Хорижий филология
№1, 2020 йил
117
МЕЛИОРАТИВ ТЕРМИНЛАРНИНГ СЕМАНТИК УСУЛ БИЛАН ЯСАЛИШИ
Омонова Махфурат Келдияровна,
Қарши Давлат университети “Лингвистика” кафедраси мудири
Калит сўзлар:
семантик усул, термин, терминологик лексика, бирикма терминлар,
сўз ясаш, сўз ясалиши, қўшма терминлар, таркибли термин, таркибли ном, грамматик
қонуниятлар, изоҳли луғат, мелиоратив терминлар, ном кўчиш, метафора, метонимия,
синекдоха, бош маъно.
Семантик
усул
билан
термин
ясалиши ўзбек тилшунослигида ҳалигача
алоҳида бирорта тадқиқотнинг объекти
бўлган эмас. Бу усул билан термин
ясалиши ҳақидаги дастлабки қайдлар
проф.
С.Иброҳимовнинг
“Фарғона
шеваларининг касб – ҳунар лексикаси”
номли монографиясида ўз ифодасини
топган [1]. Мазкур олимнинг бу соҳадаги
хизматига Р. Дониёров ўзининг “Ўзбек
илмий техник терминологиясининг айрим
масалалари”
номли
монографиясида
алоҳида саҳифалар бағишлагани сабабли,
биз бу ҳақида тўхталиб ўтишни лозим
топмадик [2,76-72].
Р.Дониёров
юқорида эслатилган
ишида семантик усул билан термин
ясалиши ҳисобига ўзбек тили техникавий
терминологиясининг бойиш манбаларига
алоҳида
тўхталган.
Муаллиф
умумистеъмолдаги
сўзлардан
ясалган
терминларни тўрт мавзувий гуруҳга
ажратади:
1.
Одам
ёки
ҳайвон
аъзоларининг номлари асосида. 2. Уй –
рўзғор буюмлари номлари асосида. 3.
Маиший нарса–буюм номлари асосида. 4.
Номашинавий техникага оид терминлар
[2,73-79] асосида ясалган терминлар.
Семантик
усул
билан
термин
яратишга
оид
изчил
қайдларни
С.Усмоновнинг
“Ўзбек
термино-
логиясининг баъзи масалалари” номли
ишида
учратамиз.
Муаллиф
умумистеъмолдаги сўздан семантик усул
билан термин ясалишига тўхталар экан,
“термин сўзининг қўшимча қўлланадиган
асосий (бош) маъносигагина таянмайди,
балки кўчма (ёки ясама) маъноларига ҳам
асосланади”, - деб кўрсатади [3,11].
Маълумки, ном кўчиш орқали ясалган
терминлар фақат туб терминлардангина
иборат эмас, бу ҳолатни С.Усмонов ҳам
қайд этади: “Термин мураккаб тузилган
бўлса, унинг бир ёки бир неча элементи
кўчма маънода бўлиши мумкин: масалан,
анатомия соҳасида
мия пўсти майдонлари
термини таркибидаги
пўст ва майдон
сўзлари кўчма маънода қўллангандир”
[3,7].
Муаллиф бу ишида семантик усул
билан термин ясалишида метафорик ном
кўчишининг кўпроқ учрашини тўғри
кўрсатган. Метафорага:
қўлтиқ (залив),
бурун (мыс), чанг (пыльца);
метонимияга:
қоракўл, модель, токай, Ом, ампер
;
синекдохага: тери маъносини англатган
қоракўл, тулки, қундуз.
Тилшунос Н.Маматов пахтачилик
терминологиясида лексик-семантик усулда
термин ясалишини бешга бўлади: шаклий
ўхшашлик, функционал ўхшашлик,
хусусиятдаги ўхшашлик, жойда ўхшашлик
асосида, жами предметларга хос тушунча,
жараён
ва
ҳаракатларни
жонсиз
предметларга ўхшатиш асосида амалга
ошишини таъкидлайди. Муаллиф бу
ўринда лексик-семантик усул билан ном
кўчишини яна усулларга ажратади [4,10].
Бизнингча, лексик-семантик усул билан
термин ясалиши йўллари деб изоҳласа
мақсадга мувофиқ бўларди.
Булардан
ташқари,
ўзбек
терминологиясининг
айрим
соҳалари
юзасидан олиб борилган тадқиқотларда
мазкур усул билан термин ясалишига у ёки
бу даражада алоқадор ўринлар бор.
Масалан,
Н.Т.Ҳотамовнинг
адабиёт-
шунослик
терминларига
бағишланган
ишида
парда, воқеа, банд, тугун, кўриниш
Хорижий филология
№1, 2020 йил
118
каби терминларнинг семантик усул билан
ясалганлиги таъкидланган [5].
С.А.Азизовнинг
ўзбек
тилининг
мусиқа терминологиясига бағишланган
ишида чолғу асбоблари ва уларнинг
деталлари номларининг инсон ва ҳайвон
аъзоларига ўхшашлик асосида
қулоқ,
қовурға, бўйин, тилча;
уй-рўзғор
қуроллари ва буюмлари номлари асосида
қошиқ, калит, қопқоқ
каби терминлар
семантик усул билан ясалганлиги тўғри
санаб ўтилади. Муаллиф антропоним ва
топонимлардан ясалган
Дугоҳи Ҳусайний,
Андижон полькаси, Самарқанд ушшоғи,
Хоразм лазгиси
каби синтактик усул билан
ясалган
терминларни
ҳам
негадир
семантик усул билан ясалган терминлар
қаторига киритади. Булардан ташқари,
ёғоч най, ипак тор, мис парда, мис карнай
бирикма терминларни ҳам шу гуруҳга
киритади. Уларнинг семантик усул билан
ясалган терминларга ҳеч қандай алоқаси
йўқ [6,18].
А.И.Қосимовнинг доришуносликка
оид ишида
беҳи, анор, зубтурум, равоч,
наъматак, шолғом, ҳантал, райҳон,
аччиқтош, мўмиё, гил, оҳак, темир, туз,
новшадил, мис, руҳ, кумуш, асал, балиқ
уруғи, от ёғи, қимиз, балиқ мойи, чўчқа ёғи,
айиқ ёғи
кабилар лексик-семантик усул
билан ясалган терминлар деб нотўғри
кўрсатилади
[7].
Тўғри,
улар
умумистеъмолда ҳам, терминологияда ҳам
бир хил қўлланади. Лекин, бу далилнинг
ўзи уларни лексик-семантик усул билан
ясалган терминлар қаторига қўшишга
ҳуқуқ бермайди. Улар фармацевтика
терминологиясига умумистеъмолда қандай
бўлса, шундай ўтган. Аслида, бу сўзлар ўз
маъноси билан доришуносликка ўзлашган
холос.
М.В.Қосимова
юридик
терминологияда семантик усул билан
ясалган терминларни уч типга ажратади: 1)
умумистеъмолдаги
сўзларнинг
терминлашуви; 2) умумистеъмолдаги сўз
ва сўз бирикмаларининг махсуслашуви; 3)
қадимда ўзбек тилида мавжуд сўзларнинг
семантик
ўзгариши.
Муаллиф
бу
типларнинг ҳар бири ҳақида алоҳида
тўхталар экан, уларнинг ҳар бирига чегара
қўя олмайди. Натижада, биринчи типга
киритилган
иш, сўроқ
каби терминларни
иккинчи тур терминлар қаторида яна қайта
санаб ўтади [8,13-14].
Юқоридагилардан кўринадики, ўзбек
тилшунослигидаги
мавжуд
ишларда
семантик усул билан термин ясалиши
зарур даражада ёритилган эмас. Бу
масалага алоқадор қайдлар ғоят умумий
тарзда
бўлиб,
далилларни
қайд
этишдангина
иборатдир.
Натижада,
семантик усул билан термин ясашнинг
назарий
ва
амалий
томонлари
ўз
ифодасини топганича йўқ.
Кузатишлардан маълумки, ҳар бир
тилнинг терминологияси мазкур тилнинг
умумий
қонуниятлари
асосида
шаклланади.
Унинг
пайдо
бўлиши
кишилик жамияти тарихи билан узвий
боғлиқ. Кишилик жамияти аъзолари
ўртасида меҳнат тақсимотининг юзага
келиши
билан
терминологиянинг
дастлабки куртаклари пайдо бўлган.
Албатта, у пайтларда терминологик
лексиканинг
умумистеъмолдаги
лексикадан фарқли томонлари сезилмас
даражада бўлган.
Инсоннинг
объектив
борлиқ
ҳақидаги
тушунчасининг
чуқурлаша
бориши, унинг моддий бойликлар яратиш
мақсадида табиатга актив аралашуви,
ишлаб чиқариш воситаларини мунтазам
равишда такомиллаштира бориши янги ва
янги номларнинг пайдо бўлишига, бу эса
ўз навбатида терминологик лексиканинг
умумистеъмолдаги
лексикадан
ўз
хусусиятлари
эътибори
билан
фарқланишига олиб келган.
Меҳнат
тақсимоти
ишлаб
чиқаришнинг маълум соҳалари билан
шуғулланувчи кишилар гуруҳини вужудга
келтириб, мазкур соҳанинг ривожланиши
билан бир қаторда фақат шу соҳанинг ўзи
учунгина хос предмет ва тушунчаларнинг
маълум қисмигина жамият аъзоларининг
кундалик турмушида аҳамиятга молик
бўлган. Қолганлари эса, фақат соҳа
кишиларининг муомаласида қўлланган.
Ҳозирги кунда ҳар бир терминологик
система
лексикаси
таркибида
умумистеъмолга хос сўзларни учратиш
Хорижий филология
№1, 2020 йил
119
мумкин.
Уларнинг
маълум
қисми
умумистеъмолда қандай маънода бўлса,
шу маънода қўлланади, маълум қисми эса
терминологияда бошқа маъно касб этган.
Эътибор
берилса,
ҳар
бир
терминосистемада мавжуд энг асосий
тушунчаларнинг номи бўлган терминлар
умумистеъмолдан ўзлашгандир. Масалан,
мелиорациянинг
асосий
тушунчалари
бўлган
сув, дарё, дренаж, коллектор, зах,
зовур, денгиз, кўл, қудуқ, муз, ботқоқлик,
қор
кабилар умумистеъмолдаги маъноси
билан ўзлашган. Шунинг учун ҳам
академик В.В.Виноградов, “Ҳар қандай
фан халқ тафаккури ва нутқи эришган
натижалардан
бошланади,
кейинги
ривожланиш жараёнида ҳам халқ тилидан
ажралмайди”, - деган эди [9,165].
Терминологиянинг халқ тили билан
боғлиқ
эканлигини
турли
терминосистемаларда мавжуд семантик
усул билан ясалган терминларда ҳам
кўриш мумкин. Бу усул билан термин
ясалиши умумистеъмолда маълум предмет
ва ҳодисанинг номи бўлган сўзни
терминология соҳасидаги бирор предмет
ва ҳодисанинг номи сифатида қўллашда
акс этади. Чунки, ўз моддий ишлаб
чиқариши
ва
моддий
муносабатини
ривожлантираётган
кишилар
шу
ўз
воқелиги билан бирга тафаккурини ва ўз
тафаккурининг
маҳсулини
ҳам
ўзгартирадилар. Натижада, инсоннинг
меҳнати билими ва фаолияти натижасида
пайдо бўлган сўз ҳам унинг тафаккури
таъсирида
ўзгаришга
учрайди
ва
полифункционаллик
хусусиятига
эга
бўлади. Масалан, мелиорацияда
остона,
чўққи, оғиз, қанот, ёстиқ, чалпак, тароқ,
қўлтиқ, бурун, елка, тиш, қўл, қулоқ
кабилар.
Булардан кўринадики, терминологик
лексиканинг умумистеъмолдаги лексика
билан алоқаси жуда қадимга бориб
тақалади.
Бир
лексик
бирликнинг
ҳам
умумистеъмолда
ҳам
терминологияда
қўлланиши ўз-ўзидан сўз-ном ва
терминнинг ном тушунчалари билан иш
кўришга олиб келади. Уларни шакли ва
денотат билдириши нуқтаи назаридан икки
гуруҳга бўлиш мумкин. Биринчи гуруҳга
шакл жиҳатидан ҳам, денотат билдириши
жиҳатидан ҳам фарқ қилмайдиган сўз-ном
ва термин-номларни киритиш мумкин.
Улар орасида денотат жиҳатидан фарқ
бўлмаса ҳам, тушунчавий мазмун планига
кўра маълум фарқларни англаб олиш
мумкин. Бунга ишонч ҳосил бўлиши учун
“Ўзбек тилининг изоҳли луғати” ҳамда
Ғ.О.Мавлонов,
Ғ.Р.Рашидовларнинг
“Гидрология ва инженерлик геологиясига
оид изоҳли луғат”идан
дарё
сўзига ва
терминига
берилган
изоҳларни
солиштириб
кўришнинг
ўзи
кифоя
“Манбадан қуйилиш жой томон доимий
равишда оқиб турадиган катта сув”
(ЎТИЛ, I, 210),
“...сойликдан оқиб
ўтадиган ва анча катта, узунлиги бир
неча км дан минг км гача бўлган сув оқими.
Дарё оқим характерига кўра доимий ва
вақтинча
(мавсумий,
даврий),
таъминланиш характерига кўра – ёмғир,
қор, музлик, ер ости ва аралаш омиллар
ёрдамида
ҳосил
бўлади;
шаклланиш
шароитлари
бўйича
текислик,
тоғ,
ботқоқ, карет дарёларига бўлинади”
(ГИГЛ, 158).
Келтирилган изоҳлардан кўринадики,
сўз-номнинг
тушунчавий
мазмуни
бирмунча умумий ва мавҳумдир. Термин-
номнинг
тушунчавий
мазмуни
эса
конкретликка
эга,
унда
предмет-
ҳодисанинг яшаш тарзи, қонуниятлари,
бошқа предмет-ҳодисалар қаторида тўтган
ўрни ҳамда муносабати акс этган. Шуни
эслатиб ўтиш ўринлики, предметнинг
илмий-амалий
жиҳатдан
ўрганилиши
унинг
умумистеъмолдаги тушунчавий
мазмунига
ҳам
маълум
ўзгаришлар
киритади. Шаклан бир хил, аммо денотат
билдиришига кўра фарқ қиладиган сўз-ном
ва
термин-номлар
иккинчи
гуруҳга
мансубдир, яъни улар бошқа-бошқа
нарсаларни англатади.
Термин-номлар, сўз-номлар остида
англашилган денотатнинг бошқа бир
денотат билан алмаштириш ҳисобига
ясалган, шунинг учун ҳам улар лексик-
семантик усул билан ясалган терминлар
қаторига киритилади.
Хорижий филология
№1, 2020 йил
120
В.П.Даниленко ҳам биринчи гуруҳга
бир вақтнинг ўзида умумистеъмолдаги сўз,
фан-техника соҳасидаги термин сифатида
қўлланувчи номларни киритади ва уларн
умумистеъмолда ҳам, терминологияда ҳам
бир денотатни билдириши, фақат маъно
типлари, мазмун ва ахборот сиғимдорлиги
билан фарқ қилишини айтиб ўтади
[10,23-24].
Ю.С.Степанов
сўзнинг
семантик
ривожланиши
тилнинг
воқеликни
метафора
ёрдамида
ўзлаштириш ва илмий тушунчалар орқали
билиш ва тушунтиришдан иборат икки
функцияси
эҳтиёжига
бўйсундирилганлигини таъкидлаб, унда
икки
йўналиш
борлигини
шундай
ифодалайди,
“Бир
томондан,
денотатларнинг алмашуви рўй беради, бу
жараён асосида метафора ётади. Бошқа
томондан эса сўз маънолари системаси
билан илмий тушунчалар системасининг
узвий
алоқаси
туфайли
сигнификатларнинг
мазмуни
доимий
равишда чуқурлашиб боради” [11,23].
Муаллиф фикрларини давом эттириб,
сўзнинг ўз маъноси асосида кейинги
маъноларнинг ривожланиши оқибатида
термин вужудга келиб, мазкур сўзнинг
омонимлари пайдо бўлишини таъкидайди.
Ҳозирда миллий тилларнинг изоҳли
луғатларида сўзларнинг терминологик
маъноларининг ҳам алоҳида белгилар
билан қайд этилаёгани Ю.С.Степановнинг
фикрларини
тўла
тасдиқлайди.
Биз
мелиорация терминологиясида лексик-
семантик усул билан ясалган терминлар
таҳлилига киришишдан, термин ясалиши
ҳақида тўхталишдан олдин, умуман,
лексик-семантик усул билан термин
ясалиши механизми ҳақида, унинг юзага
келишида
етакчи
роль
ўйнайдиган
экстралингвистик, психолингвистик ва
лингвистик омиллар ҳақида тўхталиб
ўтамиз.
Объектив
воқеликдаги
нарса-
ҳодисаларни
билишда
материалистик
диалектиканинг муҳим категорияларидан
бўлган айримлик, умумийлик етакчи ўрин
тутади.
Предметларни
билиш
эса
номлашга олиб келади. Лексик-семантик
усул билан ясалган терминлар ҳам
номлашнинг маҳсули сифатида мавжуд.
Айримлик ва умумийликнинг диалектик
бирликда мавжудлиги лексик-семантик
усул билан термин ясалишида ҳам зоҳир
бўлади.
Предметлардаги фарқли ва умумий
белгилар, хусусиятлар инсон томонидан
объектив воқеликни онгли равишда
ўзлаштиришда муҳим аҳамият касб этади.
Инсон теварак-атрофни кузатар экан,
унинг фаолиятида биринчи марта учраган
предмет-ҳодисалар ўз белги-хусусиятлари
билан унга илгаригидек ўз фаолияти ва
тажрибаси орқали таниш предметларнинг
белги-хусусиятларини ҳам, табиатан шу
белги-хусусиятларга эга бўлган предмет
номини ҳам эсга туширади. Энди инсон
янги учраган предметга янги ном излаб
ўтирмайди,
балки
ўхшаш
белги-
хусусиятлардаги умумийлик аслида эсга
тушган
ном
билан
атайверади.
Предметлардаги ўзига хос хусусиятлар
айримликни акс эттириб, бир ном остида
турли
денотатларнинг
номланишини
таъминлайди.
Бу
жараёнда
психолингвистик
омил,
тасаввурнинг
хизмати каттадир.
Маълумки, онгнинг зарур элементи
бўлган тасаввур “тушунчаларнинг маъно
ва мазмунини доимо нарсаларнинг образи
билан боғлайди ва айни вақтда онгга
предметларнинг ҳиссий образлари билан
эркин равишда иш кўриш имконини
беради” [12, 474]. Тасаввурнинг бир
вақтнинг ўзида ҳозирга ҳам, ўтмишга ҳам,
келажакка
ҳам
тааллуқли
бўлиши
мумкинлиги унинг хотира ва хаёл
кўринишида намоён бўлишига олиб
келади. “Хотира – индивиднинг олам
билан ўзаро таъсири натижаларини сақлаб
қолиши,
бу
сақлаб
қолиш
мазкур
натижаларни кейингги фаолиятда
қайта
ҳосил қилиш ва улардан фойдаланиш
(таъкид бизники – М. О.), имконини
беради” [113,547].
Бу фикрларни бизнинг текшириш
объектимизга боғласак, хотира тасаввури
лексик-семантик усул билан термин
ясалишига
туртки
беради.
Бошқача
айтганда, инсон предметларни билишда
танишдан нотанишга ўтганидай, уларни
Хорижий филология
№1, 2020 йил
121
номлашда ҳам танишдан нотанишга ўтиш
қонуниятига асосланади. Буни биз денгиз
ва
океанларда
яшовчи
ҳайвон
ва
жониворларнинг қуруқликдаги ҳаётдан
маълум
ҳайвон
ва
жониворларнинг
номлари билан аталганида кўрамиз,
денгиз
мушуги, денгиз сигири
каби. Ҳатто, уларга
денгиз мундиси
каби уй-рузғор буюми
номи берилганига ҳам гувоҳмиз.
Лексик-семантик усул билан термин
ясалиши хотира тасаввури билан хаёл
тасаввурининг ҳамкорлигида воқе бўлиши
мумкин. Бунда ҳаёт тажрибаси асосида
янгидан яратилган предметлар номланган
бўлади, яъни ўз номига эга бўлган
предметларнинг
белги-хусусиятлари,
функцияси асосида янгидан яратилган
предметлар ифодаланиб, маълум маънода
ижод маҳсули сифатида баҳоланиши
мумкин. Бугунги кунда турли машина-
механизмларнинг
деталларига,
иш
органларига
уй-рўзғор
буюмларининг
номи берилганини кўрамиз. Масалан,
пичоқ
нинг қирқиш ва кесиш функцияси
асосида культиваторнинг бегона ўтларни
қирқувчи, ерни юмшатувчи иш органи
яратилгани ва унинг
пичоқ
деб номлангани
шундан далолат беради. Солиштиринг:
Пичоқ – дастага ўрнатилган ясси ва узун
тиғли рўзғор асбоби
(ЎТИЛ., 1, 589-590);
Пичоқ – қишлоқ хўжалиги машина-
қуролларининг тупроқ, ўсимлик поялари,
барглари ва палакларини қирқадиган иш
органи
(ҚХТЛС, 311).
Унинг (пичоқли
барабаннинг –
М.О)
ташқи сиртига
рандалаш
пичоқлари
маҳкамланган
(ҚМЛУ, 263).
Лексик-семантик усул билан термин
ясалиши
нолингвистик
ҳодисалардан,
асосан,
метафора
ва
метонимия
кузатилади.
Метафоранинг
кенг
тарқалганлиги, метонимиянинг нисбатан
кам кузатилиши терминга қўйиладиган
аниқлик талабига бўйсунади.
Метафора – икки предмет ва
ҳодисадаги
ўхшаш
белги-хусусиятлар
асосида бир номнинг иккинчи предмет ва
ҳодисага кўчишидир. Бунинг объектив ва
субъектив омиллари мавжуд. Бу жараён
ҳамиша икки эҳтиёж таъсирида, яъни янги
предметга ном бериш зарур бўлганда ёки
маълум
предметга
ном
бериш
ўз
муносабатимизни ифодалаш зарурияти
туғилганда воқе бўлади. Объектив омил
ҳам, субъектив омил ҳам тилда қадимдан
амал қилиб келган ҳодисадир. Объектив
омил маҳсули сифатида вужудга келган
метафора терминологиянинг мақсад ва
вазифалари бўлган метафора публицистик,
бадиий ҳамда сўзлашув стилининг мақсад
ва вазифаларига хизмат қилади.
Объектив омил таъсирида юзага
келган метафорик ном кўчиши орқали
ясалган терминларда (умуман, сўзларда
ҳам) образлилик сўнган бўлади. Чунки
уларнинг
функцияси
предметнинг,
тушунчанинг тилдаги ифодаси бўлиши
билан чегараланади. Субъектив омил
таъсирида пайдо бўлган метафорик ном
кўчиш
нутқнинг
таъсирчанлигини
ошириш, нутқ предметига нисбатан
субъектнинг муносабатини ифодалаш каби
коннотатив маъноларни бирлаштиради.
Шу хусусиятлари билан улардан бири
номига эга бўлмаган предметни номлагани
учун тил бирлиги сифатида қарор топади,
иккинчиси эса ўз номига эга бўлган
предметни қайта номлагани учун нутқнинг
мулки бўлиб қолади.
Мелиорация
терминологиясида
метафора асосида ном кўчиши орқали
лексик-семантик усул билан ясалган
терминлар ҳам мавжуд. Бундай терминлар
дренаж,
коллектор,
мелиорация
қурилмалари, зах қочириш зовурлари, сув
иншооти ва сув йўллари билан боғлиқ
жараёнларда
кўплаб
ишлатилади.
Уларнинг номланиш характерига кўра
қуйидаги мавзувий гуруҳларга бўлиш
мумкин: 1. Киши аъзолари номлари
асосида:
бурун, бўғиз, томоқ, қовоқ, қўл,
қулоқ, қўлтиқ, адоқ (оёқ), тирсак, елка,
қовурға, тиш, тил, ва бошқалар.
2.Уй-
рўзғор буюмлари номлари асосида:
тароқ,
нина, коса, ёстиқ, тўшак, ойна ва
бошқалар.
3.Озиқ-овқат номлари асосида:
чалпак, ёғ, в.б.
4. Кийим-кечак номлари
асосида:
чўнтак, ёқа, этак, в.б.
Бундан ташқари, мелиорациянинг
бир соҳасига оид терминларнинг бошқа
соҳасига метафора асосида ўтиши ҳам
мавжуд.
Масалан,
қуруқлик
Хорижий филология
№1, 2020 йил
122
мелиорациясига
оид
терминларнинг
гяциологияда
қўлланишини
кузатиш
мумкин:
музлик ирмоғи, музлик ўзани,
музлик шаршараси
каби. Ёки мелиорация
соҳаси термини
нов
океанологияда океан
остидаги узун чўзилган чуқур ботиқларни
англатади.
Сув сўзининг умумистеъмолдаги
асосий маъноси ичимлик учун ярайдиган
қишлоқ хўжалик экинларини суғоришда
ишлатиладиган суюқликни ифода этади.
Маълумки,
сув
ўзининг
маълум
манбаларига эга (масалан, ариқ, кўл,
денгиз,
булоқ,
в.б.).
Кейинчалик
метонимик кўчиш асосида сувнинг доимий
ҳаракатланиш ўрни билан ифодалаш учун
ҳам сув сўзидан фойдаланилади. Бу
холатни
халқ
тилида
ҳам
тез-тез
учратамиз; сув ёқалаб (ёки бўйлаб)
бордим.
Сувнинг
бундай
маънода
қўлланиши луғатларда ҳам қайд этилган:
сув
келтирилган
бирикмаси
орқали
суғориш учун ариқ қазиб сув келтириш
маъносида англашилади. Шуни қайд этиш
ўринлики,
сувнинг
бундай
маънода
қўлланиши бошқа туркий тилларда ҳам
мавжуд. Рус номшуноси, географ Э.К
Мурзаев
туркий
тилларда
сув
лексемасининг “ариқ, кўл” маъноларида
ишлатилишини [ 14,884] аниқлаган.
Хуллас,
ҳар
бир
соҳавий
терминологияда, хусусан,
мелиорация
терминологиясида ҳам семантик усул
билан термин ясалиши психолингвистик
(руҳий-лисоний) омиллар – хотира ва хаёл
тасаввури иштирокида воқе бўлиб, унда
объектив
борлиқ,
предмет
ва
ҳодисаларидаги
умумий
ва
айрим
жиҳатларнинг диалектик бирликда ва
қарама-қаршиликда мавжудлиги, шу билан
бирга, инсоннинг объектив воқеликни
билиш, амалий жиҳатдан ўрганиш ҳамда
ўзлаштириш йўлидаги тажрибаси акс
этади.
Адабиётлар:
1.
Иброҳимов С.Фарғона шеваларининг касб-ҳунар лексикаси. –Тошкент, 1959. –
284 б.
2.
Дониёров Р. Ўзбек тили техник терминологиясининг айрим масалалари. –Тошкент:
Фан, 1977. – 157 б.
3.
Усмонов С. Ўзбек терминологиясининг баъзи масалалари. – Тошкент: Ўқитувчи,
1968. – 69 б.
4.
Маматов Н. Узбекская хлопководческая терминология. Автореф. дисс... канд.
филол. наук . –Ташкент: Наука, 1955. – 27 с.
5.
Ҳотамов Н.Т. Развитие узбекской литературоведческой терминологии. Автореф.
дисс... канд. филол. наук . –Ташкент: Наука, 1965. – 27 с.
6.
Азизов С.А. Лексико-грамматическое исследование музыкальной терминологии
узбекского языка.
Автореф. дисс... канд. филол. –Ташкент: Наука, 1981, С.18.
7.
Қосимов А.И. Фармацевтическая терминология в современном узбекском языке.
Автореф. дисс... канд. филол. наук . –Ташкент.
8.
Касымова М.Х. Структурно-системные особенности юридической терминологии
узбекского языка. Автореф. дисс... канд. филол. наук. –Ташкент: Наука, 1985. – 27 с.
9.
Виноградов А.А. Избранные труды. Лексикология и лексикография. – М.: 1977. –
165 с.
10.
Даниленко В.П. Русская терминология. – М.: Наука, 1977. – 146 с.
11.
Степанов Ю.С. Основы общего языкознания. 2-е издание. – М.: 1977. – 123 с.
12.
Философия луғати. –Тошкент: Ўқитувчи, 1976. –474 с.
13.
Баскаков Н.А. Географическая номенклатура в топонимике Горного Алтая. – В сб.:
Топонимика Востока. –М.: Наука, 1969, – С.66- 72.
14.
Мурзаев Э. К географической терминологии туркмен. – “Известия
государственного географического общества”, –Ташкент: 71 вып. 6. 1939. – С.884-889.
Хорижий филология
№1, 2020 йил
123
Омонова М. Семантический способ образования мелиоративных терминов.
В
данной статье изучается образование терминов в сфере мелиорации способом
семантантического образования. Рассматриваются и сопоставляются лексико-
семантические способы образования мелиоративных терминов, а также изучается
важность психолингвистических и диалектических факторов при образовании
мелиоративных терминов.
Omonova M. Semantic ways of formation of the reclamation terms.
The article deals with
the semantic ways of formation of the reclamation terms. Lexico-semantical ways of formation of
the reclamation terms are investigated and compared, as well as psychological and dialectic
features are researched in the formation of reclamation expressions.