Применение эффективной системы маркетинга на автомобильных предприятиях

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
6-11
23
3
Поделиться
Шарипов, К., & Зайнутдинова, У. (2021). Применение эффективной системы маркетинга на автомобильных предприятиях. Экономика И Образование, (1), 6–11. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/7127
Конгратбай Шарипов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

ректор, д.п.н., профессор

Умида Зайнутдинова, Ташкентский Финансовый Институт

доценти, и.к.н

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Важнейшей и актуальной задачей, стоящей перед предприятиями и фирмами, является определение своего основного рынка сбыта, и существуют разные подходы к его реализации. Оценка продукта с точки зрения потребителя: продукт должен приносить пользу потребителю, они должны решать конкретную потребительскую проблему покупателя. В этой статье рассматривается применение эффективной маркетинговой системы в автомобильной промышленности

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 №

1

6

AВТОСАНОАТ КОРХОНАЛАРИДА САМАРАЛИ МАРКЕТИНГ ТИЗИМИНИ ҚЎЛЛАШ

Шарипов Конгратбай Авезимбетович -

ТДИУ ректори, т.ф.д., профессор

Зайнутдинова Умида Джалаловна -

ТМИ доценти, и.ф.н.

Аннотация.

Корхоналар, фирмалар олдида турган энг муҳим ва ҳал қилиниши лозим бўлган вазифа ўз асосий

бозорини аниқлашдан иборат бўлиб, уни амалга оширишда турли ёндашувлар юзага келади. Товарни истеъмолчи
нуқтаи назаридан баҳолаш: истеъмолчи учун товар фойда, манфаат келтириши лозим бўлиб, улар харидорларнинг
аниқ истеъмол муаммосини ҳал қилиши лозим. Ушбу мақолада автосаноат корхоналарида самарали маркетинг
тизимини қўллаш масалалари ёритилган.

Калит сўзлар:

мақсадли бозор, исътемолчи, товар, баҳолаш, эҳтиёж, фойда, мақсад, технология,

барқарорлик, имконият.

Аннотации.

Важнейшей и актуальной задачей, стоящей перед предприятиями и фирмами, является

определение своего основного рынка сбыта, и существуют разные подходы к его реализации. Оценка продукта с точки
зрения потребителя: продукт должен приносить пользу потребителю, они должны решать конкретную
потребительскую проблему покупателя. В этой статье рассматривается применение эффективной маркетинговой
системы в автомобильной промышленности.

Ключевые слова:

целевой рынок, потребитель, бренд, оценка, спрос, прибыль, цель, технология, устойчивость,

возможность.

Annotation.

The most important and urgent task facing enterprises and firms is to identify their main market, and there

are different approaches to its implementation. Evaluation of the product from the consumer's point of view: the product should
bring benefits to the consumer, they should solve the specific consumption problem of the buyer. This article discusses the

application of an effective marketing system in the automotive industry.

Key words:

target market, consumer, brand, appraisal, demand, profit, goal, technology, sustainability, opportunity.

Кириш:

Мақсадли бозор хусусиятлари

ва афзалликларини ўрганиш маркетинг тад-
қиқотларининг муҳим жиҳатларидан бири

ҳисобланиб, мақсадли бозорга хос бўлган
хусусиятлар бозорни тадқиқ қилиш ва эгал-

лаш, истеъмолчиларни топиш, жалб этиш,
эҳтиёжни қондириш масалаларини ҳал қилиб,

истеъмолчилар билан доимий алоқани сақ-
лаш ва мустаҳкамлашга тегишли шароит яра-

тади. Бу ўринда корхоналар, фирмалар олдида

турган энг муҳим ва ҳал қилиниши лозим
бўлган вазифа ўз асосий бозорини аниқлаш-

дан иборат бўлиб, уни амалга оширишда тур-
ли ёндашувлар юзага келади. Товарни истеъ-

молчи нуқтаи назаридан баҳолаш: истеъмол-
чи учун товар фойда, манфаат келтириши ло-

зим бўлиб, улар харидорларнинг аниқ истеъ-
мол муаммосини ҳал қилиш шаклида намоён

бўлади. Автосаноат корхоналарининг иннова-
цион маркетинг потенциалини тадқиқ қилиш

ва уни ривожлантириш жараёни узлуксиз
олиб борилиши керак. Агарда у сезиларли

натижа берамаса, корхона стратегияси қайта
кўриб чиқилиши мақсадга мувофиқ бўлади.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили.

Автосаноат корхоналарининг маркетинг ти-
зими самарадорлигини ошириш, унинг фао-

лият йўналишларини такомиллаштириш, са-
ноат корхоналарининг иш ва бозор фаолли-

гини ошириш доирасидаги кенг кўламли ил-

мий тадқиқотлар хорижлик иқтисодчи олим-

лар А.Банкин, Г.Беквит, С.Н.Бердышев, С.Бо-
жук, М.Горштейн, А.Карасев,

Р.Фатхуддинов,

Г.Хардинг, В.Шкардунлар ва бошқалар томо-
нидан амалга оширилган [1].

Мамлакатимиз саноат корхоналарининг

бозор фаолиятини тадқиқ этишда бозор

иштирокчилари ва харидорлар билан боғлиқ
муносабатлар, саноат корхоналарининг мар-

кетинг стратегиясини шакллантиришда ички

ва ташқи маркетинг муҳитининг ўрни билан
боғлиқ муносабатларнинг илмий-назарий

асослари иқтисодчи олимлардан Ш.Эргашход-
жаева, У.Шарифхўжаев, М.Икрамов, Л.Т.Абду-

халилова, Н.М.Набиева, С.А.Салимов, Т.А.Акра-
мов, Г.Б.Муминова[2]. ва бошқалар томонидан

тадқиқ этилган.

Юқоридаги илмий тадқиқот ишлари-

нинг асосий мақсади саноат корхоналарининг
маркетинг стратегиясини шакллантиришда

бозор омиллари мақсадли фойдаланиш, кор-
хоналар фаолият самарадорлигини ошириш-

да маркетинг стратегиясини шакллантириш,
корхона рақобат устунлигини истеъмолчи та-

лаблари ва рақобатчиларга нисбатан йўнал-

тириш билан боғлиқ жараёнлар тадқиқ этил-
ган.

Таҳлил ва натижалар.

Товарнинг ўз

функциясини бажариш даражаси унинг

истеъмолчи учун фойдалилигида намоён бў-

САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 №

1

7

лади. Шунинг учун мақсадли бозорни аниқ-
лашдаги биринчи вазифа қондирилиши керак

бўлган эҳтиёжни аниқлаб олишдан иборат
ҳисобланади. Мазкур эҳтиёжга ҳамма ҳам

бирдек эга бўлмайди. Шу сабабли, улар ўрта-
сида тегишли фарқлар мавжуд бўлиб, айрим

жиҳатлари билан эҳтиёжлар даражаси ўзаро

фарқланиш хусусиятига эга. Демак, истеъмол-
чилар орасидан муайян бир эҳтиёжга эга бўл-

ган истеъмолчилар гуруҳини ажратиб олини-
ши, айнан улар доираси корхона ёки, ташки-

лот фаолияти самарадорлигини оширишни
талаб этади.

Истеъмолчиларнинг муайян гуруҳлари

истеъмол муаммоларини ҳал қилишда турли

восита ва замонавий янги технологиялардан
фойдаланадилар. Истеъмол муаммосини ҳал

қилишда қандай технология қўлланиши ке-
раклиги ва қўлланиши мумкинлиги ҳам катта

аҳамият эга бўлганлиги сабабли, истеъмол-

чиларнинг фундаментал эҳтиёжларини ўрга-
ниш барқарор ҳолатда уларни қондириш

усуллари, технологияларини тез-тез ўзгариб,
фан-техника ривожланиши каби ҳолатлар

янгидан-янги имкониятларни яратиб беради.
(1-жадвал).

1-жадвал

Мақсадли бозор хусусиятлари ва афзалликлари

Юқорида баён қилинганлардан келиб

чиқиб, асосий бозордаги истеъмолчиларнинг
ҳаммаси ҳам бир корхона товарлари харидори

бўла олмайди. Улар турли рақобатчилар
ўртасида таклифнинг ноаниқ вариантлари

бўйича турли асосларда тақсимланади. Нати-
жада, ҳар бир корхона асосий бозордаги

истеъмолчиларнинг бир гуруҳини жалб этиш
ва улар эҳтиёжини қондириши мумкин. Бун-

дан ташқари, бир товар ёки унинг бир тури

истеъмолчиларнинг талаб-истаклари, дидла-
ри, товарнинг фойдалилиги тўғрисидаги та-

саввурлар, харид қобилияти, бозордаги ҳатти-
ҳаракатлари ва бошқа хислатлари бир хил

бўлмайди.

Ҳозирги вақтда корхона, фирма қанча

катта бўлмасин, бутун бозорни қамраб олиш
имкониятига эга эмас. Шунинг учун барча

истеъмолчилар мавжуд эҳтиёжларини макси-
мал даражада қондира олмайдилар. Ривож-

ланган мамлакатларда бозорнинг табақала-
ниши интенсив тус олиши туфайли корхона-

лар бир-биридан товарга нисбатан ўз талаб-
чанлиги, истак ва маркетинг воситалари таъ-

сирига жавоблари билан фарқ қиладиган

истеъмолчи гуруҳларини аниқлаб олишга ҳа-
ракат қиладилар.

Маркетинг фаолияти ўзида бозорни

комплекс тадқиқ қилиш, инновацияларни

яратишни режалаштириш, уларнинг рақобат-

бардошлиги, нарх сиёсати, силжитиш, сотуви-

ни ташкил этиш ҳамда сервис хизмат кўрса-
тишни тезлаштиради. Мос равишда, кўрсатиб

ўтилган барча йўналишлар бўйича алоҳида
методикалар ишлаб чиқилиши мумкин.

Ҳозирги вақтда кўплаб саноат корхона-

ларда маркетинг асосида инновацион фао-

лият самарали ташкил этилмоқда. Таклиф
этилаётган методиканинг таркибий қисмла-

рига корхона фаолиятининг аниқ мақсадлари

ва тегишли шароитлардан келиб чиқиб, те-
гишли қўшимчалар киритилиши ва кенгайти-

риб борилиши мумкин. Шу билан бирга, аниқ
турдаги корхонада инновацион фаолиятни

бошқаришнинг самарали механизмини шакл-
лантиришга ёрдам берувчи зарурий методик

асослар корхонани ўзига хос хусусиятларига
кўра ўз-ўзини намоён этади.

Инновацияларнинг барқарор ривожла-

ниб бориши иқтисодиётнинг барча соҳалари-

да уни яратиш ва қўллашни талаб қилади. Шу
жиҳатдан, бозордаги рақобат ва ноаниқлик

шароитида маркетинг фаолиятида ҳам инно-
вациялардан фойдаланиш муваффақиятга

эришиш имкониятини беради. Жумладан,

автосаноатни ривожлантириш, истиқболдаги
мақсадларни руёбга чиқаришда инновацион

фаолиятга асосланган маркетингнинг янги
кўринишларини яратиш ва жорий этиш му-

ҳим аҳамият касб этмоқда. Янги кўринишдаги

САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 №

1

8

самарали тижоратлаштирувчи маркетинг во-
ситаларни қўллаш учун авваламбор, автоса-

ноат корхоналарининг инновацион марке-
тинг фаолияти етарли потенциалга эга бўлиш

керак.

Автосаноат тизимида инновацион мар-

кетинг потенциалини тадқиқ этмасдан туриб

автомобилларни тижоратлаштириш имкони-
ятларини аниқлашнинг иложи йўқ. Шу боис-

дан, автосаноатни ривожлантиришда иннова-
цион маркетинг потенциалини тадқиқ қилиш

ва баҳолаш, шунингдек уни шакллантирувчи
омилларни ўрганиш ва ривожлантириш

муаммолари юзага келтиради.

Автосаноатда инновацион маркетинг

фаолиятини ташкил этишда авваломбор, кор-
хона инновацион технологияларига эга бўли-

ши, хизмат кўрсатиш жараёнида инновацион
маҳсулот ёки хизматларни яратиш ҳамда ин-

новацион усуллар орқали силжитиш масала-
ларидан иборат дастурий жараёнларни амал-

га ошириш керак. Унинг замирида замонавий

автосаноат тизимига эга бўлган корхоналар
аҳолига сифатли автомобилларни ишлаб чи-

қариш, саноат маҳсулотининг хавфсизлигини
ошириш ва экологик маданиятни шаклланти-

ришга йўналтирилган маркетинг тадбирлари-
ни амалга оширишда инновацион маркетинг

потенциали умумий ташхис вазифасини ўтаб
беради.

Автосаноат корхоналари инновацион

маркетинг фаолиятини ташкил этишда авва-

ломбор, транспорт корхоналари инновацион
ташиш технологиясига эга бўлиши, хизмат

кўрсатиш жараёнида инновацион маҳсулот
ёки хизматларни яратиш ҳамда инновацион

усуллар орқали силжитиш масалаларидан

иборат дастурлар амалга оширилиши керак
бўлади. Унинг замирида замонавий автомо-

биль транспорт воситаларига эга бўлган кор-
хоналар аҳолига сифатли транспорт хизмат-

ларини кўрсатишда унинг хавфсизлигини
ошириш ва экологик маданиятни шаклланти-

ришга йўналтирилган маркетинг тадбирлари-

ни амалга оширишда инновацион маркетинг
потенциали ташхиси вазифасини ўтаб беради.

Умуман олганда, инновацион маркетинг фао-
лиятини биз, инновацияларни яратиш ва жо-

рий этиш йўли билан фойда олиш ҳамда
истеъмолчилар эҳтиёжларини қондириш ор-

қали корхонанинг эришиш мумкин бўлган
имкониятлари, ресурларидан самарали фой-

даланишга йўналтирилган бошқарув концеп-
цияси деб қарашимиз тўғри бўлади. Иннова-

цион маркетинг потенциали инновацион мар-
кетинг фаолиятини синовдан ўтказувчи жа-

раён сифатида намоён бўлади. Демак, инно-
вацион маркетинг натижадорлигини ошириш

учун аввало, унинг потенциалини ошириш ва

ривожлантиришни тизимли тадқиқ этиш
талаб этилади.

Инновацион маркетинг потенциали кор-

хонанинг умумий иқтисодий потенциали тар-

кибига киради. Корхонанинг иқтисодий по-
тенциали, маркетинг потенциали ва иннова-

цион потенциални ўз ичига олиб, улар бир-
бирини тўлдириб боришга асос яратади. Шу-

нинг учун инновацион маркетинг потен-
циалини тизимли тадқиқ этишда “Корхона

иқтисодий потенциали”, “Маркетинг потен-
циали” ва “Инновацион потенциали” тушунча-

лари моҳиятини кенгроқ тушуниб этиш мақ-
садга мувофиқ.

1-расм. Автосаноат корхоналари инновацион маркетинг потенциалини

белгиловчи омиллар

САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 №

1

9

Корхона потенциали деганда, унинг

ихтиёридаги мавжуд ресурслардан оқилона

фойдаланган ҳолда аҳолининг товар ва хиз-
матларга бўлган эҳтиëжини юқорини даража-

да қондиришининг барча имкониятлари ай-
тиб ўтишимиз мумкин. Қатор иқтисодий тад-

қиқотларда корхона иқтисодий потенциали

алоҳида тадқиқот объекти сифатида эътироф
этилади. Корхонанинг рақобатдошлиги унинг

хусусий иқтисодий потенциалларидан бири
бўлган бозор потенциали ва ундан фойдала-

ниш самарадорлигини оширади.

Корхона потенциали инновацион марке-

тинг фаолиятини самарали ташкил этиш учун
барча ички имкониятлари жамланмасини

англатиб, улар маълум бир ҳолатларда тўлиқ
ёки қисман амалга оширилиши мумкин. Авто-

саноат корхоналарининг инновацион марке-
тинг потенциали - транспорт хизматларини

самарали ташкил этиш, хизмат кўрсатиш жа-
раёнида инновацион ташиш технологиялари-

ни қўллай олиш ва уни силжитишда инно-

вацион усуллардан фойдаланиш имкониятла-
рини кенгайтиради.

Автосаноат корхоналарининг иннова-

цион маркетинг потенциалини шаклланти-

риш имконини берувчи омилларга қуйидаги-
лар киради: (2-жадвал).

1. Автосаноат хизматлари бозорининг

барча субъектлари учун инновацион хизмат-

лар улушининг ўсиб бораётганлигини акс
эттириб бориши;

2. Автосаноат корхоналарида иннова-

цияларни яратиш ва уларни силжитиб бориш

борасидаги фаолликни таъминлашда иннова-
цион ташиш технологияларини қўллаш ва бу

борада маркетинг бошқарувини амалга оши-

риш;

3. Инновацион маркетинг фаолияти

билан шуғулланувчи корхоналар жамоасини
эътиборга олган бозор субъектлари эҳтиёж-

ларини максимал даражада қондириш, хусу-
сан, корхонанинг инсон капитали ва интра-

пренеровлардан ташкил топган инновацион
фаолиятини рағбатлантириб бориш. Фикри-

мизча, автомобил транспорти корхоналари-
нинг инновацион маркетинг потенциалига

моддий ресурслар, инсон ресурслари, ахборот
ва маркетинг воситалари билан боғлиқ омил-

ларнинг умумий йиғиндиси сифатида қараш
мумкин.

Автосаноат корхоналари инновацион

маркетинг потенциалига баҳо бериш билан
бир қаторда, таъсир этувчи кўп турдаги омил-

лар мезони аниқланиб, уларнинг ичидан ра-
қобатбардошликни ошириш мақсадида турли

даражадаги инновацион транспорт хизматла-
рини яратиш, транспорт хизматларини сил-

житиш ва позициялаш имконияти эътироф
этилади.

2-жадвал

Автосаноат корхоналарининг инновацион маркетинг потенциалини

шакллантириш имконини берувчи омиллар

Маркетинг потенциалини шакллантириш имконини берувчи омиллар

1

Автосаноат хизматлари бозорининг барча субъектлари учун инновацион хизматлар улушининг ўсиб
бораётганлигини акс эттириб бориши.

2

Автосаноат корхоналарида инновацияларни яратиш ва уларни силжитиб бориш борасидаги
фаолликни таъминлашда инновацион ташиш технологияларини қўллаш ва бу борада маркетинг
бошқарувини амалга ошириш.

3

Инновацион маркетинг фаолияти билан шуғулланувчи корхона-лар жамоасини эътиборга олган бозор
субъектлари эҳтиёжларини максимал даражада қондириш, хусусан, корхонанинг инсон капитали ва
интрапренеровлардан ташкил топган инновацион фаолиятини рағбатлантириб бориш.

Автосаноат корхоналарида инновацион

маркетинг потенциали омилларини қуйида-
гича таснифлаш мумкин:

– ресурслар потенциали;
– инсон ресурслари потенциали;

– ахборот ресурслари потенциали;
– маркетинг воситалари потенциали.

Автосаноат корхоналарининг асосий по-

тенциали ресурлар билан боғлиқ. Шу нуқтаи

назардан ресурслар потенциалини оптимал
даражада бошқариш, инновацион фаолияти-

ни ташкил қилиш билан бир вақтнинг ўзида
маркетинг фаолиятини самарали амалга оши-

ришни таъминлайди. Н.В.Шаланов томонидан

амалга оширилган қатор тадқиқотларда ино-

вацион маркетинг потенциалини ривожлан-
тиришда ресурслардан самарали фойдаланиш

ва уни оптимал бошқариш, шу билан бирга
инновацион фаолиятга асосланган хўжалик

субъектларининг барча кўрсаткичларини
аниқлаш жараёни сифатида талқин этилади.

Ушбу ўзаро мажмуавий тарздаги боғлиқ кўр-
саткичлар тизими таъсирини аниқлаш бирин-

чидан, автосаноат корхоналари инновацион
маркетинг потенциалини энг кўпи билан қан-

дай даражага чиқиши, ресурсларни бирлаш-
тириш, турли даражадаги инновацион фао-

лиятни бошқаришда маркетинг хизматини

САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 №

1

10

таъминлай олиши, фаолиятда умумий корпо-
ратив ҳолатларни шакллантириш ва тезкор

қарорларни қабул қилишда фойдаланиш мум-
кин.

Автосаноат корхоналарининг иннова-

цион маркетинг потенциалини тадқиқ қилиш

ва баҳолаш жараёни маълум бир ривожланти-

рувчи концепцияга эга бўлиш керак. Шу са-
бабдан автосаноат корхоналарининг марке-

тинг потенциалини ривожлантириш уни ва
баҳолаш концепциясини ишлаб чиқиш талаб

этилади.

Автосаноат корхоналари инновацион

маркетинг потенциалини ривожлантириш
концепцияси бир қанча жараёнлар мажмуаси

сифатида акс этиб, у қуйидаги босқичларда
амалга оширилади:

автосаноат корхоналарининг иннова-

цион маркетинг имкониятлари ва моддий ре-

сурсларини ривожлантириш йўлларини аниқ-
лаш;

автосаноат корхоналарни ривожлан-

тириш йўналишлари бўйича кўзланган вази-
фаларни асослаш;

автосаноат корхоналарини ривож-

лантириш жараёнларини таъминлашда инно-

вацион маркетинг технологияларини танлаш;

инновацион маркетинг фаолияти йў-

налишини танлаш бўйича тегишли стратегия
механизмларини ишлаб чиқиш;

автосаноат корхоналарининг иннова-

цион маркетинг потенциалини ривожланти-

риш жараёни самарадорлигини баҳолаш.

Автосаноат корхоналарида инновацион

маркетинг потенциалини ривожлантириш
концепцияси қуйидагича амалга оширилади:

1) ички ва ташқи омилларни баҳолаш;

2) инновацион маркетинг ресурслари-

дан мақсадга мувофиқ тартибда фойдаланиш.

Автосаноат корхоналарининг иннова-

цион маркетинг потенциалини тадқиқ қилиш

ва баҳолаш борасидаги тадқиқотлар, марке-
тинг тизимига таъсир кўрсатувчи омиллар ва

уларнинг танланган кўрсаткичларидан келиб
чиқиб баҳолаш учун аниқ бир услубиятга эга

бўлиши керак.

Автосаноат корхоналари инновацион

маркетинг потенциалини баҳолаш услуби
бўйича юқорида келтирилган барча фикр ва

мулоҳазалардан келиб чиқиб, автосаноатда
инновацион маркетинг потенциали унинг ма-

териал - ресурслар потенциали, инсон ресурс-

лари потенциали, ахборот ресурслари потен-
циали ва маркетинг воситалари потенциали

билан баҳолаш услубияти таклиф этилади.
Натижада автосаноат корхоналарининг инно-

вацион маркетинг потенциали қуйидаги фор-
мула орқали баҳоланади:

P = f1 (P1, P2, P3, P4, P5) (1)

Бу ерда:

P1- автоcаноат корхонасининг иннова-

цион потенциали;

P2 - автосаноат корхонасининг моддий

ресурслар потенциали;

P3 - автосаноат корхонасининг инсон

ресурслари потенциали;

P4 - автосаноат корхонасининг ахборот

ресурслари потенциали;

P5- автосаноат корхонасининг марке-

тинг воситалари потенциали.

Ушбу формула автосаноат корхоналари-

нинг инновацион маркетинг потенциалини
баҳолаш билан бирга барча иқтисодий кўр-

сатчларни ижобий натижада ифодалаш ҳамда
сенергетик самарадорликка эришиш имко-

ниятини асослашга хизмат қилади.

Хулоса ва таклифлар.

Юқорида келти-

рилган мулоҳазалардан шундай хулоса қилиш

мумкинки,

автосаноат

корхонасининг

инновацион маркетинг потенциалини тадқиқ

қилиш ва баҳолаш, унинг транспорт хизмат-
лари кўрсатишда инновацион фаолиятни ри-

вожлантириш, умумтранспорт хизматлари бо-
зорида рақобат устунлигига эришиши нафа-

қат автосаноат корхоналарида тегишли жара-
ёнларни бошқариш, балки инновацион потен-

циалини ҳам бошқаришни самарали ташкил
этишини таъминлайди.

Натижада:
– автосаноат корхоналарида бозор иқти-

содиёти талабларини ҳисобга олган ҳолда,
сервис хизматлари кўрсатишни эксплуатаци-

он ва таъминот харажатларни қисқартирган

ҳолда бозордаги улушни ошириш;

– автосаноат корхоналари фаолиятини

кенгайтиришни таъминлай оладиган иннова-
цион потенциални бошқаришнинг натижавий

самарадорлигини асосланади.

Бунинг натижасида автосаноат корхона-

ларининг инновацион маркетинг потенциа-
лини ривожлантириш билан боғлиқ иннова-

цион бошқарув қарорлари қуйидаги икки йў-
налишда қабул қилиниши мумкин:

Автосаноат корхоналарининг иннова-

цион маркетинг потенциали ривожлантириш,

хизмат кўрсатиш жараёнида инновацион маҳ-
сулотларни яратиш, шунингдек, инновацион

усулларни қўллаш ва хизмат кўрсатиш баҳо-

ларини мувофиқлаштириш ҳисобига корхона-
нинг инновацион потенциалини ошириш ва

бошқалар.

САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 №

1

11

Манба ва адабиётлар рўйхати:

1. А.Банкин, Контент-маркенинг для роста продаж. – СПб: Питер, 2017.272 с.
2. Г.Беквит. Четыре ключа к маркетингу услуг. –М.: Альпина Паблишер, 2017. 252 с.
3. С.Н.Бердышев. Секреты эффективной интернет-рекламы. Практическое пособие. –М.: Дашков и К, 2018. 120 с.
4. С.Божук Маркетинговые исследования. Учебник. – М.: Юрайт, 2017. 280 с.
5. М.Горштейн. Современный маркетинг. –М.: Дашков и Ко, 2017. 404 с.
6. А.Карасев. Маркетинговые исследования и ситуационный анализ. Учебник и практикум для прикладного

бакалавриата. – М.: Юрайт, 2017. 315 с.

7. Фатхуддинов Р.А. Стратегический маркетинг: Учебник для вузов, 5-е издание. – СПб.: Питер, 2008. – 368 с.
8. Хардинг Г. Маркетинг промышленных товаров. / Пер. с англ. М.: Сирин, 2002. 272 с.

9. Шкардун В.Д. Маркетинговые основы стратегического планирования: Теория, методология, практика:

Монография. – М.: Дело, 2005. – 376 с.

10. Ш.Эргашходжаева, У.Шарифхўжаев. Маркетингни бошқариш. Дарслик.-T.: TDIU, Iqtisodiyot, 2019.– 324 бет.
11. М.Икрамов, Л.Т.Абдухалилова, Н.М.Набиева. Маркетинг тадқиқотлари. Ўқув қўлланма. -Т.: ТДИУ, 2017. -145 б.
12. С.А.Салимов. Maркетингни бошқариш. Дарслик.-Т.: «Aloqachi» 2010 й., 252 бет.
13. Г.Б.Муминова, Ахборот коммуникация хизматлари бозорини ривожлантиришда инновацион маркетинг

стратегияларидан фойдаланиш. 08.00.11 –Маркетинг (иқтисодиёт фанлари). Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа
доктори (PhD) диссертацияси автореферати. –Т.: «Академия ноширлик маркази», 2019 йил., 54 бет.

14. Т.А.Акрамов. Автомобиль саноати корхоналарида маркетинг стратегияларини такомиллаштириш.

08.00.11 – Маркетинг (иқтисодиёт фанлари) Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (DSc) диссертацияси
автореферати. –Т.: «Академия ноширлик маркази», 2019 йил., 80 бет.

ТЎҚИМАЧИЛИК САНОАТИ КОРХОНАЛАРИДА ИҚТИСОДИЙ БАРҚАРОРЛИКНИ

ТАЪМИНЛАШ МАСАЛАЛАРИ

Абдуллаева Севарахон Хасановна -

Фарғона политехника институтининг докторанти

Аннотация:

Мазкур мақолада саноат корхоналари, хусусан тўқимачилик саноати корхоналарида иқтисодий

барқарорликни таъминлаш масалалари хусусан, “иқтисодий барқарорлик” тушунчасининг мазмуни, моҳияти ва уни
таъминлаш аҳамияти ҳамда унга таъсир этувчи омиллар ёритилган.

Таян сўзлар:

барқарорлик, иқтисодий барқарорлик, тизим барқарорлиги, иқтисодий омиллар, ижтимоий

омиллар, атроф-муҳитнинг ҳаракатчанлиги

Аннотация:

В данной статье рассматриваются вопросы обеспечения экономической устойчивости

промышленных предприятий, в частности предприятий текстильной промышленности: сущность и значение
обеспечения экономической устойчивости, а также факторы, влияющие на нее.

Ключевые слова:

стабильность, экономическая стабильность, системная стабильность, экономические

факторы, социальные факторы, экологическая мобильность

Annotation:

The article describes the issues of ensuring economic stability in industrial enterprises, especially in the

textile industry, in particular, the content, essence and importance of the concept of "economic stability" and the factors
influencing it.

Keywords:

stability, economic stability, stability of the system, economic factors, social factors, environmental mobility

Кириш.

Бугунги кунда тўқимачилик ва

тикув трикотаж саноати Ўзбекистоннинг

етакчи ва динамик ривожланиб бораётган
тармоқларидан бири ҳисобланади. Республи-

ка тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатида
юқори ва барқарор ўсиш суръатларини таъ-

минлаш, тўғридан-тўғри хорижий инвести-
цияларни жалб қилиш ва ўзлаштириш, рақо-

батбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва
экспорт қилиш, модернизация қилишнинг

стратегик муҳим аҳамиятга эга бўлган
лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобига

юқори технологияли янги иш ўринларини
яратиш, корхоналарни техник ва технологик

янгилаш, илғор “кластер модели”ни жорий
этишга қаратилган таркибий қайта ташкил

этишни янада чуқурлаштириш бўйича тизим-

ли ишлар амалга оширилмоқда. Шунингдек,

тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати
ривожланишининг ҳар томонлама таҳлили,

рақобатнинг кучайиши шароитида жаҳон бо-
зорининг ўзгарувчан конъюнктураси соҳани

давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, янада
барқарор ва жадал ривожланиши механизм-

ларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш-
ни тақозо этмоқда. Бу эса ўз навбатида, тўқи-

мачилик саноати корхоналарининг иқтисо-
дий барқарор ҳолатини таъминлашни дол-

зарб масалалардан бири эканлигини асослай-
ди. Чунончи, иқтисодий барқарор корхоналар

бозор конъюнктурасининг ўзгарувчан ша-
роитида ўз ўрнини сақлаган ҳолда хўжалик

САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИ

Библиографические ссылки

А.Банкин, Контент-маркенинг для роста продаж. - СПб: Питер, 2017.272 с.

Г.Беквит. Четыре ключа к маркетингу услуг. -М.: Альпина Паблишер, 2017.252 с.

С.Н.Бердышев. Секреты эффективной интернет-рекламы. Практическое пособие. -М.: Дашков и К, 2018.120 с.

С.Божук Маркетинговые исследования. Учебник. - М.: Юрайт, 2017. 280 с.

М.Горштейн. Современный маркетинг. -М.: Дашков и Ко, 2017. 404 с.

А.Карасев. Маркетинговые исследования и ситуационный анализ. Учебник и практикум для прикладного бакалавриата. - М.: Юрайт, 2017. 315 с.

Фатхуддинов Р.А. Стратегический маркетинг: Учебник для вузов, 5-е издание. - СПб.: Питер, 2008. - 368 с.

Хардинг Г. Маркетинг промышленных товаров. / Пер. с англ. М.: Сирин, 2002.272 с.

Шкардун В.Д. Маркетинговые основы стратегического планирования: Теория, методология, практика: Монография. - М.: Дело, 2005. - 376 с.

Ш.Эргашходжаева, У.Шарифхужаев. Маркетингни бошцариш. Дарслик.-Т.: TDiU, Iqtisodiyot, 2019.- 324 бет.

М.Икрамов, ЛТ.Абдухалилова, Н.М.Набиева. Маркетинг тадцицотлари. Укув кулланма. -Т: ТДИУ, 2017. -145 б.

С.А.Салимов. Маркетингни бошкрриш. Дарслик.-Т.: «Aloqachi» 2010 й., 252 бет.

Г.Б.Муминова, Ахборот коммуникация хизматлари бозорини ривожлантиришда инновацион маркетинг стратегияларидан фойдаланиш. 08.00.11 -Маркетинг (ицтисодиёт фанлари). Ицтисодиёт фанлари буйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси автореферата. -Т.: «Академия ноширликмаркази», 2019 йил., 54 бет.

Т.А.Акрамов. Автомобиль саноати корхоналарида маркетинг стратегияларини такомиллаштириш. 08.00.11 - Маркетинг (и^тисодиёт фанлари) И^тисодиёт фанлари буйича фалсафа доктори (DSc) диссертацияси автореферата -Т: «Академия ноширлик маркази», 2019 йил., 80 бет.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов