Продолжитель классической традиции

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
66-70
25
10
Поделиться
Хуррамова , З. (2018). Продолжитель классической традиции. Иностранная филология: язык, литература, образование, 3(2 (67), 66–70. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/foreign_philology/article/view/743
Зебо Хуррамова , Самаркандский государственный институт иностранных языков

учитель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье рассматривается поэтические произведения из творческого наследия 1950-1970 годов ХХ века Вадуда Махмуда, которой оставил своюобразный след в узбекской литературной критике 20-х годов прошлого века. В статье научно проанализированы созвучные мотивы творчества Вадуда Махмудас творчеством великих поэтов Востока.

Похожие статьи


background image

Хорижий филология                                                                        

№2, 2018 йил 

 

 

66

 

МУМТОЗ АНЪАНАЛАР ДАВОМЧИСИ 

 

Хуррамова Зебо, 

СамДЧТИ ўқитувчиси 

 

Калит  сўзлар: 

Зуллисонайнлик,  анъана,  мумтоз  шоирлар,  инсон,  борлиқ,  диний-

фалсафий қарашлар, ғоя.   

 

ХХ асрнинг 50-70 йилларида миллий 

қадриятларга 

барҳам 

берилиб, 

янги 

мафкура  ва  янгича  турмуш  тарзига 
кўниккан жамиятда яшаган Вадуд Маҳмуд 
ўзижоди,  шеърий  асарлари  билан  мумтоз 
шеърият  анъаналарини,  демакки  азалий 
қадриятларнинг  бадиий  талқинини  давом 
эттирди.  Унинг  барча  шеърлари  шарқ 
фалсафий  тафаккури  негизида  яратилган 
бўлиб,  мумтоз  шеъриятдаги  шаклий 
жиҳатлар-жанр,  вазн,  маъно-мазмундаги 
диний-фалсафий ғояларга издошлик давом 
эттирилган.  Шунингдек,  бу  жиҳатлар 
зуллисонайнлик 

анъанасини 

давом 

эттириб,  ўзбек  ва  форс-тожик  тилларида 
бир  хил  қалам  тебратганида  намоён  бўлса 
(шу  ўринда  бу  мулоҳаза  унинг  адабий-
танқидий  изланишларига  ҳам  тегишли 
эканини 

таъкидлаб 

ўтиш 

лозим), 

кейингиси 

мумтоз 

жанрлардан 

рубоийнавислик 

анъанасини 

давом 

эттирганида 

намоён 

бўлади. 

Аср 

бошларидаги    умумий  қатағон  гирдобига 
тушган  ижодкор  умрининг  20  йилдан 
кўпроғи  Россиянинг  совуқ  ўрмонларида 
ўтган  (1929-1934  йиллар  Қозоғистоннинг 
Алмати  шаҳрида  сургунда,  1937  йилдан 
1954  йилгача  Россиянинг  Архангельск 
вилоятида  қамоқда)  бўлишига  қарамай 
унинг асосан 50-70 йилларда ёзган шеърий 
асарлари  сақланиб  қолган.  Бу  шеърлар 
шоир яшаган атеистик жамият мафурасига 
тамоман  тескари  ғояларнинг  бадиий 
ифодаси  бўлиб,  асосан  шарқ  мумтоз 
адабиётидаги 

Борлиқ, 

Инсон 

ва 

Яратганнинг 

ўзаро 

муносабатлари 

масалаларига 

қаратилган. 

Маълумки, 

исломий  илмларнинг  таркибий  қисми 
саналган  тасаввуф  илми  ва  унинг 
адабиётдаги  бадиий  акси  шарқ  мумтоз 
шеъриятининг  асосий  объекти  бўлиб 
келган.  Шоир  собиқ  шўро  даврида  ҳамўз 
ижоди  билан  ана  шу  анъанавий  йўлдан 

борди.  У  шарқ  шеъриятининг  Ибн  Сино, 
Ҳофиз  Шерозий,  Умар  Хайём,  Мирзо 
Бедил,  Алишер  Навоий,  Фузулий  сингари 
улуғ ижодкорлари шеъриятига шаклангина 
эмас,  балки  фалсафий-ғоявий  масалаларда 
ҳам  издошлик  қилди.  Тариқатлар  хилма  –
хил  бўлгани  ҳолда  уларнинг  юқоридаги 
масалаларга 

муносабатида, 

бадиий 

талқинида  умумий  қарашлар  етакчилик 
қилгани  боис  Аллоҳ-севикли,  инсон-уни 
севувчи,  ишқ,  маънавий  камолот,  жаннат, 
дўзах  сингари  масалаларда  қарашлар  бир-
биридан  маълум  даражада  фарқ  қилса-да, 
моҳият 

ягоналиги 

барча 

тасаввуф 

олимлари,  шоирлари  томонидан  эътироф 
этиб  келинган.  Тасаввуф  адабиётида 
етакчи  ўрин  тутган  ана  шу  бадиий 
талқинлар 

кейинги 

шоирларни 

ҳам 

илҳомлантирган.  Тасаввуф  таълимотининг 
биз яшаб турган борлиқ Яратганнинг акси 
ёки  сояси,  асл  манба  эса  унинг  ўзи 
эканлиги  ҳақидаги  ғояларнинг  бадиий 
талқини Вадуд Маҳмуд шеърларида изчил 
давом эттирилган:    

دیآ میانشآ لامک هجو ره 

دیآ میابرلد لامج سح ره 

هج

 

ملآ رد هیبعت تسا هدش شقن

 

دیآ میادخ یکی اج همه رد هک 

 

(Мазмуни:  Ҳар  бир  мукаммал  инсон 

биродаримдир, 

ҳар 

бир 

гўзал 

дилбаримдир. 

Оламда 

мавжуд 

нарсаларнинг  барчаси  ягона  худойимнинг 
мужассамидир.) “Чунки инсон олами сағир 
(кичик олам) сифатида олами кабир (катта 
олам)  деб  номланадиган  юқори  оламлар-
нинг хусусиятларини ўзида акс эттиради”

6

Шундай  экан,  инсон  Яратганнинг  бир 
зарраси  ва  у  ўзининг  асл  моҳиятини 
англаши  лозимлигининг  бадиий  ифодаси 
қуйидагича берилади: 

متسه تاقولخم ءهطقن نیرت درخ نم 

                                                           

6

Комилов Н. Тасаввуф. Биринчи китоб. –

Тошкент: Ёзувчи, 1996.  42-43-б.  


background image

Хорижий филология                                                                        

№2, 2018 йил 

 

 

67

 

 نیرت تسپ نم

متسه ترطف ءهیاپ

 

نیا همه اب یلو مدوبن وچ دوب 
متسه تقیقح وترپ ز عمل کی 
(Мазмуни:Махлуқотнинг энг кичиги-

нуқтадайиман,  Яратилишнинг  энг    охирги 
асосиман.  Бўлмаслигим  ҳам  мумкин  эди, 
лекин Ҳақиқат нуридан бир ёлқинман). 

Шу 

фалсафий 

қарашлар 

боис 

В.Маҳмуд  рубоийларида  ишқ  тушунчаси 
ҳам,  маъшуқа  тимсоли  ҳам  тор-заминий 
севги даражаси билан чекланиб қолмайди. 
Маъшуқа  юксак  осмонда,  поклик  қасрида. 
У жаннат чаманида бир гулдаста, ошиқ эса 
унинг  ҳажрида  тупроққа  тенг,  афтода 
ҳолда  азоб  чекади.  Ошиқ  назарида 
маъшуқа  бутун  борлиқ  узра  ягона,  юксак 
гўзаллик, ҳусну  чирой  ва  камолот  соҳиби. 
Айнан  шу  сабаб  ошиқ  маъшуқасининг 
нозлари-ю, ситамларидан, шафқатсиз ҳажр 
изтиробларидан  нолимайди.  Нолиса-да, 
маъшуқасига  бўлган  садоқатидан  умид 
узмайди. Маъшуқа қошида имон келтирган 
ошиқ дўзах азоби қўрқувидан ёхуд жаннат 
умидида  эмас,  балки  ишқ  туфайли  уни 
суяди,  унга  интилади.  Тасаввуф  илмида 
дастлаб  биринчи  сўфи  аёл  “Робия  Адавия 
Аллоҳга  муҳаббат  ғоясини  илгари  сурди. 
Унингча, жаннат орзуси ва дўзах азобидан 
қўрқув  нажот  воситаси  бўла  олмайди. 
Инсон  Аллоҳни  шундай  севиши  керакки, 
унинг    ишқи  бу  дунё  ҳою  ҳавасларини 
куйдириб  юбориши  керак.  У  Аллоҳни 
фақат  Аллоҳ  бўлгани  учун  севиш

7

 

лозимлигини  уқтиради.  Ана  шу  сўфиёна 
қараш 

Вадуд 

Маҳмуд 

томонидан 

қуйидагича бадиийлаштирилади: 

ا

میدروآ شخزود سرت ز هن نامی  

میدرک ور وا هب شتًنج هب لیم هن 

دنکفا یرارش وا قشع ءهبزج نوچ 

میدرورپ لد هب وا قارف غاد ام 

(Мазмуни:  Дўзах  қўрқувидан  имон 

келтирмадик, 

Жаннати 

умидида 

юз 

қаратмадик.  Унинг  ишқи  жазбасидан 
учқун  сачради,  биз  ишқи  фироқини 
кўнгилга 

экдик). 

Ошиқ 

шу 

қадар 

вафодорки, ҳатто маъшуқа фироқи доғини 
кўнглига  экади,  токи  унинг  ишқи  ошиқ 
қалбида янада ривож топсин. Савол-жавоб 

                                                           

7

Сирожиддинов Ш. Ўзбек мумтоз адабиётининг 

фалсафий сарчашмалари. –Тошкент: Янги аср авлоди. 20011. 
141-б

 

тарзидаги 

бир 

рубоийсида 

нафақат 

Инсоннинг Аллоҳга бўлган муҳаббатининг 
ғоявий-  бадиий  талқинида,  балки  Ҳофиз 
Шерозий  бадиий    услубига,  мажозий 
тимсоллар 

қўллашдаги 

поэтик 

талқинларига 

ҳам 

издошлик 

кўзга 

ташланади: 

ام هناختب ز ادن  یرحس دمآ 
ام هناورپ نسح عمش قشاع یماک 
تسا هدمآ نیشنلد رای هک زخرب 
ام هناوید هکنآ تساجک هک دیوگ 
)Мазмуни:  Тонгда  бутхонамизга  бир 

овоз  келди:  “Ошиқнинг  мақсади  маъшуқа 
ҳуснига  парвоналик”.  Тургил,  жонингга 
жойлаганинг  жонона  келди.  “Қани  у, 
бизнинг девонамиз”- деб сўрайди). 

Айтиш 

мумкинки, 

мумтоз 

шоирларнинг 

барчасида 

бу 

сингари 

фалсафий  қарашнинг  турли-туман  поэтик 
талқинлари беқиёс шаклда юзага чиққан ва 
бу  ҳол  ҳануз  инсониятни  ҳайратга  солиб 
келмоқда.  Хусусан,  Умар  Хайём  ишқ  ва 
ошиқлик 

тушунчасини 

шундай 

таърифлаган эди : 

Хуршеди сипеҳри безаволи ишқ аст, 
Мурғи чамани хуҷастафоли ишқ аст, 
Ишқ  он  набувад,  ки  ҳам  чу  булбул 

ноли, 

Ҳар  гаҳ,  ки  бимириву  наноли  -ишқ 

аст 

(Таржимаси: 
Ишқдир абадийлик авжида офтоб, 
Ҳаёт чаманида толедан хитоб, 
Булбул каби нола қилмоқ ишқ эмас, 
Ишқ  нола  қилмаслик  бўлсанг  юз 

хароб 

8

). 

В.Маҳмуднинг 

ишқ 

борасидаги 

тушунчаси  ҳам  салафлар  билан  ҳамоҳанг 
бўлиб,  таъриф-тавсифда  ўзига  хос  бадиий 
талқинлар  яратади.  Чунки  шарқ  мумтоз 
шеърияти  асосланган  ғояга  кўра  “Ишқ  –
камолот калити ва иксири аъзам, ишқ мис 
вужудимизни 

олтинга 

айлантирувчи 

кимё”

9

.  

تسرچ هللا لبلب بیدا تسا قشع 
تسرپ هلاه دوب هناورپ تسا نآ ز 

                                                           

8

Ҳофиз.  Ғазаллар.  ЎзССР  Давлат  бадиий  адабиёт 

нашриёти  Тошкент-1958.  Сўзбоши  муаллифи  ва  тузувчи 
Ш.Шомуҳамедов.  244 - бет. 

9

Комилов Н. Тасаввуф. Биринчи китоб. –Тошкент: 

Ёзувчи, 1996. 43-б.

 


background image

Хорижий филология                                                                        

№2, 2018 йил 

 

 

68

 

 رس ات رس

تسا قشع وحم تانئاک

 

تسزپ هلان ءهدزتلفغ هچ وت لد یا 

(Мазмуни:  Лолапараст  булбулнинг 

устози  ишқдир,  парвонанинг  шамга 
урилиши ишқдандир. Бутун коинотни ишқ 
маҳв  этмиш,  эй  кўнгил,  сен  нега  ғафлатда 
нола  чекасан).  Анъанавий  фалсафий 
мушоҳадаларни 

анъанавий 

бадиий 

образлар  билан  чамбарчас  ҳолда  берар 
экан,  шу  ўринда  шоирнинг  ўзига  хос 
маҳорати 

намоён 

бўлганини 

ҳам 

таъкидлаш  лозим.  Шунингдек,  бир  қатор 
рубоийлари 

шоир 

табиатидаги 

риндоналик, маънавий камолотнинг юқори 
даражада  бўлишига  қаратилган  саъй-
ҳаракатларини  акс  эттиради,  бу  ҳол  унинг 
шахс  сифатидаги  хусусиятларини  намоён 
этган дейиш мумкин: 

تسا لگ و بآ زا هک مسج ما هتفاترپ 

تسا لدزوس رپ هک حدق ما هتشادرب 

دنلب تشگ تیوسب ممشچورس وتسد 

.تسا لجا منوخ هک ناشف غیت کی 

(Мазмуни: Жисмимдан кечдим - лою 

сувдан яралган, қадаҳ кўтардим  - кўнглим 
куйдириб  ўртагай.  Қўлу  бошим,  кўзларим 
сенга  етмайди-  бир  тиғ  юбор,  зеро  қоним 
ажалдир). 

Висолнинг  насиб  этмаслиги  ошиқни 

шу кўйга соладики,  унинг  учун ҳеч нарса, 
ҳатто  жисмнинг  ҳам  аҳамияти  йўқ.  Жисм 
унинг учун бор-йўғи тупроқ билан сувнинг 
ҳосиласи,  холос.  Ошиқ  қадаҳ  кўтариб 
кўнглини  қайғудан  озод  этмоқчи  бўлади, 
аммо  фойдасиз.  Маъшуқага  интилади  - 
қўли  етмайди,  маъшуқа  хаёлини  ўйлашга-
да, истиҳола қилади - у шунчалар юксакда. 
Ҳатто  кўзлари  ҳам  унинг  жамолини 
кўришдан 

маҳрум. 

Шундай 

бўлгач 

киприкларингдан  бир  тиғ  -  ўқ  юборки, 
ўлишдан  бошқа  чорам  қолмади,  дейди 
ошиқ.  Бу  садоқат  остида  юқорида 
таъкидлаб 

ўтилганидек, 

инсоннинг 

Аллоҳга  бўлган  банда сифатидаги  севгиси 
ўзининг гўзал ифодасини топган.    

Улуғ  шоир  Мирзо  Бедил  ўз  даврида 

инсоннинг  асл  моҳияти  –  ўзлигини 
англашга  даъват  этган  байтлари  замирида 
ҳам  инсоннинг  моҳияти  масаласидаги 
риндона мушоҳадалар акс этган: 

Магар аз фикри уқбо боз гардам то ба 

худ оям, 

Ки  аз  худ  сахт  дур  афтодаам  аз 

дурбиниҳо. 

Яъни,  кўп  узоқларни  ўйлаб  ўзумдан 

йироққа тушдим, охират  фикридан қайтиб 
бир  оз-да,  ўзумни  танийин  эмди

10

.  Бу 

сингари 

анъанавий 

фалсафий 

мушоҳадаларнинг 

бадиий 

талқини 

мафкуравий  тазйиқларга  қарамай    Вадуд 
Маҳмуд 

шеърларида 

ҳам 

давом 

эттирилган. 

Чексиз 

борлиқ-олами  

кубронинг  барча  хусусиятларини  ўзида 
мужассам  этган  инсон-олами  суғро  бўлиб, 
у моҳиятини англамас экан, дунё  - коинот 
сирлари  моҳиятини  тушуниб  етишга 
ожизлик  килади.  Шоир  инсон  умр  бўйи 
саробу  можаролар  гирдобида  яшашидан 
қаттиқ  афсус  чекади,  қийналади.  Ниҳоят, 
инсон  ўзлигини  англамаса,  унинг  учун 
бошқа  нарсаларнинг  бари  беҳуда  деган 
қарорга 

келади. 

Демак, 

инсоннинг 

яшашдан мақсади ўзлигини қидириш деган 
фалсафий  қарашларнинг  бадиий  поэтик 
тасвирини беради: 

متسجیم ارجام و بارس هک رمع 

متسجیم ارچ هچ هک متسناد یک 

لا تبقاع نوچ

دش او تقیقح مد

 

متسجیم ارم نم هک دش ممولعم 

(Мазмуни:  Умр  бўйи  саробу  можаро 

излабман,  нимани,  нега  излаганимни 
билмабман.  Оқибат  шу  аён  бўлдики,  мен 
ўзимни ўзим излабман). 

Шоирнинг  баъзи  шеърларида  Бедил 

фалсафасидаги  ўзига  хос  жиҳатлардан 
бири-ҳурфикрлилик,  риндона  кайфият–
ларга эргашишни кузатиш мумкин. 

Гў:  Каъбаву  дайр  бар  сари  ҳам 

шканад, 

Аз ҷанги ду санг оташам матлуб аст , 

яъни:  Тошдан  ясалган  Каъба  билан 
бутхонани бир-бирига урмоқ,  ушатмоқ, бу 
икки тошнинг урилишидан ҳақиқат учқуни 
чиқармоқ  истайдир"

11

.  Бунда  В.Маҳмуд 

рубоийсининг  дастлабки  икки  мисраси  
Бедил байтлари билан умумий ҳолда ягона 
фикрни  ифодаласа  ҳам  Вадуд  Маҳмуд  бу 
байтни инсон кўнгли билан боғлайди:   

قح دبنجیمه یک رید و هبعک رد 

قلطم دشاب بوچ و گنس همه اهنآ 

                                                           

10

Фитрат. Бедил. Монография. -Тошкент, 1996.21 -бет. 

11

Фитрат. Бедил. Монография.-Тошкент. 1996.22 -бет. 


background image

Хорижий филология                                                                        

№2, 2018 йил 

 

 

69

 

تسکاپ لد اجره

 

یادخ تساجنامح

 

قحلا مظعا شرع تسا لد هکاریز 

(Мазмуни:  Каъбаю  дайрда  ҳақ  қачон 

зуҳур  этган,  уларнинг  бари  чўпу  тошдир. 
Қаерда кўнгли пок инсон бўлса - худо ўша 
ердадир,  зеро  кўнгил  буюк  ҳақнинг 
аршидир).  Дарҳақиқат,  “Зоту  сифот,  аршу 
курси,  лавҳу  қалам-  ҳаммаси  Инсондадир. 
Шунинг  учун  Худо  излаб  ҳар  қаёқларга 
боришнинг 

ҳожати 

йўқ, 

жумладан, 

Маккатуллоҳга боришнинг ҳам. Чунки ҳар 
бир  инсон  Худони  ўзидан  изласин.  Унинг 
қудрати ва шавкатини ўзида кўрсин”

12

В.Маҳмуднинг фалсафий - ижтимоий 

мавзудаги  рубоийларида  Умар  Хайёмнинг 
бетакрор  рубоийларига  ҳамоҳанг  байтлар 
учрайди.  Шунингдек,  бу  масалада  Инсон 
ва  унинг  моҳиятига  муносабати  Мавлоно 
Румий  қарашларига  жуда  яқин  дейиш 
мумкин. Хайёмнинг: 

Бегона ҳам вафо қилса, жигар менга, 
Қариндошим  жафо  қилса,  дигар 

менга  -  байтлари  ҳамда  Жалолиддин 
Румийнинг 

толерантлик 

ғоялари 

В.Маҳмудга илҳом берган дейиш мумкин: 

تسیج مسنج هک متلم هک وت یسرپ 
تسیک اب نم تبسن  ماوقا نیا زا و 
تسا یمدآ وا هکنآ اب مسنج مه نم 
تسین نم زا یمدآ ترادن هک سسکنآ 
(Мазмуни:  Мендан  миллатинг  нима, 

жинсинг  ким  деб  сўрасанг,  шу  жиҳатдан 
олганда  мен  ким  томонида  бўлишим 
керак?  Кимда  одамийлик  бўлса,  ўша 
жинсданман, 

кимдаки 

одамийлик 

бўлмаса—у  менинг  жинсимдан  (одам 
жинсидан) эмас). 

Шоир  рубоийларида  у  яшаган  давр, 

ижтимоий-сиёсий  тузум,  мафкура  умуман 
бошқа 

бўлса 

ҳам 

дунёқараши, 

мушоҳадаларида  анъанавий  шеъриятдаги 
мазмун-маъно 

сингдирилган.Унинг 

салафлардан  ҳар  бирига  хос  дунёқараш 
асосида 

уларга 

издошлик 

қилиши 

кузатилади.  Мисол  тариқасида  унинг 
Хайём 

изидан 

бориб, 

хайёмона 

мулоҳазалар 

билдиргани 

диққатни 

тортади: 

تسا مغ و درد زا رپ ناهج نیا نم ناج یا 

تسا مک کیرات بارخ نیا رد یداش 

                                                           

12

Комилов Н. Тасаввуф. Биринчи китоб. –

Тошкент: Ёзувчи, 1996. 41-б. 

رادم کاب روخم  ٌصغ وشم گنتلد 

تسا مهب اجنا میاد هب شین هب شون هک 

(Мазмуни:  Азизим,  бу  дунё  дарду 

ғамга  тўладир,  шодлик  бу  қоронғу  хона 
(дунё)да  камдир.  Сиқилма,  ғам  чекма, 
парво қилма, чунки асал билан заҳар доим 
биргадир). 

Шарқ  мумтоз  шеъриятининг  бош 

вазифаси  инсонлар  кўнглига  эстетик  завқ 
уйғотиш  билан  бирга  уларни  тарбиялаш 
ҳамдир.  Ҳар  бир  инсондан,  ҳар  бир 
ижодкордан 

аввало 

маънавиятли-

маърифатли, 

ахлоқли 

бўлиш 

талаб 

этилгани  боис  ижодкорлар  ҳам  маънавий 
юксакликка  эришишга  ўзларини  бурчли 
деб билганлар ва бу ҳол, албатта, уларнинг 
ижодида 

бадиий 

аксини 

топган. 

Шунингдек, В.Маҳмуд ҳам шахс сифатида 
ўз-ўзини  маънан  тарбиялашга  ва  шу 
орқали  инсонларни  баркамолликка  тарғиб 
этишга  интилган.  Шу  ўринда  айтиб  ўтиш 
лозимки,  бу  мезонлар  шоир  яшаган 
атеистик жамиятнинг ўз даври кишиларига 
қўйган  талабларидан  анча  юқори  бўлиб,  
имон-эътиқод  сингари  диний-фалсафий 
асосдаги, кенг маънодаги талаблар эди: 

راتخم مدوبن ندمان و ندمآ رد 

راک رخآ دوب ناهج زا مه نتفر 

منکن یفاو دهج هکنآ زا نم سرت 

شرس مدرگن تلاامک ئساک ز و 

(Мазмуни: 

Келишу 

келмасликда 

ихтиёрим  йўқ  эди,  охир  дунёдан  кетишга 
ҳам мажбурман. Лекин камолот косасидан 
хушнуд  бўлмай  туриб  бу  дунёдан 
кетишдан қўрқаман). 

Рубоийнинг  дастлабки  икки  мисраси 

Умар Хайёмнинг 

Аз омадани баҳору аз рафтанидай, 
Авроқи китоби мо ҳамегардад тай – 
байтига  ҳамоҳанг  бўлса,  кейинги 

икки мисра эса  улуғ ўзбек шоири Алишер 
Навоийнинг  машҳур:  ”Камол  эт  касбким 
олам  уйидин”,  деб  бошланувчи  қитьасини 
ёдга  солади.  Алишер  Навоий  камолотга 
етмай,  маънавий  -  ахлоқий  томондан 
комилликка  эришмай  дунёдан  ўтишни 
ҳаммомдан  покланмасдан  чиқишга  қиёс 
этган  бўлса,  В.Маҳмуд  бундай  аҳволда 
дунёдан ўтишдан қўрқувга тушади.  

Вадуд  Маҳмуд  ижодини  ўрганар 

эканмиз,  собиқ  шўро  даврида  -миллий 


background image

Хорижий филология                                                                        

№2, 2018 йил 

 

 

70

 

қадриятлар ва миллий анъаналарга барҳам 
берилган, 

тарихимизга 

қора 

бўёқ 

чапланган  йилларда  анъанавий  мумтоз 
шеърият  йўналишида,  мумтоз  жанрларда 
ижод  қилганига  ҳамда  фалсафий-диний 
қарашлар,  ғоя  ва  мазмунда,  образлар 
қўллашда  салафларга  муносиб  издош 
бўлганига гувоҳ бўламиз. Шоир шеърлари 
собиқ  шўро  йилларида  мумтоз  шеърий 
жанрлар, 

айниқса 

рубоийнавислик 

жанрининг  давом  эттирилганига  ёрқин 

мисол  бўлади.  Унинг  салмоқли  адабий-
ижодий  меросини  кенг  ўрганиш,  тадқиқ 
этиш 1917 йил воқеаларидан кейин мумтоз 
шеърият  тўхтаб  қолмаганини,  яширин 
шаклда 

давом 

этганини 

кўрсатувчи 

манбалардан 

бўлиб 

хизмат 

қилади. 

Шунингдек, 

ушбу 

манбалар 

тарихимизнинг  ўша  йиллар  ижтимоий-
сиёсий, 

маънавий, 

диний-фалсафий 

жиҳатлар билан боғлиқ масалаларда холис 
маълумотлар бериши билан ҳам муҳимдир.     

 

Адабиётлар: 

 

1.

 

Вадуд Маҳмуд. Рубоиёт. Қўлёзма. Автограф нусха.   

2.

 

Комилов Н. Тасаввуф. Биринчи китоб. –Тошкент: Ёзувчи, 1996. 

3.

 

Сирожиддинов Ш.Ўзбек мумтоз  адабиётининг фалсафий сарчашмалари.  –Тошкент: 

Янги аср авлоди. 2011. 

4.

 

Ҳофиз. Ғазаллар. ЎзССР Давлат бадиий адабиёт нашриёти Тошкент-1958. Сўзбоши 

муаллифи ва тузувчи Ш.Шомуҳамедов.   

5.

 

Фитрат. Бедил. Монография. -Тошкент, 1996. 

6.

 

Умар  Хайём.  Рубоийлар.  Форс,  ўзбек  ва  рус  тилларида.  –Тошкент:  Ғафур  Ғулом 

номидаги адабиёт ва санъат нашриёти. Шоислом Шомуҳамедов таржимаси. 1971. 

 

Xurramova  Z

Follower  of  classic  traditions. 

This  article  deals  with  Vaduda  Makhmud’ 

spoetic  works  from  his  activity  legacy  of  1950-1970,  who  had  been  conducting  creative  works  in 
two languages. Like wise, he left a particular trace in the Uzbek literature criticism of 1920. Similar 
feature of his rubois to oriental poetshave been scientifically analyzed. 

Хуррамова  З.  Продолжитель  классической  традиции. 

В  данной  статье 

рассматривается  поэтические  произведения  из  творческого  наследия  1950-1970  годов  ХХ 
века  Вадуда  Махмуда,  которой  оставил  своюобразный  след  в  узбекской  литературной 
критике  20-х  годов  прошлого  века.  В  статье  научно  проанализированы  созвучные  мотивы 
творчества Вадуда Махмудас творчеством великих поэтов Востока.  

 

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

Библиографические ссылки

Вадуд Махмуд. Рубоиёт. Кулёзма. Автограф нусха.

Комилов Н. Тасаввуф. Биринчи китоб. -Тошкент: Ёзувчи, 1996.

Сирожиддинов Ш.Узбек мумтоз адабиётининг фалсафий сарчашмалари. -Тошкент: Янги аср авлоди. 2011.

Х,офиз. Тазаллар. УзССР Давлат бадиий адабиёт нашриёти Тошкент-1958. Сузбоши муаллифи ва тузувчи Ш.Шомухамедов.

Фитрат. Бедил. Монография. -Тошкент, 1996.

Умар Хайём. Рубоийлар. Форс, узбек ва рус тилларида. -Тошкент: Гафур Гулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти. Шоислом Шомухамедов таржимаси. 1971.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов