Jild 4 № 4 (2019): Sharqshunoslik

Jild 4 № 4 (2019): Sharqshunoslik
Nashr qilingan: 01-11-2019

Статьи

104-113 123 35

Қадимги Хитойда анъанавий математикада рақамлардан фойдаланиш ҳақида

Umida Mavlyanova

Мазкур  мақола  “Қадимги  Хитойда  анъанавий  математикада рақамларнинг  ишлатилиши “ деб номланиб ,  унда математика саҳасига оид бўлган  жараён  акс  этган.  Мақолада    қадимги  Хитойда  математик  терминларнинг келиб  чиқиши  ва  ишлатилишига  оид  аниқ  адабиётлар  келтирилган. Бир  қанча олимларнинг фикрлари баён қилинган.

191-198 72 51

Гендер феноменининг тарихий эволюцияси

Aziza Rajabova

Мақола  гендер  феноменининг  пайдо  бўлиши  ва  эволюциясига бағишланган.  Унинг  марказида  турли  даврлардаги  эркак  ва  аёл  ўртасидаги  муносабатларнинг  талқинлари,  уларнинг  ривожланиш  босқичларига  тааллуқли    таҳлиллар туради. Еркак ва аёл ўртасидаги тенг ҳуқуқлилиги масаласи кишилик жамиятининг ҳар  қайси  босқичи  учун  характерли  жиҳатлардан  бири  саналади.  Қадимги  даврдан бошлаб то бугунги кунга қадар яшаш учун кураш меъзони сифатида инсонларнинг ўз ҳақ-ҳуқуқларини  ҳимоя  қилишлари  табиий  ҳолга  айланган.  Аёлларнинг  жамиятнинг ижтимоий,  иқтисодий  ва  сиёсий  ҳаётида  эркаклар  билан  бирдек  тенг  ҳуқуқлилик тамойили асосида иштирок этиш  талаби дастлаб ғарбда феминистик ҳаракатлар кўринишида намоён бўла бошлади.  Мазкур ҳаракатларнинг 1 ва 2 тўлқинлари гендер тенглиги масаласини халқаро миқёс касб этишига туртки бўлди. Бугун аёлларнинг иштироки сезилмайдиган ҳеч бир соҳа йўқ. Бироқ уларнинг қай даражада иштироки, ҳақ-ҳуқуқларининг таъминланганлик даражаси, эркин фаолият юритишлари  ва  ўзларини  тўла  қонли  намоён  қилишлари  учун  зарур  шарт-шароитларнинг яратилиш жараёни билан боғлиқ муаммолар талайгина. Шундан келиб чиқиб, мақолада  халқаро  муносабатлар  тизимида  гендер  тенглиги  масаласи  генезиси  ва унинг тараққиёт босқичлари, халқаро ҳамжамиятда тутган ўрни хусусида ҳам фикр юритилади. Бирлашган  Миллатлар  Ташкилоти  ва  бошқа  ташкилотларнинг  халқаро муносабатлар тизимида гендер тенглигини таъминлашдаги аҳамияти хусусида тўхталинади. Сўнгги йилларда халқаро доирада аёлларнинг ҳуқуқ ва имтиёзларини янада мустаҳкамлашга  асос  бўлувчи  қатор  халқаро  ҳужжатлар  таҳлилий  фикрлар  келтириб  ўтилган.  Шунингдек,  мақолада  эркак  ва  аёллар  манфаатларининг  бирдек ҳимояланишини таъминловчи тенгликнинг аҳамияти очиб берилган.

95-104 96 47

Comparative Analysis and Teaching Prediction of Chinese and Uzbek Adverbs

Daojia Chi

At present, there are few studies on Uzbek adverbs in Chinese academic circles. This  article is the  first  to  make  a  comparative  study  of  Chinese and  Uzbek  adverbs.  This paper adopts four steps of "comparative analysis". Firstly, it gives a comparative overview of adverbs in Chinese and Uzbek. Secondly, the Chinese and Uzbek adverbs of "negative and affirmative adverbs", "degree adverbs", "scope adverbs", "time adverbs", "modal adverbs" and "frequency adverbs"are selected for comparison. Specifically, according to the Outline of Chinese Proficiency Examination, several groups of common Chinese adverbs are selected for  comparison  with  Uzbek  adverbs.  Generally  speaking,  Chinese  adverbs  are  rich  in subdivisions,  and  their  usages  vary.  The  usage  and  meaning  of  the  same  adverb  may  be different in different contexts. Uzbek adverbs are usually derived from root and suffix, and their usage and meaning are generally fixed. Uzbek adverbs have a "level" nature, and some adverbs can be used alone. Finally, based on the similarities and differences between Chinese and Uzbek adverbs, the problems that Uzbek-speaking learners may have in the acquisition of Chinese adverbs are predicted, and relevant teaching suggestions are proposed

177-190 79 37

АҚШ неоконсерватизм мафкураси шаклланишиинг ғоявий-сиёсий асослари

Abrar To'raev

Мақолада Америка Қўшма Штатлар (АҚШ)да замонавий неоконсерватизм  сиёсий  мафкурасининг  шаклланиши  ва  ғоявий  асослари  илмий  адабиётлар таҳлили  асосида  ёритилиб  берилган.  XX  аср  охири  ва    XXI  аср  бошларига  келиб неоконсерватизм  мафкурасининг  АҚШ  сиёсий  ҳаётида  ўзига  хос  ўринга  эга  бўлди. Муайян  даврларда  давлат  бошқаруви  ва  сиёсий  қарорлар  қабул  қилишга  сезиларли таъсир кўрсатиб келди. Хусусан, АҚШда Республикачилар партияси ҳукумати бошқаруви даврларида неоконсерватизм ички ва ташқи сиёсий концепциялар шаклланишида устуворликка эга бўлиб келмоқда. АҚШ неоконсерватизм мафкураси глобал мафкуравий жараёнлар тизимида дунёда демократияни тарғиб қилиш, турли минтақалардаги сиёсий  жараёнларга  аралашиш,  ҳарбий  воситалардан  кенг  фойдаланиш  каби  хусусиятлари  билан  ажралиб  туради.  Хусусан,  охирги  ўн  йилликларда  АҚШнинг  турли минтақалардаги  ташқи сиёсати кўпроқ неоконсерватив мазмунга эга бўлди. Терроризмга қарши кураш ва авторитар режимга эга давлатларда демократик қадриятларни  қарор  топтиришга  қаратилган  ташқи  сиёсий  ёндашувлар  шаклланишига неоконсерватизм мафкурачиларининг таъсири кучли бўлиб, Яқин Шарқ минтақасидаги  мафкуравий-сиёсий  жараёнлар,  геомафкуравий  кураш  дискурсида  ҳам  неокон-серватизм ўз таъсирига эга эканлигини намоён қилди. Неоконсерватизм  борасидаги  тадқиқотлар  асосан  хорижий  тадқиқот  марказлари,  илмий  муассасалар  ҳамда  “ақлий  марказлар”  томонидан  амалга  оширилиб келинмоқда. Асосий эътибор неоконсерватизмнинг ташқи сиёсий мафкураси ривожи эволюциясига қаратилади.  Мақолада АҚШ неоконсерватизм мафкурасининг шаклланиши эволюцияси, сиёсий мафкура  сифатида  ички  ва  ташқи  сиёсий  жараёнларга  таъсири,  неоконсерватизм асосчилари қарашларининг ривожланиш тенденциялари, неоконсерватив тузилмаларнинг  шаклланиши  ҳамда  институтционаллашуви  ривожи  масалалари  хорижий тадқиқотлар,  илмий  адабиётлар,  интернет  манбалари  асосида  таҳлил  қилинган. Мақолада  АҚШ  неоконсерватизм  мафкураси  ғоявий-назарий  асослари  шаклланишининг интегратив хусусиятлари ҳам ёритилади.

166-176 91 37

Сурия ва Миср сиёсий трансформациясидаги демократик тенденцияларнинг кўрсаткичлари

Nodir Abdullayev

Мақолада Сурия ва Мисрдаги демократиянинг ўзига хос жиҳатлари кўриб  чиқилган,  мазкур  давлатлардаги  сиёсий  тенденциялар  демократик  жамият қадриятлари нуқтаи назаридан таҳлил этилган. Сурия ҳамда Миср жамиятларининг эволюцияси ва трансформацияси, сиёсий бошқарувининг ўзига хосликлари, шунингдек, сиёсий  қарорлар  қабул  қилиш  жараёнида  ҳокимият  марказлашувининг  айрим хусусиятлари очиб берилган. Демократик ўзгаришларга нисбатан мухолиф кучларнинг ёндашувлари  тадқиқ  этилган.  Президент  Б.Асаднинг  Сурияда  жамиятни  либераллашуви  ва  модернизацияси  ҳамда  инқироз  ҳолатининг  олдини  олишга  оид  ташаббуслари,  хусусан,  давлат  аппаратига  ёш  раҳбар  ходимларни  тайинлаш  сиёсати, сиёсий жараёнларни назорат қилиш мақсадида иқтисодий, маъмурий ва мафкуравий сиёсат  юритиш  каби  интилишларида  “Баъс”  партиясига  суяниши  кабилар  баён этилган. Тадқиқотда, Сурияда сиёсий зиддиятларнинг қуролли тўқнашувларга айланиши,  дастлабки  сиёсий  мақсадларининг  ўзгариб  шариат  меъёрларига  асосланган давлат  тизимини  ўрнатишга  интилишнинг  кучайиб  бориш  ҳақида  сўз  юритилган. Сурия  раҳбариятининг  етакчи  ислом  ташкилотлари  билан  муносабат  ўрнатиш сиёсатининг оқибатлари, ҳукуматнинг парламент сайловларини мамлакатда демократик  жараёнларнинг  бошланиши  сифатида  тақдим этишга  уринишининг  бесамар кетганлиги каби ҳолатлар ҳам таҳлил қилинган.  Мақолада, шунингдек, Мисрдаги ички сиёсий омиллар, хусусан, жамият эволюцияси тенденциялари, унинг демократик бошқарув асосларига яқинлашув жараёнлари, мамлакатда содир бўлаётган воқеаларнинг манбалари ва сабаблари таҳлил қилинган. 2001-2008 йилларда айрим етакчи ғарб мамлакатларининг ташқи сиёсатида Сурия ва Мисрга нисбатан демократлаштириш масаласи муҳим унсурлардан бири  бўлганлиги  қайд  этилади.  Тадқиқотда  келтирилишича,  Дамашқ  ва  Қоҳира ғарб  ҳамжамиятига  демократик  жамиятни  ички  вазиятдан  келиб  чиқиб  қуриш позициясини  намойиш  этди,  унга  кўра  давлат  ички  сиёсий  ҳаётининг  демократлашуви  ҳамда  либераллашуви  мезонларининг  устувор  жиҳатлари  мамлакатнинг миллий ҳамда тарихий-маданий анъаналаридан келиб чиқиб белгиланиши кера

153-165 95 35

Айюбнинг “Шарҳи Маснавийи Мавлавий” асарининг манбавий хусусиятлари

Iroda Umarova

Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Абу Райҳон Беруний номидаги  Шарқшунослик  институти  фондида  2225  рақамли  қўлёзма  сақланади. Ушбу  қўлёзма  Жалолиддин  Румийнинг  “Маснавийи  маънавий”  асарига  ёзилган мукаммал шарҳ бўлиб, олтита дафтарни ўз ичига олади. Шарҳ “Шарҳи Маснавийи Мавлавий” деб номланади, муаллифи – Айюб. Шарҳда “Маснавий”нинг баъзи сўзларига изоҳ берилиши билан бирга, Румийнинг ҳаётига оид ва айтган ўгитлари акс этган ҳикоялар берилган. Баъзи ҳикоялар шориҳнинг ўзи томонидан келтирилган. Айюб  берган  ҳар  бир  изоҳи  ёки  ҳикоясининг  аввалида  ўша  маълумот  олинган манбани қайд этган. “Маснавий”ни шарҳлашда шориҳ қуйидаги асарлардан фойдаланган:  Абдураҳмон  Жомийнинг  “Найнома”,  “Юсуф  ва  Зулайҳо”,  “Нафаҳоту-л-унс”,  Аҳмад  Афлокийнинг  “Маноқибу-л-орифин”,  Шайх  Абдураҳим  Бихорийнинг “Кашфу-л-луғот  ва-л  истилоҳот”.  “Маснавий”нинг  баъзи  байтларида  Қуръони карим оятларидан бир сўз ёки ибора келтирилади. Шориҳ шарҳда шу оятни тўлиқ ҳолатда,  баъзан  оятнинг  бир  жумласини  бериб  сўнг  уни  изоҳлайди.  Румий “Маснавий” матнида Ҳадисларга ёки пайғамбарлар тарихидаги бирор-бир воқеага ишора қилиб ўтади. Айюб ўша Ҳадис ёки воқеани тўлиқ ҳолатда беради ва кейин унинг изоҳига ўтади. Шориҳ “Маснавий”га ёзилган бошқа шарҳлардан ҳам фойдаланади  ва  баъзи  фикрларга  ўз  мулоҳазаларини  айтиб  ўтади,  бироқ  ўша  манбани аниқ  кўрсатмай  “баъзи  шориҳлар  ёзмишлар”  дея  чекланади.  Шарҳда  “Маснавий”нинг бошқа қисмларидан мисоллар келтирилган ҳолатлар ҳам учрайди. Айюб шарҳни  ёзишдан  аввал  Румий  ҳаёти  ва  ижодига  оид  кўплаб  асарлар  мутолаа қилган, луғатлар билан ишлаган, диний ва тасаввуфий билимларини такомиллаштирган, ундан олдин ёзилган шарҳлардан маълумотлар тўплаган. “Шарҳи Маснавийи Мавлавий” асари учун фойдаланилган манбалар Румий ҳаёти ва ижодига оид кўплаб бошқа манбаларнинг энг сараларидир.

140-152 315 33

Лексик ўзгаришлар турлари ва уларнинг бадиий асарда ифодаланиши (P.Qodirovning “Юлдузли тунлар. Бобур” романининг рус ва урду тилларига таржимаси мисолида)

Mohira Umarova

Ҳозирги  замонда  Ўзбекистонда  чет  эл  мамлакатлари  билан маданиятлараро  ва  адабиётлараро  муносабатларнинг  ривожланиши  яққол  кўзга ташланмоқда ва шу билан бирга адабиётга бўлган қизиқиш ортмоқдаки, беихтиёр хорижий  асарларни  ўзбек  тилига  ва  ўзбек  адабиёти  дурдоналарининг  бошқа тилларга таржима қилишга эҳтиёж ортмоқда. Бадиий  асар  таржимаси  жуда  мураккаб  саналади  ва  унинг  энг  асосий вазифаларидан  бири  –асарни  адекват  шарҳлашдан  иборат.таржимон  нафақат асарни тўғри таржима қилиши, маънони етказиб бериши , балки аслиятдаги асл маънони, образни ҳам етказиб бера олиши ва китобхонга эстетик завқ бағишлай олиши  лозим.  Асарни  тўғри  тушуниў  ва  эмоционалликни  тўлиқ  етказиш  учун трансформация  усули  ёрдамга  келади.  Комиссаровга  кўра,  таржималардаги ўзгаришлар  расмий-семантик  хусусиятга  эга  бўлиб,  формулаларни  асл  бирликлар маъносига  ўзгартиради.  Яъни,  таржима  трансформациялари  -    бу  аслиятдаги бирон бир сўзга таржима тилида мос сўзлар мавжуд бўлмаса, ёки мавжуд бўлган сўз ушбу контекстда ишлатилмаса, турли хил асл матнларни таржима қилишда қўлланиладиган таржима усули. Биз  ўз  маколамизда  таржимашуносликнинг  муҳим  жиҳатларидан  бири  – лексик  ва  грамматик  трансформацияларни  кўриб  чиқамиз.  Уларга  антономик трансформациялар,  тушунтириш  ёки  тавсифли  таржима,  лексик  қўшимчалар билан боғлиқ компенсациялар каби усулларни кўриб чиқамиз.  Лексик-грамматик  трансформацияларни  ўрганиш  учун  мисоллар  П.Қодировнинг  “Юлдузли  тунлар.Бобур”  ва  унинг  рус  тилига  Ю.Суровцев  томонидан  таржима қилинган ва “Бабур” номи билан нашр этилган ҳамда урду тилига М.Салим томонидан  “   ب ب  ین لد اظہیر "   номи  билан  нашр  қилинган  таржималар  манба  қилиб олинди. Таъкидлаш  лозимки,  асар  ўзбек  тилидан  рус  тилига  ва рус  тилидан урду тилига таржима қилинган. Мақола мультисистемали тилларга таржима қилиш жараёнида  юз  берадиган  лексик-грамматик  ўзгаришларга  аҳамият  қаратади  ва уларни тизимлаштиради.

127-139 88 174

Шин Кёнг Сукнинг “Онамни паноҳингда асра” романида хан категориясининг берилиши

Barno Mirsharipova

Корейс адабиёти шарҳи шуни кўрсатадики, энг олижаноб фазилатлар, энг юксак, энг эзгу хислатларга эга бўлган қаҳрамонларнинг ижтимоий аҳволи,  уларнинг  жамиятда  эгаллаб  турган  мавқелари,  мақомларига  мувофиқ келмас эди. Улар ўз ҳаётларида кўп нарсадан маҳрум этиладилар, қувғин, қатағонларга дучор бўладилар, таҳқирланадилар, қашшоқликда турмуш кечирадилар. Шунга  қарамасдан,  ўрта  асрларда  яратилган  қиссаларда  қаҳрамонлар  ёлғончи дунёнинг кулфатларидан  тушкунликка  тушмайди,  пессимизмга  берилмайди.  Бу эса ўша даврда яратилган асарларнинг муҳим хусусияти ҳисобланади. Жумладан, болаликдан ўз ақли билан ҳаммани лол қолдирган Хон Кил Дон паст табақадан етишиб чиққани учун турли қувғин ва камситишларга тоқат қилишга мажбур бўлади. Шунга ўхшаш туйғуларни бошқа бир қисса қаҳрамони – табиатан одобли ва андишали қиз бўлган Чхунхян ҳам ҳис этади. Аслзода бўлишига қарамай, худди шундай қисматга «Хинбу ҳақида қисса қаҳрамони ҳам дучор бўлади. Мазкур қаҳрамонларнинг фаолияти мисолида яхшилик ва ёмонлик тушунчаларининг бадиий талқини аниқ кўзга ташланади. Айни ҳолда корейс адабиётида бутун корейс маданиятининг тадрижий асоси сифатида қараладиган хан категорияси  амал  қилади.  Бу  категорияга  кўра,  инсонни  шахс  сифатида  белгилайдиган бош омиллар бу итоаткорлик, кўнгли очиқлик, некбинликдир.  Ўрта  асрларда  яратилган  қиссаларда  етакчилик  қилувчи  хан  категорияси замонавий  романнавис,  аёл  адиба  Шин  Кёнг  Сукнинг  “Онамни  ўз  паноҳингда асра” романида ҳам кўзга ташланади.  Романнинг сюжет чизиғи шундай: асар хотираси сустлашиб қолган онанинг Сеул поезди бекатида адашиб қолиши билан бошланади, тинч-осуда яшаётган оиланинг  бошига  кутилмаганда  катта  кулфат  ёғилади.  Чунки  она  умри  бино бўлиб ҳеч кимга, ҳатто фарзандларига ҳам оғирлиги солмаган, бирор маротаба соғлиғидан шикоят қилмаган, ҳаётидан бирор кимса нолимаган, уй-рўзғор ишларини бекаму-кўст бажариб юрган. Романда  конфликт  онанинг  фарзандларининг  ўзи  орзу  қилганидек  улғайиб, мактабни муваффақиятли тугатиб, танлаган касбларининг етук мутахассиси бўлиб етишганида, жумладан, қизининг жаҳонга машҳур ёзувчи бўлиб етишишида, қишлоқдаги оғир меҳнатдан қутулиб, шаҳарда яшай бошлаганида ўз ечимини топади.  Аммо  адиба  романи  қаҳрамони  –  онани  бахтсиз  қилиб  қўйдим,  деб ўйлайди. Аслида она бошқаларга, эрига, қайн укасига, фарзандларига, қўшнининг тирик етим болаларига, меҳрибонлик уйи болаларига бахт улашиб яшади. Мана бу романнинг лейтмоти ҳисобланади.

114-126 94 34

Талабалар томонидан хитой тилининг лексик тизимини ўзлаштиришдаги қийинчиликлар

Sayyora Nazarova

Мазкур мақола Ўзбекистон Республикаси филология йўналишидаги талабаларни  хитой  тилига  ўқитишда  лексик  қийинчиликларнинг  типологиясига бағишланган. Муаллиф тадқиқот муаммоси юзасидан ўзбек ва хитой тили лексикасининг  қиёсий  таҳлили  ва  интерференцияси  бўйича  олимларнинг  она  тили  ва хорижий  тил  лексикасини  қиёсий  ўрганишга  ҳамда  интерференция  тушунчаси, унинг моҳиятига нисбатан қарашлари ёритилган, интерференция хусусиятларини аниқловчи комплекс шартлар тавсифланган.  Икки  тилнинг  қиёсий  таҳлилида,  лингвистик  ва  методик  вазифа  туради. Тилларнинг умумий ва фарқли жиҳатларини имкон қадар тўлиқ ва чуқур ёритиш лингвистик таҳлилнинг вазифаси ҳисобланади. Методик таҳлилнинг вазифаси ўқув жараёнини жадаллаштириш учун лингвистик таҳлил натижасида олинган материални босқичмабосқич дарс жараёнига тадбиқ қилишдан иборат. Қиёслаётган  ўзбек  ва  хитой  тиллари  турли  тил  оилаларига  мансуб  бўлиб, морфологик таснифга кўра хитой тили яккаловчи тиллар гуруҳига киради. Мазкур типдаги  тилларга  хос  хусусият  сифатида  сўзларнинг  ўзгармаслиги,  сўзларда шаклий ва морфологик элементларнинг мавжуд бўлмаслиги қайд этилади. Бундан келиб  чиқиб  бўғин  ва  морфема  каби  тушунчалар  билан  мураккаб  муносабатда бўлади, дейиш мумкин. Ўзбек тили агглютинатив типдаги тиллар сирасига киради,  бунда  сўзларнинг  грамматик  шакли  (келишик  шакллари)  аффиксация  усули, яъни сўз ўзагига қўшимча қўшиш орқали ҳосил қилинади Филолог-талабалар  дуч  келадиган  хитой  тили  билан  боғлиқ  лексик  қийинчиликлар таҳлили товуш-график, сўз қўллашдаги, лексик-грамматик қийинчиликларга бўлинади.

4-11 110 35

Араб ўрта аср адабиётида халқ “кулги маданияти” тарихидан

Ikrom Bultakov

Халқ ижодиётининг турли шаклларига бағишланган кўп сонли илмий ишларда  адабий  ёдгорликлардаги  “халқ  қизиқчилиги”  –  юмори  ва  сатирасига  жуда кам  эътибор  берилган.  “Қизиқчлик  маданияти”дан  далолат  берувчи  материаллар фақат қисман – этнографик нуқтаи назардан ёки театрнинг вужудга келиш тарихи билан  боғлиқ  равишда  ўрганилган.  Ислом  дини  тарқалгандан  сўнг  узоқ  вақтгача мусулмон дунёсида театр томошалари деб аташ мумкин бўлган бирон – бир нарса йўқ  эди.  Исломнинг  дастлабки  асрларида  ҳукм  сурган  қатъий  тартиб  ва  йўсинлар ҳамда  аскетизм  бунга  қулай  шароит  яратмас  эди.  Бироқ,  аббосийлар  халифалиги ташкил топган даврда халифалар саройида ал-каллас – масхарабозлар пайдо бўлди. Масхарабозлар  фақат  ҳукмдорларни  кулдириш  билан  чекланмаганлар,  балки  саройдаги тартиблар ёки ҳукмдорга ёқмай қолган сарой аъёнлари устидан ҳам кулганлар, уларни масхара қилганлар. Масхарабозлар ҳукмдорларга улар орқали халқнинг кайфиятини  билиб  туриш  учун  керак  эди.  Халқ  оммаси  мазкур  масхарабозлар  воситасида баъзан ўз қаҳр-ғазабини изҳор қилиши, ўз норозилигини, ҳеч бўлмаганда ҳазил шаклида айта олиш имконига эга бўлган. Кенг  миқёсли  ўрта  асрлар  араб  халқ  –  шаҳар  адабиёти  ҳам  халқ  қизиқчилиги шакллари билан уйғун ва ҳамоҳангдир. Ўз-ўзидан аёнки, кулгили ҳодисанинг моҳияти барча асрларда ҳам бир хил бўлиб қолаверади, лекин “қизиқчилик маданияти”да у ёки бу қирраларнинг устунлик қилиши унда миллий ва даврга хос хусусиятларни фарқлаш имконини беради. Халқ – шаҳар адабиётидаги кулги ўзининг типига кўра ўрта асрлар кулгисига мансубдир.  Ўрта  асрлар  кулгиси  инсон  борлиғининг  энг  нозик  жиҳатларига  йўналтирилганлиги билан ажралиб туради  Ушбу мақолада шу кунга қадар тадқиқотларда иккинчи даражали деб қараб келинган юмор ва сатиранинг аҳамияти, араб халқининг “кулги маданияти” ҳақида сўз юритилади.  Юқоридаги  фикрларни  мустаҳкамлаш  мақсадида  мақолада  ўрта  аср  араб  адиби Бади аз-Замон ал-Ҳамадоний (969-1008 йй.) асарларидан мисоллар келтирилади.

78-94 89 29

Форс ва ўзбек терминологиясида термин ясаш масаласи

Hulkar Mirzaxmedova

Мақолада  форс  ва  ўзбек  тиллари  термин  ясаш  бўйича  ташкилотларининг  Низомлари  ва  ундаги  принципларнинг  қиёсий-солиштирма  таҳлили  амалга оширилган.  Маълумки,  дунё  терминологиясидаги  Вена,  Прага  ҳамда  Россия  терминология мактабларининг  назарий-илмий  қарашлари  ва  ишлаб  чиққан  таклифларига  кўра, умумий тилшуносликда барча тилларга дастурул-амал бўладиган халқаро Стандарт юзага келган. Унга қадар эса 1926 йилда “Халқаро стандартлар ассоциацияси” – ISA (International  Association  for  Standardization),  1931  йилда  Европада  “British  Standard Institution” (“Британия стандартлаштириш институти”), 1946 йилда– ISO (International  Organization  for  Standardization)  каби  қатор  стандартлаштириш  уюшмалари ташкил этилган эди.  Эронда эса тил софлигини сақлаб қолиш мақсадида даврларга қараб, учта “Тил академиялари”  ташкил  этилган.  Уларнинг  сўнгиси  “Форс  тили  ва адабиёти  академияси”,  яъни  учинчи  академия  бўлиб,  у  1991  йилда  ташкил  топган  ва  ўз  Йўриқномасига  эга.  Худди  шу  даврда  ўзбек  тилида  Атамақўм  ўз  фаолиятини  бошлаган  ва қисқа даврда ўз ишини якунлаган.  Мақолада  дунё  терминология  мактабида  юзага  келган  Халқаро  терминология ташкилоти  Стандарти  –  ISO  704,  ундаги  термин  ясаш  принципларининг  форс  ва ўзбек тиллари термин ясаш Қоидаларига таъсири, уларнинг ҳар биридаги фарқли ва ўхшаш  қирралари  таҳлиллари  келтирилган.  Шунингдек,  форс  тили  Академияси низомининг маълум бандлари ўзбек Атамақўми термин ясаш қоидаларининг мувофиқ бандлари билан қиёсланилди ва таҳлил қилинди.  Мақоладан кўзланган асосий мақсад – форс ва ўзбек тилларида термин ясалиши бўйича юзага келган “терминология ташкилотлари”нинг ўзлашмаларга термин тақдим қилиш ва янги термин ясаш бўйича Низомларини қиёслаб ўрганиш ҳамда халқаро терминология ташкилоти - ISO 704 стандартининг тегишли бандларига мослигини таҳлил қилишдан иборат. Қиёсланган назариялар натижасида ўзбек тилида термин ясаш бўйича қатор таклифлар келтирилган.

68-77 109 41

Анъанавий араб грамматикаси ва европа йўналишида амалга оширилган тадқиқотлар

Sarvinoz Qosimova

Ҳозирги  вақтда  арабшуносликка  доир  илмий  изланишлар  Қоҳира, Дамашқ, Байрут, Бағдод, Жазоир, Тунис университетларида олиб борилаётган бўлиб, мазкур тилшунослик марказларидаги тадқиқотларнинг аксарияти араб тилшунослик мактаблари  анъаналарига  асосланганлиги  кузатилади.    Лейден,  Париж,  Оксфорд, Кембридж, Ҳалле, Прага, Рим университетлари олимлари араб тилининг грамматикаси масалаларини тадқиқ этишда кўпроқ Европа тилшунослик анъаналарига содиқ қолган ҳолда фаолият юритадилар. Мазкур анъанани Россия, Озарбайжон, Арманистон,  Ўзбекистон,  Тожикистон  давлатлари  институтларида  араб тили  грамматик тизимига оид тадқиқот юритаётган олимлар фаолиятида ҳам кузатамиз. Бундан  ташқари,  араб  тилини  европалик  тадқиқотчилар  араб  тилшунослиги анъаналари  асосида  ўрганганликлари,  араб  мамлакатларида  эса  Европа  тилларига асосланиб  яратилган  назарияларни  ҳам  татбиқ  этган    ҳолда  тадқиқотлар  олиб борилиши кузатилади.  Бу икки анъанани тавсифлаш учун араб, Европа ҳамда Европа тадқиқотларидан андоза олган ва арабшуносликнинг ривожига катта ҳисса қўшган рус олимларининг ишларини ўрганиш мақсадга мувофиқдир. Мазкур  мақолада  араб  грамматикаси  анъанавий  ва  европа  йўналишида  олимлар томонидан амалга оширилган тадқиқотлар хронологик равишда таҳлил этиб ўрганилган.  Таҳлил  жараёнида  араб  тили  грамматикаси,  адабиёти,  араб  тилшунослик тарихи  ва  араб  лаҳжалари  каби  йўналишларда  изланиш  олиб  борган  олимлар  ва уларнинг илмий фаолиятлари эътироф этилган. Араб  тилидаги  қўлёзмаларни  ўрганиш  араб  филологиясининг  шаклланиши  ва ривожида  муҳим ўрин тутган. Араб адабий тили ва қўлёзма ёдгорликларини айнан шу тилда ўрганадиган шарқшуносликнинг бўлими аввал Европада шаклланган. Кейинчалик, бу  анъана  Россияга  кириб  келди.  Мазкур  соҳада  россиялик  арабшунослар  бир  қанча ютуқларга  эришдилар.  Хусусан,  кутубхона  фондларида  ва  шахсий  фондларда сақланаётган  қўлёзма  асарларни  ўрганиш  ўша  давр  илмий  тадқиқот  вазифаси  бўлиб қолди. Европа ва Россия билан бир қаторда  Ўзбекистон ҳудудида ҳам, айниқса, Бухоро, Самарқанд,  Хоразмда    араб  тилидаги  қўлёзма  асарлар  ўрганила  бошланди.  Аммо  бу ҳудудларда қўлёзма асарларни ўрганишга кўпроқ диний соҳа сифатида қараларди.  Шуни таъкидлаш жоизки, Россия ва Европадан фарқли ўлароқ Ўзбекистон ҳудудида XIV асрга қадар  араб  тилига  оид  катта  назарий  тадқиқотлар  амалга  оширилган.  Бу  эса арабшунослик Ўзбекистон ҳудудида эрта ривожланганлигидан дарак беради.

51-67 94 47

Ўрта аср япон адабиётида “каназоши” насри

Gulnoraxon Qosimova

Мазкур мақолада XVII аср охирги чорагида ижод қилган кўплаб япон адабиёт  вакиллари  ижодининг  шаклланишига  катта  таъсир  этган  наср  – “каназоши”  ҳамда  унинг  япон  ўрта  асрлар  адабиёти  тараққиётида  тутган  ўрни ҳақида сўз боради. “Каназоши” насрининг жанрий хусусиятлари, ривожланиш тенденцияларини  таҳлил  қилиш  ишнинг  мақсади,  ҳамда  унинг  сюжетли  ва  сюжетсиз жанрларини  аниқлаш,  ҳар  бир  жанрнинг  шаклланишига  таъсир  этган  омилларни кўрсатиб  бериш  ва  таҳлиллар  орқали  уларнинг  бадиий  хусусиятларини  аниқлаш  эса тадқиқоднинг вазифаси ҳисобланади. Ушбу мақсад ва вазифаларнинг бажарилишида маданий – тарихий, қиёсий – тарихий таҳлил методларидан  фойдаланилади. Мақолада дастлаб, каназоши насрининг диний – ахлоқий асарлари, ҳарбий руҳдаги воқеа – ҳодисаларнинг хроникалари ҳисобланмиш сюжетсиз жанрларининг ўзига хос жиҳатлари  “Киёмизу  моногатари”,  “Гион  моногатари”,  “Укигумо  моногатари”  каби танлаб  олинган  намуналарнинг  таҳлилига  таянилган  ҳолда  кўрсатилиб  берилади.  Сўнг,  “Нинин  бикуни”,  “Шичинин  бикуни”  номли  асарлар  орқали  буддавийлик  таълимоти  ғояларини  илгари  сурган  Сузуки  Шёсан,  хитой  адабиёти  таъсирида яратилган  “Отоги  боко”,  “Жигоку  о  митэ  ёмигаэри”,  “Инухарико”  каби  сеҳрли  – фантастик  асарлари  билан  машхур  бўлган  Асаи  Рёининг  ижоди  мисолида  XVII  аср япон  насрининг  сюжетли  жанрлари  тавсифланади.  Жумладан,  ўрта  аср  япон адабиёти  учун  анъанавий  жанр  бўлмиш  ишқий  қиссалардаги  воқеликни  англашнинг янги бадиий принциплари  “Цую доно моногатари”, “Зэраку моногатари” асарларининг  таҳлиллари  орқали  очиб  берилади.  Тарихий  шарт  –  шароитлар  ва  бадиий эхтиёжлар натижаси ўлароқ юзага келган “хёбанки” ва “мэйшёки” каби каназоши жанрларининг  ўша  давр  японлар  ҳаётидаги  амалий  аҳамияти  ҳақида  фикр  юритилади. “Чикусай моногатари”  ва “Нанива моногатари” асарлари мисолида эса уларнинг  бадиий  жиҳатлари  ёритилади.    Мақолада  XVII  аср  япон  адабиётида  қисқа кулгули  ҳикоялар  –  “ракуго”  жанри  ҳамда  ўша  даврда  урф  бўлган  классик  асарлар пародияларининг  юзага  келиш  шароитлари,  уларнинг  шаҳар  маданияти  ва  адабиётининг шаклланишида ўрни тўғрисида ҳам таҳлилий мулоҳазалар келтирилади.

43-51 77 29

Турк фольклорида ёмғир билан боғлиқ дуолар

Mahamadjon Aripov

Ушбу  мақолада  инсонлар  ўртасидаги  ўзаро  мунсабатларни  юзага келтирган ва самимийликни ўзида мужассам этган тилак, олқиш ва дуолар ҳақида сўз боради. Турклар маданиятининг энг қадимги даврларидан бошлаб  бугунги кунга қадар етиб келган ёмғир билан боғлиқ олқишлар ва дуоларни саралаб олдик. Туркча тилаклар энг  қадиги  ёзма  ёдгорликлардан  бошлаб  кунимиздаги  сўзлашувимизда    ҳам  ўзиниг муҳимлигини  йўқотмай  келмоқда.  Ушбу  мақолада    турк  фольклорида  ёмғир  билан боғлиқ дуолар,  ёмғир ёғишини сўраб қилинадиган маросимларда айтиладиган тилак олқиш  ва  маросим  қўшиқларидан  саралари  йиғиб  олинди.  Улар  семантик    тахлил қилинди.  Мақолада  Туркиянинг  турли  вилоятлари,  шаҳар  ва  қишлоқларида  ўтказиладиган  ёмғир  ёғдириш  маросимларидан  мисоллар  кетирилди.  Ёмғир  ёғдириш  маросимнинг турлари яъни катталар ва болалар томонидан ўтказиладиган маросимлар ва уларнинг бир-биридан фарқи ва ўхшашликлари хусусида тўхталиб ўтилди. Катталар, болалар  ва  бева  аёллар  биргаликда  ўтказадиган  ёмғир  ёғдириш  маросимлари  ёритилди.  Болалар   томонида ўтказиладиган  маросимлар қайси вақтда бўлиши ҳақида ҳам  тўхталиб  ўтилди.  Маросимда  болалар  томонидан  айтиладиган  парчалар,  тез айтиш  кўринишидаги  парчаларни  учратиш  мумкинлигини  келтириб  ўтилди.  Ёши катталар томонида ўтказиладиган маросимларда кимларни иштирок этиши, ёмғир ёғдириш  учун  қилинган  маросимларнинг  жойи,  замони    ҳақида  маълумотлар  ва мисоллар келтирилди. Маросимлар натижасида ёққан ёмғир учун оқишлар айтилган. Аксинча ўтказилган маросимлар ўз натижасини бермаганда айтилган баддуолардан мисоллар  келтирилди.  Ўз-ўзидан  маълумки,  ёмғир  кўп  ёғса,  бу  ҳам  кўплаб  жиддий талофатларни  келтириб  чиқаради.  Ёғаётган  ёмғирни  тиндириш  учун  ҳам  турли вилоят ва қишлоқларда қилинадига  маросимлардан мисоллар келтирилди.

36-43 130 47

Хитойда аёллар адабиётининг юзага келиши ва ривожланиш босқичлари (Ўзбек ва хитой адабиётинниг қиёсий таҳлили мисолида)

Shukriya Nazirova

Мазкур мақолада “аёллар адабиёти” тушунчасининг моҳияти, бу тушунча хусусидаги мавжуд қарашлар ҳақидаги мулоҳазалар ўрганилади. Шунингдек,  ўзбек  ва  хитой  адабиётида  аёллар  ижодининг  дебочаси,  хитойда  “аёллар адабиёти”нинг  шаклланиши  каби  масалаларга  ойдинлик  киритилади.  Ўзбек  адабиётида  хонликлар давридаги  адабий  муҳит  ва  уларда  аёлларнинг  мавқеи,  хитой адабиётида аёллар  ижодига туртки  бўлган  ижтимоий-сиёсий  воқеалар тарихий манбалар орқали тадқиқ этилади.

24-35 202 49

Пансори Корея маданиятининг ажралмас қисми сифатида: келиб чиқиши ва келиб чиқиши

Young Choy

Мақолада корейс фольклор жанри – пхансори, нафақат корейс халқининг,  балки  умуминсоний  маданиятнинг  ажралмас  маънавий  хазинаси  сифатида  тарихий аспектда тадқиқи этилди. Пхансорининг келиб чиқиши ва манбалари: халқ оғзаки  ижодида  алоҳида  ўрин  эгалловчи  халқ  қўшиғи,    миллий  хусусиятларни  ўзида мужассамлаштирувчи  генезиси  каби  масалалар  кўриб  чиқилди.  Пхансорининг  келиб чиқиши  масалалари  ва  халқ  қўшиғи  лиро-эпик  жанрининг  тарихан  шаклланиши ҳақидаги  турли  қарашлар  тавсифланди.  Пхансорининг  оммалашувида  халқ  мусиқадрама анъаналарининг роли асосланди.  Пхансорининг машҳур қиссалар асосида ижро этувчилар  томонидан композициясининг яратилиши тарихи кўриб чиқилди. Чхунхян ҳақидаги  афсона  сюжети  мисолида  адабиётнинг  икки  томонлама:    пхансори балладаси ҳамда юксак адабиёт таъсири масалалари кўрсатиб ўтилди. Пхансорининг миллий қадрият сифатидаги ўрни ва бадиий ўзига хослиги ёритиб берилди. Пхансори жанрининг ижро этилиш усуллари, яъни, овоз техникасини яхши эгаллаган қўшиқчи-ижрочининг  барабан  жўрлигида  имо-ишоралар  орқали  қаҳрамоннинг  ҳиссиёт  ва кечинмаларини  моҳирона  етказиб  бера  олиши  асосланди.  «Хан»  категорияси  ички кечинмалари ҳолатининг ўзига хос хусусиятлари кўриб чиқилди. Пхансори балладаларида «хан» категорияси маъноси ва уни акс эттириш даражаси далилланди. Ижрочининг  ташқи  воситалар,  яъни  сюжет  мазмунини  қабул  қилиш  ва  асар  тарихини тушуниш қобилияти тавсифланди. Қўшиқ оҳангига мос товуш ҳосил қилиш хусусиятлари таҳлили қилинди.  Жанрни ижро этиш санъати  ва нутқда асосий восита овоз эканлиги  ва  унинг  тўғри  қўйилиши  –  буларнинг  барчасига  фақат  давомий  машқлар натижасида  эришиш  мумкинлиги  кўрсатилди.  Қорин  мушакларининг  кучли  ишлаши билан  шартланган  «данжен»  нафас  олишнинг  роли  очиб  берилди.  Товуш  ҳосил  қилишнинг алоҳида хусусиятлари – титраш, речитатив (баъзи вокаль-мусиқа асарларининг куй, оҳанг билан айтиладиган сўзлари), матнни импровизация қилиш, декламация (ифодали  ўқиш),фожиавий  ва  кулгули  элементларни  уйҳунлаштириш  тавсифланди. Пхансори корейс халқ ижодининг алоҳида жанри, бахши қисмати эканлиги асосланди.

11-23 72 40

Ўрта Осиёнинг Сомонийлар даври шоирлари

Sevar Shomurodova

Мазкур мақола Ўрта Осиёнинг Сомонийлар даври шоирлариҳаёти ва ижодига бағишланган. Мақолада ижодлари озми–кўпми маълум бўлган шоирлар билан бир қаторда илмий-адабий жамоатчилик эътиборидан узоқда турган баъзи шеърият вакилларининг ижоди, уларнинг асарларида куйланган ғоялар ҳақида фикр юритилади.