SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2019, № 4
43
нуфузли университетлари ва Лондонда хитой тили ва адабиётидан дарс берган
1
. Лу Инь (
庐隐
) (1898-1934) – Хуан Шуй, Хуан Ин исмлари билан машҳур
бўлиб, наср ва публицистика соҳасидаги мувафаққиятлари туфайли замонавий
хитой адабиётининг энг кучли 18 аёл ёзувчиси рўйхатига киритилган. Фэн
Юаньцзюнь (1900-1974) – машҳур олима, тарихчи, ёзуви ва педагог
2
. Бундай
адибаларни кўплаб келтириш мумкин. Буларнинг ижоди замонавий хитой
“аёллар адабиёти”га тамал тоши бўлиб қўйилди.
Хулоса қилиб айтганда, адабий ҳаётда, ҳар бир миллат адабиётида аёл
ижодкорларнинг ҳам ўзига хос ўрни ва аҳамияти бор.
Миллат адабиётида аёл ижодкорларнинг фаолияти асосан, бирор бир та-
рихий воқеа, хусусан, аёллар ҳуқуқи ҳимояга олиниб, уларнинг саводхон-
лигига эътибор қаратилгач кенг ривож топган.
Ўзбек адабиётида аёллар ижоди хонликлар даврида бир мунча тараққий
этиб, сўнгра ХХ асрнинг бошларига келибгина жонланган. ХХ асрнинг
ўрталарига келиб янги даврга қадам қўйган. Ўзбек адабиётида аёллар ижоди
кўпроқ шеъриятда тараққий этди,
Хитой адабиётида аёллар ижоди қадимий тарихга эга бўлиб, ХХ асрнинг
бошларида мамлакатда содир бўлган ижтимоий-сиёсий воқеалар туфайли
жадал ривожланиш босқичига ўтди.
АРИПОВ МАХАМАДЖОН
ўқитувчи, ТошДШИ
Турк фольклорида ёмғир билан боғлиқ дуолар
Аннотация: Ушбу мақолада инсонлар ўртасидаги ўзаро мунсабатларни юзага
келтирган ва самимийликни ўзида мужассам этган тилак, олқиш ва дуолар ҳақида сўз
боради. Турклар маданиятининг энг қадимги даврларидан бошлаб бугунги кунга қадар
етиб келган ёмғир билан боғлиқ олқишлар ва дуоларни саралаб олдик. Туркча тилаклар
энг қадиги ёзма ёдгорликлардан бошлаб кунимиздаги сўзлашувимизда ҳам ўзиниг
муҳимлигини йўқотмай келмоқда. Ушбу мақолада турк фольклорида ёмғир билан
боғлиқ дуолар, ёмғир ёғишини сўраб қилинадиган маросимларда айтиладиган тилак
олқиш ва маросим қўшиқларидан саралари йиғиб олинди. Улар семантик тахлил
қилинди. Мақолада Туркиянинг турли вилоятлари, шаҳар ва қишлоқларида ўткази-
ладиган ёмғир ёғдириш маросимларидан мисоллар кетирилди. Ёмғир ёғдириш маро-
симнинг турлари яъни катталар ва болалар томонидан ўтказиладиган маросимлар ва
уларнинг бир-биридан фарқи ва ўхшашликлари хусусида тўхталиб ўтилди. Катталар,
болалар ва бева аёллар биргаликда ўтказадиган ёмғир ёғдириш маросимлари ёри-
тилди. Болалар томонида ўтказиладиган маросимлар қайси вақтда бўлиши ҳақида
1
Хун Чзыцэн. Творчество писательниц/ в книге: История современной китайской
литературы. – Пекин, 1999. – Б.355-365
2
Ўшат манба. – Б. 355-365
SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2019, № 4
44
ҳам тўхталиб ўтилди. Маросимда болалар томонидан айтиладиган парчалар, тез
айтиш кўринишидаги парчаларни учратиш мумкинлигини келтириб ўтилди. Ёши
катталар томонида ўтказиладиган маросимларда кимларни иштирок этиши, ёмғир
ёғдириш учун қилинган маросимларнинг жойи, замони ҳақида маълумотлар ва
мисоллар келтирилди. Маросимлар натижасида ёққан ёмғир учун оқишлар айтилган.
Аксинча ўтказилган маросимлар ўз натижасини бермаганда айтилган баддуолардан
мисоллар келтирилди. Ўз-ўзидан маълумки, ёмғир кўп ёғса, бу ҳам кўплаб жиддий
талофатларни келтириб чиқаради. Ёғаётган ёмғирни тиндириш учун ҳам турли
вилоят ва қишлоқларда қилинадига маросимлардан мисоллар келтирилди.
Таянч сўз ва иборалар: “Девону луғатит-турк” çömçe gelin, çullu kadın.
Аннотация: В этой статье рассматриваются пожелания, обращения и молит-
вы, которые создали человеческие отношения и охватывают искренность. Мы
разобрались с дождливыми аплодисментами и молитвами с самых ранних времен
турецкой культуры до наших дней. С самых ранних письменных памятников турецкие
пожелания не утратили своей актуальности сегодня. Эта статья суммирует
молитвы, связанные с дождем в турецком фольклоре, песни аплодисментов и ри-
туалы, используемые в ритуалах, чтобы просить дождя. Они были семантически
проанализированы. В статье приводятся примеры осадков в разных провинциях,
городах и селах Турции. Было упомянуто о типах ритуалов, которые проводят
взрослые и дети, а также об их различиях и сходствах. Душевые ритуалы проводятся
взрослыми, детьми и вдовами. Также было рассказано о сроках детских праздников.
На церемонии было отмечено, что дети могут читать отрывки и выражать
отрывки. Была предоставлена информация и приведены примеры того, кто будет
участвовать в ритуалах для взрослых, место, время проведения ритуалов. Ритуалы,
как говорили, были потоками для дождя, который они любили. Напротив, были
примеры злодеев, о которых говорили, когда ритуалы не давали результатов.
Очевидно, много дождя нанесет серьезный ущерб. Были также примеры церемоний,
проводимых в различных провинциях и деревнях, чтобы обуздать дождь.
Опорные слова и выражения: "Devonu lugatit-turk", лиф невесты, слизистая женщина.
Summary: This article discusses wishes, appeals, and prayers that have created human
relationships and embrace sincerity. We dealt with rainy applause and prayers from the
earliest times of Turkish culture to the present day. From the earliest written monuments,
Turkish wishes have not lost their relevance today. This article summarizes prayers related to
rain in Turkish folklore, applause songs and rituals used in rituals to ask for rain. They were
semantically analyzed. The article provides examples of precipitation in different provinces,
cities and villages of Turkey. The types of rituals performed by adults and children were
mentioned, as well as their differences and similarities. Shower rituals are performed by
adults, children and widows. It was also told about the timing of children's holidays. At the
ceremony, it was noted that children can read passages and express passages. Information
was provided and examples were given of who will participate in the rituals for adults, the
place, time of the rituals. The rituals were said to be streams for the rain they loved. On the
contrary, there were examples of villains that were talked about when rituals yielded no
results. Obviously, a lot of rain will cause serious damage. There were also examples of
ceremonies held in various provinces and villages to curb rain.
Keywords and expressions: "Devonu lugatit-turk", bride's bodice, slimy
SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2019, № 4
45
Турк ҳалқлари ёйилган георафик минтақа ва ҳудудларда кенг тарқалган дуо
ва олқишлардан бири ёмғир билан боғлиқ дуолардир. Дуолар ёмғир ёғдириш,
мўл кўлчиликни сўраш, деҳқончилик қилмоқчи бўлганлар учун сувнинг ни-
ҳоятда муҳимлиги барчамизга маълум. Ёмғир ёғишини сўраб дуо қилиш ўзига
хос маросим ҳисобланади. Бу маросим исломиятдан аввалги даврлардан мав-
жуд бўлиб, кўп асрли маросимлардан ҳисобланади. Маҳмуд Кошғарийнинг
“Девони луғатит-турк” асарида ёз куни ёмғир сўраш маросими ҳақида маъ-
лумот бериб ўтилган. Ёмғир сўраш маросимида ёши катта кишилардан тортиб
кичиларгача иштирок этган. Ёмғир ёғдириш маросимида катталар иштиро-
кидаги морасимлар ва болалар иштирокидаги маросимлар бир-бири билан
солиштириладиган бўлсак улар орасида ўзига хос фарқлар мавжуд.
Туркиянинг турли вилоятларида бу маросим ўтқазилади. Ҳудудлар жойла-
шинуви нуқтаи назардан бир-биридан узоқ бўлишига қарамай маросим орасида
жуда катта фарқ йўқ. Шонлиурфа вилоятида қурғоқчилик бўлган вақтда 40
кичик тош тўпланиб унга (дуолар ўқиб)дам солиб, сўнг Ҳалил Иброҳим кўлига
отилса ёмғир ёғишига ишонганлар
1
.
Мардинда ёмғир дуоси учун йиғилган ҳалқ аввал қабристонни зиёрат қила-
ди ва етти минг майда тош йиғиб бу тошларга Аллоҳ ёмғир ёғдиргин, деб дуо
қиладилар.
2
Самсун вилоятида ёмғир ёғдириш учун тошлар тўпланиб, бир халтага
солинади, кейин у ҳалта қишлоқнинг ўзидаги бир анҳорга ташлаб қўйилади
3
.
Ёмғир ёққандан кейин халта анхордан тортиб олинади. Сувдан олиб қўйи-
лиши билан ёмғир тинишига ишонилган.
4
Ёмғирнинг хаддан ташқари кўп миқдорда ёғиши энг аввало деҳқончилик учун
фалокатли бўлиши билан бирга, ўзи билан кўплаб табиий офатларни олиб келади.
Bodi, bodi bodi, bodi bostan,(бўлсин: бўстон бўлсин) çalı gezme,бутазорда
юрмоқ) çomça gelin, çömçe gelin, çullu,(ёпинчиқлик, чуллик) çullu kadın, dodu, dodu
dodu,(чақалоқ берди,)берди), gelin, gelin gelin gok, gode, gode gode, godi godi, göde,
göde göde, (келинчак, қўғирчоқ келин Ҳуросон томонларда.) gok, kepçecik, kepçe
gelin, kepçe kadın, yağmur gelini
ва бошқа номлар билан номланган. Ёмғир ёғдириш
маросимида боларлар қўлларига ясалган латта қўғирчоқни олиб уйма уй юради-
лар ва хонадонлар томонида бериладиган озиқ-овқатни тўплайдилар. Ҳамда
қуйидаги тилак кўринишидаги тўртликни айтиб юрадилар.
Göde göde göl ola
Evinizin önü sel ola
1
M.Çinci; “Urfa’ya Özgü İnanışlar ve Vesveseler Harran Kültür ve Folklor Dergisi”, 17 с.
1980.13-бет.
2
O.S.Adal, “Savurda Yağmur Duası”, Türk Folklor Araştırmaları, 1961.151-с.2367б.
3
Bekir Şişman, “İslamiyet Öncesi Türk İnanç ve Ritüellerinin Samsun Yöresindeki İzleri”, Türk
Kültür Derdısi, Eylül 1996., 401. 563s.
4
Bekir Şişman, “İslamiyet Öncesi Türk İnanç ve Ritüellerinin Samsun Yöresindeki İzleri”, Türk
Kültür Derdısi, Eylül 1996., 401. 563s.
SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2019, № 4
46
Arpa buğday bolo la
Aminnnn
(Aydın, 2014: 72).
(Қўғирчоқ келин кўл бўлсин
Уйингиз олди сел бўлсин
Арпа буғдой мўл бўлсин
Омин)
Göde göde gündürek (ясамоқ)
Gökten yağmur indirek
Gode gode göl olsun
Evin önü sel olsun
(Buran, 1989: 65).
(Қўғирчоқ келин ясайлик,
Осмонда ёмғир ёғдирайлик,
Қўғирчоқ келин кўл бўлсин,
Уйинг олди сел бўлсин)
Dodu dodu neden oldu
Bir kaşıcık sudan oldu
Verin dodunun hakkını
Gitsin bakını bakını
(Қўғирчоқ келин нимадан бўлди?
Бир қошиқ сувдан бўлди.
Беринг қўғирчоқ келин ҳақини,
Қайрилиб қараб кетсин).
Göğden rahmet
Yerden bereket
Diyelim bir Allah Allah
(Çıblak, 2002: 99).
(Осмондан рахмат
Ердан баракот
Айтайлик -Аллоҳ -Аллоҳ).
Bodi bodi neden oldu
Bir kaşıcık sudan oldu
Tilki tilki ne ister
Bir avuçluk un ister
Verenin bir oğlu oldu
Vermeyenin bir kızı oldu
Onu da Allah elinden aldı
Gökte bereket
Yerde bereket
Ver Allah‟ım ver
Sellice rahmet
SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2019, № 4
47
Қўғирчоқ келин нимадан бўлди?
Бир қошиқ сувдан бўлди.
Тулки-тулки нима истайди?
Бир ховуч ун истайди.
Берганни бир ўғли бўлди,
Бермаганни бир қизи бўлди.
Уни ҳам Аллоҳ қўлидан олди.
Осмондан рахмат,
Ердан баракот,
Бер Аллоҳим бер,
Сел каб рахмат .
Yerden bereket,
Gökten rahmet
Allah, Allah,
Allah, Allah,
Gök göğün kurban ister
Göbeklice harman ister
(Erman Artun, 2006: 181)
Ердан баракот,
Осмондан рахмат,
Аллоҳ –Аллоҳ,
Аллоҳ –Аллоҳ,
Осмон қурбонлик ҳохлайди,
Қуббалик ҳирмон истайди.
ва шунга ўҳшаш парчалар айтишади.
Бу каби парчаларин айтиш
bodi, bodi bodi,
чақирмоқ деб айтилади. Бу каби
тўртлик ёки шеърий кўринишидаги парчалар таркиби ва маъносида сўраш, тилаш
ва ёлвориш маънолари учрайди. Шунинг учун буларни маъно ҳусусиятидан келиб
чиқиб олқиш, тилак ва дуоларни ўз ичига олган шеърий парчалар деса бўлади. Бу
парчаларни болалар хонадонлар олдига бориб юқорида келтирган парчаларимиз
каби айтадилар. Çömçeli gelin бу одамлар томонида кетмоннинг дастага ўхшаш
таёқга ўзлари қўл ва гавда ясайдилар сўнг уни келинга ўхшатиб кийинтирадилар,
бўянтирадилар.
Çömçeli gelin
катта қўғирчоқга жуда ўхшиб кетади. Уни кўтариб
юриб, уйма-уй, кўчама-кўча юриб айлантирадилар.
Айтиладиган парчалар Туркиянинг турли минтақаларида айтилса-да, маъно
жиҳатдан бир-биридан унчалик катта фарқ қилмайди. Болаларнинг айтган
парчалари шакл жиҳатдан тез айтиш кўринишидадир.
Болалар тилида айтиладиган парчалар бўлишига қарамай уларнинг ичида
ёмғир ва мўл-кўлчилик исташ, мўл-кўлчилик бўлишини ҳоҳлаганлар маросим-
лар учун ўз уйларидан турли кўринишдаги озиқаларни берадилар. Шу маро-
смда ўз хиссасини қўшганлар учун яхши тилак хонадогига мўл-кўлчилик
SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2019, № 4
48
тиланади. Бордию бу каби маросимларга ўз ҳиссасини қўшмаганлар учун эса
унинг акси, яъни қарғаб кетилади.
Сиваста болалар қуйидаги қўшиқларни айтадилар;
Verenin kazanının dibi kara
Vermeyeninkini itler sürüsün
Берганни қозонининг таги қора,
Бермаганларникини итлар судрасин,
Takır takır
деб айтадилар.
(Acıpayamlı, 1963: 26)
Бу парчада айтиладики маросига келган болаларга эшигини очиб ўз хисса-
сини қўшганларнинг қора қозони қайнасин, ўз хиссасини қўшмаганларнинг
қозони бўш ётсин ва итлар таласин демоқдалар. Ўз хиссасини қўшганларга
барака ва мўл кўлчилик, маросимга ўз хиссасини қўшмаганларга эса йўқчилик
истаги билдирил- моқда.
Туркиянинг Сафранбўлу деган жойида қуйидаги кўринишдаги парчадан
мисол қилиб келтиришимиз мумкин.
G
ode gode göl olsun
Evin önü sel olsun
Veren şöyle olsun
Vermeyen böyle olsun
(Yaver, 1934: 28).
Годе годе кўл бўлсин
Уйинг олди сув бўлсин
Берган шундай бўлсин
Бермаганлар бундай бўлсин.
Бу парчани айтган болалар “Veren şöyle olsun” деган вақтда қўлларни кўта-
риб нидо қилгандай яъни берган ўз хиссисини қўшган барака ва мўл
кўлчиликда бўлсин деган ишорани қилиб қўлларини кўтарадилар. Маросим
учун ўз хиссаларин қўшмаганлар учун эса қўллари билан ерни ишора қилиб
кетганлар. Бунинг маъноси эса хонадон йил давомида қийинчиликда яшасин
мўл кўлчилик кўрмасин, деган маънони ифодалаган.
Туркиянинг пойтахти Анқара шаҳрида жойлашган Кўжатепа номли жоме
масжидида ҳам ёмғир дуоси маросими бўлиб ўтган. Усти ёпиқ холдаги маро-
сим бўлган. Масжид имоми Жуман намозидан аввал йиғилганлар билан бирга
ёмғир дуоси ва намозини ўқиди. Имом дуо ўқиди ва йиғилган жамоат уни
ортидан такрорлади. Имом дуони араб тилида қилди. Лекин дуони маъносини
турк тилида изоҳлаб берди. Дуода набодот оламига, ҳайвонот оламига ҳамда
бутун жонли мавжудотлар учун раҳмат сўради. Қайерга қанча ёмғир керак
бўлса ўшанча беришига дуо қилдик. Амин! Дедик.
1
1
Dr.Yaşar Kalfat,Dr Necdet Yaşar Bayatlı “Türk Kültürlü Halklarda Alkışlar-Kargışlar”, Ankara-
2011y. 197s.
SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2019, № 4
49
Ёши улуғ инсонлар томонидан ҳам ёмғир ёғдириш маросимида маросим
қўшиқлари куйланади. Уларнинг айримларини келтириб ўтамиза.
Açlıktan hep bayıldık
Susuzluktan kırıldık
Bir dikene koyulduk
Âmin âmin âmin!
Очликдан ҳушдан кеттик
Сувсизикдан синдик
Бир янтоққа осилдик?
Омин омин омин!
Оёқларимизни ер ёндирди
Бошимизни фотоб куйдирди.
Ayağımızı yer yaktı
Başımızı gün yaktı
Ver Allah‟ım ver
Selli sulu yağmur
Оёқларимизни ер ёндирди
Бошимизни фотоб куйдирди.
Бер Аллоҳим бер
Селли сувли ёмғир.
Yer yer yer olsun
Gök gök gök olsun
Arpa buğday bol olsun
Âmin âmin âmin!
Ер ер ер бўлсин
Осмон доим кўк бўлсин
Арпа буғдой мўл бўлсин
Омин омин омин!
Yerden bereket
Gökten rahmet
Ver Allah‟ım ver
Selli sulu yağmur
(Kaya, 2001: 10).
Очликдан жуда силламиз қочди
Сувсизликдан парчаландик
Бир тиконга айландик
Омин омин омин!
Оёқларимиз ерда куйди
Бошларимиз офтобда
Бер Аллоҳим бер
Селли сувли ёмғир.
SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2019, № 4
50
Ер ер ер бўлсин
Кўк кўк кўк бўлсин
Арпа буғдой мўл бўлсин
Омин омин омин!
Ерда барокат
Осмондан рахмат
Бер Аллоҳим бер
Селли сувли ёмғир.
Ёмғир дуосини айтишда маросим ўтказишда тўпланганлар орасида ёши
улуғлар, етим болалар ва бева аёларнинг бўлишига алоҳида эътибор берадилар.
Сабаби будай кишилар ҳаётда жуда кўп синовларга учраган сабрли инсон-
лардир. Аллоҳ ўзи суйган кишиларига кўплаб синовлар юборади. Аллоҳга яқин
кишилар доимо синовда бўладилар деган эътиқод мавжуд. Шунинг учун ёмғир
сўраш маросимларида ёши улуғлар, етим болалар ва бева аёлларнинг иштироки
муҳимдир. Аллоҳ уларни дуосини тез ижобат бўлади деган тушунча мавжуд.
Ёмғир сўраш маросимлари турлича бўлиб ўтади. Рўза тутиш, мавлуд ўқиш,
масжидларда намоз ўқиш, отнинг бош қисмига дуо ёзиш, турли дуо ўқилган ёки
ёзилган буюмларни сувга отиш, туз қовуриб сувга отиш, янги уйланганларни сувга
солиш каби турли маросимлар қилинади. Ёмғир ёғдириш учун инсонлар асосан
муқаддас қадамжолар, азиз авлиёлар ўтган манзиллар, катта сув каналлари ва сув
иншоатлари, тепаликлар, даралар ва тоғларда бу каби маросимларни қиладилар.
Турк халқи тасаввурида ёмғир яратганнинг инъоми ҳисобланади. Ёмғир ғойиб-
дандир, раҳмати илоҳийнинг аломатидир
1
. Ёмғирнинг ёғиши ва аломатлари
Эрзурум ва унинг атрофидаги ҳудудларда ойнинг осмонда тескари туриши яъни
ой қорни билан ётган ҳолатини кўрсалар ёмғир ёғиши кутилаётганини билдиради
деб ҳисоблайдилар. Хўрозларнинг бемаҳал қичқириши, итларнинг кўп акиллиши,
пашшаларнинг кўпайиши, илонни тирик ёқиб юбориш, қурвақаларнинг жуда кўп
вақиллаши, эрта тонгда булутлар қизариши каби ҳодисаларда ёмғир ёғиш
аломатлари деб билиб, ёмғирининг ёғишига ишонганлар.
Шу билан бирга ёмғир ёғдириш маросими билан бир қаторда уни тиндириш
учун ҳам турли маросимлар ва шеърий парчалар ўқилади. Урфада ёмғир ва
дўлни тиндириш учун турли даражада талофат олиб келмаслиги учун одамлар
уйларида ёмғир соябонларни олиб чиқиб очиб ёпадилар
2
. Ёмғирни хаддан-
ташқари кўп ёғиши деҳқончилик, чорвачилик, инсонларга, ҳайвонотларга, мол
мулкка катта талофат келтиради. Тинимсиз ёғган ёмғир ёки дўлни тиндириш
учун айтилган парчаларни айримларини кўриб чиқамиза.
Godu godunu gördün mü?
Goduya salam verdin mi?
1
Ali Güler, “Hülasat-ül-Kalem Günahlara Tövbe”, Türkiye. 1981 y.
2
M.Çini, “Urfa’ya Özgü inanişlar ve Vesveseler”, Harran Kültür ve Folklor Dergisi,1980.17s.
SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2019, № 4
51
Godu burdan ötende
Gırmızı günü gördün mü ...?
Godu gülmek isteyir,
Goymayın ağlamağa ...
Godu gün çıharmasa.
Gözlerin oymak gerek
(Bayat, 2005: 71).
Году годуни кўрдингми?
Годуга салом бердингми?
Году бу ердан ўтганда
Қирмизи кунни кўрдингми...?
Году кулишни истайди,
Уни йғлатиб қўйманглар...
Году кун чиқармаса
Кўзларини ўйиш керак.
Ёмғир ёғдириш ва уни тиндириш билан боғлиқ маросимларда айтилган дуо,
тилак ҳамда ёлворишларни икки гуруҳга ажратишимиз мумкин. Бири болалар
томонида айтилган шеърлар ва тез айтиш кўринишидаги парчалар. Иккинчиси
ёши улуғ кишилар томонида қилинган маросимларда айтилга шеър ва тўртликлар
кўринишидаги дуолар. Ёши улуғлар томонида қилинган дуоларнинг маъно
жиҳатдан ўрганар эканмиз, улар томонидан айтилган маросим қўшиқларининг ак-
сарияти тамоман диний руҳдаги дуолардир. Буларни барчасини анаънавий маро-
сим қўшиқлари ва диний дуолар шаклидаги ёлворишлар деб ажратиши мумкин.
ҚОСИМОВА ГУЛНОРАХОН
таянч докторант, ТошДШИ
Ўрта аср япон адабиётида “каназоши” насри
Аннотация: Мазкур мақолада XVII аср охирги чорагида ижод қилган кўплаб япон
адабиёт вакиллари ижодининг шаклланишига катта таъсир этган наср –
“каназоши” ҳамда унинг япон ўрта асрлар адабиёти тараққиётида тутган ўрни
ҳақида сўз боради. “Каназоши” насрининг жанрий хусусиятлари, ривожланиш тен-
денцияларини таҳлил қилиш ишнинг мақсади, ҳамда унинг сюжетли ва сюжетсиз
жанрларини аниқлаш, ҳар бир жанрнинг шаклланишига таъсир этган омилларни
кўрсатиб бериш ва таҳлиллар орқали уларнинг бадиий хусусиятларини аниқлаш эса
тадқиқоднинг вазифаси ҳисобланади. Ушбу мақсад ва вазифаларнинг бажарилишида
маданий – тарихий, қиёсий – тарихий таҳлил методларидан фойдаланилади. Мақо-
лада дастлаб, каназоши насрининг диний – ахлоқий асарлари, ҳарбий руҳдаги воқеа –
ҳодисаларнинг хроникалари ҳисобланмиш сюжетсиз жанрларининг ўзига хос жиҳат-
лари “Киёмизу моногатари”, “Гион моногатари”, “Укигумо моногатари” каби
танлаб олинган намуналарнинг таҳлилига таянилган ҳолда кўрсатилиб берилади.
Сўнг, “Нинин бикуни”, “Шичинин бикуни” номли асарлар орқали буддавийлик таъ-
лимоти ғояларини илгари сурган Сузуки Шёсан, хитой адабиёти таъсирида