Дунё динлари тарихи бўйича электрон альтернатив ўқув платформасини яратиш

inLibrary
Google Scholar
Журнал:
Выпуск:

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Исакулова, Н. (2024). Дунё динлари тарихи бўйича электрон альтернатив ўқув платформасини яратиш. in Library, 1(2). извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/34964
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье освещается необходимость создания электронной альтернативной образовательной платформы по истории мировых религий. Электронная альтернативная образовательная платформа по истории мировых религий основана на разработке образовательных проектных заданий по зарождению и учению первых религиозных представлений, перечне исторических форм религиозных представлений, формировании банка зарубежной литературы и базы учебной литературы нового поколения, координации национальных религий и создание онлайн курсов, разработке учебных кейсов об истории появления буддизма и ее учении, появлении христианства и его учении, а также развитии системы интерактивных заданий по учению ислама.

Похожие статьи


background image

66

ISSN 2181-8274

2-son, 2023-yil

Ta’lim, fan va innovatsiya

FOYDALANILGAN ADABIYOTLAR:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти. 2017–2021 йилларда Ўзбекистон

Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси. https:,president.

uz,uz,pages,view,strategy7menu_ id=144

2. Burnashev, R. (2021, April 26). Uzbekistan’s new course and the construction of Central Asia. Cabar.asia. https:,,-

cabar.asia,en,uzbekistan-s-new-course-and-the-construction-of-central-asia

3. Rafiq, M. (2020, June 29). Post-Pandemic Central Asia: Opportunities and challenges, Daily Times. https:,,daily-

times.com.pk,633392, post-pandemic-central-asia-opportunities-and-challenges,

4. Kun.uz. (2020, October, 23). Third meeting of Central Asian leaders may be postponed. https:,,kun.

uz,en,news,2020,10,23,third-meeting-of-central-asian-leaders-may-be-postponed

5. Uzdaily.uz. (2020, July 15). Central Asia – priority of foreign policy of Uzbekistan. https:,,www.uzdaily.

uz,en,post,58469

6. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat statistika qoʻmitasi. (2020). Oʻzbekiston Respublikasi tashqi savdo aylanmasi.

https:,,stat.uz,images, uploads,docs,tashqi_savdo_uz_22012021.pdf

7. Кутбитдинов, Ю. (19 июнь 2020). Торгово-экономическое сотрудничество стран Центральной Азии

в период пандемии. Review. uz. https:,,review.uz,post,torgovo-ekonomicheskoe-sotrudnichestvo-stran-central-

noy-azii-v-period-pandemii-covid-19

8. Tulyakov, E. & Khakimov, F. (2021, May 13). Friendly Cooperation with Central Asian States - A Priority Direc-

tion of Uzbekistan’s Foreign Policy. https:,,www.icwa.in,show_content.php7lang=1&level=1&ls_id=6023&lid=4147

ДУНЁ

ДИНЛАРИ

ТАРИХИ

БЎЙИЧА

ЭЛЕКТРОН

АЛЬТЕРНАТИВ

ЎҚУВ

ПЛАТФОРМАСИНИ

ЯРАТИШ

Нилуфар

Исакулова

,

Ўзбекистон

давлат

жаҳон

тиллари

университети

профессори, педагогика

фанлари

доктори

Аннотация

Мазкур мақолада дунё динлари тарихи бўйича электрон альтернатив ўқув платформасини яратиш зарурияти ёритилган. Дунё

динлари тарихи бўйича электрон альтернатив ўқув платформаси илк диний тасаввурларнинг пайдо бўлиши ва таълимотлари

бўйича ўқув лойиҳа топшириқларини ишлаб чиқиш, диний тасаввурларнинг тарихий шакллари рўйхати, хорижий адабиётлар банки

ва янги авлод ўқув адабиётлари базасини шакллантириш, халқ-миллий динларини мувофиқлаштириш ва онлайн курсларини яратиш,

буддавийлик дини тарихи пайдо бўлиши ва унинг таълимоти бўйича ўқув кейсларини ишлаб чиқиш, христианлик дини пайдо бўлиши

ва унинг таълимоти ҳамда ислом дини таълимоти бўйича интерфаол топшириқлар тизимини ишлаб чиқиш йўналишларда ишлаб

чиқилиши асосланган.

Калит

сўзлар

:

дунё динлари тарихи, электрон альтернатив ўқув платформа, ўқув кейслари, интерфаол топшириқлар

тизими.

Аннотация

В данной статье освещается необходимость создания электронной альтернативной образовательной платформы по истории

мировых религий. Электронная альтернативная образовательная платформа по истории мировых религий основана на разработке

образовательных проектных заданий по зарождению и учению первых религиозных представлений, перечне исторических форм

религиозных представлений, формировании банка зарубежной литературы и базы учебной литературы нового поколения,

координации национальных религий и создание онлайн-курсов, разработке учебных кейсов об истории появления буддизма и ее

учении, появлении христианства и его учении, а также развитии системы интерактивных заданий по учению ислама.

Ключевые

слова: история мировых религий, электронная альтернативная образовательная платформа, учебные кейсы,

система интерактивных заданий.

Annotation

This article highlights the need to create an electronic alternative educational platform on the history of world religions.The electronic

alternative educational platform on the history of world religions is based on developing educational project assignments on the emergence and

teachings of the first religious ideas, the list of historical forms of religious ideas, the formation of a bank of foreign literature and the base of new

generation educational literature, the coordination of national religions and the creation of online courses, development of educational cases on

the emergence of the history of Buddhism and its teachings, the emergence of Christianity and its teachings, and the development of a system of

interactive tasks on the teachings of Islam.

Keywords:

history of world religions, electronic alternative educational platform, educational cases, interactive task system.


background image

67

ISSN 2181-8274

2-son, 2023-yil

Ta’lim, fan va innovatsiya

Замонавий таълим амалиётида дунё динлари та-

рихи бўйича электрон альтернатив ўқув платформа-

сини яратишни тақозо этади. Маҳаллий муҳитда Ўз-

бекистон мусулмонлар идораси тасарруфидаги www.

muslim.uz/

,

http://www.fitrat.uz/

,

http://www.imon.uz/

,

http://www.alhidoya.uz/

,

http://sammuslim.uz/

,

https://

sirdaryomuslim.uz/

,

https://zamaxshariy.uz/

,

http://www.

naqshband.uz

,

http://www.surxonmuslim.uz

,

http://

paziylet.uz

,

http://www.bukhari.uz

,

http://Oliymahad.uz

,

http://kukaldosh.uz

,

http://www.hazratnavoi.uz

,

http://

www.nasafziyo.uz

,

http://www.ravza.uz

,

http://www.

nasihat.uz

,

https://masjid.uz/ диний-маърифий веб-сайт

рўйхати ишлаб чиқилган. Ўзбекистон халқаро ислом

академиясида масофавий таълимни самарали жорий

қилиш мақсадида профессор-ўқитувчи ва талабалар

учун estudy.iiau.uz. яратилган. Аммо ушбу веб-сайтла-

ри мувофиқлаштирилмаган ва тизимлаштирилмаган,

дунё динлари тарихи бўйича электрон альтернатив

ўқув платформасини яратилмаган. Комплекс мажму-

авий характердаги электрон альтернатив ўқув матери-

аллар шакллантирилмаган. Дунё динлари тарихи бўйича

электрон альтернатив ўқув платформаси яратилади.

Комплекс мажмуавий характердаги электрон альтер-

натив ўқув материаллар тизими шакллантирилади.

Платформани танлаш муаммолари мавжуд, чунки

масофавий таълимга йўналтирилган, бу танлов бир қа-

тор омилларга боғлиқ: муҳитга қандай талаблар қўйи-

лади, қандай функционал хусусиятлар бўлиши керак,

муҳит қайси фойдаланувчиларга қаратилган, платфор-

мани сотиб олиши учун қандай молиявий ташкилот

керак [1].

Маълумотларга кўра, дунёда 10 мингдан ортиқ дин

мавжуд. Салкам 8 миллиардни ташкил этувчи жаҳон

аҳолисининг этник таркибига назар солсак, икки мин-

гга яқин миллат ва элатдан иборат эканига гувоҳ бўла-

миз. Қизиқ миллатлар сонидан ҳам кўп бўлган динлар

қандай юзага келган. Бу борада назарияда қандай факт-

лар ва тарихий маълумотлар бор. Ушбу мақолада шу

хусусда олиб борган изланишларимизни жамладик.

Фанда динларнинг шаклланиши тарихига оид икки

хил қараш мавжуд. Биринчи қарашга кўра, диннинг

пайдо бўлиши бевосита инсониятнинг яралиши билан

боғлиқ. “Теологик ёндашув”, яъни биринчи қарашга

кўра, Худо илк инсонларни яратиши билан уларга

Ўзини танитган, натижада, инсон илк динга эътиқод

қила бошлаган. Бугун мавжуд бўлган ҳар қандай дин

ўзининг тарихини инсоният яралиши – илк инсон би-

лан боғлашини кўришимиз мумкин. Жумладан, ислом

динида – Одам ва Ҳавво, яҳудийлик ва христианликда

– Адам ва Ева, зардуштийликда – Говмард ва бошқа-

лар. Мазкур таълимотлар динларнинг муқаддас ман-

баларида баён қилинган [2].

Электрон ўқув курслари қуйидаги методик функ-

цияларни бажаради: маълумотли-ахборотли, назорат,

тренажёр, имитацион, моделли, демонстрацион [5].

Узоқ масофаларга маълумотларни узатишнинг ҳа-

ракатчанлиги мавжуд. Китобларни қўлдан қўлга ўт-

казиш керак эмас, балки бир неча сонияларда бошқа

шаҳар, минтақа ёки ҳатто мамлакатга керакли матн

билан файлни юбориш мумкин. Бутун кутубхонани

компьютерда сақлаш мумкин [4].

Ҳар бир фанда бўлганидек, дунё динлари тарихи

фанининг ҳам ўз назарияси ва методологияси мав-

жуд. Назария – илмий билимлар йиғиндиси бўлиб, у

ёки бу фаннинг шаклланиш қонуниятлари ва бошқа

фанлар билан мавжуд бўлган алоқадорликларини би-

лиш жараёнидир. “Методология” сўзи тадқиқ этиш

йўли, назарияси, таълимоти деган маънони англата-

ди. “Методология” икки асосий тушунчадан иборат

бўлиб, биринчидан, фан соҳасида амалга оширилиб

бориладиган маълум йўллар, усуллар, операциялар

тизимига айтилса, иккинчидан, шу тизим тўғрисидаги

таълимот, метод назарияси англашилади. Дунё динла-

ри тарихи фанини ўқитиш методологияси деганда, бу

борадаги илмий билимларнинг тузилиши ва ривожла-

ниши, уларнинг натижаларини асослаш йўлларини

амалиётда мазкур фанга хос бўлган илмий билимлар

механизмининг самарали татбиқ этилишига, шунинг-

дек, мазкур фан доирасидаги илмий билимларнинг

тузилиш принципларига, шакли ва илмий жиҳатдан

дунё динлари тарихи фани доирасида қўлланиладиган

таълимотга айтилади. Дунё динлари тарихининг фан

сифатида назарий-методологик асослари ўзида мазкур

фаннинг қонуниятлари ва принциплари, фақтгина шу

фанга хос бўлган қатъий тушунчалар мажмуи ва би-

лиш методларини ўз ичига олади. Шунингдек, мазкур

таърихни ўқитишда қуйидаги тамойилларга амал қи-

лиш лозимлигини таъкидлаш зарур:

– бир диндан иккинчи динни устун қўймаслик ёки

бирор бир алоҳида динни тарғиб қилмаслик;

– фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Конс-

титуцияси ва қонунларида белгилаб қўйилган ҳуқуқ

ва эркинликларини бузмаслик;

– виждон эркинлиги – фуқароларнинг ҳар қандай

динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қандай динга эътиқод

қилмасликдан иборат кафолатланган конститутция-

вий ҳуқуқини таъминлаш;

– ўқувчи ўзининг динига эътиқод қилишга ёки эъ-

тиқод этмасликка у ёки бу тарзда мажбур этишга йўл

қўймаслик;

– бирор-бир алоҳида динни тарғиб қилмаслик,

бош қа динларни камситмаслик, ўқувчиларнинг диний

ва миллий қарашларини ҳурмат қилиш [3].

Ўзбекистон мусулмонлар идораси тасарруфи-

да www.muslim.uz/, http://www.fitrat.uz/, http://www.

imon.uz/, http://www.alhidoya.uz/, http://sammuslim.uz/,

https://sirdaryomuslim.uz/, https://zamaxshariy.uz/, http://

www.naqshband.uz, http://www.surxonmuslim.uz, http://

paziylet.uz, http://www.bukhari.uz, http://Oliymahad.uz,

http://kukaldosh.uz, http://www.hazratnavoi.uz, http://


background image

68

ISSN 2181-8274

2-son, 2023-yil

Ta’lim, fan va innovatsiya

www.nasafziyo.uz, http://www.ravza.uz, http://www.

nasihat.uz, https://masjid.uz/ диний-маърифий веб-сайт

рўйхати келтирилган. Дунё динлари тарихи бўйича

электрон альтернатив ўқув платформаси қуйидаги

йўналишларда ишлаб чиқилади:

– илк диний тасаввурларнинг пайдо бўлиши ва

таълимотлари бўйича ўқув лойиҳа топшириқларини

ишлаб чиқиш;

– диний тасаввурларнинг тарихий шакллари рўйха-

ти, хорижий адабиётлар банки ва янги авлод ўқув ада-

биётлари базасини шакллантириш;

– халқ-миллий динларини мувофиқлаштириш ва

онлайн курсларини яратиш;

– буддавийлик дини тарихи, пайдо бўлиши ва унинг

таълимоти бўйича ўқув кейсларини ишлаб чиқиш;

– христианлик дини пайдо бўлиши ва унинг таъ-

лимоти бўйича интерфаол топшириқлар тизимини

ишлаб чиқиш;

– ислом дини таълимоти бўйича интерактив тип-

шириқлар тизимини ишлаб чиқиш.

Дунё динлари тарихи бўйича электрон альтернатив

ўқув платформаси қуйидаги йўналишлар учун доимий

равишда керак:

– барча олий таълим муассасалари профессор-ўқи-

тувчилари ва талабалари учун;

– профессионал таълим ўқитувчилари ва ўқувчила-

ри учун;

– умумий ўрта ва ўрта махсус таълим “Тарих”,

“Диншунослик” фани ўқитувчилари ва ўқувчилари

учун;

– фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) ил-

мий даражасини олишга йўналтирилган – докторанту-

ра ва таянч докторантура олий ўқув юртидан кейинги

таълим институти тадқиқотларининг

24.00.01 – “Ислом тарихи ва манбашунослиги”,

24.00.02 – “Қуръоншунослик, ҳадисшунослик”,

24.00.03 – “Фиқҳ, калом илми. Илоҳиёт”,

24.00.04 – “Мумтоз шарқ адабиёти ва манбашунос-

лиги”,

07.00.04 – “Диншунослик”;

13.00.00 – педагогика фанлари каби ихтисосликла-

ри учун.

Яратиладиган янги ишланма (маҳсулот, технология)

нинг хорижий/мавжуд аналогларидан қиёсий устунли-

гини кўрсатувчи индикаторлари сифатида biblegateway.

com, biblehub.com, bibliaonline.com.br, vatican.va, bible.

com каби хорижий аналоглар билан қиёсланганда Ўз-

бекистондаги islom.uz ва hilolnashr.uz билан ўхшашлиги

электрон ресурсларда мавжуд. Янги ишланманинг хори-

жий аналоглари билан ўзаро таққосланганда, қуйидаги

устуворликка эгалиги кўрилади:

– дунё динлари тарихи бўйича электрон альтерна-

тив ўқув платформасининг динлар мажмуининг илк

варианти ҳисобланади;

– дунё динлари тарихи бўйича электрон альтернатив

ўқув платформасида интерактивлигига эришилади;

– ишланма мувофиқлаштирилган ва тизимлашти-

рилган хусусиятига эга бўлади;

– таълим жараёнида янги авлод ўқув адабиётлари

(Teacher’s book, Student’s book, Work book)ни ярати-

лиши кўзда тутилади;

– электрон платформадан онлайн, оффлайн ва

смартфон вариантлари таъминланади.

Яратилиши режалаштирилаётган маҳсулотларга

республикамиздаги умумий ўрта ва ўрта махсус, про-

фессионал ва олий таълимнинг бакалавриатура ва ма-

гистратура босқичларида эҳтиёж жуда катта ва буни

давлат кўмаги асосида бартараф қилиш зарур. Мисол

тариқасида 2019/2020 ўқув йилини олсак, мазкур йил-

да фаолият юритаётган умумий ўрта таълим муассаса-

лари ўқитувчилари сони 481 604 нафарни ташкил эта-

ди. Ўзбекистонда олий таълим тизимида, олий ҳарбий

билим юртларидан ташқари, 119 та олий таълим муас-

сасалари мавжуд бўлиб, уларнинг таркибида 7 та ака-

демия, 58 та университет ва 5 та олий диний таълим

муассасалари ҳамда филиаллари фаолият юритмоқда.

Республикамизнинг турли чеккаларида маъна-

вий-маърифий тарғибот ишлари самарадорлигини

таъ минлаш мақсадида “Илмдан бошқа нажот йўқ”,

“Ҳақиқат синмайди”, “Авф”, “Ҳадис илми мактаби”

каби махсус фильм ва видеороликлар марказий те-

леканаллар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишларида на-

мойиш этилди. “Ўзбекистон”, “Ёшлар”, “Тошкент”,

“Маҳалла”, “Маданият ва маърифат”, “MY5” ва бошқа

марказий каналлар ҳамда Ziyonet ва www.youtube.com

медиапорталига жойланди. Олиб борилаётган ишлар

кўламига қарамасдан, соҳада зудлик билан бартараф

этилиши талаб этиладиган қатор муаммолар сақланиб

қолмоқда.

Рақамларга мурожаат қилсак, бугун энг кўп тараф-

дорларга эга динлар 5 та бўлиб, улар ислом, христи-

анлик, яҳудийлик, буддавийлик, ҳиндуизм саналади.

Диний эътиқод мавзуси шахсий ва эркин танловга

асосланган ҳуқуқ бўлишига қарамай, бу борада тур-

ли-туман статистикалар эълон қилиб борилади [2].

Шакллантирилган илмий ишланманинг муассаса,

ташкилот ва индивидуал шахсларга тақдим этиш им-

конияти психолог ва ахборот-коммуникация соҳаси

мутахассисларининг ўзаро ҳамкорлиги асосида элек-

трон-лазер дискда мужассамлаштирилган дастурий

таъминот кўринишида амалга оширилади. Таклиф

этилаётган электрон альтернатив ўқув платформасини

амалга ошириш учун керак бўладиган ресурс базаси

таълим муассасаларида қисман бор. Инфраструктура

билан боғлиқ баъзи харажатлар таълим муассасасига

ажратилган ресурслар ҳисобига тўлдирилиши, тако-

миллаштирилиши кўзда тутилмоқда.


background image

69

ISSN 2181-8274

2-son, 2023-yil

Ta’lim, fan va innovatsiya

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР:

1.

Воронина А. В., Юрков А. В. МЕТОДЫ ОЦЕНКИ ТРУДОЗАТРАТ НА РАЗРАБОТКУ И СОЗДАНИЕ

ЭЛЕКТРОННОГО УЧЕБНИКА. – С. 73.

2.

Дунё динлари тарихи – назария нима дейди? Электрон ресрус: Дунё динлари тарихи – назария нима дей-

ди? (фото) - Darakchi. Мурожаат санаси: 06.02.2023.

3.

Исломов З.М., Исматова Н.К. Дунё динлари тарихининг фан сифатидаги назарий-методологик асосла-

ри // Современное образование (Узбекистан). 2019. №9 (82). URL: https://cyberleninka.ru/article/n/dune-dinlari-

tarihining-fan-sifatidagi-nazariy-metodologi-k-asoslari

.

4.

Макаров К.В. и др. Место онлайн-сервисов и мобильных платформ для создания интерактивных изданий

в современной издательской индустрии: магистерская диссертация по направлению подготовки: 42.04. 03-Из-

дательское дело. – 2020. С. 78.

5.

Мерецков О. Создание электронного курса своими руками. – Litres, 2022. – 120 с.

О ИСТОРИИ АКСОНОМЕТРИЧЕСКИХ ПРОЕКЦИИ

Алишер Азимов,

доцент Ташкентского государственного

технического университета имени Ислама Каримова;

Нафиса Таирова,

ассистент Ташкентского государственного

технического университета имени Ислама Каримова;

Камола Арипова,

ассистент Ташкентского государственного

технического университета имени Ислама Каримова

Аннотация

В данной статье рассмотрены основные этапы становления и развития аксонометрических проекций в Европе

от зарождения до появления теоретических положений. Показано определяющее значение вклада ученых в форми-

рование теории инженерно-технической практики аксонометрических проекций.

Ключевые слова:

метод проецирования, стрельба из лука, косоугольная фронтальная диметричесская проекция,

наглядные изображения, история развития, аксонометрия, проекции.

Annotatsiya

Ushbu maqola aksonometrik proyeksiyalar tarixi haqida Yevropa olimlarining izlanishlari va ayrim fikr mulohaza hamda

xulosalarni qamrab oladi. Shuningdek, perspektiv va aksonometrik tasvirlarning ilmiy va amaliy asoslari hamda ularning

turli sohalarda qo‘llanilishi, aksonometrik proyeksiyalar teoremasi taʼrifi ham keltirilmoqda.

Kalit so‘zlar:

proyeksiya usuli, kamondan otish, qiya frontal dimetrik proyeksiya, vizual tasvirlar, rivojlanish tarixi,

aksonometriya, proyeksiyalar.

Annotation

This article discusses the main stages of the formation and development of axonometric projections in Europe from

its inception to the appearance of theoretical provisions. The decisive significance of the contribution of scientists to the

formation of the theory of engineering practice of axonometric projections is shown.

Key words.

projection method, archery, oblique frontal dimetric projection, visual images, development history,

axonometry, projections.

Аксонометрия является одним из прикладных ме-

тодов начертательной геометрии-науки, которая со-

ставляет основу инженерно-технического образова-

ния. На сегодняшний день аксонометрия еще и один

из методов геометрического моделирования в систе-

мах автоматизированного проектирования, позволяет

создавать сложные модели производственных изделий

и объектов. Аксонометрические проекции позволяют

пояснить конструктивное устройство частей изделий,

технологические процессы обработки, сборки монта-

жа. Владение приёмами быстрого и чёткого выполне-

ния аксонометрических изображений играет значи-

тельную роль в проектной и конструкторской деятель-

ности в ходе поиска оригинальных решений объекта

проектирования.

Графические изображения, предшествовавшие воз-

Библиографические ссылки

Воронина А. В., Юрков А. В. МЕТОДЫ ОЦЕНКИ ТРУДОЗАТРАТ НА РАЗРАБОТКУ И СОЗДАНИЕ ЭЛЕКТРОННОГО УЧЕБНИКА. – С. 73.

Дунё динлари тарихи – назария нима дейди? Электрон ресрус: Дунё динлари тарихи – назария нима дей-ди? (фото) - Darakchi. Мурожаат санаси: 06.02.2023.

Исломов З.М., Исматова Н.К. Дунё динлари тарихининг фан сифатидаги назарий-методологик асослари // Современное образование (Узбекистан). 2019. №9 (82). URL: https://cyberleninka.ru/article/n/dune-dinlari-tarihining-fan-sifatidagi-nazariy-metodologi-k-asoslari.

Макаров К.В. и др. Место онлайн-сервисов и мобильных платформ для создания интерактивных изданий в современной издательской индустрии: магистерская диссертация по направлению подготовки: 42.04. 03-Из дательское дело. – 2020. С. 78.

Мерецков О. Создание электронного курса своими руками. – Litres, 2022. – 120 с.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов