О прагматических свойствах дейктических ссылок в научных текстах

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
48-50
54
7
Поделиться
Шерматов, А. (2018). О прагматических свойствах дейктических ссылок в научных текстах. Иностранная филология: язык, литература, образование, 3(3 (68), 48–50. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/foreign_philology/article/view/838
Акрам Шерматов, Самаркандский государственный институт иностранных языков

д.ф.н.,  доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье приведены сведения о роли и функциях, о прагматических свойствах ссылок в научных текстах, а также о более выраженном смысле и сути дейктических ссылок присутствующих в научных текстах

Похожие статьи


background image

Хорижий филология  

№3, 2018 йил 

 

 

48 

SCIENTIFIC INFORMATIONS                                   ИЛМИЙ АХБОРОТЛАРЛ

 

 

ИЛМИЙ МАТНЛАРДА ДЕЙКТИК ҲАВОЛАЛАРНИНГ ПРАГМАТИК 

ХУСУСИЯТЛАРИГА ДОИР 

 

Шерматов Акрам Абдуҳакимович,  

СамДЧТИ доцент в.в.б. 

 

Калит  сўзлар:

  матн,  илмий  матн,  дейксис,  дейктик,  ҳавола,  ахборот,  китобхон, 

адабиѐтлар,  дейктик  марказ,  мазмун,  контекст,  прагматик,  интенсив  сўз,  ишора, 
катафорик, анафорик

 

Илмий  матн  бадиий  матн  моҳиятидан 

фарқли 

ўлароқ, 

аниқ 

мақсадга 

йўналтирилган  ва  прагматик  кўрсатмага 
эга  бўлиши  билан  фарқ  қилади.  Илмий 
матннинг 

мақсади 

китобхонга 

интеллектуал 

маълумотларни 

тақдим 

этиш,  китобхоннинг  диққат-эътиборини 
муҳокама  қилинаѐтган  илмий  муаммо  ѐки 
масалага  тортиш  ва  уни  ушбу  мавзу 
атрофидаги  кейинги  маълумотларнинг 
моҳиятига қараб йўналтиришдан иборат.

 

Дейксисни  кенг  кўламли  ҳодиса 

сифатида 

талқин 

қилинишида 

нутқ 

вазиятида  объектларни  таснифлайдиган 
мўлжал маркази маълум даражада умумий 
меъѐр  бўла  олиши  мумкин.  Илмий 
муаммоларни 

тадқиқ 

қилиш 

илмий 

изланишлар  натижаларини  сифат  ва 
миқдор  жиҳатдан  баҳолашнинг  намоѐн 
бўлиши билан боғлиқдир.

 

Матн  тузилишида  унинг  ташкилий 

қисмларида  билдирилаѐтган  хабарнинг 
мантиқий 

боғлиқлиги 

муҳим 

ўрин 

эгаллайди.  Алоҳида  мантиқий  бўлакларни 
ягона 

«фикрлаш 

занжирида 

бирлаштиришнинг 

муҳим 

тамойили 

олдинги билдирилган ахборотдан янгисига 
ўтишдир»  [2;  216].  Матн  мантиқий 
бутунликни  ташкил  этиши  учун  унда 
керакли  миқдорда  илгаридан  «ишлов» 
берилган  материал  ҳақида  маълумотлар 
келтирилиши  лозим  [1;  53],  акс  ҳолда, 
матнга  янги  ахборотнинг  киритилиши 
қийинлашади 

ва 

унинг 

китобхон 

томонидан  қабул  қилиниш  имкониятлари 
доираси  қисқаради.  Албатта,  «эски»  ва 
«янги»  ахборот  боғлиқлигини  ва  матн 
бўлаклари 

алоқасини 

таъминлаш 

услублари  хилма-хилдир.  Илмий  матн 

учун 

хос 

бўлган 

шу 

йўсиндаги 

услублардан  бири  тадқиқот  соҳасига  ѐки 
мавзусига  оид  адабиѐтларга  ҳаволалар 
беришдир.

 

Илмий  услубнинг  хусусиятларидан 

бири  дейктик  вазифасини  бажарувчи 
воситаларнинг  ўзига  хос  қўлланилишида 
намоѐн  бўлади.  Илмий  моҳиятга  эга 
бўлган  ҳар  қандай  адабиѐтда  тадқиқот 
қилинаѐтган  соҳада  илгари  бажарилган 
ишларга  ишора  ѐки  мурожаат  мавжуд. 
Адабиѐтлар  рўйхати  кўпчилик  илмий 
нашрларнинг  албатта  келтирилиши  зарур 
бўлган  иловаси  ҳисобланади.  Адабиѐтлар 
рўйхати, 

матн 

мазмунига 

қўшимча 

киритиладиган 

барча 

маълумотлар 

сингари,  илмий  иш  ҳақида  умумий 
маълумотлар  беради.  Бунга  тадқиқот 
мавзуси, 

йўналиши, 

муаммонинг 

ўрганилиш 

даражаси 

ҳам 

киради. 

Адабиѐтлар  рўйхати  муаммо  тарихи 
ҳақида  ахборот  беради,  фойдаланилган 
адабиѐтлар 

соҳага 

оид 

тадқиқотлар 

қаторида  бажарилаѐтган  илмий  ишнинг 
ўрнини  белгилашга  имконият  яратади. 
Замонавий илмий  услубда қабул қилинган 
далил  ва  ҳаволалар  тизимининг  асосий 
мақсади  манбаларга  ѐки  эслатилаѐтган 
маълумотларга 

китобхон 

диққат-

эътиборини  жалб  қилиш  вазифасидан 
иборат. 

Адабиѐтлар 

рўйхатида 

келтирилган  нашрларнинг  номлари  илмий 
иш 

матнида 

қўлланиладиган 

ҳаволаларнинг 

рақамларига 

мувофиқ 

антецедентлар  бўлиб  хизмат  қилади. 
Демак,  илмий  матннинг  ички  ҳавола 
белгилари 

ўз 

функциясига 

биноан 

катафорик  ҳолатдаги  барча  дейктик 
воситаларга  (М;  this/that  дейктикларига) 


background image

Хорижий филология  

№3, 2018 йил 

 

 

49 

ўхшайди.  Бундаги  асосий  мақсад  махсус 
белги  орқали  китобхон  диққатини  матн 
охирида  илова  қилинаѐтган  адабиѐтлар 
рўйхатига жалб қилишдир. 

The  dynamics  of  the  strongly  nonlinear 

oscillator  with  quasiperiodic  forcing  was 
studied for example, in Refs.[14,15]. 

The systems with an original saddle point 

are  amenable  to  a  theoretical  treatment  by 
using 

global 

perturbation 

technique 

developed by Melnikov [11],… 

Also,  a  strong  correlation  between  the 

background  intensity  and  the  quantity  of  OH 
groups was observed by Klossen et.al.

11

 

Юқорида  келтирилган  мисоллардаги 

[14,15], 

[11], 

Klossen 

et.al.

11

 

каби 

ҳаволаларнинг 

берилиши 

тадқиқотчи 

диққатини адабиѐтлар иловасига қарашини 
ифодаламоқда.  Бу  борада  ҳаволалар 
рақамларининг  кўрсатиш  ѐки  ишора 
вазифасини 

илмий 

матндаги 

бошқа 

кўрсатиш  воситалари  хусусияти  билан 
қиѐсласак  бўлади.  Масалан: 

in.fig.1.,  in.eq

(

3

)  ва  ҳоказо.  Бу  бирикмалар  матн  ичида 

кўрсатма 

вазифасини 

бажариб, 

китобхоннинг 

диққат-эътиборини  

олдинга,  матннинг  навбатдаги  бўлимига 
(катафорага)  ѐки  орқага  (анафорага) 
йўналтиради. 

Бу 

вазиятда 

ушбу 

бирикмалар тегишли новербал маълумотни 
ифода  қилади.  Аммо  бу  билан  илмий 
матндаги 

ҳаволалар 

рақамларининг 

вазифаси тугамайди. Рўйхат ѐки эслатмада 
келтирилган 

тадқиқот 

ишининг 

устуворлигини 

қайд 

қилиш 

ҳам 

қўлланилган  усулнинг  вазифасига  киради. 
Юқорида  келтирилган  бирикмалар  билан 
бир  қаторда  ҳаволалар    рақамларини  сатр 
устига қўйиш усули ҳам мавжуд:  

In  previous  investigations 

17,18

  we  found 

that the background in  Raman spectra of two 
different  structural  modifications  of  antimory 
pentaoxide. 

Previously, 

similar 

studies 

were 

performed  for  o-  nitrophenol  [2]  and  some 
ortho-Mannich bases molecules [4-6] . 

Бу 

мисолларда 

ҳаволалар 

белгиларининг  сатр  устида  жойлашиши, 
уларни 

қавс 

ичига 

олиниши  каби 

воситалар  мазкур  мавзуга  оид  тадқиқот 
ишларининг 

аввал 

ҳам 

тадқиқ 

қилинганлигини 

кўрсатиб, 

дейктик 

вазифани 

бажаради. 

Ҳаволалар 

белгиларининг 

дейктик 

сифатида 

қўлланилишида 

муаллиф 

ўқувчининг 

тажрибасига  суянади,  зеро,  бундай  илмий 
матндаги  белгиларнинг  мазмуни  ҳар 
қандай  мутахассисга  маълум  бўлади. 
Бундай  кўрсатиш,  кўриб  чиқилаѐтган 
матндан 

ташқари 

ҳодисалар 

билан 

боғланади.  

Ҳаволага киритиладиган адабиѐтларни 

танлашда 

ва 

ҳаволалар 

тартибини 

аниқлаш, 

уларни 

рақамлар 

билан 

белгилашда муаллиф ўз шахсий билими ва 
тушунчалари  доирасидан  келиб  чиқади 
ѐки,  бошқача  айтганда,  у  дейктик  марказ 
ролини бажаради.  

 Кўрсатиш ҳолатининг ушбу усулининг 

дейктиклик  мазмундорлиги  унда  ҳамма  
дейктик 

муносабатларга 

хос 

хусусиятларнинг 

мавжуд 

эканлигида 

кўринади: 

 

 кўрсатиш  воситалари  маънолари-

нинг  контекст  билан  боғлиқлиги,  яъни 
уларнинг маъноси айнан келтирилган матн 
моҳиятига  мувофиқ  шаклланади,  зеро 
фақат 

шу 

мақолада 

ҳаволаларнинг 

берилган 

рақами 

билдирилаѐтган 

мулоҳазага боғлиқ бўлади; 

 

маънонинг 

матн 

таркибида 

фаоллашуви  ва  маънонинг  бир  мақоладан 
бошқасида  ўзгариб  туриш  ҳолатида 
ҳаволаларнинг  тартиб  рақами,  ҳаттоки  
муаллифнинг  номи  ҳам  ўзгариб  туради. 
Баъзи  бир  мақолаларда  бу  ҳаволаларнинг 
рақами бошқа илмий ишга боғлиқ бўлиши 
ҳам мумкин; 

 

нутқ  субъектига  боғлиқлиги, 

яъни  ҳаволаларнинг  танлаш  у  ѐки  бу 
тартибда 

бериш 

бутунлай 

матн 

муаллифига боғлиқ бўлади. 

 Шундай  қилиб,  рақамлар  воситасида 

берилаѐтган  ҳаволаларни,  миқдорий-баҳо 
дейксис  турлари  билан  бир  қаторда, 
мулоқот 

шахс-субъектини 

имплицит 

кўрсатиш  воситалари  қаторига  киритиш 
мақсадга  мувофиқдир.  Миқдорий-баҳо 
дейксисининг ифода воситаси (интенсив ва 
таянч  сўз  бирикмаси  ҳамда  миқдор  эргаш 
гапли қўшма гаплар) ҳар доим  энг камида 
битта гапнинг прагматик мазмунига таъсир 


background image

Хорижий филология  

№3, 2018 йил 

 

 

50 

ўтказадиган  бўлакка  эга  бўлади.  Бунда 
таянч  сўз  сифатдош  ѐки  сифат  билан 
ифодаланиб, ортиқча баҳолаш хусусиятига 
эга  бўлмайди  [3;  164].  Бошқача  айтганда, 
бу 

тузилмалар 

ўз 

мазмунида 

сўз 

бирикмаси маъносининг объектив қисмини 
қамраб  олиб,  воқеа  ѐки  предметнинг 
ҳақиқий  объектив  маъносига  суянади.  Бу 
ҳолатда  муаллифнинг  бевосита  фикр 
билдиришига 

ҳожат 

қолмайди 

ва 

мазмуннинг  субъектив  қисмидаги  ҳақиқат 
объектив  баҳолаш  билан  тўғридан-тўғри 
бирикиб 

кетади. 

Бу 

миқдорий-баҳо 

дейксисини    шахс  дейксисининг  бир  тури 
сифатида талқин қилиш учун асос бўлади, 
ва  бунда  дейктик  марказ  шахснинг 
тасвирланаѐтган ҳодисага нисбатан бўлган 
муносабатига қадар кенгаяди. 

Матнларда  келган  интенсив  сўзлар, 

кўрсаткичлар  вазифасида  келиб,  адресант 
ва адресатнинг  умумий тажрибасига, яъни 
уларнинг  белгининг  маълум  меъѐрини 
билишига  ишора  қилади.  Шунинг  билан 
биргаликда,  ҳодисани  аниқ  баѐн  қилиш 
асосий  хусусияти  бўлган  илмий  матнлар 
учун 

кўпинча 

белгининг 

ўзгариши 

даражасининг  аниқ  миқдорини  кўрсатиш 
хосдир.  Илмий-техник  матнларда  кенг 
қўлланиладиган  интенсив  сўзлар  худди 
шундай  ўзгаришни  кўрсатишда  асосий 
восита бўлиб хизмат қилади. Интенсивлар 

дейктик  бирликлар  сифатида  маълум  бир 
белгининг  даражасини  кўрсата  туриб, 
ушбу  даражанинг  меъѐрдан  кўтарилиши 
ѐки  сусайишининг    барча  миқдорий 
кўринишларини 

амалда 

тасвирлаш 

имконини  беради.  Илмий  моҳиятга  эга 
бўлган  ҳар  қандай  адабиѐтда  тадқиқот 
қилинаѐтган  соҳада  илгари  бажарилган 
ишларга ишора ѐки мурожаат мавжуд. 

Юқоридигилардан 

хулоса 

қилиш 

мумкинки, 

илмий 

матнларда 

ҳаволаларнинг  дейктик  ишора  ҳолатлари 
матн  мазмун-моҳиятини  ойдинлашишига 
имкон  яратиш  билан  бирга  китобхон 
диққат-марказида 

матннинг 

асосий 

мавзусини 

марказлаштирилган 

ҳолда 

мулоҳаза 

қилишига 

кўмак 

беради. 

Аниқроғи, 

дейксиснинг 

бу 

турини 

субъектив  ва  объектив  кўрсатма  сифатида 
қараш  мумкин.  Нутқ  субъекти,  интенсив 
сўзлардан 

фойдаланиб, 

предмет 

белгисининг нафақат умумий, ҳамма қабул 
қилган меъѐрларини тасвирлаб қолмасдан, 
балки  шу  пайтнинг  ўзидаѐқ  пайдо 
бўладиган 

шахсий 

тасаввурни 

ҳам 

ифодалайди.  Демак,  субъектив  кўрсатма 
воситаси 

тизимига 

интенсивларни 

киритиш  лозим.  Улар  объектив  мавжуд 
меъѐрлар 

доирасида, 

белги 

даражаларининг субъектив ўзгаришларини 
ифодалайди. 

 

Адабиѐтлар: 

1. Шайкенова Л.М. Ментальные перформативы как средство распределения информации 

в научном тексте // Вестник Казахского национального университета. Серия филологическая, 
–№37, 2000. – С.52-54. 

2. Ehlich K. Scientific Texts and Deictic Structures // The Pragmatics And Comprehension Of 

Written Texts. – Berlin.: Mouton de Gruyter, 1992. –P.201-229. 

3. Head Brian F. Respect Degrees in Pronominal Reference // Universals of Human Language. 

Vol.3. – Stanford: Stanford University Press, 1979. – P. 151-211. 

 

Шерматов  А.  О  прагматических  свойствах  дейктических  ссылок  в  научных 

текстах. 

В  данной  статье  приведены  сведения  о  роли  и  функциях,  о  прагматических 

свойствах  ссылок  в  научных  текстах,  а  также  о  более  выраженном  смысле  и  сути 
дейктических ссылок присутствующих в научных текстах. 

Shermatov  A.  Тhe  pragmatic  properties  of  deictic  footnotes  in  scientific  texts. 

This  article 

presents  the  tasks,  role  and  pragmatic  features  of  deictic  point  positions  of  footnotes  in  scientific 
texts and the participation of deictic footnotes in scientific texts give a chance to clarify the meaning 
and content of the text.  

 

 

Библиографические ссылки

Шайкенова Л.М. Ментальные перформативы как средство распределения информации в научном тексте // Вестник Казахского национального университета. Серия филологическая, -№37,2000.-С.52-54.

Ehlich К. Scientific Texts and Deictic Structures // The Pragmatics And Comprehension Of Written Texts. - Berlin.: Mouton de Gruyter, 1992. -P.201-229.

Head Brian F. Respect Degrees in Pronominal Reference // Universals of Human Language. VoL3. - Stanford: Stanford University Press, 1979. - P. 151-211.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов