Хорижий филология
№1, 2020 йил
12
МАШҲУР ШАРҚ ШОИРАСИ ЗЕБУННИСОБЕГИМ
Каримова Сафия Расуловна,
СамДЧТИ катта ўқитувчиси, филология фанлари номзоди
Калит сўзлар
: Шарқ шоираси, форс-тожик тили , Ҳиндистон , Ашраф Исфаҳоний,
настаълиқ, шикаста, хаттот, тасаввуф, шариат, адабий муҳит, мушоира, салтанат,
мухаммас.
Кишилик жамияти шаклланиб, илм-
урфонга қадам кўйгандан бери, ижтимоий
фаолиятнинг ҳамма соҳаларида улуғ
аёлларнинг номлари зикр этилиб келинади.
Аёллардан чиққан буюк давлат арбоблари,
оташин ватанпарварлар, машҳур олималар
билан
бир
қаторда,
жуда
қадим
замонлардан
бери
сўз
санъатининг
ифтихори саналган санъаткор шоиралар
ҳам бор. Қадим юнон шоираси Сапфо,
француз уйғониш даври шоираси
Маргарита Наварская, машҳур Шарқ
шоираси
Зебуннисобегим,
ўзбек
шоиралари: Увайсий, Маҳзуна ва Нодира
шулар жумласидандир [1, 13].
ХVII асрнинг иккинчи ярмида яшаб
ижод этган Зебуннисобегим келиб чиқиши
билан ўзбек қавмларидан бобурийлар
авлодига мансуб бўлиб, Ҳиндистонда
яшади. Шоира давр анъанасига кўра форс-
тожик тилида ижод этди. Унинг асарлари
Ҳиндистон,
Эрон,
Афғонистон,
Покистонда шуҳрат топганидек, Ўрта
Осиёда
ҳам
кенг
тарқалган
эди.
Зебуннисобегим ҳаёти ва ижоди ҳақида
Барелий ("Тазкираи шоироти урду" -
"Урду
шоирларининг
тазкираси"),
Шерхони Лудий ("Мирот ул-хаёл" - "Хаёл
ойнаси"), Ҳакимхон Тўра ("Мунтахаб ут-
таворих" - "Танланган тарихлар"), Фазлий
Намангоний ("Мажмуаи шоирон" -
"Шоирлар мажмуаси"), Нодирнинг "Ҳафт
гулшан” асарлари ва бошқа тарихчи ва
тазкиранавис
олимлар
асарларида
маълумотлар учрайди [5, 4].
Зебуннисобегим
1639
йилда
Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳрида дунёга
келди. Зебуннисо Ҳиндистонда ҳукм
сурган темурийлардан машҳур Бобур
Мирзонинг чевараси Абу Зафар Муҳиддин
Аврангзеб Оламгирнинг кизидир. Унинг
онаси Дилрасобону Бобурнинг Гулбадан
деган қизига бориб туташади. Аврангзеб
улуғ
бобоси
Бобур
томонидан
Ҳиндистонда барпо этилган бобурийлар
давлатининг
подшоҳларидан
эди.
Зебуннисобегим ёшлигида ўз даврининг
фозила отинларидан Ҳафиза Марям қўлида
савод чиқарди. Отаси шоир ва олим Мулла
Муҳаммад Ашраф Исфаҳоний ва Мулла
Жевон кабиларни унга муаллим қилиб
тайинлади,
у
ўзбек,
форс,
араб
тилларининг сарфу наҳви (морфология ва
синтаксис)ни қисқа муддатда ўзлаштирди,
шеърият ва мусиқа сирларини ўрганди,
фиқҳ (қонуншунослик) ва мантиқ илмини,
шунингдек, фалсафа ва тарих фанларини
эгаллашга
интилади.
Зебуннисобегим
хаттотликда ҳам малака ҳосил қилиб, насх,
настаълиқ ва шикаста хатларини яхши
билади. Натижада етук шоира, олима,
созанда ва хаттот бўлиб етишади.
Тарихчиларнинг
ривоятига
қараганда,
Зебуннисобегим
шеърий
асарларидан
ташқари,
илоҳиётга
-
тасаввур
фалсафасига оид яна бир асар ҳам ёзган ва
уни ўз устозига бағишлаган.
Зебуннисобегим
Ҳиндистон
олимлари , шоирлари ва санъат аҳлларига
кўп ғамхўрлик ва ҳомийлик қилиб, ўз
замонида
илм
ва
санъатнинг
ривожланишига зўр таъсир қилган. Ўша
замоннинг
кўп
олимлари
шахсан
Зебуннисобегимдан маош олар эдилар.
Шунинг
учун
ҳам
тарихчилар
Зебуннисобегимга юксак баҳо бериб,
Зебуннисобегим отаси ҳукмдорлик билан
қозона олмаган шуҳратни илм ва одоб
билан қозонган деб таъкидлайдилар.
Шеърият,
мусиқа,
ижод
–
Зебуннисобегимга ҳар қандай ёр васлидан
тотлироқ бўлиб кўринган. Гўзаллик,
Хорижий филология
№1, 2020 йил
13
санъат, илм – унинг идеали эди. У ўзининг
бутун ҳаётини нафис санъатга, илмга
бағишлайди.
Зебуннисобегимнинг
энг
севган машғулоти: шеър ўқиш, шеър ёзиш,
мусиқа тинглаш, ва китоб мутолаа
қилишдан иборат бўлган.
Зебуннисобегим ўзи мансуб бўлган
синф билан чиқиша олмайди, халққа,
айниқса, хотин-қизларга қилинган жабр –
зулм ва ҳақоратлар унинг олижаноб
қалбига ханжардек санчилади. Шунинг
учун у:
Духтари шоҳам ва лекин рў ба фақр
овардаам,
Зебу зийнат бас ҳаминам: номи ман
Зебуннисост.
(Шоҳнинг қизиман, лекин юзимни
фақирларга ўгирганман, менинг отим
Зебуннисодир, шунинг ўзи менинг зебу
зийнатимдир)
деб
мискинлар,
камбағалларга юз ўгиради, ўз тақдирини
халқ тақдири билан боғлашга интилади.
Мураккаб ва зиддиятли даврда
яшаган
Зебуннисобегим
ўша
давр
ижтимоий шароитининг ҳамма қарама-
қаршиликлари замирини тушуниб етмаса
ҳам, ҳаётни зийрак кўз билан кузатиб ўша
давр шароитининг инсоният эркини
бўғувчи
ҳукмрон
қонун-қоидаларига
норозилик билдиради. Феодализм жамияти
хотин-қизларнинг,
шу
жумладан,
Зебуннисобегимнинг зако ва истеъдодини
идрок этмади. Бу улуғ кучни жамият
тараққиёти йўлида ишга солиб кўрмади.
Мана шу жиҳатларни кўзда тутиб машҳур
рус
демократ
танқидчиси
Н.Г.
Чернишевский бундай деган эди: "Табиат
хотин- кизларни кучли, истеъдодли қилиб
яратиб, акл-идрок билан тақдирлаган
бўлса-да, бироқ, бу ақл-идрок жамият учун
фойдасиз бўлиб қолмоқда. Жамият бу
ақлни рад этмоқда, поймол қилмоқда,
бўғмокда. Агар бу ақл-идрок инкор
қилинмаган, бўғилмаган ва аксинча ишга
солинган бўлса эди, кишилик тарихи ўн
марта тез тараққий қилган бўларди".
Феодализм жамияти ва шариатнинг
ахлоқ нормалари хотин-қизлар оёғига
солинган кўз илғамас кишан эди; "номус",
"ҳаё"
тушунчаси
ҳамиша
хотин-
кизларнинг йўлларига ғов бўлиб, тўсиб
келганди.
Мана шу психологик зиддиятлар
улуғ шоиримиз Алишер Навоий ва
севимли
шоирамиз
Зебуннисобегим
асарларида ҳаққоний ифодасини топган:
Навоий:
Бўлмоқ юз алам уйида маҳбус,
Бирён, яна бир ён ўлди номус.
Бу меҳнати ишқ печ-дарпеч,
Номус чу кетти барчаси ҳеч.
Зебуннисобегим:
Лайли зотидан эсам-да, дилда Мажнунча
ҳаво,
Тоғу тош кезгум келур, лекин йўлим
тўсгай ҳаё [3, 170].
Бир томондан табиий истеъдод,
иккинчи томондан ана шу огир вазият
Зебуннисобегимни кўлга қалам олиб,
ўзининг тоқатдан ташқари қисмати ҳақида
шеър ёзишга олиб келган. У ўз
дардларини, ҳасрат –аламларини,орзу-
умидларини
шеърга
солиб,
абадийлаштириб кетган.
Улуғ
Навоий
инсонни
барча
мавжудотнинг энг «шарифи» (мўътабари,
мумтози) деб атаганда, Шарқнинг буюк
донишманди Мирзо Бедил одамзодни
ардоқлаб «Ҳазрати инсон» деганда, хотин -
қизларни ҳам кўзда тутган эди [4, 20].
Зебуннисобегим Ҳусрав Деҳлавий,
Навоий, Бобур асарларини синчиклаб
ўрганган. Шоира ижодининг шаклланиши
ва камолга етишида адабий муҳитнинг
таъсири
кучли
бўлган.
Акаси
Аъзамшоҳнинг адабиётга қизиқиши, уйида
бўлиб
турадиган
мушоиралар
унда
шеъриятга ҳавас уйғотади. Айниқса,
Зебуннисобегимнинг
Бедил
билан
мушоиралар қилиши икки буюк талант
меҳнатига барҳаётлик бағишлади.
Шоира мураккаб, зиддиятли бир
даврда яшаб, ижод этди. Ўн тўққиз
ёшидаёқ кўп аянчли воқеаларнинг шоҳиди
бўлди. Аврангзеб салтанат учун курашда
акаси Дорошукуҳ, укалари Муродбахш ва
Шоҳшужўларни енгиб,тахтни эгаллайди
(1658).
Мамлакатдаги
нотинч
ҳаёт,
салтанат учун курашнинг авж олиши
шоира дунёқарашини тубдан ўзгартирди.
Хорижий филология
№1, 2020 йил
14
Зебуннисобегим
ижодида
ижтимоий-фалсафий фикрлар чуқурроқ
илдиз
ота
бошлади.
Дастлабки
шеърларидаёқ табиат тасвири орқали
инсоннинг орзу-умидларини, адолат ва
ҳақиқатни
куйлади.
Ростликни,
ҳаққонийликни тарғиб қилди, алдамчи,
фирибгарлардан
нафратланди
(«Агар
жаннатни ваъда килса- да, у одам сўзига
алданма…»). Зебуннисобегим ижодининг
баъзи томонлари Бедил фалсафасига
ҳамоҳанг. Шоира инсоннинг гўзаллигини
унинг
келтирган
фойдали
ишида,
меҳнатида, қадр-қиммати
эса
унинг
мақсадида деб билади.
Зебуннисобегимнинг
асосий
машғулоти шеърият, мусиқа, илм бўлган.
У бутун ҳузур– ҳаловатни, тақдир ва
бахтни, кишилар орзу килган жаннатни
ҳам китобда – илмда деб билган.
Лирик шеърлар билан бирга одоб ва
ахлоққа оид “Зеб ут- тафосир” (Гўзал
тафсирлар), ”Зеб ун-нашот” (Нашъалар
зийнати) ва тасаввуф фалсафасига оид
“Мунис
ул-арвоҳ”(Руҳларнинг
содиқ
дўсти) каби рисолалар ёзган [5,6].
Шоиранинг дилрабо асарлари унинг ота-
боболари ватани бўлмиш ўзбеклар диёрига
ҳам етиб келди ва ўзбек китобхонлари
учун қадрли бўлиб қолди. Ҳозиқ,
Хиромий, Нодир, Вадуд Маҳмуд, Собир
Абдулла каби қалам соҳибларининг
Зебуннисобегим
шеърларига
боғлаган
мухаммаслари ажойиб маърифатпарвар
шоиранинг ўзидан кейинги давр ўзбек ва
тожик адабиёти равнақига кўрсатган
таъсири масаласини равшанлаштиради.
Шоҳларнинг
зулм
ва
адолатсизлигидан
нафратланиб,
фақирларга юз ўгирган, бутун ҳаётини
санъат – илмга бағишлаган санъаткор
Зебуннисобегим биз учун қимматли ва
севимлидир .
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1.Тўхтасин Жалолов. Ўзбек шоиралари. Ғафур Ғулом номидаги бадиий адабиёт
нашриёти, 1970.
2.Зебуннисо. Мажмўаи шеърҳо. Нашриёти Давлати Тожикистон, -Сталинобод. 1958. -
255 б.
3.Тўхтасин Жалолов Нафосат оламида. Адабиёт ва санъат нашриёти, -273б.
4.Тўхтасин Жалолов Гўзаллик оламида. Мақолалар, адабий тадқиқотлар. Адабиёт ва
санъат нашриёти, -328 б.
5. Шарқ классиклари меросидан. Зебуннисо, Дилшод ва Анбар отинлар шеъриятидан.
Ўзбекистон Марказий Комитетининг нашриёти, Тошкент – 1981.
Каримова С. Знаменитая восточная поэтесса Зебуннисобегим.
Восточная поэтесса
Зебуннисобегим, жившая и творившая во второй половине 17 века, являлась правнучкой
Захириддина Мухаммада Бобура и дочерью индийского падишаха
Аврангзеба Оламгира. Она
жила в Индии. Согласно традициям той эпохи. Она писала на фарси-таджикском языке.
Помимо лирических поэм, она писала также о воспитании и моральной нравственности.
Зебуннисобегим не уживается со своим обществом, жестокости и унижения, причинённые
народу, в частности женщинам, глубоко ранят её душу. Несмотря на то, что
Зебуннисобегим была дочерью падишаха, она была на стороне простых, бедных и
несчастных людей и связывает свою судьбу с судьбой простого народа.
Karimova
S.
Well-known
eastern
poetess
Zebunnisobegim.
Eastern
poetess
Zebunnisobegim, who lived and wrote in the second half of the 17
th
century, was Zakhiriddin
Bobur’s granddaughter and the daughter of Indian king Avrangzeba Olamgir. She lived in India.
According to that epoch’s traditions she wrote in Farsi-Tajik language. Besides lyric poems she
devoted her books to people’s morality and upbringing. Zebunnisobegim argues with her society,
cruel attitude and offences towards poor people, especially women, cause deep sorrow in her heart.
Despite her being the daughter of Indian padishakh, Zebunnisobegim always defended poor and
common, unhappy people and devoted her life to their lives.