METHODS OF DEVELOPMENT OF LIBRARY CULTURE IN STUDENTS

HAC
Google Scholar
Branch of knowledge
To share
Eshimbetov, O. (2023). METHODS OF DEVELOPMENT OF LIBRARY CULTURE IN STUDENTS. Modern Science and Research, 2(6), 217–221. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/science-research/article/view/21030
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Keywords:

Abstract

Clarification of social, pedagogical and psychological factors influencing the development of reading culture in students, as well as approaches to improving the organizational-methodical system and didactic support of developing reading culture.

Similar Articles


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

217

ЎҚУВЧИЛАРДА КИТОБХОНЛИК МАДАНИЯТИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ МЕТОДЛАРИ

Олимжон Ешимбетов

Тошкент гуманитар фанлар университети ўқитувчиси педагогика фанлари бўйича

фалсафа фанлари доктори PhD

https://doi.org/10.5281/zenodo.8018685

Аннотация

. Ўқувчиларда китобхонлик маданиятини ривожлантиришга таъсир

кўрсатишнинг ижтимоий, педaгогик ва психологик омилларини ҳамда китобхонлик
маданиятини

ривожлантиришнинг

ташкилий-методик

тизими

ва

дидактик

таъминотини такомиллаштиришга доир ёндашувларни aниқлаштириш.

Калит сўзлар:

Китобхонлик, нутқ маданияти, бадиий асарлар,мутолаа

маданияти, ўқиш саводхонлиги.

METHODS OF DEVELOPMENT OF LIBRARY CULTURE IN STUDENTS

Abstract.

Clarification of social, pedagogical and psychological factors influencing the

development of reading culture in students, as well as approaches to improving the organizational-
methodical system and didactic support of developing reading culture.

Key words:

Reading, speech culture, artistic works, reading culture, reading literacy.

МЕТОДЫ РАЗВИТИЯ БИБЛИОТЕЧНОЙ КУЛЬТУРЫ У СТУДЕНТОВ

Аннотация.

Выяснение социальных, педагогических и психологических факторов,

влияющих на развитие читательской культуры у учащихся, а также подходов к
совершенствованию

организационно-методической

системы

и

дидактического

обеспечения развития читательской культуры.

Ключевые слова:

Чтение, культура речи, художественные произведения, культура

чтения, читательская грамотность.


Дунё таълим тизимида китоб тарғиботига йўналтирилган дастурий-лойиҳавий

фаолиятни қўллаб-қувватлаш, ўқувчи-ёшларда мутолаага онгли муносабатни таркиб
топтириш, aдабий-нутқий ва бадиий асарни таҳлил қилиш компетенцияларини
ривожлантириш, ўқиш саводхонлигини оширишга қаратилган инновацион ёндашувлар
aмалиётга татбиқ этилган. “USAID”нинг (International quality reading project) халқаро
“Китоб ўқиш” лойиҳаси доирасида ўқувчиларнинг бадиий асар матни устида ишлаш
кўникмаларини ривожлантириш, мутолаа даражасини оширишга доир инновацион
ёндашувларни таълим жараёнига самарали татбиқ этиш бўйича изчил ислоҳотлар амалга
оширилмоқда.

Дунёда ўқувчи-ёшларнинг ижодий қобилиятлари, стратегик фикрлашлари омили

сифатида китобхонлик маданиятини ривожлантиришга доир инновацион таълим муҳитини
яратиш борасида илмий изланишлар олиб борилмоқда. Шунингдек, китобхонлик
маданиятини ривожлантиришнинг методик ва психологик омилларини aниқлаштириш,
педагогик тизимини мувофиқлаштириш, мутолаа санъатини эгаллашга оид илғор
технологияларни татбиқ қилиш, электрон ўқув адабиётлари билан ишлаш компетенциясини
таркиб топтириш бўйича илмий тадқиқотларга алоҳида эътибор берилмоқда.

Мамлакатимизда ўсиб келаётган ёш авлоднинг маънавий-эстетик камолотида юксак

ўрин тутувчи китоб мутолаасини тизимли йўлга йўйиш билан боғлиқ ҳуқуқий-меъёрий


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

218

асослар ишлаб чиқилди. “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича
Ҳаракатлар стратегияси”да “Жисмонан соғлом, руҳан ва ақлан ривожланган, мустақил
фикрлайдиган, Ватанга содиқ, қатъий ҳаётий нуқтаи назарга эга ёшларни тарбиялаш,
демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш
жараёнида уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш”

1

устувор вазифалар этиб белгиланди.

Бу эса ўқувчиларда китобхонлик маданиятини ривожлантиришнинг педагогик
механизмларини

такомиллаштириш,

мутолаа

кўникмаларининг

шаклланганлик

даражасини баҳолаш мезонларини аниқлаш ва тизимли тарбиялаш имкониятларини
оширади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон

Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-
4947-сон, 2019 йил 29 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси халқ таълими тизимини 2030
йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5712-сон
Фармонлари, 2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш
тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда
тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги ПФ-4789-сон Фармойиши, 2017 йил
13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш,
китб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича
комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги ПҚ-3271-сон Қарори ҳамда ушбу соҳага
тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда
мазкур диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.

Мамлакатимизда болалар китобхонлиги, маънавий камолот асослари, шахсни

ахлоқий-эстетик ривожлантириш, мустақил ўқишга ўргатиш ва комил инсон тарбиясида
мутолаанинг ўрни каби муаммолар бўйича А.Абдулазизов, А.Абдуллаев, М.А.Асқарова,
Б.И.Ганиева, Д.А.Ганиева, Э.Йўлдошев, С.И.Камбарова, С.Матжонов, Д.А.Муминова,
М.М.Нигматова, О.А.Турақулова, А.О.Умаров, С.А.Чиниева, Ғ.Ширинов, Ё.Қаюмхўжаева,
М.Қуроновлар томонидан илмий тадқиқотлар олиб борилган.

Ўқувчиларнинг мутолаа маданиятини ривожлантириш бўйича Тарбия фанига оид

интерфаол дарс ишланмалари яратилганлиги ва албатта такомиллаштирилиб борилиш
керак.

Инновацион таълим технологиялари воситасида ўқувчиларнинг китобхонлик

маданиятини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари кенгайтирилиб янгича
методлар ишлаб чиқилмоқда.

Илмий изланишлар натижаларининг амалий аҳамияти

узлуксиз таълим тизимида

дарсликлар, ўқув ва методик қўлланмалар яратиш, ўқув дастурларини ишлаб чиқиш,
ахлоқий-эстетик тарбияга йўналтирилган тадбирларни ташкил этиш ва ўтказишда,
умумтаълим мактаблари ўқувчиларида китобхонлик маданиятини ривожлантиришнинг
таҳлилий моделига aсосланиш ҳамда илмий тавсиялардан фойдаланиш имконияти билан
белгиланади.

1

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада

ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли Фармони // Ўзбекистон
Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 йил, 6-сон, 70-модда.


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

219

Ҳозирги мафкуравий-ғоявий тўқнашувлар дунё аҳлини таҳликага солаётган, турфа

ахборот хуружлари онги ва тафаккурига таҳдид қилаётган бир пайтда аҳолида китобхонлик
иштиёқини уйғотиш ҳар қачонгидан ҳам зарурдир. Бу эса ўсиб келаётган ёш авлодни
маънан етук, жисмонан соғлом этиб тарбиялаш омили саналган китоб мутолаасига
қизқитиришга қаратилган замонавий ёндашувларни тақозо этмоқда. Бинобарин,
Юртбошимиз Ш.Мирзиёев ўринли таъкидлаганидек, “Дунёдаги ҳар қайси давлат, ҳар қайси
халқ, биринчи навбатда, ўзининг интеллектуал салоҳияти, юксак маънавияти билан
қудратлидир. Бундай енгилмас куч манбаи эса, аввало, инсоният тафаккурининг буюк
кашфиёти – китоб ва кутубхоналарда”

2

.

Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг

бу фикрлари замирида, албатта, таълимнинг

замон талаблари асосида ривожланиши билан боғлиқ фундаментал ўзгаришлар ва янгича
ёндашувларни қўллаш масаласи туради.

Aҳамият қилинса, умумий ўрта таълим тизимининг давлат таълим стандартида

ёшларнинг чуқур билими ва касбий етуклиги билан жамиятда ўз ўрнини ва мавқеини
мустаҳкамлай оладиган рақобатбардош, глобал aхборот оқимларида мустақил ҳаракатлана
биладиган; aтрофидагилар билан эркин ва конструктив мулоқот ўрната оладиган, ўзаро
муносабатларда фаол, ҳаёт фаолияти давомида ўқув-билув вазифаларини самарали ҳал
этишни ўзлаштира оладиган шахс сифатида тарбиялаш масаласи назарда тутилган. Бу
сифатларга мутолаа жараёнининг ўзига хос жиҳатларини ўзлаштириш, ўқиш ва
китобхонлик кўникмаларини шакллантириш орқалигина эга бўлиш мумкин.

Ўзбекистон Миллий Энциклопедиясида илмий категория сифатида қуйидагича

талқин қилинади: “Kитоб – axборотларни, ғоя, образ ва билимларни сақлаш ҳамда
тарқатиш, ижтимоий-сиёсий, илмий, эстетик қарашларни шакллантириш воситаси,
билимлар тарғиботи ва тарбия қуроли, бадиий, илмий асар, ижтимоий адабиёт”

3

.

Маълумки, ЮНЕСКО ташкилоти томонидан 48 саҳифадан кам бўлмаган нодаврий

нашрни китоб деб номлаш қабул қилинган. Китобхонлик масаласига дунё миқёсида
аҳамият берлиши кутубхоначилик, китоб ва китобхонлик бўйича қатор байрамлар ҳамда
тадбирлар нишонланиши орқали ҳам намоён бўлади. Жумладан, 23 апрель – Бутун жаҳон
китоб куни; 2 апрель – Халқаро болалар китоби куни сифтида белгилангани бунинг ёрқин
исботидир.

Ҳар йили октябрь ойининг тўртинчи душанбасида Халқаро мактаб кутубхоналари

куни нишонланади. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарлари кенгаши
томонидан МДҲ мамлакатларида “2008 йил – Адабиёт ва мутолаа йили” деб эълон
қилинган.

Республикамизда, хусусан, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий

кутубхонасида 2003 йилдан бошлаб “Китобхонлик куни” ўтказила бошланди.
“Китобхонлик куни” байрами 2005 йилдан “Мутолаа байрами” деб номланди. Бу тадбир

2

Мирзиёев Ш. Ҳар қайси давлат, ҳар қайси халқ интеллектуал салоҳияти, юксак маънавияти билан

қудратлидир. https://uza.uz/oz/politics/shavkat-mirziyeev-ar-aysi-davlat-ar-aysi-khal-intellektual-s-20-02-2020

3

Ўзбекистон Миллий энциклопедияси. 4-жилд. – Тошкент: “Ўзбекистон Миллий энциклопедияси” Давлат

илмий нашриёти, 2002. – 616-б.


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

220

2009 йилгача давом эттирилди. Ушбу тадбир 2012 йилдан эса Миллий ахборот-кутубхона
ҳафталиги номи билан давом эттирилмоқда

4

.

Халқимизда китобга қизиқиш ва ҳурмат азалдан шаклланган бўлиб, у билим ва

маънавиятнинг бебаҳо манбаи сифатида қадрланади. Шу боис давлатимиз раҳбари
аҳолининг барча қатлами, хусусан, ёшларнинг китобхонлик савиясини оширишга алоҳида
эътибор қаратиши китобхонлик соҳасидаги ишларнинг амалий ривожига туртки бўлди.

Китобхонликни амалга оширувчи жараён бу мутолаа ҳисобланади. Шунинг учун ҳам

тадқиқотимиз давомида мутолаа тушунчасининг моҳияти очишга ҳаракат қилинди.
Бизнингча,

мутолаа тизимли жараён ҳисобланиб, кўпгина унсурларни ўз ичига олади.

Мутолаа моҳиятини англамасдан туриб, ўқувчи яхши китобхон бўла олмайди.

Ўсмирлар китобхонлиги муаммосини тадқиқ қилган С.Чиниеванинг фикрича, инсон

камолотида маданият алоҳида ўрин тутади. Зеро, китобхонлик маданияти инсоният
маданиятининг таркибий қисми саналади

5

.

Китоб мутолааси инсон ақлий ва ахлоқий камолоти билан бевосита боғлиқ жараён

бўлиб, у инсон ҳаётининг барча босқичларида у билан ҳамроҳ. Дастлаб оилада
бошланадиган бу ижодий жараён мактабгача таълим, кейинчалик мактаб, таълимнинг
навбатдаги босқичларида давом эттирилади.

Китобхонлик маданияти – ўқиш жараёнини тўғри ташкил этиш, унинг ижтимоий

аҳамиятли йўналишларидан фойдалана олиш, билим ва кўникмалар мажмуи, ахборот
маданиятининг таркибий қисмларидан бири

6

. Китобхонлик маданиятининг асосий

хусусияти – бу ўқилган маълумотларнинг моҳиятини тушуниш ва ундан муҳим
хулосаларни олишдан иборат. Самарали мутолаага эришиш учун ўқувчи китоб билан
ишлашда дастлаб техник кўникмаларни ўзлаштириши лозим: ўқиш режасини тузиш,
эслатмаларни ёзиш, луғат ёрдамида керакли сўзларнинг маъноларини топиш,
маълумотнома, энциклопедия ва луғатлардан оқилона фойдаланиш. Техник кўникмалар
ўқувчига китобни атрофлича ўрганиш, уни яхши эслаб қолишга ёрдам беради.

REFERENCES

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги
“Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар
стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли Фармони // Ўзбекистон
Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 йил, 6-сон, 70-модда.

2.

Мирзиёев Ш. Ҳар қайси давлат, ҳар қайси халқ интеллектуал салоҳияти,
юксак маънавияти билан қудратлидир.

https://uza.uz/oz/politics/shavkat-

mirziyeev-ar-aysi-davlat-ar-aysi-khal-intellektual-s-20-02-2020

4

Fan, та`lim, маdaniyat va biznesda internet va ахborot-кutubxona resurslari // Халқаро илмий-амалий

конференция материаллари. –Тошкент, Алишер Навоий номидаги миллий кутубхона, 2017. – Б. 108.

5

Чиниева С.А. Ўзбек оилаларида китобхонлик воситасида ўсмирлар маънавиятини шакллантириш: Пед.

фан. номз. ...дисс. – Тошкент, 2006. – 47-б.

6

Библиотечная энциклопедия / Рос. Гос. б-ка. – Изд-во РГБ. «Пашков дом», 2007. – 1300 с.


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

221

3.

Ўзбекистон Миллий энциклопедияси. 4-жилд. – Тошкент: “Ўзбекистон
Миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти, 2002. – 616-б.

4.

Fan, та`lim, маdaniyat va biznesda internet va ахborot-кutubxona resurslari //
Халқаро илмий-амалий конференция материаллари. –Тошкент, Алишер
Навоий номидаги миллий кутубхона, 2017. – Б. 108.

5.

Чиниева С.А. Ўзбек оилаларида китобхонлик воситасида ўсмирлар

маънавиятини шакллантириш: Пед. фан. номз. ...дисс. – Тошкент, 2006. – 47-
б.

6.

Библиотечная энциклопедия / Рос. Гос. б-ка. – Изд-во РГБ. «Пашков дом»,
2007. – 1300 с.



References

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли Фармони // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 йил, 6-сон, 70-модда.

Мирзиёев Ш. Ҳар қайси давлат, ҳар қайси халқ интеллектуал салоҳияти, юксак маънавияти билан қудратлидир. https://uza.uz/oz/politics/shavkat-mirziyeev-ar-aysi-davlat-ar-aysi-khal-intellektual-s-20-02-2020

Ўзбекистон Миллий энциклопедияси. 4-жилд. – Тошкент: “Ўзбекистон Миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти, 2002. – 616-б.

Fan, та`lim, маdaniyat va biznesda internet va ахborot-кutubxona resurslari // Халқаро илмий-амалий конференция материаллари. –Тошкент, Алишер Навоий номидаги миллий кутубхона, 2017. – Б. 108.

Чиниева С.А. Ўзбек оилаларида китобхонлик воситасида ўсмирлар маънавиятини шакллантириш: Пед. фан. номз. ...дисс. – Тошкент, 2006. – 47-б.

Библиотечная энциклопедия / Рос. Гос. б-ка. – Изд-во РГБ. «Пашков дом», 2007. – 1300 с.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов