VETERINARIYA
MEDITSINASI
18
#2(135) 2019
ПАРАЗИТАР КАСАЛЛИКЛАР
УДК: 619. 2. 616. 989.75.
Б.А. Элмуродов,
в.ф.д.,
М.М. Алламуродова,
тадқиқотчи,
Ветеринария илмий-тадқицот институты
ҚЎЙЛАР ДИПЛОКОККОЗ КАСАЛЛИГИНИ ОЛДИНИ
ОЛИШ САМАРАДОРЛИГИ
Аннотация
Дипломококк представляет собой инфекционное заболевание
сельскохозяйственных животных, это крайне острые, острые, полуо-
стрые и хронические формы. Это заболевание чаще всего встречается в
любое время года, особенно зимой и весной, а смертность среди инфи-
цированных животных колеблется от 70 до 75%. У инфицированных
животных наблюдается повышение температуры тела до 41 - 420 ° С,
затрудненное дыхание, депрессия, спазмы носа и гнойная жидкость. В
острых и хронических формах эти симптомы включают артрит, кашель и
диарею.
Summary
Diplococcus is an infectious disease of farm animals, it is extremely acute,
acute, semi-acute and chronic forms. This disease is most common at any time of
the year, especially in winter and spring, and the mortality rate among infected
animals ranges from 70 to 75%. In infected animals, an increase in div
temperature to 41 - 420
0
C, difficulty in breathing, depression, nasal spasms and
purulent fluid are observed. In acute and chronic forms, these symptoms include
arthritis, cough and diarrhea.
Калит сўзлар:
ветеринария, касаллик, диплококков, вакцина, олдини олиш чоралари.
Мавзунинг долзарблиги.
Диплококкоз - қишлоқ
хўжалик ва ёввойи ҳайвонларнинг юкумли бактериал
касаллигидир (қўзғатувчиси Diplococcus lanceolatum).
Касаллик ўпканинг яллиғланиши, сепсис, артрит, ича-
кларнинг яллигланиши, лимфа тизимининг жароҳат-
ланиши билан кечади. Ёш ҳайвонларда ўта ўткир, ўткир
ва ярим ўткир шаклларда кечиб, уларнинг ўлимига сабаб
бўлади. Катта ёшли ҳайвонларда асосан сурункали, баъ-
зан, ўткир шаклларда кечиб эндометрит, аборт, артрит,
мастит касалликларининг ривожланишига сабаб бўлади.
Қўзилар орасида диплококкоз билан касалланган
ҳайвонларнинг ўлиш даражаси 70-75 %ни ташкил эта- ди.
Касал ҳайвонларни даволаш ва касалликка қарши
курашиш тадбирлари учун катта маблағ сарфланади.
Касалланиб тузалган ҳайвонлар ўсиш ва ривожланиш- дан
ортда қолади ҳамда диплококк ташувчиси бўлиб қолади.
Ҳозирги вақтгача республикамизда дипло- коккозга
қарши курашиш воситалари (вакцина, гипе- риммун қон
зардоби ва ҳ.к.) ишлаб чиқилмаган. Хори- жий
мамлакатларда ишлаб чиқарилган диплококкозга қарши
биопрепаратларни қўллаш учун кўп вақт ва валюта
сарфланади.
Республикамиз чорвачилик хўжаликларида юкумли
бактериал касалликлар учраб турибди ва улар катта
иқтисодий зарар келтирмокда. Ушбу касалликлар орасида
диплококкоз ҳам салмоқли ўрин эгаллайди.
Республикамизда ҳозирги кунга қадар диплококкоз
касаллигини олдини олиш ва даволаш бўйича биопре-
паратлар ишлаб чиқарилмаган. Шунинг учун маҳаллий
ресурслардан (штамм) фойдаланган ҳолда қўй ва қўзилар
диплококкоз
касаллигининг
олдини
олиш
учун
биопрепаратлар яратиш ва уни кўллашнинг оптимал до-
заларини аниқлаш тадқиқот объекти этиб белгиланди.
Тадқиқот материаллари ва услублар.
Касаллик
кўзғатувчиларининг патогенлик хусусияти юқтириш йўли
билан ўрганилди. Бунинг учун ҳар бир янги ажра- тилган
кулыурадан бир суткалик ГПҚ суспензияси оқ сичқонга
тери остита 500 млн.м.т. ва қорин бўшлиғига 300 млн.м.т.
юборилди. Назорат 10 кун давомида олиб борилди. Улган
сичцонлар ички аъзоларидан наму- налар озуқа
муҳитларига
экилди.
Озуқа
муҳитларида
ўсган
бактериялар Грам бўйича бўялиб, микроскопия қилинди.
Патогенлиги аниқланган бактериялар кейин- ги
текширишлар учун олинди.
Патологик намуналардан сунъий озуқа муҳит- ларига
бактериологик экма экилди ва термостатлар- да
ўстирилди. Озуқа муҳитларига экилган бактерия
кулыураларининг ўсиши назорат қилинди, колони- ялар
тури, хилма-хиллиги, ранги, катта-кичиклиги аниқланди.
Ушбу хусусиятлар оддий ГПҚ, ГПА, 5% қон зардобли
ГПҚ, 5% қон зардобли ГПА каби озуқа муҳитларига
бактериология экилди.
Тадқиқот натижалари ва таҳлили.
Нуробод ту-
манидаги «Узбекистон» ширкат хўжалигида тажриба
учун ажратиб олинган 200 бош қўзилар диплококкоз
касаллигини олдини олиш мақсадида ВИТИ да яра-
тилган қўзиларнинг диплококкоз касаллигига қарши ГОА
формол вакцина билан биринчи марта 2 мл дан, 14 кундан
сўнг 3 мл дан эмланди. Диплококкоз вакци- насининг 6
ойлик муддатлардаги иммуногенлик хусу- сиятлари
ўрганилди. Тадқиқотлар давомида тажриба қўйларидан
олинган қон зардоби (АР) да антителолар титри текшириб
борилди. Қўзилар қон зардобида антителолар титри
ошганлиги аниқланди. Антителолар титри вакцинациядан
кейин 180 кунлик муддат давомида ўртача 1: 640 ва 1: 440
ни ташкил этди. 180 кунлик кузатиш муддати давомида
отардаги қўзилар орасида диплококкоз билан касалланиш
ҳолати куза- тилмади. Маҳаллий штаммлар асосида
тайёрланган
диплококкозга
қарши
экспериментал
вакцинанинг са- марадорлиги юқори даражада эканлиги
аницланди.
Хулоса
қилиб шуни таъкидлаш лозим, диплококкоз
касаллигини олдини олиш учун Ветеринария илмий-
тадқиқот институтида янги яратилган диплококкозга
қарши ГОА формол вакцина билан қўй ва қўзилар вақтида
эмланса, касалликнинг олди олинади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхаги:
1.
Сыддиков А.К., Бурлуцкий И. Д. .’Вопросы этиологии ко-
либактериоза и сальмонеллеза телят в промишленных комплексах”.
Труды УзНИВИ, Том 31,1981, с 24.
2.
Чепуров К.П., Черкасова А.В. “Диплококковые и стреп-
тококковые заболевания животных”. - Киев -1963.- 160 с.
3.
Б. Элмурадов, С. Абдалимов ва бошқ.”Қўйлар диплококкоз
касаллигининг олдини олиш чоралари”. Учинчи Республика илмий-
амалий конференцияси. - Самарканд, 2004, 41-42 бет.