Эбру восхваляет Бога с чувством
таваккула. Аль-Газали, который считает «таваккуль» состоянием сердца,
подчеркивает, что это плод веры в таухида и совершенство благодати
Аллаха. Мыслитель оценивает значение этого состояния сердца как доверие
к доверенному сердцу, то есть Всевышнему.

РИСКУЛОВ ШОХЖАХОН

таянч докторант, ТДШУ

XIX асрнинг иккинчи ярмида Афғонистоннинг

ички сиёсати ва халқаро муносабатларда Англия

Аннотация. Мазкур мақолада XIX аср иккинчи ярмида Афғонистоннинг ички ва

ташқи сиёсати, мамлакатнинг биринчи инглиз-афғон урушидан сўнг оғир ижтимоий
сиёсий танг аҳволга тушиб қолганлиги, Англия билан Афғонистоннинг ўзаро сиёсий
муносабатлари ва улар ўртасидаги турли хил музокаралар, ҳокимият тепасига қайтган
Дўст Муҳаммаднинг мамлакатни бирлаштириш сиёсатини олиб боришга ҳаракат
қилиши, унинг Афғонистонни марказлашган давлатга айлантириш, ҳокимиятни қайта
қуриш ва уни ислоҳ қилиш йўлида барча сиёсий ҳаракатларни бошидан бошлашга тўғри
келганлиги, бир неча йиллик шиддатли урушнинг оқибатлари кўплаб инсонларнинг қурбон
бўлишига ва у сиз ҳам қашшоқ бўлган мамлакатнинг иқтисодий ҳаётига жиддий путур
етганлиги, Дўст Муҳаммаддан сўнг ҳокимият тепасига келган Шер Алихон мамлакат
ичида тинчлик ва осойишталикни ўрнатишга ҳаракат қилганлиги, мамлакат ичкарисида
амалга оширган кенг ислоҳотлари ёритилади.

Таянч сўз ва иборалар: Афғонистон, Дўст Муҳаммад, Ҳирот, Қандаҳор, Панжоб,

Эрон, Шер Алихон, Англия.

Аннотация. В данной статье описываются внутренняя и внешняя политика

Афганистана во второй половине XIX века, тяжелое социально-политическое положение
страны после Первой англо-афганской войны, политические отношения между Англией и
Афганистаном и различные переговоры между ними, попытки Дуст Мухаммеда,
вернувшегося к власти, провести политику объединения страны, его стремление с самого
начала начать все политические действия по превращению Афганистана в центра-
лизованное государство, перестройке власти и ее реформированию, освещается тот
факт, что последствия нескольких лет ожесточенной войны привели к многочисленным
человеческим жертвам и серьезно подорвали экономическую жизнь страны, Шер Алихан,
пришедший к власти после Дуст Мухаммеда, пытался установить мир и спокойствие
внутри страны, провел обширные реформы внутри страны.

Опорные слова и выражения: Афганистан, Дост Мухаммед, Герат, Кандагар,

Пэнжаб, Иран, Шер Алихан, Англия.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

4

146

Abstract. This article describes the internal and foreign policy of Afghanistan in the

second half of the XIX century, the difficult socio-political situation of the country after the
First Anglo-Afghan War, the political relations between England and Afghanistan and
various negotiations between them, the attempts of Dust Mohammed, who returned to power,
to pursue a policy of unification of the country, his desire from the very beginning to begin all
political actions to transform Afghanistan into a centralized state, the restructuring of power
and its reform., highlights the fact, that the consequences of several years of fierce war led to
numerous human casualties and seriously undermined the economic life of the country, Sher
Alikhan, who came to power after Dust Mohammed, he tried to establish peace and
tranquility inside the country, that he carried out extensive reforms inside the country.

Keywords and expressions: Afghanistan, Wakhan, Kafiristan, A.E.Snesarev, B.L.Tageev,

D.V.Potyata, Gerirod, Khazars, Sher Alixan, England.

Кириш.

Марказий Осиё муҳим геополитик минтақа ҳисобланиб, Афғо-

нистон бўлса унинг асосий стратегик нуқтасини эгаллаган эди. Лекин бу даврда
минтақага икки йирик мустамлакачи давлат тобора яқинлашиб келмоқда эди.
Бири шимолдан, бир неча асрлардан бери Марказий Осиё давлатлари билан
ўзаро сиёсий ва иқтисодий алоқаларга эга бўлган, бу даврга келиб Марказий
Осиёнинг шимолий ҳудудлари устидан ўз ҳукмронлигини қарор топтириб
бўлган Россия бўлса, иккинчиси эса жанубдан, Ҳиндистон субконтинентида ўз
устуворлигини ўрнатган ва тизимли равишда шимолга қараб силжиб бораётган
Англия эди. Шубҳасиз бу икки мустамлакачи давлат ҳам янги бозорларга, хом-
ашё манбаларига, қолаверса стратегик қулай ҳудудларга эга бўлиш учун
минтақани ўз таъсирига олиш ва ўз ҳукмронлигини ўрнатиш мақсадига
эришишга ҳаракат қилишарди. Шу боисдан бу ўлка борасида инглиз-рус
рақобати вужудга келди ва у бутун XIX аср халқаро муносабатлар тизимининг
устувор йўналишларидан бири бўлиб қолди. Инглиз-рус мухолифлиги
кейинчалик “Катта ўйин” деб аталган янги номга эга бўлди. Англиянинг ташқи
тажовузкор сиёсатининг устувор мақсадига айланган Афғонистон масаласи
инглиз-афғон урушларини келтириб чиқарди. Биринчи инглиз-афғон урушидан
сўнг Афғонистон мамлакат сифатида тарқоқ ҳолга келиб, бунинг натижасида
мамлакат ичкарисида кучли иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий бўҳрон бошланди.
Урушдан сўнг Афғонистон амирлигининг бош устивор вазифаси мамлакатни
бирлаштириш ва сиёсий, иқтисодий ислоҳотлар ўтказишдан иборат эди.

Мақсад ва вазифа:

Ушбу ҳудудда олиб борилган кўплаб тарихий

тадқиқотлар шуни кўрсатдики, Афғонистон қадимдан Марказий Осиёни
Ҳиндистон ва Эрон билан ўзаро бир-бирига боғлайдиган кўприк вазифасини
бажарган. Ушбу омил ҳудуд учун долзарб аҳамият касб этиб, империя-
ларнинг диққатини ўзига жалб этарди. Афғонистонга, айниқса, XIX асрнинг
иккинчи ярмида Россия ва Британиянинг геополитик нуқтаи назардан қизи-
қиши кучайди. Бунга сабаб сифатида Британия колонияси бўлган Ҳиндис-
тоннинг Афғонистон билан чегарадош эканлиги бўлса, Россия империяси
таъсиридаги Ўрта Осиё жанубий ҳудудларининг ҳам Афғонистон шимоли


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

4

147

билан қўшни эканлиги эди. Афғонистон минтақаси ер ости ва усти
бойликларидан ҳам кўра, унинг муҳим стратегик нуқтада жойлашганлиги
ушбу империяларнинг диққат эътиборини тортарди. Шу мақсадда Британия
ва Россия ушбу ҳудудни ўрганиш учун кўплаб тадқиқотчиларни жўнат-
ганлиги, юборилган тадқиқотчилар мамлакатда турли-хил ниқоблар остида
ҳаракат қилганлиги, уларнинг Афғонистоннинг сиёсий, иқтисодий ва
ижтимоий аҳволи билан боғлиқ тадқиқотларини тўплаш ва қиёсий таҳлил
қилишдан иборат эди.

Натижалар ва мулоҳаза:

Британия мустамлака сиёсатини олиб берувчи

ҳукмрон доира вакиллари Панжоб аннекция қилинганидан кейинги дастлабки
йилларда янги босиб олинган ҳудудларда яшайдиган урушқоқ халқлар ва
қабилалар устидан ўз назоратларини ва тинчликни мустаҳкамлаш учун катта
куч сарфлади ва шунинг учун ҳам дарҳол шимолга қараб босқинчилик
сиёсатини давом эттириш имконияти бўлмади. Ҳиндистондаги халқаро вазият
ва аҳвол инглиз дипломатиясининг Дўст Муҳаммад билан яқин алоқалар
ўрнатишга

мажбур этди. Аслида эса Британия ҳукмрон доиралари учун устувор

вазифа Дўст Муҳаммад ҳукуматининг ташқи сиёсати устидан назорат ўрнатиш,
Афғонистон ва унинг амиридан Эронга қарши иттифоқчи сифатида
фойдаланиш ва Ўрта Шарқда рус сиёсатига қарши ошкора ва яширин курашда
қурол сифатида фойдаланишни мақсад қилган эдилар. Шунинг учун ҳам
инглизлар Амирни бир неча йил давомида пул ва қурол аслаҳа билан қўллаб-
қувватлаб турганлар. Инглиз мустамлакачилик сиёсатини олиб борувчи
ҳукмрон доира етакчиларининг мақсадларидан яна бири Дўст Муҳаммад билан
муносабатларни яхшилаш орқали Марказий Осиё хонликларига кириб бориш
учун қулай шарт-шароитлар яратиш эди

1

.

Ўз навбатида Дўст Муҳаммад ўз

ҳокимиятини мустаҳкамлаш ва Афғонистонни бирлаштириш учун Ост-Индия
компанияси билан муносабатларини тартибга солди. Биринчи навбатда Дўст
Муҳаммад Қандаҳор ва Ҳиротни ўз ҳокимиятига бирлаштиришни кўзлаб,
ундан моддий ва дипломатик ёрдам олиш мақсадида Англия билан
алоқаларини мустаҳкамлашга тайёр эди.

Дўст Муҳаммад ва Ҳиндистондаги инглиз маъмурлари ўртасидаги

дастлабки келишув афтидан, инглизлар амирни тутқунликдан озод қилгач,
биринчи инглиз-афғон уруши тугаганидан сўнг эришилгандир

2

. ( 1840 йил

ноябр ойида бўлиб ўтган Парвона жангида Дўст Муҳаммад инглизлар
томонидан мағлубиятга учратилади. Муваффақиятга эриша олмаган Дўст
Муҳаммад қуролли кучларини тарқатиб юборади ва Кобулга қайтиб
борганида инглиз генерали Макнотенга таслим бўлади. 1840 йил ноябрь

1

Khalfin. Politica Rossi v Sredney Azii (Russia's Policy in Central Asia) Moskow, OOO

“Vostochnoy literatury” Publ., 1960. 53 p.

2

Fayz Muhammad Khotib ibn Said Muhammad Mugul (Sirāj al-tavārīkh) “Xurufiya Dar al-

Saltana”., 1912. 191 p.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

4

148

ойида Дўст Муҳаммад ва унинг оиласи инглизлар томонидан Ҳиндистонга
олиб борилади ва Лудианда қўним топади. Ост-Индия компанияси унга
йиллик 300 минг рупий миқдоридаги нафақа тайинлайди. Дўст Муҳаммад
Ҳиндистонга юборилганидан кейин Кобул тахтига инглизлар кўмаги билан
Шужо ул-Мулк ўтиради. Британия ҳукмронлигига қарши 1841-йилда
Афғонистонда халқ қўзғолони бошланади. Натижада 1842-йилнинг апрелида
инглизлар томонида ҳокимият тепасига келган Шоҳ Шужо ул-Мулк
ўлдирилади. Шундай қилиб кейинчалик инглизлар Дўст Муҳаммадни озод
этишади ва унга Кобулга қайтиб ўз ҳокимиятини қайтариб олишни таклиф
қиладилар. Шу тариқа У Афғонистонга қайтиб, иккинчи марта Кобулда
Амир тахтини эгаллайди

1

.) 1851-1854-йиллар воқеалари натижасида Дўст

Муҳаммад тамомила Англия билан алоқаларни яхшилаш йўлига киради.
Уни бунга ундаган бевосита сабаблардан бири Ҳиротга Эрон томонидан
бўладиган таҳдид эди

2

.

Ҳиротни ўз ҳокимиятига қўшиб олишни истаган Дўст Муҳаммад Эрон

шоҳига ҳар қандай йўл билан бўлса ҳам Ҳиротга киришига йўл қўймасликка
тайёр еди. 1851 йилнинг кузидан Кобул амири ва Эрон ҳукумати ўртасидаги
муносабатлар анча ёмонлашди

3

.

1854 йилнинг иккинчи ярмида бошланган Дўст Муҳаммад билан инглиз-

ларнинг дастлабки музокаралари Ост-Индия компаниясининг Пешовардаги
вакили Г.Эдвардсга топширилди. Бир неча ой давомида Г.Эдвардс Кобул
амирини биринчи қадамни ташлашга ва Ҳиндистон генерал-губернаторига
расмий музокаралар ўтказиш таклифи билан мурожаат қилишга ундаш
мақсадида яширинча ҳаракат олиб борди. Ниҳоят Г.Эдвардс кўзланган
мақсадга эришади яьни 1854 йилнинг 6 ноябрида Ҳиндистон генерал-
губернатори Дальхузига Дўст Муҳаммаддан кутилган хабарни юборади.

Музокаралар олиб бориш учун Пешоварга Дўст Муҳаммад ўзининг тахт

вориси Ғулом Ҳайдархонни юборади. Инглизлар томонидан музокараларни
Панжобдаги Ост-Индия компаниясининг бош комиссари Лоуренс олиб
борди. Афғонистон амири номидан музокараларни олиб борган Ғулом
Хайдархон Англия томонидан Лоуренс ўртасидаги олиб борилган музока-
ралар натижасида 1855-йил 30-мартда бу икки давлат ўртасида шартнома
тузилади. Ушбу тузилган шартнома учта моддадан иборат эди

4

. Шартнома-

нинг биринчи моддаси амир Дўст Муҳаммад ва унинг ворислари билан Ост-

1

Rijhov K.V. vse monarkhi mira. Musulmanskiy Vostok v XV-XX vv (All the monarchs of the

world. Muslim East in the XV-XX centuries) Moscow, OOO “Veche” Publ., 2004. 191-193 p.

2

P.P. Bushev. Great I anglo-iranskaya voyna (Herat and the Anglo-Iranian War) Moscow, OOO

“vostochnoy literaturi” Publ., 1959. 37-46 p.

3

P.P. Bushev. Great I anglo-iranskaya voyna (Herat and the Anglo-Iranian War) Moscow, OOO

“vostochnoy literaturi” Publ., 1959. 52-53 p.

4

P.P. Bushev. Great I anglo-iranskaya voyna (Herat and the Anglo-Iranian War) Moscow, OOO

“vostochnoy literaturi” Publ., 1959. 218-219 p.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

4

149

Индия компанияси ўртасида ўзаро дўстлик ва тинчликни ўрнатишдан
иборат эди. Шартноманинг 2 ва 3-моддаларида Аҳдлашувчи томонлар бир-
бирининг ҳудуди яхлитлигини ҳурмат қилишни ўз зиммаларига олдилар.
Бундан ташқари шартноманинг баьзи бир қисмлари тўғрисида савол
туғиларди, яьний Дўст Муҳаммад “дўстимнинг дўсти менинг ҳам дўстим
душмани эса душманим” мазмунидаги мажбуриятни олган эди, Ост-Индия
компанияси эса бундай мажбуриятни олмаган эди. Бундан кўриниб
турибдики шартнома тенг ҳуқуқли эмас эди, чунки шартнома шартлари
Англия учун жуда фойдали ва бир томонлама афзалликларга эга эди. Англия
афғон амиридан иттифоқчи давлатлар ўртасидаги одатий мажбуриятларни
ўз зиммасига олмаган ҳолда иттифоқчига эга бўлди. Дўст Муҳаммад Ост-
Индия компанияси ҳудудининг яхлитлигини ҳурмат қилишга, шунингдек
Пешовар ва 1849 йилда Британия мустамлакачилар томонидан қўлга
киритилган бошқа афғонлар яшайдиган ҳудудларга эгалик қилиш ҳуқуқи
тан олишга ўз навбатида, Афғонистон бу ҳудудларни қайтариб олиш
даьвосидан воз кечишга ваъда беради.

1855 йилда тузилган шартномада назарда тутилган бир томонлама

иттифоқ мажбуриятларига кўра Афғонистон ерларининг анчагина қисми
бундан ташқари Афғонистон ташқи сиёсий фаолиятини юритиш ишлари ҳам
инглизлар назоратига ўтади. Бунинг эвазига Дўст Муҳаммад инглизлардан
пул ва қурол кўринишидаги ёрдам олади шунингдек Ост-Индия компанияси
мамлакат ички ишларига аралашмаслик ва Қандаҳорни мамлакат таркибига
қўшиб олишга тўсқинлик қилмасликка ваьда беради

1

.

Қулай фурсатдан фойдаланган Дўст Муҳаммад Қандаҳор вилоятини

қўшиб олиш режаларини амалга оширишга киришади. Кўҳендилхон
вафотидан сўнг (1855-йил августда) Қандаҳор сардорлари ўртасида ҳоки-
мият учун кураш авж олди. Эрон ҳукумати ҳам бу вазиятдан фойдаланишни
мақсад қилган эди, аммо Дўст Муҳаммад ундан илгарироқ ҳаракат қилади
яьни Кўҳендилхоннинг ўғли билан адоватда бўлган Раҳмдилхон ўртасида
Қандаҳорда юзага келган қарама-қаршилик туфайли Дўст Муҳаммаддан
ёрдам сўраб уни Қандаҳорга таклиф қилади бундан фойдаланган Дўст
Муҳаммад қариндошлар орасида тинчлик ўрнатиш баҳонасида Қандаҳорда
ўз қўшини билан пайдо бўлади. Аслида эса Дўст Муҳаммаднинг мақсади
Қандаҳорни ўз мамлакати таркибига қўшиб олиш эди. Охир-оқибат 1855-
йил ноябрда Қандаҳор вилоятини бошқарган Сардорларни ҳокимиятдан
маҳрум қилиб вилоятни ўз салтанатига қўшиб олади. Бу мамлакатни
бирлаштириш йўлидаги муҳим қадам бўлди.

1856-йилда Англия ва Эрон ўртасидаги зиддият инглиз-форс урушига

сабаб бўлди натижада инглиз дипломатияси Дўст Муҳаммад билан

1

Rishtiya.S.K. Afghanistan v XIX veke (Afghanistan in the XIX century) Moscow, OOO

“inostranniy literatura” Publ., 1958. 244 p.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

4

150

муносабатларни янада мустаҳкамлашга ҳаракат қилди. Англия-Эрон уруши-
нинг бошланишига асосий сабаблардан бири бу Ҳиротнинг 1856-йил 26-ок-
тябрда форс қўшинлари томонидан бир неча ой қамал қилиниб босиб олиниши
бўлди

1

. Натижада Англия 1856 йил 1 ноябрьда Эронга уруш эълон қилди.

Инглиз қўшинлари Эрон жанубида ҳарбий амалиётлар олиб борди. 1856-

йил декабр ва 1857-йил бошларида Буюк Британия ҳарбий қўшинлари форс
қўшинларига бир қанча талофатлар етказиши натижасида Бушир портини
қўлга киритди. Инглиз-форс уруши давом этаётган пайтда инглиз ҳукумати
Дўст Муҳаммад ҳузурига майор Лэмсден бошчилигидаги сиёсий миссия
вакилларини юборади. Лэмсден Қандаҳорга келиб, у ерда Эронга шарқдан
зарба бериш режасини тузади

2

.

Эрон билан тинчлик шартномаси имзоланиши билан тугаган босқинчи-

лик уруши Англияга сезиларли фойда келтирмади. Бунинг устига Эрон
шоҳи Ҳиротга бўлган даъвосидан воз кечиш мажбуриятини бажармади.
Инглиз-форс уруши тугагани ҳақида маьлум бўлгач Ҳиротдаги шоҳ
ҳокимияти шаҳарни афғон сардорларига топширади. Сардорлар ўртасида
давом этган курашда Эроннинг фаол ёрдами билан ғалабага эришган Дўст
Муҳаммаднинг жияни ва куёви Султон Ахмадхон Баракзай эронликлар
тарафига ўтиб кетади. Султон Ахмадхон Эрон шоҳининг ҳукмронлигини тан
олиб, Шоҳнинг номи жума намозида хутбада ўқилишини билдиради.

Буюк Британия ва Эрон ўртасидаги музокараларнинг дастлабкиси

Истанбулда бошланади. Бироқ музокаралар инглизлар форслар учун
номақбул талабни яьни буюк вазир истеьфосини илгари сурганидан кейин
тўхтатилади. Тез орада музокаралар Парижда қайтадан бошланади ва 1857
йил 4 апрелда тинчлик шартномаси имзоланилади. Шартнома шартларига
кўра, Эрон Ҳиротни Афғонистонга қайтариши, Британия элчиси Теҳронга
қайтгач инглизлардан узр сўраши, савдо шартномаси тузиш ва форс
кўрфазидаги қул савдосига қарши курашда ҳамкорлик қилиши назарда
тутилган эди

3

. Хуллас Инглиз-форс урушига сабаб бўлган Ҳиротни форслар

Дўст Муҳаммад назоратига топширади ва бошқа Афғонистон ички
ишларига аралашмасликни билдиради. Инглиз қўшинлари эса Ҳиндистонда
бошланган сипоҳийлар қўзғолонини бостириш учун у ерга жўнаб кетади.

1857-йилнинг сентябридан 1858-йилнинг мартигача Тейлор бошчилиги-

даги инглиз миссияси Ҳиротда бўлади. Ҳирот ҳукмдорининг Эрон шоҳига
бўлган вассаллигини тугатиши ва Ҳирот хонлигида Англия таъсири
ўрнатилишига эришиш эди. Бундан ташқари миссияга ҳарбий-жосуслик
фаолиятини ҳам олиб бориш топшириғи юклатилган эди. Ҳиротда юқорида
таъкидланганидек, Дўст Муҳаммаднинг жияни Султон Аҳмадхон ҳокимият
тепасига келиб, Эрон шоҳининг сюзеренитетини тан олган эди.

1

P.P. Bushev. Great I anglo-iranskaya voyna (Herat and the Anglo-Iranian War) Moscow, OOO

“vostochnoy literaturi” Publ., 1959. 75-79 p.

2

Bellew, Journal of political mission, pt. II.

3

https://ru.wikipedia.org/wiki/


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

4

151

Тейлор Султон Аҳмадхонга Англия ҳимоясида бўлишни таклиф қилади.

Бунинг эвазига Тейлор томонидан илгари сурилган талабларнинг қабул
қилиниши Англиянинг Ҳирот хонлиги устидан ҳукмронлигига олиб келиши
мумкин эди. талаблар шундан иборат эди: Ҳирот вазирининг Британия
ҳукумати томонидан тайинланиши, хорижий агентларнинг Ҳиротга кириши-
га йўл қўймаслик мажбурияти, Султон Аҳмадхоннинг ўғилларидан бири-
нинг Ҳиндистонга гаровга юборилиши ва бошқалар эди

1

.

Бироқ Тейлор миссияси ўзига юклатилган вазифаларни бажара олмади.

Бунга сабаб сифатида Ҳиндистонда бошланган сипоҳийлар исёни оқибатида
Англиянинг Ўрта Шарқдаги мавқейининг заифлашуви эди. Эроннинг
Ҳиротдаги таъсирига қарши Миссия ходимлари томонидан олиб борилган
амалий ҳаракатлар кутилган натижаларни бермади. Ҳирот ҳукмдорига пул
ва қурол юбориб, қўллаб-қувватлаш қийин бўлиб қолди, чунки Ҳиндистон
қўзғолонини бостирилиши улкан маблағлар талаб қилар ва Ҳиротга зарур
бўлган таьминотлар бормай қолган эди.

Натижада Британия мавқейининг заифлашишидан фойдаланган Эрон

ҳукумати 1857-йил 4-мартдаги Англия-Эрон тинчлик шартномасининг
“Эроннинг Ҳирот устидан ҳукмронликка бўлган даъвосидан воз кечиш”
тўғрисидаги 6-моддасидаги шартларни бажаришдан бош тортади. Кейинги
беш йил давомида Ҳиротни Султон Аҳмадхон бошқарди, у эса ўзини Эрон
шоҳининг вассали деб тан олди, ёки ҳеч бўлмаганда Шоҳ ҳукумати билан
дўстона муносабатларни сақлаб қолди.

Ҳиротни ўз таъсирига бўйсундира олмаган инглиз мустамлакачилик

сиёсати раҳбарлари узоқ ўйланишлардан сўнг, Ҳирот масаласини Дўст
Муҳаммад ихтиёрига топширади. Англиянинг ҳар қандай ҳолатда ҳам
Ҳиротнинг Афғонистон таркибига қўшилишига қарши чиқмаслик тўғрисидаги
розилигини олган Дўст Муҳаммад 1862 йил июнь ойи охирида Қандаҳордан 32
замбарак ва 16 минг кишилик қўшин билан йўлга чиқади. У июль ойи охирида
Ҳиротга кириб боради ва шаҳарни қамал қилади. Қамал ўн ой давом этади.
Қамал пайтида Ҳирот ҳукмдори Султон Аҳмадхон вафот этади, аммо унинг
ўғиллари қаттиқ туриб қальани ҳимоя қилишни давом эттирадилар. Шунга
қарамасдан 1863 йил 28 май санасида Ҳирот ишғол қилинди.

Ҳиротнинг Афғонистонга қўшиб олиниши Дўст Муҳаммаднинг афғон

ерларини бирлаштириш сиёсатининг сўнгги йирик муваффақияти бўлди. У
1863 йил июнь ойининг бошларида вафот этади. Унинг Афғонистонни
бирлаштиришга қаратилган фаолияти хотираси шарафига Афғонистон
тарихчилари томонидан унга “Амир ул-кабир” унвони берилади

2

.

1

P.P. Bushev. Great I anglo-iranskaya voyna (Herat and the Anglo-Iranian War) Moscow, OOO

“vostochnoy literaturi” Publ., 1959. 161 p.

2

Rishtiya.S.K. Afghanistan v XIX veke (Afghanistan in the XIX century) Moscow, OOO

“inostranniy literatura” Publ., 1958. 264 p.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

4

152

Дўст Муҳаммад давлати унчалик марказлашмаган эди; ҳаттоки мамлакат

таркибига кирган вилоятлар ўртасида мустаҳкам иқтисодий алоқалар
мавжуд эмас эди. Кўплаб маҳаллий феодаллар айирмачилик ҳаракатида
бўлиб, Дўст Муҳаммад бошқарув даврида улар бироз заифлашган бўлсада
бироқ улар бутунлай йўқ қилинмади.

Дўст Mуҳаммад вафот этган пайтда фақатгина амирнинг тўнғич ўғли

Афғонистон Туркистони ҳокими Муҳаммад Афзалхондан ташқари қолган
барча ўғиллари Ҳиротда бўлган.Дўст Муҳаммад вафотидан бир неча кун
ўтгач Дўст Муҳаммаднинг ўғилларидан бири Муҳаммад Аъзамхон
Ҳиротдаги жомъэ масжидида жума намозига йиғилганларга Шер Алихонни
Афғонистоннинг янги амири деб эълон қилади. Шу тариқа Дўст Муҳаммад-
дан сўнг Афғонистон амири Шер Алихон бўлади.

Орадан кўп вақт ўтмай Шер Алихон ўз оиласи ва Ҳиротни қўлга олишда

иштирок этган қўшинларнинг бир қисми билан Кобулга жўнаб кетади.
Ҳиротда катта сонли қўшинни қолдиради. Қўшин таркибига мунтазам
пиёдалар бўлинмалари, артиллерия, дурроний, гилзай, қизилбош қабилалари
суворийлари ва бошқа афғон қабилаларининг отлиқлари кирган

1

. Шер

Алихон Ҳиротнинг ҳукмдори этиб ўзининг учинчи ўғли ҳали балоғатга
етмаган Муҳаммад Ёқубхонни тайинлайди.

Аввалига барча ака-укалар Шер Алихон ҳокимиятини тан оладилар,

аммо бир мунча вақт ўтгач, тахт учун шиддатли кураш бошланади. Биринчи
бўлиб амир ҳокимиятига Муҳаммад Аъзамхон қарши чиқади. Келажакда у
бир неча йил давомида Шер Алихоннинг муросасиз душмани бўлиб қолди
ва у амирга қарши курашда бошқа ака-ука ва ҳарбий раҳбарларни ҳам ўз
тарафига оғдирди. Шер Алихоннинг асосий рақиби Муҳаммад Афзалхон
бўлиб, унинг асосий мақсади тахтга Муҳаммад Аъзамхонни кўтариш эди.
1864 йил бошида қуролли кураш бошланади. Муҳаммад Аъзамхон ўша
пайтда Зурматда бўлиб, Хуст ва Куррамда аскарлар тўплаётган эди. Бироқ у
Шер Алихон томонидан унга қарши юборилган олти минг қўшинни даф
қилиш учун етарли куч тўплашга улгуролмайди, натижада у Афғонистондан
150 нафар отлиқ билан шимолий Ҳиндистоннинг Куҳат шаҳрига кетишга
мажбур бўлади. Британия ҳукумати унга кунига 100 рупий миқдоридаги
нафақа таьйинлайди. Бир мунча вақт ўтгандан сўнг Муҳаммад Аъзамхон-
нинг отлиқ бўлинмаси сони камайиб кетганлиги сабабли бу моддий ёрдам
миқдори 50 рупийгача камайтирилади

2

. Шунга қарамасдан Муҳаммад

Аъзамхон Равалпинди шаҳрида Британия ҳукуматининг ҳомийлигидан
баҳраманд бўлишда, Афғон қабила сардорларининг ўзаро фитна ва
низоларида иштирок этишда давом этади. Ўша пайтларда Афғонистонда
вужудга келган кўплаб фитна ва иғволарнинг илдизи унга бориб тақаларди.

1

Fayz Muhammad Khotib ibn Said Muhammad Mugul (Sirāj al-tavārīkh) “Xurufiya Dar al-

Saltana”., 1912. 258-262 p.

2

Fayz Muhammad Khotib ibn Said Muhammad Mugul (Sirāj al-tavārīkh) “Xurufiya Dar al-

Saltana”., 1912. 264 p.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

4

153

Британия ҳукумати Афғонистонда бошланган тахт учун ўзаро кураш авж

олганлиги сабабли янги амир Шер Алихонни тан олинишини атайлаб кечик-
тиради. Афғонистонда тахт учун кураш бошлангач, инглиз мустамлакачи
маъмурлари Шер Алихоннинг рақибларини ва ўзини ҳам пул ва қурол билан
таьминлаб ўзаро ички низоларни келтириб чиқаради. Масалан 1866 йилда
Мухаммад Афзалхон Кобулни, 1867 йилда Қандаҳорни эгаллаб олади. Шер
Алихон бир неча жангларда мағлубиятга учраб Ҳиротга чекинади, у ерда
қайтадан куч тўплайди, ҳатто ўз таъсирини Афғонистон Туркистонига ҳам
кенгайтиради. Афғонистоннинг бўлиниб кетишидан манфаатдор Британия
мустамлакачилик сиёсати раҳбарлари Муҳаммад Афзалхонни Кобул ва
Қандаҳор амири деб тан олишга ошиқади. Аммо 1867 йил 7 октябрьда
Муҳаммад Афзалхон вафот этади ва Кобул Муҳаммад Аъзамхон қўлига ўтади.
Бироқ унинг ҳокимияти омонат эди чунки У нуфузли афғон феодаллари ораси-
да етарли обрўга эга эмас эди. Бундан ташқари жияни Абдурраҳмон (Муҳам-
мад Афзалхоннинг ўғли) билан ҳам оралари бузилган эди. Абдурраҳмон
ўзининг куч-қудрати ва ҳарбий қобилияти туфайли бир неча бор Шер Алихон
устидан ғалаба қозонишга муваффақ бўлган эди. Амакиси билан ораларига
совуқчилик тушганлиги сабабли Абдураҳмон Кобулдан чиқиб кетишга мажбур
бўлади ва шимолга қараб, яьни Афғонистон Туркистонига йўл олади. У
шимолий Афғонистонда бир мунча куч тўплаб Ҳиротга юриш қилмоқчи
бўлади. Аммо Ҳиротга мўлжалланган юриш амалга ошмайди. Шер Алихон
Ҳиротда ҳукмронлик қилишда давом этади.

1868-йил Афғонистондаги ўзаро ички курашлар Шер Алихон фойдасига

хизмат қилади. У Ҳиротдан Қандаҳорга ўғли Ёқубхон бошчилигидаги қўшинни
Муҳаммад Аьзамхон ва ўғиллари ҳимоя қилаётган Қандаҳорни эгаллаб олиш
учун юборади ва 1868 йил апрель ойида шаҳар бўйсундирилади. Бир оз
муддатдан сўнг Шер Алихон Ғазни ва Кобулга ҳужум уюштирди. Бу орада ўз
қўшинлари томонидан ташлаб кетилган Муҳаммад Аъзамхон Кобулдан қочиб
кетишга мажбур бўлди. У мамлакат шимолига жияни Абдуррахмон ёнига
жўнайди. Улар биргаликда тез орада Ғазни атрофида пайдо бўлади ва Шер
Алихонга қарши ҳаракатга ўтади. Бироқ улар муваффақиятга эриша олмади,
чунки шаҳар аҳолиси уларни Ғазни шаҳрига киргизишмайди. Ғазни шаҳри
атрофида Муҳаммад Аъзамхон ва Шер Алихон тарафдорлари ўртасидаги
тўқнашув қарийб бир ой давом этади. Ниҳоят бу жангда Шер Алихоннинг қўли
баланд келади ва шаҳарга кириб келади.

Рақиблар ўртасидаги ҳал қилувчи жанг 1869 йилнинг январь ойида

Зурматда бўлиб ўтади. Бу уруш Шер Алихоннинг мутлоқ ғалабаси билан
якунланади. Натижада ўз қўшинлари, қурол-аслаҳалари ва хазинасидан ай-
рилиб қолган Муҳаммад Аъзамхон ва Абдуррахмон Афғонистонда жангни
давом эттиришдан умидини узиб чет элга қочишга мажбур бўладилар. Узоқ
саргардонликдан сўнг Абдурраҳмонга рус ҳукумати унга сиёсий қочоқ
мақомини беради. Чор ҳукумати унга Самарқанддан бошпана ва нафақа


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

4

154

пули тайинлайди. Абдураҳмон 1880 йил охиригача ватанига қайтгунига
қадар Самарқандда қолади

1

.

1868-йил охири 1869-йил бошларида Шер Алихон амир тахтини ва Дўст

Муҳаммад давлатининг 1863-йилгача бўлган давирда мамлакат таркибига
кирган барча ҳудудларида ўз ҳокимиятини мустаҳкамлашга ва кўп йиллик
ўзаро ички урушларга барҳам беришга ҳаракат қилди. Марказий ҳукуматни
мустаҳкамлаш, унинг феодал гуруҳларга қарамлигини бартараф этиш ва
ўзбошимча қабила бошлиқларини жиловлаш учун Амир аввало интизомли
қўшин ва пулга муҳтож эди.

Шер Алихон келгусидаги фаолиятининг муваффақияти учун ташқи

ёрдамга таянишга муҳтож эди ва унга инглизлар томонидан таклиф қилин-

ган ёрдамни қабул қилди, чунки охирги вақтларда давом этган ўзаро ички

курашларда инглизлар унга ёрдам берган эди ва ўз навбатида инглизлар

Ўрта Шарқда инглиз-рус рақобатининг кучайиши билан Афғонистонда ўз

таъсир доирасини яна бир бор кенгайтиришни мўлжаллаганди. Шер Алихон

отасининг сиёсатидан фарқли ўлароқ инглизлар билан музокаралар олиб

борган ва улардан турли хил ёрдамлар ҳам олган. Аммо у мамлакат

мустақиллигини сақлаб қолишга ва давлат суверенитетини хавф остига

қўймасликка ҳаракат қилган.

Шер Алихон Ҳиндистон вице-қироли лорд Майо таклифини қабул қилиб у

билан 1869 йил март ойида Ҳиндистоннинг Амбал шаҳрида учрашади. У ерда

бўлиб ўтган музокаралар чоғида Шер Алихон Британия тарафидан келажакда

ўз давлатининг ички ишларига аралашиш ва Амир ва унинг ворисларидан

бошқа "Афғонистонда ҳеч кимни дўст деб тан олмаслик" мажбурияти ҳақида

кафолатлар олишга ҳаракат қилди. Бироқ лорд Майо Шер Алихоннинг ушбу

истакларини бажаришдан бош тортди. Бунинг устига У Шер Алихон томо-

нидан ўзининг мэьросхўри ва тахт вориси этиб Абдуллажоннинг таьйинли-

ниши ҳуқуқини Англия тан олиши тўғрисидаги декларатив ҳужжатни ҳам рад

этади. Шунга қарамай, бу музокаралар чоғида инглизлар Шер Алихонга

Афғонистон ички ишларига аралашмасликка ва унга моддий ёрдам кўрсатишга

рози бўлдилар. Натижада Шер Алихон Британия ҳукумати томонидан 6 лак

рупий, 6500 дона милтиқ, тўрт дона муҳосара қуроли олти дона замбарак ва

бошқа моддий ёрдамларни қабул қилиб олади.

Ҳиндистон сафаридан қайтгач, Шер Алихон мамлакат ичкарисида туб

ислоҳотларни амалга оширишни ўз қўлига олади. Амир энг долзарб
ҳисобланган: солиқ ва ҳарбий соҳани ислоҳ қилишдан бошлайди. Россия
архивларида сақланиб қолган маълумотларга кўра, қўшни Эрондаги Россия
дипломатик вакилларининг билдиришича бу вақтга келиб Афғонистон
сардорлар ўртасида ўзаро бўлиб олинганди

2

. Улар барча солиқларни ўзлари

1

V.M.Masson., V.A.Romodin. Istoriya Afghanistana (History of Afghanistan) Moscow, OOO

“Nauka” Publ., 1964-1965. 239 p.

2

V.M.Masson., V.A.Romodin. Istoriya Afghanistana (History of Afghanistan) Moscow, OOO

“Nauka” Publ., 1964-1965. 240 p.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

4

155

йиғарди, фақатгина жуда оз миқдордаги солиқларни ҳукуматга топширарди,
аммо улар “давлат учун зарур бўлган қўшинни ўз маблағлари билан сақлаб
туришлари шарт эди”. Амир Шер Алихон йирик вилоятлардаги сардор-
ларнинг ҳукуматга бўлган таьсирини камайтириш мақсадида улардан
молиявий бошқарув тизимига оид барча мажбуриятларини олиб қўяди ва
доимий ҳаракатдаги қўшин тузишга, қабила сардорлари эса қўшиндаги амир
томонидан тайинланган зобитларга бўйсуниши белгиланилади. Бу қўшин
таркиби 26 минг аскардан иборат эди

1

.

Тарихий адабиётларда Шер Алихон Афғонистонда қўлланиладиган

маҳсулот эвазига тўланадиган солиқларни йиғиш тизимидан воз кечиб,
фақат нақд пул эвазига ер солиғи учун ҳақ олиш тизимига ўтишга қарор
қилгани ҳақида ҳам маълумотлар бор

2

. Бироқ бу қарор агар қабул қилинган

бўлса ҳам эҳтимол амалга оширилмаган чунки мамлакатнинг шимолий
ҳудудларида Шер Алихон ҳукмронлиги охирида ҳам эски солиқ тизими
асосан амалда бўлган

3

.

Шер Али Хон режалаштирган солиқ тизимидаги ислоҳотларни амалга

ошириш бўйича батафсил маълумотлар тарихий манбаларда келтирилмаган.
Аммо Солиқ тушумларининг умумий миқдори Шер Алихон бошқарув
даврида тахминан икки баробар кўпайган. Бу ўсиш қисман шимолдаги
ҳудудларнинг мамлакат таркибига қўшиб олинганлиги билан боғлиқ
бўлиши мумкин, бу эса давлат хазинасига катта даромад келтирган.

Шер Алихон Ҳиндуқушдаги босқинчилик сиёсатини қайта бошлайди ва

Маймана ва бошқа айрим ўзбек хонликларига қарашли ҳудудларни бўйсун-
диради. Масалан 1869 — йилда Қундуз, 1873-йилда эса Бадахшон забт етилади.

Маълумотларга кўра Шер Алихон ҳукмронлик йиллари бошларида унинг

солиқ тушумларидан хазинасининг йиллик даромади 10 миллион рупийга
етгани аниқланган. Бу миқдорнинг қарийб ярми Кобул ва Қандаҳор
вилоятлари ҳиссасига тўғри келган. Амир Шер Алихоннинг ўзи рус
вакиллари билан суҳбатда (эҳтимол бироз бўрттирилгандир), ўз ҳукмрон-
лиги охирида афғон давлатининг йиллик даромади 20 миллион рупий
миқдорига етганини, Кобул шаҳрининг асосий даромад манбаи савдо
эканини таъкидлаган

4

.

Давлат маъмурияти ва ўсиб бораётган қўшин сонини сақлаш учун Шер

Алихоннинг амалга оширган солиқ сиёсати XIX асрнинг 70-йиллари
бошларида омманинг доимий норозилигига сабаб бўлган. Амир доимий

1

Khalfin. Proval britanskoy agressi v Afghanistana (The failure of British aggression in

Afghanistan) Moskow, OOO “Sotsialno-ekonomicheskoy literaturi” Publ., 1959. 76 p.

2

Sykes, Ahistory of Afghanistan, London, vol “MacMillan and Co. Ltd” Publ., 1940. 78 p.

3

Yavorskiy. Puteshestviye russkovo posolstvo (The journey of the Russian Embassy) Saint

Petersburg, Publ., 1883. 233 p.

4

Yavorskiy. Puteshestviye russkovo posolstvo (The journey of the Russian Embassy) Saint

Petersburg, Publ., 1883. 164 p.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

4

156

равишда пулга муҳтож бўлиб, фавқулодда ҳарбий солиқлар солган. Мам-
лакат шимолида амир қўшинлари томонидан босиб олинган вилоятлар
аҳолисининг аҳволи айниқса оғир эди. Шер Алихоннинг қабила сардорлари
ва раҳнамоларига қарши амалга оширган чора тадбирлари кўплаб феодал-
ларнинг ҳам норозилигига сабаб бўлди

1

.

Шер Алихон марказий ҳокимиятни мустаҳкамлаш мақсадида маъмурий

бошқарув тизимини такомиллаштиришга киришди. Шу жумладан У 13
кишидан иборат бўлган кенгаш тузади, унинг вазифаси амирга мамлакатни
бошқариш бўйича маслаҳатлар беришдан иборат эди. Аммо тез орада бу
кенгаш амир томонидан тугатилади. Шер Алихон пойтахт Кобулда эса
давлат полициясини ташкил этади. Бу эса унинг амалга оширган исло-
ҳотлари орасидаги бирмунча муваффақиятлиси бўлди

2

.

Шер Алихон давлатнинг ҳарбий қудратини мустаҳкамлашда муайян

ютуқларга эриша олди. Бунга ўсиб бораётган инглиз босқинчилари
томонидан йилдан-йилга янги истилочилик хавфининг вужудга келиши ва
Англиянинг Афғонистонга нисбатан очиқдан очиқ агрессив сиёсатга ўтиши
сабаб бўлди. Мунтазам қўшинни шакллантириш катта қийинчиликлар билан
амалга оширилди. Масалан амир ҳарбий ислоҳотларни бошлаш арафасида
қўшин ихтиёрида етарлича қурол аслаҳалар мавжуд эмасди. Шунинг учун
амир Шер Алихон аҳоли қўлида бўлган қуролларни мамлакат ҳарбий
кучларига топшириш тўғрисида фармойиш чиқаради. Ушбу фармон мамла-
кат аҳолисининг катта норозилигига сабаб бўлди, ҳаттоки Кобул ва
Кўҳистонда ҳукуматга қарши очиқдан очиқ чиқишлар бўлди. Натижада
ҳукумат ушбу фармоннинг ижросини тўхтатиб қўйди

3

.

Бироқ Шер Алихон Афғонистонда мажбурий ҳарбий хизматни жорий эта

олмади. Бироқ У мунтазам ҳаракатдаги қўшин сонини кўпайтира олди ва
мустаҳкамлади. 1878 йилнинг кузига келиб афғон қўшини 68 та (бошқа
манбаларга кўра, 40 тагача) пиёдалар батальонлари (ҳар бир батальон 600
нафар аскардан иборат эди) ва 16 отлиқ полкдан (ҳар бир полкда 500 нафар
отлиқ бор эди) ташкил топган эди. Афғон қўшинининг умумий сони қарийб
50 минг нафар эди

4

. Артиллерия қўшинида 300 дан ортиқ замбарак бор эди.

Лекин бу замбаракларнинг кўпчилиги турли калибрли бўлиб, бунинг устига
улар анча эскирган ва отишга яроқсиз, шунингдек Шер Алихон қўшинининг
катта қисми яхши қуролланмаган ва етарлича таьминланмаган эди. Ҳазинада

1

Khalfin. Proval britanskoy agressi v Afghanistana (The failure of British aggression in

Afghanistan) Moskow, OOO “Sotsialno-ekonomicheskoy literaturi” Publ., 1959. 77-78 p.

2

V.M.Masson., V.A.Romodin. Istoriya Afghanistana (History of Afghanistan) Moscow, OOO

“Nauka” Publ., 1964-1965. 242 p.

3

Khalfin. Proval britanskoy agressi v Afghanistana (The failure of British aggression in

Afghanistan) Moskow, OOO “Sotsialno-ekonomicheskoy literaturi” Publ., 1959. 77 p.

4

L.N.Sobolyev. Anglo-Afghanskaya voprosa (Anglo-Afghan feud) Moscow, OOO “RGB” Publ.,

1880. 196 p.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

4

157

қўшинни сақлаб туриш учун доимо етарлича маблағ бўлмас ва аскарлар
кўпинча қўшимча иш излашга мажбур эдилар.

Шунга қарамасдан Шер Алихон томонидан тузилган қўшиннинг жанго-

вар тайёргарлиги ва зобитларнинг амирга сўзсиз бўйсуниши билан ажралиб
турган. Шунингдек Шер Алихон мунтазам афғон армиясини ташкил этишда
инглиз ҳарбий низомларини пушту тилига таржима қилишни буюрган.

Шер Алихон мамлакатда маданият ривожи масаласида ҳам бир қанча

ислоҳотларни амалга оширади, шу жумладан матбуотга ҳам алоҳида эьтибор
қаратади. Унинг бошқарув даврида Афғонистонда тошбосма усулда
китоблар босиб чиқарилади. 1875 йилда мамлакат тарихида биринчи “Шамс
ун-наҳр” газетаси нашрдан чиқади ва у 1879 йилгача босиб чиқарилади.
Афғонистонда биринчи марта замонавий усулдаги почта алоқа хизмати
ташкил этилади. У Афғонистоннинг асосий шаҳри ҳисобланган Кобулни
Пешовар билан боғлайдиган стратегик аҳамиятга эга бўлган алоқа воситаси
эди. Бу замонавий алоқа воситасидан фақат амирнинг маъмуриятигина эмас,
балки оддий фуқаролар ҳам фойдаланиш имкониятига эга эди. Шунингдек
Афғонистонда почта маркаларини ҳам чиқариш бошланди

1

. Шер Алихон

бошқарув даврида янги йўлларни солиш ва таъмирлаш чораларини ҳам
кўради, бундан ташқари қурол-яроғ ишлаб чиқарадиган завод ва Кобул
яқинида Шеробод деб номланган янги шаҳар қурилишини бошлайди.

Шер Алихон ташаббуси билан бошланган ўзгаришлар мамлакатнинг

иқтисодий ва маданий ривожланишига ҳисса қўшиши лозим эди. Аммо Шер
Алихоннинг мамлакатда амалга ошираётган ислоҳотларига инглизлар қарши
бўлиб уни тўхтатишга ҳаракат қилишган. Шунга қарамасдан мамлакатни
қайта қуриш сиёсатини Шер Алихон изчиллик билан олиб борган.

Шер Алихон шахс ва ҳукмдор сифатида ўткир ақл соҳиби бўлган. У

доимий равишда халқаро сиёсатга қизиқарди, нафақат Афғонистон билан
қўшни давлатларнинг сиёсий-иқтисодий аҳволидан балки Европадаги энг
муҳим воқеалар ва дипломатик музокаралар ҳақидаги маьлумотлардан ҳам
хабардор эди

2

. Шер Алихон нафақат Бисмарк ва Горчаков каби замонавий

Европа дипломатлари фаолияти билан таниш бўлиб қолмай, балки Европа
давлатлари тарихи билан боғлиқ билимларга ҳам эга эди

3

.

Хулоса.

Ер юзининг шундай минтақалари, ҳудудлари борки, улар табиий

ва турли-туман қазилма бойликлари билан эмас, айнан географик жой-
лашуви билан йирик империялар эътиборини ўзига жалб этади. Марказий
Осиёнинг стратегик муҳим минтақасида жойлашган Афғонистоннинг сиё-

1

Yavorskiy. Puteshestviye russkovo posolstvo (The journey of the Russian Embassy) Saint

Petersburg, Publ., 1883. 91-92 p.

2

Yavorskiy. Puteshestviye russkovo posolstvo (The journey of the Russian Embassy) Saint

Petersburg, Publ., 1883. 132-151 p.

3

Yavorskiy. Puteshestviye russkovo posolstvo (The journey of the Russian Embassy) Saint

Petersburg, Publ., 1883. 229 p.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

4

158

сий курашлар ва фитналар марказига айланиб қолаётганининг асосий сабаби
ҳам шунда.

XIX аср охири XX аср бошларида Англия ва Россия Афғонистонга шун-

чаки мамлакат сифатида эьтибор қаратиб қолмай, балки уни ўз мамлакат-
ларининг остонаси сифатида кўради. Сабаби Британиянинг босқинчилик
сиёсати режасида бўлган Эрон ва Марказий Осиё ерларига ҳарбий юришлар
олиб борилган тақдирда Афғонистон энг муҳим ҳарбий амалиётларга
тайёргарлик кўрадиган майдон сифатида бошланғич нуқта, Россия учун эса
жанубий сарҳадларининг хавфсизлиги учун Афғонистон буфер зона
вазифасини бажариши лозим эди.

ABIROV VALISHER

Basic doctoral student, TSUOS

Problems of ethnogenesis and ethnic history of the uzbek

people in modern history source research

Abstract. The study of the ethnogenesis and ethnic history of the Uzbek people began in

the last quarter of the XIX century. In the twentieth century, many scientific researches have
been conducted in this field. After the independence of Uzbekistan, the study of this topic has
become a topical issue. In addition to ethnographic, archeological, anthropological,
linguistic researches, the problems have been studied in the field of source studies. In the first
years of independence, various scientific approaches to study ethnogenesis and ethnic history
of the Uzbek people emerged. Researchers have abandoned the ideological stereotypes that
prevailed in the Soviet era and conducted scientific research. The writing of historical works
changed theoretically and methodologically, and began to write the history of the people
objectively. The theoretical and methodological approach that emerged during the Soviet era
and the use of published literature also continued. Source studies made researchs in the field
of the history of the Turkic peoples, their historical formation, geographical location, ethnic
processes, the role of the Turkic peoples in public administration, socio-economic relations of
the Turkic peoples in the Middle Ages. Much attention was paid to highlighting the place of
the Turkic peoples in history. Ancient Arabic-Persian sources explored ethnic and ethno-
political processes in the Central Asian region. During the years of independence, the study
of ancient Chinese sources developed. In the ancient Chinese sources it has collected
information about the peoples of Central Asia. The names and location of the unknown
Turkish tribes have been clarified. The literature published by the source scholar Ablat
Khodjaev provided with new information on the history of the peoples of Central Asia in
ancient Chinese sources. Researcher X.M.Mamadaliev studied the peoples of the region,
ethnic processes in Central Asia in the IX-XII centuries, in particular, the formation of the
ethnogenesis of the Uzbek people, the processes of statehood on the basis of Arabic sources.
In recent years, Shamsiddin Kamoliddin interpreted the terms “Uzbek” and “Uzbekistan” in
ancient Arabic-Persian sources. There are also articles about Uzbek tribes.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов