Begali qosimovni xotirlab

HAC
Google Scholar
To share
Ergasheva, M. (2023). Begali qosimovni xotirlab. Modern Science and Research, 2(9), 108–111. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/science-research/article/view/24287
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Keywords:

Abstract

Annotatsiya


background image



108

БЕГАЛИ ҚОСИМОВНИ ХОТИРЛАБ

(Хаёт бўлганида Бегали Қосимов 81 ёшни қаршилаган бўларди )

Моҳигул Ҳайдаровна Эргашева

Таянч докторант

Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва адабиёти университети

https://doi.org/10.5281/zenodo.8387356

“Ватанни, халқни севиш керак. Севган одамгина фидойи бўла олади. Демак биринчи

навбатда севги туйғусини тарбиялаш керак.Севиш эса фақат мард ва олийжаноб

кишининггина қўлидан келади. Мардликни тарих ибрат тарбиялайди”.

Муқаддима

Ўзбек адабиётининг забардаст олимларидан бири, Бегали Қосимов хаёт бўлганида

бугун 81 ёшни қаршилаган бўлар эди. Тадқиқотларида аниқ мақсад, мантиқий бадиий

таҳлил, адабий- эстетик талқин тамойили етакчилик қилган олим жуда мураккаб вазифани

бажарди. Ўзбек адабиётшунослигида вужудга келган бўшлиқни ўзининг фундаментал

тадқиқотлари билан бойитди. Анча қийин йилларда ҳам ўз аъмолига қарши бормади.

Мақсадни аниқ қўйиб, ўз йўлидан қайтмади. Шу ишларнинг самараси ўлароқ Миллий

уйғониш даври ўзбек адабиёти деб аталган бир давр барпо эта олди, шунингдек ўз илмий

мактабига асос солдики, бугун бу мактабнинг вакиллари адабиётимизнинг етук

адабиётшуносларидир.

Соғинч...

“60 йиллар авлоди ўтган аср ижодкорлар силсиласида ўзига хос ўрин тутади.

Шеъриятда Абдулла Орипов, насрда Ўткир Хошимов адабиётшуносликда эса Бегали


background image



109

Қосимов ушбу авлоднинг феноменал вакиллари эканига шубҳа йўқ. Жумладан, Бегали

Қосимов анчайин мураккаб феномен ҳисобланади”.

(Узоқ Жўрақулов, адабиётшунос)

“Устоз Бегали Қосимовнинг таъби назми ҳам бор эди. Ҳеч қачон шоирликни даъво

қилмаган. Бирор марта ҳам шеърларини матбуотда чоп эттирмаган бўлса-да, шеърий

иқтидори унча мунча шоирдан кам эмас эди. Эҳтимол бу Абдулла Ориповдай инсон билан

умрлик дўстлиги таъсиридир. Балки бу хусусият унга отадан ўтгандир. Бинобарин олим ўз

отасини эслаб бундай ёзган эди. Шеъриятни сўзни сўз маъносини чақишни яхши

кўрардилар. Шеър машқ қилардилар. Ҳар ҳолда, устознинг ёзган шеърлари теран маъноси,

бетакрор бадииияти билан ажралиб туради. ”

(Нурбой Жабборов, адабиётшунос)

Бегали Қосимовдай олим ҳақида бир нима ёзиш учун одамнинг маънавий ҳуқуқи

бўлиши керак. Гарчи ўзимни бунга лойиқ деб ҳисобламасам-да, домла билан бўлган кам

мулоқотлардаги айрим кузатишимни фойдадан ҳоли бўлмайди, деб ўйлайман.

Домла жуссаси кичик бўлса ҳам, салобатли жуда залворли эди. Бегали Қосимовнинг

олдига ҳамма қанақадир истилоҳа билан кирарди. Талаба билан ўртада аллақандай масофа

сақларди. Мен хам домланинг олдига борганимда оёқларим қалтирам турарди. Бир гал

тортиниб эшикнинг орқасида тургандим, “нега тортинасиз бемалол киравермайсизми”,

деди. “Домла сиздан қўрқаман талабалигимда қаттиқ танбех бергансиз” десам”, домла

ўрнидан туриб ўзига хос тарзда узр сўраган...Ҳозир ҳам кўз олдимдан кетмайди.

(Мақсуда Бердимуродова адабиётшунос)

Биз шогирдлар профессор Бегали Қосимовни бетакрор педагог, беназир устоз

сифатида билардик. Менимча домланинг ёзганларидан ёзмаганлари кўпроқ эди. У умри

давомида эгаллаган мислсиз илмий потенсиалини тўла маънода намойиш этишга

улгурмади. Домла ўзбек мумтоз адабиёти, жаҳон классиклари, жадид адабиёти билан ёнма

ён яшаб ўтган қадимчилар адабий оламини бафуржа ўрганишни ният қилган эди. Аммо,

қисмат олдида таслиммиз, ажалга илож йўқ.Тасалли шуки, Бегали Қосимов асос солган

илмий мактаб олим фаолиятининг хайрли натижаси бўлиб қолади. Бунга тўла асос бор.

(Узоқ Жўрақулов, адабиётшунос)

Ҳаёт йўли

Адабиётшунос Бегали Қосимов 1942 йилнинг 19 декабр санасида қадим Қашқадарё

воҳасининг Аллот қишлоғида таваллуд топган. Олим ўз таржимаи ҳоли ҳақида шундай

эслайди. “Отамнинг темир дафтарларидаги қайдга қараганда мен 1943 йилнинг 23


background image



110

августида туғилган эканман”.1958 йили Касбидаги ўрта мактабни битириб, Тошкент давлат

университетининг фиология факултетига ўқишга киради. 1958-1963 йиллар мазкур

университетда таҳсил олиб, адабиёт оламига аста секин қадам қўяди. Айнан Бегали

Қосимовдаги генетик факторнинг етакчи эканлиги. унинг адабиёт оламига тасодифан

кириб келмаганлигини исбот этади. “Шеъриятни сўзни сўз маъносини чақишни яхши

кўрардилар. Шеър машқ қилардилар”. деб эслайди олим отаси ҳақидаги хотираларда. Шу

билан бирга Абулқосим бобо ҳам мумтоз адабиёт ва унинг қонуниятларидан хабардор

эканлиги фикримизнинг исботи. 1966 йилдан то умрининг сўнгига қадар Тошкент давлат

университетининг филология факултети ўқитувчи, катта ўқитувчи, доцент, профессор

сифатида фаолият олиб борди.

Ижоди

Бегали Қосимовнинг дастлабки катта ишларидан бири бу “Мирмуҳсин

Шермуҳамедов ва унинг адабий муҳити” мавзусидаги номзодлик диссертациясини ҳимоя

қилиши бўлган. Орадан 16 йил вақт ўтгандан кейин олим “ХХ аср ўзбек поэзияси

(Инқилобий шеъриятнинг шаклланиши ва тараққиёти масалалари 1905-1917)” мавзусида

докторлик диссертациясини ёқлади. Шундан кейин адабиётшунос бир қанча китоблар нашр

қилдирди, бу китобларнинг асосий қаҳрамонлари эса жадидлар ва уларнинг фаолияти эди.

Тўғри, олим адабиётимизнинг барча даврларини чуқур билган, яратган тадқикотларида ҳам

бунинг исботини кўриш мумкин. Аммо, Бегали Қосимов том маънода жадидшунос эди.

Жадидларга бағишланган фундаментал тадқиқотлар олим борган сўнгги жадид эди.

Мерос

Бегали Қосимовдан жуда катта илмий мерос қолди. Олим яратган асарлар бунинг

исботи албатта. Мана шу мероснинг намунаси сифатида адабиётшунос таваллудининг 80

йиллиги муносабати билан 2022 - йил Ғафур Ғулом номидаги нашриётда Бегали Қосимов

асарларининг 3 жилдлиги нашр этилиши адабиётшунослигимиз учун қувонарли ҳол бўлди.

Асосан ўзбек адабиёт тарихи, миллий уйғониш даври адабиёти, адабий-тарихий жараён

каби масалаларга бўлинган бу китоблар ҳажм жихатдан анча катта хисобланиб, ҳар бири

ўртага 600 бетга якин ҳар уч китоб эса деярли 1800 бетни ташкил қилади. Устозларимиз

таъкидлаганларидек, домланинг ёзганларидан ёзмаганлари кўп эди. Аммо, кўриб

турганимиздек яратилган бу мерос асрларга татигулик. Танланган асарларнинг биринчи

жилди ўзбек адабиёт тарихи деб номланиб, исломгача турк адабиётидан тортиб, токи

мумтоз адабиётимизнинг хусусиятлари каби масалаларга бағишланган. Миллий уйғониш

даври адабиёти деб номланган иккинчи жилдда эса олимнинг жадидчилик харакати, унинг


background image



111

қамрови, харакатга хос хусусиятлар каби масалалардан тортиб жадид адабиёти

намоёндаларига бағишлаб яратилган тадқиқотлари берилган. Адабий-тарихий жараён каби

масалаларга 3 жилддаги тадқиқотларни ўқиш орқали билиш мумкин. Бу жилдда олимнинг

Сафар кундаликлари ( олимнинг адабий ҳамкорлик йўлидаги саёхатлари Туркия,

Қозоғистон, Қрим, Германия каби давлатларга бўлган.) ва илова тарзда таржимаи ҳоли ҳам

берилган.

Хотима

Булбул сўз сўз сўзласа бари абадий,

Бепушт йил ўткинчи, хуш он абадий

Ва сени етаклаб кетар Беҳбудий,

Яхши бор, эгилмас журъат наъраси,

Алвидо, ўзбекнинг жигарпораси.

Эшқобил Шукур

References

references

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов