Художественные средства в поэзии Зебуннисобегим

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
18-22
23
14
Поделиться
Каримова, С. (2020). Художественные средства в поэзии Зебуннисобегим. Иностранная филология: язык, литература, образование, (4 (77), 18–22. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/foreign_philology/article/view/1546
Сафия Каримова, Самаркандский государственный институт иностранных языков

Великий учитель к.ф.н., 

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье анализируются художественные средства и стилистические приѐмы, искусно использованные в поэтических произведениях принцессы из династии бобуридов, поэтессы Зебуннисобегим

Похожие статьи


background image

Хорижий филология  

№4, 2020 йил 

 

 

18 

 

ЗЕБУННИСОБЕГИМ  ШЕЪРИЯТИДА  БАДИИЙ  САНЪАТЛАР 
 

Каримова Сафия Расуловна, 

СамДЧТИ катта ўқитувчиси, филология фанлари номзоди 

 

Таянч  сўз  ва  иборалар

:  таносуб,  истиора,  тамсил,  ташбеҳ,  тазмин,    иқтибос,  

муболаға,  талмеҳ,  зулқофиятайн,  тазод,  радиф,  тансиқ  ус-сифат,  тимсол,  тажоҳул  ул-
ориф, қофия, назира, татаббу, ирсолу масал.  

 

Шоира  Зебуннисобегим  ўз  ижоди 

билан 

бобурийлар 

даври 

адабиѐти 

ривожига 

саомоқли 

улуш 

қўшди. 

Зебуннисобегим  шеъриятининг  Лутфий, 
Бедил,  Саккокий,  Атойи,  Алишер  Навоий, 
Бобур 

каби 

адабиѐтимиз 

намояндаларининг  ижодий  мактабидан 
озиқлангани  сезилиб  туради.  Шоира  
асарлари  ўз  даврининг  бадиий  маҳсули 
бўлиб,  унинг  ижодида  оригинал  ташбеҳ, 
ѐрқин тасвир ва ўзига хос бадиий кайфият 
ва лавҳалар анчагина учрайди. 

Зебуннисобегим  шеъриятини  мумтоз 

бадиият  меъѐрлари  асносида  тадқиқ  этар 
эканмиз,  у  нафақат  ориф  ижодкор,  балки 
ѐр  гўзаллигини  таърифу  тавсиф  этувчи  ва 
унинг  муҳаббати  ситамларидан  куюнувчи 
лирик шоира сифатида ҳам кўз олдимизда 
бор  бўй-басти  билан  гавдаланади.  У 
лирикада  аниқ  шеърий  маромга  амал 
қилади.  Унинг  асарларида  фикр  аниқлиги 
ва  мисраларнинг  равонлиги    ибратли 
ҳикояларга ишоралардан, бениҳоя гўзал ѐр 
таърифининг 

жозибасидан 

билиниб 

туради. 

Шоира 

маъшуқа 

образини 

яратишда  ва  унга  мурожаатда  анъанавий 
бадиий  тасвир  воситаларини  моҳирона 
қўллаш  баробарида  ўзига  хослик  ҳам 
намоѐн  қила  билган.    Зебуннисобегим 
шеъриятда  маънавий  ва  лафзий  санъат 
турларидан  унумли  фойдаланган.  Айтиш 
мумкинки,  у  кўп  ўринларда  ўзига  хос 
кашф  даражасидаги  бадииятга  эриша 
олган.  Кўпгина  шеърлар  унинг  бу 
маҳоратига ѐрқин далил. 

Зебуннисобегим  шеъриятда  лирик 

қаҳрамонини  мароқ  билан  сержозиба 
тасвирлайди:  

Жамолинг  сафҳасидин  сабз  ўлуб 

бир мушки райҳонинг, 

Тамошойи Чаман ѐ боғ аро гулзора 

ўхшаттим. 

Мазмунан  бир-бирига  яқин  бўлган  ― 

Чаман, боғ, гулзор‖ – таносуб ҳосил қилиб, 
чиройли 

далилловчи 

ҳусни 

таълил 

санъатига  асос  бўлмоқда.  Ёки,  яна 
ниҳоятда 

таъсирли 

ва 

оригинал 

ифодаланган байтлардан бири: 

Вужудим 

Шаҳрининг 

Искандарисан, бандадур ақлим, 

Раъиййат – ҳушу идроким, хаѐлим 

– поси бедоринг. 

Аввало, 

бунда 

бадиий 

тасвир 

воситаларидан  истиора,  тамсил  ва  ташбеҳ 
ғоят  гўзал  шаклда  қўлланган.  ―Вужуд 
Шаҳри‖  –  истиоравий  ифода  бўлиб,  шоир 
қалбини  забт  этган  ―қамарталъат‖  ни 
мантиқан 

унга 

подшоҳ  ҳисоблайди. 

Искандарнинг  шоҳлигига  ишора  тарзида, 
уни  мисол  келтириб,  асосли  тамсил 
топади.  Энди,  албатта  мамлакатда  шоҳ  
бўлгач,  унинг  тобеси  халқ  ва  посбонлари 
ҳам 

мавжуд. 

Ошиқнинг 

ақли 

– 

искандармисол  маъшуқага  банда,  ҳушу 
идроки  –  раият,  хаѐли  доимо  бирга 
бўлгувчи  –  посбон.  Бу  эса  шоира 
ҳиссиѐтлари 

моҳирона 

ўхшатилган 

ташбеҳи тавсифдир.  

Шоира  шеъриятида  лирик-ҳиссий 

жонланиш 

кўп 

учрайди. 

Мумтоз 

адабиѐтимиздаги  гўзал  анъаналардан  бири 
ҳам  ана  шу  каби  жонланишларни  бадиий 
тарзда  тасвир  этувчи  санъат  асари 
яратмоқликдир. 

Фикрни 

бадиий 

ифодалашда  кўплаб  шеърий  санъатлар 
қўлланилади. 

Мисол 

учун, 

тазмин 

санъатининг  намунаси  ―Ёввойи  чоргоҳ‖ 
куйида  айтилувчи  қўшиқ  тарзида  машҳур 
бўлган:  Тийра  дилимни  равшанисиз, 
рўшно  келинг,  дея  бошланувчи  мухаммас 
шу 

санъат 

воситасида 

битилган, 


background image

Хорижий филология  

№4, 2020 йил 

 

 

19 

шунингдек,  шоира  кўплаб  асарларида 
Каломи 

Шарифнинг 

ўндан 

ортиқ 

сураларига мурожаат этган, бу эса иқтибос 
бадиий  санъати  намуналаридир.  Унинг 
воситасида  Қуръони  каримнинг  оятларига 
очиқ  ѐки  ярим  очиқ  ишоралар,  уларнинг 
маъноларини  шеърий  контекстда  очиб 
бериш  намуналарига  диққат  этилса, 
ижодкордаги юксак маънавий ва маърифий 
савия ҳамда баланд таб сезилади.  

Мумтоз 

шеърият 

намуналари, 

хусусан,  ғазал  матнининг  таҳлил  ҳамда 
талқини унинг ғоясини изоҳлайди. Ундаги 
бадиият  орқали  ижодкорнинг  руҳий 
оламига  кириб  борилади,  асар  моҳияти 
ечилади.  Бу  эса  кейинчалик  асарнинг 
яратилиши  ҳақидаги  турли  тахминларга 
йўл очмайди. 

Шоира  яна  бошқа  бир  ғазалида  ѐр 

тасвири  ва  ошиқ  ҳолатини  образли 
тасвирлар  экан,  ѐрни  ―лайливаш‖,  ― 
гулузор‖  деб  атайди.  Унингча,  дашту 
далалардаги  сувлар  сув  эмас,  ошиқнинг 
қонли  ашкидир.  Бунда  шоира  муболаға 
орқали  тасвир  кучини  яна  ҳам  оширади. 
Ушбу  ғазал  тадрижида  қизил  ранг  билан 
боғлиқ  ўринларни  алоҳида  таъкидлаш 
мумкин : 

Қизорган гул эмас ҳар боғ аро бир 

гулистон ичра, 

Туну  кун  ѐрни  ҳажрида  чашми 

хуннисоримдур. 

Кўринса  шуълаеким  барқ  деб  они 

хаѐл этманг, 

Ўт  эмас  яшнаган  жисмимда,  мавж 

урган шароримдур. 

 ―Қизарган  гул‖,  ―чашми  хуннисор‖, 

―кўкси  доғдор‖,  ―ўт‖,  ―шарор‖  каби 
сифатлашлар  ранг  жиҳатидан  мос  бўлиб 
таносуб санъатини ҳосил қиляпти. Ғазалда 
мазкур  бадиий  санъат  шоирнинг  ғоявий-
бадиий ниятини образли юзага чиқаришда 
асосий усуллардан бири ҳисобланади. Ишқ 
алангасида  ўртанган  ошиқнинг  доимий 
насибаси,  улфати  -  ғам,  макони  -  
вайроналар,  ҳатто  хешу  табори  –  авлод-
аждодлари ҳам кулфатдир. Шоира шундай 
ташбеҳ  орқали  ошиқнинг  руҳий  аҳволи 
ҳақида сўз юритади.  

Зебуннисобегимнинг  ―  Бу  ердадур‖ 

радифли  ғазали  ўзининг  мусиқийлиги, 

уйноқи  оҳанги  билан  енгил  ўқилади. 
Тасвирларнинг 

ѐрқин, 

услубнинг 

соддалиги  жиҳатидан  халқ  қўшиқлари 
руҳига 

яқин 

бу 

ғазалнинг 

матлаи 

қуйидагича: 

Зулфи  халқа-халқау  кўзи  қаро  бу 

ердадир, 

Боқиши  шафқатли-ю  ,  нозик  адо  бу 

ердадир. 

Бир  ғамза  била  сен  мени  девона 

қилурсан. 

Кейинги 

байтда 

маъшуқанинг 

киприги, 

қоши 

тасвирланади 

ҳам 

―Карбало‖ дашти воқеаси талмеҳ сифатида 
қўлланилади. 

Киприги - ханжар, қарашма-тиғу кўз 

ташлаш яшин, 

Гар шаҳид бўлмоқчи эрсанг, Карбало 

бу ердадир. 

Зебуннисобегим 

тасвиридаги 

маъшуқанинг кўзлари жаллод, у ошиқнинг 
бор  жаҳонини  барбод  қилади.  Унинг 
киприклари 

кескир 

шамширга 

ўхшатилмоқда. 

Мумтоз  адабиѐтда  ѐр  сочининг 

сунбулга  ўхшатилиши  анъана.  Лекин 
ошиқнинг  маъшуқани  тароқ  (шона)  дан 
рашк  қилиши  камдан-кам  шоирларда 
учрайдиган  лавҳадир.  Шоир  тимсоллар 
яратиш  ва  ифода  усулларини  қўллашда 
ўзига 

хос 

йўлдан 

боради. 

Зебуннисобегимнинг  ғазалида  эса  лирик 
қаҳрамоннинг  ѐр  сўзларидан  кўнгил 
қувнаши, демакки, у билан кўриша олгани 
тасвирланади.  

 ―Йўқ‖ 

радифли 

ғазалини 

Зебуннисобегимнинг  ҳам  шаклий,  ҳам 
бадиий 

изланишларининг 

самараси 

сифатида 

кўрсатиш 

мумкин. 

Ғазал 

қуйидаги матла билан бошланади: 

Юзингни  кўрмасам,  эй  ѐр,  мени  бир 

дам қарорим йўқ, 

Бўлиб  рози  ўлимга,  бу  жаҳон  ичра 

турорим йўқ. 

Ошиқ  ҳолати  тасвирланган  ушбу 

ғазалда  зулқофиятайн,  тазод  санъатлари 
орқали шоирнинг ғоявий нияти поэтик акс 
эттирилган:  

Ки  хоҳ  лутфу  вафо  қилғилки,  хоҳ 

жавру жафо қилғил, 


background image

Хорижий филология  

№4, 2020 йил 

 

 

20 

Бошим  тандин  жудо  қилғилки, 

сендин ўзга ѐрим йўқ. 

Вафо,  жафо  сўзлари  зид  маъноли 

бўлиб, тазод санъатини юзага чиқармоқда, 
айни вақтда, бу сўз жудо сўзи билан бирга 
мисралараро  келиб,  ички  қофияни  юзага 
келтирган. 

―Қилғил‖ 

эса 

байт 

мисраларидаги 

ички 

радифдир.          

Кейинги 

байт 

мисралари 

ички 

қофияланган.  

 Менки 

қулингдур  ўлгунча,  ўлуб 

тупроққа ботқунча, 

Қиѐмат тонги отқунча бу қуллиқдин 

тонорим йўқ. 

Лирик  мухаммасларда  шоирнинг 

маъшуқа  тимсолини  акс  эттиришида, 
унинг 

ташқи 

қиѐфасини 

батафсил 

тасвирлашда бу шакл Зебуннисо учун анча 
қулай имконни беради.  

Шоира ―фалак давринда, жоно...‖ деб 

бошланадиган  мухаммасида  ѐрни  лаби 
лаъл, 

юзи 

қизил 

гул, 

қошлари 

ҳурларникидек, 

қадди 

суман, 

тани 

кумушдек,  гўѐ  гулдан  кийим  кийган,  бели 
нозик,  кўзи  ошиқни  ўлдирадиган  жаллод, 
киприклари ўқ каби тавсиф қилади: 

Фалак  давринда,  жоно,  эй  пари, 

жисм ичра жонимсан, 

Лаби  лаълу,  юзи  гул,  ҳурваш 

абрукамонимсан. 

Суманбар,  сиймтан,  гулпираҳан  , 

нозикмиѐнимсан, 

Кўзи  жаллоди  ошиқкуш,  ажаб 

мижгонсинонимсан. 

 Қаю  гулшан  гулисан,  ѐ  ҳурони 

жаҳонимсан. 

Ушбу  мухаммас  ѐр  тавсифи  билан 

бошланиб, 

биринчи 

ва 

иккинчи 

мисралардаги 

сифатларнинг 

уюшиши 

тансиқ  ус-сифатни  ҳосил  қилган.  ―Тансиқ 
ус-сифат  улдурким,  бир  нимани  изма-из 
келган  бир  неча  сифат  била  таъбир 
қилурлар‖[ Ҳусайний А. 1981: -132 б ].  

Бешинчи  мисрада  шоира  тажоҳул-ул 

ориф  санъатини  қўллаб,  гўзал  бадиий 
ифодага  эришган.  Тажоҳул-ул  ориф 
шундай санъатки, ―сўзлагувчи бир нимани 
билур,  аммо,  бир  нукта  била  ўзни 
билмагандек 

кўрсатур‖. 

Бу 

ўринда 

шоирнинг  ѐрдан  ким  эканлигини  сўраши 
тажоҳул-ул орифдир. 

Шоира  ѐрни  тавсиф  қилар  экан, 

тажоҳул-ул  ориф  санъатидан  фойдаланиб, 
ѐрнинг гўзаллигига кучлироқ  урғу беради. 
Унинг  фикрича,  маъшуқа  қанчалик  гўзал 
бўлмасин,  ошиқ  унинг  йўлида  жон  фидо 
этмасин,  у  бепарво,  берган  ваъдасининг 
устидан  чиқиши  даргумон.  Маъшуқа  гоҳ 
ситам  қилади,  гоҳ  меҳрибонлик  қилади. 
Зебуннисобегим  ишқий  шеърлари  учун 
аввал ѐрни тавсифлаб, сўнг унга мурожаат 
этиши характерлидир.  

Маъшуқа  тимсоли  тавсифи,  ошиқ 

ҳолати  баѐни  ва  ишқнинг  қудратини 
тавсифлаш  шоирнинг  кўпчилик  лирик 
мухаммас ва ғазаллари учун хос хусусият. 
―Бўлмаса‖  радифли  лирик  мухаммасида 
шоира  ушбу  баѐнларни  кенгайтириб, 
санобар  қадли  гўзал  маъшуқани  боғда 
учратиб  қолиш  орзуси  ҳақида  боғбонга 
қарата 

мурожаат 

қилади. 

Ҳазажи 

мусаммани  маҳзуф  вазнида  ѐзилган  ушбу 
мухаммасда  ошиқ  кўриниши  муболағали 
тасвирланган: 

Мавж  урар  хуноба  ашким  кўзларим 

дарѐсидин, 

Жон  қуши  парвоз  этарга  қасд  этар 

маъвосидин, 

Оҳким, 

ўлдум 

гўзаллар 

нозу 

истиғносидин, 

Инқилоб  ўлди  кўнгуллар  қошининг 

иғвосидин, 

Тинчимас 

жону 

кўнгул 

бир 

сулҳпарвар бўлмаса. (15- б) 

Жоннинг  қушга  ўхшатилиши  ва 

унинг  парвозга  тайѐр  тургани  ўзига  хос 
ташбеҳ  бўлиб,  ошиқнинг  жонфидолилиги, 
безовта руҳий ҳолати тасвирланади. 

Лирик 

шеърлар 

ичида 

Зебуннисобегимнинг  Камрон  асарлари 
руҳида  ва  услубида  ѐзилган,  қофия  ва 
радифи  ҳам  айнан  бир  хил  бўлган 
мухаммас  учрайди.  Айтиш  керакки,  давр 
адабиѐтида  назира,  татаббу  битиш  анъана 
эди.  Зебуннисобегим  мухаммасда  ―Ақлу 
ҳуш  учти  бошимдин,  эй  пари,  девонаман‖ 
қаторини  биринчи  мисрага  чиқариб, 
ундаги  мазмунни  кучайтиради  ва  янги 
тафсилотлар билан бойитади. 

Сабру 

ҳушум 

ҳам 

кетибдур, 

телбаман, девонаман, 


background image

Хорижий филология  

№4, 2020 йил 

 

 

21 

Пурзиѐлиғ  бобида  сен  шамъу  мен 

парвонаман, 

Булмасал  машхури  халойиқ,  чуғздек 

вайронаман, 

Ғурбат  аҳлидин  бўлай  десанг  яна 

бегонаман, 

Бу  жамоли  наргисингдин  ўт  била 

ҳамхонаман. 

Зебуннисобегим 

тасвиридаги 

маъшуқанинг кўзлари жаллод, у ошиқнинг 
бор  жаҳонини  барбод  қилади.  Унинг 
киприклари 

кескир 

шамширга 

ўхшатилмоқда. Шоир тимсоллар яратиш ва 
ифода  усулларини  қўллашда  ўзига  хос 
йўлдан боради. 

Қуйидаги  байтда  эса  шоир  гўзал 

ташбеҳ билан агар овоз бўлмаса, най қуруқ 
чўпдир, деган ифодани келтиради:  

Кўринг  овозни  қайдин  келур  ҳаргиз 

бир чуби хушкдур, 

Ки,  ҳар  тан  ичра  жондур  ул,  билинг 

саттор дейдурман. (58 б.) 

Жоннинг  вужуд  ичидаги  ҳолати, 

яъни  баданнинг  руҳни  ѐпиб  туриши  
(саттор – ѐпиб турувчи) қуруқ чўпдан овоз 
чиқаѐтган - найга қиѐсланмоқда. 

 ―Қочар‖  мухаммасида  ҳам  замон 

мардумлари,  уларнинг  феъл-атворлари 
ҳаақидаги 

танқидий 

фикрлар 

ривожлантирилади: 

Найлай,  замон  мардуми  бир  рост 

юрмаса, 

Доно  юзини  жону  дили  бирла 

кўрмаса, 

Парвонадек  ўзин  бориб  шамъига 

урмаса, 

Яхши сухан они дахонида турмаса

Бу ҳам масалки, итлик эшикдан гадо 

қочар. (123-б). 

Мухаммасда  тафаккур  аҳли,  доно 

инсонлар  гўѐ  шамга  ўхшайди.  Ёруғлик 

тарқатиб, барчага тенг зиѐ улашади. Замон 
мардумлари  эса  парвонадек  бу  зиѐга 
талпинишлари 

керак. 

Агар 

одамлар 

яхшилардан инсоний фазилатларни – яхши 
суханликни 

ўрганмасалар, 

ити 

бор 

ҳовлидан 

гадо 

қочгани 

сингари 

атрофдагилар  улардан  узоқлашадилар. 
Шоира 

донони 

шамга, 

мардумни 

парвонага  қиѐслаб  фикрини  образли, 
моҳирона  ифодалаган.  Ирсолу  масал 
санъатининг қўлланиши – ―итлик эшикдан 
гадо  қочар‖  мақоли  эса  мазкур  бандда 
ўзига хос бадиий ифодани таъминлаган.   

Хуллас, 

Зебуннисобегим 

лирикасининг ҳам ғоявий, ҳам бадиий етук 
бўлишида 

шарқ 

мумтоз 

адабиѐти 

анъаналари ва халқ оғзаки ижодининг роли 
муҳим  бўлган.  Унинг  ижодида  ўтмиш 
салафлар  бадииятига  хос  ифода  усуллари, 
услуб  ҳамоҳанглиги  ,  бадиий  ғоя  ва  фикр 
йўсинига хослик кузатилади.        

Зебуннисобегим  гўзал  лирик  асарлар 

ѐзиб,  мумтоз  адабиѐт  анъаналарини  ўзига 
хос  давом  эттирди.  У  баркамол  инсонни, 
маънавий 

фазилатларни, 

борлиқ 

гўзалликларини,  шахс  эркини  куйлади. 
Лирик  шеърларида  шоиранинг  қаҳрамони 
ѐрнинг  жабру  жафоларига  сабру  қаноат 
қилувчи  садоқатли  чин  ошиқ  тимсолида 
намоѐн  бўлади.  Зебуннисобегим  маъшуқа 
тимсолини  яратишда  ва  тавсифлашда 
бадиий  маҳорат  билан  ўзига  хос  образли 
ифодалар,  бадиий  кайфиятлар  яратди. 
Висол  шодликлари,  ҳижрон  азоблари 
тасвирланган 

шеърларда 

шоирнинг 

инсонга  муҳаббати  ва  ҳаѐтга  бўлган 
умидли 

нигоҳи 

кузатилади. 

Унинг 

шеъриятига бадиий маҳорат, халқона нутқ 
ва самимийлик хосдир. 

 

Адабиѐтлар: 

 
1. Ҳожиаҳмедов А. Шеърий санъатлар ва мумтоз қофия. – Тошкент: Шарқ, 1998. – 165 

б. 

2.  Ҳусайний  А.  Бадоеъ  ус  –  саноеъ.  –  Тошкент:    Ғафур  Ғулом  номидаги  адабиѐт  ва 

санъат нашриѐти, 1981. – 239 б.           

3. Ҳайитметов А. Навоий лирикаси. – Тошкент : ―Фан‖, 1961. - 34 б. 
4. Исҳоқов Ё. Навоий поэтикаси.- Тошкент : ―Фан‖, 1983. - 25 б. 


background image

Хорижий филология  

№4, 2020 йил 

 

 

22 

5.  Ҳаққулов  И.  Шеърият  –  руҳий  муносабат.  –Тошкент  :  Ғафур  Ғулом  номидаги 

адабиѐт ва санъат нашриѐти, 1990. - 92 б. 

6. Қуръони Карим. - Тошкент: 1992. - 124-125 б. 
7. Ҳадислар. – Тошкент : 1991. - 95 б. 

 

 Каримова  С.

 

Художественные  средства  в  поэзии  Зебуннисобегим.

  В  статье 

анализируются  художественные  средства  и  стилистические  приѐмы,  искусно 
использованные  в  поэтических  произведениях  принцессы  из  династии  бобуридов,  поэтессы 
Зебуннисобегим. 

Karimova  S.  Literary  means  in  Zebunnisobegim‟s  poetry. 

The  article  analyzes  literary 

means and stylistic devices which were skillfully used in the poetic works of the princess of Bobur‟s 
dynasty, poetess Zebunnisobegim. 

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

Библиографические ссылки

Хржиахмедов А. Шеърий санъатлар ва мумтоз кофия. - Тошкент: Шарк, 1998. - 165 б.

Хусайний А. Бадоеъ ус - саноеъ. - Тошкент: Тафур Тулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти, 1981. - 239 б.

Хдйитметов А. Навоий лирикаси. - Тошкент : “Фан”, 1961. - 34 б.

Исхоков Ё. Навоий поэтикаси,- Тошкент : “Фан”, 1983. - 25 б.

Хаккулов И. Шеърият - рух,ий муносабат. -Тошкент : Гафур Гулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти, 1990. - 92 б.

Куръони Карим. - Тошкент: 1992. - 124-125 б.

Хя.чиспап —Тошкент - 1991 - 95 6

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов