Индийские приѐмы в новой персидско-таджикской литературе

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
23-26
20
9
Поделиться
Каримова, С. (2021). Индийские приѐмы в новой персидско-таджикской литературе. Иностранная филология: язык, литература, образование, (1 (78), 23–26. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/foreign_philology/article/view/1611
Сафия Каримова, Самаркандский государственный институт иностранных языков

Великий учитель,к.ф.н., 

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье исследуются индийские приѐмы, использованные в персидско-таджикской литературе второй половины 16 века, достигшей пика своего развития

Похожие статьи


background image

Хорижий филология

№1, 2021 йил

23

ФОРС – ТОЖИК ТИЛИДАГИ ЯНГИ АДАБИЁТДА

“ҲИНДИЙ САБК”

Каримова Сафия Расуловна,

СамДЧТИ катта ўқитувчиси, филология фанлари номзоди

Калит сўзлар:

сабк (услуб), тазкира, хаттот, образ, ғазалнавис, қофия, матла, сюжет,

форсийзабон, бадиий санъатлар, ҳинд ва туркий халқлар, бобурийлар даври, янги услуб
элементлари, сарбаланд нуқта, мақом ва мартаба, сабки Бедилий, издош, мухлис.

―Сабки ҳиндий‖ устида махсус

тадқиқот олиб борган олимлардан масалан,
академик Ян Рижко: ―Бу услуб XV аср
охирига

бориб

Ҳиндистонда

кенг

тарқалганлиги учун ҳам ―Сабки ҳиндий‖
деган ном олган. Аслида шеъриятдаги
бундай дабдаба ва ҳавойилик Ҳиротдан
мерос қолган бўлиб, уни ―Ҳинд услуби‖
оби-тобига

етказган.

Унда

ѐзилган

шеърлар ўз мазмуни, сўз ўйини билан –
бамисоли айланма йўл – муаммонинг
ўзгинаси‖,- деб таърифлайди.

Эронлик олим Ризозода Шафақ

―Сабки ҳиндий‖ ни ―чалкаш аллегорик
сюжетли, керагидан ортиқ даражада
тавиялаштирилган

услуб‖,

деб

таърифлайди.

Яна баъзи шундай фикрлар ҳам

мавжудки, уларда таъкидланишича, ― Ҳинд
услуби‖ га Абдураҳмон Жомий томонидан
Ҳусайн Бойқаро саройида асос солиниб,
кейин у Ҳиндистонда бобурийлар даврига
келиб ўз давомчиларини топган.

Ё бўлмаса, академик А. Мирзоев

эътирофича,

―Ҳинд

услуби‖

тожик

адабиѐти оқимларидан бири сифатида
ҳинд заминида шаклланган‖ [ А. Мирзоев:
1963 ].

Ва ниҳоят, ушбу услуб устида

махсус тадқиқот олиб борган З. Г. Ризаев
хулосасига мувофиқ, ―Ҳинд

услуби‖

бевосита Навоий таъсири ва пантеистик
тизими туфайли бунѐд бўлган ва бу услуб
Ҳиндистонда ўз давомчилари томонидан
XVI асрнинг иккинчи ярмида ўзининг
сарбаланд нуқтасига кўтарилган‖ [З.Г.
Ризаев: 1971].

Агар баъзи олимларнинг ―Ҳинд

услуби‖ тўғрисидаги танқидий фикр-
мулоҳазаларига келсак, бизнингча, уларга

муқобил йўсиндаги шундай бир мажозий
савол билан мурожаат қилиш жоиз
кўринади:

―Рассом

санъати,

унинг

табиатдаги

барча

рангларни

кўра

билганлиги учунгина эмас, балки уларнинг
омухта ҳолда қачон ва қандай жилоларда
жилваланишини илғай олганлиги ва уларга
қоғоз ѐки матода ―жон ато этиб‖,
томошабинлар кўзини қувонтирганлиги
учун қадрли эмасми?‖

Бобурийлар даврида Ҳиндистонда

ҳинд,

туркийзабон

ва

форсийзабон

халқларнинг

маънавияти

ва

эстетик

завқининг қоришмасидан ҳосил бўлган
бутунлай янгича турмуш ва тафаккур
тарзи

юзага

келди.

Негаки,

Мовароуннаҳрдаги

Шайбонийлар

ва

Эрондаги Сафавийлар салтанати даврида
ушбу минтақанинг Темурийлар давридаги
шон-шукуҳи, қудрат ва салоҳиятига дарз
кетди: доимий хунрезликлар, жангу
жадаллар ва низолар исканжасида қолган
халқларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволи
кескин ўзгарди – ночорчилик, қашшоқлик,
доимий тазйиқ ва қувғинлар авж олди,
маънавий ҳаѐт таназзулга юз тута
бошлади, илм-фан, адабиѐт ва санъатнинг
ривожланиши сусайди, ўз ҳомийларидан
айрилган олимлар, шоир ва ѐзувчилар,
санъаткор ва ҳунармандларнинг аҳволи
оғирлашди.

Ана

шундай

вазиятда

Бобур

Ҳиндистонда барпо этган афсонавий, улуғ
салтанат даргоҳидан бошпана топиш,
инсонпарвар,

адабиѐтдўст

ва

ва

санъатсевар бобурий шоҳлар ҳимояси
остида ижод қилиш илинжи уларнинг
жонига оро бўлди. Натижада, бир пайтлар
илм-фан, маданият ва санъатнинг йирик
марказлари бўлиб келган Самарқанду


background image

Хорижий филология

№1, 2021 йил

24

Бухоро,

Балху

Ҳирот,

Исфаҳону

Нишопуру Шероз каби шаҳарлардан
юзлаб, балки минглаб шоир, ѐзувчи,
тарихнавис, олим, меъмор, хаттот ва
наққошлар оқимининг юксалиш ва қадр-
қиймат топиш орзу-умиди юкланган
карвонлари ―Ҳинд сори юзланди‖ ва
Бобурийлар салтанати ҳимоясида қўним
топди.

Мусулмон-ҳинд

маданияти,

санъати, эътиқоди ва қадриятларининг энг
сара

дуру

инжуларини

ўзида

мужассамлаштирган ушбу янги маданият
ва маънавият доирасида Ҳиндистонда
мингга

яқин

истеъдодли

шоирлар,

ѐзувчилар,

тарихнавислар,

адабиѐтшунослар ва луғатшуносларни ўз
ичига

олган

форс-тожик

тилидаги

қудратли янги бир адабиѐт вужудга келди.
Ушбу адабиѐт таркибида эса шеъриятнинг
―Сабки ҳиндий‖ – ҳинд услуби деган ва
олдинги

хуросоний

ва

ироқий

услублардан-да гўзалроқ, жозибалироқ ва
шу билан бирга мураккаброқ янги бир
шеърий услуб бор бўй-басти билан қад
кўтариб, нафақат Ҳиндистон, балки бутун
Мовароуннаҳр ва Хуросон ўлкаларини ўз
маънавий таъсири остига олди.

Ҳиндистонда Акбар ҳукмронлиги

даврида, яъни XVI асрнинг иккинчи
ярмида асли ўрта осиѐлик Урфий
Шерозий,

Назирий,

Файзи

Даканий

сингари машҳур шоирларнинг номи билан
боғлиқ адабий ҳамкорликнинг авж олиши
―Сабки ҳиндий‖ – ҳинд услуби‖ нинг
шаклланиш даври бўлди. Ва мазкур
―услуб‖ келгусида кўплаб ҳиндистонлик ва
ўрта осиѐлик шоирлар учун ижод мактаби
вазифсини ўтади. ―Ҳинд услуби‖ нинг
XVIII аср охирларига бориб ўрта осиѐлик
шоирлар ижодидаги акс-садоси, икки
минтақа орасидаги адабий алоқаларнинг
янги қиррасига айланди. Шунингдек, ҳинд
шоирлари

Алифий

Шомий,

Тулун

Кашмирий, Кимолий, Мирзо Маъсум
Рамзий,

Лоҳурий

ва

Жоний

Қобулийларнинг

Мовароуннаҳрга

ташрифи

ѐки

Файзи

Даканийнинг

―Кашмир‖ қасидасига жавобан Мурод
Самарқандийнинг ѐзган асари юқорида
баѐн этилган ҳинд ва туркий халқлар

ижодий ҳамкорликларининг яна бир
амалий кўриниши эди.

Шу

тариқа

―Ништари

ишқ‖,

―Тазкират аш-шуаро‖, ―Нафоис ал-маосир‖
каби бир қатор тазкираларда номи зикр
этилган олим ва шоирлар – Мирзо Боқий
Анжумий, Қилич Муҳаммад Балхий,
Гаюрий Ҳисорий, Жудоий, Сабуҳий,
Чиғатоий, Хўжа Ҳусайн, Мир Маъсумхон
Беҳкорий, қози Муҳаммад Содиқ, Мир
Абдулло – Васфий, Ханжарбек Чиғатоий
ва Қосим Арслонлар Ҳиндистон фани ва
адабиѐтининг тараққиѐти тарихида турфа
асарлари билан ном қолдирдилар.

Жаҳонгирнинг ҳукмронлик йиллари

билан боғлиқ адабий муҳит тарихида
унинг Шоҳ Аббос билан яхши муносабати
сабабли

Шикебей,

Анисий

Шомлу,

Зуҳурийдек

машҳур

шоирларнинг

ташрифи сингари талай воқеалар ҳинд
ерида Эрон маданиятини ўзининг энг
юқори чўққисига эришганлиги рамзи
сифатида зикр этилган. Шу вақтдаги
Мовароуннаҳр ва Ҳиндистон адабий
алоқалари хусусида эса Чандуний, Сабрий
ва Мутрибий ижодини кўрсатиш мумкин:

Чандуний - бухоролик ―Малик уш -

шуаро‖

Ҳасанхожа

Нисорийнинг

шогирдларидан бўлиб, у тирикчилик
қийинчиликларидан Ҳиндистонга келгач,
шаҳзода Салимнинг хизматида юрган
чоғлари ―Фитратий‖ тахаллусида ижод
қилган.

Роҳий

Мавлоно

Ғазанфар

Ҳиндистонда

―Сабрий‖

тахаллусида

шеърлар ѐзган. У ҳам шаҳзоданинг
маъмурий хизматида бўлган кезлари, ўз
даврининг машҳур шоири ва мутафаккири
Тоқи Аҳводий билан дўстона муносабатда
ҳамкорлик қилган.

Мовароуннаҳр заминида Камол

Хӯжандий, Хожа Исмат; Эронда Ҳофиз
Шерозий, Убайд Законий; Ҳиндистонда
Ҳасан ва Хусрав Деҳлавий каби саноқли
шоирлар

моддий

манфаат

учун

мадҳияхонлик

ҳамда

қуруқ

обрў-

эътиборни қӯлга киритиш учун шеърни сӯз
ӯйинига

айлантиришлардан

ҳазар

қилганлар.

Шу каби шоирлар туфайли аста-

секинлик билан давр шеъриятида янги бир


background image

Хорижий филология

№1, 2021 йил

25

жараѐн – шеър мазмун-моҳиятига янгилик
киритиш, инсоннинг маънавий жиҳатдан
покланиши, ӯзлигини англаши каби илғор
мақсадларга йӯналиш юзага кела бошлаган
эди. Шу жараѐн ӯзининг табиий ривожи
асосида аста-секинлик билан кейинги
асрларда янги сабк-услуб – Ӯрта Осиѐда,
хусусан, Малеҳо Самарқандий томонидан
―тарз услуби‖ деб номланган, сӯнг
―ҳиндий‖ ѐхуд ―бедилий‖ услуб - сабк
номини

олган

жараѐн

ривожланиб

шаклланган.

Ишонч

билан

айтиш

мумкинки,

шу

жараѐннинг

ривожланишида илғор шоирлар қаторида
Бисотийнинг ҳам алоҳида ӯрни ва
хизматлари катта. Бисотий шеъриятда янги
услуб – ―тарз шеъри‖ ѐхуд ―ҳиндий сабки‖
нинг ривожланишида хизмат қилган.
Асрлар давомида уни энг буюк шоирлар
қаторига киргизиб тазкирачилар ҳамда
хаттотлар

томонидан

унинг

терма

шеърларини қайта-қайта кӯчириб нусха
олишлари бежиз эмас эди. Чунки шоир
яшаб ижод қилган даврда узундан -узун
қасидаларда мадҳиялар айтиш, илм-фан
соҳаларининг омма тушунчасидан узоқ
бӯлган

арабча

истилоҳларидан

фойдаланиш, шеърни турли сӯз санъатлари
билан тӯлдириб тумтароқ сўз ўйинларига
айлантириш каби омиллар шеъриятни
зерикарли бир соҳага, шоирлар обрўсини
эса пастга урган бир давр эди.

Бисотий дунѐ бойлигини қўлга сув

олганчалик омонат ҳолга ўхшатиб, дўстни
қўлга киритишни ғанимат билиш ҳамда
дўстларнинг ўз аҳдига вафо қилишини
сувни

қўлда

ушлаб

туриш

каби

қийинлигига ишора қилади ва шу тариқа
бирданига иккита ташбеҳ яратади:

ِذي فک صا بآ ٕچًْ یطاغت شگٚد ؼُياد

یرعٔد اجشثٚاپ خٔشش ٕچ ذرفا دعد ّت شگ

.

1

Қуйидаги байтда муҳаббатни нахл

– хурмо дарахтига ӯхшатган. У дейди, агар
дарахтлар мевасини териб олсак тугайди
ва яна мева бериши учун кейинги йилгача
кутиш керак бӯлади. Аммо муҳаббат
дарахти бундай эмас: унинг мевасидан

1

فٔشؼي یاشؼؽ شفَ ِدصاٚ ساؼؽا ۀػًٕجي

.

ساؼؽا گُج

.

ۀَاختارک

یهي یاسٕؽ ظهجي

.

ۀغعؤي

1302

شرفد ۀساًؽ

12003

.

449

ؿ

қанча кӯп териб олсак, шунча кӯп янгидан-
янги мевалар бераверади:
دٕصقي ۀٕٛي ٔا صا ّک دثحي دغٛهخَ

ذٚاشت ؼٛت ذُک ؼٛت یغک ذُچشْ

.

Ҳали ҳаѐтлигидаѐқ Ўрта Осиѐ,

Ҳиндистон, Эрон ва Озарбайжонда чуқур
ҳурмат ва эътибор қозонган мутафаккир ва
мутасаввиф шоир Мирзо Бедил XV аср
охири Ҳиндистонда ―Сабки ҳиндий‖-
мураккаб шеърий услубни юксак мақом ва
мартабага кўтарган шоирдир.

Бедил

ғазаллари

форс-тожик

шеъриятининг буюк ғазалнавис шоирлари
– Рудакий, Аттор, Саъдий, Румий, Хусрав
Деҳлавий, Ҳофиз, Камол Хўжандий,
Жомий, Навоий, Соиб Табрезий, Калим
Кошоний, Шавкат Бухорий ғазаллари
билан бир қаторда туради. Унинг
ғазаллари ташқи жиҳатдан кўпроқ ишқий,
аммо, моҳият жиҳатидан чуқур фалсафий,
ирфоний, ахлоқий ва ижтимоий мазмун ва
маънолар касб этади.

Бедил Рудакий, Фирдавсий, Ибн

Сино, Аттор, Румий, Жомий ва Навоий
сингари ниҳоят даражада сермаҳсул
мутафаккир шоир ва ѐзувчи бўлган.

Бедил таъқиб этишлардан қутулиш

ва оғир пайтларда назмий ва насрий
асарларида

айтилган

фалсафий

ва

ижтимоий фикр-мулоҳазаларини бошқача
тарзда изоҳлаш, бошқа бир маънога ҳам
буриш имкониятига эга бўлиш мақсадида
ана шу мураккаб усулда ижод қилди.
Натижада, мураккаб шеърий услуб –
―Сабки ҳиндий‖ни энг юксак чўққига
кўтарди ва ушбу йўналишнинг энг ѐрқин
намояндасига айланди. Бедилнинг ушбу
услубдаги мақом ва мартабаси шу
даражада эдики, ундан кейинги шоир ва
олимлар гоҳида мазкур услубни ―Сабки
Бедил‖ – Бедил услуби номи билан ҳам
аташган.

Бедил ―сабки ҳиндий‖ да баракали

ижод қилган .

اصػ اشَافٛؼض ِآ درياق لاٛخ یا

افص ػٕج صا ػضغن اساْ ُّٛٚآ دخسشت

.

Бедилнинг асарлари Марказий Осиѐ

халқлари

ўртасида

жуда

кенг

тарқалди, айниқса, унинг қўлѐзмалари
XVII, XVIII, XIX асрларда ниҳоят
даражада оммалашиб кетди.


background image

Хорижий филология

№1, 2021 йил

26

Бедил юксак даражага кўтарган

―сабки ҳиндий‖ мактаби Фиғоний, Жомий,
Навоий ва бошқаларнинг ижоди орқали
бошлаб берилган бўлиб, Коҳий Кобулий,
Ғаззолий Машҳадий, Файзий (ѐки Фаѐзий),
Даканий, Урфий Шерозий, Толиб Омулий,
Зуҳурий Туршизий, Сойиб Табризий,
Муҳаммадқули Салим Теҳроний, Калим
Кошоний, Назирий Нишобурий, Ғани
Кашмирий, Носирали Сарҳиндий, Мирзо
Жалол Асир, Шавкат Бухорий, Мазҳар
Жони

Жонон,

Неъматхон

Олий,

Зебуннисобегим

(Махфий),

Мирзо

Асадуллоҳ Ғолиб ва ҳатто Аллома Иқбол
Лоҳурий ижоди орқали, шунингдек,
Ҳиндистонда

ҳукмронлик

қилган

Темурийлар сулоласига мансуб бўлган
ҳукмдорлар ҳамда ушбу заминда яшаб
ўтган илм ва маданият, адабиѐт ва санъатга
алоҳида ғамхўрлик қилган бошқа давлат
арбобларининг

қўллаб-қувватлашлари,

ѐрдамлари

ва

эътиборлари

туфайли

ўзининг камолига етган. Бедил ўз ижоди
билан ―сабки ҳиндий‖ услубини янги
поғонага кўтаришга эришди, кўплаб
издошлар ва мухлисларга эга бўлди. Унинг
ижоди нафақат Ҳиндистон ва Марказий
Осиѐда, хусусан, Афғонистонда ҳам кенг

тарқалди. Бунинг натижаси ўлароқ, охирги
юз

йил

давомида

Афғонистон

бедилшуносликнинг

йирик

марказига

айланди.

Хулоса

ўрнида

шуни

айтиш

мумкинки, ―ҳинд услуби‖ ижодкорлари
ӯзларининг асарларида турли бадиий
санъатлар, мақсадли сӯз ва иборалардан
фойдаланиб мазмун ва шаклни бир-бирига
мослаштирганлар. Ӯзига хос ва бетакрор
маҳоратлари билан янгидан- янги образлар
яратганлар.

Ӯқувчи фақат шоир билан дардкаш

бӯлиб

қолмасдан

маълум

даражада

ӯзининг руҳий, ҳиссий туғѐнларини,
бошқача айтганда, ӯзини шу шоир
шеъриятида топади. Адабиѐтнинг асл
мақсади

ҳам

нафақат

муаллифнинг

ӯзлигини танишига, маънавий ӯсишига
кӯмаклашиш, балки ӯқувчининг маънавий-
руҳий

такомиллашувига

эришиш

ҳисобланади.

―Cабки

ҳиндий‖

ижодкорлари

асарларидаги инсон руҳияти тасвирининг
ранго-ранглиги ва унинг ғазалхон қалбини
ром эта олишидаги маҳорати, сўзсиз, ҳеч
бир

қилқалам

соҳиби

санъатидан

қолишмайди.

Адабиётлар:

1.Низомиддинов Н. Бобурийлар даври Ҳиндистон туркий тили ва адабиѐти. –

Тошкент: 2010 йил.

2. Алиев Г. Ю. Персоязычная литература Индии. – Москва: ―Наука‖, 1968.
3. Мирзоев А. Из истории литературных связей Маверауннахра и Индии во второй

половине XVI – начале XVII в. – Москва: 1963.

4. Ризаев З. Г. Индийский стиль в поэзии фарси XVI – XVII вв.- Т.: ― Фан‖, 1971.

Каримова С. Индийские приѐмы в новой персидско-таджикской литературе.

В

статье исследуются индийские приѐмы, использованные в персидско-таджикской
литературе второй половины 16 века, достигшей пика своего развития.

Karimova S. Indian methods in the new Persian-Tajik literature.

The article investigates

Indian methods, used in Persian-Tajik literature in the second half of the 16

th

century, being on the

top of its development.




Библиографические ссылки

Низомиддинов Н. Бобурийлар даври Хиндистон туркий тили ва адабиёти. -Тошкент: 2010 йил.

Алиев Г. Ю. Персоязычная литература Индии. - Москва: “Наука”, 1968.

Мирзоев А. Из истории литературных связей Маверауннахра и Индии во второй половине XVI - начале XVII в. - Москва: 1963.

Ризаев 3. Г. Индийский стиль в поэзии фарси XVI - XVII вв.- Т.: “ Фан”, 1971.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов