Ўзбекистоннинг ёшларга оид давлат сиёсатида дунёвийлик тамойилини ривожлантириш масаласи

CC BY f
239-245
2
1
Поделиться
Саифназаров , И., & Дониёров , Х. (2021). Ўзбекистоннинг ёшларга оид давлат сиёсатида дунёвийлик тамойилини ривожлантириш масаласи . Глобальное партнерство как условие и гарантия стабильного развития, 1(1), 239–245. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/stable_development/article/view/22057
Исмаил Саифназаров , Ташкентский государственный экономический университет

доктор философии, профессор

Хушвакт Дониёров , Ташкентский государственный экономический университет

старший преподаватель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ҳар бир мамлакат олдида турган муҳим вазифалардан бири ёшларга оид давлат сиёсати миллий моделини ишлаб чиқишдир. Маълумки, ёшлар жамиятнинг энг фаол қатлами ҳисобланиб, улар ижтимоий ҳаётдаги ўзгаришларга сабаб бўладиган, бунёдкорлик гояларини ҳаётга татбиқ этувчи асосий омил ва салоҳиятли куч ҳисобланади. Ёшларни ижтимоий, маънавий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқларини тўлақонли рўёбга чиқариш, жамиятда ўз ўрнини эгаллашлари учун қулай шароитлар яратиш орқали ёшларни Ватан тақдирини ҳал этувчи катта кучга айлантириш мумкин. Бу борадаги муаммоларни ҳал этиш нафақат мамлакатнинг ижтимоий- иқтисодий ривожланиши, балки бутун мамлакат хавфсизлигининг  кафолати ҳам ҳисобланади.

Похожие статьи


background image

239

Исмоил Саифназаров

фалсафа фанлари доктору, профессор

Тошкент Давлат гпрписодиёт университету

Хушвақт Дониёров

катта уцитувчи

Тошкент Давлат ицтисодиёт университету

ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЁШЛАРГА ОИД ДАВЛАТ СИЁСАТИДА ДУНЁВИЙЛИК

ТАМОЙИЛИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАСАЛАСИ

Кириш.

Ҳар бир мамлакат олдида турган муҳим вазифалардан бири ёшларга оид давлат сиёсати

миллий моделини ишлаб чиқишдир. Маълумки, ёшлар жамиятнинг энг фаол қатлами ҳисобланиб,
улар ижтимоий ҳаётдаги ўзгаришларга сабаб бўладиган, бунёдкорлик гояларини ҳаётга татбиқ этувчи
асосий омил ва салоҳиятли куч ҳисобланади. Ёшларни ижтимоий, маънавий ва моддий жиҳатдан
қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқларини тўлақонли рўёбга чиқариш, жамиятда ўз ўрнини
эгаллашлари учун қулай шароитлар яратиш орқали ёшларни Ватан

тақдирини

ҳал этувчи катта кучга

айлантириш мумкин. Бу борадаги муаммоларни ҳал этиш нафақат мамлакатнинг ижтимоий-
иқтисодий ривожланиши, балки бутун мамлакат хавфсизлигининг кафолати ҳам ҳисобланади.

Асосий қисм.

Жаҳондаги мамлакатларнинг ёшларга оид давлат сиёсати турличадир. Бу ҳолат

уларнинг ёшларга оид давлат сиёсатини белгилашда ўзларининг урф-одатларига, қадриятларига ва
менталитетига суянганлиги билан характерланади. Масалан, Америка Қўшма Штатларининг ёшлар
борасидаги давлат сиёсатини таҳлил қиладиган бўлсак, ёшларнинг ўзлари ҳукумат томонидан
ёшларга оид сиёсатни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда бевосита фаол иштирок этиши билан бошқа
мамлакатлардан ажралиб туради.

Европанинг кучли давлатлари орасида Германиянинг ёшларга оид сиёсати ҳам ўзига хос

хусусиятга эга. Ушбу давлатнинг ёшлар борасидаги сиёсатининг ўзига хослиги шундаки, унда асосий
эътибор 18-27 ёшдаги аҳолининг ижтимоий бандлигини таъминлашга қаратилган. Германияда
ёшларга оид сиёсатнинг ўзига хос хусусиятларидан яна бири фуқароларнинг қонуний ҳимояси ҳамда
уларнинг ижтимоий ва индивидуал ривожланишига жиддий эътибор қаратилганлигидир.

Осиёнинг энг ривожланган давлатларидан бири Японияда ёшларга оид давлат сиёсати миллий

сиёсат даражасига олиб чиқилганлигини кузатиш мумкин. Мамлакатда ёшлар борасидаги давлат
сиёсатини амалга ошириш учун Миллий ассамблея ташкил этилган. Бу ташкилотнинг асосий
вазифаси 4 та дастур асосида иш олиб бориш ҳамда ёшлар ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга
асослангандир.

Узбекистоннинг миллий демократик давлатчилик тараққиётида ёшлар ҳал қилувчи куч бўлиб

ҳисобланади. Бинобарин, мамлакат аҳолисининг аксариятини ёшлар ташкил этиб, Статистика
қўмитаси томонидан нашр этилган “Узбекистоннинг йиллик демографик тўплами”да 30 ёшгача
бўлган аҳолининг сони 17 млн. 771 минг нафардан зиёд ва ўртача ёши 27,8 ёшни ташкил этиши
Узбекистоннинг ривожланишида ёшларнинг тутган ўрни қанчалик салмоқли эканлигини исботлайди.
Республикамизда ёшларга оид давлат сиёсатининг миллий модели ишлаб чиқилган бўлиб, 1991 йил
20 ноябрда қабул қилинган “Узбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари
тўғрисида”ги Қонун ушбу фаолиятнингҳуқуқий асоси бўлиб хизмат қилди. Ушбу қонунда нафақат
ёшлар бўйича давлат сиёсатининг мақсад ва вазифалари, балки, бу жараёнда бевосита ёшларнинг
иштирокини таъминлаш масаласи ҳам ўз аксини топган эди. Иқтидорли ўғил-қизларни
рағбатлантириш, ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, улар учун зарур ижтимоий хизматлар
тизимини яратиш, ёш оилаларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш, вояга етмаганлар, шунингдек, ёшлар
қатламининг айрим тоифаларини ижтимоий муҳофаза қилиш ана шулар жумласидандир.

Ёшлар тарбияси, улар орасида соглом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жиноятчиликнинг олдини


background image

240

олишда, бандликни таъминлашда “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”, “Таълим
тўғрисида”, “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”, “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”,
“Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”,
“Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида”ги каби бир неча қонун ва дастурларнинг қабул қилиниши муҳим
аҳамиятга эга бўлди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан 2016 йил 14 сентябрда “Ёшларга оид давлат

сиёсати

тўғрисида”ги

Узбекистон

РеспубликасинингҚонуни

имзоланди

[Узбекистон

Республикасининг Қонуни. 2016 йил 14 сентябрь, УРҚ-406-сон}.

Шу билан бирга 2017 йил 30 июнда

Президентимиз ташаббуси билан Узбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV
қурултойи қарорига мувофиқ, ташкилот Узбекистон ёшлар иттифоқи этиб қайта ташкил этилди ва 5
июлда “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Узбекистон ёшлар иттифоқи
фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Фармон имзоланди

[Узбекистан Республикаси

Президентининг Фармони. 2017 йил 5 июль, ПФ-5106- сон}.

Узбекистон ёшлар иттифоқи давлат ва

жамиятучун раҳбар кадрлар тайёрлаб берадиган ўзига хос марказ бўлиб, ёшлар учун “ижтимоий
лифт” вазифасини бажариб келмоқда. “Шу мақсадда Президент ҳузуридаги Давлат бошқарув
академияси қошида Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институты
ташкил этилди”

[Мирзиёев Ш.М. 2017, 518-бет}.

Аҳолисининг 51%и 18-30 ёшгача бўлган

фуқаролардан иборат Узбекистон учун энг муҳим масалалардан бири ёшларимизни глобал
муаммолардан ҳисобланган дин ниқобидаги экстремизм ва терроризмдан асраш ҳамда уларнинг
онгида кучли мафкуравий иммунитетни шакллантириш ва энг муҳими, дунёвийлик ҳамда динийлик
ўртасидаги мувозанатга нисбатан позициясини мустаҳкамлашдир.

Ислом ижтимоий ва сиёсий ҳаётга таъсир қилувчи энг муҳим омиллардан бирига айланган

бугунги кунда ушбу муаммонинг қанчалик долзарб эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Яқин Шарқда бўлиб
ўтган “араб баҳори”, хусусан, Сурия, Ливия ва Ироқ ҳудудида кечаётган жараёнлар инсоният
тараққиётининг XXI асрдаги ижтимоий йўналишини акс эттирувчи ҳодисалардир.

Ислом мафкурасининг замонавий дунё тараққиётига таъсирини ҳисобга олмай туриб ёшларга

оид давлат сиёсатининг асосий йўналишларини тўғри белгилаш мумкин эмаслигини англаган
Президентимиз Шавкат Мирзиёев ёшларни ватанпарварлик, фуқаролик туйгуси,
бағрикенглик, қонунларга, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида, зарарли таъсирлар
ва оқимларга қарши тура оладиган, ҳаётга бўлган қатъий ишонч ва қарашларга эга қилиб тарбиялаш
ҳамда уларни ахлоқий негизларни бузишга олиб келадиган хатти- ҳаракатлардан, терроризм ва дин
ниқобидаги экстремизм ғояларидан ҳимоя қилиш вазифаларини Ёшларга оид давлат сиёсатининг
асосий йўналишлари сифатида белгилаб бердилар. Узбекистон аҳолисининг 94%и мусулмонлар
эканлигини инобатга олсак, бу ниҳоятда муҳим. Чунки аксарият экстремистик ва террористах
ташкилот ҳамда оқимларнинг нишони ёшлар ва болалар бўлиб қолмоқда.

Энг ачинарлиси, болалар ИТТТИД (Ироқ ва Шом ислом давлати) террорчи ташкилоти

тарғиботининг муҳим мавзуларидан бири ҳисобланади. Айниқса, террорчи ташкилот томонидан
тайёрланган аудио-визуал маълумотлар, онлайн журналларда болалар образига мурожаат бу - ИШИД
(Ироқ ва Шом ислом давлати)га қарши курашаётган тарафга террорчи ташкилотнинг келажаги
борлиги, жангариларнинг янги авлоди тарбия топаётганини намойиш қилишдан иборат

[Noman

Benotman, Nikita Malik. 2016, 19-бет}.

Ноттингем Трент у ниверситети эксперти Наташа Анд ерхил

ИТТТИД (Ироқ ва Шом ислом д авлати)нинг болаларга бу қадар катта эътиборини террорчи
ташкилотнинг узоқ муддатга мўлжалланган истиқбол режалари билан боғлиқ

[Heather Saul. 2015,

March 11],

деб ҳисоблайди. Мутахассиснинг фикрича, ИШИД (Ироқ ва Шом ислом давлати)нинг

жангари мақсадларда болалардан фойдаланиши жуда “ақлли” ёндашувдир. Болалар қанчалик ёш
мутаассиблаштирилса, ваҳшийликка ўргатилса, минтақадаги беқарор вазият шунчалар узоқ давом
этади.

Америкалик тадқиқотчи Агата Кристиян террорчи ташкилотнинг ғоявий тарғиботида болалар

асосан азият чекканлар, жангарилар қўлидаги восита-қурол ва қул образларида тасвирланишини қайд


background image

241

этади

[Agathe Christien. 2016, 5-бет].

Тарғибот материалларида болалар ўз тенгдошларига маъруза

қилаётгани, омма олдида қўшиқ куйлаётгани тасвирланади. Бундан хулоса сифатида айтиш
мумкинки, террорчи ташкилот шу йўл билан ўз ғояларини одамлар орасида кенг ёйиш, янги аъзоларни
жалб этиш ва жамоатчиликнинг фаол қўллаб-қувватловига эришишни мақсад қилади. Чунки
болалардан тарғибот мақсадларида фойдаланиш ишончли ва таъсирчан бўлиб, тенгдошларини
жангари фаолиятга оғдиришда алоҳида аҳамият касб этади.

Узбекистон Республикасида 2008 йил 7 январда “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги

Қонун қабул қилинди. Шунингдек, 20 Т 7 йил 7-8 сентябрда “Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан
фойдаланишни таъминлаш тўғрисида”ги (ЎРҚ-№443), “Болаларни уларнинг соғлиғига зарар
етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги (УРҚ-№444) қонунлари қабул қилиниб, ушбу
қонуннинг болани ахборот олиш ҳуқуқи кафолатлари тўғрисидаги Т6-моддасида порнография,
шафқатсизлик ва зўравонликни намойиш этувчи, инсон қадр-қимматини таҳқирловчи, уларга зарарли
таъсир кўрсатувчи ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишига сабаб бўлувчи оммавий ахборот
воситаларидан фойдаланиш, адабиётларни тарқатиш ҳамда фильмларни намойиш этиш тақиқланади,
шунингдек, боланинг фикрлаш, сўз, виждон ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқи кафолатлари тўғрисидаги
Т7-моддасида бола фикрлаш, сўз, виждон ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқига эга

[Ўзбекистон

Республикасининг Қонуни. 2008 иил 7январь, УРҚ-139-сон]

деб ёзиб қўйилганлиги мамлакатимизда

болаҳуқуқи қонун асосида ҳимояланганлигини англатади.

Бундан ташқари, Узбекистон Республикасининг 20Тб йил Т4 сентябрда қабул қилинган

“Узбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”ги Қонуннинг 5-
моддасида ёшларни ватанпарварлик, фуқаролик туйгуси, багрикенглик, қонунларга, миллий ва
умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида, зарарли таъсирлар ва оқимларга қарши тура оладиган,
ҳаётга бўлган қатъий ишонч ва қарашларга эга қилиб тарбиялаш ҳамда ёшларни ахлоқий негизларни
бузишга олиб келадиган хатти-ҳаракатлардан, терроризм ва дин ниқобидаги экстремизм, сепаратизм,
фундаментализм, зўравонлик ва шафқатсизлик ғояларид ан ҳимоя қилиш ёшларга оид давлат
сиёсатининг асосий йўналишлари сифатида белгиланган

[Узбекистон Республикасининг Қонуни. 2016

йил 14 сентябрь,УРҚ- 406-сон\.

Дин ниқобидаги экстремизм ва терроризмни такрор ишлаб чиқариш

тизимининг муҳим бўғинлари ақидапарастлик ва терроризм мафкураси, уларнинг илҳомчилари ва
даъватчилари, мазкур мафкурани тарқатиш каналлари ва улар таъсирига тушаётган ёшлар
ҳисобланади.

Дин ниқобидаги экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг жаҳон тажрибаси шуни

кўрсатадики, мазкур муаммони фақат ҳарбий куч ишлатиш билан тўла ҳал этиб бўлмайди. Уларни
такрор ишлаб чиқариш тизими сақланиб қолар экан, қайд этилган таҳдидлар давом этади. Интернет
ва бошқа коммуникация воситаларининг ўта ривожланиб кетиши ахборот тарқатиш, хусусан, ғоявий-
мафкуравий таъсир ўтказиш имконини борган сари кенгайтириб юбормоқда. Ҳозирги кундаги
мафкуравий кураш - бу инсонларнинг қалби ва онги, эътиқоди, дунёқараши, ижтимоий-сиёсий,
маънавий тимсоллари учун курашдир.

2017 йилда “Ижтимоий фикр” тадқиқот Мар казн томонидан ўтказилган социологик тадқиқотлар

натижаси сифатида “Ёшларнинг дин ниқобидаги экстремистик мафкуралар таъсири остита тушиб
қолишининг

асосий

сабаблари

бўлиши

мумкин

бўлган”

эмпирик

маълумотларнингтаҳлилишуникўрсатадики,2017йилдареспондентларнинг31%итомонидан

бундай

сабаблар қаторида, энг авввало, “бузғунчилик моҳиятига эта бўлган турли интернет- сайтлар ва
порталларнинг салбий таъсири” ажратиб кўрсатилади. Сўралганларнинг салкам 16%ининг фикрича,
“ишсизлик ва моддий қийинчиликлар туфайли ёшларнинг бир қисми экстремистлар таъсири остита
тушиб қолади” (2016 йилда - 20,7%). 14% сўралганлариннг фикрича (2016 йилда - 12,3%), муайян
қисм ёшларнинг “катта пул” ишлашга интилиши бунинг сабаби ҳисобланади. Респондентларнинг яна
13%и ”ота-оналарнинг назорат қилмаслиги ва оилавий тарбиядаги камчиликлар бунинг сабаби
ҳисобланади”, деб кўрсатди. 11% респондентларнинг фикрича, “мустақил фикрга эта бўлмаган
ёшларнинг ўзгалар таъсирига енгил тушиб қолиши” айрим ёшларнинг дин ниқобидаги экстремистик


background image

242

гуруҳларга қўшилиб қолишининг яна бир сабаби ҳисобланади.

Шу нуқтаи назардан, дин ниқобидаги экстремизм ва терроризмнинг кучайиши асосан диний

билимларнинг етишмаслиги билан бир қаторда жамиятда тобора авж олаётган ижтимоий-иқтисодий
муаммоларга ҳам боғлиқ бўлиб қолмоқда.

Шунингдек, Узбекистон Республикасининг экстремизмга қарши курашиш соҳасидаги

муносабатларни тартибга солиш мақсадида 2018 йил 30 июлда Узбекистон Республикасининг
“Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида”ги 489-сонли Қонуни қабул қилинди

[Узбекистон

Республикасининг Қонуни. 2018 йил 30 июль, УРҚ-489-сон\.

Юқоридаги муаммонинг илдизларид ан

келиб чиқиб, ҳу ку матимизнинг“УзбекистонРеспу бликасид а ёшларга оид д авлат сиёсатининг
асослари тўғрисида”ги Қонунида ёшларни ижтимоий ҳимоя қилиш кафолатлари (23-модда) ва ёшлар
тадбиркорлигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш (26-модда) масалаларига асосий эътибор
қаратганлигини алоҳида таъкидлаш жоиз. Шу билан бирга, 2018 йил 27 июнда Ёшларнинг бандлигини
таъминлаш ва уларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш бўйича ишларни мутлақо янги
тизим асосида ташкил этиш ва амалга ошириш мақсадида “Yoshlar — kelajagimiz” давлат дастури
тўғрисида”ги Фар мои имзоланди

[Узбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 2018 йил

27июнь, ПФ-5466-сон\.

Ушбу фармон ёшлар билан доимий мулоқот қилиш, мазкур соҳадаги долзарб

муаммоларни аниқлаш ва ҳал этишда давлат органлари ҳамда жамоат ташкилотлари фаолиятини
ривожлантиришда муҳим рол ўйнамоқда. Шунингдек, Узбекистон Республикасида ушбу қонунга
асосан ёшлар ва ёш оилаларни ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида ёшлар ижтимоий хизмати фаолияти
ташкил этилди

[Узбекистон Республикасининг Қонуни. 2016 йил 14 сентябрь, УРҚ-406-сон].

Айни вақтда Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан дин ниқобидаги экстремизм ва

терроризмга қарши курашишда “жаҳолатга қарши маърифат” тамойилининг ижроси янги босқичга
кўтарилди. Давлатимиз раҳбарининг “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, умуман:

-“жаҳолатга қарши маърифат” ғояси инсонпарварлик нуқтаи назаридан яна бир бор илгари

сурилди;

-

диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури

ишлаб чиқилди;

-Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитаси тузилмасида 15 та штат

бирлигидан иборат “Диний-ижтимоий жараёнларни ўрганиш ахборот-таҳлил маркази” ташкил
этилди;

-Тошкент ислом университета негизида “Узбекистан халқаро ислом академияси” ташкил топди;
-

Узбекистан халқаро ислом академияси битирувчиларига умумтаълим мактаблари, ўрта махсус

ва олий таълим муассасаларида соҳага тегишли фанлар бўйича педагогик фаолият билан шуғулланиш
ҳуқуқи берилди;

-Узбекистан халқаро ислом академияси таркибида Қорақалпоғистон Республикаси, Самарканд,

Наманган ва Сурхондарё вилоятларида минтақавий филиалларига эга бўлган Малака ошириш
маркази ташкил этилди;

-Узбекистан мусулмонлар идораси ва Узбекистондаги Ислом цивилизациям марказининг Олий

диний-маърифий таълим муассасаси шаклидаги “Ҳадис мактаби” ташкил этилди;

-Узбекистан мусулмонлари идораси ҳузурида “Вақф ҳайрия жамоат фонди” ташкил этилди;
-

“Имом Бухорий” давлат мукофоти таъсис этилди.

Узбекистан мусулмонлари идораси Масжидлар билан ишлаш бўлими маълумотига кўра, 2018

йилда диний идора тасарруфида 2000 дан ортиқ масжид фаолият олиб бормоқда.

Шунингдек, Президентнинг «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш

чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2018 йил 16 апрелдаги 5416-сонли Фармонининг ижросини
таъминлаш, ислом дини ва ҳадис илми ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк ватандошларимизнинг
бой меросини чуқур ўрганиш, улар томонидан асос солинган ҳадис илми мактаблари фаолиятини
қайта тиклаш ва ривожлантириш ҳамда ислом дини асослари ва ҳадис илмини мукаммал ўзлаштирган


background image

243

олий маълумотли етук мутахассисларни тайёрлаш мақсадида 2018 йил 11 ноябрда Узбекистан
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ҳадис илми мактаби фаолиятини ташкил этиш ва қўллаб-
қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 896-сонли Қарори аждодларимизнинг бой меросини чуқур
ўрганиш, улар томонидан асос солинган ҳадис илми мактаблари фаолиятини тартибга солувчи кучли
мутахассисларни тайёрлаш, ҳадисшунослик мактаби шаклланиши ва ривожланиши, унинг илмий-
маънавий асосларини ҳар томонлама чуқур ўрганиш, тадқиқ этиш мактабнинг асосий вазифалари этиб
белгиланди

[Узбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори. 2018 йил 1 ноябрь, ПҚ-896-

сон\.

Ушбу ислоҳотлар Узбекистонда динийлик ва дунёвийликнинг мутаносиблигини таъминлашга,

дин ниқобидаги экстремизм ва террор измга қарши курашишда самарали натижа бериши шубҳасиз.
Чунки муаммонинг натижаси билан курашиш фалсафий саводсизликдан ўзга нарса эмас.

Дунёвийлик ва динийлик, бир сўз билан ифодалаганда секуляризм кўпқиррали муаммодир.

Унинг сиёсий, ҳуқуқий, психологик, социологик, диний, ахлоқий ва тарихий жиҳатлари ҳамда
хусусиятлари мавжуд. Бугунги шароитда ҳар қандай хусусий, махсус талқин ва таҳлил ҳақиқий илмий
хулосага даъво қилолмайди. Масалага фақат фалсафий ёндашувгина унинг илдизлари, сабаблари,
тарихи, эволюцияси, бугунги ҳолати ва истиқболи ҳақида ҳақиқий билим беради. Бусиз динийлик ва
дунёвийлик зиддиятининг таҳлили саёз ҳамда бирёқлама бўлиб қолаверади. Муаммонинг сабаби
билан курашиш самарали эканлиги тажрибада исботланган. Динийлик ва дунёвийлик мувозанатининг
бузилиши, дин ниқобидаги экстремизм ва терроризм келиб чиқишининг асосий сабабларидан бири
маърифатсизлик эканлиги инобатга олинса, ҳукуматимиз томонидан “жаҳолатга қарши маърифат”
тамойили асосида амалга оширилаётган ислоҳотлар ниҳоятда самаралидир.

Функционал жиҳатдан дин ниқобидаги экстремизм ва терроризмга қарши курашни превентатив,

регулятив (сиёсий ёки ҳуқуқий услублар билан барҳам бериш ёки “юмшатиш”) ва репрессив
(жиноятчиликни тийиб туриш, жиноятчиларни жазолаш) турларга ажратиш мумкин. Кенг маънода
превентатив кураш тури дин ниқобидаги экстремизм ва терроризмнинг барча кўринишларини олдини
олишга қаратилган

[Устинов В. 2002, 20-бет].

Узбекистан Республикасининг миллий хавфсизлиги

манфаатларидан келиб чиққан ҳолда, мафкуравий таҳдидлар ўта хатарли ва нозик тус олган бир
шароитда аҳоли, айниқса, ёшлар ичида гоявий тарбияга йўналтирилган таргибот ва аксилтаргибот
ишларининг долзарб йўналишлари сифатида қуйидагиларни қайд этиш мумкин:

-

ғараз мақсадларда амалга оширилаётган гоявий таъсирларга қарши ҳар бир фуқарода

мустақил фикрлаш маданиятини шакллантириш, мавжуд маънавий-мафкуравий таҳдидларни тўғри
баҳолаш, улардан тегишли хулоса ва сабоқлар чиқара олиш қобилиятини шакллантириш;

-

кучайиб бораётган мафкуравий таҳдидларга нисбатан доимо сергак, огоҳ ва ҳушёр бўлиб

яшашни ўргатиш;

-

фуқароларнинг миллий қадриятлар, ватанпарварлик, давлат ва жамият манфаатларига

садоқат, ор-номус, уят ва андиша каби ахлоқий туйгу ва тушунчаларнинг маъно-мазмунини чуқур
англаб етишига ва амал қилишига эришиш;

-бепарволик ва лоқайдликнинг олдини олиш, ҳушёрлик ва жонкуярликни тарбиялаш, мамлакат

тақдирига дахлдорлик туйгусини камол топтириш

[Очилдиев А. 2009, 381-382-бетлар]

каби долзарб

йўналишлардир.

Бу масалада таълим муассасаларида ижтимоий фанлар ҳал қилувчи рол ўйнаши аниқ. Афсуски,

бугунги кунда барча таълим муассасаларида ижтимоий фанларни ўқитишга ажратилган ўқув
соатларининг камайиб бориши кузатилмоқда. Бу ҳолат ёшларимиз онгида экстремистлар илгари
сураётган агрессивлик, муросасизлик бошқа жамиятлар бошига қандай кулфат келтираётганини аниқ
ҳаётий мисолларда тушунтириш, оиласи, маҳалласининг хавфсизлиги ва тинчлиги кўп жиҳатдан
шахснинг ўзига боғлиқ экани ҳақида мустаҳкам тушунчаларни шакллантиришни янада
қийинлаштиради.

Узбекистан Республикаси Президента Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 9-10 сентябрда Остона

шаҳрида бўлиб ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Фан ва технологиялар бўйича биринчи
саммитида сўзлаган нутқида ИҲТга аъзо давлатлар катта молиявий салоҳиятга эга бўлса-да,


background image

244

иқтисодиётга инновацион ғоя ва технологияларни жорий этишда фаоллик кўрсата олмаётганини
афсус билан қайд этдилар. Жумладан, ИҲТга аъзо давлатлар олий таълим муассасаларининг халқаро
даражаси пастлигига эътибор қаратиб, аъзо давлатларнинг фақатгина 11 та олий таълим
муассасасижаҳоннинг500таэнгяхшиуниверситетирейтингидан ўрин олганлигини ёки 2015 йилда дунё
бўйича патент олиш борасидаги мурожаатларда бу мамлакатларнинг ҳиссаси атиги 1,9%ни ташкил
этганлигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар. Шу муносабат билан, аниқ таклиф сифатида фан ва
технологияларни ривожлантиришга қўшилган ҳисса учун Ислом ҳамкорлик ташкилотининг халқаро
мукофотини таъсис этиш ва у ни кенг оммалаштириш ташаббусини олга сурдилар.

Хулоса.

Узбекистан Республикасининг 2030 йилга келиб Глобал инновацион индекс рейтинги

бўйича жаҳоннинг 50 та илғор мамлакати қаторига киришига эришиш мақсадида Президент Шавкат
Мирзиёев томонидан 2018 йил 21 сентябрда “2019-2021 йилларда Узбекистан Республикасини
инновацион ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 5544-сонли Фармон имзоланди.
Ушбу стратегиянинг бош мақсади ҳам мамлакатнинг халқаро майдондаги рақобатбардошлиги
даражасини ва инновацион жиҳатдан тараққий этганини белгиловчи асосий омил сифатида инсон
капиталини ривожлантиришдир

[Узбекистан Республикаси Президентининг Фармони, 2018 йил 21

сентябрь, ПФ-5544-сон].

Нуфузли халқаро ташкилотлар томонидан тузилган Глобал инновацион

индекс рейтинги мавжуд бўлиб, унда камида 130-140 давлатнинг шу соҳадаги ютуқлари,
ихтироларига берган патентлар, фан-таълимга ажратиладиган йиллик маблағлари кўзгудек акс этиб
туради. Бу ажабтовур рейтингни, мана, 7 йилдирки, Швейцария бошқариб келмоқда. Ундан кейинги
ўринларда эса Швеция, Голландия, АҚШ ва Буюк Британия турибди. Собиқ иттифоқ ҳузуридаги
давлатлар орасида энг яхши кўрсаткич 25-ўринни банд этган Эстония ва 78-ўринни эгаллаган
Қозоғистонга тегишли. Узбекистон шу рейтингга сўнгги бор 2015 йилда киритилган ва эгаллаган
поғонаси 122-ўриндан ошмаган. Президент Фармонда: 1) ЯИМнинг атиги 0,21%и илмий тадқиқот
ҳамда тажриба-конструкторлик ишларига ажратилган бўлса, 2021 йилга бориб бу кўрсаткич 4 баробар
оширилади, яъни 0,8% га етказилади. 2) Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот
технологиялари университетининг 2021 йилга бориб, жаҳондаги нуфузли 1000 та университет
сафидан ўрин эгаллашини таъминлаш айтилган.

АДАБИЁТЛАР:

1.

Мирзиёев Ш.М. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга

кўтарамиз. 1-жилд. -Т: Узбекистон, 2017. 518 б.

2.

Узбекистон Республикаси статистика қўмитаси. Узбекистон демографик йиллик тўплами. -

Тошкент, 2017. 55 б.

3.

“Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Узбекистон Республикасининг Қонуни. Тошкент,

2016 йил 14 сентябрь,УРҚ-406-сон.

4.

Узбекистон Республикаси Президентининг «Ёшларга оид давлат сиёсати самарадор- лигини

ошириш ва Узбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги Фармони. ПФ-
5106-сон. 2017 йил 5 июль //’’Халқ сўзи”, 2017 йил, 6 июль.

5.

Мирзиёев Ш.М. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга

кўтарамиз. 1-жилд. -Т.: Узбекистон, 2017. 520-бет.

6.

Noman Benotman, Nikita Malik. The Children of Islamic State. Quilliam. March 2016.p. 19.

7.

Heather Saul. Isis Video Shows Child Militant Shooting Dead “Israeli Spy” Muhammad Said Ismail

Musallam. The Independend. March 11,2015.http://www.independent.co.uk/news/ world/middle-eaast/isis-
posts-video-of-child-militant-shooting-dead-israeli-spy-muhammad-said- ismail-musallam-10099503.html.

8.

Agathe Christien. The Representation of Youth in the Islamic State’s Propaganda Magazine Dabiq.

Journal of terrorism research. Volume 7, Issue 3. September 2016.p.5.

9.

“Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонун. УРҚ-139-сон, 2008 йил 7 январь.

10.

“УзбекистонРеспубликасида ёшларга оид давлатсиёсатинингасосларитўғрисида”ги Қонун.

ЎРҚ-406-сон, 2016 йил 14 сентябрь.

11.

“Аҳолининг диндорлик даражаси” мавзусидаги мониторинг социологик тадқиқоти


background image

245

натижалари бўйича ахборот-таҳлилий маъруза. “Ижтимоий фикр” тадқиқот Маркази. 2017. 38 б.

12.

“Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун. 2018 йил 30 июль, ЎРҚ-489-сон.//

“Халқ сўзи”, 2018 йил 31 июль.

13.

Ўзбекистон Республикаси Президента Шавкат Мирзиёевнинг “ Yoshlar—kelaj agimiz”

давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-5466-сонли Фармони, 2018 йил 27 июнь.

14.

“ЎзбекистонРеспубликасида ёшларга оид давлатсиёсатинингасосларитўғрисида”ги Қонун.

ЎРҚ-406-сон, 2016 йил 14 сентябрь.

15.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ҳддис илми мактаби фаолиятини

ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 896-сонли Қарори. 2018 йил 1
ноябрь.

16.

Устинов В. Обвиняется терроризм. - М.: ОЛМА-ПРЕСС, 2002. - С. 10.

17.

Очилдиев А. Мафкуравий таҳдидлар ва гоявий тарбиянинг долзарб масалалари // Маънавий

ва диний етуклик - давр талаби / тўпловчилар Исломов 3., Шожалилов Ш. - Т. : Тошкент ислом
университета, 2009, 444 бет. - 381-382 б.
2017

Узбекистан Республикаси Президента Шавкат Мирзиёевнинг Ислом ҳамкорлик

ташкилотининг фан ва технологиялар бўйича биринчи саммитидаги нутқи. Халқ сўзи.йил 10
сентябрь.
2018

Президент Ш.Мирзиёевнинг “2019-2021 йилларда Узбекистан Республикасини инновацион

ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 5544-сонли Фармони, йил 21 сентябрь.
18

Шермухамедова, Нигинахон. "Фалсафа." (2010).

19

Namazova, Yulduz Muzapparovna. "MINISTRY OF PUBLIC EDUCATION AND

CONFESSIONAL (RELIGIOUS) SCHOOLS IN TURKESTAN." Scientific and Technical Journal of
Namangan Institute of Engineering and Technology 1.7 (2019): 135-139.
20

Абдуллаева, Н., & Шермухамедова, Н. (2023). Духовно-просветительское значение наследия

21

Махмудходжи

Бехбуди

.

in

Library,

7(1).

извлечено

от

https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/21738
22

Нишанова, Озода Джалолитдиновна. "HUMAN ORIGINS AND NATIONAL FEATURES OF

THE UZBEK ETHNIC CULTURE."

Theoretical & Applied Science

9 (2015): 124-126.

Библиографические ссылки

Мирзиёев Ш.М. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз. 1-жилд. -Т: Узбекистон, 2017. 518 б.

Узбекистон Республикаси статистика қўмитаси. Узбекистон демографик йиллик тўплами. - Тошкент, 2017. 55 б.

“Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Узбекистон Республикасининг Қонуни. Тошкент, 2016 йил 14 сентябрь,УРҚ-406 сон.

Узбекистон Республикаси Президентининг «Ёшларга оид давлат сиёсати самарадор- лигини ошириш ва Узбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги Фармони. ПФ-5106-сон. 2017 йил 5 июль //’’Халқ сўзи”, 2017 йил, 6 июль.

Мирзиёев Ш.М. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз. 1-жилд. -Т.: Узбекистон, 2017. 520-бет.

Noman Benotman, Nikita Malik. The Children of Islamic State. Quilliam. March 2016.p. 19.

Heather Saul. Isis Video Shows Child Militant Shooting Dead “Israeli Spy” Muhammad Said Ismail Musallam. The Independend.March 11,2015.http://www.independent.co.uk/news/ world/middle-eaast/isis-posts-video-of-child-militant-shooting-dead-israeli-spy muhammad-said- ismail-musallam-10099503.html.

Agathe Christien. The Representation of Youth in the Islamic State’s Propaganda Magazine Dabiq. Journal of terrorism research. Volume 7, Issue 3. September 2016.p.5.

“Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонун. УРҚ-139-сон, 2008 йил 7 январь.

“УзбекистонРеспубликасида ёшларга оид давлатсиёсатинингасосларитўғрисида”ги Қонун. ЎРҚ-406-сон, 2016 йил 14 сентябрь.

“Аҳолининг диндорлик даражаси” мавзусидаги мониторинг социологик тадқиқоти натижалари бўйича ахборот таҳлилий маъруза. “Ижтимоий фикр” тадқиқот Маркази. 2017. 38 б.

“Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун. 2018 йил 30 июль, ЎРҚ-489-сон.// “Халқ сўзи”, 2018 йил 31 июль.

Ўзбекистон Республикаси Президента Шавкат Мирзиёевнинг “ Yoshlar—kelaj agimiz” давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-5466-сонли Фармони, 2018 йил 27 июнь.

“ЎзбекистонРеспубликасида ёшларга оид давлатсиёсатинингасосларитўғрисида”ги Қонун. ЎРҚ-406-сон, 2016 йил 14 сентябрь.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ҳддис илми мактаби фаолиятини ташкил этиш ва қўллаб қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 896-сонли Қарори. 2018 йил 1 ноябрь.

Устинов В. Обвиняется терроризм. - М.: ОЛМА-ПРЕСС, 2002. - С. 10.

Очилдиев А. Мафкуравий таҳдидлар ва гоявий тарбиянинг долзарб масалалари // Маънавий ва диний етуклик - давр талаби / тўпловчилар Исломов 3., Шожалилов Ш. - Т. : Тошкент ислом университета, 2009, 444 бет. - 381-382 б. 2017 Узбекистан Республикаси Президента Шавкат Мирзиёевнинг Ислом ҳамкорлик ташкилотининг фан ва технологиялар бўйича биринчи саммитидаги нутқи. Халқ сўзи.йил 10 сентябрь.

Президент Ш.Мирзиёевнинг “2019-2021 йилларда Узбекистан Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 5544-сонли Фармони, йил 21 сентябрь.

Шермухамедова, Нигинахон. "Фалсафа." (2010).

Namazova, Yulduz Muzapparovna. "MINISTRY OF PUBLIC EDUCATION AND CONFESSIONAL (RELIGIOUS) SCHOOLS IN TURKESTAN." Scientific and Technical Journal of Namangan Institute of Engineering and Technology 1.7 (2019): 135-139.

Абдуллаева, Н., & Шермухамедова, Н. (2023). Духовно-просветительское значение наследия

Махмудходжи Бехбуди . in Library, 7(1). извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/21738

Нишанова, Озода Джалолитдиновна. "HUMAN ORIGINS AND NATIONAL FEATURES OF THE UZBEK ETHNIC CULTURE." Theoretical & Applied Science 9 (2015): 124-126.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов