Колибактериоз и сальмонеллез молодняка животных прибрежных территорий

inLibrary
Google Scholar
Журнал:
Выпуск:
CC BY f
233-235
0
0
Поделиться
Элмуродов, Б., & Исмоилов, У. (2022). Колибактериоз и сальмонеллез молодняка животных прибрежных территорий. in Library, 22(3), 233–235. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/31588
Бозорбой Элмуродов, Ветеринарный научно-исследовательский институт

Директор Научно-исследовательского ветеринарного института, профессор, доктор ветеринарных наук

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье описана встречаемость колибактериоза и сальмонеллеза у молодняка животных в прибрежных районах.

Похожие статьи


background image

233

УДК: 619.616. 091.981.21.

ОРОЛБУЙИ ХУДУДЛАРИДА ЁШ ҲАЙВОНЛАРНИНГ

КОЛИБАКТЕРИОЗ ВА САЛЬМОНЕЛЛЁЗ КАСАЛЛИКЛАРИНИ

КЕЧИШИ

Элмуродов Б.А., Исмоилов У.

Ветеринария илмий тадцицот институти

Аннотация:

Мазкур мацолада ёш ҳайвонлар орасида кўп учрайдиган

колибактериоз ва сальмонеллёз касалликларни цўзилар орасида кечиши тўгрисида
маълумотлар келтирилган.

Аннотация:

В этой статье приведены данные о клинический изменений

колибактериоза и сальмонеллёза которые часто встречаются среди молодняка с/х
живот н ых..

”♦

Annotation:

This article is dealt with the prophylaxis of salmonellosis and

colibacillosis diseases often occur among young animals.

Калит сўзлар:

Колибактериоз, сальмонеллёз, даволаш, олдини олиш,

бактериология, микробиология, эпизоотология, вакцина, касаллик кўзгатувчиси.

Key words:

Colibacteriosis, Salmonellosis, treating, prophylaxis, bacteriology,

microbiology, epizootology, vaccine, incidents’.

Узбекистан Республикаси Президентининг 2019 йил 28 мартдаги №5696

сонли фармони “Ветеринария ва чорвачилик соҳасини давлат бошқарувини тубдан
такомиддаштириш чора-тадбирлари туғрисидаги хамда 2019 йил 28 мартдаги ПҚ-
4254 Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини
ташкил этиш туғрисидаги қарори ижроси хамда 2017 йил 1 июньдаги “Узбекистан
Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора
тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-3026-сонли қарори ҳамда 2017 йил 7 февралдаги № ПҚ-
4947-сонли қарори Республикани ривожлантиришда давлат ва жамоатчиликни
янгича ёндошишга ва янгича режалар асосида ишлаш тўғрисидаги қарорлари бу
соҳани янада кучайтиришга туртки бўлди. Қишлоқ хўжалигининг асосий тармоғи
бўлган чорвачиликни ривожлантиришда ва самарадорлигини оширишда давлат,
фермер ҳамдахусусий хўжаликлардаги мол бош сонини кўпайтириш, уларнинг
маҳсулдорлигини ошириш, соглом бола олиш, уларни тўғри парваришлаш, турли
касалликлардан сақлаш каби омилларга боғлиқдир.

Чорвачилик соҳасининг тараққиёти учун қишлоқ хўжалик ҳайвонлари

орасида учраб турадиган юқумли касалликларига қарши самарали курашиш бўйича
чора- тадбирларининг янгиларини яратиш ва тадбиқ этиш лозимдир. Ветеринария
фани олдида турган энг

,

муҳим муаммолардан бири қишлоқ хўжалик ҳайвонлари,

айниқса, ёш чорва моллари орасида учрайдиган ва катта иқтисодий зарар
етказадиган юқумли касалликларга ташхис қўйиш, олдини олиш ва қарши кураш
чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, такомиллаштириш ҳамда амалиётга жорий
этишдир. Юқорида кўрсатилган муаммоларни бартараф

1CZ


background image

234

этиш учун ветеринария - санитария талабларига риоя қилишдан ташқари юзага
келган вазиятни чуқурроқ ва атрофлича илмий талқин қилиш лозим. Айниқса

*

касалликни келиб чиқишида бирнеча қўзғатувчиларнинг иштирок этиши муаммони
оғирлаштиради. Шунинг учун ҳам чорва молларининг юқумли бактериал
касалликларига қарши самарали усул ҳамда воситаларни тадбиқ этиш ҳозирги
куннинг долзарб вазифаларидан биридир.

Ҳозирги кунда орол буйи худдудларида қоракўлчилик фермер ва ширкат

хўжаликларида тўл даври бошланиш арафасида яъни апрел-май ойларида буғоз
қўйларни озиқлантириш, сақлаш уларни касалликлардан ҳимоя қилиш, тўлни
мофақиятли ўтказиш, туғилган қўзиларни касалликлардан асраш, уларни тўғри
озиқалантириш ва парваришлаш муҳимдир.

Бизнинг илмий тадқиқот ишларимиз бевосита ушбу масалани ечишга

ойдинлик киритади. Ветеринария илмий тадқиқот институтида яратилган Бузок ва
қўзи болаларининг колибактериоз, сальмонеллёз касалликларига қарши
ассоцицаяланган Г@А формол вакцинанинг самарадорлигини ўрганиш мақсадида 8
бош она қўйлар 4 бошдан 2 гурухга ажратилиб ўрганилди. Биринчи гурухдаги
қўйларнинг ҳар бирига 3 мл дан тери остига ушбу вакцинанинг қўллаш бўйича
йўриқномасига асосан (Бузоқ ва қўзи болаларининг колибактериоз, сальмонеллёз
касалликларига қарши ассоциацияланган ГОА формол вакцинанинг №1 серияси,
назорат рақами №1, ишлаб чиқарилган санаси 2021 йил сентябрь) юборилди.
Иккинчи гурух назорат ҳисобланиб уларга вакцина юборилмади. (Жадвал №1).

1-жадвал.

Тажрибадаги она қўйларни вакцина билан эмлаш тартиби ва олинган

қўзилардаги ўзгаришлар натижаси.

Тажриба

гуруҳи

Тажриба

қўйлар сони

Эмлаш

миқдори

Эмлаш жойи

Тажрибадаги қўйлардан

туғулган қўзиларнинг холати

Касалланмади

Касалланди

1-тажриба

4

3 мл

Тери остига

4

0

П-назорат

4

-

-

1

3

Вакцина эмлангандан 2 ой ўтгандан сўнг барча тажрибадаги бўғоз қўйлардан

қўзилар туғилди. Шу даврда тажрибанинг 30, 60, 90 ва 180 кунлари қон намнулари
олиниб қон зардобида вакцинанинг иммун фаоллилиги (АР; серологик усулда ушбу
касалликларга қарши антителолар титр аниқланди. Тажриба гуруҳидаги қўзилар бир
ой кузатиш даврида хеч қандай касалликка учрамади. Назорат гуруҳидаги вакцина
эмланмаган она қўйлардан туғилган қўзиларнинг 3 боши касалланиб, ич кетиш,
оғиздан суюқлик оқиб, тана харорати кўтарилиб хаётининг 7 кунида бир бош, 11
кунида бир бош 17 кунида бир бош қўзи ўлди. Мазкур кўзиларни патологоанатомик
ёриб кўрилганда, уларнинг жигарида, буйрагида, ошқозон-ичакларида геморрагик
яллиғланишлар ва нуқтали қон куйилишлар, кўкрак ва қорин бўшлиқларида сарғиш
суюқлик


background image

235

тўпланганлиги аниқланди. Ички аъзоларидан намуналар олиниб бактериологик
текширилганда колибактериоз ва сальмонеллёз касалликлари қўзғатувчилари
мавжудлиги аниқланди.

Хулоса қилиб шуни таъкидлаш лозимки, мазкур ўтказилган тадқиқотлар

натижасида қўйларнинг колибактериоз ва сальмонеллёз касалликларига қарши
ишлаб чиқилган вакцинанинг бир маротаба 3 мл дан қўллаганда 180 кунликда
антителолар титри колибактериозда ўртача 1:800 ни, сальмонеллёзда ҳам ўртача
антителолар титри 1:800 ни ташкил этди. Шундай қилиб колибактериоз ва
сальмонеллёзга қарши ГОА формол вакцинанинг 3 мл тери остита эмлаш
самарадорлиги юқори эканлиги аниқланди. Тадқиқотлар натижасида шу маълум
бўлдики, буғоз ҳайвонларни туғушидан 1,5-2 ой қолганда қўлланмага мувофиқ
Бузоқ ва қўзи болаларининг колибактериоз, сальмонеллёз касалликларига қарши
асосацияланган ГОА формол вакцина бил ан эмлаш улардан туғилган қўзиларни
мазкур касалликлардан сақлаб қолиш имконини яратади.

<•

Фойдаланлган адабиётлар:

1.

Авроменко

И.Ф.

Этиология

желудочно-кишечных

заболеваний

новорожденных ягнят. // Ветеринария. - 1987 - № 2 - С. 12-13.

2.

Ахмедов А.М. Вопросы колибактериоза животных Труды института

СамСХИ. - 1988. - Т.-19. С.97-99.

3.

Ахмедов А.М. “Сальмонеллёзы” М. Колос 1970.

4.

Мойса В. Борьба с сальмонеллой с помощью самой сальмонеллы.

Ветеринарная газета, 2000, - № 12, - С. 13.

5.

Сытдыков А.К., Бурлуцкий И.Д. Колибактериоз ягнят. Сельское хозяйство

Узбекистана. - 1967. - №8. - С. 58.

Библиографические ссылки

Авроменко И.Ф. Этиология желудочно-кишечных заболеваний новорожденных ягнят. // Ветеринария. - 1987 - № 2 - С. 12-13.

Ахмедов А.М. Вопросы колибактериоза животных Труды института СамСХИ. - 1988. - Т.-19. С.97-99.

Ахмедов А.М. “Сальмонеллёзы” М. Колос 1970.

Мойса В. Борьба с сальмонеллой с помощью самой сальмонеллы. Ветеринарная газета, 2000, - № 12, - С. 13.

Сытдыков А.К., Бурлуцкий И.Д. Колибактериоз ягнят. Сельское хозяйство Узбекистана. - 1967. - №8. - С. 58.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов