Борьба против ВИЧ инфекций в Узбекистане

inLibrary
Google Scholar
Журнал:
Выпуск:
CC BY f
41-44
196
24
Поделиться
Аскарова, Р., & Шарафиддинова, Г. (2017). Борьба против ВИЧ инфекций в Узбекистане. in Library, 17(4), 41–44. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/19664
0
Цитаты
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Актуальность темы: В обеспечении санитарно-эпидемического благополучия страны ― одно из приоритетных направления в реформировании здравоохранения Узбекистана. Для предупреждения возникновения опасных инфекционных заболеваний, в особенности ВИЧ/СПИД, проводится профилактические мероприятие и активная пропаганда здорового образа жизни.
Цель: Изучение эффективность проводимых мероприятий по предупрежению ВИЧ СПИД инфекций.
Методы исследования: хронологические, статистические, сравнительный анализ и синтез, сопоставление и т. д.

Похожие статьи


background image

41

SUMMARY

The aim of investigation was to determine genotypes of local strains

H. pylori

by

immunoblotting analysis in population of Uzbekistan. Overall 350 patients with peptic ulcer of
the stomach and duodenum were investigated. The genotype-specific antigens (ureB, flaB cagA,
vacA) were determined directly in proteins lysates obtained from coprology samples of each
patient. The proteins of lysates were separated in 10% PAAG and blotted into membrane.
Obtained membranes have been incubated with specific antibodies to ureB, flaB cagA, vacA
antigens of

H. pylori.

As results

272 cases of peptic ulcer by Uzbekistan patients were associated

with

H. pylori

infection. The frequency of occurrence of

H. pylori

antigens in the local strains

were various. The strains with I genotypes of

H.pylori

have been revealed in 5,5 % (cagA -

2,6%; vacA -2,9 %), but strains with II genotypes have been observed in 94,5% (flab-35,6%;
ureB -58,9 %).

ЎЗБЕКИСТОНДА ВИЧ ИНФЕКЦИЯСИГА ҚАРШИ КУРАШ

Аскарова Р.И., Шарафиддинова Г.Р.

Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали

Мавзунинг долзарблиги:

Ўзбекистонда аҳолининг санитар-эпидемиологик

осойишталикни таъминлаш ― мамлакат соғлиқни сақлаш соҳасини ислоҳ қилишнинг
муҳим йўналишларидан бири ҳисобланган. Юқумли касалликларнинг, айниқса
ОИВ(ВИЧ) инфекциясини профилактика қилиш, аниқланган беморларга тиббий хизмат
кўрсатиш натижасида тажриба тўпланган.

Мақсади:

Ўзбекистонда ўта хавфли ОИВ(ВИЧ) инфекциясига қарши кураш

тадбирларининг амалга оширилиши жараёнларини таҳлил қилиш.

Қўлланилган тадқиқот усуллари:

даврийлик, статистик ва қиёсий таҳлил, анализ

ва синтез.

Калит сўзлар:

ОИВ(ВИЧ), инфекция, профилактика, эмлаш, тарғибот, ташвиқот,

лаборатория,

Борьба против ВИЧ инфекций в Узбекистане.

Аскарова Р.И., Шарафиддинова Г.Р.

Ургенчский филиал ТМА

Актуальность темы:

В обеспечении санитарно-эпидемического благополучия

страны ― одно из приоритетных направления в реформировании здравоохранения
Узбекистана. Для предупреждения возникновения опасных инфекционных заболеваний, в
особенности ВИЧ/СПИД, проводится профилактические мероприятие и активная
пропаганда здорового образа жизни.

Цель:

Изучение эффективность проводимых мероприятий по предупрежению ВИЧ

СПИД инфекций.

Методы исследования:

хронологические, статистические, сравнительный анализ и

синтез, сопоставление и т. д.

Ключевые слова:

ОИВ(ВИЧ),

профилактика,

иммуниация,

лаборатория,

вирусные инфекции, пропаганда медицинских знаний и здорового образа жизни.

The Subject: Fight against dangerous OIV(VICH)

infection in Uzbekistan.

Urgency of the subject:

In provision sanitary-epidemic wellfare of the country? one of the

priority directions in реформировании public healths Uzbekistan. For warning the arising the


background image

42

dangerous infectious diseases, especially OIV(VICH), is conducted preventive action and active
propaganda sound lifestyle.

Th

e Purpose:

Study efficiency conducted action on propaganda of OIV(VICH), infection.

The Purpose

: Study efficiency conducted sanitary-epydemiological measures on ensuring

the wellfare of the population.

Keywords:

OIV(VICH), preventive maintenance, immunization, laboratory, viral

infections, propaganda of the medical knowledges and sound lifestyle.

* * *

1993 йилда барча давлат санитария-эпидемиология назорати марказларида (ДСЭНМ)

“Аҳоли

саломатлиги

ва

экология”

бўлимлари

ташкил

этилиб,

уларни

компьютерлаштириш ва махсус лаборатория билан жиҳозлари билан таъминлаш
якунланди.

Амалга

оширилаётган

тадбирлар

санитар-экологик

вазиятни

барқарорлаштириш ва аҳолининг юқумли касалликлар билан оғришини бироз пасайтирди.

ХХ аср охирларида янги ва энг хавфли юқумли касалликлардан бири — СПИД пайдо

бўлди. Унга қарши совет тузими даврида ҳам зарур тадбирлар амалга оширилганига
қарамасдан, касалликдан сақланиш кафолатли тўлиқ таъминланмаганди. 2008 йил 26
декабрда Президент “Ўзбекистон Республикасида ОИВ(ВИЧ) инфекциясининг
тарқалишига қарши курашнинг самарасини оширишга қаратилган қўшимча тадбирлар
тўғрисида” қарорга имзо чекди. Ушбу ҳужжатлар асосида 2009-2011 йилларга
мўлжалланган ВИЧ-инфекциясини профилактика қилишнинг Миллий режаси ишлаб
чиқилди.

Тошкентда 60 ўринлик махсус клиникаси бўлган Республика СПИД маркази ташкил

қилинди.

Пойтахтнинг

Чилонзор

туманида

жойлашган

ушбу

шифохонада

иммунтанқислиги вирусини юқтирган касалларни аниқлаш ва даволаш учун зарур барча
имкониятлар яратилганди. Клиникада юқумли касалларни даволовчи врачлар билан бирга
уролог, невропотолог, дерматолог, кардиолог каби мутахассислар ишлардилар.
Беморларга барча тиббий хизматлар бепул амалга ошириларди. Мурожаат
қилаётганларнинг исми-шарифи ва ижтимоий аҳволи сир тутилиши натижасида кўплаб
беморларни аниқлаш ва профилактик тадбирларни амалга ошириш жараёнлари кенгайиб
борди.

2010 йилда Тошкентда ОИВ(ВИЧ) инфекциясини профилактика қилиш, замонавий

ташҳис қўйиш ва даволаш масалаларига бағишланган илмий-амалий анжуман ўтказилди.
Унда Республика соғлиқни сақлаш вазири А.И. Икрамов, СПИДга қарши кураш маркази
директори Н. Отабеков ва бошқалар изчил амалга оширилаётган ишлар СПИДга қарши
курашнинг ишончли даражада юқори самара бераётгани, беморларни даволашда жаҳон
тиббиёти эришган илғор тажрибадан фойдаланиш катта ёрдам бераётганини қайд
қилдилар.

Анжуманда қатнашган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) вакили А. Нироди,

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси бошлиғи М.
Тайад амалга оширилаётган тадбирлар бутун аҳолининг сифатли тиббий хизматдан
фойдаланиш имкониятига эга эканлиги, шу жумладан СПИДга қарши кураш қониқарли
натижалар бераётгани ҳақида гапирдилар. Буларнинг барчаси БМТнинг “Минг йиллик
ривожланиш” дастурига тўғри келади [1].

2013 йил 23 сентябрда Ўзбекистон Республикасининг “Одамларга иммунтанқислиги

(ОИВ) вируси чақирадиган касалликнинг тарқалишига қарши тадбирлар тўғрисида”
Қонуни қабул қилинди. Қонун жойлардаги давлат органларининг касалликни аниқлаш,
унинг олдини олиш ва мажбурий даволаш ваколатларини янада оширди.

Жиззах вилоятида СПИД маркази билан бирга 5 та туманлараро лабораториялар ва 12

та ишонч кабинетлари ишлаб турарди. Масалан, Ғаллаорол туманидаги лаборатория
компьютер, ”ЛС-Б75Л-1”, “ГП-80 МО”, “Palte Sereen” русумли ускуналар, қонни таҳлил


background image

43

қилувчи “XZ-6” аппарати ва бошқа анжомлар билан жиҳозланганди. 2013 йилда
лабораторияда 18200 қон намуналари таҳлил қилинди. Ўрта махсус ўқув юртлари,
қишлоқлар ва маҳаллалар, ишлаб чиқариш корхоналарида СПИДга қарши кураш
мавзусида 240 та суҳбатлар уюштирилди [2].

Навоий вилояти СПИД маркази 1 млрд. 400 млн. сўм эвазига барпо этилган янги

бинода жойлашганди. 2013 йилда марказ жиҳозланди ва дори-дармон воситалари билан
таъминланди. Бу ерда мурожаат қилаётганларни текшириш ва даволаш билар бир қаторда
кенг миқёсда тушунтириш ва маълумот беришга эътибор қаратилганди. Чет эл
сафаридан қайтиб келаётган ва турмуш қуришга қарор қилган ҳар бир фуқаро мажбурий
текширувлардан ўтказиладиган бўлди. Врачлар ва патронаж ҳамширалар ёшлар ва
маҳалла аҳллари билан учрашувларда “ОИВ(ВИЧ) нималигини биласизми?, “Ўзингни
ўзинг ҳимоя қил”, “Саломат бўлай десанг!”, “СПИД ҳақида суҳбатлашамиз” каби
мавзуларда тушунтиришлар олиб бордилар [3].

Қорақалпоғистон Республикасида мавжуд “Саломатлик ва тиббий статистика

институти” 39 нафар малакали шифокорлар кўмагида 15 та шаҳар ва туманлар аҳолиси
орасида СПИДга оид мавзуларда кенг миқёсда тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб
борди.

Сирдарё вилоят СПИД маркази ҳам янги бинода жойлашган бўлиб, замонавий

жиҳозланганди. Беморларнинг қонидаги вирусларни қисқа муддатларда аниқлаш учун
“Ридер”, “Вошер” русумли махсус ускуналар, центрофуга ва дистиллятор аппаратлари
ишлатиларди. “Текширишлар тезкор-тест, полимер занжир, иммунтанқислиги ва бошқа
усулларда амалга оширилади, — деди марказ бош шифокори Баҳодир Раҳимов. — Оила
қуришга жазм қилган ёшларнинг қонида ВИЧ-инфекцияси борлиги аниқланса, улар
даволаниш учун СПИДга қарши кураш марказларига юборилади” [4].

Хоразм вилоят СПИД маркази фаолияти “Камолот” ёшлар ҳаракати билан

ҳамкорликда ташкил қилинганди. Ёшлар орасида чекиш, алкоголизм, наркомания каби
иллатларнинг тарқалиш хавфи катта эканлигини ҳисобга олиб, суҳбатлар, форум, акция
шаклида тадбирлар уюштириб турилди. “Биз — соғлом ҳаёт тарафдоримиз!” шиори
остида СПИД, наркомания, чекиш, анемия, туберкулёз, йод танқислиги каби хавфли
касалликлар ҳақида самарали тарғибот ва ташвиқот олиб борилди [5].

2014 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда ОИВ(ВИЧ) инфекциясига қарши 454

минг киши текширувдан ўтказилди ва уларнинг 312 нафари вирусга қарши махсус
дорилар билан даволанишга юборилди. Инфекциянинг янги туғилаётган чақалоқларга
ўтишидан муҳофаза қилиш мақсадида 146 минг ҳомиладор аёллар текширилганда, 60
нафарида хавфли белгилар борлиги аниқланди [6].

2015 йилда Республикага келаётганларнинг 95 фоизи, оила қураётганларнинг 100 %

ВИЧ-инфекциясига қарши текширувдан ўтказилди. Шу билан бир қаторда 13 минг нафар
беморлар вирусга қарши даволаш муолажаларига жалб қилинди. Амалга оширилаётган
изчил тадбирлар натижасида касаллика чалинган ҳомиладор аёллардан 99,8 фоиз соғлом
фарзандлар туғилди [7]. Умуман 2015 йилга келиб, 2000 йилга нисбатан ВИЧ-
инфекцияларининг перинитал йўл билан оналардан болаларга ўтиши 3,3 марта ва донор
қони орқали юқиши 2 марта қисқарди. ВИЧ-инфекциясига чалинган ҳомиладор аёллардан
2000 йилда 6,3 % касал чақалоқ туғилган бўлса, 2015 йилда бу кўрсаткич 0,2 фоизни
ташкил қилди, яъни 18 марта камайди [7].

СПИДга қарши кураш Республика маркази ходимлари ҳудудларда ҳам беморларни

фаол аниқлаш ишларига ёрдам бера бошладилар. Марказ шифокорлари Сирдарё
вилоятида касалларни аниқлаш ва ёрдам бериш мақсадида ташхис қўйиш
лабораториялари ходимларининг малакасини оширишга кўмаклашдилар. “Ишонч
хоналари”га мурожаат қилганларга маслаҳатлар ва дори-дармонлар берилди [8].


background image

44

Мамлакатда амалга оширилаётган изчил тадбирлар натижасида ўта хавфли

ҳисобланган СПИД

/

ВИЧ инфекциясини профилактика қилиш, аниқланган беморларга

тиббий хизмат кўрсатиш, уларни ижтимоий ҳимоя этиш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш
тарзини тарғиб қилиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди. Тўпланган тажриба ва
жаҳон тиббиёти эришган натижалар асосида юқумли касалликларнинг олдини олиш ва
мамлакатнинг санитар осойишталигини таъминлаш давлат сиёсатининг муҳим
вазифаларидан бири бўлиб қолаверади.

АДАБИЁТЛАР

1. ВИЧ-инфекцияси ва замонавий ташҳислаш // www.uza.uz.
2. Хавфли касалликларга қарши кураш мақсадида // www.uza.uz.
3. Повышаются роль и значение медицинского обследования // www.gov.uz.
4. Соғлом турмуш тарзи

саломатлик гарови // www.uza.uz. 19 декабрь 2013 й.

5..

Шокиров, А.

Соғлом ҳаёт — бахтли ҳаёт // www.uza.uz. 16 сентябрь 2015 й.

6. “Соғлом бола йили” Давлат дастурини бажаришининг 2014 йил 1-чораги якунлари

// www. minzdrav.uz

7. Информация о проводимых мероприятиях по противодействию распространения

ВИЧ-инфекции // www.medspidnews.uz.

8.

Профилактические

мероприятия

по

ВИЧ-инфекции

//

www.minzdrav.uz.4 августа 2017 г.

УДК 616.9.

ТАКИМ ОСТИ МУШАГИ ПАЙИ ЭНТЕЗОПАТИЯСИДА АРТРОСКОПИК

УСУЛДА ДИАГНОСТИКА ВА ДАВОЛАШ НАТИЖАЛАРИ

Атажанов М.Х., Асилова С.У.

Республиканский онкологический научно-практический центр

Муаммонинг долзарблиги.

Тизза бўғими касалликларида ноинвазив ташхислаш

усуллари

кенг

қўлланилишига

қарамасдан,

диагностик

хатоликлар

сабабли

менискэктомия амалиёти ўтказилиши ортопедия амалиётида долзарб муаммолигича
қолмоқда. Тизза бўғими биомеханикаси мураккаб структура бўлиб, опрерациядан кейинги
реабилитация даври 18-20 хафтани ташкил этади. Кўпгина хорижий манбаларда тизза
бўғими турли паталогиялари диагностикасида артроскопиянинг ахамияти тўғрисида
маълумотлар келтирилган. Артроскопия кам травматизация орқали бўғим ичи
структурасини кўриш, объектив назорат остида биопсия олиш, юқори даражада
диагностик аниқлик, реабилитация даврини қисқартириш имконини яратади. Аксарият

муаллифлар текширувлари натижаларига
кўра артроскопик менисэктомиядан сўнг 1%
операциядан кейинги даврда асоратлар
кузатилган.

Текширув мақсади.

Тақим ости

мушаги пайи энтезопатиясида артроскопик
усулда

диагностика

ва

даволашдаги

аҳамиятини аниқлаш.

Материаллар ва услублар.

Текширув УзНИИТО Спорт травмаси

бўлимида

2013-йилдан

2015-йилгача

даволанган беморлар касаллик тарихлари
оркали

ретроспектив

усулда

амалга

оширилди.

Библиографические ссылки

ВИЧ-инфекцияси ва замонавий ташҳислаш // www.uza.uz.

Хавфли касалликларга қарши кураш мақсадида // www.uza.uz.

Повышаются роль и значение медицинского обследования // www.gov.uz.

Соғлом турмуш тарзи — саломатлик гарови // www.uza.uz. 19 декабрь 2013 й.

Шокиров, А. Соғлом ҳаёт — бахтли ҳаёт // www.uza.uz. 16 сентябрь 2015 й.

“Соғлом бола йили” Давлат дастурини бажаришининг 2014 йил 1-чораги якунлари // www. minzdrav.uz

Информация о проводимых мероприятиях по противодействию распространения ВИЧ-инфекции // www.medspidnews.uz.

Профилактические мероприятия по ВИЧ-инфекции // www.minzdrav.uz.4 августа 2017 г.

inLibrary — это научная электронная библиотека UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации Gulyamov - Гулямов Саид Саидахрарович UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт. Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии. Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - Публикация статей и информации юридических и физических лиц по экономическому направлению. Журнал "Актуальные проблемы спортивной науки" MuviPoisk.net - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Интернет-аптека METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды Innovative Academy RSC - Услуги по публикации научных статей в журналах, включенных в список ВАК. SMARTY - Увеличение продаж вашей компании Еlecars - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане China Motors - Купи автомобиль своей мечты! БИОАРТРОН - Здоровье и гибкость суставов Nicefit - Онлайн марафон Nice Fit с Чемпионкой Мира по фитнесу