Традиции Фурката в творчестве Хамзы

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
30-33
48
10
Поделиться
Каримова, С. (2019). Традиции Фурката в творчестве Хамзы. Иностранная филология: язык, литература, образование, (2 (71), 30–33. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/foreign_philology/article/view/976
Сафия Каримова, Самаркандский государственный институт иностранных языков

к.ф.н.,Великий учитель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассмотрены вопросы продолжателей традиции Фурката, гордившихся и творивших фуркатовские произведения под влиянием творчества великого поэта в начале ХХ века. В частности, анализированы и научно доказаны произведения Хамзы, написавшим вслед за Фуркатом более десятка поэтических произведений в жанре мувашшах-газелей

Похожие статьи


background image

Хорижий филология  

№2, 2019 йил 

 

 

30

 

 

ҲАМЗА ИЖОДИДА ФУРҚАТ АНЪАНАЛАРИ 

 

Каримова Сафия Расуловна, 

СамДЧТИ катта ўқитувчиси, филология фанлари номзоди 

 

Калит  сўзлар

:  жадид,  анъана,  мувашшаҳ,  девон,  матлаъ,  мақтаъ,  ғазал,  байт, 

жанр, салаф, назира, маснавий, мактуб, мухаммас, тахаллус. 

 

Фурқатнинг 

маърифатпарварлик 

соҳасидаги  анъаналарини  ижтимоий  ҳаѐт 
материаллари  асосида  ижодий  давом 
эттирган 

шоирлардан 

бири 

Ҳамза 

Ҳакимзода Ниѐзийдир.  

Ёш Ҳамза адабиѐт майдонига қадам 

қўяр  экан,  биринчи  навбатда    мумтоз 
адабиѐтимиз  анъаналаридан  озиқланди. 
Аста-секин 

бу 

анъаналар 

янги 

маърифатпарварлик  йўналиши    туғилиши 
билан  вужудга  келган  адабиѐт-  жадид 
адабиѐти  ғоялари  билан  уланиб  кетди. 
Ҳамза  -  Ниҳоний  ўз  ижодининг  илк 
даврларида    Фурқат  шеърларига  эргашиб 
анъанавий ғазаллар ѐзди. 

Маърифатпарвар 

шоир 

Фурқат 

илмнинг  аҳамияти  тўғрисида  шундай 
ѐзади: 

Жаҳон басту кушоди илм бирла, 
Надир дилнинг муроди илм бирла. 
Кўнгулларнинг сурури илмдандур, 
Кўрар кўзларнинг нури илмдандур . 
Керак ҳар илмдин бўлмак хабардор 
Бўлур ҳар қайси ўз вақтида даркор. 
Ўз  устозининг  илғор  анъаналарига 

содиқ бўлган Ҳамза ҳам илм ҳақида 
махсус  шеър  ва  публицистик  мақолалар 
билан майдонга чиқди. У 1914 йилда ѐзган 
«Илм иста» шеърида шундай дейди: 

Оламнинг 

хуршиди 

кундир, 

одамнинг хуршиди илм,  

Оламнинг 

зулмати 

тундир, 

одамнинг нодори илм...  

Гар  муроду  мақсадингга  етмоқ 

истарсан мурод,  

Кўз  очиб  бедор  бўл,  даркор  илм, 

даркор илм...  

Ул 

ҳақиқат 

ошѐнига 

сайқал 

истарсан Ниҳон,  

Илм иста, илм иста, истагил зинҳор 

илм! 

Диалог  (икки  кишининг  савол-

жавоби) 

приѐми 

кўп 

шоирларнинг 

дикқатини  ўзига  тортган.  Фурқатнинг 
«Кашмирли  қизга»  ғазалида  шу  усулда 
ѐзилган ажойиб мисраларга дуч келамиз: 

Айдим:  «Эй  жон  офати,  зулфунгга 

бўлмишман асир!»  

Айди:  «Бул  савдони  қўй,  умринг 

ўтар занжирда». 

«Нуқта  лаб  устида  бежодур»,  -

дедим. Айди  кулиб: 

«Саҳв қилмиш котиби кудрат магар 

таҳрирда». 

Ҳамзанинг  ишқий  шеърларида  ҳам 

салафларига 

эргашиб 

шу 

приѐмга 

мурожаат қилиш ҳолларини кўрамиз. 

Айдим:  Пари,  Ман  хастага,  мунча 

жафо даркор эмас, 

Еткай  қиѐ  боқмаслиғинг  ,  ортиқ 

жазо даркор эмас. 

Деди  кулиб:  Эй  хаста  қул,  маъшуқ 

элини хун шул, 

Кел,  деди,  бер  санга  кўнгил,  кет, 

можаро даркор эмас, 

Дедим: 

 

Тараххум 

айлагил, 

ўлдурмоқа тутма ҳавас, 

Ишқингда минг ўлган ўзим, ханжар 

манга даркор эмас. 

Деди  яна:  Ошиқ  элин  ўлдурмоқ 

ўлган одатим, 

Сандек  манга  жони  ширин,  қўрқоқ 

ако даркор эмас. 

Қизиғи  шундаки,  Ҳамза  -  Ниҳоний 

Фурқатнинг  шу  ғазали  йўлида  янги  бир 
мувашшаҳ-ғазал 

ҳам 

ѐзди. 

Уни 

Фурқатнинг  машҳур  «Кашмирли  қизга» 
ғазалига  ѐзилган  назира  ғазал  дейиш 
мумкин: 
Фурқатда: 

Бир  қамар  сиймони  кўрдим  балдаи 

Кашмирда,

\

 


background image

Хорижий филология  

№2, 2019 йил 

 

 

31

 

Кўзлари  масхуру  юз  жоду  эрур 

тасхирда.■< 

Зарра-зарра  зар  сочар  бошиға  ҳар 

кун офтоб, 

Субҳ  келгач,  кеча  ѐтиб  чашмаи 

эскирда. 
Ҳамзада: 

Лола  янглиғ  оразини  бир  кўруб 

тасвирда, 

 

Мубтало  ўлмоқдиғим  ѐзмиш  экан 

тақдирда. 

Турфа  савдолар  бошимга  тушди, 

кетди ихтиѐр, 

Ким  ўтарга  ўхшади  эмди  умр 

занжирда. 

Айниқса, 

Ҳамза 

яратган 

мувашшаҳларда 

биз 

Фурқат 

мувашшаҳларининг 

таъсирини 

яққол 

кўришимиз мумкин. Хусусан, Ҳ.Ҳ. Ниѐзий 
ўз 

ижодининг 

дастлабки 

йилларида 

Фурқат 

мувашшаҳларига 

эргашиб, 

Ниҳоний  тахаллуси  билан  ўндан  ортиқ 
мувашшаҳ – ғазаллар яратган .  

Ҳ.Ҳ.Ниѐзийнинг 

«Девони 

Ниҳоний»  сида  ғазал  ва  мухаммаслардан 
ташқари  ғазал  шаклида  ѐзилган  бир  қанча 
мувашшаҳлар,  мусалласотлар  (учликлар), 
маснавий-саломномалар 

(шеърий 

мактублар)  ҳам  бор.  Ҳамза  лирикасини 
текширган 

олимлар 

ҳам 

«Девони 

Ниҳоний»даги  ғазалларни  таҳлил  қилиш 
билан чекланганлар. Унинг ғазалдан бошқа 
шеърий  жанрларда  ѐзган  асарлари  четда 
қолган. 

Профессор 

Р.Орзибековнинг 

«Ўзбек шеъриятида сирли-синкретик жанр 
ва  шакллар»  рисоласида  биринчи  бор 
шоирнинг  мувашшаҳлар  ҳам  ѐзганлиги 
айтилиб,  унинг  иккита  ғазал-мувашшаҳи 
хусусида  фикрлар  баѐн  этилади.  Бизнинг 
изланишларимизга 

кўра 

Ҳамзанинг 

«Девон»ида  саккизта  мувашшаҳи  бор. 
Демак,  шоир  бу  жанрда  ҳам  ўз  яқин 
ўтмишдошлари бўлмиш Муқимий, Фурқат, 
Завқийларнинг  мувашшаҳ  шеърлар  ѐзиш 
соҳасидаги  тажриба  ва  анъаналарини 
давом  эттирган.  Унинг  Раҳимхон  исмига 
ѐзилган 

Раҳми  йўқ,  эй  бевафо  дилбар, 

билмайсан ҳануз,  

Қоматингга 

бўлмишам 

хуштор, 

билмайсан ҳануз- 

матласи  билан      бошланувчи  етти  байтли 
ғазалида  ошиқона  ҳис  -  туйғулар,  
маҳбубанинг  висолида  азоб  чекаѐтган 
ошиқнинг  дардлари  ифодаланаѐтгандек. 
Шеър  ғазал  шаклида  ѐзилган,  ғазалга  хос 
поэтик  белгиларга  -  матлаъ  ва  мақтаъ 
байтларига  эга.  Шеър  мақтасида

 

шоирниг 

тахаллуси ҳам берилган, худди ғазалларда 
бўладигандек якка қофия тартибига эга. (а 
а, ба, ва, га, да). Лекин ғазал байтларининг 
биринчи  тоқ  ,  мисраларининг  биринчи 
ҳарфларини  (Р,  Ҳ,  Е,  М,  X,  О,  Н)  араб 
алифбоси  шаклида  бир-бирига  қўшсак 
«Раҳимхон» исми келиб чиқади. 

Раҳимхон  деган  киши  Ҳамзанинг 

ѐшликдаги  дўстларидан  бўлган.  Ҳамза  чет 
эл  саѐҳатларида  бўлганида  бу  дўстига 
мактуб 

йўллаган 

экан. 

Бу 

фактни 

ҳамзашунос олимларимиз аниқлаганлар. 

Девондаги  бир  мувашшаҳ  -  ғазал 

Алишер  Навоийнинг  машҳур  «мубтало 
бўлдим  санго»  ғазали  вазни  ва  услубида 
ѐзилгандир.  Бу  ғазал  -  мувашшаҳда  Ҳамза 
Навоий  ғазалига  тақлид  қилади.  Ўз 
шеърида  Мирзаҳамидхон  деган  шахсни 
дилбар,  маъшуқа  сифатида  таърифлайди. 
Худди унга ошиқ бўлиб қолган маъшуқдай 
хасрат-надомат  қилади.  Шеър  катта 
ҳажмда - 13 байт. 

Умуман  айтиш  керакки,  мувашшаҳ 

шеърлар  кўпроқ  эркак  кишининг  номига 
бағишланарди.  Худди  уни  маъшуқа  ўрни 
ва  қиѐфасида  мадҳ  этиш,  гўзаллигини 
ажойиб  ташбеҳлар  билан  ифодалаш 
мувашшаҳ  мазмунига  хос  хусусиятлардан 
биридир. Лекин бу ҳол бир анъана бўлган. 
Аслида 

эса 

шоирга 

яқин 

кишига 

бағишланган,  унга  бўлган  дўстлик  - 
биродарлик ҳислари тасвирланган. Навоий 
ғазали 

изидан 

бориб 

ѐзган 

ғазал-

мувашшаҳдан парчалар келтирамиз. 

Бир  кўриб  ул  кун  жамолинг 

мубтало бўлдум санго,  

Андалибдек  фурқатингда  пурнаво 

бўлдум санго.  

Ёш  оқиб  икки  кўзимдин  Нуҳни 

тўфонидек, 

Нолаи  дилсўз  ила  хаддин  фано 

бўлдум санго.  

Раҳм қилмайсан на деб ман хастани 

бечорага,  


background image

Хорижий филология  

№2, 2019 йил 

 

 

32

 

Ман  сани  деб  минг  балога  ошно 

бўлдум, санго...  

Заррае инсоф қил, васлингдин эҳсон 

айлагил,  

Мисли  мажнундек  эшикларга  гадо 

бўлдум санго.  

Номи  ҳарфинг  ҳар  бирига  қисса 

холим дарх этуб,  

Не  деган  ўлсам  Ниҳоний,  ҳоказо 

бўлдум санго. 

Бизнинг 

назаримизда 

ушбу 

мувашшаҳнинг матлаъ байтидаги биринчи 
мисра  бошидаги  «Б»  эмас  «М»  ҳарфи 
билан  бошланса  керак.  Чунки  ўзбекларда 
«Бирзаҳамид»  деган  исм  йўқ,  балки 
«Мирзаҳамид»  бор.  Нашрда  шундай  хато 
ўтган  ѐки  шу  мисра  нотўғри  ўқилган 
бўлиши мумкин. Худди Муқимий ижодида 
«Адолхоним»  номига  ѐзилган  мувашшаҳ 
учраганидек  Ниҳоний  девонида  ҳам  аѐл 
кишилар 

номига 

бағишланган 

мувашшаҳлар  йўқ  эмас.  «Дилбархон» 
исмига ѐзилган мувашшаҳ шундай. Ўқувчи 
уни  мувашшаҳ  хусусиятига  эга,  унинг 
белгилари  бор  исм  яширинган  деб 
ўйламаса 

худди 

ѐрнинг 

васлига 

бағишланган 

шеърдек 

қабул 

қилиш 

мумкин.  Аслида  ундан  мувашшаҳдан  ном 
чиқариш қоидасига кўра ҳар бир байтнинг 
биринчи  мисралари  бош  ҳарфларидан 
Дилбархон  исми  чиқади.  Шеър  етти  
байтли  ғазал  шаклида  ѐзилган,  «Хараж» 
сўзи 

радиф 

бўлиб 

келади. 

Шоир 

мувашшаҳнинг 

сўнгги 

байтида 

«Дилбархон»нинг  номи  ҳарфини  шеърда 
ифодаланганлигига  китобхон  эътиборини 
қаратган. 

Умуман 

барча 

мувашшаҳ 

шеърларда  унинг  мувашшаҳ  эканлигига 
ишора  қилинади.  Бу  хусусият  мувашшаҳ  
шеърларнинг жанр белгиларидан  биридир. 

Албатта,  мазкур  ғазал-мувашшаҳда 

яхши  ташбеҳлар  бўлса-да  уни  бадиий 
жиҳатдан жуда гўзал, оригинал асар дейиш 

қийин.  Чунки  шеърнинг  вазни,  услуби, 
баъзи  сўз  ва  ибораларнинг  ўхшашлиги 
жиҳатидан Муқимийнинг  «Рози дил айтай 
десам  улфат  қилолмай  доғман»  мисрали 
ғазалига  тақлидан  ѐзилган.  Шунинг  учун 
Ҳамзанинг  девондаги  кўп  шеърлари,  шу 
жумладан,  баъзи  мувашшаҳлари  шоирнинг 
классиклар 

меросини 

ўрганиш, 

ўзлаштириш,  уларга  эргашиб,  тақлид 
қилиб  юрган  кезларининг  маҳсулидир. 
Ниҳоний мувашшаҳлари ичида 

Лола  янглиғ  оразини  бир  кўриб 

тасвирда, 

Мубтало  ўлмоқдиғим  ѐзмиш  экан 

тақдирда - 
матлам билан бошланиб, мақтаи 

Номи  ҳарфини  Ниҳон  этмоқдин 

улдур ҳавфлар,  

Кўрса ногаҳ кўрмасин қаҳри келуб 

таҳқирда - 
деб 

тугалланувчи 

ғазал-мувашшаҳ 

Лутфуллахон  исмига 

ѐзилган. 

Ўрни 

келганда  эслатиб  ўтмоқлик  лозимки,  бу 
ғазал - мувашшаҳ Фурқатнинг 

«Бир қамар сиймони кўрдум балдаи 

Кашмирда» 
деб  бошланувчи  ишқий  ғазали  таъсирида 
майдонга  келган.  Фурқат  ғазали  ҳам, 
Ҳамза  мувашшаҳи  ҳам  арузнинг  рамал 
баҳри  тармоқларидан  «рамали  мусаммани 
маҳзуб»  вазнида  ѐзилгандир.  Фурқатда 
ҳам,  Ҳамзада  ҳам  "тасвирда,  тақдирда, 
занжирда,  тасхирда,  таҳрирда,  таҳқирда" 
каби  сўзлар  ҳар  байт  охирида  қофия 
сифатида  ишлатилади.  Байтлар  сони  ҳам 
Фурқат ғазалига тенглашади. 

Ҳ.Ҳ.Ниѐзий Фурқат асарлари билан 

фахрланди, 

унга 

эргашиб, 

ундан 

таъсирланиб  фурқатона  асарлар  яратди.  У 
Фурқат  маърифатпарварлигига  хос  илғор 
жиҳатларни  замон  талабларидан    келиб 
чиқиб тараққий эттирди . 

 

Фойдаланилган адабиѐтлар: 

1.

 

Ҳожиаҳмедов  А.  Шеърий  санъатлар  ва  мумтоз  қофия  .  –  Тошкент  :―  Шарқ‖ 

нашриѐти , 1998 . 

2.Ўзбек адабиѐтида жанрлар типологияси ва услублар ранг – баранглиги . –Тошкент  : 

Фан, 1983 . 

3 . Қаюмов А. Шоир Фурқат. Эссе . ― Шарқ юлдузи‖ . 1986 й. 4-5 ; 1989 й . 5-6 сонлари 


background image

Хорижий филология  

№2, 2019 йил 

 

 

33

 

Каримова  С.  Традиции  Фурката  в  творчестве  Хамзы. 

В  статье  рассмотрены 

вопросы  продолжателей  традиции  Фурката,  гордившихся  и  творивших  фуркатовские 
произведения  под  влиянием  творчества  великого  поэта  в  начале  ХХ  века.  В  частности, 
анализированы  и  научно  доказаны  произведения  Хамзы,  написавшим  вслед  за  Фуркатом 
более десятка поэтических произведений в жанре мувашшах-газелей. 

Karimova S. Furqat‟s traditions in Hamza‟s works. 

The  article  explains  that  Hamza,  the 

poet of the beginning of the 20

th

 century, was proud of Furqat‘s works and followed his way, was 

deeply impressed and created works as Furqat. Particularly, it was proved and analyzed that at the 
beginning of his creative work Hamza followed Furqat‘s muvashshahs (lyric poems) and wrote tens 
of muvashshahs – gazelles under the penname Nihoniy.  

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

Библиографические ссылки

Хржиахмедов А. Шеърий санъатлар ва мумтоз кофия . - Тошкент Шарк” нашриёти, 1998 .

Узбек адабиётида жанрлар типологияси ва услублар ранг - баранглиги . -Тошкент : Фан, 1983 .

Каюмов А. Шоир Фуркат. Эссе . “ Шарк юлдузи” . 1986 й. 4-5 ; 1989 й . 5-6 сонлари

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов