143
кут-волким, қалъанинг улуғи эрди, заруратдин дарвозани очиб чиқти ва хазинанинг
калит-
ларини топшурди (245-б).
Сандуқ
шаклида қўлланган бу сўз, асли, арабча
сундуқун
шаклига эга бўлиб,
1
“катта-
кичик ҳажмдаги яшик” маъносини англатади: Ва ажойиб нималардин улким, шаҳзодалар
била беклар ва черик барча ўткондин сўнг муз синди ва уч тева хазина тевалардин
сан-
дуқ
лар била сувға борди (309а).
Ғозийлар алар сори бориб,
шоту
лар била тоғ устига чиқиб, кофирларни тутуб ўлтур-
дилар (284а). Матндаги
шоту
сўзи ѐдгорликлар лексикасида “нарвон” маъносида ишла-
тилган, “Бобурнома”да ҳам
шоту
тарзида қўлланган. Бу сўз ҳозирги ўзбек тилида
шоти
шаклида қарлуқ лаҳжаси вакиллари тилида ишлатилади ва
нарвон
,
зангги
каби синоним-
ларига ҳам эга.
“Чопиш, ѐриш учун ишлатиладиган ѐғоч дастали металл асбоб”
болта
сўзи ѐдгор-
ликлар тилида
балду//балту,
2
балду,
3
балту,
4
балта
,
табар
шаклларида ишлатилган. Маз-
Маз-кур сўз араб тилида ҳам
болта
шаклида қўлланади. Мўғул тилида
балт
фонетик
форма-сида келиб “болға, чўкич, босқон, гурзи, тўқмоқ, катта болға” маъноларини
билдиради.
5
“Зафарнома” лексикасида ҳам ушбу сўз
болту//болта
шаклларида қўлланган:
қўлланган: Черик эли ўн кун
болту
ва дамра ва арра билан йағочларни кесиб йўл йасаб
юрур эрдилар (227-б). Ислом черики қочти, алар далер бўлуб, черикнинг кейнида суруб,
кўб кишини
болта
лари била ва матин
била шаҳид қилдилар (190а).
Асар лексикасида
болта
нинг форс тилидан ўзлашган синоними
табар
ҳам қўллан-
ган (55а). Ўзбек тилининг Миришкор шевасида табар сўзи қадимги ойболта маъносида
сақланиб қолинган.
6
“Бобурнома”да
табирзин
“ойболта” маъносида қўлланган.
7
Табар
сў-
сў-зи рус тилидаги “болта” маъносини ифодаловчи
топор
сўзи билан муштаракликка эга.
Асарда у таржима қилинган даврда қўлланган жуда кўплаб маиший нарса-буюмларни
ифодаловчи сўзлар акс этган. Бундай сўзларни ошхона, меҳмонхона, ѐтоқхонага оид уй-рўзғор
буюмлари лексикаси, кийим-кечак ва безак буюмлари лексикаси каби гуруҳларга ажратиб ўр-
ганиш ҳам мумкин. Асар тилидаги маиший лексикага оид сўзларни тадқиқ қилиш ўзбек ти-
лининг қардош ва қардош бўлмаган тиллар билан алоқасини аниқлашга қўмаклашади.
Шунингдек, эски ўзбек адабий тилининг сўз бойлиги аниқлашда жуда муҳим ҳисоблана-
ди. Маиший лексика халқимиз тарихи, маданияти, турмуш даражаси каби омиллар билан
ўзаро боғлиқ бўлиб, илмий таҳлилда уларни ҳисобга олмасдан туриб, сўз маъноларининг
ўзгариш манбалари ва сабабларини аниқлаш мушкул.
Ойбек Ахмедов (ЎзДЖТУ доценти, филология фанлари доктори),
Жасур Утамурадов (TДЮУнинг ихтисослаштирилган филиали ўқитувчиси)
ИНГЛИЗ ТИЛИ ИҚТИСОДИЁТ ТЕРМИНОЛОГИЯСИДА СТИЛИСТИК ВА
ФРАЗЕОЛОГИК БИРЛИКЛАРНИНГ ТАРЖИМА ҚИЛИШ МУАММОЛАРИ
Аннотация.
Ушбу мақолада инглиз тили иқтисодиѐт терминологиясида стилистик
ва фразеологик бирликларнинг адекват таржима қилиш масалалари хусусида сўз юрити-
лади. Соҳа терминларининг интеграл хусусиятлари таржима амалиѐти учун енгиллик
(фасилитация) яратишига, дифференциал хусусияти эса таржимада қийин вазиятни
юзага келтиришига диққат қаратилган.
1
Маҳмуд Замахшарий. Муқаддимат ул-адаб. I жилд, Тошкент, “Наврўз”, 2018, 173-бет.
2
Древнетюркский словарь. Л., “Наука”, 1969, с. 80 – 81.
3
Кошғарий Маҳмуд. Девону луғатит турк. 3 томлик, Т., ЎзССР ФА нашриѐти, 1960 –1963, 1-том, 395-бет.
4
Мухаммед Якуб Чинги. Келур-наме. Ташкент, “Фан”, 1982, 81-бет.
5
Ўрта Осиѐ ва Қозоғистон туркий тиллари лексикасидан тадқиқот. Тошкент, “Фан”, 1990, 95-бет.
6
Ўзбек диалектологиясидан материаллар. I том, Тошкент, 1957, 295-бет.
7
Холмонова З. “Бобурнома” лексикаси. Тошкент, “Фан”, 2007, 105-бет.
144
Аннотация.
В данной статье будут рассмотрены вопросы адекватного перевода
стилистических и фразеологических единиц в экономических текстах английского языка.
Отмечается, что интегральные особенности терминов отрасли способствуют легкому
переводу, а дифференциальные особенности вызывают сложности в переводе.
Annotation.
This article is focused on the proper translation of stylistic and phraseologi-
cal units in English economics terminology. Attention is drawn to the fact that the integrated fea-
tures of the terms in the field create facilitation for translation practice, and that the differential
nature makes the translation difficult.
Калит сўзлар:
термин, терминология, лексик бирлик, стилистик восита, фразео-
логик бирлик, денотатив ва коннотатив маъно, таржима жараѐни.
Ключевые слова:
термин, терминология, лексическая единица, стилистические еди-
ницы, фразеологическая единица, денотативный и коннотативный смысл, процесс пере-
вода.
Key words:
term, terminology, lexical unit, stylistic instrument, phraseological unit, deno-
tative and connotative meaning, translation process.
Терминологияда кишиликнинг иқтисодиѐтга оид муайян фаолият турлари ўз аксини
топган бўлиб, умумадабий тилдан терминологик тизимга чуқур концептуал босқич орқали
ўтиши табиий ва ижтимоий ҳодисадир. Терминлар тилга, тил эса кишиларга тегишли.
Лингвокогнитив тадқиқотлар бевосита “антропоцентризм” йўналиши омиллари билан
чамбарчас боғлиқ. Антропоцентризм илмий тадқиқотларда асосий тамойил ҳисобланиб,
тадқиқот объекти марказига, аввало, инсон омили қўйилади. Шундай экан, иқтисодиѐт
терминологик бирликлари ҳам бевосита
антропоцентризм
тамойилига боғлиқликда тад-
қиқ этилиши мақсадга мувофиқ. Жумладан, инглиз умумадабий тилдаги
brainpower
қўш-
ма сўзнинг айнан, сўзма-сўз таржимаси “
мия кучи, ақлий қобилият, ақлий заковат”
маъ-
нолари билан талқин қилинади. Лекин
brainpower
қўшма сўзи солиқ соҳаси термини си-
фатида
“солиқ механизмини такомиллаштириш борасида
зеҳни ўткир кишилар”
га нис-
батан қўлланади. Инглиз умумадабий тилдаги
brainstorming
лексемаси
ақлий ҳужум
маъ-
носини ифодалайди. Аммо уни иқтисодиѐт махсус термини сифатида
ақлий ҳужум
тар-
зида талқин қилиш мутлақо нотўғри.
Brainstorming
иборасида соҳа термини сифатида “
со-
ҳага оид мураккаб муаммонинг жамоавий муҳокамаси, муаммонинг жамоавий ечими”
ту-
шунилади. Масалан:
when the boss doesn't know the solution of the problem he calls us all into
his office for a
brainstorming
session and more often than not we find the answer
1
–
Қачонки
бошлиқ муаммо ечимини топа олмаса, у бизни
жамоавий муҳокама
учун ўз идорасига
чақиради ва биз тез вақт ичида муаммони ҳал қиламиз
.
Brain
сўзининг денотатив маъноси инсонда таффаккур қилиш органи бўлмиш “
мия
”
сифатида ифодаланади. Аммо таржима жараѐнида бадиий тасвир воситаси бўлган метафо-
ра ҳодисасининг юзага келиши орқали
power
– куч, қувват,
storming
– бўрон, тўфон
лек-
семалари “
brain
–
мия”
сўзига бирикиб, субъектга нисбатан ўзига хос стилистик маъно
ифодаламоқда. Терминологияда
power
– куч, қувват
cўзи
taxing
“
солиқ cолиш”
терминига
қўшилиши натижасида
taxing power
бирикмали термин ҳосил бўлган. Ушбу лексема, яъни
power
–
куч, қувват
таржима жараѐнида стилистик жиҳатдан бироз нейтраллашиб,
“солиқ-
қа тортиш ҳуқуқи, солиқ солишни жорий этиш, солиқ ваколати”
каби маъноларни ўзида
акс эттиради. Қуйидаги жумлага эътибор беринг:
Инглизча:
General obligation bond is a municipal bond secured by the
taxing power
of
the issuer.
2
1
Королькевич В.А., Королькевич Ю.В. Англо-русский словарь живого финансово-экономического языка.
М., 2003, 462 с.
2
Ўша манба.
145
Ўзбекча таржимаси:
Умумий қимматли қоғозлар муниципал облигациялар сифати-
да аҳамиятга эга бўлгани боис уларнинг
солиқ ваколатлари
эмитентлар орқали кафо-
латланган.
Инглиз умумадабий тилида қўлланадиган
invisible hand
сўз бирикмасининг калька
таржимаси “
кўринмас қўл
” шаклида талқин этилади. Уни махсус термин сифатида “
талаб
ва таклиф”
тарзида ўгириш мақсадга мувофиқ. “
Invisible hand
–
кўринмас қўл
” ибораси
илк бор шотландиялик иқтисодчи олим Адам Смит (1723–1790) томонидан амалиѐтга ки-
ритилган. У ўзининг иқтисодий назариясига асосан, “
invisible hand
–
кўринмас қўл
” деган-
да бозордаги “
талаб ва таклиф”
ни
назарда тутади. Олим бозор механизмини тўлақонли
ишлаш жараѐнида “
кўринмас қўл – талаб ва таклиф”
эркин рақобатни мунтазам шаклда
бошқаришини таъкидлайди. Альфред Чандлер томонидан илгари сурилган
“
visible hand
–
кўринар қўл (давлат)
”
термини эса давлатнинг иқтисодий жараѐнларни бошқаришдаги,
тартибга солишдаги таъсири (аралашуви) билан изоҳлайди. Қуйидаги инглизча матннинг
таржимасига диққат қаратамиз:
The
visible hand
of managerial coordination had replaced the
invisible hand
of the mar-
ket
1
– Бозордаги “
кўринар қўл
” ўзининг бошқарув мувофиқлигини “
кўринмас қўл
”га ўз-
гартирди.
Инсоннинг тана аъзоси (соматизм) бўлмиш қўл билан боғлиқ иқтисодиѐт соҳасига
оид терминларни амалиѐт доирасида мавжуд кўплаб материалларда учратиш мумкин. Ма-
салан:
Both parties have equal opportunities to hear out their counterpart‟s argument and come
to an agreement on the business in
hand
2
–Иккала томон ҳам ўз шерикларининг фикр-муло-
ҳазаларини эшитиб,
муҳокама
қилинаѐтган масалани ҳал қилиш учун тенг имкониятга
эга.
Инглизча матнда қўлланилган “
business in hand
”
иборасини учратган ҳар қандай тар-
жимон ўзининг миллий тилига “
бизнесни бошқариш, бизнесдаги ишларни қўлга олиш
”
шаклида таржима қилишига ҳеч қандай шубҳа йўқ. Аслида ҳам унинг сўзма-сўз (калька)
таржимаси айнан шундай маънони англатади. Бироқ мазкур сўз бирикмасини фразеоло-
гик ибора нуқтаи назардан ўзбек тилига
“муҳокама (ҳал) қилинадиган масала”
тарзида
табдил қилишимиз мақсадга мувофиқлиги ўз-ўзидан ойдинлашади. Чунки фразеологик
ибораларнинг маъноси уларнинг таркибидаги лексемаларнинг маъноларига боғлиқ бўл-
майди, таржимада яхлит бир маънони акс эттиради.
Иқтисодиѐт терминологик тизимига кириб келган айрим термин-лексемалар ўзи би-
лан турли ҳайвон номларини ҳам акс эттиради. Улар ўз хусусиятларига кўра, икки ЛСГга
ажратилди: а) уй ҳайвонлари; б) ѐввойи ҳайвонлар.
Биринчи гуруҳга доир
bull
–
ҳўкиз
лексемаси иқтисодиѐт, иқтисодиѐт термини си-
фатида “
чайқовчи, спекулянт, биржа ўйинчиси”
каби маъноларни акс эттиради. Биржадаги
акция, облигация ва бошқа қимматли қоғозлар котировкалари ва уларнинг нархи ошиши-
га, ўйнаб туришига таъсир қилувчи шахс. Қуйидаги жумлаларни мисол тариқасида келти-
рамиз.
Инглизча:
In this case, there may not be enough new
bulls
to keep the market uptrend in-
tact.
3
Ўзбекча таржимаси:
Курс нархларида ўзгариш бўлмаганига қараганда, бозорга янги
“
ҳўкизлар
4
” келмаган кўринади, эҳтимол.
Инглизча:
If we succeed in
bulling
silver we shall
also succeed in bearing gold to the same extent
.
1
Королькевич В.А., Королькевич Ю.В. Англо-русский словарь живого финансово-экономического языка.
М., 2003.
2
Ўша манба.
3
Мюллер В.К. Англо-русский словарь. М., “Русский язык”, ОСR Палек, 2010, 563 с.
4
Жумлада қўлланилган
ҳўкиз
сўзи валюта ва қимматли қоғозлар олди-сотдиси билан шуғулланувчи
чайқов-
чи
маъносини ифодалаб келмоқда.
146
Ўзбекча таржимаси:
Агар биз кумуш нархини
оширишни
уддалай олсак, у ҳолда ол-
тин нархини
оширишга
ҳам эришамиз.
Умумадабий инглиз тилидаги
bull
–
ҳўкиз
лексемаси метафора воситасида қуйидаги
жаргон мулоқот доирасига кириб келган.
Don‟t give me any of that
bull
–
қулоғимга
лағмон
илма.
Шунингдек,
сash cow
–
“
cоғин сигир, фойда келтирадиган уй ҳайвони
”, “реклама
қилиш учун алоҳида сарф-xаражат талаб қилмайдиган, фойдали бизнес, ишончли даро-
мад манбаи
” маъноларида қўлланилади. Қуйидаги жумлалар мазмунига эътибор беринг.
He turned out to be the
cash cow
we needed
–
У биз қарз олиб тура оладиган ишончли
манбага
айланди.
Инглиз тилида
:
…till the
cow
comes home
(мет.) –
ўзбек тилида
:
“туянинг думи ер-
га текканда
ѐки
қизил қор ѐққанда”
тарзида таржима қилинади
.
Масалан,
инглиз тилида:
“Sequoia Computers” is trading at about $2 per share now.
At that price, we would buy it till the
cows
come home.
1
Ўзбек тилида:
Эндиликда “Секвойя Компьютерс” акцияларининг ҳар бири тахми-
нан икки доллар. Биз уларни бу нархда
қизил қор ѐққанда
сотиб оламиз.
Инглиз тилидаги
he is as gentle as a lamb
иборасининг негизида икки халқнинг бир
хил ҳаѐтий тажрибага асосланган тушунчалар ѐтганлиги боис ушбу иборани интеграл ху-
сусиятга эга деса бўлади. Мазкур ибора таркибида ўзбек тилига мос келадиган лексик ин-
дикаторлар мавжуд бўлганлиги сабабли, у ўзбек тилига
у қўйдек юввош, у пашшага ҳам
озор бермайди
муқобили асосида таржима қилинади. Бироқ инглиз тилининг иқтисодиѐт,
иқтисодиѐт терминологик тизимида учраши мумкин бўлган
lamb
–
қўй
(қўзичоқ)
терми-
нини матнда учратган ҳар қандай киши, ҳатто моҳир таржимон ҳам иккиланиб қолиши,
табиий. Бундай вазиятларда соҳага доир икки тилли изоҳли луғатларга мурожаат қилинса,
ушбу инглизча лексик бирликни ўзбек тилига термин сифатида ўгиришда “
тажрибасиз
чайқовчи (спекулянт)”, “савдони кўр-кўрона олиб борувчи шахс”
шаклида талқин этиш
тўғри эканлиги аниқлаб олинди.
Таржимашуносликда стилистик ва фразеологик воситалар бир тилдан иккинчи тилга
асосан
калькалаш, тасвирий ва муқобил вариант танлаш (эквивалентлар)
усулларидан
фойдаланиш орқали таржима қилинади.
Биз шунга ишонч ҳосил қилдикки, инглиз тили иқтисодиѐт лексикасида қўлланади-
ган стилистик бирликлар шаклидаги айрим терминларни контекстдан ўзбек тилига ўги-
ришда юқорида қайд этилган тўрт усулга мурожаат қилиш бефойда экан. Масалан: ўзбек
тилидаги
содиқ ит
маъносини англатувчи
watchdog
махсус термин сифатида “
назорат
қилувчи орган”, “инсонлар ҳуқуқини муҳофаза қилувчи
қўмита, гуруҳ, шахс”,
шунингдек,
“
коррупцияни назорат қилувчи комиссия
” каби семаларни ўзида акс эттиради.
Бундай турдаги лексемалар терминологик маъноларни ифода этишда ҳайвонларни
инсонга фойда келтирувчилиги хусусиятларига асосланади. Ифода этилаѐтган терминлар-
да субъектга нисбатан ижобий муносабат ифодаланди. Масалан:
сигир
– “
одамларга фой-
да келтирувчи ҳайвон, фойдали, даромадли бизнес”.
Қўй, қўзичоқ
ҳайвон номлари орқали
эса субъектга нисбатан
таваккалчи, тажрибасиз чайқовчи
сингари маънолар ифода этил-
моқда
.
Иккинчи гуруҳга доир
bear
сўзини ўзбек тилига
айиқ
деб таржима қиламиз. Ушбу
сўз махсус соҳа термини сифатида “
товар ва маҳсулот нархлари пасайишидан фойдала-
нувчи биржа чайқовчиси
” тушунчасини англатади. Яъни, иқтисодчилар тилида: 1)
чайқов-
чи;
2)
брокер,
нарх тушишига таъсир кўрсата олувчи шахслар
“
айиқлар – bears”
деб ата-
лади.
Метафора воситасида ҳайвон номларининг бундай шаклда ишлатилиши натижасида
улар ѐрдамида қуйидаги сўз бирикмалари ҳам ҳосил бўлган. Жумладан:
bear market
–
1
Сычева Н.Г., Ильина В.В.Толковый словарь аудиторских, налоговых и бюджетных терминов. М., 2003, 292
с.
147
“айиқ бозори”, валюта курс нархлари тушиб кетадиган бозор.
Сovered bear
– “ҳимоя-
ланган айиқ”, чайқовчи, акция ва бошқа қимматли қоғозлар сотувчи шахс.
Pressure on
bears
–
“
айиқларга босим ўтказиш
”.
Махсус соҳа термини сифатида эса
чайқовчиларга
таъсир ўтказиш мақсадида ташкил қилинадиган махсус тадбир
, “
айиқлар
”
ни
валюта-
нинг сотувдаги нархидан бирмунча юқори нархда сотиб олишга мажбур қилиш
.
Stale bear
– “
вазиятдан чиқа олмаган айиқ
”,
иложсиз қолган, ютқазган чайқовчи.
Шунингдек,
bear
hug –
“
айиқнинг қучоқ очиши
” бирикмали терминида “
кўзланган фойда учун компанияни
харид қилиш таклифи
” маъноси акс этмоқда.
1
Иқтисодиѐт терминологиясида
bear
–
айиқ
сўзи билан боғлиқ кўплаб амалий мисол-
ларни келтиришимиз мумкин. Масалан, 2003 йилда В.А.Королькевич ва Ю.В.Корольке-
вичлар ҳаммуаллифлигида яратилган “Англо-русский словарь живого-экономического
языка” луғатида
bear
–
айиқ
номи билан боғлиқ қуйидаги кўчма (мажозий) маънода ифо-
даланган термин бирикмалар келтирилган.
Bear
– 1. (от.)
айиқ
,
қимматли қоғозлар ѐки валюта курсларининг тушишидан фой-
да олувчи чайқовчи;
2. (феъл)
валюта курсларини тушишига таъсир қилмоқ, “ўйин” қил-
моқ
.
Bear
–
айиқ
лексемасини феъл ва от сўз туркумлари ҳамда предлоглар билан бири-
киб келиши ва қўлланиш ҳолатини кузатамиз.
Bear on
– 1)
дахл қилмоқ;
2)
муносабатда,
алоқада бўлмоқ, боғлиқ бўлмоқ
,
bear out
– 1)
қўллаб-қувватламоқ; 2) тасдиқламоқ
,
bear up
– 1)
ўз позициясида қатъий турмоқ,
bear the brunt of
– 1)
оғир зарбани ўзига қабул қилмоқ;
2)
go to bear
–
қимматли қоғозлар курсининг тушишга таъсир қилмоқ,
run with a bear
– 1)
лексик маъноси: “
айиқ билан биргаликда қочмоқ
”
;
2)
компания акциялари курсини тушир-
моқ
;
sell a bear
–
сотмоқ.
Юқорида қайд этилганидек, аслида, мазкур терминлар иқтисодиѐт ва унинг тарки-
бий лексик қатламларида қўлланиши нуқтаи назаридан
оксиморон
(тескарилик) функция-
сини бажармоқда. Бундай терминлар структур жиҳатдан когнитивликка асосланган бўлиб,
уларни экспрессивлик, образлилик билан узвий боғланган. Бинобарин, стилистик бирлик-
лар инсоннинг ҳаѐтий кузатишлари натижасида пайдо бўлади. Турли халқлар моддий дун-
ѐни тасаввур этишида ўхшашлик бор. Аммо ҳеч бир тилда маълум тушунчани образли,
ҳис-ҳаяжонли ифода этадиган стилистик бирлик ўзга тил стилистик тизимида ўзининг
аниқ муқобилига эга бўлмаслиги мумкин. Бундай ҳолларда улар турли трансформацион
(лексик, прагматик, стилистик, грамматик) усуллар ѐрдамида таржима қилишни талаб эта-
ди.
Англашиладики, умумадабий инглиз тили лексик қатламига оид лексемаларнинг иқ-
тисодиѐт терминлари билан ўзаро бирикуви натижасидаги семантик хусусиятлар, метафо-
рик кўчиш, услубий бўѐқдорликнинг акс этиши орқали соҳа терминологик бирликлари
мавқеини эгаллашга улгуриб, терминлар вазифасини бажармоқда.
Бу каби услубий бўѐқдор, кўчма маънога эга терминларни бир тилдан иккинчи тилга
таржима қилиш ўта мураккаб иш эканлигини инобатга олган ҳолда, иқтисодиѐт терминла-
рини унификациялаш, терминологиядаги ҳар хилликни бартараф этиш, соҳа терминлари
орасида энг оптимал терминларга аниқлик киритиб, муқобилларини тўғри танлаш бугунги
куннинг ўткир ва долзарб масалаларидан бирига айланган. Инглиз тили иқтисодиѐт тер-
минларини таржима қилишдаги турли талқинларни бартараф қилишга эса терминология
тамойилларига таяниш орқали эришилади. Унификациянинг асосий талабларидан бири
ҳам терминларнинг лексик-семантик хусусиятлари нуқтаи назаридан бир-бирига муво-
фиқлиги, мослиги, истеъмолда фаол қўлланишига қараб энг оптималини танлаш мақсадга
мувофиқ.
1
Крысин Л.П. Толковый словарь иноязычных слов. М., 1998, 503 с.
