Правовая основа обеспечения гендерного равенства в Республике Узбекистан

CC BY f
10-12
23
7
Поделиться
Рахимов, Ф. (2019). Правовая основа обеспечения гендерного равенства в Республике Узбекистан. Обзор законодательства Узбекистана, (4), 10–12. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/uzbek_law_review/article/view/12679
Ф Рахимов, Академия Генеральной прокуратуры Республики Узбекистан

Профессор кафедры, доктор юридических наук

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье проанализированы нормативно-правовые акты, раскрывающие новые направления обеспечения и укрепления прав женщин. А также, освещены правовые основы и механизмы принципа гендерного равенства в Республике Узбекистан.

Похожие статьи


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

2019

№4 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

10

Ф.Х.Рахимов,

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Академияси кафедра профссори, юридик фанлар

доктори


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ГЕНДЕР

ТЕНГЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСИ

Аннотация:

мақолада хотин-қизлар ҳуқуқларини

таъминлаш ва мустаҳкамлашнинг янги йўналишларини
очиб берган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар таҳлил
этилган. Ўзбекистон Республикасида гендер тенглиги
тамойилининг ҳуқуқий асоси ва механизмлари ёритиб
берилган.

Калит сўзлар:

гендер тенглиги, хотин-қизлар

ҳуқуқлари, Ҳаракатлар стратегияси, гендер тенгликни
таъминлаш масалалари бўйича комиссия.


Аннотация:

в

статье

проанализированы

нормативно-правовые акты, раскрывающие новые
направления обеспечения и укрепления прав женщин.
А также, освещены правовые основы и механизмы
принципа гендерного равенства в Республике
Узбекистан.

Ключие слова:

гендерное равенство, права

женщин, Стратегия действий, комиссия по вопросам
обеспечения гендерного равенства.


Annotation:

The article analyzes the legal acts that

reveal new areas of ensuring and strengthening the rights
of women, besides that the legal framework and mecha-
nisms of the principle of gender equality in the Republic of
Uzbekistan are highlighted in this article.

Key words:

gender equality, the rights of women,

Strategy of action, Gender Equality Commission.


Ўзбекистон Республикасида 2019 йил 22 сентябрга

қадар инсоният жамиятида алоҳида аҳамиятга эга
бўлган,

хотин-қизларнинг

ҳуқуқларини

мустаҳкамлайдиган, жамиятдаги ижтимоий ўрнини
ҳимоя қиладиган, эркаклар билан тенг ҳуқуқли
муносабатларни тартибга соладиган яхлит ҳужжат
қабул қилинмаган эди. Ҳуқуқ тизимидаги ушбу бўшлиқ
ҳам тўлдирилди ва “Хотин-қизлар ва эркаклар учун
тенг

ҳуқуқ

ҳамда

имкониятлар

кафолатлари

тўғрисида”ги қонун қабул қилинди.

Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда

имкониятлар белгилангани неча йиллардан буён айтиб
келинди,

аммо

уни

махсус

қонун

билан

мустаҳкамланган асоси йўқ эди. Ушбу қонун жамиятда
хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда
имкониятларни

таъминлаш

соҳасидаги

муносабатларни тартибга солишни мақсад қилади.
Барча ҳолларда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг
ҳуқуқни таъминлашни гендер тенглиги деб баҳоланади
ва қонун гендер сўзининг тушунчасини ҳам очиб
берган. Унга кўра гендер

-

хотин-қизлар ва эркаклар

ўртасидаги муносабатларнинг жамият ҳаёти ва
фаолиятининг барча соҳаларида, шу жумладан
сиёсат, иқтисодиёт, ҳуқуқ, мафкура ва маданият,
таълим ҳамда илм-фан соҳаларида намоён бўладиган
ижтимоий жиҳати ҳисобланади.

Қонунда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ

ҳамда имкониятларни таъминлаш соҳасидаги давлат
бошқаруви

Ўзбекистон

Республикаси

Вазирлар

Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикасининг Гендер
тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси,

шунингдек барча давлат органлари томонидан ўз
ваколатлари

доирасида

амалга

оширишлари

белгиланди. Гендер тенгликни таъминлаш масалалари
бўйича комиссия янги тузилма бўлиб, унинг
ваколатлари

ҳам

қонунда

алоҳида

моддада

кўрсатилган. Комиссиянинг ваколатлари жуда ҳам кенг
бўлиб уни самарали амалга ошириш мамлакатда
хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқларни
таъминлайди. Ушбу комиссия ваколатига жумладан
қуйидагилар киритилган:

хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда

имкониятларни таъминлаш соҳасидаги ягона давлат
сиёсатини амалга оширади;

жамият ҳаётининг барча соҳаларида хотин-қизлар

ва эркакларнинг ҳақиқий тенглигига эришиш бўйича
чора-тадбирларни амалга оширади;

хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда

имкониятларни

таъминлаш

соҳасидаги

давлат

дастурларини, миллий ҳаракатлар режаларини ва
стратегияларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда
иштирок этади;

хотин-қизларни

ижтимоий-ҳуқуқий

жиҳатдан

қўллаб-қувватлаш, оналик, оталик ва болаликни ҳимоя
қилиш тизимини такомиллаштириш, хотин-қизларнинг
эркаклар билан тенг равишда ижтимоий ва ижтимоий-
сиёсий фаоллигини ошириш юзасидан чора-тадбирлар
кўради;

жинси

бўйича

бевосита

ёки

билвосита

камситилганлиги муносабати билан ҳаётида оғир
вазиятга тушиб қолган шахсларнинг ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш ва уларга ёрдам кўрсатиш бўйича махсус
муассасаларни ташкил этиш юзасидан таклифлар
ишлаб чиқади;

гендер сиёсати амалга оширилишини таъминлашга

доир вақтинчалик махсус чоралар кўриш ва уларни
бекор қилиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади;

хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда

имкониятларни таъминлаш соҳасидаги ишларнинг
ҳолати тўғрисида ҳар йили Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлисига ахборот тақдим этиш каби
масалалар. Бу каби кенг ҳажмдаги ваколатларни
амалга ошириш комиссиядан масъулиятни ҳам талаб
этади. Бу ваколатларнинг тўлиқ ижро этилиши
мамлакатда хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни
юқори савияга кўтаришга хизмат қилиши шубҳасиз.

Шу билан бирга, Комиссия ваколатига киритилган

жамият ҳаётининг барча соҳаларида хотин-қизлар ва
эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни
таъминлаш соҳасида илмий тадқиқотларни ташкил
этиш юзасидан амалга ошириши қонунда белгиланган
қоидаларни ижро этишни такомиллашиб боришига йўл
очиб беради.

Хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлиги

хусусида гап юритилганда асосан уларнинг давлат
хизмати соҳасидаги имкониятлари эътиборга олинади.
Уларнинг имкониятлари кафолатларини таъминлаш ва
давлат хизматидаги лавозимларни эгаллаш учун
танловларда хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг
равишда иштирок этиши қонуннинг 3-бобида ёритиб
берилган.Қонун давлат органлари олдига ушбу
маслаларни ижросини таъминлашни қўйиб, ўзи ҳам
бунга маъсуллигини тўғридан-тўғри эътироф этади.

Таъкидлаш лозимки, қонун хотин-қизлар ва

эркакларнинг

ижтимоий

ҳаётдаги

кўплаб

йўналишлардаги тенглигини таъминлашни қонунда
кенг тарзда ва бир неча моддада алоҳида-алоҳида


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА


2019

№4 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

11

қайд этади. Хусусан, давлат сайлов ҳуқуқларини
амалга

оширишда,

иқтисодий

соҳада

ҳамда

тадбиркорлик фаолиятида, меҳнат муносабатларида,
жамоа шартномалари ва келишувларида, оилавий
муносабатлар ҳамда болалар тарбияси соҳасида, уй
меҳнатини бажаришда тенг муносабатлар, таълим,
илм-фан ҳамда маданият соҳасида,

соғлиқни сақлаш

соҳасида

тенг

ҳуқуқ

ҳамда

имкониятлар

таъминланишини кафолатлайди.

Санаб

ўтилган

соҳалар

жамиятнинг

барча

ижтимоий-иқтисодий ва бошқа жабҳаларини қамраб
олган бўлиб хотин-қизлар бу соҳаларда эркаклар
билан тенг равишда иштирок этишларини давлат
сиёсати этиб белгилаган. Давлат хизматидаги
лавозимларни,

шу

жумладан

раҳбарлик

лавозимларини эгаллаш учун танловда хотин-қизлар
ва эркакларнинг тенг равишда иштирок этиши
таъминланиши кераклиги қонун белгилаб берди.

Ҳозирги кунда юқорида қайд этилган соҳалардан

бирортаси йўқки, хотин-қизлар эркаклардан кам
равишда бу соҳаларда фаолият юритаётган бўлса.
Улар эришган ютуқлари натижаларида элга танилиб,
мамлакат миқёсидаги юксак мукофотларга сазовор
бўлишяпти. Кундан-кун хотин-қизларнинг давлат
ишларида, айниқса уларнинг давлат бошқарувидаги
иштироки кенгайиб бормоқда. Ушбу йўналишдаги
мамлакатда олиб борилаётган ишлар кўлами оммавий
ахборот воситаларидан мунтазам бериб бориляпти.
Янги қонунда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ
ҳамда имкониятларни таъминлаш соҳасидаги давлат
сиёсатининг асосий йўналишлари белгиланган.

Таъкидлаш жойизки, давлат хотин-қизлар ва

эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни
таъминлаш масаласини сиёсат даражасига кўтариб
уни қонун асосида белгилаб олди.

Қонунда, хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ

ҳамда имкониятларни таъминлаш соҳасидаги давлат
сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан
иборат тарзда акс этган:

мазкур соҳадаги давлат дастурларини, миллий

ҳаракатлар режаларини ва стратегияларни ишлаб
чиқиш ҳамда амалга ошириш;

хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда

имкониятлар маданиятини шакллантириш;

жамият ва давлат ишларини бошқаришда хотин-

қизлар ва эркакларнинг тенг иштирок этишини
таъминлаш;

меҳнатга оид ва оилавий мажбуриятларни бирга

бажаришда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ
ҳамда имкониятларни таъминлаш;

оилани, болаликни ижтимоий жиҳатдан ҳимоя

қилиш ва қўллаб-қувватлаш, масъулиятли оналик ва
оталикни шакллантириш;

жинс бўйича бевосита ва билвосита камситишга

қаратилган ахборотдан жамиятни ҳимоя қилиш;

хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда

имкониятларга

эришиш

мақсадида

миллий,

минтақавий ва халқаро даражаларда самарали
ҳамкорликни

ривожлантириш

каби

яна

қатор

йўналишлар.

Ушбу

йўналишларда

назарга

тутилган

масалаларни, хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ
ҳамда

имкониятларни

таъминлаб

беришни

ўз

зиммасига олган давлат сифатида Ўзбекистон давлати
ўзини намоён этмоқда. Бундай йўлни танлаган ва бу
каби нуфузга эга ҳар бир давлатнинг маъсулияти ҳам
катта бўлади Яъни бу давлатлар ушбу соҳада доимий

тарзда амалга ошираётган ишлари билан уни
исботлаб боришлари талаб этилади. Яъни, давлат
сиёсатининг

асосий

йўналишлари

сифатида

белгиланган

соҳалар

юзасидан

катта-катта

тадбирларни, кенг кўламда амалга оширишлари
тақазо

этилади.

Улардан

соҳадаги

давлат

дастурларини, миллий ҳаракатлар режаларини ва
стратегияларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш
бевосита жамоатчиликни жалб этиш орқали ташкил
этиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

Таъкидлаш жойизки,

хотин-қизлар ва эркаклар учун

тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлашда
нафақат давлат органлари балки

қонунинг 15-

моддасида белгиланганидек ф

уқаролар ўзини ўзи

бошқариш

органларининг,

нодавлат

нотижорат

ташкилотларининг ва фуқаролик жамияти бошқа
институтларининг

иштироки

белгилаб

қўйилган.

Кўриниб турганидан англаш лозимки, хотин-қизларни
жамиятда

эркаклар

билан

тенг

ҳуқуқларини

таъминлаш нафақат давлат органлари, балки жамоат
ташкилотларининг ҳам бу жараёнларда иштирок
этишлари қонунда қайд этилган.

Булардан ташқари мамлакатимизда қабул қилинган

“2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини
ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича
Ҳаракатлар

стратегияси”

да

хотин-қизлар

манфаатларини

таъминлаш

алоҳида

йўналиш

сифатида белгиланди.

Унга кўра “Ҳаракатлар стратегияси”нинг 4.2-банди

аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлаш
тизимини

такомиллаштириш,

хотин-қизларнинг

ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишга бағишланган.

Узоқ муддатга мўлжалланган ушбу ҳужжатда

назарда тутилган тадбирлар хусусан, хотин-
қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш,
уларни давлат ва жамият бошқарувидаги ўрнини
кучайтириш,

хотин-қизлар,

касб-ҳунар

коллежи

битирувчи

қизларининг

бандлигини

таъминлаш,

уларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш,
оила асосларини янада мустаҳкамлаш, улар учун тенг
ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлашга доир кўплаб
ишлар амалга оширилмоқда.

Жамият ҳаётининг барча соҳаларида хотин-қизлар

ва эркакларнинг тенглигини тизимли равишда амалга
оширишни таъминлаш мақсадида қонунда Давлат
статистика

органлари

томонидан

гендер

кўрсаткичлари асосида хотин-қизлар ва эркакларнинг
ҳолатини акс эттирадиган статистик ахборотни
йиғишни, унга ишлов беришни, уни тўплашни,
сақлашни, таҳлил қилишни ва эълон қилишни амалга
ошириш назарда тутилди.

Маълумки гендер статистикаси асосида тўпланган

статистик маълумотлар давлат органларининг хотин-
қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқни таъминлаш
йўналишидаги

фаолиятини

такомиллаштириш,

ривожлантиришга хизмат қилади. Бундан ташқари,

қонун

билан

амалиётга

киритилган

гендер

статистикаси, хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ
ҳамда имкониятларни таъминлаш соҳасидаги давлат
бошқарувини амалга ошириш юклатилган Ўзбекистон
Республикаси

Вазирлар

Маҳкамаси,

Ўзбекистон

Республикасининг Гендер тенгликни таъминлаш
масалалари бўйича комиссияси, шунингдек давлат
органлари томонидан ўз ваколатлари доирасида
фойдаланадилар.

Гендер статистикаси давлатнинг бу йўналишдаги

фаолиятини таҳлиллар асосида олиб бориш, долзарб


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

2019

№4 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

12

соҳаларни аниқлаш, улар юзасидан режаларни
белгилаш каби масалаларни ҳал этишда муҳим ўринга
эга бўлади.

Ушбу Қонун яна бир муҳим масала юзасидан қоида

белгилаган. Бу - қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий
ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларини гендер-ҳуқуқий
экспертизасидан ўтказишни назарда тутувчи нормани
қонунга киритилиши билан боғлиқ. Эътироф этиш
лозимки, амалдаги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлар расман гендер-ҳуқуқий экспертизадан
ўтказилмаган.

Шу билан бирга, уларда гендер тенглигини бузувчи

қоидалар

мавжудлиги

аниқланган

эмас.

Қонуншуноснинг бу соҳадаги фаолияти қонунларни
янада асосли қабул қилинишига хизмат қилиши
шубҳасиз. Қабул қилинган ушбу Қонунга асосан, барча
қабул

қилинаётган

норматив-ҳуқуқий

ҳужжатлар

гендер экспертизасидан ўтказиш ўрнатилди.

Гендер экспертизасининг мақсади норматив-

ҳуқуқий ҳужжатнинг ёки унинг лойиҳасининг хотин-
қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар
кафолатларини

таъминлаш

принципларига

мувофиқлигини аниқлаш, номувофиқлик аниқланган
тақдирда, гендер-ҳуқуқий экспертиза хулосаси ушбу
норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ишлаб чиққан ёки қабул
қилган органга кўриб чиқиш учун юбориш белгиланди.

Қонун

билан

жамият

ҳаётидаги

муҳим

масалалардан бири бўлган давлат хизмати соҳасида
хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда
имкониятларни таъминлашни тартибга солиниши
мамлакатдаги хотин-қизларга эркаклар билан тенг
шароитларда ва ҳеч бир камситишсиз халқаро
миқёсда давлатнинг вакили бўлиш ҳамда халқаро
ташкилотлар ишида иштирок этиш имкониятини ҳам
кафолатлаб берди.

Яъни,

давлат

хизматчилари

лавозимларини

эгаллаш учун кадрлар захирасини шакллантириш,
уларнинг хизматда кўтарилиши хотин-қизлар ва
эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар
таъминланган ҳолда амалга оширилади. Давлат
органлари

раҳбарлари

лавозимларига

кадрлар

захирасини

шакллантиришда

хотин-қизлар

ва

эркакларнинг тенг ҳуқуқлилигига риоя этилиши зарур
эканлиги таъкидланди.

Шунингдек, хотин-қизларни ижтимоий ҳуқуқларидан

энг муҳими бўлган ишлаш ва меҳнат муносабатларига
доир

бўлган

масалалар

юзасидан

қоидалар

такомиллаштирилди.

Бундан ташқари, хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва

эркинликларини ҳамда манфаатларини ишончли
ҳимоя қилиш тизимини янада кучайтиришга қаратилган
янги норма киритилиши қонунчиликда муҳим янгилик
бўлди.

Хусусан, Қонуннинг

28-моддасида хотин-қизлар учун

ж

инс бўйича бевосита ёки билвосита камситиш

фактлари устидан шикоят қилишлари мумкинлиги
белгиланди.

Унга кўра, агар шахс ўзини жинс бўйича бевосита

ёки билвосита камситишга дучор этилган деб
ҳисобласа, ваколатли органларга ёки судга мурожаат
қилиш ҳуқуқига эга бўлди. Бунда жинс бўйича бевосита
ёки билвосита камситишга дучор этилган шахсдан
давлат божи ундирилмаслиги белгиланди.

Яна бир эътиборли жойи шундаки, хотин-қизлар ва

эркакларнинг

тенг

ҳуқуқлилиги

бузилганлиги

тўғрисидаги

ишларни

судларда

кўриш

чоғида

адвокатлар

томонидан

кўрсатиладиган

юридик

хизматларга ҳақ тўлаш ҳам қонун ҳужжатларида
белгиланган тартибда, ушбу шахсларнинг ўз хоҳишига
кўра давлат ҳисобидан қопланади.

Қонуннинг асосий қоидаларидан бири унинг

5-

моддасида белгиланган “

Жинс бўйича камситишга йўл

қўймаслик” ни назарда тутувчи норма.Ушбу Қонун ва
бошқа кўплаб норматив ҳужжатларда хотин-
қизларнинг камситишни олдини олиш бўйича талаблар
мавжуд. Худди шунингдек, бундай норма Ўзбекистон
Республикаси

Конституциясининг

18-моддасида

“Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил
ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи,
миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши,
эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар,
қонун олдида тенгдирлар” дейилган.

Бевосита хотин-қизларнинг ҳуқуқларига тегишли

46-

моддада эса,

Хотин-қизлар ва эркаклар тенг

ҳуқуқлидирлар.”

деб

қайд

этилган.

Ушбу

Конституциявий нормаларни ижро этишни таъминлаш
юзасидан “Хотин- қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ
ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги қонун
қабул қилинди.

Юқорида қайд этилган барча соҳаларда хотин-

қизлар ва эркакларнинг тенглигини таъминлашга
қаратилган қоидалар билан бирга хотин-қизларни
жинси бўйича ўзига хослигини таъкидлайдиган
муносабатлар ҳам мавжудлигини ушбу Қонун кўрсатиб
ўтди. Яъни хотин-қизларга жинси бўйича камситиш
ҳисобланмайдиган муносабатлар қонунда мукаммал
тарзда баён этилган.

Улардан:
бола туғиш ва она сути билан озиқлантириш

вазифалари билан боғлиқ муносабатларни тартибга
солишда фарқларни белгилаш;

қонунда белгиланган тартибда муддатли ҳарбий

хизматга чақириш;

ушбу мажбуриятлар фақат муайян жинсдаги

шахслар

томонидан

бажарилиши

мумкинлигига

асосланган ҳолда касбий малакага доир тавсиялар
бериш;

қамоқда сақлаш, жазони ижро этиш жойларида

сақлаш тартиби ва шартларини ҳамда ҳуқуқий
жиҳатдан таъсир кўрсатишнинг бошқа чораларини
тартибга солишда фарқларни белгилаш кабилар.

Қабул қилинган ушбу Қонун мамлакатимизда хотин-

қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда
имкониятларни таъминлашни тартибга солинишига,
хотин-қизларга эркаклар билан тенг шароитларда
давлат хизматида бўлишларига ҳуқуқий асослардан
бири бўлади.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов