Доктор ахборотномаси № 1 (98)—2021
63
Юқоридагилардан келиб чиқиб
ишнинг мақсади
дала деҳқончилиги шароитида
меҳнат қилаѐтган ишчиларнинг иш шароитига гигиеник баҳо бериш ва уларни соғлом-
лаштиришдан иборат.
Текшириш объектлари ва усуллари.
Ушбу илмий текширишга асосий объект килиб
пахтачилик билан шуғулланадиган ишчилар, сабзавот маҳсулотларини дала шароитида
етиштириш, иссиқхоналарда парваришлаш, чорвачилик фермалари ва комплекслари ҳамда
паррандачилик хўжаликларида, қўйчилик фермалари ишчилари меҳнат шароити, гигиенаси,
уларни қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг номувофиқ омилларидан муҳофаза қилиш
тадбирларини илмий жиҳатдан асослаш масаласи олинди. Текширишнинг асосини қишлоқ
хўжалиги ишлаб чиқаришида ишчилар ўринларида пайдо бўлиши мумкин бўлган кимѐвий,
физикавий, биологик омиллар, иш жараѐнининг оғирлик ва жадаллик даражаси ҳамда улар-
нинг ишчилар иш қобилияти ва соғлигига таъсири ташкил этди.
Қишлоқ хўжалиги меҳнаткашларининг иш шароити йилнинг барча фаслларида (баҳор,
ѐз, куз, қиш) ўрганилди. Бутун иш куни давомида ишчилар ўринларида микроиқлим пара-
метри, чанглик, газлар ҳамда ҳаво муҳити микроорганизмлар билан ифлосланиш даражаси
ўрганилди. Метеорологик кўрсаткичларни текшириш йилнинг иссиқ ва совуқ фаслида,
ишлаб чиқариш хоналарида микроиқлимнинг санитар-гигиеник меъѐрлари 0203-06 Руз
номли СанКиМ асосида бажарилди. Ишчи ўринлари ва ҳавонинг ҳарорати ва нисбий намли-
ги Ассмана аспирацион психрометри, ҳавонинг ҳаракат тезлиги қанотли анемометр, темпе-
ратура индекси шарикли термометр ѐрдамида аниқланди.
Материаллар ва уларнинг муҳокамаси.
Дала деҳкончилиги меҳнат шароити қишлоқ
хўжалиги ишларининг механизациялашганлиги, ўсимликларни парваришлашда техникалар-
нинг ишлатилиши ва унинг технологияси ҳамда иш жараѐнини ташкил этганлик даражаси
DOI: 10.38095/2181-466X-2021981-63-70 УДК 613.261431:633
ДАЛА ДЕҲҚОНЧИЛИГИ МЕҲНАТИ ГИГИЕНАСИНИНИНГ МУАММОЛАРИ
Х. О. Косимов
Бухоро давлат тиббиѐт институти, Бухоро, Ўзбекистон
Таянч сўзлар:
дала деҳқончилиги, ҳарорат, чанглик, шовқин, тебраниш.
Ключевые слова:
полевая работа, температура, запыленность, шум, вибрация.
Key words:
field farming, temperature, dust, noise, vibration.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 мартдаги ПҚ 5369 сонли, 2018 йил 29 мартдаги
ПҚ 3630 сонли ва 2018 йил 20 февралдаги ПҚ 4202 сонли қарорлари асосида кишлок аҳоли пунктлари нафақат
иқтисодий балки ижтимоий жиҳатдан ривожланмоқда. Ушбу масалаларни ҳал этиш қишлоқда меҳнат ва яшаш
шароитларини яхшилаш билан бевосита боғлиқ.
ПРОБЛЕМА ГИГИЕНЫ ТРУДА В ПОЛЕВОДСТВЕ
Х. О. Косимов
Бухарский государственный медицинский институт, Бухара, Узбекистан
Согласно постановлению президента республики Узбекистан от 24 марта 2018 года №5369, от 29 марта
2018 года за №3630 и от 20 февраля 2018 года за №4202 отмечено , что население сельских районов с эконо-
мической и социальной точки зрения развивается. Наряду с этим перед гигиенической наукой поставлена
огромная задача по охране труда сельскохозяйственных работников. Данный вопрос непосредственно связан с
улучшением условий труда и быта сельских труженников.
PROBLEMS OF HYGIENE IN FIELD FARMING
X. O. Kosimov
Bukhara state medical institute, Bukhara, Uzbekistan
On the basis of the Resolutions of the President of the Republic of Uzbekistan No. PQ 5369 of March 24, 2018,
No. PQ 3630 of March 29, 2018, No. PQ 4202 of February 20, 2018, rural settlements are developing not only eco-
nomically but also socially. At the same time, new important and urgent problems have arisen in the science of hy-
giene and sanitary practice. Addressing these issues is directly related to improving working and living conditions in
rural areas.
Х. О. Косимов
Доктор ахборотномаси № 1 (98)—2021
64
билан узвий боғлиқдир. Ўсимликларни парваришлашнинг механизациялашганлигининг
асосини барча агротехник тадбирларни амалга оширишга мобил техникаларни қўллаш таш-
кил этади [3].
Бизнинг Республикада кейинги йилларда юқори даражада техник жиҳатидан такомил-
лашган қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Шу жумладан,
қишлоқ хўжалигига юқори унумга эга бўлган техникаларни кириб келганлиги фикрлари-
мизнинг яққол исботидир. Булар жумласига Т -70-60, Арион -630, Арион -850, ПУМА -310,
МХ -240, МХ -255, МАКСУМ, МАГНУМ, ВАЛТРА ва ҳокозоларни мисол келтириш мум-
кин. Саноат даражасида ишлаб чиқариладиган бундай техникалар ўтирғичлар, бошқарув
тизими ва назорат механизми билан жиҳозланган кабиналар билан таъминланган. Барча
қишлоқ хўжалик техникаларида кабиналар двигателнинг орқасида жойлашган бўлиб, улар-
ни бошқаришда айрим қийинчиликларга дуч келинади. Бундан ташқари кабина олдида жой-
лашган двигатель юқори даражадаги иссиқлик, шовқин ва теранишнинг манбаи бўлиб, ме-
ханизаторларнинг ишлаш шароитини ѐмонлаштиради. Тракторлар кабиналарининг кўпчи-
лик қисми ойналаштирилган ва айрим техникалар кабинасининг пастки қисмига қатор ора-
ларида ишлаш жараѐнини назорат қилиш ва ғилдираклар ишлашини кузатиш мақсадида
қўшимча ойналар ўрнатилган. Аммо, кабиналарни ҳаддан ташқари ойналар билан қоплаш
қўѐш радиациясидан иссиқ ҳавонинг кириб келишига имкон яратади [7]. Юқорида номлари
келтирилган тракторлар кабиналари 2 дан 3,5 ни ташкил этади. Магнум, Арион 630. 850
тракторлари кабиналари икки кишига мўлжалланган. Бу ўз навбатида агрегатни бошқариш
ва йўл транспорти ҳаракатида қулайлик туғдиради. Т 70-60, Арион 630-650. Магнум. Ван-
тра. МХ – 240. 255 тракторларининг кабиналари иситгич - ҳаво аймаштиргич системалари,
ўтирғич, кийим илгич, дори қути, ойна тозалагич, ичимлик суви сақлайдиган жиҳозлар би-
лан таъминланган. Кабинага кириш учун қулайлик яратиш мақсадида уларнинг бошқариш
системаси (рул) орқа, олдин, ѐнга силжитиш ускунаси билан жиҳозланган. Бу эса ўз навба-
тида хохишга биноан ишчи қоматини бир неча маротаба ўзгартириш имкониятига эга бўла-
ди. Тракторлар кабиналарида ўрнатилган ўтирғичлар ишчи ўринларининг асосини ташкил
этади.
Ўтирғичлар тананинг узунлиги ва ишчи ҳолатнинг ўзгартириш имкони билан боғлиқ.
Ўтирғични механизатор бўйи ва вазнига мослаштириш учун улар бошқариши механизми
билан жиҳозланган. Бўйи паст механизатор ўтирғични юқори ва олдинга ўзига қулай шаро-
ит яратиш мақсадида педал ѐрдамида суради. Бўйи баланд механизаторлар ўтирғичларни
педал ѐрдамида пасайтирадилар ва орқага сурадилар. Ўтирғичда ўрнатилган махсус мосла-
ма ѐрдамида механизаторлар вақти-вақти билан ишчи ҳолатини ўзгартирадилар ва бу ўз
навбатида механизаторларнинг ҳиссиѐти ва иш фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади
[3,7,9]. Айрим қишлоқ хўжалик техникаларида ўтирғичлар белгиланган стандартларга тўғри
келмайди. Масалан; МТЗ 80, 82, Т-28м, Т–4 тракторлари ўтирғичларининг ҳажми кичик,
улар суянғичлари паст. Бундай ўтирғичлар бошқарилмайди. Натижада бундай ҳолат меха-
низаторларнинг тез толиқишига олиб келади [7,9,19]. Механизаторлар иш жараѐни ўтирган
ҳолатда бошқарадилар. Ишчи ҳолатнинг меъѐрийлиги меҳнат фаолиятининг самараси ва
механизаторлар соғлигига ижобий таъсир этади.
Юқоридаги фикрлардан хулоса қилиш мумкинки, ҳозирги замон қишлоқ хўжалиги техни-
каларини такомиллаштириш, ишчи ўринларида механизаторлар учун қулай шароит яратиш,
ўтирғичлар ва бошқарув механизмларини мувофиқ ҳолда ўрнатиш ва техникаларни автоматик
ҳолда бошқариш механизмларини ишлаб чиқиш муҳим аҳамият касб этади. Қишлок хўжалик
техникаларининг кабиналари механизаторларни об-ҳаво таъсиридан бевосита муҳофаза қилиш,
ишчи ўринларида мўътадил микроиқлимни яратишга мўлжалланган. Табиийки, метал кабинала-
рни мос равишда изоляция қилмасдан механизаторларни юқори даражадаги иссиқлик ѐки совуқ
ҳаводан муҳофаза қилиб бўлмайди. Тракторлар кабиналарида иссиқлик манбалари қуйидаги-
лар; қуѐш радиацияси (70 – 80%), двигателлар (8 – 15%), механизаторлар (10 – 15%) ва бошқа
механизмлар (3 – 8%). Бизлар томонимиздан олиб борилган текширувлар шуни кўрсатдики, ис-
сиқликдан ҳимоя қилиш қатлами бўлмаган техникалар кабиналарида йилнинг иссиқ фаслида
Оригинальная статья
Доктор ахборотномаси № 1 (98)—2021
65
ҳаво ҳароратининг ниҳоят даражада юқорилиги кузатилди (1-жадвал).
Кабиналар ҳароратининг юқорилиги сабаби механизаторлар тракторлар эшиги ва ой-
наларини очишга мажбурдирлар. Бу ҳолат ўз навбатида кабиналарда чанглик даражасини
ошиб кетишига олиб келади. Саноат асосида ишлаб чиқариладиган техникаларда бугунги
кунда иссиқликдан ҳимоя қилиш барча чоралари кўрилган. Уларнинг кабиналари очиқ бўѐқ
билан бўялган, картон билан қопланган ва улар қуѐш радиациясидан ҳимоя қилади. Шунин-
гдек, ушбу техникаларнинг кабиналарида кондиционерлар ўрнатилган, ойналари қорамтир
бўѐқлар билан қопланган. Булар ўз навбатида кабиналарда мўътадил микроиқлимни
таъминлайди ва механизаторларни қуѐш нуридан ҳимоя қилади (2–жадвал)
Демак, кабиналарнинг ташқи юзасини ҳарорати кўпчилик ҳолатларда кабина ичи
ҳарорати билан боғлиқ. Аммо двигателнинг ишлаши ва ундан ҳосил бўладиган ҳарорат ту-
файли пол юзасининг ҳарорати бошқа қисмларга қараганда юқоридир. Саноат асосида
ишлаб чиқилган ва кондиционерлар билан таьминланган қишлоқ хўжалиги техникалари ка-
биналарида микроиқлим ташқи шароит билан боғлиқдир (3-жадвал).
Тракторлар кабиналарига кондиционерлар учун ҳаво бериш махсус резин мослама ѐр-
дамида тепадан берилади. Бу ҳолат ҳавонинг кабинага бир текис беришини таьминламайди.
1 жадвал.
Айрим қишлоқ хўжалиги техникалари кабиналарида харорат таснифи.
2 жадвал
Саноат асосида ишлаб чиқилган техникалар кабиналари юзалари ҳароратининг таснифи
(ташқи ҳарорат 38–45°С).
3 жадвал
Кондиционерлар билан жиҳозланган техникалар кабиналари микроиқлимининг ташқи мето-
рологик шароит билан боғлиқлиги.
Техникалар русумлари
Ташқи ҳарорати С градус
Кабиналарда ҳарорат С
градус
МТЗ – 80
Т – 28
Т – 4
Т – 40
ХТЗ – 80
40 – 45
40 – 45
40 – 45
40 – 45
40 – 45
45 – 55
50 – 54
52 – 57
55 – 58
45 – 48
Техникалар ру-
сумлари
Ҳарорат С (градус).
Пол
Шифт
Олдинги қисм
Эшик
Т – 70 – 60
Арион 630
Арион 850
ПУМА
Магнум
МХ
Максум
45,1
40,2
36,3
39,4
38,4
40,2
41,3
35,2
31,4
36,1
37,5
34,5
37,2
37,9
44,3
41,4
39,1
38,2
35,3
38,2
36,4
36,2
37,7
36,3
35,4
33,7
33,9
34,1
Техникалар
русумлари
Ташқи метеорологик шароит
Кондиционер ишлаб турган кабина.
ҳарорат
намлик
Ҳаво
ҳаракати
ҳарорат
намлик
Ҳаво
ҳаракати
Т – 70 – 60
Арион 630
Арион 850
ПУМА
Магнум
МХ
Максум
35,1-37,2
35,4-37,3
36,7-37,0
36,1-37,2
35,8-36,2
37,7-38,3
37,4-38,2
40-48
41-47
42-44
41-44
40,2-41,2
40-42
41-42,1
1,8-1,9
1,7-1,8
1,0-1,5
1,1-1,3
1,0-1,1
1,7-1,7
1,0-1,3
23-25
25,1-26,0
26,1-27,2
26,7-27
24,0-24,2
26,1-27,2
27,3-28,0
50-60
51-62
55-60
56-61
55-62
55-62
52-58
1,2-1,3
1,1-1,2
1,1-1,2
1,0-1,2
1,1-1,4
1,9-2,1
1,3-1,6
Х. О. Косимов
Доктор ахборотномаси № 1 (98)—2021
66
Оригинальная статья
Натижада механизатор баданининг совуб кетишига олиб келиши мумкин [13-17].
Тракторлар кабиналарини иссиқлик билан таъминлаш учун махсус мосламалар ѐки
кондиционерлардан фойдаланилади. Кабиналарни исситиш кўпчилик ҳолатларда трактор-
лар двигателлари ѐки иссиқлик таъминловчи сифатида сувдан фойдаланилади (МХ, Арион
630, 850, Магнум).
Қишнинг совуқ кунларида (ташқи ҳарорат -5-10ºС ) МХ, Магнум, Арион 630, 850
тракторлари кабиналарида ҳарорат +15, +20ºСни ташкил этади. Юқорида номлари келти-
рилган усулда кабиналарни иситишнинг камчилиги шундаки, иссиқлик даражасини
бошқаришнинг иложи йўқ. Бундан ташқари иссиқликни юқоридан берилганлиги сабабли
кабинада иссиқлик бир хилда тақсимланмайди [23]. Қишлок хўжалиги машиналари кабина-
ларида микроиқлим шароитини яхшилаш учун техник воситалардан, яьни ҳаво алмаштир-
гичлардан, қиш вақтида сунъий иссиқлик бериш воситаларидан фойдаланилади. Ис-
сиқликдан ҳимоя қилиш мақсадида кўпчилик ҳолатларда нур ўтказмайдиган экранлар, ай-
вончалар, ҳимояловчи шишилардан фойдаланиш мумкин. Иссиқликдан ҳимояловчи экран
сифатида очиқ рангда бўялган металл экран ўрнатиш кўпроқ самара беради. Кабина полини
резина қолинча билан қоплаш двигателдан келадиган иссиқликдан ҳимоя қилади. Трактор
кабинасига сунъий ҳаво алмаштиргич ўрнатиш иссиқликдан ҳимоя қилишнинг самарали
усулидир. Олимларнинг текшируви шуни кўрсатдики, кабина ичига 2,2 м/сек тезликда ҳаво
юборилганда ташқи ҳаво ҳарорати 35-40ºС бўлганда ҳам кабиналарда 20-25ºС ҳарорат
таъминланган [25,26,27].
Тракторчиларни иссиқликдан ҳимоя қилишнинг яна бир воситаси бу, иш ва дам олиш
тартибини тўғри ташкил этишдир. Бизнинг иссиқ иқлим шароитида ишни эрталаб соат 5:30
да бошлаб, соат 11:00 гача ва 16:00дан бошлаб, 20:00 гача давом эттиришдир. Шунинг би-
лан бир қаторда қишлоқ хўжалиги ходимларини пахта толасидан тўқилган иш кийимлари
билан таъминлаш катта аҳамият касб этади.
Бундай мато ўзига терни шимиб олади, ҳавони яхши ўтказади ва тез қурийди. Ишчи-
ларни иссиқликдан ҳимоя қилишда ичимлик тартибини тўғри ташкил этиш муҳимдир. Бу-
нинг учун ишчиларга кўк чой, турли дамламалар, витаминларга (А, В, РР, С) бойитилган
суюқликлар ташкил этиш мақсадга мувофиқдир. Булар билан бир қаторда организмни тур-
ли жисмоний машқлар билан чиниқтириш муҳим аҳамиятга эга [18]. Қишлоқ хўжалиги тех-
никалари механизаторлар организмига таъсир этиши мумкин бўлган омиллардан бири чан-
гликдир. Тракторлар кабиналарига чанглар герметик бўлмаган кабиналари поллари, дераза-
лари, эшиклари ҳамда техник носоз ҳаво алмаштиргичлар орқали киради. Кабиналарга ки-
радиган чанглар миқдори бевосита тупроқнинг намлик даражаси, ҳавонинг ҳаракат ва
йўналиш тезлиги билан боғлиқ [18,19,21,23]. Чанглар техника кабиналарига тушгандан кей-
ин улар турли бурчакларда тўпланадилар ва трактор ҳаракати натижасида пайдо бўладиган
тебраниш натижасида механизаторлар нафас аъзолари атрофида катта концентрацияда
тўпланади (ХТ3 80, МТЗ 80, 82, Т 28).
Ўтказилган лаборатория текширувларида ерларни шудгор қилиш, текислаш, барона
қилиш жараѐнида ХТЗ -80, МТЗ -80, 82, Т-28 тракторлар кабиналарида чанглар миқдори 40-
45 мг/ни ташкил этиб, белгиланган. Меъѐрдан 7-8 баробар зиѐтдир. Аммо текширилган
Арион -630, 850, Магнум, МХ техникалари кабиналарининг герметиклиги, кондиционерлар
билан таъминланганлиги эвазига улар кабиналарида чанглар концентрацияси 10-12 мг/ни
ташкил этди (4-жадвал).
Барча механизациялашган қишлоқ хўжалик ишларини ишчилар ўриндиқларидаги чанг
миқдорининг даражаси асосида 3 та гуруҳга ажратдик:
I гуруҳ
ишлари жараѐнтда чангланиш даражаси юқори (54-62 мг/м
3
). Бу гуруҳ чанг
хосил қилувчиларига ХТЗ -80, МТЗ – 80, 82, Т-28 Арион 630,850 магнум техникалари, ер
хайдаш, ер текислаш, барана қилишда ҳосил қиладиган чанглари киради.
II гуруҳ
ишлари жараѐнида чангланиш даражаси ўртача ( 30-38 мг/м
3
). Бу гуруҳ чанг
ҳосил қилувчиларига сабзавот, ғўза қатор ораларига ХТЗ -80,85, МТЗ – 80, Т-28, тракторла
Доктор ахборотномаси № 1 (98)—2021
67
4 жадвал.
Айрим техникалар кабиналарида чанглар миқдорининг кўрсатгичлари.
ри билан ишлов беришдан ҳосил бўладиган чанглар киради.
III гуруҳ
ишлари жараѐнида даражаси паст (20-25 мг/м
3
). Бу гуруҳ чанг ҳосил қилувчи-
ларига транспорт вазифасини бажарувчи Т -40, МХ, Максум, Беларусь 12-21, ТТЗ -80-10,
МТЗ -52, тракторлари киради.
Механизаторларнинг ишчи ўринлари чанглар миқдори иш куни давомида ўзгарувчан
бўлади. Техникаларнинг шамол йўналишига қарши ҳаракатланиш жараѐнида чангланиш
даражаси паст шамол йўналиши бўйлаб ҳаракатланганда уларнинг миқдори бир неча маро-
таба юқори бўлади. Шунинг билан бир қаторга механизаторлар ўринларига пайдо бўлади-
ган чанглар миқдори ишлов бериладиган қишлоқ хўжалиги экинларининг турлари ва ҳаво
ѐғингарчилик даражасига боғлиқдир [3,11,13,24].
Юқоридагиларидан хулоса қилиш мумкинки, қишлоқ хўжалиги агротехникасида тур-
ли русумли (эски русумдаги Т-28, МТЗ – 80, МТЗ – 85 ) техникаларини ишлатиш натижаси-
да механизаторлар ишчи ўринларида чанглар пайдо бўлиб, улар организмда патологик жа-
раѐнларни, шахсан касб касалликларини келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин [6,9,12,26].
Чанглар қишлоқ хўжалиги ходимлари соғлигига йил давомида таъсир этиши мумкин.
Чанглар ишчилар нафас аъзолари орқали кириб, бронхларни яллиғланиш, пневмокониоз
касалликларини келтириб чиқариши мумкин. Қишлоқ хўжалиги ерларини экишга тайѐрлаш,
улар орасига ишлов бериш, ўсимликлар қолдиқларини йиғиш жараѐнида дала меҳнаткашла-
ри организмига ўсимлик чанглари таъсир этади. Қишлоқ хўжалиги ходимларини ишлаб
чиқариши агротехникаси асосида пайдо бўладиган чанглардан ҳимоя қилиш муҳим аҳамият
касб этади.
Қишлоқ хўжалиги агротехникасини бошқаришнинг механизациялашган, автоматиза-
циялашган усулларини жорий этиш, ишчилар ўринларда чанглар миқдорини камайтириш-
нинг асосини ташкил этади. Тракторлар кабиналари герметиклигини таъминлаш, уларда
ҳимоя фильтрлари орқали ҳаво берадиган ва ҳавони чиқарадиган механизмларни ўрнатиш
техникалар кабиналарида чанглар миқдорини камайтиришга ѐрдам беради. Юқори чангла-
ниш шароитида ишлайдиган ишчиларни махсус кийимлар ва нафас аъзоларини шахсий
ҳимоялаш воситалари билан таъминлаш юқори самара беради. Шахсий химоя воситаларига
чангга карши респираторлар: «Лепесток -200», «Лепесток – 40», «Лепесток – 5», «Ф- 62 ш»,
«Ф-46АС», «У-2К», «Астра – 2» киради.
Пневмокониозларнинг олдини олишда ишчилар организмининг қаршилик кучини
кўтариш алоҳида аҳамият касб этади. Бундай тадбирлар қаторига организмга ультраби-
нафша нурлар бериш катта аҳамиятга эга. Ультрабинафша нурлар ўпкада склеротик жара-
ѐнларни пайдо бўлишини секинлаштиради. Булар билан бир қаторда нафас аъзоларига
ишқорий ингаляция қилиш пневмакониозларни камайишига ѐрдам беради. Ишчиларни
оқсилга бой озиқ-овқат маҳсулотлар (айниқса, метионинга бой) билан таъминлаш пневмо-
кониозларнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади. Қишлоқ хўжалиги техникалари-
нинг ҳаракати жараѐнида ишчилар ўринларида шовқин пайдо бўлади. Техникаларнинг
шовқин ҳосил қилиш даражаси двигателнинг кучига, бажариладиган ишнинг оғир ѐки ен-
гиллигига боғлиқдир.
Техникалар русумлари
Ташқи ҳаво чанг миқдори, мг/м
3
Кабиналардаги чанг
миқдори, мг/м
3
МТЗ-80
МТЗ-82
Т-28
Арион -630
Арион-850
Магнум
МХ
50-55
60-62
54-61
60-65
58-64
60-62
50-54
40-42
45-48
42-46
10-15
8-12
12-14
9-12
Х. О. Косимов
Доктор ахборотномаси № 1 (98)—2021
68
5 жадвал.
Турли русумдаги техникалар кабиналарида шовқин энергиясининг даражаси.
Қишлоқ хўжалиги техникалари ишлашидан пайдо бўлган шовқинлар келиб чиқишига
қараб механик ва аэродинамик бўлади. Механик шовқинлар техникаларнинг ҳаракат
қисмлари, деталларининг техник носозлиги туфайли бир бирига ўрилишидан ҳосил бўлади.
Аэродинамик шовқинлар двигателларнинг ишлаши (ѐқилғи ѐниши, клапанларнинг ишла-
ши) жараѐнида пайдо бўлади. Техникалар кабиналарига шовқин 2 йўл билан киради – ме-
талл конструкциялар ва ҳаво орқали. Техникалар кабиналарининг ўзи ҳам шовқин ҳосил
қилувчи манба бўлиши мумкин. Кабиналар қисмларининг шовқин ҳосил қилишда ҳиссаси
қуйидагича: – шифти, орқа девори, ѐн девори, олдинги девори ва поли [5,8,12,14]. Техника-
лар двигателига бериладиган босим шовқиннинг даражасига таъсир этади. Техникалар ка-
биналарига тарқаладиган шовқиннинг даражаси қишлоқ хўжалиги техникаларининг русум-
ларига бевосита боғлиқдир (5-жадвал).
Юқоридаги жадвалдан кўриниб турибдики, ишчилар ўринларидаги шовқин энергияси-
нинг даражаси двигателлари ва кабиналарнинг техник такомиллашганлиги даражасига
боғлиқ. Қишлоқ хўжалик техникалари кабиналаридаги шовқиннинг жадаллиги ишчи ўрин-
ларида руҳсат этилган шовқин даражасининг санитария меъѐрлари—0031-94 сонли САН-
КиМ асосида баҳоланади.
Қишлоқ хўжалиги техникаларида шовқин даражасини камайтириш тадбирларини
амалга ошириш, техникалар бошқарувчилари организмига уларнинг салбий таъсирини ка-
майтиришнинг асосини ташкил этади. Қишлоқ хўжалиги техникаларини оптимал конструк-
ция қилиш шовқин даражасини камайтиришнинг асосий омилидир. Техникалар двигателла-
ри билан кабиналар ўртасида резин қоплама ўрнатиш шовқин даражасини камайтиришга
ѐрдам беради [2,4,5,8]. Шунингдек, техникалар двигателлари ва констурукцияларини тех-
ник профлактик таъмирни талаб этадиган қисмларни ўз вақтида мойлаш шовқинни ка-
майтиришга ѐрдам беради. Қишлоқ хўжалиги техникалари ҳайдовчиларини йилида бир ма-
ротаба терапевт, невропатолог, отоларинголог мутахассислигидаги тиббиѐт ходимлари
иштирокида тиббий кўрикдан ўтказиш ўта муҳимдир.
Қишлоқ хўжалиги агротехникаси жараѐнида механизаторлар организмига тебраниш
(вибрация) таъсир этади. Тебраниш трактористлар организмига ўтирғичлар, бошқариш ме-
ханизмлари (педал, ричаг, рул ) орқали таъсир этади [6,11,16,19]. Техникаларнинг двигател-
лари ва ҳаракатланувчи қисмлари қишлоқ хўжалиги машиналарида тебранишни ҳосил қила-
ди. Техникалар ҳаракатланувчи қисмлари асосан паст частотадаги умумий тебранишни
ҳосил қилади. Техникалар тезлиги ошган сари ва ерларнинг нотекислиги тебраниш дара-
жасининг ошишига сабаб бўлади [4,8]. Қишлоқ хўжалиги техникаларининг иш жараѐнида
ишчилар организмига паст частотали (2-5 гц) ва юқори частотали (60-125 гц) тебранишлар
таъсир этади [18,21]. Шунинг билан бир қаторда қишлоқ хўжалиги техникаларини
бошқарувчилари организмига бериладиган умумий тебранишлар билан бир қаторда қўлда
бошқарув механизмлари орқали бериладиган тебранишлар ҳам таъсир этади [22,26].
Қишлоқ хўжалиги техникалари ҳаракати, деталлар ҳаракати, айланишдан пайдо бўладиган
умумий ва локал тебранишлар республикамизда қабул қилинган «ишчи ўринларида умумий
ва локал тебранишларнинг санитария меъѐрлари», СанКиМ 0063-96 сонли меъѐрдан ошмас-
лиги керак (6-7 жадваллар).
Техникалар русумлари
Шовқин энергияси даражаси дБ
МТЗ -80
МТЗ- 82
Т-28
АРИОН -630
АРИОН -850
МАГНУМ
МХ
100-120
103-140
95-150
80-95
85-92
95-100
85-95
Оригинальная статья
Доктор ахборотномаси № 1 (98)—2021
69
Бугунги кунда ўтирғичлар орқали бериладиган умумий тебранишларни пасайтириш
мақсадида ССБТ, стандарт. ―Тебраниш хавфсизлиги, умумий талаблар -12,1,012,-90- сонли»
давлат стандарти қабул қилинган. Ушбу давлат стандарти янгидан ихтиро қилинадиган тех-
никалар учун қабул қилинган. Бу давлат стандарти янгидан конструкция қилинадиган паст
ва фаол тебранишидан ҳимоя қилишга мўлжалланган. Тракторчиларни тебранишидан ҳимо-
ялашнинг яна бир йўли уларни турли жисмоний ҳаракатлар билан чиниқтириш, иссиқ мах-
сус кийимлар билан таъминлаш, иш ва дам олиш тартибини тўғри ташкил этишдан иборат-
дир.
Хулоса.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда қишлоқ хўжалиги ходимларининг
меҳнатини енгиллаштириши, улар соғлигини муҳофаза қилиш ва атроф муҳитни қишлоқ
хўжалигининг физикавий (чанглар) кимѐвий (пестицидлар, минерал ўгитлар) ва биологик
(бактерия, вируслар) омиллари билан ифлосланишини олдини олиш санитар -гигиеник чора
тадбирларни ишлаб чиқиш ўта муҳимдир ва буларнинг асоси қуйидагилардан иборат:
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги агротехникаси йил давомида давом этади
(ѐз фаслининг иссиқ ва қиш фаслининг совуқ кунларида). Шунинг учун меҳнаткашлар
соғлигини муҳофаза қилишнинг энг асосини уларни ноқулай микроиқлимдан муҳофаза
қилишни ташкил этади. Ишчилар организмини йилнинг иссиқ (ѐз ойларида) кунларида
муҳофаза қилишда иш ва дам олишни оқилона ташкил этиш ўта муҳимдир. Бундай иш тар-
тиби ҳаво ҳароратининг қуѐш радиацияси нурларининг пасайган соатларида амалга ошири-
лади. Бизнинг республикамизда иш соатининг эрталаб соат 600да бошланиши лозим. Кун-
Ўртагеометрик октава йўналиш
частотаси. Гц.
Октава йўналишидаги тебр тезлик кўрсатгичи
м/с
2
дб
z
0
x
0
y
0
z
0
x
0
y
0
1.0
2.0
4.0
8.0
16.0
31.5
63
1.12
0.8
0.56
0.56
1.12
2.24
4.5
0.4
0.4
0.8
1.6
3.15
6.3
12.50
71
68
65
65
71
77
83
62
62
68
74
80
86
92
Тузатилган ва эквивалент тузатилган
кўрсатгич ва уларнинг даражаси
0,56
0,4
65
62
6 жадвал
Қишлоқ хўжалик техникаларида умумий тебранишнинг санитария меъйѐр кўрсатгичлари
(0063-96 сонли СанКиМ).
Ўртагеометрик октава йўналиш
частотаси. Гц.
Рухсат этилган тезлик ва тебраниш тезлиги x
0
y
0
z
0
Тебраниш тезланиш
Тебраниш тезлиги
м/с
2
ДБ
м/с - 10
2
ДБ
8
16
31,5
63
125
250
500
1000
1,1
1,4
2,7
5,4
10,7
21,3
42,5
85
70
73
79
85
91
97
103
109
2,0
1,4
1,4
1,4
1,4
1,4
1,4
1,4
112
109
109
109
109
109
109
109
Тузатилган ва эквивалент тузатилган
кўрсатгич ва уларнинг даражаси
2,0
76
2,0
112
7 жадвал
Локал тебранишнинг санитария меъйѐрлари ва меъѐрлаштириш параметрлари (0063-96 сонли
САНКиМ)
Х. О. Косимов
Доктор ахборотномаси № 1 (98)—2021
70
нинг энг иссиқ соатида (соат 1200-1600) дам олиш, ишламаслик керак ва бу соатларда
салқин хоналарда дам олиш, чўмилиш, душ қабул қилиш, ҳўл сочиқда артиниш мақсадга
мувофиқдир. Иссиқликдан ҳимоялашда ҳавони яхши ўтказадиган ва намликни ўтказадиган
кийим бош билан таъминлаш муҳим аҳамият касб этади (пахта матосидан тикилган). Бошни
ҳимоя қилиш учун бош кийимда (шляпада) ишлаш лозим. Юқори ҳароратдан муҳофаза
қилишда ичимлик тартибини оқилона ташкил этиш муҳимдир (сифатли ичимлик суви ва
қайноқ чой) ва турли кўкатлар қўшилган дамламалардан фойдаланиш катта аҳамиятга эга.
Фойдаланилган адабиѐтлар:
1. Андреева –Галанина Е.Ц., Артамонова В.Г., Усенко В.Р., Лутай А.В. К вопросу этиологии, ранней диагно-
стики и профилактики бибрационной болезни у водителей тяжелых машин- В кн.: вопросы санитарной
охраны внешней среды, гигиены труда и профилактики заболеваний. Л. Медицина , 1990. С. 22-24.
2. БузилевЮ.Г.,Буробкин И.Н. Живодноводческие комплексы: организация труда управление М. Россельхо-
зиздат, 2003,199 с.
3. Бегляров Г.А Биологичкийметод боръби с вредителъями овощных кулътур в защищенном грунте._ В кн.:
Защита овощных и бахчевых кулътур и картофеля от вредителей, болезней и сорняков. М.,1978, с.52-64.
4. Балсунова М.Я.Суточные и сезонные изменения регуляция сердечного ритма у механизаторов сельского
хозяйства В.К.Н.– физиология человека, 1998,- 141 с.
5. Гвоздова Н.М. Функциональное состояние сердечно-сосудистой системы у механизаторов сельского хо-
зяйства. –В кн.: Вопросы гигиены села. Саратов, 2000, с 154-158.
6. Гигиена труда в современном сельском хозяйстве под ред. Я.Б.Резника, Кишенев, Шитинца 2008,105с
7. Гигиеническая оптимизация световой обстановки условий труда при работе со светочувствительними ма-
териалами: Метод. рекомендация, Л.1984, с 14-15.
8. Гигиена труда под.ред.Н.Ф. Измерова и В.Ф Крилова; Геотар Медиа, 2008, 584 с.
9. Гигиеническое прогнозирование проф заболеваемвости пылевой этиологии в зависимости от пылевой
нагрузки (Метод.рекомендации) Ташкент, 2002,10 с.
10. Елизарова В.В.Изменение некоторых физиологических показателей в зависимости от степени рациональ-
ности рабочей позы стоя-Гиг. Труда, 1989, №4 с.47-49.
11. Луканова Б.Х Гигиена на труде в птицеводство-ВКН. Хгигиена на основе отрасли на производ-
ство.София,1988,с. 355-361.
12. Маленкий В.П. Инвалидность сельскохозяйственных механизаторов вследствие заболевания органов ды-
хания. Врачебное дело;2005, №9,с. 92-94.
13. Мироненко М.А. Рыбин В.В, Польяков А.Г., Брюшкова С.А. Гигиенические вопросы районной планиров-
ки сельскохозяйственных районов –ВКН:Гигиена населенных мест. Киев,2005.вып 14, с22-23
14. Новакатьян А.О.,Лысина Г.Г.Краснюк В.П. Состояние здоровья и функциональные сдвиги у работников
ведущих сельскохозяйственных профессии. ВКН. Социальная гигиена, Организация здравоохранения и
истории медицины.Киев ,2005.Вып7,с 75-80
15. Раздубенко М.А.Гiгiена працi у птахiвнiцтвi, Киев: здоровья 1985.-40 ст
16. Сорокин Г.А. Различие возрастной и стажевой динамики показателей здоровья работающих-критерий для
сравнения профессиональных и непрофессиональных рисков,-Гиг и сан 2016 №4 ст 355-361
17. Спиранде Л.Л, Линецкая В.Л., Старожук И.А.О функциональном состояние вестибулярного анализатора
при воздействиинизкочастотных колебаний у трактористов-Здравоохранения Казахстана, 1988,№1с67-68
18. Санитарные нормы допустимых уровней шума на рабочих местах. СН.№0031-94,124с.
19. Санитарные нормы обшей и локальной вибрации на рабочих местах, СанПиН №0063-96,115с.
20. Степанов С.А.Этиология патогенез, морфогенез пневмакониоза, вызванного зерновой пылью,-Саратов
1984,ст 159.
21. Физиологические основы повышения эффективности труда. В сб. ст. Под ред. В.И.Медведева, Л. Наука,
2008,-139 с.
22. Федосеев Г.Б., Герасин В.Н.Хронический бронхит,-В кн: Руководство по пульмонологии,Л; Медицина,
1988, с 337-364.
23. Фролова Т.Л. Особенности изменения гемодинамики области малого таза спинного и головного мозга у
женщин трактористок под влиянием низкочастотной вибрации-В кн. Вопросы гигиены труда,Саратов
1995.с 166-169.
24. Braun S.R.,de ptva G.A TSTats A.et al.Farmers jung disease long term cetntealans phystological outcomer Arner
Rev.Res.Dis.1999.vol 113.p.185-193.
25. Dutkiewicr.J Exposure tu dust borne bacteria in Agriculture.Immunological survey,-Arch.Envirom
Hilth,1988.WHO,Geneva1988,p260.
26. Wolshop on Occupational health in Agroculture.Geneva,6-12 Nov,1989,-WHO,OVH(80,-31p).
27. Lehnic K.,Thiele E Ubersicht ruz Berutsbedinten Exposition fur Werktitige der Tierproduction gegeniber
mikrobiellen Noxen und der Stallust-zges Hud 1998.Bd24,s331-335р.
Оригинальная статья