ЎЗБЕКИСТОН
ҚОНУНЧИЛИГИ
ТАҲЛИЛИ
♦
UZBEK LAW REVIEW
♦
ОБЗОР
ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА
УЗБЕКИСТАНА
2016
№
1
♦
ЎЗБЕКИСТОН
ҚОНУНЧИЛИГИ
ТАҲЛИЛИ
♦
UZBEK LAW REVIEW
♦
ОБЗОР
ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА
УЗБЕКИСТАНА
73
Х
.
Абдурахмонова
,
ТДЮУ
“
Халқаро
тижорат
(
хусусий
)
ҳуқуқи
”
кафедраси
ўқитувчиси
ЧЕТ
ЭЛДАН
АЛИМЕНТ
УНДИРИШ
МУАММОЛАРИНИНГ
ТАРТИБГА
СОЛИНИШИ
Аннотация
:
мақолада
муаллиф
томонидан
чет
элдан
алиментларни
ундиришга
оид
муаммолар
аниқланган
бўлиб
,
у
ўз
ичига
“
Болалар
учун
алимент
ва
оила
таъминоти
бошқа
шаклларини
ундиришнинг
халқаро
тартиби
тўғрисида
”
ги
2007
йилги
Конвенцияси
нормаларининг
таҳлилини
ҳам
қамраб
олади
.
Калит
сўзлар
:
даъвогар
,
жавобгар
,
алимент
,
бола
яшаётган
жой
қонуни
,
никоҳсиз
туғилган
бола
.
Аннотация
:
в
данной
статье
автором
определены
проблемы
взыскания
алиментов
из
зарубежных
стран
.
Статья
также
включает
в
себя
анализ
Конвенции
«
О
международном
порядке
взыскания
алиментов
на
де
-
тей
и
других
форм
содержания
семьи
»
от
2007
года
.
Ключевые
слова
:
истец
,
ответчик
,
алимент
,
закон
о
местожительстве
детей
,
внебрачный
ребёнок
.
Annotation:
in this article, the author defines the
problem of the recovery of maintenance from abroad. The
article also includes an analysis on Convention of 23
November 2007 on the “International Recovery of Child
Support and Other Forms of Family Maintenance”.
Key words:
the plaintiff, the defendant, alimony, the
law of domicile of children, child born out of wedlock.
Халқаро
хусусий
ҳуқуқда
алиментларни
ундириш
бўйича
давлатлар
ўртасида
ўзаро
келишувнинг
мавжудлиги
,
яъни
икки
давлат
ўртасида
ўзаро
ёрдам
бериш
тўғрисидаги
шартномаларнинг
мавжудлиги
ёки
кўп
томонлама
,
халқаро
конвенцияларнинг
ратификация
қилинишига
кўра
амалга
оширилади
.
Ота
-
оналардан
бирининг
чет
элда
яшаган
ҳолда
вояга
етмаган
боласи
учун
алимент
тўлаши
,
вояга
етган
,
меҳнатга
лаёқатли
фарзандларнинг
хорижий
давлат
фуқароси
бўлиб
,
ўша
ерда
яшаган
ҳолда
ўз
ота
-
оналарига
таъминот
бериш
мажбурияти
бугунги
кунда
долзарб
масалалардан
биридир
.
Алимент
мажбуриятлари
бўйича
халқаро
шартномалар
юзасидан
вужудга
келган
низоларнинг
судга
тааллуқлиги
,
суд
қарорларининг
бажарилиши
бўйича
халқаро
Конвенциялар
мавжуд
бўлиб
,
уларда
суд
томонидан
қўлланилиши
лозим
бўлган
қатъий
нормалар
белгиланган
.
Хусусан
,
Европа
иттифоқига
аъзо
бўлган
давлатларнинг
низоларини
судга
тааллуқлиги
ва
суд
қарорларини
ижро
этиш
бўйича
1979
йилда
янги
таҳрирда
қабул
қилинган
“
Брюссел
Конвенция
”
си
, 1954
йил
1
мартда
қабул
қилинган
Гаагада
фуқаролик
процесси
масалаларига
доир
Конвенцияни
мисол
келтириш
мумкин
. 1995
йил
22
декабрда
Ўзбекистон
Республикаси
“
Фуқаролик
масалаларига
доир
Гаага
Конвенция
”
сини
ва
“
Чет
эл
мамлакатлари
арбитраж
қарорларини
эътироф
этиш
ва
ижро
этиш
тўғрисида
”
ги
Нью
-
Йорк
Конвенциясини
ратификация
қилган
.
Халқаро
миқёсда
эса
, 1994
йил
9
сентябрда
қабул
қилинган
"
Алимент
ва
болали
оилаларга
компенсация
тўловлари
фуқаролар
ҳуқуқларининг
кафолатлари
тўғрисидаги
"
келишувлар
тасдиқланган
.
Айнан
халқаро
миқёсдаги
алимент
муносабатларини
тартибга
солиш
муаммоларини
фақат
миллий
ҳуқуқ
доираси
билан
ҳал
қилишнинг
иложи
йўқ
.
Халқаро
тажрибада
булар
кўп
томонлама
[1]
ва
икки
томонлама
ҳуқуқий
ёрдам
кўрсатиш
тўғрисидаги
шартномалар
билан
,
яъни
алимент
мажбуриятларини
қабул
қилиш
тўғрисидаги
ҳуқуқ
ва
алимент
мажбуриятлари
тўғрисидаги
суд
қарорларини
бажариш
ва
тан
олиш
тўғрисидаги
кўп
томонлама
конвенциялар
орқали
тартибга
солинади
.
“
Болалар
учун
алимент
ва
оила
таъминоти
бошқа
шаклларини
ундиришнинг
халқаро
тартиби
тўғрисида
”
ги
2007
йилги
Конвенция
[2]
ва
унга
қўшимча
равишда
“
Алимент
мажбуриятларига
нисбатан
қўлланиладиган
ҳуқуқ
тўғрисида
”
ги
2007
йилги
Баённома
[3]
да
алиментларни
чет
элдан
ундириш
бўйича
энг
сўнгги
якуний
ва
мукамал
конвенция
ҳисобланади
.
Конвенцияни
деярли
барча
ривожланган
давлатлар
ратификация
қилиб
бўлган
.
Масалан
,
АҚШ
,
Буркина
-
Фасо
,
Норвегия
,
Албания
,
МДҲ
давлатларидан
2013
йил
1
ноябрдан
Украина
ҳам
ушбу
конвенция
аъзоси
ҳисобланади
.
Европа
Иттифоқи
мамлакатлари
учун
2014
йил
1
августдан
ушбу
конвенция
кучга
кирган
.
Болаларнинг
мулк
ҳуқуқи
асосида
мол
-
мулкка
эга
бўлиши
,
мол
-
мулкни
мерос
қилиб
олиш
,
эмансипация
асосида
тадбиркорлик
ҳамда
қонун
билан
тақиқлаб
қўйилмаган
бошқа
фаолият
билан
шуғулланиш
,
қонун
билан
тақиқланмаган
ҳар
қандай
битимларни
амалга
ошириш
ва
мажбуриятларда
иштирок
этиш
,
яшаш
жойини
танлаш
,
фан
,
адабиёт
ва
санъат
асарларининг
,
ихтиро
ва
қонун
билан
қўриқланадиган
бошқа
интеллектуал
фаолият
натижаларининг
муаллифи
ҳуқуқига
эга
бўлиш
,
бошқа
мулкий
ва
шахсий
номулкий
ҳуқуқларга
эга
бўлиш
ҳуқуқи
боланинг
ҳуқуқий
мақомига
боғлиқ
бўлади
.
Бунинг
натижасида
боланинг
мулкий
ҳуқуқлари
бола
фуқаролиги
мансуб
бўлган
давлат
томонидан
бошқа
давлат
чегарасида
содир
бўлган
ҳаракатларга
нисбатан
ҳам
белгилайди
[4, 52-
бет
].
Бу
эса
бир
давлат
қонунчилигининг
таъсири
чет
давлатда
бўлган
ушбу
давлат
фуқароларига
ҳам
тарғиб
қилинишини
кўрсатади
.
Шу
тариқа
,
бир
давлат
фуқароси
масалан
,
бола
чет
мамлакатда
яша
c
а
,
яъни
айни
дамда
яшаётган
мамлакат
ҳудудида
ҳам
мулкий
ҳуқуқларини
амалга
ошириши
бир
вақтнинг
ўзида
иккита
давлат
юрисдикциясига
бўйсунишини
кўрсатади
.
Болаларга
нормал
оилада
таъминот
бериш
ихтиёрий
равишда
амалга
оширилади
.
Бунда
болаларга
бундай
таъминотни
бериш
тартиби
ва
шаклини
ота
-
она
мустақил
белгилайди
.
Одатда
болаларга
оила
бюджетининг
муайян
қисми
сарфланади
ва
бу
хусусда
ота
-
она
ўртасида
бирон
-
бир
махсус
келишув
талаб
этилмайди
[5].
Конвенция
нафақат
ўзга
давлат
фуқароси
ёки
ўзга
давлат
ҳудудида
доимий
ёки
вақтинча
яшаётган
фуқаролардан
ташқари
чет
элда
вақтинча
яшаётган
шахсларга
ҳам
тегишли
ҳисобланади
.
Конвенциянинг
амал
қилиш
доираси
алимент
ундирувчиларнинг
муомала
лаёқатига
,
суд
қарорларини
тан
олиш
ва
ўзга
давлат
ҳудудида
ижро
этилишига
ўз
таъсирини
кўрсатади
.
Шу
билан
бир
қаторда
халқаро
нормаларнинг
ички
нормалар
билан
ўзаро
тўқнашувига
ҳам
сабаб
бўлади
.
Масалан
,
конвенция
бўйича
муомала
лаёқати
ёши
21
ёш
этиб
белгиланган
бўлса
,
ҳар
бир
давлатда
вояга
етиш
ёши
турлича
белгиланган
,
яъни
18
ёшдан
21
ёшгача
.
Бундай
вазиятларда
халқаро
ва
миллий
қонунчиликнинг
тўқнашуви
вужудга
келади
.
Ўзбекистон
Республикасининг
Оила
кодекси
9-
моддасида
,
агар
ЎЗБЕКИСТОН
ҚОНУНЧИЛИГИ
ТАҲЛИЛИ
♦
UZBEK LAW REVIEW
♦
ОБЗОР
ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА
УЗБЕКИСТАНА
2016
№
1
♦
ЎЗБЕКИСТОН
ҚОНУНЧИЛИГИ
ТАҲЛИЛИ
♦
UZBEK LAW REVIEW
♦
ОБЗОР
ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА
УЗБЕКИСТАНА
74
Ўзбекистон
Республикасининг
халқаро
шартномасида
Ўзбекистон
Республикасининг
оила
тўғрисидаги
қонун
ҳужжатларидагидан
бошқача
қоидалар
белгиланган
бўлса
,
халқаро
шартнома
қоидалари
қўлланилиши
белгиланган
.
Лекин
ушбу
конвенциянинг
яна
бир
қулай
жиҳати
шахснинг
муомала
лаёқати
бўйича
алоҳида
изоҳ
билан
қўшилиши
мумкинлигини
белгиланган
.
“
Болалар
учун
алимент
ва
оила
таъминоти
бошқа
шаклларини
ундиришнинг
халқаро
тартиби
тўғрисида
”
ги
2007
йилги
Конвенция
преамбула
, IX
боб
,
65
та
моддадан
иборат
.
Вояга
етган
,
меҳнатга
лаёқатсиз
болаларга
ота
-
онасидан
;
23
ёшгача
таълимни
давом
эттираётган
вояга
етган
болаларга
ота
-
онасидан
;
Меҳнатга
лаёқатсиз
ота
-
оналарга
вояга
етган
,
меҳнатга
лаёқатли
болаларидан
;
Бобо
ва
бувининг
ўз
вояга
етмаган
невараларига
таъминот
бериш
мажбурияти
;
Невараларнинг
бобо
ва
бувиларига
таъминот
бериш
мажбурияти
;
Ака
-
ука
ва
опа
-
сингилларнинг
вояга
етмаган
ёки
вояга
етган
меҳнатга
лаёқатсиз
ака
-
ука
ва
опа
-
сингилларига
таъминот
бериш
мажбурияти
;
Ўгай
ота
ва
ўгай
онанинг
ўгай
ўғил
ва
ўгай
қизларига
таъминот
бериш
мажбурияти
;
Ўгай
ўғил
ва
ўгай
қизларнинг
ўгай
ота
ва
ўгай
онага
таъминот
бериш
мажбурияти
каби
муносабатларга
нисбатан
Конвенция
алимент
ундиришга
доир
муносабатларни
тартибга
солишга
қаратилган
қарорларнинг
ижро
этилиши
ва
тан
олинишига
тегишли
ҳисобланади
.
Ота
-
онадан
болаларга
ундириладиган
алимент
миқдори
алимент
тўловчининг
ойлик
иш
ҳақи
ва
бошқа
даромадларига
нисбатан
улушларда
ёки
пул
билан
тўланадиган
қатъий
суммада
белгиланиши
мумкин
.
Вояга
етган
,
меҳнатга
лаёқатли
болалар
меҳнатга
лаёқатсиз
,
ёрдамга
мухтож
ўз
ота
-
онасига
таъминот
беришлари
шартлиги
кўрсатиб
ўтилган
.
“
Болалар
учун
алимент
ва
оила
таъминоти
бошқа
шаклларини
ундиришнинг
халқаро
тартиби
тўғрисида
”
ги
2007
йилги
Конвенциянинг
асосий
мақсади
алимент
ва
бошқа
тўловларни
ўз
вақтида
кечиктирмасдан
етказиб
бериш
ҳисобланиб
,
биринчидан
,
Аҳдлашувчи
давлатлар
ўртасида
ўзаро
умумий
ҳуқуқий
тизимни
яратиш
;
иккинчидан
,
алимент
муносабатларига
оид
аризаларни
қабул
қилиш
;
учинчидан
,
алимент
муносабатларига
оид
қарорлар
ижросини
таъминлаш
;
тўртинчидан
,
алимент
ундиришга
оид
қарорлар
ижроси
самарасини
таъминлашга
оид
чора
-
тадбирларни
амалга
оширишдир
.
Конвенцияни
ратификация
қилган
давлатлар
ўртасида
ягона
алиментларни
ундирувчи
тизимни
тартибга
солувчи
махсус
бўлим
фаолият
юритади
.
Ушбу
бўлим
ҳар
бир
давлатнинг
юрисдикция
бўйсунувига
қараб
ижроия
органлар
тизимида
ташкил
этилади
.
Алимент
олувчи
алимент
ундириш
тўғрисидаги
ариза
билан
бепул
мурожаат
қилиш
ҳуқуқига
эга
.
Айниқса
,
бу
борада
болалар
учун
алимент
ундириш
масалаларида
болага
қулай
бўлган
мамлакат
қонунини
танлаш
имконияти
берилган
.
Конвенцияга
кўра
,
қуйидаги
ҳолатлар
юзасидан
аризалар
қабул
қилинади
:
қарорларни
тан
олиш
ва
ижро
этиш
юзасидаги
аризалар
;
талаб
қилинаётган
давлатда
суд
қарорларини
тан
олиш
ва
ижро
этилишига
оид
аризалар
;
талаб
қилинаётган
давлатда
оталик
ёки
оналикни
белгилашга
оид
суд
қарорларини
тан
олиш
ва
ижро
этилишига
оид
аризалар
;
талаб
қилинаётган
давлатда
қарорларни
ўзгартишга
оид
аризалар
бўйича
;
бошқа
давлатда
олинган
қарорларни
ўзгартишга
оид
аризалар
;
қарорларни
ўзгартишга
оид
аризалардир
.
Аризалар
ва
тақдим
қилинаётган
ҳужжатлар
ариза
ёзилаётган
давлат
тилида
ёзилади
.
Агар
ариза
ёзилаётган
давлатда
икки
ёки
ундан
ортиқ
тил
давлат
тили
ҳисобланса
,
ариза
тўлдирувчининг
хоҳишига
кўра
танланади
.
Агар
Аҳдлашувчи
давлатлар
ўртасида
аниқ
расмий
инглиз
ёки
француз
тиллари
белгиланган
бўлса
,
шу
тилларда
мурожаат
қилиниши
лозим
.
Хулоса
ўрнида
шуни
таъкидлаш
керакки
,
Ўзбекистон
Республикаси
томонидан
ушбу
конвенциянинг
ратификация
қилиниши
ота
-
она
ва
болаларнинг
яшаш
жойи
,
миллати
,
хизмат
қилиш
дорасидан
қатъи
назар
суд
қарорларини
ижро
этиш
юзасидан
тўсиқларни
бартараф
этади
.
Судларга
топширилиши
лозим
бўлган
ҳужжатларнинг
соддалашувига
,
алимент
ундиришга
оид
жараёнларни
қисқартирилишига
энг
асосийси
ҳар
бир
ишга
алоҳида
тартибда
ёндашилишига
олиб
келади
.
Адабиётлар
рўйхати
:
1. 1993
йил
22
январда
қабул
қилинган
“
Фуқаролик
,
оилавий
ва
жиноий
ишлар
бўйича
ҳуқуқий
ёрдам
кўрсатиш
тўғрисида
”
ги
Минск
Конвенцияси
32-
модда
.
Ўзбекистон
Республикаси
қонунчилиги
ахборот
-
хуқуқий
тизим
“NORMA” Hamkor, 2012
й
.
2.
Конвенция
о
международном
порядке
взыскания
алиментов
на
детей
и
других
форм
содержания
семьи
/
Гаага
23.09.2007
г
.
3.
Протокол
о
праве
,
применимом
к
алиментным
обязательствам
/
Гаага
23.11. 2007
г
.
4.
Кудашкин
В
.
В
..
Коллизионные
правоотношения
в
международном
частном
праве
.
Государство
и
право
,
2006,
№
2. -
С
.52.
5.
Косова
О
.
Ю
.
Понятие
и
виды
алиментных
обяза
-
тельств
//
Гражданско
-
правовые
обязательства
:
во
-
просы
теории
и
практики
:
Сборник
научных
трудов
. –
Владивосток
:
Изд
-
во
Дальневост
.
ун
-
та
, 2001.