"ПЕРСПЕКТИВНЫЕ ЗАДАЧИ РАЗРАБОТКИ И ВНЕДРЕНИЯ ИННОВАЦИОННЫХ
ТЕХНОЛОГИЙ В ВЕТЕРИНАРИИ И ЖИВОТНОВОДСТВЕ"
международная научно-практическая конференция
14-15 октября
AGROBIOTEXNOLOGIYA VA VETERINARIYA
TIBBIYOTI ILMIY JURNALINING MAXSUS SONI
431
ТУБЕРКУЛЁЗ МИКОБАКТЕРИЯЛАРИГА “ТУБАЗИД-МАСКГ”
ПРЕПАРАТИНИНГТАЪСИРИ
Нематов С. А., Эгамова Д. Х., Мамадуллаев Г. Х.
Ветеринария илмий тадқиқот институти
Аннотация:
The article presents in vitro laboratory results of the new antituberculosis
drug tubazid-MASGA» effectiveness against mycobacterium tuberculosis of bovine and human
species. According to the research results, the drug had an effective performance against of
pathogenic mycobacterial strains.
Ключевые слова:
mycobacterium, M.bovis,М.tuberculosis, bacteriological, allergy,
against- microbes, cell, inhibitions, persistency, fagocid, diagnosis.
КИРИШ
Мавзунинг долзарблиги.
Ҳозирги даврда юқори самарадорликка эга бўлган туберкулѐзга
қарши янги дориворлар яратиш ва ишлаб чиқаришга тақдим этиш долзарб масала бўлиб
турибди.
Янги
яратилаѐтган
туберкулѐзга
қарши
препаратлар
илгари
қўлланилаѐтганларига нисбатан тузилиши ва таъсир қилиш механизмига кўра, жумладан
қўзғатувчининг биологик мембранасидан сизиб ўта олиши муҳим аҳамият касб этади.
Ўзаро комбинацияли ва синергетик таъсир қилувчи янги препаратлар ишлаб чиқиш ва
синовдан ўтказиш тадқиқотларимизнинг мақсади ҳисобланади. Бу борада Ўзбекистон
Миллий Университети Кимѐ факультети “Табиий бирикмалар кафедраси” олимлари билан
ҳамкорликда ишлаб чиқилган “«Тубазид МАСКГ» препаратининг туберкулѐз
қўзғатувчиларига нисбатан бактериостатик ва бактерицид таъсирини ҳамкорликда тадқиқ
қилиш бўйича ўтказилган экспериментлар натижалари баѐн қилинмоқда.
Тадқиқотларнинг материал ва услублари.
Тадқиқотлар жараѐнида музей микобактерия штаммларини ўстириш ва сақлаш, тажриба
ҳайвонларидан олинган патологик намуналарни текшириш “Ҳайвонлар туберкулѐзининг
диагностикаси” (Тошкент, 2011) бўйича Йўриқнома, “Туберкулѐзда лаборатория
диагностикаси” (Омск, 1988) кўрсатмаси, “Руководство по лабораторным исследованиям
при туберкулезе” (М., 1973), ҳамда “Биологический метод исследований при туберкулезе”
(Киргизстан, 1976) қўлланмалари асосида ўтказилди.
«Тубазид МАСКГ». препаратининг токсик таъсири ва безарарлиги 10 дона тирик вазни
18-20 грамм бўлган соғлом оқ сичқонларда текширилди.
M.bovis № 8-03, М.tuberculosis №2520 штаммларига «Тубазид МАСКГ». препаратининг
билвосита ва бевосита таъсири бактериологик синовдан ўтказилди.
Билвосита услуб
. Бунинг учун дастлаб текширилаѐтган препаратнинг 1,0% эритмаси
стерил шароитда тайѐрланди. Тайѐрланган препаратнинг концентрациясида юқорида
номланган штаммлар 30 минут, 1 ва 3 соат ҳамда 1 сутка давомида +37
0
С ҳароратда
термостатда инкубацияда сақланди. Сўнгра Гон-Левенштейн-Сумиоши услубида ишлов
берилиб, микобактерия штаммлари препарат қолдиқларидан тозаланди ва Левенштейн-
"ПЕРСПЕКТИВНЫЕ ЗАДАЧИ РАЗРАБОТКИ И ВНЕДРЕНИЯ ИННОВАЦИОННЫХ
ТЕХНОЛОГИЙ В ВЕТЕРИНАРИИ И ЖИВОТНОВОДСТВЕ"
международная научно-практическая конференция
14-15 октября
AGROBIOTEXNOLOGIYA VA VETERINARIYA
TIBBIYOTI ILMIY JURNALINING MAXSUS SONI
432
Йенсен озиқа мухитига M.bovis 8-03 ва М.tuberculosis №2520 штаммлари экилди. Назорат
пробиркаларига ҳам (препаратсиз) ушбу штаммлар экилди.
Бевосита услуб.
Текширилаѐтган препаратнинг 1,0% эритмаси стерил шароитда
тайѐрланди ва бевосита Левенштейн-Йенсен озиқа мухитига қўшиб, пробиркаларга
қуйилди. Бунинг учун 100 мкг «Тубазид МАСКГ» препарати кукуни устидан 10 мл
физиологик эритма (0,85%) қўшилди. Ҳосил бўлган 10 мл препарат эритмасига 90 мл
суюқ ҳолатдаги Левенштейн-Йенсен озиқа муҳити қўшилди. Тайѐр бўлган озиқа муҳити 5
мл дан 20 дона пробиркага қуйиб чиқилди. Пробирка оғзи марли тампон ѐрдамида
беркитилди, қопқоқ усти суюқ парафин билан ўралди ва +85
0
С ҳароратда 45 минут
давомида махсус аппаратда сақланди. Тайѐр бўлган озиқа муҳити 2 сутка давомида +37
0
С
ҳароратда термостатда инкубацияда сақланиб (иккинчи усул), стериллиги текширилди.
Сўнгра препарат қўшилган Левенштейн-Йенсен озиқа муҳитига М.бовис 8-03 ва
М.tuberculosis №2520 штаммлари экилди.
Назорат сифатида M.bovis 8-03 ва М.tuberculosis №2520 штаммлари препарат
қўшилмасдан озиқа мухитига соф ҳолда экилди. Кузатувлар 90 кун давом этди.
Бактериоскопик текшириш учун бокс шароитида микобактериялар штаммлари
намуналарининг ҳар биридан 2-3 донадан суртма тайѐрланди. Суртмалар хона ҳароратида
ҳавода ѐки термостатда (+37
0
С) қуритилиб, спиртовка алангаси устида фиксация
қилингач, Циль-Нильсен услубида бўялди. Бунинг учун суртма устига фильтр қоғози
жойлаштирилди ва устидан фуксин Цильнинг карбол эритмаси предмет ойначасининг
устини тўлиқ қоплагунча томизилди. Сўнгра суртма 5 минут давомида аланга устида буғ
пайдо бўлгунга қадар 2-3 марта қиздирилди. Бунда суртма устидаги бўѐқ қайнаб
кетмаслиги шарт. Суртма совутилиб, фильтр қоғози олиб ташлангач, 3% хлорнордон
спирт ѐрдамида оч-қизғиш ранггача рангсизлантирилди. Сўнгра предмет ойначаси
дистилланган сув ѐрдамида ювиб олинди ва қуритилгач Леффлер метил кўк бўѐғи билан
3-5 минут давомида бўялди. Бўѐқ ювиб ташланиб, қуритилгач микроскоп остида 12х90 ва
12х100 катталикда ўрганилди. Микобактерия таѐқчаларининг морфологик хусусиятлари
аниқланди.
Тадқиқотларнинг натижалари
«Тубазид МАСКГ» препаратининг токсик таъсири ва безарарлигини текшириш учун 10
дона тирик вазни 18-20 грамм бўлган соғлом оқ сичқонларга препарат 15,0 ва 30,0 мг/кг
дозада қорин бўшлиғига 0,3 мл эритма миқдорида юборилди. Препаратнинг ҳар бир
дозаси 5-тадан оқ сичқонга юборилди. Препарат юборилгандан сўнг 10 кун давомида
ҳайвонлар устида клиник кузатув олиб борилди. Кузатув давомида тажриба
ҳайвонларининг организмида физиологик меъѐрда ҳеч қандай ўзгариш кузатилмади ва
улардан бирортаси ҳам ўлмади.
Тажриба муддати тугагандан сўнг барча ҳайвонлар патоморфологик текширишлар учун
мажбурий ўлдирилди. Патологоанатомик ѐрилган ҳайвонларнинг ички-аъзолари ва
тўқималарида, хусусан ўпка, юрак, жигар, буйраклар, талоқ, ошқозон-ичак тракти ва
лимфа тугунларида ҳеч қандай патологик ўзгариш аниқланмади. Айрим ҳайвонларнинг
ўпка, юрак ва ошқозон-ичак трактида қон қуйилиш ўчоқлари кузатилди, Бу ўзгаришлар
ҳайвон ўлдирилгандан сўнг ҳосил бўлган ўзгаришлар ҳисобланади.
Шундай қилиб, тажриба натижалари шуни кўрсатдики «Тубазид МАСКГ» препарати оқ
сичқонлар организмига 15,0 ва 30,0 мг/кг дозада ҳеч қандай номутаносиб ва токсик таъсир
кўрсатмади.
"ПЕРСПЕКТИВНЫЕ ЗАДАЧИ РАЗРАБОТКИ И ВНЕДРЕНИЯ ИННОВАЦИОННЫХ
ТЕХНОЛОГИЙ В ВЕТЕРИНАРИИ И ЖИВОТНОВОДСТВЕ"
международная научно-практическая конференция
14-15 октября
AGROBIOTEXNOLOGIYA VA VETERINARIYA
TIBBIYOTI ILMIY JURNALINING MAXSUS SONI
433
M.bovis 8-03 ва М.tuberculosis №2520 штаммларига “Тубазид МАСКГ” препаратининг
бевосита ва билвосита таъсири синовдан ўтказилди. Бунинг учун дастлаб текширилаѐтган
препаратнинг 1,0% эритмаси стерил шароитда тайѐрланди. Тайѐрланган препарат
концентрациясида юқорида номланган штаммлар 30 минут, 1 ва 3 соат ҳамда 1 сутка
давомида+37
0
С ҳароратда термостатда инкубацияда сақланди ва сўнгра Гон-Левенштейн-
Сумиоши услубида ишлов берилиб, Левенштейн-Йенсен озиқа муҳитига экилди (биринчи
билвосита усул).
Юқорида кўрсатилган препарат концентрацияси бевосита Левенштейн-Йенсен озиқа
муҳитига қўшиб тайѐрланди ва пробиркаларга қуйиб чиқилди ва экмалар экилди (иккинчи
усул). Назорат сифатида M.bovis 8-03 ва М.tuberculosis №2520 штаммлари препарат
қўшилмасдан озиқа мухитларига экилди. Тадқиқотлар жараѐнида олинган натижалар
жадвалда келтирилди.
Ҳар иккала усулда ҳам 1% “Тубазид МАСКГ” препарати билан ишлов берилгандан сўнг
озиқа мухитларига экилган пробиркаларнинг бирортасида туберкулѐз колониялари
ўсмади. Назорат сифатида соф ҳолда экилган пробиркаларнинг барчасида микобатерия
колониялари ўсиб чиқди ва қуйидаги тавсифга эга бўлди:
Ўсиш тезлиги - ўртача 17-23 кунни ташкил этди; Колониялар тавсифи: -ғадир-будир
шаклли, юзаси бўртмасимон, қуруқ, R-колония; якка-якка колония, лойқасимон; якка
сонли, майда шудрингсимон ҳажмли, тўғри ва эгри шаклли, юзаси ғадир–будир,
консистенцияси қуруқ ва ѐпишқоқ, фил суяги рангида пигментланган, суюлиш даражаси
ўртача. Консистенцияси –умаланадиган; Кулранг-оқиш крем рангли пигмент ҳосил қилган
(жадвал).
Жадвал .«Тубазид МАСКГ» препаратннинг туберкулѐз қўзғатувчиларига бевосита
ва билвосита бактерицид таъсири.
№
Штамм
номи
Препа-
рат конц.
Инкуба-
ция
даври
Нати-
жа
№
Штамм
номи
Препа-
рат конц
Инкуба-
ция
даври
Нати-
жа
Бевосита таъсир
Бевосита таъсир
1
М.вovis-
№ 8-03
30 мин.
1 соат
3 соат
1 сутка
–
–
–
–
1
М.tuber
culosis
№2520
1,0
30 мин.
1 соат
3 соат
1 сутка
–
–
–
–
2
М.вovis-№ 8-03
Назорат, препарат
сиз
Назорат,
препарат
сиз
+
2
М.tuber
culosis
№2520
Назорат,
препарат
сиз
Назорат,
препарат
сиз
+
Билвосита таъсир
Билвосита таъсир
1
М.вovis-
№ 8-03
1,0
30 мин.
1 соат
3 соат
1 сутка
–
–
–
–
1
М.tuber
culosis
№2520
1,0
30 мин.
1 соат
3 соат
1 сутка
–
–
–
–
2
М.вovis
-№ 8-03
Назорат,
препарат
сиз
Назорат,
препарат
сиз
+
2
М.tuber
culosis
№2520
Назорат,
препарат
сиз
Назорат,
препарат
сиз
+
Эслатма: - МБТ колонияси ўсмади
+ МБТ колонияси ўсди
"ПЕРСПЕКТИВНЫЕ ЗАДАЧИ РАЗРАБОТКИ И ВНЕДРЕНИЯ ИННОВАЦИОННЫХ
ТЕХНОЛОГИЙ В ВЕТЕРИНАРИИ И ЖИВОТНОВОДСТВЕ"
международная научно-практическая конференция
14-15 октября
AGROBIOTEXNOLOGIYA VA VETERINARIYA
TIBBIYOTI ILMIY JURNALINING MAXSUS SONI
434
Жадвалдан кўриниб турибдики, М.вovis-№ 8-03 ва М.tuberculosis №2520 штаммларига
«Тубазид МАСКГ» препарати бевосита ва билвосита ижобий бактерицид ва
бактериостатик таъсир кўрсатди. Ҳар иккала усулда ҳам препарат билан ишлов
берилгандан сўнг Левенштейн-Йенсен озиқа муҳитларига экилган туберкулѐз
колониялари бирорта ҳам пробиркада ўсмади. Соф ҳолда экилган назоратдаги штаммлар
эса озиқа муҳитида ҳосилдор ўсиш самарадорлигини берди. Озиқа мухитларида экилган
колонияларни бактериоскопик текшириш учун бокс шароитида микобактериялар
штаммлари намуналарининг ҳар биридан суртмалар тайѐрланди ва Циль-Нильсен
услубида бўялди ва. микобактерия таѐқчаларининг морфологик хусусиятлари аниқланди.
Препарат
билан
ишлов
берилган
пробиркалардан
тайѐрланган
суртмаларда
деструкцияланган рангсиз ѐки кўкимтир рангга бўялган хужайралар элементлари
кузатилди.
Назоратдаги МБТ штаммлари қизил-алвон рангга бўялди. Таѐқча морфологиясида
полиморфизм яққол ифодаланган. Микроскоп остида узун ва калта йўғон ва ингичка-
текис учли ва айримлари йўғонлашган бактерия таѐқчалари аниқланди. Баъзи кўриш
майдончаларида кокксимон шакллари ҳам учрайди, баъзи хужайралар таркибида
донадорлик ифодаланган, донсизлари ҳам учрайди.
ХУЛОСА
1.
Қорин бўшлиғига 0,3 мл эритма миқдорида Тубазид МАСКГ» препарати юборилган оқ
сичқонлар патологоанатомик ѐриб текширилган ҳайвонларнинг ички-аъзолари ва
тўқималарида, хусусан ўпка, юрак, жигар, буйраклар, талоқ, ошқозон-ичак тракти ва
лимфа тугунларида ҳеч қандай патологик ўзгариш аниқланмади;
2.
«Тубазид МАСКГ» препарати оқ сичқонлар организмига 15,0 ва 30,0 мг/кг дозада ҳеч
қандай номутаносиб ва токсик таъсир кўрсатмади.
3.
Бевосита ва Билвосита услубларда 1% «Тубазид МАСКГ» препарати билан ишлов
берилган туберкулѐз микобактериялари озиқа муҳитларига экилгандан сўнг пробирка
сатҳида колония ҳосил қилмади–ўсмади. Назоратдаги препарат билан ишлов
берилмасдан озиқа муҳитларига экилган туберкулѐз штаммлари пробирка сатҳида
типик туберкулѐз колонияларини ҳосил қилиб ўсиб чиқди;
4.
«Тубазид МАСКГ» препарати in vitro усулда туберкулез микобактерияларининг
М.вovis 8-03 ва М.tuberculosis №2520 штаммларига нисбатан ижобий бактериостатик
ва бактерицид самара кўрсатди.
5.
«Тубазид МАСКГ» препарати ѐрдамида туберкулѐз касаллигига қарши курашда
келажакда самарали восита сифатида фойдаланиш мумкин.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ.
1.
Мамадуллаев Г.Х. Ҳайвонлар туберкулѐзининг диагностикаси бўйича ЙЎРИҚНОМА,
Тошкент 2011, 30 бет.
2.
Рекомендация по лабораторной диагностике туберкулѐза. Омск, 1988.-64 с.
3.
Туберкулѐз сельскохозяйственных животных /Под.ред.В.П. Шишкова и В.П. Урбана. –
М ВО Агропромиздат. 1991.-246 с.
4.
Финкель Е.А., Михайлова Л.В. Биологический метод исследований при туберкулезе. –
«Кыргизстан» Фрунзе, 1976. С. 118-149.
5.
Ященко Т.Н., Мечева И.С. Руководство по лабораторным исследованиям при
туберкулезе. – М.: Медицина, 1973. С. 53-77.