Мақолада коррупсияга қарши курашишда рақамли технологиялардан фойдаланиш бўйича хорижий мамлакатларнинг тажрибаси таҳлил қилинади. Ўрганишла кўрсатганидек бир қатор хорижий мамлакатларда қўлланиладиган технологиялар билан бир қаторда (електрон ҳукумат, ахборот ва краудорсинг платформалари) замонавий ахборот технологиялари фаол равишда жорий этилаётгани аниқланди, масалан: катта ҳажмдаги маълумотларни қайта ишлаш технологиялари (Big Data), тарқатилган китоб (DLT), блокчейн, маълумотлар қазиб олиш (Data Mining), давлат харидларида коррупсияга қарши кураш соҳасидаги интеллектуал таҳлил, аудиторлар учун аналитик воситалар (суд-тиббиёт воситалари), давлат хизматчиларининг даромадлари, харажатлари, активлари ва манфаатлари тўғрисидаги декларацияларни электрон текшириш тизимлари, сайлов жараёнини амалга оширишда коррупсияга қарши электрон технологиялар ва бошқалар.
Рақамлаштиришнинг афзалликлари фақат тегишли инфратузилмалар, қоидалар, молиявий ресурслар ва АКТ бўйича ўқитилган ходимлар ёрдамида амалга оширилиши мумкинлиги аниқланди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятини рақамлаштириш жараёнлари коррупсияга қарши сиёсат самарадорлигини оширишга, унинг самарадорлигини, объективлигини таъминлашга, қонунийлик ва тартибни сақлаш харажатларини камайтиришга, инсон омили таъсирининг ушбу соҳадаги таъсирини минималлаштиришга ёрдам беради, деб исботланди.
Таъкидланишича, нейрон тармоқлари ва марказлашмаган, синхронлаштирилган маълумотлар базаларига асосланган технологиялар давлат бошқарувининг моҳиятини тубдан ўзгартиради ва келажакда коррупсияга оид ҳуқуқбузарликлар хавфини сезиларли даражада камайтириши мумкин
Мақолада корейс фольклор жанри – пхансори, нафақат корейс халқининг, балки умуминсоний маданиятнинг ажралмас маънавий хазинаси сифатида тарихий аспектда тадқиқи этилди. Пхансорининг келиб чиқиши ва манбалари: халқ оғзаки ижодида алоҳида ўрин эгалловчи халқ қўшиғи, миллий хусусиятларни ўзида мужассамлаштирувчи генезиси каби масалалар кўриб чиқилди. Пхансорининг келиб чиқиши масалалари ва халқ қўшиғи лиро-эпик жанрининг тарихан шаклланиши ҳақидаги турли қарашлар тавсифланди. Пхансорининг оммалашувида халқ мусиқадрама анъаналарининг роли асосланди. Пхансорининг машҳур қиссалар асосида ижро этувчилар томонидан композициясининг яратилиши тарихи кўриб чиқилди. Чхунхян ҳақидаги афсона сюжети мисолида адабиётнинг икки томонлама: пхансори балладаси ҳамда юксак адабиёт таъсири масалалари кўрсатиб ўтилди. Пхансорининг миллий қадрият сифатидаги ўрни ва бадиий ўзига хослиги ёритиб берилди. Пхансори жанрининг ижро этилиш усуллари, яъни, овоз техникасини яхши эгаллаган қўшиқчи-ижрочининг барабан жўрлигида имо-ишоралар орқали қаҳрамоннинг ҳиссиёт ва кечинмаларини моҳирона етказиб бера олиши асосланди. «Хан» категорияси ички кечинмалари ҳолатининг ўзига хос хусусиятлари кўриб чиқилди. Пхансори балладаларида «хан» категорияси маъноси ва уни акс эттириш даражаси далилланди. Ижрочининг ташқи воситалар, яъни сюжет мазмунини қабул қилиш ва асар тарихини тушуниш қобилияти тавсифланди. Қўшиқ оҳангига мос товуш ҳосил қилиш хусусиятлари таҳлили қилинди. Жанрни ижро этиш санъати ва нутқда асосий восита овоз эканлиги ва унинг тўғри қўйилиши – буларнинг барчасига фақат давомий машқлар натижасида эришиш мумкинлиги кўрсатилди. Қорин мушакларининг кучли ишлаши билан шартланган «данжен» нафас олишнинг роли очиб берилди. Товуш ҳосил қилишнинг алоҳида хусусиятлари – титраш, речитатив (баъзи вокаль-мусиқа асарларининг куй, оҳанг билан айтиладиган сўзлари), матнни импровизация қилиш, декламация (ифодали ўқиш),фожиавий ва кулгули элементларни уйҳунлаштириш тавсифланди. Пхансори корейс халқ ижодининг алоҳида жанри, бахши қисмати эканлиги асосланди.
Монография ўзбек миллий шевалари корпусини тузишнинг лингвистик асослари Бойсун тумани “ж”ловчи шевалари мисолида ёритилган. Ўзбек миллий субшевалар корпусининг базавий структурасига оид назариялар ҳамда амалиётдаги статистикаси келтирилиб ўтилган.
Шунингдек ўзбек миллий мавзувий шевалар корпусининг матн, паспорт, жанр, мавзувий метаразметкаси ва унинг конструктив концепцияси оид қарашлар назарий ва амалий асосланган.
Китоб тилшунослар, диалектолог ва корпус лингвистикаси доирасида тадқиқот олиб борувчилар ва амалий филология талабалари учун мўлжалланган.
Тадқиқот мақсади: хроник стабил астма ва астма хуружлари билан беморларда электролит бузилишларни аниқлаш, хамда қондаги электролитлар даражаси, ўпка фаолияти параметрлари ва қабул қилинаётган дори воситалар ўзаро таъсирини аниқлаш. Тадқиқот методологияси: ТТА 1-клиникаси, пульмонология бўлими базасида проспектив кроссовертадқиқот. Ҳулоса: гипомагниемия ва гипокальциемия стабил астма ва астма хуружи бўлган беморларда энг тарқалган электролит бузилиши деб аниқланди. Шу билан бирга қабул қилинадиган даво воситалари электролитлар миқдорига таъсир кўрсатиши хам аниқланди
Тармоқ ҳужумларини аниқлаш ва бартараф этиш (IDS,IDPS) тизимлари тармоқлардаги зарарли ҳужумларга қарши жорий қилинган асосий ечимлардан биридир. IDS ва IDPS тизимларини жорий қилиш жуда қийин, чунки тажовузкорлар доимо фойдаланадиган воситалар ва усулларни ўзгартирадилар. Мақолада ҳужумларни бартараф этишда Data mining технологияларин фойдаланишнинг муаммо ва афзалликлари келтирилган. Data Mining усуллари асосида сиқилиб киришларни аниқлаш тизимини шакллантириш сигнатураларни қидириш ва аномалияларни аниқлаш тизимларининг баъзи маълум камчиликлардан қутилишга имконини берувчи, реал режимида таҳлиллаш, самарали реакция кўрсатиш усул ва воситалари ишлаб чиқилган
Таълим тизимида ўқувчиларининг таълим қобилиятларини ривожлантириш муаммоси ҳар
доим энг долзарб муаммолардан бири бўлиб келган. Таълимни фаоллаштиришнинг самарали
технологияларидан бири бу замонавий талабларга жавоб берадиган ўқув маълумотларини
визуализация қилиш усулидир
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Aҳолининг қариши, кўплаб касалликларнинг сурункали жараёнга ўтиши ва ташхислар сонининг ортиши туфайли полипрагмазияга кўп йўл қўйилмоқда. Мураккаб тиббий муаммолари бўлган беморларни тўғри дори-дармонлар билан даволаш клиник натижаларни, ҳаёт сифатини ва умр кўриш давомийлигини яхшилаши мумкин бўлса-да, полипрагмазия туфайли дори воситаларининг ножўя таъсирлари хавфининг ошиши билан айрим холларда касалхонага ётқизиш ва ҳатто ўлимга олиб келадиган даражада жиддийлашмоқда. Шу сабабли, дори воситаларини фақат тегишли кўрсатма бўлганда бошлашни, беморларни даволаш натижасида юзага келиши мумкин бўлган фойда ва асоратлардан тўлиқ хабардор бўлишини ва беморларнинг дори-дармонларни қабул қилиш режимига мувофиқлигини таъминлаш учун мунтазам равишда текширилишини таъминлайдиган тизимларга эга бўлиш ўта муҳим бўлиб ҳисобланади.
COVID-19 пандемияси даврида натижага эришиш учун, вирус юққан беморлар аҳволини яхшилаш, тана ҳароратини тушириш, нафас олишини яхшилаш, балғам кўчиришига ёрдамлашиш, суяклардаги оғриқни қолдириш ва ҳоказолар учун ҳаддан ташқари полипрагмазияга йўл қўйилди ва бунинг натижасида ўлимларнинг асосий қисми ва бугунги кунгача одамлар саломатлигидаги муаммолар, ногиронлик сабаблари ҳам дори воситаларини асоссиз қўллаш оқибатидир. Дори воситаларини буюришда бир томонлама ёндашув ўлим ҳолатларининг кўпайиши ва ногиронликнинг асосий сабаблари бўлиб ҳисобланади. Полипрагмазия хавфи заиф гуруҳларда, шу жумладан диабет ва ревматик касалликлар каби илгари мавжуд бўлган касалликларга эга бўлганларда ва кекса беморларда юқори бўлади. 1 Қариялар уйларида яшовчи беморлар ва уйда бўлмаган беморларда ҳам полипрагмазиядан келиб чиқадиган асоратлар хавфи юқори. Яллиғланишга қарши дори воситалари билан боғлиқ ошқозон-ичак трактининг асоратлари учун хавф омиллари бир қатор назорат ва тажриба гурухи тадқиқотлари натижаларига кўра аниқланган, бошқалар яллиғланишга қарши дори воситаларларни қабул қилган ва ушбу дориларни ишлатмайдиган беморларни текшириш натижаларини солиштирадилар. Мамлакатимизда тиббиёт соҳасини ривожлантириш, хусусан, ҳазм аъзоларининг функционал ва органик фаолиятини бузилиши касалликлари ва унинг асоратларини камайтириш, шунингдек, касалликнинг даволаш усулларини такомиллаштириш ва олдини олишга қаратилган кенг қамровли чора тадбирлар амалга оширилиб муайян натижаларга эришилмоқда. Бу борада 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг еттита устувор йўналишига мувофиқ аҳолига тиббий хизмат курсатиш даражасини янги босқичга кўтаришда «...бирламчи тиббий-санитария хизматида аҳолига малакали хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш 2 ...» каби вазифалар белгиланган. Ушбу вазифадан келиб чиққан ҳолда оқ зотсиз эркак каламушлар меъдасининг кардиал, туби, тана ва пилорик қисмлари девори тузилишининг қиёсий морфологик ва морфометрик таҳлили, меъда девори таркибий тузилмаси бўлган, шиллиқ қавати ва шиллиқ ости асоси морфологик ва морфометрик таҳлили, уларнинг экспериментал полипрагмазия шароитида ўзгаришларини баҳолаш натижасида касалликларининг профилактикасини ишлаб чиқиш, ҳамда даволаш тадбирларини такомиллаштириш орқали касаллик асоратлари натижасида юзага келадиган ногиронлик кўрсаткичларини камайтириш имконини берган. Мазкур диссертация тадқиқоти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги ПФ-6110-сон «Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги ва 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон «2022-2026 йилларда Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси тўғрисида» ги Фармонлари, 2020 йил 10 ноябрдаги ПҚ-4887-сон «Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида» ва 2020 йил 12 ноябрдаги ПҚ-4891-сон «Тиббий профилактика ишлари самарадорлигини янада ошириш орқали жамоат саломатлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга муайян даражада хизмат қилган. Тадқиқотнинг Республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги.
Мазкур тадқиқот республика фан ва технологиялар ривожланишининг VI. «Тиббиёт ва фармакология» устувор йўналишига мувофиқ бажарилган. Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Полипрагмазия – муаммоси дунёнинг ривожланган мамлакатлари, хусусан Англия, Германия, Италия, АҚШ, Франция каби давлатларда кекса ёшли аҳоли фоиз миқдори ошиб бориши, касалликларга чалинганлар сони ортиши ва шифокорларга сурункали касалликларни бошқариш бўйича далилларга асосланган кўрсатмаларга риоя қилишни кучайтириш орқали курашиш, ишлари олиб борилмоқда. Полипрагмазияда кўплаб изланишлар олиб борилишига қарамасда ҳазм найининг марказий аъзоси бўлган меъда тўғрисида маълумотлар адабиётларда жуда ҳам кам келтирилган. Дунёнинг ривожланган мамлакатлари, хусусан Буюк Британияда аҳолининг ёши ошгани сайин, сурункали касалликларга чалинганлар сони ортиб бормоқда ва шифокорларга сурункали касалликларни бошқаришбўйича далилларга асосланган кўрсатмаларга риоя қилишни кучайтириш ортмоқда [Guthrie B, et al., 2015]. Меъданинг пилорик қисми стенозида орган девори силлиқ мушак тўқимаси нейромиоцитларининг ҳажми катталашади, меъда деворларининг силлиқ мушак компонентининг ҳаракат фаоллиги пасайиши содир бўлади [Капитонова М.Ю. ва хаммуал., 2018]. Космосга учишлар пайтида ҳазм найи йўлида жойлашган семиз ҳужайраларнинг ҳолатини ўрганиш шуни кўрсатдики, организмнинг антигравитацион ҳолатида ошқозонда химоя экспрессиясининг кўпайиши фонида семиз ҳужайраларнинг сони камайганлиги аниқланган [Бурцева А.С. ва ҳаммуал., 2018]. Ҳозирги вақтда ривожланган мамлакатларда helicobacter pilori билан боғлиқ яралар частотасининг пасайиши фонида, ошқозон-ичак трактида қон кетиш ҳолатларининг кўп қисмини аниқлайдиган яллиғланишга қарши дори воситаларни қўллашдир [James M.S., 2013]. Замонавий дунёда, бир томондан, беморнинг аҳволини даволайдиган ва/ёки яхшилаши мумкин бўлган, бошқа томондан эса соғликка жиддий зарар етказадиган жуда кўп миқдордаги дори воситаларини яратиш ва амалий соғлиқни сақлашга жорий этиш жадал суръатлар билан ўсиб бормоқда. Даволаниш самарадорлигини ошириш, беморга унда ривожланган барча касалликлардан халос бўлишга ёрдам бериш истаги муқаррар равишда кўп миқдордаги дори воситаларини (ДВ) – полипрагмазияга олиб келади. Полипрагмазия жиддий соғлиқни сақлаш муаммосидир, чунки у клиник жиҳатдан фармакотерапия самарадорлигининг пасайиши ва жиддий ножўя таъсирларнинг ривожланиши, шунингдек, соғлиқни сақлаш харажатларининг сезиларли даражада ошиши билан намоён бўлади. Мавжуд илмий адабиётлар таҳлили шуни кўрсатдики, полипрагмазия таъсирида меъда девори структурасининг морфологик ва морфометрик ўзгаришларга учраши тўғрисидаги маълумотлар етарлича ўрганилмаган ва бу ҳозирги кунга қадар очиқ саволлигича қолмоқда.
Тадқиқотнинг диссертация бажарилган олий таълим муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Диссертация тадқиқоти Самарқанд давлат тиббиёт университети илмий–тадқиқот ишлари режасига мувофиқ 5436 №012000260 "Инсон учун ижтимоий аҳамиятга эга инфекцион ва ноинфекцион этиологияли касалликларнинг профилактикаси, диагностикаси ва давоси учун илғор технологияларни ишлаб чиқиш." (2019-2023 йй) илмий лойиҳаси доирасида амалга оширилган.
Тадқиқотнинг мақсади. Яллиғланишга қарши дори воситалари билан полипрагмазияси шароитида меъда шиллиқ қавати деворининг морфологик ва морфометрик параметрлари ўзгаришларини ўрганишдан иборат. Тадқиқотнинг вазифалари: оқ зотсиз эркак каламуш меъдасининг морфологик ва морфометрик кўрсаткичларини меъёрда аниқлаш; лаборатория ҳайвонлари меъдасининг яллиғланишга қарши дори воситаларини турли комбинацияда қўлланганда морфологик ва морфометрик кўрсаткичларини ўзгаришларини ўрганиш; яллиғланишга қарши дори воситалари қўлланганда оқ зотсиз эркак каламуш меъдасининг морфометрик кўрсаткичлари ўзгаришларини ўрганиш ва баҳолаш; оқ зотсиз эркак каламуш меъда шиллиқ қаватининг морфологик ва морфометрик кўрсаткичларини меъёрда ва яллиғланишга қарши дори воситаларини турли комбинацияда қўллагандан сўнг ўзгаришларини таққослаш. Тадқиқотнинг объекти. Тадқиқот объекти сифатида 180 та оқ зотсиз эркак каламушлардан фойдаланилган, оғирлиги 190-230 г. ташкил этган. Тадқиқот предмети сифатида тажриба ўтказилган оқ зотсиз эркак каламушлар меъдасининг кардиал, туби, тана ва пилорик қисмларидан олинган гистологик материал хизмат қилган. Тадқиқот усуллари. Юқоридаги муаммоларни ҳал қилиш ва мақсадларга эришиш учун эксприментал, микроскопик, гистологик, умумий морфологик, морфометрик, шунингдек, статистик тадқиқот усуллари қўлланилган. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: илк бор яллиғланишга қарши дори воситалари билан полипрагмазияси 5 та комбинацияда оқ зотсиз эркак каламушларнинг меъда девори таркибий тузилмаси бўлган, шиллиқ қавати ва шиллиқ ости асосида юза деструктив ўзгаришлар, баъзи без ҳужайралари атрофияси, енгил даражадаги яллиғланиш жараёнлари аниқланган; овқат ҳазм қилиш тизими аъзоларидаги таркибий ўзгаришлар меъда шиллиқ қаватида ва унда жойлашган без тўқимаси, шиллиқ ости асоси, ўсиши ва шаклланиши жараёнларининг чуқур бузилишларига олиб келиши исботланган, бу эса меъда деворининг умумий қалинлиги камайиши билан кечиши аниқланган; яллиғланишга қарши дори воситаларининг 3 дан ортиқ турини бир вақтда қўллаганда полипрагмазиянинг салбий таъсири шартли даражада ортган, меъда деворининг таркибий ва функционал зоналари шаклланиш тезлиги, шиллиқ қаватидаги ҳужайралари фаоллиги, шиллиқ ости асосида жойлашган лимфоцитлар шаклининг ўзгариши ва морфологик параметрлари пасайиши аникланган; тўқималар, ҳужайралар ва ҳужайралараро даражадаги ўзгаришлар оқ зотсиз эркак каламушлар меъда девори тузилмаларидаги гипотрофик ва гипопластик ўзгаришлар билан тавсифланган. Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат: полипрагмазияда меъдадаги морфометрик ўзгаришларнинг даражасини аниқлаш, шунингдек ёш категорияларида меъда деворини ташкил этувчи барча анатомик структураларда эҳтимолий зарарланишларининг олдини олиш, олдиндан аниқлаш ва патогенетик терапияси бўйича маълум билимларни сезиларли даражада чуқурлаштириш имконини берган; меъданинг турли кисмларидаги меъда шиллиқ ва шиллиқ ости ҳужайраларида полипрагмазия натижасида юзага келган морфометрик ўзгаришларнинг солиштирма морфологияси тахлил қилинган; меъданинг макроскопик ва морфофункционал ҳолатини таҳлил қилишнинг анатомик ва гистологик усуллари ишлаб чиқилган. Бу эса ўз навбатида тиббиёт муассасаларининг гистология, фармакология, патологик анатомия кафедраларида талабаларга ўқув жараёнида микроскопик ва макроскопик таҳлилда, фармакологияда дори воситаларини бир томонлама тавсия этиш қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлиги тўғрисида маълумотларни тўлдирган; оқ зотсиз каламушлар меъдасининг морфометрик кўрсаткичларини нормал ҳолатда ва полипрагмазияда яллиғланишга қарши дори воситалар таъсири ҳолатида солиштиришдаги маълумотлар патоморфологик ташхис тузишни осонлаштирган.
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги. Ўтказилган тадқиқот инновацион, тажрибавий, морфометрик ва статистик усуллар билан асосланади. Юқорида санаб ўтилганлар морфофункционал параметрларнинг энг характерли қонуниятли ўзгаришларини аниқлашга, шунингдек полипрагмазияда каламушларнинг меъда деворларида патологик бузилишларнинг шаклланиши ва генезини қайд этишга кўмаклашади. Бундан ташқари илмий тадқиқот иши натижаларининг ишончлилиги, иш натижаларининг маҳаллий ва хорижий манбаларда келтирилган маълумотлар билан қиёсий таҳлилидан олинган натижалар ва хулосаларнинг ваколатли органлар томонидан тасдиқланганлиги билан асосланади. Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.
Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти организмда яллиғланишга қарши дори препаратлари билан полипрагмазияси таъсирида юзага келадиган мураккаб ўзгариш механизмларини очиб берилганлиги, без тўқималари морфологияси ва унинг структур ўзгаришлари тўғрисидаги назарий билимлар даражасини кенгайтиришга имкон бериши ва илмий тадқиқотнинг турли соҳаларида қўлланилиши билан изоҳланган. Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти полипрагмазия фонида меъда шиллиқ қавати морфометрик ўзгаришларининг асосий тамойиллари аниқланганлиги, олинган маълумотлар полипрагмазияга йўл қўймаслик, ўз навбатида, илмий лабораторияларда полипрагмазия таъсирида меъда касалликлари тажриба модели сифатида фойдаланиши билан изоҳланган. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Полипрагмазия шароитида меъда шиллиқ қаватининг морфометрик ўзгаришлари бўйича олинган илмий натижалар асосида: тажрибада полипрагмазия шароитида меъда шиллиқ қаватининг морфометрик параметрларини аниқлаш имконини берувчи «Яллиғланишга қарши дори воситалари полипрагмазиясида меъда шиллиқ қаватининг морфометрик параметрларини аниқлаш методологияси» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 14 мартдаги 8н-р/268-сонли маълумотномаси). Ушбу услубий тавсиянома яллиғланишга қарши дори воситалари полипрагмазиясида меъда шиллиқ қаватининг морфометрик ўзгаришларини баҳолаш имконини берган;полипрагмазия таъсирида меъда шиллиқ қаватининг тузилишидаги морфофункционал хусусиятлар ва морфометрик ўзгаришларни ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Академик Ё.Х.Турақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиалида тадбиқ этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 20 апрелдаги 8н-з/179-сонли хулосаси). Илмий татқиқотда олинган маълумотларнинг амалиётга тадбиқ этилиши, тўғри ва ўз вақтида ташхис қўйиш алгоритмини ишлаб чиқишга, морфометрик ва морфологик кўрсаткичларига патогенетик даволаш тактикасини танлаш, патологик ўзгаришлар ривожланишини прогнозлашга имкон берган. Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Мазкур тадқиқот натижалари 4 та илмий анжуманда, жумладан, 2 та халқаро ва 2 та республика илмий-амалий анжуманларида муҳокамадан ўтказилган. Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Диссертация мавзуси бўйича жами 17 та илмий иш чоп этилган бўлиб, шулардан Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг диссертациялар асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрларда 7 та мақола, жумладан, 6 таси республика ва 1 таси хорижий журналларда нашр этилган. Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация кириш, учта боб, хотима, хулосалар, фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат. Диссертациянинг ҳажми 102 бетни ташкил этган.
Ушбу мақолада араб ва ўзбек тилларида феъл сўз туркуми, унинг тилшунослар томонидан ўрганилиши, ҳар икки тилдаги ҳаракат феълларининг қиёсий лексик-семантик таҳлили қисқача тарзда ёритиб ўтилган. Араб тилидаги ҳаракат феълларининг лексик-семантик муноса-батларини ўрганишда, улар ўртасидаги синонимлик, антонимлик каби феъллар маъносига тааллуқли жиҳатларга алоҳида аҳамият бермоқ лозим. Араб тилидаги ҳаракат феъллари орасида полисемантик маъноларни англатувчи феъллар кўп учраб, улар баъзан ўзининг асл маъносида қўлланса, баъзан эса умуман бошқа маъноларда ҳам келади. Ушбу феълларнинг қандай мазмунни ифодалаши эса, уларнинг қандай воқеа ёки ҳолат билан боғланганлигига ҳам қарайди. Феълнинг дастлабки, асл маъноси асосан, субъектнинг оддий ҳолати билан алоқадор бўлса, бошқа маънолари эса унинг эмоционал ҳолатини ифодалашга хизмат қилади. Араб тилида ҳаракат феълларига тааллуқли лексик-семантик муносабатларни ўрганишда, ушбу феълларнинг қайси предлоглар билан бирга келаётганлигига ҳам алоҳида аҳамият бермоқ лозим, чунки муайян бир ҳаракат феъли иш-ҳаракат қаратилган объектнинг жонли ёки жонсиз эканлигига кўра ҳам турфа хил предлогни талаб қилиши мумкин. Синонимлик муносабатларида эса, ҳаракат феъллари иш-ҳаракатнинг қай даражада давом этганлигига, қандай мақсад билан амалга оширилганлигига ёки унинг қандай воситалар ёрдамида бажарилганлиги каби ҳолатларга кўра бир-биридан фарқланади. Ўзбек тилидаги “келмоқ” ҳаракат феълининг араб тилида ифодаланишида, ўхшаш ва фарқли жиҳатлар мавжуд эканлиги маълум бўлди. Ўзбек тилида ушбу ҳаракат феълининг бош семаси анчагина содда кўринишда бўлсада, мазмунан араб тилидаги “келмоқ” лексемасига деярли мос келади. Ўзбек тилида ушбу феъл ўзи қаратилган объектнинг, асосан, тушум, ўрин-пайт, чиқиш ва жўналиш келишикларида келишини талаб қилса, араб тилида улар тушум келишиги ёки муайян келишик маъносини берувчи предлог билан ифодаланади. Ўзбек тилидаги “келмоқ” феълига хос баъзи маъноларни ифодалашда, уларнинг айнан арабча муқобил вариантини қўллаш лозим бўлса, баъзи ҳолатларда эса ўзбек тилидаги ушбу ҳаракат феълининг англатган маънолари араб тилида ҳам, айнан “келмоқ” феъли билан ифодаланади, бироқ ушбу ҳолатда араб тилида “келмоқ” маъносини берувчи синоним феъллардан кутилган маънони ифодаловчи айнан бир феълни танлаш лозим.
Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов таъкидлаганидек, «бугунги кунда ички ишлар идораларининг фаолияти самарадорлигини ошириш ва уларни мустаҳкамлаш борасида юксак малакали, профессионал кадрлар тайёрлаш масаласи муҳим аҳамият касб этади...» 53 . Шу жиҳатдан ҳужжатларнинг техник-криминалистик экспертизаси ва ҳужжатлар тадқиқотларининг натижалари кўрилаёт- ган жиноят иши бўйича исботлов ва қидирувга оид маълумотларнинг манбаларидан бири ҳисобланади. Ҳужжатларнинг реквизитлари ва материаллари, шунингдек уларнинг тайёрлашда ишлатилган техник воситалар ўрганилар экан эксперт, кўрилаётган жиноят иши доира- сида ҳужжатнинг қалбакилаштириш ҳолати ва усулларини аниқлаш билан чегараланиб қолмайди. Экспертиза хулосалари турлича маълумотлар, масалан, тахминий ижрочи ёки жиноятчининг тусмол қилинаётган касби, полиграфия, қоғоз ишлаб чиқариш соҳасидаги махсус билимлари даражаси ёки жиноятчиларни қидирув фаолиятини мақсадга йўналган тарзда олиб боришга имкон берувчи бошқа шарт шароитлар ҳақидаги маълумотларга эга бўлиши мумкин. Турли ҳуж- жатлардаги қалбакилаштириш белгиларини аниқлаш зарурати даст- лабки давлатлар вужудга келиши билан мавжуд бўлган, масалан ҳали қадимги Рим давлатида ҳужжатларнинг қалбакилаштирилганлик бел-гиларини аниқлашга ихтисослашган махсус мутахассислар фаолият юритган. Ўша даврларда қалбаки ҳужжатларни аниқлаш мақсадида ҳужжатлардаги ёзувлар билан бирга ҳужжатнинг турли реквизитлари текширила бошланган. Ҳужжатларни турли жиноят ишлари бўйича тадқиқотлари машҳур криминалист олим Е.Ф. Буринский номи билан боғлиқ. Айнан Е.Ф.Буринский томонидан турли қалбаки ҳужжатлар- даги «қўшиб ёзиш», «тозалаш ва ўчириш»лар, муҳр ва штампларнинг акслари, матннинг бажарилган вақтини аниқлаш ва бошқа шу кабиларни аниқлаш мақсадида тадқиқотлар ўтказилган ва ижобий натижаларга эришилган.