DEVELOPMENT OF SPEECH COMPETENCIES OF STUDENTS IN NATIVE LANGUAGE CLASSES OF SCHOOLS OF GENERAL SECONDARY EDUCATION

HAC
Google Scholar
Branch of knowledge
To share
Eshimbetov, O. (2023). DEVELOPMENT OF SPEECH COMPETENCIES OF STUDENTS IN NATIVE LANGUAGE CLASSES OF SCHOOLS OF GENERAL SECONDARY EDUCATION. Modern Science and Research, 2(7), 55–62. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/science-research/article/view/21766
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

Schools of general Secondary Education form, method and means of development of speech competencies of students of grades 10-11 in native language classes.


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 7 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

55

УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИ ОНА ТИЛИ ДАРСЛАРИДА

ЎҚУВЧИЛАРНИНГ НУТҚИЙ КОМПЕТЕНЦИЯЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

Олимжон Ешимбетов

Тошкент гуманитар фанлар университети ўқитувчиси педагогика фанлари бўйича

фалсафа фанлари доктори PhD

https://doi.org/10.5281/zenodo.8113553

Аннотация

. Умумий ўрта таълим мактаблари она тили дарсларида 10-11-синф

ўқувчиларининг нутқий компетенцияларини ривожлантиришнинг шакли, метод ва
воситалари ташкил этади.

Калит сўзлар:

Нутқ, нутқ одоби, сўзлашув услуби, фикрлаш, билим, кўникма,

малака.

DEVELOPMENT OF SPEECH COMPETENCIES OF STUDENTS IN NATIVE

LANGUAGE CLASSES OF SCHOOLS OF GENERAL SECONDARY EDUCATION

Abstract.

Schools of general Secondary Education form, method and means of development

of speech competencies of students of grades 10-11 in native language classes.

Key words:

Speech, speech etiquette, colloquial style, thinking, knowledge, skills,

competence.

РАЗВИТИЕ РЕЧЕВЫХ КОМПЕТЕНЦИЙ УЧАЩИХСЯ НА УРОКАХ

РОДНОГО ЯЗЫКА ОБЩЕОБРАЗОВАТЕЛЬНЫХ ШКОЛ

Аннотация.

Общеобразовательные школы организуют формы, методы и средства

развития речевых компетенций учащихся 10-11 классов на уроках родного языка.

Ключевые слова:

Речь, речевой этикет, манера речи, мышление, знания, умения,

навыки.


Аждодларимиз азалдан фикрга мантиқий ёндашиб аниқ, тўғри, таъсирли, тушунарли

сўзлашга алоҳида эътибор берганлар. Сўзнинг маъносига диққат қилиш, равон гапира
олиш, сўзловчининг нутқини ҳурмат билан тинглаш, ўйлаб фикр-мулоҳаза қилиш, рост
сўзлаш, ифодали ўқиш, ўз муносабатини эркин ифодалаш, суҳбат мавзусига алоқадор
бўлмаган фикрларни айтмаслик кабиларга риоя қилиш нутқ одобининг асосий талаблари
саналган. Нутқий фаолият жараёнидаги бу каби одатий талаблар халқимизнинг қадрлашга
лойиқ анъанаси сифатида йиллар давомида такомиллашиб келмоқда. Нутқий фаолият
турлари Кайковус, Фаробий, Маҳмуд Қошғарий, Юсуф Хос Ҳожиб, Алишер Навоий,
Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Абдулла Авлоний асарларининг мазмун-моҳиятига
сингдирилган.

Кайковуснинг “Қобуснома” асарида келтирилган “Тилингни яхши ҳунар била

ўргатғил ва мулойим сўздин бошқа нарсани одат қилмағил. Нединким, тилга ҳар нечук
сўзни ўргатсанг, шуни айтур, сўзни ўз жойида ишлатғил, сўз агар яхши бўлса, аммо ноўрин
ишлатилса, гарчанд у ҳар нечук яхши сўз бўлса ҳам ёмон, нобоп эшитилур. Шунинг учун
беҳуда сўзламағилки, фойдасиздир” [9] – деган фикрлари эътиборлидир. Ўқувчилар она
тили дарсларида мулойим сўзлашни, сўзни ўз ўрнида қўллашни ўрганар экан, уларда фикр
таркиби ва қурилиши мазмундор ва мантиқли сўзлар билан бойиб боради.

Фаробий фойдали сўзлашнинг таъсирини қуйидагича изоҳлайди: “…сўзлаш қуввати

шундай қувватки, унинг ёрдамида инсон билим ва ҳунар эгаллайди, унинг ёрдамида хулқ-


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 7 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

56

атворидаги хунук ва гўзал ҳаракатларни ажрата билади ва бажарилиши зарур бўлган-
бўлмаган ишларни адо этади, шу билан бирга, зарарли ва фойдали нарсани, лаззатли ва
аччиқ нарсаларни фаҳмлайди. Яхши сўз, яъни нутқ кишига обрў ва бахт келтиради. Эзгу
сўзли бўл:

Сўзлар анча мужиби ғаромат бўлмоқ,

Тил забтидадур анга саломат бўлмоқ” [4].

Ширинсуханлик билан мурожаат қилиш инсонга обрў, бахт келтиради. Ўқувчилар

йиллар давомида бу хусусиятни ўзида мужассам қилиб бориши уларда инсоний фазилатлар,
нутқ маданияти ривожининг асоси бўлади.

Абдулла Авлоний “Туркий гулистон ёхуд ахлоқ” асарида таъкидлашича: “Фикр

тарбияси энг керакли, кўп замонлардан бери тақдир қилинуб келган, муаллимларнинг
диққатларига суянилган, виждонларига юкланган муқаддас бир вазифадур. Фикр
инсоннинг шарофатлик, ғайратлик бўлишига сабаб бўладур” [3]. Инсонларнинг жамиятга,
ўз ўрнига эга бўлишида, юксак салоҳиятни эгаллашда тафаккурнинг, фикрнинг ижобий
таъсири сезиларли даражададир.

Сўнгги йилларда мустақил фикрлаш ёшлар тарбиясининг негизи сифатида

мамлакатимиздаги қонун ва фармонлар мазмунида ўз аксини топмоқда. Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2019 йил 29 апрелдаги ПФ-5712-сон “Ўзбекистон
Республикаси халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини
тасдиқлаш тўғрисида” Фармонида “...ўқитиш методикасини такомиллаштириш, таълим-
тарбия жараёнига индивидуаллаштириш тамойилларини босқичма-босқич татбиқ этиш;
халқ таълими соҳасига замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва инновацион
лойиҳаларни жорий этиш” [1.] вазифалари она тили дарсларида ўқувчиларнинг нутқий
компетенцияларини ривожлантиришга, уларни шахс сифатида шакллантиришга, ҳаётий
фаолиятида тарбиявий, маданий, маърифий жиҳатдан ёндашиб, онгли равишда фаол
иштирокини таъминлашга асос бўлади.

Узлуксиз она тили таълимида нутқий фаолият турларини шакллантириш ва

ривожлантириш масалалари атрофлича ўрганилган бўлса ҳам, 10-11-синф ўқувчиларининг
нутқий

компетенцияларини

ривожлантириш

методикаси

етарли

даражада

такомиллаштирилмаган. Ш.Юсупованинг диссертациясида она тили дарсларида
ўқувчиларнинг оғзаки ва ёзма нутқини ўстириш бўйича “Шарҳлаш усули”ни қўллашдан
турли мақсадлар кўзланиши назарда тутилади. ”1. Шарҳлаш она тили бўйича ўтилган
назарий маълумотларни идрок қилишга ёрдам беради. 2. Шарҳлаш назарий маълумотларни
амалиётда қўллашни билдиради. 3. Оғзаки нутқни ўстиришга ёрдам беради. 4. Орфоэпик ва
орфографик нормалар муносабатларини мувофиқлаштиради. 5. Бутун дарс жараёнида
ўқувчиларда назарий маълумотлар таъкидланади”. [18]

Методист олиманинг фикрларига қўшилган ҳолда, қуйидагича изоҳ бериш

мумкинки, она тили дарсларида шарҳлаш натижасида тўғри сўзлаш ва тўғри ёзиш
қоидаларига амал қилганлиги синовдан ўтади. Ўқувчиларнинг талаффузи, нутқ
техникасига эътибор бериши орқали, олган билимини амалда оғзаки нутқида сўзлай олиши
муҳим.


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 7 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

57

Ш.Юлдашеванинг тадқиқот ишида ўқувчиларнинг гапириш кўникмаларини

топшириқлар орқали ривожлантириш тадқиқ қилинган [19]. Ўзбек тилини давлат тили
сифатида ўқитиш мазмунида қуйидагилар белгиланган:

1. Нутқий-коммуникатив малака, турли нутқий вазиятларда фикр баён эта олиш,

фикр алмашиш, эшитилган материални идрок этиш, ўқиш орқали ахборот олиш, фикрларни
ёзма баён қила олиш малакалари.

2. Тил воситаларини нутқда қўллаш учун ўзбек тили тизимидаги зарур билимларни

(нутқ товушларидан то муомаланинг энг кичик бирлиги – гапгача) ўзлаштириш, яъни
грамматик малака.

3. Ўзбек халқининг миллий хусусиятлари, маданияти ҳамда умуминсоний

қадриятлар билан таништириш орқали ҳосил қилинадиган малака” [20].

Она тилини ўқитишда ўқувчиларнинг грамматик малакаларини ҳосил қилиш, нутқ

жараёнида тил воситаларидан ўринли фойдаланиш, халқимизнинг юксак маданияти,
миллий урф-одатларини мустаҳкамлаш жоиз. Бу воситалар орқали эркин мулоқот қилиш,
нутқий вазиятларда муомала маданиятига риоя қилиш кўникмалари, саводли оғзаки ва ёзма
нутқни ифода қилиш шаклланиб боради.

Нутқий компетенцияларнинг таркибий компонентларини бошланғич синф она тили

дарсларда шакллантириб бориш мақсадга мувофиқ. Дарҳақиқат, ўқувчилар таянч
синфларга ўтганда уларнинг тинглаб тушуниш, сўзлаш, ўқиш ва ёзиш компетенциялари
таълим босқичларида йиллар давомида ривожланиб боради. Йиллар давомида она тили
машғулотларида олган билим ва кўникмаларига таянган ҳолда, турли матн турларини
тузишга ҳамда хатосиз ёзишга етарлича билимга эга бўладилар. Шу билан бирга, давлат
тилида иш юритиш ҳужжатларини мустақил ҳолда намунага қарамасдан мустақил ёзиш
кўникмасига эга бўлади.

Д.Тошхўжаева томонидан дарсдан ташқари ташкил қилинадиган тадбирлар орқали

ўқувчиларнинг нутқий компетенциялари ўстириш муаммолари ўрганилган [16].
Ўқувчиларнинг нутқий компетенцияларини ривожлантириш дарсдан ташқари ташкил
қилинадиган тадбирларнинг ўрни муҳим аҳамият касб этади, чунки мактабларда
ўтказиладиган тадбирларда ўз тенгқури томонидан ифодали тарзда ёддан ўқиб
эшиттирилган ғазал, шоҳбайтлар ва шеърлар уларнинг тинглаб тушуниш, сўзлаш ва
эшитиш компетенцияларининг ривожланишига сезиларли даражада таъсир кўрсатади.

Ғ. Ҳамраевнинг илмий-тадқиқот ишида ”Агар дарсни ташкил этиш, хусусан, она

тили дарсларида фонетика, орфоэпия, орфография мавзуларини ўқитиш ўқитувчининг
ихтиёрига тўлиқ топшириб қўйилса, ўқувчиларнинг адабий талаффуз ҳамда имлога оид
кўникмаси бир хил бўлмаслиги муқаррар. Талаффуз ва имло қоидалари эса, бир хилликни
тақозо этади. Шу маънода, ўқувчиларда нутқий компетенцияни ривожлантиришни
автоматлаштириш масаласи жуда долзарб бўлиб қолади” [22] -дейилади. Она тили
дарсларида нутқий компетенцияларни ривожлантириш, асосан, она тили ўқитувчисининг
дарсни юқори савияда ташкил этиши билан характерланади. Тинглаб тушуниш, сўзлаш,
ўқиш, ёзиш деярли ҳар бир она тили дарсида ривожлантирилиб борилади. Дарсда
ўқитувчининг, биринчи галдаги, вазифаларидан бири, ўқувчида нутқий кўникмалар ҳосил
бўлишини назорат қилиш, ўқувчиларда нутқий компетенцияларнинг ўсиш даражаларининг
“оқсаётганини” аниқлаш ва йўл қўйилган камчиликларни ўз вақтида тузатишдир.


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 7 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

58

Ўқувчиларга сўзларнинг имлоси бўйича имло луғат билан ишлашни, кўчириб ёзиш
машқларини бажаришда ўрганиб, эслаб қолишни уқтириш, сўзларнинг маъновий
структурасида изоҳли луғатлар билан ишлаш, омоним ва синоним луғатлар билан ишлашни
ўргатишдир. Бунинг учун у дарснинг якунловчи қисмида вақт ажратса, ўқиш ва ёзиш
машқларига алоҳида урғу берса, нутқий компетенциялар такомиллашади. Албатта, бу
жараён ўқитувчидан биргина дарслик билан чегараланиб қолмасдан изланишни, қўшимча
илмий адабиётлар билан ишлашни талаб қилади.

Ўқувчилар бошланғич синфлардан бошлаб мустақил таълимни йўлга қўйиб

шакллантириб борар экан, кейинчалик 10-11-синф ўқувчилари бўлганларида уларнинг
сўзлаши, турли вазиятлардан ширинсуханлик билан чиқа олиш қобилиятлари, ўйлаб,
мулоҳаза қилиб юритиш кўникмалари такомиллашиб боради. 10-11-синф ўқувчилари
ватанпарварлик, инсонпарварлик, одамийлик, олийжаноблик, меҳнатсеварлик каби қатор
фазилатлар ифодаланган бадиий асарларни ва шеърларни ўқиб таҳлил қилишса, уларнинг
нутқи сезиларли даражада ривожланади. Демак, нутқий компетенциялар дарсликларда,
ўқув қўлланмалар ва илмий-тадқиқот ишларида нутқ, нутқий фаолият турлари, нутқ
малакалари ва нутқий кўникмалар деб номланган.

Бошланғич синф ўқувчиларида нутқий фаолиятнинг ўқиш ва ёзиш кўникмалари

уларнинг ёши ва ақлий ривожининг такомилини инобатга олган ҳолда, босқичма-босқич
шакллантирилиб борилади. Ёшлик чоғларидан бошлаб берилаётган илк сабоқларда ўқиш
ва ёзиш кўникмалари шакллантирилаётган асосий билимларнинг пойдеворига жиддийлик
билан эгалланиши ва назоратга олиниши зарурий омилдир. Она тилини ўқитишда бу
малакалар кейинчалик юқори синфларда нутқий компетенцияларни ривожланириш учун ўз
ижобий натижасини берадиган асосий замин вазифасини ўтайди .

A.A.Aбдуазизовнинг “Tилшунослик назариясига кириш” дарслигида нутқ

шаклларини ривожлантиришда қўлланиладиган воситалар ҳақида мулоҳаза юритилган.
“Нутқ – бу тилнинг ва ундаги белгиларнинг барча қўлланилиш ҳолатларини қамраб олади.
Ёзма шаклда ўқиб бериш учун тайёрланган роман, қисса, ҳикоя ва ҳ.к. нутққа тегишлидир”
[2.]. Нутқнинг ривожланиши учун хизмат қилувчи бу воситалар ўқувчининг ақлий камол
топиши билан бирга, мустақил фикрлашига ва ижодий ёндашув асосида фикрини эркин
баён қилишига ижобий таъсир кўрсатиши айтилган.

Психолог Н.И.Жинкиннинг таъкидлашича, “Нутқ – интеллектни ривожлантирувчи

канал. Тил қанча эрта ўзлаштирилса, билимлар шунча осон ва тўлиқ ўзлаштирилади” [7].
Олимлар томонидан билдирилган фикрлар турлича талқин қилинган. Бизнинг фикримизча,
нутқнинг белгиланган қоида ва талаб асосида ривожланиши билимлар захирасининг пайдо
бўлишида антроцентрик фаолиятини намоён қилади. Фикрлар хилма-хиллиги билимлар
воситасида босқичма-босқич шаклланади. Рус олими Л.С.Выготский ботиний нутқдаги
фикрнинг сўзга айланишини “тафаккур грамматикасининг сўз грамматикасига айланиши”
деб таърифлайди [14]. Дарҳақиқат, фикр сайқалланиб етилган тафаккур билан ташқи нутққа
айланади.

Ўқувчилар оила даврасида миллий тилда гапириши, шевага хос сўзларни эркин

ишлатиши табиий ҳол. Улар дарсдан кейин ташкил қилинадиган тўгаракларда адабий тилда
гапирадилар, фикрини адабий тилда тушунтириб, баъзи ўринларда изоҳлаб етказади. Бироқ
байрамларда, тадбирларда ҳам турли худуддан келган ва бошқа миллат вакиллари


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 7 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

59

иштирокчилари қатнашаётганлигини инобатга олиб, адабий тилда гапиришлари тўғри деб
ўйлаймиз. Шунинг учун она тили дарсларида билим, кўникма, малакаларни ҳосил қилишга,
шулар негизида компетенцияларни ривожлантиришга эътиборни кучайтириш керак.

Билим – ўрганилган маълумотларни эслаб қолиш ва қайта тушунтириб бериш;

кўникма

– ўқувчининг ўрганган билимларини таниш вазиятларда қўллай олиши ёки

ўзлаштирган билимлари асосида муайян амалий ҳаракатни бажара олиш фаолияти; малака

– ўрганилган билим ва шаклланган кўникмаларни нотаниш вазиятларда қўллай олиш ва
янги билимлар ҳосил қилиш; “Компетенция боланинг билим, кўникма, малака ва
қадриятлари мажмуи бўлиб, болаларнинг ўзига хос ривожланиш соҳаларини
бирлаштирувчи тушунчадир. Бу компетенциялар болаларнинг маънан мукаммал
шаклланиши ва интеллектуал ривожланиши учун асос бўлади” [6]. Компетенция –
ўқувчиларнинг муайян бир соҳада сермаҳсул фаолиятини мустақил олиб бориши учун
олдиндан тайёрланадиган зарурий талабдир.

“Компетенция” термини фанда илк бор ХХ асрнинг 50-60-йилларида қўлланган.

Инглизча “сомпетенсе” тушунчаси луғавий жиҳатдан бевосита чуқур билимга асосланган
қобилият, лаёқатлилик даражасини англатади [12]. Компетенция сўзининг маъносига қатор
изоҳлар ва таърифлар берилган, тадқиқотчилар томонидан турлича талқин қилинган.

Компетенция – (лот, compete – муносибман, лойиқман) у ёки бу соҳадаги билимлар,

тажрибалар, шахснинг бирон бир соҳадан хабардорлиги, шу соҳани билиш даражаси [11].

Н.Ш.Турдиев ва қатор олимлар томонидан тузилган “Умумий ўрта таълим тизимида

ўқувчиларнинг

компетенцияларини

шакллантиришга

йўналтирилган

таълим

технологиялари” номли қўлланмасида “компетентлилик”, “компетенция” тушунчалари
тавсифларида қуйидаги ҳолатлари: билимлар мажмуининг амалда қўлланилиши, шахснинг
уқуви, хислатлари, фазилатлари; амалий фаолиятга тайёргарлик ўлчови, муаммоларни ҳал
этиш, амалда зарур натижаларни қўлга киритиш лаёқати, шахснинг профессионал
фаолиятини таъминловчи билим, кўникма, малакалар яхлитлиги; фаоллашган (амалиётга
татбиқ этилган) ўқув, билим, тажрибалар мажмуи, шахснинг мақсадли йўналтирилган
эмоционал ирода кучи [17] санаб ўтилган. Компетенциялар эгалланган билимлар замирида
кўникмалар ҳосил қилинади ва кўникмалар малакага айланади. Компетенция билим,
кўникма, малакаларнинг юқори даражаси, яъни лаёқат саналади. Демак, компетенциялар
маълум босқичлар давомида амалиётга татбиқ этилган илмлар жамланмасидир.

В.Хутмахер Европа кенгаши томонидан қабул қилинган “европа ёшлари эга бўлиши

керак бўлган” бешта таянч компетенцияларнинг таърифларини келтиради. Бу
компетенцияларнинг учинчиси қуйидагилардан иборат: оғзаки ва ёзма мулоқотга киришиш
билан боғлиқ компетенциялар. Бундай компетенцияларга эга бўлмаган инсонлар ижтимоий
жиҳатдан изоляцияланиб қолиш хавфига дучор бўладилар[17].

Нутқда нутқий бирликларни танлай олишда амалий кўникмалар ҳосил бўлади,

лисоний қоидалардан нутқда фойдаланади. Методик адабиётларда компетенциянинг уч
жиҳати ажратилади: лингвистик; социолингвистик; прагматик компетенция [17].
“Биринчисида ижтимоий муносабатларнинг сўз ва морфологик шаклларни ишлатишга
таъсирини билган ҳолда мулоқотда иштирок этиш лаёқати тушунилади. Прагматик
компетенция нутқнинг эмоционал-ҳиссий томонини англатиб, табиатан лингвистик ва
нутқий лаёқатнинг юқори даражаси ҳисобланади.


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 7 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

60

“Маълумки, тинглаб тушуниш мураккаб нутқ фаолияти ҳисобланади. Боиси

сўзловчининг радио, магнитофон, телевидение орқали ёки мулоқот пайтида ифодалаган
нутқини тингловчи тезда қабул қилиб, мазмунини тушуниб, хотирада сақлаб қолиши лозим.
Бундай нутқни қайтадан ўқиб олиш учун имкон бўлмайди. Тинглаб тушуниш гапириш
билан узвий боғлиқ. Тинглаб тушуниш кўникмаси эгалланган бўлса, ўқувчида гапириш
кўникмаси ҳам яхши ривожланади” [19]. Тинглаб тушуниш жараёни ўқувчидан диққатни
жамлаш, эътибор билан эшитиш, тингланган матнни қайта гапириш учун эшитиш
меъёрларига амал қилган ҳолда маълумот мазмунини англаш ҳамда тўғри хулоса чиқариш
каби кўникмалар ривожи билан ва инсон хотираси боғлиқ. Шунингдек, тинглаб тушуниш
кўникмаси оғзаки нутқ такомилида катта аҳамиятига эга.

“Ўқувчилар олдига гапириш, тинглаб тушуниш, ўқиш ва ёзув малакаларини ҳосил

килишдан иборат замонавий вазифалар қўйиш, ўқув дастурлари ва дарсликлар тузилиб
таълим жараёнига татбиқ этиш нутқий компетенцияларни ривожлантиришдаги муҳим
омилдир. Бу даврда тинглаб тушунишни ўргатиш масалалари илк бор тадқиқ қилинди. Нутқ
намуналари асосида гапиришни ўргатиш мақсадга мувофиқ деб топилди” [10]. Ҳозирги
кунда ўқувчиларда нутқий кўникмаларни ҳосил қилиш, амалдаги ўқув дастури ва 2017-
2020-ўқув йиллари мазмун ва шакл жиҳатдан янги тузилган ўқув дастурлари ва “Она тили”
дарсликлари

ўқувчиларнинг

нутқий

компетенцияларини

сезиларли

даражада

ривожлантиришга хизмат қилади. Хусусан, 10-синф “Она тили” [21] дарслигида нутқ
услублари турларига оид назарий маълумотлар, аввало, матндан кўк ранг билан ажратиб
ёзилган сўзларни қайси услубга алоқадорлигини аниқлаш, кейинги машқда эса матндаги
ажратилган сўзларни нутқ услублари бўйича китобий, бетараф, сўзлашувга гуруҳлаш,
тестда нутқ услублари турларига хос кичик матнларнинг аралаш берилганини топиш,
ўқувчиларнинг матнга сўзларни танлаб қўллаш, матн турларини тузишни ўргатади.
Ўқувчилар даставвал маълумотларни тинглаб тушуниш ва ўқиш орқали билиб оладилар.
Уларда маълумотлар заҳираси пайдо бўлгандан кейин берилган маълумотни қайта гапириб,
ёзма нутқида ифодалай олади. Бу жараёнлар бир-бири билан боғлиқ равишда маълум вақт
давомида ривожланади.

Р.Йўлдошевнинг фикрича, ”... гапириш биринчи навбатда сўзларни ва уларнинг

талаффузини билиш, фикр баён қилиш чоғида керакли сўзни хотирага келтириб, грамматик
жиҳатдан шакллантириш, ҳосил бўлган сўз шакли тақозо этган навбатдаги сўзни хотирага
келтириш, уни ҳам грамматик жиҳатдан шакллантириш, шу тариқа онгда юзага келадиган
синтагмани айтишнинг чексиз занжири содир бўлади” [8]. Бу жараён оғзаки нутқ
ривожланиши эмас, балки ёзиш кўникмалари ривожида кўпроқ намоён бўлади. Чунки
ўқувчилар сўзларни тўғри талаффуз қилишидаги диксия ва интонацияга етарлича эътибор
бермайди ва гапларни грамматик жиҳатдан шакллантирмайди, уларнинг кўпгина
жумлалари, тез фурсатда вужудга келади, айниқса, матн ёзиш жараёнида грамматик
жиҳатдан шакллантиришга маълум вақт берилади, албатта, хатосиз гапириш талаб
қилинади.

О.Б.Сиротнина “Нутқ маданияти – ҳар қандай коммуникатив вазиятда, энг аввало,

хатосиз гапиришни англатади, тўғри фикрлаш, тўғри сўзлаш маданият белгиси сифатида
тан олинмоқда” [15] деб таъкидлайди. Она тили дарсларида хатосиз гапириш, тўғри сўзлаш,
фикрлаш муайян муддат давомида ривожлантириб борилган гапириш ва сўзлаш


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 7 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

61

кўникмаларига боғлиқ жараён. Эгалланган билимлар қаторида ҳаётий тажрибаларга
асосланилган назмда ва насрда ёзилган паремикаларнинг муҳим аспектлари хатосиз сўзлаш
ва гапиришда ўз аксини топади.

Нутқда фикрни ривожлантира бориб, дастлаб унинг схемасини тингловчининг

ақлига етказиш, кейин унинг тасаввурига яққол таққосларни тақдим этиш керак, “ниҳоятда
чиройли лирик тасвирлар билан эҳтиёткорона уни тингловчининг юрагига жо қилинг,
ўшанда тингловчи – асирингиз қочиб кетмайди, ҳатто сиз уни эркин қўйиб юборсангиз ҳам
сизнинг абадий итоатгўй мижозингиз бўлиб қолади” [13]. Тингловчига чиройли тасвирлар
билан тушунтириш суҳбат жараёнининг мотивация бериши билан қизиқлиги ўзига тортади.

REFERENCES

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон
“Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси
тўғрисида” фармони. Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжати. – Т.: 2017 йил, 6-
сон, 70-модда.

2.

Абдуазизов А.А. Tилшунослик назариясига кириш. – Т.:, 2010. –213 б.

3.

Абдулла Авлоний. Туркий гулистон ёхуд ахлок. –Т.: 1992. – 9-б.

4.

Амиров Р. Особенности синтаксиса казахской разговорной речи. – Алма-Ата, 1972.
– С. 6.

5.

Бакиева Ҳ.С. Бошланғич синф ўқувчиларида мустақил таълим орқали нутқ ва
тафаккурни ривожлантириш методикаси. Пед.фан.ном. дисс. –Т.: 2019. –144б.

6.

Далибоева Ш.Т. Компетенциявий ёндашув мактабгача ёшдаги болаларни
интеллектуал

ривожлантириш

омили

сифатида.

НамДУ

илмий

ахборотномаси.2020.1-сон.-344б

7.

Жинкин Н.И. Речь как проводник информации. – М.: Наука, 1982. –159 с.

8.

Йўлдошев Р.А. Ўзбек тили дарсларида ўқувчиларнинг оғзаки нутқини уларни кўп
гапиртириш орқали ўстириш методикаси (Таълим рус тилида олиб бориладиган
мактаблар мисолида). – Т.: Фан ва технология, 2012. – 216 б.

9.

Калшанский Г.В. От предложения к тексту //Сущность, развитие и функции языка.
– М.: Наука, 1987. С 67

10.

Ляховицкий М.В. Методика преподавания иностранных языков. – М.: 1981. – С. 98.

11.

Машарипова У. Инновацион таълим шароитида бошлангич синф ўқувчиларининг
нутқ маданиятини шакллантириш методикаси Пед. фан. док. (PhD) дисс... . –Т.: 2018.
–163б.

12.

Нарзиева Н. Формирование исследовательских компетенция у учащихся на основе
интегративного

подхода//

XV

Международная

научно-практическая

конференция.World science:problems and innovations. Мцнс» Наука и просвещение».
30 ноября 2017. Пенза, 2017. Часть 3. -С. 156-158.

13.

Разумова Л., Шаров В. Лектор нутқининг таъсирчанлиги. – Т.: 1973. – 21.б.

14.

Салишева З.И. Ўзбек тили машғулотларида талабалар монологик нутқини
ривожлантириш методикасини такомиллаштириш (рус гуруҳларда). Пед. фан. ном.
...дис. автореф. –Т., 2019. –11-б.


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 7 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

62

15.

Сиротнина О.Б.Устная речь и типы речевых культур. //Русистика сегодня. -М.: 1995.
-Вып 4, С.3-21

16.

Тошхўжаева Д. Матн мазмунини ўз сўзлари билан қайта ҳикоя қилишга
ўргатишнинг методик асослари: Пед. фан. ном. ...дис. – Тошкент, 2000. –130 б.

17.

Турдиев Н.Ш., Асадов Ю.М., Акбарова С.Н., Темиров Д.Ш. Умумий ўрта таълим
тизимида ўқувчиларнинг компетенцияларини шакллантиришга йўналтирилган
таълим технологиялари Т.:Т.Н.Қори Ниёзий номидаги ЎзПФИТИ, 2015. – 160 б

18.

Шатилов С.Ф.Методика обучения немецкого языку в средней школе.-М.,1986. –
43С.

19.

Юсупова Ш.Ж. Ҳозирги ўзбек адабий тили дарсларида ўқувчилар тафаккурини
ўстиришнинг илмий-методик асослари: Пед. фан доктори … дисс.- Тошкент: ТДПИ,
2005. –279 б

20.

Юлдашева Ш.Ш. Давлат тили таълимида ўқувчилар нутқий малакаларини
ўстиришнинг илмий-методик асослари. Пед. фан. ном. дисс. –Т.: 2008. –29 б.

21.

Ғуломов А. ва бошқ. Она тили ўқитиш методикаси. –Т.: Фан ва технология, 2012. –
380 б.

22.

Ҳамраев Ғ.Ҳ. Умумий ўрта таълим тизимида фонетикага доир ўқув
материалларининг методик таъминотини такомиллаштириш: Пед. фан. док. (PhD)
дисс.... – Самарқанд: 2019. – 56 б.

23.

Қурбонова О.Б. 10-11-синф Она тили дарсларида ўқувчиларнинг нутқий
компетенцияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш: Пед. фан.
док. (PhD) дисс.... – Тошкент: 2021

References

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида” фармони. Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжати. – Т.: 2017 йил, 6-сон, 70-модда.

Абдуазизов А.А. Tилшунослик назариясига кириш. – Т.:, 2010. –213 б.

Абдулла Авлоний. Туркий гулистон ёхуд ахлок. –Т.: 1992. – 9-б.

Амиров Р. Особенности синтаксиса казахской разговорной речи. – Алма-Ата, 1972. – С. 6.

Бакиева Ҳ.С. Бошланғич синф ўқувчиларида мустақил таълим орқали нутқ ва тафаккурни ривожлантириш методикаси. Пед.фан.ном. дисс. –Т.: 2019. –144б.

Далибоева Ш.Т. Компетенциявий ёндашув мактабгача ёшдаги болаларни интеллектуал ривожлантириш омили сифатида. НамДУ илмий ахборотномаси.2020.1-сон.-344б

Жинкин Н.И. Речь как проводник информации. – М.: Наука, 1982. –159 с.

Йўлдошев Р.А. Ўзбек тили дарсларида ўқувчиларнинг оғзаки нутқини уларни кўп гапиртириш орқали ўстириш методикаси (Таълим рус тилида олиб бориладиган мактаблар мисолида). – Т.: Фан ва технология, 2012. – 216 б.

Калшанский Г.В. От предложения к тексту //Сущность, развитие и функции языка. – М.: Наука, 1987. С 67

Ляховицкий М.В. Методика преподавания иностранных языков. – М.: 1981. – С. 98.

Машарипова У. Инновацион таълим шароитида бошлангич синф ўқувчиларининг нутқ маданиятини шакллантириш методикаси Пед. фан. док. (PhD) дисс... . –Т.: 2018. –163б.

Нарзиева Н. Формирование исследовательских компетенция у учащихся на основе интегративного подхода// XV Международная научно-практическая конференция.World science:problems and innovations. Мцнс» Наука и просвещение». 30 ноября 2017. Пенза, 2017. Часть 3. -С. 156-158.

Разумова Л., Шаров В. Лектор нутқининг таъсирчанлиги. – Т.: 1973. – 21.б.

Салишева З.И. Ўзбек тили машғулотларида талабалар монологик нутқини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш (рус гуруҳларда). Пед. фан. ном. ...дис. автореф. –Т., 2019. –11-б.

Сиротнина О.Б.Устная речь и типы речевых культур. //Русистика сегодня. -М.: 1995. -Вып 4, С.3-21

Тошхўжаева Д. Матн мазмунини ўз сўзлари билан қайта ҳикоя қилишга ўргатишнинг методик асослари: Пед. фан. ном. ...дис. – Тошкент, 2000. –130 б.

Турдиев Н.Ш., Асадов Ю.М., Акбарова С.Н., Темиров Д.Ш. Умумий ўрта таълим тизимида ўқувчиларнинг компетенцияларини шакллантиришга йўналтирилган таълим технологиялари Т.:Т.Н.Қори Ниёзий номидаги ЎзПФИТИ, 2015. – 160 б

Шатилов С.Ф.Методика обучения немецкого языку в средней школе.-М.,1986. – 43С.

Юсупова Ш.Ж. Ҳозирги ўзбек адабий тили дарсларида ўқувчилар тафаккурини ўстиришнинг илмий-методик асослари: Пед. фан доктори … дисс.- Тошкент: ТДПИ, 2005. –279 б

Юлдашева Ш.Ш. Давлат тили таълимида ўқувчилар нутқий малакаларини ўстиришнинг илмий-методик асослари. Пед. фан. ном. дисс. –Т.: 2008. –29 б.

Ғуломов А. ва бошқ. Она тили ўқитиш методикаси. –Т.: Фан ва технология, 2012. – 380 б.

Ҳамраев Ғ.Ҳ. Умумий ўрта таълим тизимида фонетикага доир ўқув материалларининг методик таъминотини такомиллаштириш: Пед. фан. док. (PhD) дисс.... – Самарқанд: 2019. – 56 б.

Қурбонова О.Б. 10-11-синф Она тили дарсларида ўқувчиларнинг нутқий компетенцияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш: Пед. фан. док. (PhD) дисс.... – Тошкент: 2021

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов