194 2018, №1 (99) Проблемы биологии и медицины
ЛЕКЦИЯ
УДК: 614.254.3:613.5(1-22)
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИДА ҚИШЛОҚ ВРАЧЛИК ПУНКТЛАРИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ ВА
ҲОЗИРГИ АҲВОЛИ
Н.И. ХОДЖАЕВ, Т.Ж. ЭШҚОБИЛОВ, Б.С. АБДУЛЛАЕВ, Ш.Ҳ. РАХИМОВА, А.Б. БАЗАРОВ
Самарқанд Давлат медицина институти, Ўзбекистон Республикаси, Самарқанд шаҳри
ФОРМИРОВАНИЕ И НЫНЕШНЕЕ СОСТОЯНИЕ СЕЛЬСКО-ВРАЧЕБНЫХ ПУНКТОВ В
САМАРКАНДСКОЙ ОБЛАСТИ
Н.И. ХОДЖАЕВ, Т.Ж. ЭШКОБИЛОВ, Б.С. АБДУЛЛАЕВ, Ш.Х. РАХИМОВА, А.Б. БАЗАРОВ
Самаркандский Государственный медицинский институт, Республика Узбекистан, Самарканд
FORMATION AND CURRENT STATUS OF AGRICULTURAL ITEMS IN THE SAMARKAND
REGION
N.I. HODJAYEV, T.J. ESHKOBILOV, B.S. ABDULLAYEV, SH.H. RAHIMOVA, A.B. BAZAROV
Samarkand State Medical Institute, Republic of Uzbekistan, Samarkand
Республика Мустақилликка эришгандан
сўнг соғлиқни сақлаш тизимининг собиқ Иттифоқ
даврида шакллантирилган мавжуд таркиби ва
вазифалари, унинг моддий-техника асосини
тубдан қайта кўриб чиқиш вазифаси кун
тартибида турар эди.
Республика ҳукумати мазкур масалани
босқичма-босқич амалга ошира бориб, 1996 йил
21 майда Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон
Республикасида қишлоқ инфратузилмасини 200
йилгача бўлган даврда ривожлантириш дастури
ҳақида”ги қарорини қабул қилди. Мазкур қарорда
Республикамиз Президентининг ташаббуси билан
қишлоқ жойларда яшовчи аҳолининг малакали
тиббий хизматга бўлган талабини тўла қондириш
учун
мутлақо
янги
типдаги
даволаш-
профилактика
муассасалари
тармоқларини
яратиш масаласи қўйилиб, мақсадли дастур қабул
қилинди.
Самарқанд
вилоятида
ҚВП
тармоқларини яратиш бўйича ишлар 1996
йилдаёқ бошлаб юборилди ва Республикада
биринчи бўлиб, Ургут туманининг Тегана
қишлоғида қишлоқ врачлик пункти қисқа
муддатда ишга туширилди. Мазкур ҚВП қошида
Республика
Соғлиқни
сақлаш
вазирлиги
томонидан регионал кўргазмали семинар кенгаш
ўтказилди [3, 7].
Ўтган вақт ичида вилоятда ҚВП
тармоқларининг илмий асосланган мукаммал
тизими вужудга келтирилди. 2009 йил якуни
бўйича дастурда кўзда тутилган 384 ҚВП ўрнига
396 ҚВП лари барпо қилинди [8].
Республика Президентининг бирламчи
тиббиёт тизимига қаратган эътибори туфайли
касалликларни эрта аниқлаш, тўғри ташхис
қўйиш ва уларнинг олдини олиш масалалари
муҳим аҳамият касб этмоқда. Қишлоқ врачлик
пунктларини
ривожлантириш
Ўзбекистон
Республикаси Биринчи Президентининг 1998 йил
10 ноябрдаги “Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ
қилиш Давлат дастури тўғрисида”ги 2107-сонли
Фармони асосида олиб борилмоқда. Самарқанд
вилоятида бугунги кунда 357 та қишлоқ врачлик
пункти аҳолига тиббий хизмат кўрсатиб
келмоқда.
ҚВПларининг
иш
фаолиятини
такомиллаштириш, аҳолига сифатли тиббий
ёрдам кўрсатиш тизимини тубдан янгилаш
борасида
Республика
Соғлиқни
сақлаш
вазирининг
“Қишлоқ
врачлик
пунктлари
фаолиятини ташкил қилишни такомиллаштириш
тўғрисида”ги буйруғи қабул қилинди. Ушбу
буйруқдан келиб чиқиб, вилоятда мавжуд бўлган
аҳолининг 70-75 фоизига ҚВП тиббиёт
ходимлари
томонидан
бирламчи
тиббий-
санитария ёрдами кўрсатилмоқда. Ўртача ҳар бир
ҚВПга 4.0-4.5 минг нафар аҳоли тўғри келмоқда.
Қишлоқ врачлик пунктларининг асосий мақсади
умумий амалиёт шифокори тамойиллари асосида
аҳолига сифатли, дастлабки тиббий ёрдам
кўрсатишдан иборатдир. Бирламчи тиббий ёрдам
соғлиқни сақлаш тизимининг асосий негизи
ҳисобланиб, умумий тиббий ёрдамнинг 70
фоизидан кўпроғига тўғри келади. Қишлоқ
врачлик пункти ҳудудида истиқомат қилаётган
оилаларда
кўп
учрайдиган
касалликлар
профилактикаси, диагностика ва даволаш
ишларини тишкил қилиш ҳамда даволаш
стандартларига мувофиқ ҳудуд аҳолисига
шифохонага ётгунига қадар шошилинч тиббий
ёрдам кўрсатиш, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган
касалликларни камайтириш чораларини кўриш,
аҳолининг гигиеник тарбияси ва соғлом турмуш
тарзини тарғибот қилиш, рационал овқатланиш,
озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашни
ташкил қилишни назоратга олиш, тоза ичимлик
суви билан таъминлашни йўлга қўйиш ва зарур
санитария чораларини қўллаш, она ва бола
Н.И. Ходжаев, Т.Ж. Эшқобилов, Б.С. Абдуллаев, Ш.Ҳ. Рахимова, А.Б. Базаров
Биология ва тиббиёт муаммолари 2018, №1 (99) 195
саломатлигини
муҳофаза
қилиш,
аҳоли
репродуктив саломатлигини таъминлаш, асосий
юқумли касалликларга қарши эмлаш ўтказиш
ишларини олиб бориш бирламчи вазифа
ҳисобланади [5].
Бугунги кунда ҚВПлар Соғлиқни сақлаш
вазирининг 2012 йил 20 июлдаги 212-сонли
“ҚВПларида
янги
шаклдаги
ҳужжатлар
юритишни татбиқ қилиш тўғрисида”ги, 2013 йил
17 майдаги 161-сонли “Бирламчи тиббий-
санитария
муассасаларида
аҳолига
кўрсатилаётган
профилактик
йўналишдаги
тадбирларни такомиллаштириш тўғрисида”ги, 13
ноябрдаги
380-сонли
“Бирламчи
тиббий-
санитария ёрдами тизими фаолиятини тубдан
яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва 31
декабрдаги
456-сонли
“Қишлоқ
врачлик
пунктлари тиббий ходимларининг юклама
меъёрлари тўғрисида”ги буйруқлари асосида
фаолият юритмоқдалар. Қишлоқ врачлик
пунктларида
меҳнат
қилаётган
тиббий
ходимларнинг давлатимиз томонидан соҳага оид
чиқарилган Қарор ва Фармонлари ҳамда
вазирликнинг буйруқларига амал қилишлари
бўйича доимий мониторинг олиб борилмоқда [6].
Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш
чора-тадбирларини изчил амалга ошириш
натижасида Республикада бирламчи тиббий –
санитария ёрдамини кўрсатувчи қишлоқ врачлик
пунктлари, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари,
вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказларидан
бошлаб, мураккаб юқори технологияли тиббий
хизматлар
кўрсатувчи
республика
ихтисослаштирилган тиббиёт марказларигача
барча даражаларни қамраб олган аҳолига тиббий
ёрдам кўрсатишнинг яхлит ташкилий тузилмаси
яратилди [9].
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг 2014 йил 5 мартдаги 50-сонли
“Қишлоқ
врачлик
пунктларини
янада
мақбуллаштириш ва фаолияти самарадорлигини
ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори
асосида 2014 йилда 39 та самарасиз фаолият
юритаётган ҚВП мақбуллаштирилди, ушбу
ҚВПлар аҳолиси энг яқин ДПМларга бирламчи
тиббий хизмат учун бириктирилди ва тиббий
ходимлар иш билан таъминланди [3].
Ушбу қарор асосида ҚВПларининг янги
штат меъёрлари тасдиқланди ва амалиётга
киритилди. Мазкур норматив ҳужжатлар асосида
патронаж ҳашираси юкламаси камайтирилди ва
катта ҳамшира лавозими жорий этилди.
Мақбуллаштириш жараёнлари натижасида
амбулатория ва поликлиника муассасалари
сонининг 49 тага камайганига қарамай Самарқанд
вилоятида 2014-2015 йилларда бирламчи тиббий-
санитария ёрдами муассасалари томонидан аҳоли
ўртасида
профилактика
ишлариннг
кучайтирилиши эвазига уларда амалга оширилган
қатновлар сони 30.9 млн.тага, ҚВПларга
қатновлар сони 8.1 млн.тагача ошди.
Вазирлар Маҳкамасининг ҚВПлар моддий-
техник базасини мустаҳкамлаш бўйича қабул
қилган дастурига асосан 2013-2015 йилларда 69 та
ҚВПда жорий ва мукаммал таъмирлаш ишлари
ўтказилди ва 5 млр. 215 млн.сўм бюджет ва ҳомий
маблағлари жалб қилинди.
Мазкур қарор ижроси юзасидан Самарқанд
вилоятида фаолият кўрсатиб келаётган 396 та
қишлоқ
врачлик
пунктларининг
ишини
мувофиқлаштириш, бошқариш ва амалий-услубий
ёрдам самарадорлигини ошириш, аҳолига
кўрсатилаётган
бирламчи
тиббий-санитария
ҳамда профилактик ёрдам сифати ва қамровини
яхшилаш мақсадида 39 та ҚВПларини
оптимизация қилиш мақсадга мувофиқ деб
топилди ва 2015 йил 1 январ ҳолатида вилоятда
ҚВП сони 357 тани ташкил қилди. Аҳолига
бирламчи
тиббий
хизмат
кўрсатишга
ихтисослаштирилган
қишлоқ
врачлик
пунктларининг фаолияти тўлиқ қайта кўриб
чиқилиб 50 фоизи қисқартирилди. Аҳолига қулай
бўлган қишлоқ врачлик пунктлари сақланиб
қолиниб, уларда нафақат амбулатор хизмат, балки
стационар хизмат йўлга қўйилиши, гинеколог,
стоматолог, педиатр, клиник лаборатория,
ультратовуш текшириш ва ЭКГ текшируви амалга
оширилиши кўзда тутилган.
Шуни таъкидлаш лозимки, бугунги кунда
аҳолига кўрсатилаётган бирламчи амбулатор
ихтисослаштирилган
тиббий
ёрдамни
ташкиллаштиришда
муассасаларнинг
туман
марказидан узоқ-яқинлиги, ҳудудий жойлашуви ,
аҳоли учун қулайлиги, бинонинг моддий-техника
базаси, инфратузилмаси ҳисобга олинган ҳолда
қишлоқ врачлик пунктлари негизида 43 та
қишлоқ оилавий поликлиникаси ташкил этилди.
Шу жумладан Пастдарғомда 6 та, Ургутда 5 та,
Иштихон туманида 4 та, Каттақўрғон, Оқдарё,
Пахтачи, Самарқанд, Жомбой ва Нуробод
туманларида 3 тадан, Нарпай, Пайариқ, Тойлоқ,
Булунғур, Қўшробот туманларида 2 тадан қишлоқ
врачлик
пунктлари
қишлоқ
оилавий
поликлиникаларига айлантирилмоқда. Туман
марказига яқин жойлашган, моддий-техника
базаси ҳамда санитар аҳволи талабга жавоб
бермайдиган 22 та қишлоқ врачлик пункти
фаолияти тугатилди.
Аҳолининг
соғлом
турмуш
тарзи
яхшиланишига, уларнинг тиббий маданиятининг
ортиши,
қолаверса
касалликларнинг
илк
босқичида аниқланишида яхши кўрсаткичларга
эришиш учун бирламчи тиббий санитария
ёрдамини кўрсатишда патронаж хизматини тўғри
йўлга қўйиш катта аҳамиятга эга [7, 8].
Самарқанд вилоятида қишлоқ врачлик пунктларининг шаклланиши ва ҳозирги аҳволи
196 2018, №1 (99) Проблемы биологии и медицины
Қишлоқ жойларда дастлабки тиббий-
санитария ёрдами сифатини янада яхшилаш,
қишлоқ врачлик пунктлари патронаж тиббиёт
ҳамширалари
меҳнатини
рағбатлантиришни
уларнинг касалликлар профилактикаси, аҳоли
ўртасида соғлом турмуш тарзини ва санитария-
гигиена маданиятини тарғиб қилиш мақсадида
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
маҳкамасининг 2015 йил 1 декабрдаги 350-сонли
“Қишлоқ врачлик пунктларининг патронаж
тиббиёт
ҳамшираларини
моддий
рағбатлантиришни кучайтиришга доир қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул
қилинди.
Мазкур қарорда қишлоқ врачлик пунктлари
патронаж
тиббиёт
ҳамширалари
иш
самарадорлигини рейтинг баҳолаш натижаларига
боғлиқ равишда уларнинг меҳнатини моддий
рағбатлантириш ва тақдирлаш тизимини 2016 йил
1 январдан бошлаб жорий этиш белгиланди.
Ҳудудларда оилаларнинг патронаж хизмат
билан тўлиқ қамраб олинишини таъминлайдиган
ва ўз фаолиятида ижобий якуний натижаларга, шу
жумладан, касалликларни камайтиришга, болалар
ва оналар ўлимига барҳам беришга эришган
патронаж
тиббиёт
ҳамшираларига
тариф
ставкасининг 5 фоизидан 20 фоизигача миқдорда
ҳар ойлик шахсий устама белгиланди. Энг юқори
даражада намунали хизмат кўрсатган патронаж
тиббиёт ҳамширалари фаолиятини ташкил этиш
учун масъул бўлган қишлоқ врачлик пунктлари
врачларининг фаолиятини ҳар чоракда баҳолаш
асосида, ходимни йилига икки ойлик маошдан
кўп бўлмаган миқдорда рағбатлантириш амалга
оширилмоқда [5].
2015 йил давомида Самарқанд вилоят
ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бошқармаси,
Самарқанд Давлат тиббиёт институти, Республика
ўрта тиббиёт ходимлари малакасини ошириш
марказининг
Самарқанд
вилоят
филиали
раҳбарияти ҳамкорлигида вилоятдаги барча
туманларда фаолият юритаётган қишлоқ врачлик
пунктларининг тиббий ходимлари (ҚВП мудири,
УАШ, катта ҳамшира, доя ва патронаж ҳамшира)
учун қисқа муддатли малака ошириш курслари
ташкил этилди.
Самарқанд Давлат тиббиёт институтининг
Ижтимоий саломатлик ва соғлиқни сақлашни
ташкиллаштириш кафедраси қошида ташкил
қилинган “Соғлиқни сақлашда менежмент ва
маркетингдан
фойдаланишнинг
моҳияти”
мавзусида ўқиб малака оширган 234 нафар
қишлоқ врачлик пункти мудирларига махсус
сертификат берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2017
йил
29
мартдаги
“Ўзбекистон
Республикасида бирламчи тиббий-санитария
ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил этишни
янада
такомиллаштириш
чора-тадбирлари
тўғрисида”ги ПҚ-2857-сонли Қарорида қишлоқ
врачлик пунктларини мақбуллаштириш ва
оилавий поликлиникалар ташкил этиш кўзда
тутилган. Ушбу қарорга мувофиқ вилоятда
ҚВПлар
сони
357
тадан
336
тагача
мақбуллаштирилиб, 43 та ҚВПлар негизида
кундузги стационар, тор соҳа мутахассислари ва
тез тиббий ёрдам хизмати мавжуд бўлган қишлоқ
оилавий поликлиникалари ташкил этилди.
Ташкил этилаётган қишлоқ оилавий
поликлиникаларининг ҳудудларида аҳоли учун
арзон ва сифатли дори воситалари ҳамда тиббий
буюмлар сотувини йўлга қўядиган “Дори-дармон”
АК тизимининг дорихоналарини жойлаштириш,
ўз фаолиятини тугатаётган 64 та ҚВПлар
негизида тез тиббий ёрдам хизмати янги
шахобчалари ташкил этилиб, 101 та ҚВП
бинолари, ҚВП ва поликлиника шифокорлари
учун хизмат уй-жойи сифатида фойдаланишга
топшириш ишлари амалга оширилмоқда.
ҚВПларнинг юридик шахс мақоми тугатилиб,
уларга молиявий-бухгалтерлик хизмати кўрсатиш
тегишли туман тиббиёт бирлашмалари зиммасига
юклатилган. Вилоятдаги барча кўп тармоқли
марказий
поликлиникалар,
оилавий
поликлиникалар ва ҚВПлар ҳар куни соат 08.00
дан 20.00 гача фаолият кўрсатиш иш маромига
ўтказилди [2].
Республика Президенти ташаббуси билан
аҳолига энг яқин бўғин бўлган бирламчи тиббий-
санитария ёрдами хизматида қатор ислоҳотлар
олиб борилмоқда. Хусусан, қишлоқ врачлик
пунктлари негизида кундузги стационар мавжуд
бўлган қишлоқ оилавий поликлиникалари, тез
тиббий ёрдам тармоғининг шаҳобчалари ва
ижтимоий
дорихоналар
ташкил
этилиши
белгиланган. Бундан ташқари, ҳар бир қишлоқ
оилавий поликлиникасида 5 та ихтисослик-
педиатр, гинеколог, стоматолог, терапевт ва
ултратовуш текшириш мутахассислиги бўйича
тиббий хизмат кўрсатиш йўлга қўйилмоқда.
Хулоса.
1. Мамлакатимиз мустақиллигигача бўлган
даврда қишлоқ аҳолисининг атиги 40-45 фоизи
амбулатор-поликлиника
тизимига
мурожаат
қилган бўлса, мустақиллик даврида вилоятда
мавжуд бўлган аҳолининг 70-75 фоизига қишлоқ
врачлик пунктлари тиббиёт ходимлари томонидан
бирламчи
тиббий
санитария
ёрдами
кўрсатилмоқда.
2. Аҳолига қулай бўлган врачлик пунктлари
сақланиб қолиниб, уларда нафақат амбулатор
хизмат, балки стационар хизмат йулга қўйилиши,
гинеколог,
стоматолог,
педитр,
клиник
лаборатори, ультратовуш текшириш, ЭКГ
текшируви амалга оширилиши, тез ёрдам
шаҳобчаси туну кун хизмат кўрсатиши қишлоқ
Н.И. Ходжаев, Т.Ж. Эшқобилов, Б.С. Абдуллаев, Ш.Ҳ. Рахимова, А.Б. Базаров
Биология ва тиббиёт муаммолари 2018, №1 (99) 197
аҳолисига кўрсатилаётган тиббий хизматнинг
сифат ва самарадорлигини оширишга муҳим омил
бўлиб хизмат қилмоқда.
3. Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи
ихтисослаштирилган амбулатор тиббий ёрдамни
ташкиллаштиришда
муассасаларнинг
туман
марказидан узоқ-яқинлиги, ҳудудий жойлашуви,
аҳоли учун қулайлиги, бинонинг моддий-техника
базаси ва инфратузилмаси ҳисобга олинган ҳолда
қишлоқ врачлик пунктлари негизида 43 та
қишлоқ оилавий поликлиникаси барпо қилинди.
4.
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг 2017 йил 29 мартдаги
“Ўзбекистон Республикасида бирламчи тиббий-
санитария ёрдами муассасалари фаолиятини
ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-
тадбирлари
тўғрисида”ги
ПҚ-2857-сонли
Қарорига мувофиқ вилоятда ҚВПлар сони 357
тадан 336 тагача мақбуллаштирилиб, 43 та
ҚВПлар негизида кундузги стационар, тор соҳа
мутахассислари ва тез тиббий ёрдам хизмати
мавжуд бўлган қишлоқ оилавий поликлиникалари
ташкил
этилиши
қишлоқ
аҳолисига
кўрсатиладиган тиббий хизмат сифатини янада
ривожлантиришни назарда тутади.
Адабиётлар:
1.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкама-
сининг 1996 йил 21 майдаги “Ўзбекистон Респуб-
ликасида қишлоқ инфратузилмасини 2000 йилга-
ча бўлган даврда ривожлантириш дастури
ҳақида”ги Қарори.
2.
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Пре-
зидентининг 1998 йил 10 ноябрдаги “Соғлиқни
сақлаш тизимини ислоҳ қилиш Давлат дастури
тўғрисида”ги 2107-сонли Фармони.
3.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкама-
сининг 2014 йил 5 мартдаги 50-сонли “Қишлоқ
врачлик пунктларини янада мақбуллаштириш ва
фаолияти самарадорлигини ошириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги Қарори.
4.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкама-
сининг 2015 йил 1 декабрдаги 350-сонли “Қишлоқ
врачлик пунктларининг патронаж тиббиёт ҳам-
шираларини моддий рағбатлантиришни кучайти-
ришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғриси-
да”ги Қарори.
5.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2017 йил 29 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси-
да бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассаса-
лари фаолиятини ташкил этишни янада такомил-
лаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-
2857-сонли Қарори.
6.
Соғлиқни сақлаш Вазирининг 2013 йил 17
майдаги 161-сонли “Бирламчи тиббий-санитария
муассасаларида аҳолига кўрсатилаётган профи-
лактик йўналишдаги тадбирларни такомиллашти-
риш тўғрисида”ги буйруғи.
7.
Юсупалиев Б. К. Разработка и внедрение орга-
низационных мер аккредитации деятельности
учреждений первичного звена здравоохранения-
сельских врачебных пунктов //Научный журнал. –
2016. – №. 1. – С. 48-54.
8.
Юсупалиев Б. К. Роль аккредитации учрежде-
ний здравоохранения в повышении качества ме-
дицинской помощи //Врач-аспирант. – 2013. – Т.
57. – №. 2.2. – С. 294-302.
9.
Вилоят
ҳокимлиги
соғлиқни
сақлаш
бошқармасининг материаллари.