Повышение конкурентоспособности местной автомобильной промышленности на основе бенчмаркинга

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
6-10
36
9
Поделиться
Шарипов, К., & Зайнутдинова, У. (2020). Повышение конкурентоспособности местной автомобильной промышленности на основе бенчмаркинга. Экономика И Образование, 1(3), 6–10. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/4364
Конгратбай Шарипов, Ташкентский государственный экономический университет

ректор, д.э.н., профессор

Умида Зайнутдинова, Ташкентский финансовый институт

доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассматривается использование сравнительного анализа для повышения конкурентоспособности автомобильной промышленности.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

6

БЕНЧМАРКИНГ АСОСИДА МАҲАЛЛИЙ АВТОМОБИЛСОЗЛИК САНОАТИНИНГ

РАҚОБАТБАРДОШЛИК ҚОБИЛИЯТИНИ ОШИРИШ

Шарипов Конгратбай Авезимбетович -

ТДИУ ректори, т.ф.д., профессор

Зайнутдинова Умида Джалаловна -

ТМИ доценти

Аннотация:

Мақолада автосаноат корхоналарининг рақобатбардошлилик қобилиятини ошириш учун

бенчмаркингдан фойдаланиш масалалари ўрганилган.

Калит сўзлар:

Автосаноат корхоналари, бенчмаркинг, таҳлил, монопол, рақобат, иқтисодиёт, амалиёт.

Аннотация:

В статье рассматривается использование сравнительного анализа для повышения

конкурентоспособности автомобильной промышленности.

Ключевые слова:

автомобильные предприятия, бенчмаркинг, анализ, монополия, конкуренция, экономика,

практика.

Annotation:

The article discusses the use of comparative analysis to increase the competitiveness of the automotive

industry.

Keywords:

automobile enterprises, benchmarking, analysis, monopoly, competition, economics, practice.

Кириш:

Барча жабҳаларда иқтисодиёт-

нинг жадал ривожланиб бораётган бир шаро-

итида корхоналар ўз устида тинимсиз меҳнат
қилишига тўғри келади. Жумладан авто-

мобилсозлик саноати корхоналари ҳам бозор
конъюнктурасида ўз ўрнини сақлаб қолиши

учун замонавий бенчмаркинг усулларидан
фойдаланишига тўғри келмоқда. Бенчмар-

кинг усулидан ривожланган мамлакатлар
иқтисодиётида кенг фойдаланилсада, МДҲ

мамлакатларига бу усул энди кириб келаяп-
ти. Автомобилсозлик корхоналари қачонки

ўз маҳсулотлари нархи, сифати билан жаҳон
бозори етакчилари билан рақобатлаша олиш

қобилиятига эга бўлсагина, ушбу тармоқ
барқарор ривожланиш йўлида дейишимиз

мумкин. Бугунги кунда Ўзбекистон авто-
саноати мавжуд бўлган давлатлар сарасига

киради.

Одатда назарий жиҳатдан маҳсулотлар

нархининг

пасайши

ишлаб

чиқариш

харажатларини камайтириш эвазига содир

бўлади. Бу эса маҳсулотларнинг сифатини
ҳам пасайтиргандек маъно касб этади. Аммо,

ҳар доим ҳам бундай эмаслигини замонавий
иқтисодиёт аллақачон тасдиқлади.

Мамлакат автомобил саноати корхона-

ларининг монополистик тенденцияларини
ривожлантиришига йўл қўйиш керак эмас ва

давлат томонидан маҳаллий автосаноатни
рақобатдан холос қилмаслиги керак. Буни

давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича
қатор чора-тадбирларни амалга ошириш

орқали эришиш мумкин.

Ўзбекистонда бошқарув жараёнларини

ташкил этишнинг услубий асосларини мус-

таҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар

олиб борилиб, муайян натижаларга эришил-

моқда. Бугунги кунда мамлакатимизда авто-
мобилсозлик тизимини халқаро стандартлар

асосида юритиш ва мослаштириш вазифаси
қўйилган. Айниқса, хўжалик юритувчи субъ-

ектлар фаолияти самарадорлигини таъмин-
лашда бухгалтерия ҳисобининг таркибий

қисми бўлган бошқарув ҳисобининг мавқеи
тобора ошиб бормоқда, чунки у самарали

бошқариш қарорлари қабул қилиш учун за-
рурий ахборот олишга имкон беради. Сама-

рали ташкил этилган бошқарув тизими кор-
хона фаолиятида муҳим ўрин эгаллайди. Ле-

кин, унга қўйилган юқори талабларга жавоб
бериш учун корхонада бошқарув тизими са-

марадорлигини таҳлил қилиш ва баҳолаш
керак. Шунда тармоқда рақобатдош маҳсулот

ишлаб чиқилади ва тармоқ рақобатбардош
бўлади. Шуни қайд қилиш керакки, автомо-

билсозлик корхоналарида ҳозирги пайтгача
бошқарув тизими самарадорлигини баҳолаш,

уни ўтказиш методикасини ишлаб чиқиш, ба-
ҳолаш мезонлари тизимини шакллантириш

ва бошқа шу каби масалаларга бағишланган
илмий тадқиқотлар бир тизимга солинмаган,

уларнинг самараси етарли эмас.

Ўзбекистон Республикаси Президен-

тининг 2019 йил 8 январдаги ПФ-5614-сонли

«Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва
иқтисодий сиёсат самарадорлигини ошириш-

нинг қўшимча чора-тадбирлари тўғриси-
да»ги, 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли

«Ўзбекистон Республикасини янада ривож-
лантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси

тўғрисида»ги, 2018 йил 21 сентябрдаги ПФ-

САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

7

5544-сонли «2019-2021 йилларда Ўзбекистон
Республикасини инновацион ривожланти-

риш стратегияси тўғрисида»ги, 2015 йил 24
апрелдаги ПФ-4720-сонли «Акциядорлик жа-

миятларида замонавий корпоратив бошқа-
рув услубларини жорий этиш чора-тадбирла-

ри тўғрисида»ги Фармонлари, Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015

йил 28 июлдаги 207-сонли «Давлат улуши
бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа

хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти са-
марадорлигини баҳолаш мезонларини жорий

этиш тўғрисида»ги Қарори ҳамда фаолиятга
тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат-

ларда белгиланган вазифалар ижросини
амалга оширишда кўплаб изланишлар талаб

қилинади.

Асосий қисм:

Бошқарув тизимида

бенчмаркингдан фойдаланиш масалалари
борасида хорижлик қуйидаги етук мутахас-

сис-олимлар томонидан бир қатор илмий жи-

ҳатдан асосланган амалий таклиф ва тавсия-
лар берганлар: А.Д.Шеремет[1], С.И.Полякова,

Т.В.Шишкова, Я.М.Соколов[3], Я.В.Соколов[3],
В.Э.Керимов[5], К.П.Янковский[6]. Тадқиқот-

лар доирасида ушбу олимларнинг ишлари
атрофлича ва танқидий нуқтаи-назардан ўр-

ганиб чиқилди.

Тадқиқот йўналиши борасида фаолият

юритган қуйидаги хорижлик олимларни
алоҳида эътироф этиш керак: А.Апчерч[8],

К.Друри[7], Б.Нилдз[9], Х.Андерсон, Д.Кол-
дуэлл, G.Anthony[10], S.Christopher[11].

Мамлакатимизда ҳам мустақиллик йил-

ларида бошқарув ва унинг айрим соҳа ҳамда

муаммоларига бағишланган адабиётлар, ил-
мий мақолалар, ўқув ва услубий қўлланмалар

чоп этилган. Булар жумласига А.А.Абдуға-
ниев[12], М.К.Пардаев[13], О.М.Жуманов[14],

А.Х.Пардаев[15], А.К.Ибрагимов[16], Б.А.Хаса-
нов[17], О.Бобожонов[18], Д.У.Мамадияров,

Б.Т.Эшнаевларнинг тадқиқотларини кири-
тиш мумкин. Мазкур муаллифларнинг тадқи-

қотлари муҳим илмий-амалий аҳамиятга эга
бўлиб, мамлакатимизда бошқарув ҳисоби-

нинг ташкил топиши ва ривожланишига

катта ҳисса қўшди.

Лекин ушбу олимлар томонидан олиб

борилган илмий тадқиқотлар бенчмаркинг
асосида маҳаллий корхоналарнинг рақобат-

бардошлик қобилиятини оширишда бирон
бир жиҳатини такомиллаштиришга (асосан,

бошқарув ҳисобининг назарий, услубий
муаммолари, корхонанинг айрим фаолият ва

соҳалари) бағишланган бўлиб, айрим олин-

ган корхонада бошқарувда бенчмаркингни
ташкил қилиш билан боғлиқ бўлган муаммо-

лар ва уларни ижобий ечиш масалалари ба-
тафсил кўриб чиқилмаган.

Автомобилсозлик корхоналари ўз иши-

ни яхшилаш учун компаниянинг мавжуд

имкониятларини аниқлаш, тушиниш ва мос-
лаштириши лозим. Намуна сифатида мана шу

соҳанинг бир нечта етакчиларининг тарақ-
қиёт йўли ўрганилиши ва хулоса чиқарили-

ши лозим. Шунда ўз имкониятларига оқило-
на баҳо бериш имконияти бўлади. Намуна си-

фатида олинган корхоналарнинг иш услуб-
лари таққосланиб маъқул жиҳатларини кор-

хона ўз фаолиятида қўллаши мумкин. Синов-
ларга асосланган қиёсий таҳлил стратегик

йўналтирилган маркетинг тадқиқотининг
йўналишларидан бири сифатида қаралиши

мумкин.

1972 йилда АҚШда тадқиқот ва кон-

салтинг марказлари корхоналар самарали

ечим учун ўзи каби корхоналарнинг ўхшаш
шароитлардаги муваффақиятга эришиш йўл-

ларини уларнинг энг яхши амалиётларидан
намуна олиш кераклигини тадқиқ қилишди.

1979-йилда маълумки Америка компанияси
Xerox Япониянинг ҳудди шундай компания-

лари билан таққосланганда ўз маҳсулотла-
рининг нархини ва сифатини таҳлил қилиш

учун Benchmarking Competitiveness лойиҳаси-
ни ишга туширган. Лойиҳа муваффақиятга

эришди. Бенчмаркетинг кўрсаткичлар асо-
сида муваффақиятга эришиш эҳтимолини

аниқлайди.

Корхонанинг фаолиятини баҳолашнинг

қуйидаги турлари мавжуд:

-

рақобатли қиёслаш;

-

ички қиёслаш;

-

функционал қиёслаш;

-

бенчмаркинг жараёни.

Рақобатли қиёслашда жараён ёки маъ-

мурий усулларнинг имкониятлари рақобат-
чиларники билан солиштирилади.

Ички қиёслашда ишлаб чиқариш бир-

ликларининг характеристикаси ташкилот

ичидаги ўхшаш бизнес жараёнлар билан со-

лиштирилади.

Функционал қиёслаш бир хил секторда

икки ёки ундан ортиқ ташкилотнинг айрим
функциялари солиштирилади.

Бенчмаркинг жараёни муайян жараён-

ларнинг кўрсаткичлари ўхшаш жараёнлар-

нинг энг яхши хусусиятга эга бўлган кор-
хоналар билан таққосланади.

САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

8

1-жадвал

Бенчмаркинг таҳлил олиб боришнинг босқичлари

1

Бенчмаркинг объектини танлаш

2

Бенчмаркинг ҳамкорини танлаш

3

Маълумот қидириш

4

Таҳлил қилиш (Қиёсий баҳолаш)

Манба:

муаллиф ишланмаси.

АҚШларидаги XEROX (нусха кўчириш

ускуналарини ишлаб чиқарувчи корхона)

корхонасининг

улуши

1980

йилларда

80%дан 40%гача камайиб кетган. Бунга

Япониянинг Canon ва Minolta фирмалари-
нинг кучли рақобати сабаб бўлган. Мана

шунда "benchmark test" лойиҳаси амалга оши-
рилган. Бунинг учун албатта рақобатчилар-

нинг маҳсулотлари батафсил кўриб чиқил-
ган. Аммо бу солиштиришдан улар ўзлари-

даги камчиликни сезишмаган. Шунинг учун
қиймат занжирининг барча жараёнлари ўрга-

нилиб логистика ва сотиш жараёнларидаги
камчиликлар аниқланган. Рақобатчиларнинг

бир нечта усуллари танлаб олиниб муваффа-
қиятли амалга оширилган ва ишлаб чиқариш

харажатларини 50%га, маҳсулотларни со-
тишга сарфланадиган вақт эса 66%га қис-

қартиришга эришилди.

"Бенчмарк" инглиз тилида марка ёки

тасдиқлаш пункти деган маъноларни беради.

Назарий жиҳатдан аниқ бир концептуал ап-
парат ҳали шаклланмаган. Шунинг учун ҳар

бир соҳа вакиллари тадқиқотларида турлича
шарҳлашади.

Бенчмаркинг авто саноат корхоналари-

да бизнинг фикримизча, энг яхши амалиёт

намуналарини излаш ва уларни ўз амалиё-
тида қўллашдир.

Форд автомобил компаниясининг авто

саноат корхоналарга намуна бўладиган то-

монлари кўплиги маълум. Ўтган асрнинг 90-
йилларидаёқ бозордаги мавқеини кўтариш

мақсадида таққослаш ишлари олиб бо-
рилган. Компаниянинг мутахассислари ҳар

бир маҳсулотнинг афзалликларини ўрганиш
ва истеъмолчилар афзал кўрган моделларни

аниқлаш мақсадида кўплаб автомобил мо-
делларини ўрганишди. Ҳар бир мезон учун ўз

синфидаги энг яхши автомобил аниқланди,
бунинг асосида энг юқори ставкадан ошиб

ўтишга имкон берувчи стратегия ишлаб
чиқилди. Натижада компаниянинг маҳсулот-

лари "Йил машинаси" номини олган. Шундай
даврлар бўлганки секин-аста кўтарилган чўқ-

қидан пасга силжиш ҳолатлари кузатилди.

Компания бошқаруви, натижада, таққослаш
жараёни доимий жараён бўлиб, уни бир мар-

талик жараён деб ҳисоблаш мумкин эмас, де-
ган тушунчага келди. Хулоса қилиб айтганда,

таққослаш сизнинг рақобатдош компаниян-
гиз фаолияти соҳасида катта муваффақият-

ларга эришганлиги сабабини аниқлаш имко-
нини беради, бу ҳаракатлар ижобий натижага

олиб келади. Ушбу кўрсаткичларнинг фақат
биттасини таҳлил қилиш компаниянинг фао-

лияти ҳақида тўлиқ тасаввурга эга қилмайди.

Бенчмаркинг МДҲ давлатларининг иш-

билармон доираларида янги ибора. Aвва-
лига, кўпчилик бу концепция саноат жосус-

лигини характерлайдиган таассурот қолдир-
ди, бироқ аслида бу икки жараённи ажратиб

турадиган муҳим фарқлар мавжуд. Бенчмар-
кинг – бошқа бировнинг тажрибасини ўрга-

нишдир, бу бизнесингиз учун қўшимча ме-
зонни танлашга ва ўзингизни синов ва хато-

лардан ҳимоя қилишга имкон беради. Биз-
несни олиб боришнинг ушбу усули 1972 йил-

гача ишлаб чиқилган, аммо мақсадли равиш-

да 1980 йилларнинг охирларида қўлланила
бошланган. Қисқача айтганда, таққослаш

бошқа компанияни ёки бошқалардан муваф-
фақиятли бўлган бошқа ишни қидиришдир.

Шунда фақатгина унинг фирма ишининг ҳо-
латини яхшилашга доир саволга жавоб то-

пиш мумкин.

Ҳозирги кунда деярли ҳар қандай бо-

зорда шафқатсиз рақобат мавжуд бўлиб, бу
бизнесингизни хоҳлаган тарзда шаклланти-

ришингизга йўл қўймайди. Бир дақиқага
чалғитишга ҳеч қандай имконият йўқ, чунки

компания тезда бозордан чиқиб кетиши мум-
кин. Рақобатчиларнинг ҳаракатларини тўғри

таҳлил қилиш компаниянинг кўрсаткичлари-
ни яхшилашнинг энг муваффақиятли усул-

ларидан фойдаланишга имкон беради.

Экспертлар бенчмаркингнинг 5 та асо-

сий босқичга ажратадилар:

- Компанияда оптималлашни талаб қи-

лувчи фаолият йўналишлари ва функция-
ларини аниқлаш;

- Фаолият соҳасидаги энг яхши компа-

нияларни излаш ва танлаш;

- Ўз компаниясининг кўрсаткичларини

таҳлил қилиш;

САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

9

2-жадвал

Бенчмаркинг асосида маҳаллий автомобилсозлик саноатининг рақобатбардошлик

қобилиятини оширишда маълумотларининг шаклланиш мезонлари

Т/р

Мезонлар

Мазмуни

1.

Қисқалик

Маълумот аниқ ва қисқа бўлиб, ортиқча нарсаларга эга бўлмаслиги керак

2.

Аниқлик

Фойдаланувчи маълумот хато ва камчиликларга эга эмаслигига ишонч ҳосил
қилиши ва маълумот ҳар қандай алмашишлардан холи бўлиши лозим.

3.

Тезкорлик

Маълумот зарур, яъни керак бўлган вақтда тайёр бўлиши лозим

4.

Мос келишлик

Маълумот вақт ва бўлимлар бўйича мос келиши лозим

5.

Мақсадлилик

Маълумот қандай мақсад учун тайёрланган бўлса шунга тўғри келиши керак

6.

Рентабеллик

Маълумотнинг тайёрланиши ундан фойдаланиш натижасида келадиган

фойдасидан қимматга тушиб кетмаслиги керак

7.

Ноанъанавийлик

Маълумот тахминлардан холи тарзда тайёрланиши ва тақдим этилиши лозим

8.

Манзиллилик

Конфиденциаллик сақланган ҳолда маълумот маъсул бажарувчигача
етказилиши керак.

9.

Рақамлилик

Корхонада маълумотлар базаси рақамлаштирилиши ва бенчмаркинг усуллари
автоматлаштирилиши лозим.

Манба:

Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.

- Ташқи ташкилотларнинг фаолиятини

таҳлил қилиш;

- Олинган маълумотларнинг солишти-

рилиши ва уларнинг натижаларини яхшилаш

учун натижалардан фойдаланиш.

Корхона томонидан бошқарув қарорла-

рини қабул қилиш учун шакллантирилаётган
ва тақдим этилаётган маълумотлар тизими

ана шу келтирилган барча талабларнинг
қанчалик қисмига жавоб бераётганлигини,

қониқтирганлигини доимо баҳолаб бориши,
ўзгаришини кузатиб туриши лозим.

Агар маълумотлар 2–жадвалда

берил-

ган мезонлардан камида 3 таси бўйича ижо-
бий характеристикага эга бўлмаса, бу мазкур

корхонада бошқарув тизимини қайта ташкил
этилиши кераклигини билдиради.

Бенчмаркинг айниқса Европада ва Aме-

рикада кенг тарқалган, МДҲ давлатларида

эса барча компаниялар ушбу усулдан тўлиқ
фойдаланишга тайёр эмас. Бунинг сабаби

шундаки, кўпгина компания директорлари ва
уларнинг ривожланиши учун масъул бўлган

раҳбарлари чет ел фирмаларининг мисоли-
дан фойдаланиш мумкин эмаслигига ишони-

шади.

Хулоса:

Ҳаммамизга маълумки бутун

дунёда пандемиядан зарар кўрган тармоқ-

ларга автомобилсозлик корхоналари ҳам
киради. Ўзбекистон Республикаси Президен-

ти Шавкат Мирзиёев раислигида 16 апрель
куни кимё, агротехника ва автомобиль сано-

ати корхоналарида ишлаб чиқариш суръат-
ларини таъминлаш ҳамда янги лойиҳаларни

амалга ошириш масалалари бўйича видеосе-
лектор йиғилишида таъкидлаганларидек –

”Бундай шароитда корхоналарнинг барқарор
ишлашини таъминлаш учун аввало ички

бозор имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш

зарур”[18]. Автомобилларнинг янги моделла-
рини ишлаб чиқишда бенчмаркингдан фой-

даланиш яхши самара беради. Мамлакати-
мизда автосаноат маҳсулотлари экспортини

ошириш учун ҳам рақобатдош автосаноат
маҳсулотлари ишлаб чиқаришни тизимли

йўлга қўйиш талаб қилинади. Ишлаб чиқа-
ришдан тортиб, савдо ва сервис хизматигача

бўлган барча жараёнларни рақамлаштириш,
мақсадли ва манзилли ташкил этиш орқали

сифатни назорат қилиш, истеъмолчиларда
маҳсулотга бўлган ишончни ошириш, шаф-

фофлик масалаларига ҳам эътибор қаратиш
лозим.

Манба ва фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1. Шеремет А.Д., Николаева О.Е., Полякова С.И. Управленческий учет. –М.: ИД ФБК-Пресс, 2005. –344 с.,

Управленческий учет: официальная терминология СIМА/Пер. с англ.

2. О.Б. Николаевой, Т.В. Шишковой. –М.: ИД ФБК-ПРЕСС, 2004. – с. 155,
3. Соколов Я. В. Управленческий учет: учебник / Я.В. Соколов. СПб.: Магистр, 2015. – 455 с.,
4. Кондратова И.Т. Основы управленческого учета. – М.: Финансы и статистика, 1999. – 144 с.,
5. Керимов В. Э. Управленческий учет на предприятиях розничной торговли / В.Э. Керимов, Е.В. Иванова, Р.А.

Сухов. –М.: Экзамен, 2016. - 160 c.

6. Янковский К.П. Управленческий учет / К.П. Янковский, И.Ф. Мухарь. –М.: Книга по Требованию, 2017. - 368 c.
7. Друри К. Управленческий и производственный учет. Учебник. / К.Друри. – М., ЮНИТИ, 2015. –1423 с.,

8. Апчерч А. Управленческий учет: принципы и практика/Алан Апчерч. - М.: Финансы и статистика, 2017. –952 c.,

САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

10

9. Нидлз Б. Принципы бухгалтерского учета/ Б. Нидлз, Х. Андерсон, Д. Колдуэлл; под ред. Я.В. Соколова. – М.:

Финансы и статистика, 1993. – 496 с.,

10. Anthony, G. Hopwood Handbook of Management Accounting Research / Anthony G. Hopwood. – М.: Наука, 2016. – 280 c.

11. Christopher, S. Chapman Handbooks of Management Accounting Research 3-Volume Set,1-3 / Christopher S.

Chapman. – М.: ИЛ, 2015. – 774 c.

12. Абдуғаниев А.А. Бошқарув ҳисобини ташкил этиш ҳамда юритишнинг назарий ва амалий асослари: и.ф.д. дис.

автореф. – Тошкент: 2005. – 41 б.,

13. Пардаев М.К. Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида иқтисодий таҳлилнинг назарий ва методологик

муаммолари. и.ф.д.дисс.–Т., 2002.– 383 б.,

14. Жуманов О. Бошқариш ҳисоби: Иқтисоди ривожланган мамлакатларнинг тажрибаси (Русчадан

муаллифлаштирилган таржима). – Т., 2001. – 152 б.,

15. Pardaev A.X., Pardaeva Z.A. Darslik //Boshqaruv hisobi. – T.: «Iqtisod-Moliya», 2019. – 556 b.,
16. Ибрагимов А. Как учитывать затраты в сельском хозяйстве // Рынок, деньги и кредит. – Ташкент, 2000. –

№2. – С.60-63.,

17. Хасанов Б.А. Бошқарув хисоби ва ички аудит методологиясини такомиллаштириш масалалари: и.ф.д. дисс. –

Т., 2004. – 345 б.,

18. Бобожонов О., Эшнаев Б.Т. Бошқарув ҳисоби ва маҳсулот ишлаб чиқариш таннархининг таҳлили. и.ф.н. дисс.

– Т.: 2006. – 23 б.

19.

Ғиёсов И.К. “Бошқарув ҳисобини ташкил этиш ва самарадорлигини ошириш йўналишлари

Иқтисoдиёт

фaнлaри бўйичa фaлсaфa дoктoри диссeртaцияси автореферати-2020й.

20

https://kun.uz/09165672

21. Uzavtosanoat.uz

ЗАМОНАВИЙ ШАРОИТЛАРДА ТЎҚИМАЧИЛИК САНОАТИДА ЛИЗИНГДАН

ФОЙДАЛАНИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ЖИҲАТЛАРИ

Давлятова Гулнора Мухаммаджановна –

Фарғона политехника институти

“ Иқтисодиёт” кафедраси доценти

Аннотация.

Мақола тўқимачилик саноати корхоналарининг ишлаб чиқариш фаолиятини модернизация

қилиш, янги техника ва технология билан қуроллантириш асосида юқори қўшилган қийматга эга бўлган
маҳсулотларни ишлаб чиқаришни шакллантиришда лизингдан фойдаланишнинг афзалликлари, устунликлари,

хусусиятлари ва уни жорий этиш билан боғлиқ жиҳатларни ёритилган.

Таянч сўзлар

:

тўқимачилик саноати, лизинг, лизинг муносабатлари, лизинг устунликлари ва хусусиятлари.

Аннотация.

В статье рассмотрены особенности и преимущества использования лизинга в текстильной

отрасли при модернизации производственного процесса, вооружении новой техникой и технологиями для выпуска
продукции с высокой добавленной стоимостью.

Ключевые слова:

текстильная промышленность, лизинг, лизинговые отношения, преимущества и

особенности лизинга

Annotation.

The article is devoted to highlighting the advantages, features and aspects associated with its introduction

in the use of leasing in the formation of the production of products with high added value on the basis of modernization of the
production activities of industrial enterprises of the textile industry, arming them with new techniques and technology.

Key words:

textile industry, leasing, leasing relations, leasing advantages and features

Тўқимачилик саноати мамлакат иқти-

содиётининг энг муҳим соҳаларидан бири-

дир, у ҳар хил хом-ашёдан ип, ипак, пишитил-
ган ип ва ипак буюмлар; ип, жун, ипак, зиғир

ва кимёвий толалардан газламалар, трико-
таж, шунингдек, мамлакат иқтисодиётининг

бошқа тармоқлари учун зарур маҳсулотлар
ишлаб чиқаради.

Сўнги йилларида мамлакатимизда олиб

борилаётган кенг кўламли ижтимоий-иқти-

содий ислоҳотлар тобора чуқурлашиб, мил-
лий иқтисодиётнинг турли соҳа ҳамда тар-

моқларида туб ўзгаришлар содир бўлмоқда.
Бу макроиқтисодий барқарорлик, барқарор

иқтисодий ўсиш суръатлари ва аҳоли турмуш
даражасининг ошишида яққол номоён бўл-

моқда.

Иқтисодиёт тармоқларини модерниза-

циялаш жараёнида амалга оширилаётган
ишларнинг деярли барча жабҳаларга татбиқ

этилаётганлиги, қамраб олиниш кўламлари
эса мунтазам ва босқичма-босқич кенгайти-

риб борилаётганлиги, иқтисодиётни модер-
низация қилишда муҳим аҳамият касб этмоқ-

да. Зеро, миллий иқтисодиётнинг барқарор
ва самарали ривожланишини таъминлаш,

уни жаҳоннинг ривожланган мамлакатлари
даражасига кўтариш, сиёсий ва иқтисодий

САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИ

Библиографические ссылки

Шеремет А.Д., Николаева О.Е., Полякова С.И. Управленческий учет. –М.: ИД ФБК-Пресс, 2005. –344 с., Управленческий учет: официальная терминология СIМА/Пер. с англ.

О.Б. Николаевой, Т.В. Шишковой. –М.: ИД ФБК-ПРЕСС, 2004. – с. 155,

Соколов Я. В. Управленческий учет: учебник / Я.В. Соколов. СПб.: Магистр, 2015. – 455 с.,

Кондратова И.Т. Основы управленческого учета. – М.: Финансы и статистика, 1999. – 144 с.,

Керимов В. Э. Управленческий учет на предприятиях розничной торговли / В.Э. Керимов, Е.В. Иванова, Р.А. Сухов. –М.:Экзамен, 2016. - 160 c.

Янковский К.П. Управленческий учет / К.П. Янковский, И.Ф. Мухарь. –М.: Книга по Требованию, 2017. - 368 c.

Друри К. Управленческий и производственный учет. Учебник. / К.Друри. – М., ЮНИТИ, 2015. –1423 с.,

Апчерч А. Управленческий учет: принципы и практика/Алан Апчерч. - М.: Финансы и статистика, 2017. –952 c.,

Нидлз Б. Принципы бухгалтерского учета/ Б. Нидлз, Х. Андерсон, Д. Колдуэлл; под ред. Я.В. Соколова. – М.: Финансы и статистика, 1993. – 496 с.,

Anthony, G. Hopwood Handbook of Management Accounting Research / Anthony G. Hopwood. – М.: Наука, 2016. – 280 c.

Christopher, S. Chapman Handbooks of Management Accounting Research 3-Volume Set,1-3 / Christopher S. Chapman. – М.: ИЛ, 2015. – 774 c.

Абдуғаниев А.А. Бошқарув ҳисобини ташкил этиш ҳамда юритишнинг назарий ва амалий асослари: и.ф.д. дис.

автореф. – Тошкент: 2005. – 41 б.,

Пардаев М.К. Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида иқтисодий таҳлилнинг назарий ва методологик муаммолари. и.ф.д.дисс.–Т., 2002.– 383 б.,

Жуманов О. Бошқариш ҳисоби: Иқтисоди ривожланган мамлакатларнинг тажрибаси (Русчадан муаллифлаштирилган таржима). – Т., 2001. – 152 б.,

Pardaev A.X., Pardaeva Z.A. Darslik //Boshqaruv hisobi. – T.: «Iqtisod-Moliya», 2019. – 556 b.,

Ибрагимов А. Как учитывать затраты в сельском хозяйстве // Рынок, деньги и кредит. – Ташкент, 2000. – №2. – С.60-63.,

Хасанов Б.А. Бошқарув хисоби ва ички аудит методологиясини такомиллаштириш масалалари: и.ф.д. дисс. – Т., 2004. – 345 б.,

Бобожонов О., Эшнаев Б.Т. Бошқарув ҳисоби ва маҳсулот ишлаб чиқариш таннархининг таҳлили. и.ф.н. дисс. – Т.: 2006. – 23 б.

Ғиёсов И.К. “Бошқарув ҳисобини ташкил этиш ва самарадорлигини ошириш йўналишлари” Иқтисoдиёт фaнлaри бўйичa фaлсaфa дoктoри диссeртaцияси автореферати-2020й.

https://kun.uz/09165672

Uzavtosanoat.uz

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов