Честь, заработанная трудом науки

inLibrary
Google Scholar
Журнал:
Выпуск:
CC BY f
61-64
5
4
Поделиться
Жабборов, Н. (2022). Честь, заработанная трудом науки. in Library, 22(3), 61–64. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/19384
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Идти по пути знаний не всегда было легко. По словам великого поэта Мухаммадризо Огахи, на этой дороге «одно удовольствие, тысяча удовольствий, тысяча забот». Но также верно и то, что если путешественник будет устойчив, он в конце концов достигнет места назначения. Академик Наим Каримов, известный литературовед современности, принадлежит к числу ученых, получающих удовольствие от научной работы и обретающих честь.

Похожие статьи


background image

61

ИЛМ ЗАҲМАТИДАН ТОПИЛГАН ШАРАФ

Нурбой ЖАББОРОВ,

филология фанлари доктори, профессор

Илм йўлидан юриш ҳамма замонларда ҳам осон бўлган эмас. Буюк шоир

Муҳаммадризо Огаҳий таърифича, бу йўлнинг “нўши бир бўлса, ниши минг,

роҳати бир бўлса, ташвиши минг”. Лекин йўлчи собитқадам бўлса, охир-

оқибатда кўзланган манзилга етмоғи ҳам айни ҳақиқатдир. Замонамизнинг

машҳур адабиётшуноси академик Наим Каримов илм заҳматидан лаззат

олиб, шараф топиб келаётган олимлардан.

Наим акани шахсан таниганимга ўттиз йилдан ошди. Илмий-адабий

анжуманларда устознинг сокин, бироқ мағзи тўқ, теран илмий тафаккур

маҳсули бўлган маърузаларини тинглаб, ҳавас қилганман. Қатағон

қурбонлари тақдири ҳақида архив ҳужжатлари ва бирламчи манбалар

асосида ёзилган, юксак интеллект ҳамда юрак тўлқинлари уйғун

ифодаланган ҳароратли мақолаларини ўқиб, беҳад таъсирланганман, ҳатто

газета ёки журналнинг ўша саҳифалари кўз ёшларимдан ивиб кетган.

“Фидокор” газетасида ишлаган кезларим журналистик фаолиятга бутун

салоҳиятимни бағишлаганман. Замонамизнинг Озод Шарафиддинов, Тўрабек

Долимов, Абдуқодир Ҳайитметов, Шариф Юсупов, Бегали Қосимов,

Неъматулла Иброҳимов, Музаффар Хайруллаев, Тўра Мирзаев сингари

атоқли олимлари, Саид Аҳмад, Абдулла Орипов каби қаҳрамон шоиру

адиблар билан адабий-маърифий суҳбатларим газетада пешма-пеш

босилаётган кезлар эди. 1999 йил май ойининг бошларида устоз Наим

Каримовнинг ҳузурига бориб, газета учун суҳбат ёзиб олиш ниятини

билдирдим. Устоз мамнуният билан розилик билдирдилар. “Маърифат –

саодат калити” сарлавҳали суҳбатимиз “Фидокор”нинг ўша йил 18 май

сонида нашр этилди. Бу суҳбат учун Наим акамга илиқ фикрлар кўп

айтилганига заррача шубҳам йўқ. Ҳатто каминага ҳам телефон орқали ёки

бевосита кўришганда, раҳмат айтганларнинг сонини аниқ билмайман.

Суҳбатни республикамизнинг барча вилоятларидаги бош газеталар кўчириб

босди. Хуллас, устозга яқинлашганим заҳоти менинг ҳам шуҳратим ошиб

кетди.

Шундан кейин Наим акам билан яқин одамларга айландик. Ўзаро

мулоқотларимиз аста-секин ҳақиқий устоз-шогирд муносабати даражасига

ўсиб чиқди. Яқинлашганим сари Наим аканинг ҳақиқий олим бўлиши

баробарида одамийликда ҳам ўрнак бўла оладиган чин инсоний

фазилатларини кашф эта бордим. Янгамиз ҳам муниса, меҳмондўст,

самимий, устозга муносиб ҳақиқий зиёли аёл эканлар. Аллоҳ биргаликдаги

умрларини зиёда этсин, бу оилага қанчалик ҳавас қилса арзийди.

Наим акам Шаҳидлар хотираси хайрия жамғармаси ва Қатағон

қурбонлари музейи томонидан ташкил этиладиган илмий анжуманларга мени

мунтазам таклиф этиб келадилар. Беҳбудий, Мунаввар қори, Чўлпон ва


background image

62

Туркистон жадидчилик ҳаракатининг бошқа кўплаб намояндалари ижодий-

маърифий фаолиятига бағишланган анжуманларда бирга иштирок этдик.

Устоз Наим Каримовнинг иштироки бу анжуманларга алоҳида файз

бағишлайди. Ҳар сафар янгидан-янги мавзуларда маърузалар қилиб, оҳори

тўкилмаган тарихий-адабий факт ва маълумотларни келтирадилар, янги

илмий талқинларни илгари сурадилар. Мен шундай тасаввур қиламан: Наим

ака ҳатто уйда бўлган кезларида ҳам адабиёт ҳақида ўйласалар керак, илмий-

ижодий тафаккур у кишининг доимий ҳамроҳи бўлса керак. Агар шундай

бўлмаса, ҳозиргидек мўътабар ёшда ҳам бири иккинчисини

такрорламайдиган янгидан-янги тадқиқотлар яратилмаган бўлар эди, деб

ўйлайман. Назаримда ҳазрат Алишер Навоийнинг “Ҳар нафасинг ҳолидин

огоҳ бўл, Балки анга ҳуш ила ҳамроҳ бўл” деган ҳикматларини ҳаётий

аъмоли даражасига кўтара олгани учун ҳам устоз Наим Каримов илмда,

ижодий тафаккурда ҳануз фаол бўлса керак.

2019 йили умр йўлдошим Шаҳло Ҳожиева “Чўлпон шеъриятида поэтик

тафаккурнинг янгиланиш тамойиллари” мавзусида филология фанлари

бўйича фалсафа доктори диссертациясини ҳимоя қиладиган бўлди. Ҳимоя

кенгаши аъзолари биринчи расмий оппонентликка якдиллик билан

чўлпоншунослик, наинки чўлпоншунослик, балки жадидшунослик ривожига

беқиёс ҳисса қўшган улуғ олим, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби,

академик Наим Каримов номзодини маъқуллади. Устозга телефон қилиб, бу

хабарни етказсам, таклифни мамнуният билан қабул қилдилар. Ўзимча, устоз

улуғ ёшда бўлсалар, уринтириб қўймасмиканман, дея истиҳола ҳам қилдим.

Тақризни қўлёзма ҳолида тайёрласалар, компьютерга териб беришим

мумкинлигини айтдим. Наим акам: “Безовта бўлманг, ўзим тайёрлаб

бераман”, – дедилар.

Ҳимояга бир ҳафта қолганда, устоз менга телефон қилиб, тақриз тайёр

эканини, олишим мумкинлигни айтдилар. Бориб тақризни олдим.

Диссертация шу давр адабиётининг чинакам билимдони, Чўлпон ижодининг

улкан тадқиқотчиси томонидан чин маънода чуқур таҳлил этилган эди.

Илмий ишнинг ютуқлари ҳам, камчликлари ҳам теран тафаккур асосида

далиллаб кўрсатилган, холис баҳоланган эди. Бу тақриз устоз Наим

Каримовнинг ҳар бир ишга катта масъулият ва ҳалоллик билан ёндашувига

ёрқин мисол сифатида биз учун ўрнак бўлди.

2021 йили муҳтарам Президентимиз қарорига кўра, Абдулла Орипов

таваллудининг 80 йиллиги кенг миқёсда нишонланди. Юбилей муносабати

билан “Абдулла Орипов ижодий меросининг ўзбек ва жаҳон адабий эстетик

тафаккури тараққиётидаги ўрни” мавзусидаги халқаро конференция бизнинг

Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида ўтказиладиган

бўлди. Мамлакатимиз ва хорижнинг етакчи олимлари иштирок этадиган

анжуманга мақола ёзиб беришини сўраб, устоз Наим Каримовга мурожаат

қилдим. Домла Абдулла Орипов ижоди бўйича мақола эълон қилмаганини

айтиб, иштирок эта олмаслигини билдирди. Мен устознинг “Тошкент

ҳақиқати” газетасида чиққан мақоласини ҳамда турли матбуот нашрларидаги


background image

63

суҳбатларида билдирган фикрларини компьютерга кўчириб беришим

мумкинлигини айтиб, у кишидан рухсат сўрадим. Рози бўлдилар. Барча

маълумотларни бир тизимга солдим ва устозга электрон шаклда етказдим.

Халқаро конференция 2021 йил 17 март куни ўтказилди. Ўша куни устоз

Наим Каримов анжуманда ҳеч қандай қоғозга қарамай, Абдулла Орипов

шеърияти ҳақида теран илмий тафаккурга асосланган ҳароратли нутқ

сўзладилар. Анжуман якунида менга “Янги Ўзбекистон” газетасининг ўша

кунги сони билан танишишни тавсия этдилар. Университет кутубхонасидан

газетани олиб қарасам, не кўз билан кўрайки, Наим акам билан менинг

ҳаммуаллифлигимда устоз Абдулла Орипов ижодига бағишланган “Нурли

оҳанглар билан йўғрилган шеърият” сарлавҳали мақола чоп этилибди.

Эҳтимол, турли нашрлардаги маълумотларни тизимга солишда айрим

фикрлар қўшган бўлишим мумкин. Лекин Наим Каримовдай улуғ олимга

ҳаммуаллифлик даражасида меҳнат қилмаганман, назаримда. Мана,

шогирдга бўлган ҳиммат, бошқаларнинг озгина меҳнатини ҳам қадрлаш

қандай бўлиши керак! Бу билан Наим акам менга устозлик мақоми ҳақида

муносиб сабоқ берди. Бу сабоқни зинҳор унутиб бўлмас.

Наим акам билан бир қанча марта сафарларда бирга бўлганмиз. Устоз

ҳақиқий олимларга хос самимий, қалби ҳар қандай гина-кудуратлардан холи,

оқкўнгил инсон эканига ана шундай сафарлар давомида қайта ва қайта иқрор

бўлганман. Навоий шаҳрида буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий

ижодий меросининг жаҳон тамаддунида тутган ўрнига бағишлаб ўтказилган

халқаро анжуманда устоз билан алоҳида суҳбатлашиб қолдик. Устоз менга

қараб, бундай савол бердилар:

– Матбуотда жуда фаолсиз, бунча ишга қачон ва қандай улгурасиз?

Устоз, сизнинг ишларингиз олдида биз ёзаётган мақолалар бамисоли

денгиздан бир томчидай, холос. Сиздай улуғ олимларга издош бўлиш

насиб этса, қанийди... – дедим.

Наим Каримов ана шундай олим. Издошларининг ёзганларини ҳам

муттасил ўқиб, ошириброқ баҳолаб, кейинги илмий-ижодий ишларга рағбат

берадиган ҳақиқий устоз. Наим акам ўқиётганини билганимдан буён

мақолалар ёзаётганда янада кўпроқ масъулият билан ёндаша бошладим.

Худди устоз олим кузатиб тургандай, у кишининг ўткир ва теран

нигоҳларини ҳис этиб тураман. Шогирдларнинг ишларига эътибор билан

қарайдиган ана шундай устозларнинг борлиги қандай бахт-а!

Бир мухлис, издош сифатида устоз олимнинг Адабиёт музейи ва

“Шаҳидлар хотираси” хайрия жамғармаси жойлашган бинодаги

ижодхоналарига тез-тез бориб тураман. Ҳар сафар борганимда устозни

қизғин иш устида учратаман. Қайсидир китобни ўқиётган ёки компьютерда

янги тадқиқотни ёзаётган бўладилар. Шундай табаррук ёшда муттасил илмий

фаолият билан шуғулланиш учун қанчалик фидойилик, нечоғлик ғайрат ва

шижоат керак-а!

Илмий-ижодий ишларини мунтазам ва режали йўлга қўйгани учун

устозга қанчалик ҳавас қилса арзийди. Яқин йилларнинг ўзида устоз


background image

64

олимнинг бутун бир юзйиллик адабиётимизнинг сара намуналари тадқиқига

бағишланган “ХХ аср адабиёти манзаралари”, адабиёт ва ижтимоий-сиёсий

муҳит муносабатлари теран таҳлил этилган “Адабиёт ва тарихий жараён”,

оташин шоир ва фидойи педагог фаолияти янгича нуқтаи назардан

ўрганилган “Муҳаммадшариф Сўфизода”, янги ўзбек адабиётининг

бонийлари адабий мероси концептуал асосларда баҳоланган Абдулла

Қодирий, Чўлпон ва Ойбек ижодига доир оҳорли илмий кузатишларни

жамлаган “Уч буюк сиймо” сингари бири-биридан салмоқли муҳташам

китоблари дунё юзини кўрди. Илмий ҳаётнинг ичидаги одам сифатида шуни

айтишим керакки, ХХ аср адабиётининг исталган масаласи устида тадқиқот

олиб борадиган мутахассислар Наим Каримовнинг номлари саналган

китобларини зинҳор четлаб ўта олмайди.

Устоз Наим Каримов табаррук 90 ёшни қаршилаяптилар. Худога

шукрки, домла бу ёшни тетик ва бардам ҳолатда, чин маънода ҳавас қилса

арзигулик илмий-ижодий хирмон билан кутиб оляптилар. Замонамизнинг

улуғ олимини ана шу табаррук ёшлари билан қутлаймиз. Юз ёшга кирган

кезларида ҳам устоз илмсевар ёшларга устозлик қилиб, Ҳақнинг ва халқнинг

назарида бўлсинлар!

ЎТИШ ДАВРИ ЖАРАЁНИ ВА МУНАҚҚИД ЁНДАШУВИ

Қурдош ҚАҲРАМОНОВ,

филология фанлари доктори

“Қайта қуриш” эпкини билан бошланган ўтиш даврига хос баъзи

демократик ўзгаришлар ҳам ижтимоий-сиёсий соҳада, ҳам адабий жараёнда

жиддий янгиланишларга, баҳс-мунозараларга кенг йўл очди. Бу даврга келиб

халқимизнинг барча қатламларида, биринчи навбатда ҳамма соҳалардаги

зиёлилиримизда фуқоралик туйғуси юксак даражада намоён бўлиб, ўзликни

англашга бўлган иштиёқ кучайди. Натижада 80-йилларнинг охири ва

мустақилликнинг дастлабки йилларида яратилган мақолалар, баҳс-

мунозараларда адабий жараён муаммоларига оид кузатишлар билан бир

қаторда адабий меросни, айниқса ХХ аср ўзбек адабиёти намояндалари

ижодини қайта баҳолашга киришилди. Ўтиш даврида чоп этилган мақолалар

янги фактларга, илгари кузатилмаган архив материаллари, хотира ва

эсдаликларга бойлиги, шунингдек, ўткир публицистик руҳи билан нафақат

мутахассисларда, балки кенг жамоатчилик ўртасида ҳам катта қизиқишга

сабаб бўлди. Таъкидлаш жоизки, бу типдаги мақолаларнинг халқимиз

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов